Главная страница
Навигация по странице:

  • Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларнинг таянч компетенцияларини шакллантириш. МУНДАРИЖА: Кириш Асосий кисм I

  • - боб. Мамлакатда Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши

  • 1.2. Ўрта даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси 1.3. Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотлари

  • .2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар Кириш

  • I - боб. Мамлакатда Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши 1.1. Мактабгача таълим муассасаларида фаолият

  • 1.2. Ўрта даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси

  • 1.3. Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотлари

  • Коммуникатив компетенция

  • Ижтимоий компетенция

  • Боланинг компетенци ялари

  • Foydalanilgan adabiyotlar.

  • “Илк қадам” давлат ўқув дастури. Диплом олди амалиётидаги методик ишланмаси


    Скачать 1.75 Mb.
    НазваниеДиплом олди амалиётидаги методик ишланмаси
    Дата25.05.2020
    Размер1.75 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла“Илк қадам” давлат ўқув дастури.doc
    ТипДиплом
    #125318

    Тайлок педагогика коллежи

    202 гурух талабаси

    Косимова Фотиманинг

    ДИПЛОМ ОЛДИ

    амалиётидаги методик ишланмаси

    Илк қадам” давлат ўқув дастурига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларнинг таянч компетенцияларини шакллантириш.
    МУНДАРИЖА:
    Кириш

    Асосий кисм
    I - боб. Мамлакатда Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши

    1.1. Мактабгача таълим муассасаларида фаолият

    1.2. Ўрта даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси

    1.3. Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотлари
    II-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув

    2.1. Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари

    2.2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари
    Хулоса

    Фойдаланилган адабиётлар

    Кириш
    Мактабгача таълим муассасасининг давлат ўқув дастури (қуйида: «МТМ давлат ўқув дастури») Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшидаги болаларни ривожлантириш борасидаги Давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда мактабгача таълим муассасасининг мақсад ва вазифалари, ўқув-тарбиявий фаолиятнинг асосий ғоялари ифодаланган, шунингдек, боланинг таълимнинг кейинги босқичига ўтишидаги асосий компетенциялари белгиланган.

    Давлат ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган қуйидаги таълим муассасаларида қўллаш учун мажбурий:

    • давлат мактабгача таълим муассасалари;

    • мактабгача таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат муассасалари;

    • мактабгача гуруҳларга эга бўлган «Меҳрибонлик» болалар уйлари;

    • мактабгача ва бошланғич таълимни назорат қилувчи бошқарув органлари.

    МТМда давлат ўқув дастурини қўллаш

    Давлат ўқув дастури вариатив ўқув дастурларини яратишда мажбурий таянч ҳужжат ҳисобланади.

    Таълим муассасалари Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган вариатив ўқув дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

    Таълим муассасаси Давлат ўқув дастури асосида ўзининг МТМ ишчи ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга. Таълим муассасасининг ишчи ўқув дастури муассаса педагоглари томонидан ота-оналарни жалб этган ҳолда тузилади ва амалдаги қонунчилик тартибида тасдиқланади

    I - боб. Мамлакатда Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши
    1.1. Мактабгача таълим муассасаларида фаолият
    Мамлакатда Мактабгача таълим вазирлигининг ташкил этилиши, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган мактабгача ѐшдаги болаларга қўйиладиган давлат талаблари, “Илк қадам” дастури ва бошқа шу йўналишдаги давлат аҳамиятига молик бир қатор педагогик ҳужжатлар қанчалар мукаммал бўлишидан қатъи назар, тарбиячининг савияси ва билимдонлиги, саводи ва маънавий сифатларини юксалтириш энг муҳим жиҳат эканлиги кўринади. Бизнинг назаримизда, тарбиячи ва кейинчалик ўқитувчининг савиясини юксалтириш орқали болаларни мустақил фикрлашига эришилади. Бу ўз навбатида миллат, мамлакат ривожига замин яратади.

    Мактабгача таълим муассасаларида фаолият олиб борадиган педагог кадрларнинг касбий компетентлилиги мазмунига болаларни узлуксиз равишда мустақил фикрлашга йўналтира бориш, тафаккурининг ривожланиш даражасини аниқлаш, баҳолай билиш ҳам киради. Болалар тафаккурининг мустақиллигини назорат қилиш педагогик жиҳатдан анча мураккаб жараѐндек туюлади.

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш ва бадиий адабиѐт билан таништириш машғулотларида болаларнинг тафаккури мустақиллиги даражасини аниқлаш ва уни муносиб баҳолай билиш учун тарбиячининг ўзи мустақил фикрга эга бўлишини тақозо этади. Чунки, ўзи мустақил фикр эгаси бўлмаган тарбиячи тарбияланувчиларини мустақил фикрлашга ўргатолмайди, уларни баҳолашга ҳам қодир эмас. Ўзининг мустақил фикри бўлмаган тарбиячи болалардан мустақил фикрни талаб этиши ҳаққоний бўлмайди.

    “Мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган тажриба-синов ишлари натижалари ва уларнинг таҳлили” деб аталувчи иккинчи параграфи Сирдарѐ, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари мактабгача таълим муассасаларида олиб борилган тажриба-синов ишлари ва уларнинг статистик таҳлилига бағишланган.



    Мустақил фикрлашнинг юқори даражаси бола шахсининг мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси моҳиятини тўла англаши, бунга эҳтиѐжи доимий мавжудлиги, унда дидактик ўйинлар ва узвийликнинг дидактик-шароитларини тушунча (интегратив шакл), мустақил фикрлаш операциялари (таҳлил, синтез, таққосла, аналогия, мулоқот ва ҳ.к), мустақил фикрлаш хоссалари (мустақиллик, креативлик, рефлексив элементлар)ни тушуни ва амалда қўллай олишини тақазо этади.

    Ўртадан юқори даража, унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси ўртадан юқорироқ эканлигини англатади, доимий равишда эҳтиѐж бўлмайди, дидактик ўйинлар, узвийликнинг дидактик-шароитлари (интегратив шакл), мустақил фикрлашга ўргатиш операциялари (таҳлил, синтез, таққослаш, аналогия, мулоқот ва ҳ.к), мустақил фикрлашга ўргатиш хоссалари (мустақиллик, креативлик, рефлексив элементлар) ўртача даражада тушунилади. Амалда қўллай олмайди.

    1.2. Ўрта даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси
    Ўрта даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси моҳияти қисман англанади, эҳтиѐж деярли бўлмайди, дидактик ўйинлар ва узвийликнинг дидактик-шароитларини тушунча (интегратив шакл), мустақил фикрлашга ўргатиш операциялари (таҳлил, синтез, таққослаш, аналогия, мулоқот ва ҳ.к), мустақил фикрлашга ўргатиш хоссалари (мустақиллик, креативлик, рефлексив элементлар) ни қисман тушунади.

    Паст даража унда мустақил фикрлашга ўргатиш методикаси моҳияти ҳақида тушунчага эга эмас, эҳтиѐжи йўқ, дидактик ўйинлар ва узвийликнинг дидактик-шароитларини тушунча (интегратив шакл), мустақил фикрлашга ўргатиш операциялари (таҳлил, синтез, таққослаш, аналогия, мулоқот ва ҳ.к), мустақил фикрлашга ўргатиш хоссалари (мустақиллик, креативлик, рефлексив элементлар) ни умуман тушунмайди.

    Тажриба-тадқиқот ишларига 2016-2019 йилларда Сирдарѐ вилояти Гулистон шаҳридаги 19-МТМ, Мирзаобод туманидаги 9-МТМ, Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги 29-МТМ, Дўстлик туманидаги 18-МТМ ва Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 27-МТМ, Жомбой туманидаги 4-сонли МТМ мактабга тайѐрлов гуруҳларининг 369 нафар тарбияланувчилари жалб этилди.

    “Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:

    Мактабгача таълим муассасаларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш тизими муаммоси бўйича психологик-педагогик адабиѐтлар ва илмий тадқиқот ишлари таҳлили шундан далолат берадики, мактабгача таълим тизимида нутқ ўстириш машғулотларида болаларнинг мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш ва амалиѐтга жорий этишнинг педагогик шарт-шароитлари, босқичлари батафсил ўрганилмаган.

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштиришга оид адабиѐтлар, ўқув-услубиий материаллар ҳамда амалиѐт тажрибалари мактабгача таълим тизимига татбиқ этилди.



    Мактабгача ѐшдаги болаларни нутқ ўстириш машғулотларида мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш (мотивацион, когнитив, фаолиятий ва рефлексив)нинг педагогик шарт-шароитлари асосида мустақил фикрлашга ўргатишда компетенциявий ва интегратив ѐндашув такомиллаштирилди.

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида бадиий асарлар, дидактик ўйинлар, тасвирий санъат намуналари мисолида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштиришда фаолиятлилик, иерархиклик, мантиқийлик, динамиклик тамойилларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.
    1.3. Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотлари
    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатишда дидактик ўйинларнинг теварак атроф ҳақидаги билимларини мустаҳкамлашга, ўз шахсий тажрибалари ва машғулотларда олган билимларини амалда қўллай билишга ўргатиши, мустақил фикрлаш қобилиятлари, ижодий имкониятларини ривожлантириш, олинган билимларни амалиѐтга жорий этишга йўналтириш каби методик имкониятлари аниқлаштирилди ва асослаб берилди.

    МТТ нутқ ўстириш машғулотларида тарбияланувчиларнинг мустақил фикрлашга ўргатиш тизими ривожлантиришда узвийликнинг дидактик шарт-шароитлари (зарурий, етарли ва баҳолаш-натижавий компонентларидан иборат)ни амалга ошириш тузилмавий модели мазмунан такомиллаштирилди ва амалиѐтга жорий этилди;

    Мактабгача таълим муассасалари болаларининг мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштирининг таркибий компонентлари ва даражалари (юқори, ўртачадан юқори, ўрта, паст) тавсифи мазмунан такомиллаштирилди ва амалий натижалар асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда педагог-тарбиялар ва тарбияланувчилар фаолиятида қўлланилди.

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишлари ўқувчиларнинг мотивацион, когнитив, фаолиятий ва рефлексив каби баҳолаш мезонлари асосида объектив баҳолаш имконини берди ва олинган натижаларга математик-статистик ишлов бериш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш самарадорлиги ошганлиги асослаб берилди.



    Олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича қуйидаги илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқишга имкон берди:

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш методикасини такомиллаштириш бўйича мустақил фикрлашга ўргатишга амалий-услубий жиҳатдан эътибор қаратиш ва креативлик педагог-тарбиячиларнинг компетенциявий ѐндашув асосида фаолият олиб бориш имкониятлари қамровини кенгайтиришга хизмат қилиши лозим.

    Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш машғулотларида болаларни мустақил фикрлаш методикасини такомиллаштириш юзасидан педагог-тарбиячи ва тарбияланувчилар ўқув-услубий таъминот ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилиши ва амалиѐтга жорий этиш лозим.

    Мактабгача ѐшдаги болаларни мустақил фикрлашга ўргатишда уларнинг ѐш ва интеллектуал имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, дидактик материалларни танлаш ва такомиллаштириш зарур;

    Тарбиячи-педагогларни мактабгача ѐшдаги болаларни мустақил фикрлашга оид технологиялар билан қуроллантириш мақсадида “Мактабгача ѐшдаги болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш технологиялари” номли методик қўлланма яратиш ва амалиѐтга жорий этиш.

    II-боб. Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашув



    Мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашувўсиб бораётган бола шахсини ҳаётга тайёрлаш, унда ҳаётий муҳим масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган, ахлоқий меъёр ва қадриятларни ўзлаштириш, бошқа инсонлар билан мулоқот қилиш, «Мен» образини қуриш билан боғлиқ бўлган фаолият усулларини шакллантиришга тайёргарликни кўзда тутади.

    Бошланғич муҳим компетенциялар боланинг фаолият ва ахлоқ субъекти сифатидаги яхлит ривожланишини талаб этади.

    Компетенцияболанинг билим, кўникма, малака ва қадриятлари мажмуидир.Бошланғич компетенциялар, ривожланиш соҳасидан қатъи назар, бола шахси шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилади.

    3.1. Мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) боланинг умумий муҳим компетенциялари



    Коммуникатив компетенция – мулоқот воситаларидан турли вазиятларда фойдалана билиш кўникмаси.

    Ўйин компетенцияси – боланинг ўйин жараёни ва уни ташкил қилишда тажриба, билим ва кўникмалардан ижодий фойдаланиши. Ўқув-тарбиявий фаолият учун асос ҳисобланади.

    Ижтимоий компетенция – ҳаётий вазиятларда катталар ва тенгдошлар билан мулоқотда ахлоқ қоидалари ва меъёрларига риоя қилган ҳолда ўзини тутиш маҳорати.

    Билиш компетенцияси – атрофдаги оламни онгли равишда идрок қилиш ва олинган билим, кўникма, малака ва қадриятлардан ўқув ва амалий вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланиш.

    3.2. Боланинг ривожланиш соҳалари компетенциялари



    Боланинг компетенциялари бола ривожининг қуйидаги соҳаларида белгиланади:

    • жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши;

    • ижтимоий-ҳиссий ривожланиш;

    • нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари;

    • билиш жараёнининг ривожланиши;

    • ижодий ривожланиш.

    «Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунланганидан сўнг 6-7 ёшли бола:

    • ўз имкониятлари ва ёши билан боғлиқ жисмоний ривожланиш меъёрларига мос равишда жисмоний фаоллик кўрсатади;

    • турли ҳаракатчанлик фаоллигини уйғун равишда ва мақсадли бажаришни билади;

    • турли ҳаётий ва ўқув вазиятларида майда моторика кўникмаларидан фойдаланади;

    • ўз ҳаракатларини ҳиссиёт ва сезги органлари ёрдамида бошқаради;

    • шахсий гигиена малакаларини қўллайди;

    • соғлом турмуш тарзи ва овқатланиш асосларини билади;

    • хавфсиз ҳаётий фаолият асослари қоидаларига риоя қилади.

    «Ижтимоий-эмоционал ривожланиш» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:

    • ўз «Мен»и ва бошқа инсонларнинг ҳаётий фаолият муҳитидаги роли тўғрисида тасаввурга эга бўлади;

    • ўз ҳиссиётларини бошқаради ва уларни вазиятга мос равишда ифодалайди;

    • ўзгаларнинг ҳиссиётларини фарқлайди ва уларга мос равишда жавоб беради;

    • катталар ва тенгдошлар билан вазиятга мос равишда мулоқот қилади;

    • мураккаб вазиятлардан конструктив чиқиш йўлларини топади.

    «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:

    • нутқни эшитади ва тушунади;

    • ўз нутқида тўғри талаффуз, қулай грамматик шакллар ва хилма-хил гап конструкцияларидан фойдаланади;

    • иккинчи тилни ўрганишга қизиқиш намоён қилади;

    • иккинчи тилни эгаллаш бўйича дастлабки билимларини кўрсатади;

    • бадиий адабиёт асарларига қизиқиш намоён қилади;

    • сўзнинг луғавий, бўғинли ва фонетик тузилиши тўғрисида тасаввурга эга бўлади;

    • турли маъно шаклларини мустақил равишда тузиш ва сўзлаб беришни билади;

    • ёзишнинг дастлабки малакалари ва воситаларидан фойдаланишни билади.

    Билиш жараёнининг ривожланиши соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:

    • билим олишга фаол қизиқишни намоён этади;

    • ўқув ва ҳаётий фаолият учун ахборотни мустақил равишда топади ва ундан фойдаланади;

    • предметлар, воқеалар ва кўринишлар ўртасидаги оддий алоқаларни тушунади ва уларни яхлит бир бутунлик сифатида идрок қилади;

    • рақамлар, ҳисоб-китобни билади ва уларни ҳаётда қўллайди;

    • макон, шакл ва вақтга мос равишда иш тутади;

    • элементар математикҳисоблашларни амалга оширади;

    • атроф-муҳитдаги воқеа-ҳодисалар ва кўринишларни кузатади ҳамда тадқиқ қилади;

    • атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорона ва ғамхўр муносабатни намоён этади.

    «Ижодкорлик» соҳасидаги ўқув-тарбиявий фаолият якунига етганидан сўнг 6-7 ёшли бола:

    • санъат ва маданиятга қизиқиш намоён қилади;

    • миллий анъаналарни қадрлайди ва уларни кундалик ҳаётнинг бир қисми сифатида идрок этади;

    • санъатнинг муайян турини афзал кўришини мустақил равишда ифодалайди;

    • олинган билим ва кўникмалардан турли ҳаётий вазиятларда ўз ижодий режаларини тузиш ва татбиқ қилиш учун фойдаланади;

    • инсоннинг дунёни ўзгартиришдаги яратувчанлик ролини тушунади.

    Хулоса:
    Боланинг ривожланиш харитасини тўлдириш учун уч циклдан иборат бўлган кузатув олиб борилади: дастлабки (ўқув йили бошида), оралиқ ва якуний.

    Дастлабки кузатув ўқув йили бошида ўтказилади (тахминан сентябрь ойи мобайнида). Бу босқичда ҳар бир боланинг бошланғич имкониятлари аниқланади, унинг шу давргача эришган ютуқлари белгиланади. Тарбиячи таълим соҳаларини ўзлаштириш бўйича мавжуд бўлган муаммоларга ҳам эътибор қаратади, боланинг қандай сифатлари қўллаб-қувватлашни талаб этишини, ҳар бир бола учун қандай вазифалар долзарблигини аниқлайди. Кейин Боланинг айни даврдаги ёшини ҳисобга олган ҳолда унинг ривожланиш соҳалари бўйича ютуқлари харитаси тўлдирилади.

    Оралиқкузатув биринчи ярим йиллик охирида (декабрь, январь) ўтказилади. Бу мониторингни ўтказишдан мақсад болага нисбатан танланган методиканинг тўғрилигини аниқлаш, ривожланиш динамикасини белгилашдан иборат. Мазкур кузатув натижаларига кўра, тарбиячи, бошқа мутахассислар билан ҳамкорликда, зарурат туғилган ҳолатларда педагогика жараёнига тузатишлар киритиши мумкин.

    Ўқув йили охирида (одатда май ойида) тарбиячи якуний кузатув ўтказади. Мазкур кузатув асосида йил бошида қўйилган вазифалар қандай ҳал қилингани баҳоланади, мазкур бола ривожида кутилаётган янги натижаларни ҳисобга олган ҳолда кейинги педагогик жараёндан кўзда тутиладиган мақсадлар белгиланади.

    Кузатув ўтказишда қуйидаги тамойилларга таяниш лозим:

    • кузатув бола учун одатий шароитда амалга оширилади ва болага ёрдам беришга йўналтирилган бўлади;

    • бола ривожи борасида янада холис тасаввур ҳосил қилиш учун кузатув камида икки ҳафта (ёки ой) мобайнида олиб борилади;

    • тарбиячи бола тўғрисидаги маълумотларни ота-оналар ёки муассасанинг бошқа ходимлари билан суҳбатлар жараёнида олиши мумкин;

    тарбиячи боланинг мойилликлари, қизиқишларига, унинг мулоқот қилиш ва билим олиш хусусиятларига эътибор қаратиши лозим.
    Ўқув йили охирида тарбиячи якуний педагогика кенгашига болалар томонидан ўқув дастури ўзлаштирилишининг сифат даражаси тўғрисида ҳисобот ёзади ва унда болалар томонидан тегишли натижаларга эришилмаган бандлар ҳамда улар нега бажарилмаганлиги сабабларига тўхталиб ўтади (баъзи методикалар ўзлаштирилмагани, тарқатма материаллар, адабиётларнинг етарли бўлмагани, гуруҳ техника воситалари билан етарли даражада таъминланмагани, боланинг бетоб бўлгани ва дарсларни ўтказиб юборгани, ота-оналарнинг фаол бўмагани ва ҳ.к.). Ушбу натижалар асосида сабабларни бартараф этиш борасидаги ишлар режалаштирилади ва мазкур гуруҳ учун келаси йилга мўлжалланган вазифалар белгиланади.

    Кейинчалик педагог (тарбиячи) бола ютуқлари харитасини йилига камида 3 марта тўлдиради ва эришилган натижани тегишли белги (✔) билан белгилайди. Кузатув ривожланишнинг барча соҳалари бўйича олиб борилади. Агар у ёки бу билим олиш соҳасида индикатор «ишламаса», педагог (тарбиячи) дафтар ҳошияларига тегишли белгилар қўйиши лозим. Бу бола ривожланишини кузатиш кундалигини юритишда ёрдам беради. Мазкур ташхис (диагностика) асосида педагог (тарбиячи) руҳшунос (психолог), логопед, жисмоний тарбия бўйича йўриқчи ва бошқалар билан ҳамкорликда боланинг ютуқларини ажратади, шунингдек, таълим соҳаларини ўзлаштиришнинг салбий томонларини аниқлайди. Олинган натижаларга мос равишда таълим жараёнига тузатишлар киритилади, шунингдек, индивидуал иш режалаштирилади ва уни амалга ошириш борасидаги вазифалар белгиланади. Ўқув йили охирида (одатда май ойида) ушбу харита бўйича якуний кузатув ўтказилади.

    Foydalanilgan adabiyotlar.
    1. I.A.Karimov. Yuksak ma’naviyat yengilmas kuch. Toshkent. “Ma’naviyat” 2008yil

    2. I.A.Karimov. O’zbekistonning o’z taraqqiyot yo’li. Toshkent. “O”zbekiston” 1995yil

    3. I.A.Karimov. Biz qurish, yaratish yo’lidan boraveramiz. Toshkent. “O’zbekiston” 1995yil

    4. I.A.Karimov. Vatan sajdagoh kabi muqaddasdir. Toshkent. “O’zbekiston” 1996yil

    5. I.A. Karimov. Tarixiy xotirasiz kelajak yo’q. Toshkent. “Sharq” 1998yil

    6. I.A. Karimov. Jamiyatimiz mafkurasi xalqni-xalq, millatni-millat qilishga xizmat etsin. Toshkent.”O’zbekiston” 1998yil

    7. Ta’lim to’g’risida: O’zbekiston Resapublikasining Qonuni. 1997yil 29avgust.

    8. Kadrlar tayyorlash milliy dasturi Barkamol avlod-O’zbekiston taraqqiyotining poydevori. Toshkent.1997yil.

    9. Maktabgacha ta’lim yoshdagi bolalar ta’lim-tarbiyasiga qo’yiladigan Davlat talablari. Maktabagcha ta’lim jurnali. Toshkent.2000yil №1-9-12b.

    10. N.U.Bekboeva, U.S.Aliyeva elementar matematik tushunchalarni rivojlantirish bo’yicha ta’lim mazmuni. “Maktabgacha ta’lim ” jurnali №12, Toshkent 2000 y.

    11. N.U.Bekboeva, Z.I.Ibrohimova, H.I.Qosimova “Maktabgacha yoshdagi bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirish” Toshkent. O’qituvchi. 1995 yil.

    12. M.E.Jumayev “Bolalarda matematik tushunchalarni rivojlantirish nazariyasi va metodikasi” Toshkent. Ilm ziyo. 2010 yil.

    13. S.A.Ohunjonova. “Bolalarni maktab ta’limiga tayyorlash haqida (tarbiyachi va ota-onalar uchun tavsiya) Toshkent-1999y

    14. Maktabgacha yoshda bo’lgan bolalar uchun rivojlantiruvchi o’yinlar (ota-onalar va pedagoglar uchun qo’llanma) 1997yil.

    15. B.Omonov. “Oilada matematika” Toshkent “O’qituvchi” 1996yil.

    16. Z.Otajonova «Matematika o`qitishda o`rta osiyolik olimlar ijodidan foydalanish».

    17. A.A.SitSalimar «Maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirish» M., 1988.

    18. Bikbayeva N.U. “Maktabgacha tarbiya yoshidagi bolalarda matematik tasavvurlarni shakllantirish” T. 1996 yil.

    19. N.U. Bikbayeva “Matematikadan jadvallar” Toshkent. MTM tayyorlov guruhlari uchun tavsiya. «O’qituvchi»-1995 yil.

    20. Qudrat Do’stmuhammad. “1 dan o’ngacha” MTM tayyorlov guruhlari uchun tavsiya Toshkent. «Sharq»-2000

    21. P. Ibrohimova. “Matematik hazillar, topishmoqlar, labirintlar” «Kichik yoshdagi o’quvchilar, ota – onalar va tarbiyachilar uchun» Toshkent. «O’qituvchi» -1996.











    написать администратору сайта