Критериялар
| Визуаллар- кўриш каналининг қабул қилиши устун келади
| Аудиаллар – эшитиш канали қабул қилиши устун келади
| Кинестетиклар – тана харакатидан қабул қилувчилар
|
Ташқи кўриниши
| Озода
| Унча хам озода эмас
| Кўпинча кийимлари кир, йиртилган, яхши йиғилмаган
|
Нутқ
| Камгап , оддий иборалар билан сўзлашади
| Кўп гапирувчи, тўкиб гапирувчи
| Қисқа, кўпинча нотўғри иборалар; сўзлар кетма-кетлиги чалкашлик
|
Хотиранинг ўзига хослиги
| Кўрганини эслаб қолади
| Эшитганини эслаб қолади
| Харакатланганда мушаклар сезгисини эслаб қолади, кўрган , эшитганларини эса жуда қийин эслайди
|
Яхши кўрган машғулоти
| Расм чизиш, расмларни томоша қилиш, пазлаларни йиғиш
| Ашула айтиш, шеър айтиш, сўзли ўйинлар
| Катта майдонда ўйнаш, хайвонлар билан ўйнаш
|
Жамоада ўзини тутиши
| Ёлғизланган, кузатади, қўшилмайди
| Кўп гапиради , кўпроқ катталар билан мулоқот қилади
| Ортиқча интеллектуал босимни талаб қилмайдиган ўйинларда бошчилик қилади
|
Майда моторика
| Чиройли ёзади, бўяшни ёқтиради
| Харфларни яхши ёзади, ўз-ўзига айтиб туради
| Чизиқчаларни кўрмайди, қаламни қаттиқ босади
|
Бериладиган логопедик ёрдамнинг ўзига хослиги
| Ойна хамма нарсадан хам керакли, ўз-ўзини кўриб назорат қилиш, уларга кўриниш, расмлар, профиллар керак
| Батафсил шошмасдан тушунтириш
| Улар сизни “кўрмайди”, “эшитмайди” ва айнан уларга зонд билан ёрдам бериш зарур
|
Жестлар
| Елка тенглигида
| Кўкрак тенглигида
| Қорин тенглигида
|
Кўзнинг холати
| Юқорига
| Олдига
| Пастга
|
Овоз
| Баланд
| Ўртача
| Паст
|
Нафас олиши
| Юқорироқдан
| Ўртадан (қовурғалар орасидан)
| Пастки диафрагмали
|
Иш жойи
| Тартибли, нарсалар вертикал холда жойлашган
| Тартибсиз, нарсалар горизонтал холда жойлашган
| Бир нечта иш жойлари, нарсалар жуда тартибли ва қулай жойлаштирилган
|
Ёрдамчи ўқув қўлланмаларга муносабати
| Жадвалларни, кўргазмали қуроллар ва видеоёзувларни тез-тез ўзгартириш
| Магнитафондан ўрганиш, аудио ёзувлар
| Ўрганиб бўлгач, тарқатма материаллар кўз олдида туради
|
Қабул қилишнинг ўзига хослиги
| Гапираётган одамга қарайди, нима хақида гапираётганини тушуниш учун
| Товушдан одам ажратади, лекин юзини эслаб қолмайди
| Харакатланиш вақтида яхши ўйлайди
|
Ўқишда бериладиган ёрдам
| Керакли материалларни ажратиш, тагига чизиб қўйиш
| Фонли сокин мусиқа эшиттириш
| Тез-тез танаффусга чиқариш
|