3Асосий_дори_восита_ройхати_дори_таминоти_тизимини_ўрни_ва_ахами. Мавзу Асосий дори восита рйхатини дори таьминоти тизимини рни ва ахамияти
Скачать 171.21 Kb.
|
Мавзу Асосий дори восита рўйхатини дори таьминоти тизимини ўрни ва ахамияти Режа 1, Асосий дори воситаларидан самарасиз фойдаланиш таҳлили. 2, Дори воситалари соҳасидаги давлат сиѐсати. 3, Дори воситалари соҳасидаги давлат сиѐсати жараѐни. 4 ,Дори воситалари соҳасидаги давлат сиѐсати жараѐни изоҳи. 5, Дори воситалари соҳасидаги давлат сиѐсатини шакллантириш. Таянч иборалар: Асосий дори воситалари, дори воситаларидан самарасиз фойдаланиш, чекланган молиявий ресурс, давлат, жараѐн, сиѐсат, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти. 1975 йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ассомблеяси ўзининг WНА 28.66- резалюциясида давлат дори сиѐсати формулаларини ишлаб чиқиб аъзо давлатларга тавсия қилишни илтимос қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосий дори воситаларини ажратиб олиш стратегиясига, соғлиқни сақлаш талабига қараб, сифатли дори воситаларининг сотиб олиш ҳамда фармацевтик дастурларнинг ҳар-хил элементлари бўйича ўқитишҳамда тайѐрлашга ѐрдам беришни сўради. Ушбу резалюция кетидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ѐрдамида давлатлар дори сиѐсатининг ривожланиши бўйича катта воқеалар амалга ошди. Асосий дори воситаларини биринчи тахминий рўйхати 1977 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан чоп этилди. Бир йил ўтгандан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ Алма-Атада бўлиб ўтган асосий конференциясида бирламчи тиббиѐт санитар ѐрдами бўйича дори воситаларининг дахиллиги, оммабоплиги энг зарур саккиз элиментлардан бири деб аталди. Чоп этилган мақоланинг аҳамияти бир неча бор исботланди. 81 1999 йил 150 та Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аъзоси Асосий дори воситалар рўйхатига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси миллий дори сиѐсати дастури 30 май 1999 йилда тасдиқланди. Бу дастур 7 бўлимдан иборат бўлиб 1 бўлим меъѐрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш. 2 бўлим Дори воситаларини танлаш. 3 бўлим аҳолини дори таъминоти. 4 бўлим Дори воситаларидан оқилона фойдаланиш. 5 бўлим Дори воситалари нисбатан иқтисодий сиѐсат. 6 бўлим Дори воситаларига оид илмий текширув ишлари. Мониторинг ва баҳолаш. 7 бўлим Кадрлар сиѐсати. Аммо дори воситаларининг тиббий ва иқтисодий аҳамиятига қарамай уларнинг иқтисодий нархларининг баландлиги, лозим даражада сифатли эмаслиги, оқилона фойдаланиб бўлмаслиги боис кўпгина муаммолар пайдо бўлмоқда ва ҳ.к. Асосий дори воситаларининг танқислиги. Жаҳон фармацевтика бозорида дори воситалари миқдори тобора ошиб бормоқда. Шу асосда, уларни истеъмол қилиш жараѐнлари жадаллашмоқда , шунингдек, уларга кетадиган харажатлар ҳам ошиб бормоқда. Бироқ , бутун дунѐда кўплаб одамлар ўзларига зарур дори воситаларини топа олмайдилар, чунки улар мавжуд эмас. Ёҳуд жуда ҳам қиммат, зотан уларни олиш мумкин бўлган муассасаларнинг, дорихоналарнинг ўзи йўқ ѐки уларни тавсия этадиган малакали мутахассислар топилмайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, жаҳон аҳолисининг камида учдан бир қисми асосий дори воситаларини топа олмайдилар. Осиѐ ва Африканинг қишлоқ минтақаларида эса бу рақам эллик фоизни ташкил этиши мумкин. Ҳар йили олдини олиш мумкин бўлган, ѐҳуд самарали ва арзон асосий дори воситалар билан даволашнинг имконияти йўқлиги туфайли бир миллиондан зиѐд болалар ва катталар ўлими кузатилмоқда. Дори воситаларининг сифатсизлиги. Кўпгина мамлакатларда дори воситалар сифатлилигини таъминлайдиган тизилмалар ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди, чунки уларда зарур воситалари етишмайди. Дори воситаларга тегишли қонун қоидалар шунингдек, дори воситалар бўйича фаолият кўрсатадиган давлат идоралари белгилайдиган етарли захира ва 82 инфратузилмаларни бошқарадиган қонун қоидалар киради. Сифатсиз ва қалбаки дори воситалари эркин ҳаракатда бўлиши мумкин. Дори воситаларидан самарасиз фойдаланиш даволанишни чўзиб юбориши ѐҳуд саломатликни янада ѐмонлаштириши мумкин. Бу ҳолат ўз ўрнида чекланган маблағларни бефойда сарфлашга олиб келади. Дори воситалари истеъмолидаги муаммолар. Асосий дори воситалари, уларнинг сифатини яхшилаш ва улардан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш бўйича барча чора тадбирлар кўрилишига қарамай айрим муаммолар ҳамон ечилмай қолмоқда. Чекланган молиявий маблағлардан ташқари бўлган мураккаб сабаблар бунинг боисидир. Буларни тушунмоқ учун дори воситалари бозорининг талабларини ўрганиш ва кўриб чиқиш, ҳукуматлар нуқтаи назарларини ва улар хатти ҳаракатини, дори воситалар тавсия этадиган ва истеъмол қиладиган шахслар, ҳамда фармацевтика саноати табиатини чуқур билиш ўта муҳимдир. Соғлиқни сақлаш мажмуини ривожлантириш, иқтисодий ислоҳатлар таркибий ўзгаришлари сиѐсати, муросасозлик йўлини тутиш, шунингдек, кенг қамровли янги савдо шартномалари, буларнинг бари кўпгина мамлакаталар фармацевтика бозорига дори воситалари вазиятларга таъсир этиш қобилиятига қодир. Шунингдек, улар соғлиқни сақлашда одилона мутаносибликка эришишга ҳам таъсир этиши мумкин. Мақсадни кўзлаш ва хатти-ҳаракат йўл-йўриқлари. Дори воситалари соҳасидаги давлат сиѐсати мақсадлари сари оғишмай интилиш ва ҳаттиҳаракатнинг йўл-йўриғидир. Фармацевтика соҳасига ҳукумат томонидан қўйилган ўрта ва узоқ муддатли режаларни ифода этади ва уларга эришишдаги асосий стратегияларни белгилайди. Давлат ва хусусий секторни ўз ичига олади, шунингдек, фармацевтика соҳасида ҳаракат қилаѐтган барча шахсларни ишга жалб этади. Дори воситалари соҳасидаги ҳужжатлар бўйича маслаҳатлашув ва умумдавлат муҳокамаси ўта аҳамиятли бўлиб, улар барча сиѐсатга умумий даҳлдорлик туйғусини уйғотади.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 25 февралдаги 2-сон буйруғига ИЛОВА Асосий дори воситалари РЎЙХАТИ
|