Главная страница
Навигация по странице:

  • ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ

  • «ТАСДИҚЛАЙМАН» ТДТУ ректори С.М.Турабджанов _________________ «____» ___________ 20 21 й .

  • 5А310802 - Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари, методлари (турлари бўйича);

  • ТУЗУВЧИЛАР: Д.А. Ташмухамедова

  • «Микропроцессор техникаси» фанининг мазмуни ва вазифаси Микропроцессорларнинг архитектураси.

  • Схемотехника” фанининг мазмуни ва вазифаси

  • Ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


    Скачать 96.5 Kb.
    НазваниеИслом каримов номидаги тошкент давлат техника университети
    Дата14.04.2022
    Размер96.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла5А310802.doc
    ТипДокументы
    #473987

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
    ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ

    ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ


    «КЕЛИШИЛДИ»

    Олий ва ўрта махсус

    таълим вазирлиги
    _____________________
    «____» ___________ 2021 й.


    «ТАСДИҚЛАЙМАН»

    ТДТУ ректори

    С.М.Турабджанов
    _________________
    «____» ___________ 2021 й.



    5310800 - Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши негизидаги:





    5А310802 -

    Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари, методлари (турлари бўйича);


    магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун

    фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони


    Тошкент - 2021 й.

    Аннотация
    Магистратура мутахассисликларига кирувчилар учун фанлар бўйича синов дастури ва абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони 5А310802 – Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари, методлари (турлари бўйича); магистратура мутахассислигига кирувчилар учун 5310800 - Электроника ва асбобсозлик (тармоқлар бўйича) ва 5321900 - Электрон аппаратларни ишлаб чикариш технологияси таълим йўналишларининг 2018/2019 ўқув йилида тасдиқланган ўқув режалари асосидаги асосий фанлар асосида тузилган.
    ТУЗУВЧИЛАР:

    Д.А. Ташмухамедова - “Электрон аппаратлар ишлаб чиқариш технологияси” кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори, профессор;

    Б. Гоибназаров Б. - “Электрон аппаратлар ишлаб чиқариш технологияси” кафедраси доценти;

    М.Б. Юсупжонова - “Электрон аппаратлар ишлаб чиқариш технологияси” кафедраси доценти, физика-математика фанлари фалсафа доктори(PhD);

    Дастур Электроника ва автоматика факультетининг 2021 йил 16 июндаги № 9 сонли Кенгаши йиғилишида мухокама қилинган ва тасдиқлашга тавсия этилган.

    КИРИШ
    Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2003 йил 26 февраль «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида муҳим вазифалардан бири қилиб ривожланган давлатлар ютуқлари даражасида махсус юқори малакали тиббиёт хизматини кўрсатиш учун тиббиёт техникаси ва қурилмаларини доимий янгилаб ва уларни такомиллашатириб туришни таъминлаш кераклиги, ҳамда 2004 йил 15 декабрь «Сиҳат-саломатлик йили» давлат дастурини шакллантириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонида «Тошкент давлат техника университетида замонавий ташхис ва даволаш тиббиёт асбоб-ускуналарида ишлайдиган, уларга техник ва дастурий хизмат кўрсата оладиган махсус кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш» таъкидланган. Яна шуни қайд қилиш лозимки Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрь «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги фармонида замонавий диагностика ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали кадрлар салоҳияти билан таъминланган ҳамда алоҳида ихтисослашган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатадиган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари тармоғини янада ривожлантириб ва шундай янги марказлар ташкил қилиш; тиббий диагностика тизимини тубдан такомиллаштириш, республика худудида замонавий, халқаро стандартларга мос бўлган ускуналар билан жиҳозланган ҳамда юқори малакали мутахассислар билан таъминланган диагностика хизматлари тармоғини кенг ривожлантириш кўзда тутилган.

    Бу келтирилган фармонлар «Электрон аппаратларни ишлаб чиқариш технологияси» кафедрасининг ўқув-услубий ва илмий-лойиҳавий фаолиятига боғлиқ бўлиб, уларда кўрсатилган муаммоларнинг техник таъминоти «Электрон аппаратларни ишлаб чиқариш технологияси» ва «Биотехнология (Биомедтехника)» таълим йўналишлари негизида олиб борилмоқда.

    Юқорида келтирилган муаммоларни долзарблиги бир томондан тиббий-биологик билимга эга бўлган юқори савиядаги муҳандис ва олимларга, иккинчи томондан техника ва компьютер билимларига эга бўлган клиник муҳандислар деб аталувчи шифокорларга бўлган талабдан аниқланади. Уларнинг роли тиббиёт корхоналарини тиббиёт техникаси воситалари билан мукаммал ишлашини таъминлашда ўсиб бормоқда.

    Шу сабабли «Ўлчаш ва назорат қилиш, асбоб-ускуналари, методлари» мутахассислиги ҳозирги вақтда энг долзарб муаммолардан бўлиб, у кўпгина соҳаларни қамраб олади. Бу магистратура мутахассислигига Республикамизнинг фан ва техника ҳамда соғлиқни сақлаш соҳалари бўйича ташкилотлари ва ишлаб чиқариш корхоналари томонидан талаб жуда катта.

    Ушбу дастурнинг мақсади – замонавий техника ва технологияларни инобатга олган ҳолда «Ўлчаш ва назорат қилиш, асбоб-ускуналари, методлари» мутахассислиги бўйича магистратурага кирувчиларнинг махсус курслар бўйича билимларини объектив аниқлашдан иборат.

    Мазкур кириш имтиҳонлари Дастурига қуйидаги фанлар киради: электрон қурилмаларни ишончлилиги, ўлчов техникаси асослари, микропроцессор техникаси ва схемотехника.
    «Электрон қурилмаларни ишончлилиги» фанининг мазмуни ва вазифаси

    Электрон асбобларини ишончлилигининг асосий тушунчалари. Электрон асбобларини ишончлилигини таъминлаш назарияси ва амалиётининг асосий тушунчалари. Ишончлиликни ошириш воситалари. Структурали, вақтли, ахборотли ва функционал захиралаш (резервирование). Электрон воситаларни ишончлилигини таъминлашда назоратни, тиклашни ва диагностиканинг ўрни.

    Элементларнинг ишончлилиги. Захира киритилмаган ЭХВлар ва элементларининг ишончлилиги. Техник воситаларни ишончлилигини эҳтимоллик назарияси асосида тавсифлаш. Ишончлиликни эҳтимоллилик кўрсаткичларини тақсимлаш қонунлари. Тикланадиган ва тикланмайдиган ҳисоблаш тизимларининг ишончлилик кўрсаткичлари. Ишончлилик кўрсаткичларини баҳолаш ва ҳисоблаш усуллари. Комплексли кўрсаткичлар.

    Структурали захиралаш. Структурали захиралаш: умумий, бўлинган, ўринбосувчи, мажоритар, сурилувчи захиралашлар; захира элементларининг ишлашига тартибларнинг таъсири, электрон қурилмаларнинг блокларини ишончлилигини ҳисоблашни аниқ усуллари, йиғим усули, тармоқланган структурали тизимларни ҳисоблашни таркибий усуллари, кесишмалар ва йўллар усули, мураккаб структурали ЭТларни ишончлилигини мантиқий эҳтимолли усуллар ёрдамида ҳисоблаш.

    Дастурларни ишончлилиги. Тизимларнинг ҳолатларини мураккаб Марков модели ёрдамида тавсифлаш. Марков моделлари ёрдамида захирали тизимларни ишончлилик кўрсаткичларини ҳисоблаш, заҳирали мураккаб ЭТларни ҳисоблаш усуллари, дастур таъминотининг ишончлилиги, дастурларни ишдан чиқиши тушунчалари, дастурларни ишончлилик моделлари, мисоллар, дастурларда структурали ортиқликни (избыточность) киритиш усуллари. Дастур таъминотини структурали тестлаш, мантиқий элементлар, функционал блоклар ва компьютер даражасида захиралашни ташкил қилишга мисоллар, Лагранж градиент усули.

    Бузилишга барқарор тизимларнинг ишончлилиги. Бузилишга барқарор тизимлар, бузилишга барқарор электрон қурилмаларни хоссалари ва мақсади, бузилишга барқарор ЭТларнинг ишончлилиги, бузилишга барқарор ЭТларнинг ишлаб чиқиш мисоллари; TANDEN, STAR, SIFT тизимлари, оптимал захиралаш масалалари, бузилишга барқарор ЭТларда ресурсларни тақсимланиши, Лагранж усули, градиент усули. Замонавий электрон асбобларини бузилишга барқарорлигини ва ишончлилигини ошириш воситаларини ривожланиш келажаги.

    «Ўлчов техникаси асослари» фанининг мазмуни ва вазифаси

    Ўлчаш техникаси назариясининг асосий босқичларини, ўлчаш усулларини, ўлчаш қурилмалари ёрдамида ахборот сигналларини ўлчашда, ўлчаш дастури ва методикасини ишлаб чиқиш масалалари, ўлчаш программаси ва методикасини ишлаб чиқиш, сигналларни анализ қилиш методлари, метрологик таҳлил, маълумотларни қайта ишлаш таъмойилларини қўллаш ва ўлчов тизимлари, автоматик текширув тизимларини ҳосил қилиш масалаларини қамрайди.

    Ўлчов техникаси асослари, Физик катталикларни ўлчаш. Физик катталиклар. Ўлчов системаси бирликлари. Ўлчаш воситалари. Ўлчаш воситаларининг аниқлик класслари. Ўлчаш воситаларининг асосий метрологик тавсифлари. Ўлчаш асбобларининг табақаланиши. Аналогли ўлчаш асбоблари. Ўлчаш ва уларнинг турлари. Эталонлар, уларнинг табақаланиши ва турлари. Ўлчашларнинг сифат мезонлари.

    Ўлчаш асбобларининг аниқлик класслари. Ўлчаш асбобларининг метрологик тавсифлари. Аналог ўлчаш асбобларининг умумий қисмлари ва бўлаклари. Аналог ўлчаш асбобларининг турлари. Ўлчаш асбобларидаги шартли белгилар. Рақамли ўлчаш асбоблари. Электромеханик туридаги ўлчаш асбобларининг турлари, метрологик тавсифлари.Рақамли ўлчаш асбоблари.

    Ўлчаш хатоликлари. Мунтазам хатоликлар ва уларни камайтириш усуллари. Аддитив ва мультипликатив хатоликлар. Ўлчашдаги хатоликлар, уларни бартараф этиш усуллари. Ўлчашларнинг аниклик даражалари. Систематик хатоликлар ҳамда уларнинг келиб чиқиш сабабларини топиш ва йўқотиш усуллари. Ўлчов системасининг характеристикалари: сезгирлик ва сезгирлик даражаси. Хатолар назарияси. Систематик хатоликлар, тасодифий хатоликлар. Ўлчаш чегараси, динамик диапазон акс этиш (отклик) тизими. Нулинчи тартибли система, биринчи тартибли система, иккинчи тартибли система, чикишсиз система. Электр токи ва кучланишини ўлчаш усуллари. Электр каршилигини, электр сиғимини, электр индуктивлигини, ўлчаш усуллари. Қувват ва энергияни ўлчаш усуллари.

    Магнит майдон параметрларини ўлчаш. Осциллограф ёрдамида сигналларнинг амплитуда – частота ва фаза – частота характеристикаларини ўлчаш. Фаза силжиш бурчагини ўлчаш усуллари. Температурани ўлчаш усуллари. Ҳалақтлар. Термоэлектрик, утечка (ситиб чиқиш) токи. Халақитларни сиғимли, индуктивликка боғлиқ ва ерга уланишда содир бўладиган турлари. Ўлчаш техникасининг ҳозирги кундаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

    «Микропроцессор техникаси» фанининг мазмуни ва вазифаси

    Микропроцессорларнинг архитектураси. Ҳозирги замон электрон қурилмаларида микропроцессорларнинг ўрни, микропроцессорларни архитектураси, характеристикалари, кўрсаткичлари ва турлари. Электрон қурилмаларни лойиҳалаштиришда микропроцессор комплектини танлаш ва асослаш.

    Микропроцессорларнинг структураси. Микропроцессорнинг мантиқий структураси. Микропроцессорнинг намунавий структураси, командалар тизими, бир кристалли микропроцессорларнинг тузилиши, микропроцессорларни бошқаришни ташкил қилиш, секцияли микропроцессорларнинг тузилиши, шиналар тизимини тузилиши, хотира структурасини тузилиши.

    Микропроцессорларнинг дастурий таъминоти. Микропроцессорнинг дастурий таъминотини ташкил қилиш: дастурий таъминотни тайёрлаш усуллари ва структураси, ассемблер, ахборотлар структураси, юқори поғонали тиллар, микропроцессор қурилмаларига дастур тайёрлаш тамойиллари, микропрограммалаш ва уларни ҳосил қилиш усуллари, дастурий таъминотни тайёрлаш воситалари.

    Микропроцессорларни созлаш. Микропроцессор қурилмаларини созлаш: аппарат ва дастурий воситаларини созлаш зарурлиги, микропроцессор қурилмаларини тестлаш, қурилмаларни (аппаратларни) созлаш воситаларини, ўз-ўзини тестлаш режимларини ташкил қилиш усуллари, микропроцессор қурилмаларини умумий созлаш. Микропроцессор дастурлари. Микропроцессор қурилмаларини ишлашини таъминловчи дастурлар ва уларни оптималлаштириш, оператив хотира қурилмасига юкланишни оптималлаштириш, микропроцессор тизимиларини ички интерфейсини ташкил қилиш, ҳисоблаш ядросини модели, конфликт ҳолатларини таҳлили.

    Схемотехника” фанининг мазмуни ва вазифаси

    Асосий тушунчалар: схемотехниканинг элемент базасининг ривожланиши, элемент базанинг ҳар–хил авлодларининг интеграл схемотехникаси (ИС), интеграциялаш даражаси, универсал ва ўтатезкор ИС, БИС, СБИС. Элемент базанинг электр параметрлари ва характеристикалари. Схемотехника санъати.

    Аналогли схемотехника: электрон кўприк схемалар, ночизиқли занжирни ҳисоблаш методлари; сигнал кучайтиргич, кучайтиргич ҳақида умумий маълумот, уларнинг асосий параметрлари ва характеристикалари; кучайтиргичдаги тескари алоқа назариясининг асосий негизи, кучайтиргич каскадларининг статик режимидаги иши, майдон транзисторлари аосида қурилган кучайтиргич каскадларининг иши, дифференциал кучайтиргич каскадлар, бошқарилувчи кучланиш ва ток манбалари, кучайтиргичнинг қувватли чиқиш каскадлари, операцион кучайтиргич асосида қурилган схемалар, кучайтиргичнинг чиқиш кучланишининг температурадан хатолиги, инверторли сумматор, қўшиш-айриш схемалари, интегратор, логарифмик кучайтиргич, операцион кучайтиргич асосида қурилган ночизиқли ўзгартиргич, интеграл аналогли компараторлар, биополяр ва майдон транзисторлари асосида қурилган коммутация схемалари.

    Рақамли схемотехника: мантиқий элементлар базаси, мантиқий алгебра функциялари (МАФ), мантиқий қурилманинг минимизацияси, Карт Карно ёрдамида МАФни минимизацияси; комбинацион схемаларни (КС) синтези, шифраторлар, дешифраторлар, мультиплексорлар, демультиплексорлар, рақамли компораторлар, код ўзгартиргичлар, дастурий мантиқий матрица; генератор қурилмалари, триггерлар, асинхрон ва синхрон триггерлар, икки босқичли синхрон триггерлар, ҳисоблагичлар, регисторлар ва мажоритар элементлар; рақамли қурилмалардаги мантиқий беллашув, рақамли қурилмаларда синхронизациялаш, хотира қурилмалари, флэш-хотира, оператив хотира қурилмаси ва доимий хотира қурилмаси; арифметик-мантиқий қурилма, сумматорлар, параллель ўтказувчи сумматор схемаси.

    2021-2022 ўқув йилида 5А310801- Электроника ва электрон техникаси (тармоқлар бўйича), 5А310802 – Ўлчаш ва назорат қилиш асбоб-ускуналари, методлари (турлари бўйича); 5А310804- Яримўтказгичли материаллар нанотехнологияси магистратура мутахассислигига кирувчилар учун фанлар бўйича абитуриентларнинг билимларини баҳолаш мезони
    Магистратура мутахассислигига кириш синовлари (имтиҳонлари) тест шаклида ўтказилади.

    Бунда мутахассислик фанларидан тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезони қуйидагича:


    Баҳолаш мезони

    Тест саволлари сони

    50 та

    Ҳар бир тўғри жавоб учун балл

    2 балл

    Магистратурага киришда мутахассислик фанларидан энг кўп (максимал) тўпланиши мумкин бўлган балл – 100 балл


    Талабгорларнинг мутахассислик фанларидан тест ечишлари учун белгиланган умумий вақт – 90 дақиқа.

    АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


    1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. – 56 б.

    2. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза 2016 йил 7 декабрь. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2016. – 48 б.

    3. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. - Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 488 б.

    4. Muhammad H. Rashid. Power Electronics Handbook. USA: Butterworth-Heinemann, 2017.

    5. Штерн М. И. Силовая электроника. Расчеты и схемотехника. Книга. –СПб.: Наука и Техника, 2017.

    6. Розанов Ю.К., Рябчицкий М.В., Кваснюк А.А. Силовая электроника. Учебник. –М.: Издательский дом МЭИ, 2016.

    7. Branko L. Dokić, Branko Blanuša. USA: Springer International Publishing, 2015.

    8. Зиновьев Г.С. Силовая электроника. Учебное пособие. –М.: Юрайт, 2015.

    9. Москатов Е.А. Силовая электроника. Теория и конструирование. Книга. – СПб.: Корона-век, 2013.

    10. Семенов Б.Ю. Силовая электроника: от простого к сложному. Книга. - М.: СОЛОН-Пресс, 2005.

    11. Полуянович Н.К. Силовая электроника. Учебное пособие. -Т.: ТРТУ, 2005.

    12. Герман-Галкин С.П. Силовая электроника. Книга. – СПб.: Корона принт, 2002.

    13. Пасынков В.В., Чиркин Л. К. Полупроводниковые приборы. Учебник. -М.: Лань, 2006.

    14. Воронин П. А. Силовые полупроводниковые ключи. Семейства, характеристики, применение. Книга. -М.: Додэка-ХХI, 2001.

    15. B. Jayant Baliga. Fundamentals of power semiconductor devices. Springer Science, 2008.

    16. Barry W. Williams. Principles and elements of power electronics. Devices, drivers, applications and passive components. Glasgow, 2006.

    17. Когонов В.И. Радиотехнические цели и сигналы. Москва 2003 г., 215 с.

    18. S. M. Sze, M. K. Lee. Semiconductor devices. Physics and technology. 3th. John Wiley & Sons, inc., USA, 2012.

    19. Ефимов И.Е., Козырь И.Я. Основы микроэлектроники. Учебник. -СПб.: Лань, 2008.

    20. Игумнов Д.В., Королев Г.В., Громов И.С. Основы микроэлектроники. Учебное пособие. -М.: Высшая школа, 2001.

    21. Степаненко И.П. Основы микроэлектроники. Учебное пособие. -М.: Лаборатория базовых знаний, 2002.

    22. С.И. Власов, У.Қ.Валиев, К.А.Турсунметов. Яримўтказгичли асбоблар физикаси. Ўқув қўлланма. –Т.: Университет, 2009.

    23. М.С. Юнусов, С.И.Власов, Д.Э.Назиров, Д.О.Толипов Электрон асбоблар. Ўқув қўлланма. –Т.: Университет, 2003.

    24. Дунаев С. Электроника, микроэлектроника и автоматика. Учебное пособие. -СПб.: Техносфера, 2011.

    25. Суздалев И.П. Физико – химия нанокластеров, наноструктур и наноматериалов. - М.:Комкнига, 2006.

    26. Неволин В. Зондовые нанотехнологии в электронике. .М.: Техносфера, 2006.

    27. Драгунов В.П., Неизвестный И.Г. Основы наноэлектроники. Учебное пособие. -М.:Логос, 2006.

    28. Петров К.С. Радиоматериалы, радиокомпоненты и электроника. Учебное пособие. - СПб: Питер, 2003.

    29. Старосельский В.И. Физика полупроводниковых приборов микроэлектроники. М.: ЮРАЙТ Высшее образование, 2009.

    30. Игумнов В.Н. Физические основы микроэлектроники. Учебное пособие. – Йошкар-Ола: Марийский государственный технический университет, 2010.

    31. Коваленко А.А., Петропавловский М.Д. Основы микроэлектроники. -М.: Академия, 2006.

    32. Гатчин Ю.А., Ткалич В.Л., Виволанцев А.С., Дудников Е.А. Введение в микроэлектронику. Учебное пособие. - СПб.: СПбГУ ИТМО, 2010.

    33. Браммер Ю.А., Коклун В.А. Радиотехнические устройства и элементы радиосистем. Москва 2002 г., 291 с.

    34. В.И. Нефедов. Основы радиоэлектроники и связи. Высшая школа 2005 г.

    35. П.А. Кореневский, Е.П. Попечителев, С.А. Филиет приборы и технические средства функциональной диагностики учеб-пособие. Курск-2003г.

    36. Норенков И.П. Основы автоматизированного проектирования. Учебник для вузов. М.: МГТУ 2002, -336 с.

    37. А.Н. Дорошенко, В.А. Лочинов, В.Н. Федальв Моделирований дисктных устройст в систем ЕLЕСТRONICS WORKBЕNCH. 2005.

    38. Расулова С.С., Рашидов А.А. Микропроцессоры и микропроцессорные системы. Учебное пособие. Задачи и упражнения. Ташкент: ТГТУ, 2001, -120 с.

    39. Корячко В.П. Микропроцессоры и микроЭВМ в радиоэлектронных средствах. М.: Высшая школа, 1990, -408 с.

    40. Расулова С.С., Рашидов А.А. Построение отказоустойчивых микропроцессорных систем. Учебное пособие. Ташкент: Mexnat, 2003, -136 с.



    написать администратору сайта