Главная страница
Навигация по странице:

  • Мавзу : Чакка пастки жаг бугими касалликлари . (ЧПЖБ)

  • Уткир артритлар

  • Сурункали артрит

  • Пастги жагнинг чикиши.

  • Одатий чикиш

  • Этиология ва патогенез

  • Мавзу Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (Чпжб)


    Скачать 91.5 Kb.
    НазваниеМавзу Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (Чпжб)
    Дата01.04.2018
    Размер91.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаchakka_pastgi_zhag_bogimi_kasalliklari..doc
    ТипДокументы
    #40059

    Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

    Вазирлиги Абу Али ибн Сино номли

    Бухоро давлат тиббиёт институти

    Кафедра: Ортопедик стоматология



    Мавзу: Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (ЧПЖБ)

    Ўқиди : доц Идиев Г.Э.

    Чакка пастки жаг бугими касалликлари. (ЧПЖБ)

    Маъруза баёни: ЧПЖБ касалликлари жуда хилма-хилдир. Олимлар текширишича хозирги кунда стоматологларда мурожат килаётган беморларнинг 27-67% ЧПЖБ касалликлари кузатилади. ЧПЖБ касалликларини келтириб чикарадиган омиллар куйидагилардан иборат. Моддалар алмашинувининг бузилиши, эндакрин ва психик узгаришлар ва асаб системаси касалликлари. ЧПЖБ касалликларига олиб келадиган асосий сабабларга юзнинг пастки 3 кисмининг кичрайиши, адентия тиш каторлари деформацияси ва патологик едиришлар киради.

    ЧПЖБ касалликларининг куйидаги назологик шакллари тафовут килинади:

    - артритла (утки рва сурункали)

    - артрозлар – (склерозловчи ва деформацияловчи, сурункали ва кайталовчи)

    - Анкилозлар, усмалар (яхши ва ёмон сифатли)

    - Пастки жагнинг тулик ва чала чикиши.

    - Мушак-бугим дисфункцияси

    Уткир артритлар: Бугимда тусатдан огрик пайдо булиб, жаг харакатланганда огрик кучаяди. Огизочилиши 0,1-1 см гача чегараланган. Огиз очилган пайтда касалланган бугим томон жаг сурилади. Марказий кесувчи тишлар огиз очилиш йули узгарган булади. ЧПЖБ атрофии тукималари шишган. Кизарган, палпация килинганда кучли огрик пайдо булади. ЧПЖБ да йирингли жараёнла давом этаётган булса, беморда умумий холсизлик, харорати 38-39 С бугим сохаси палпация килинганда каттик йирингли инфильтрат куринади. ЧПЖБ касалликларни диагностика килишда уни келтириб чикарадиган сабабчиларга алохида эътибор бериш керак. Масалан, йирингли артритлар ЧПЖБ атрофии каттик ва юмшок тукимаси йирингли жараёнлари окибатида келиб чикади (пастки жаг остеомиелити, флекмона, паратит, урта кулок яллигланиши).

    Сурункали артрит: Куп холларда ревматизм окибатида келиб чикади, яъни кон оркали юкади. Синовял мембрана калинлашиб, грануляцион тукимага айланади ва кейинчалик чандиклашади ва окибатда харакат чегараланади. Спецефик артритлар сил ва захм касалликлари окибатида келиб чикади.

    Артроз: - бу ЧПЖБ нинг дистрофик узгариш билан борадиган касалликдир. Бу касаллик ЧПЖБда – нормадан ошик босим, макро-ва микро жарохат, яллигланиш жараёнлар, моддалар алмашинуви ва эндакрин касалликлари натижасида келиб чикади. Артрозлар сурункали касаллик булиб, урта ва катта ёшли одамларда кузатилади, бунинг асосий сабабчиси ЧПЖБнинг сурункали жарохати хисобланади. Окклюзион мунособатларнинг натижасида келиб чикадиган ЧПЖБ касалликларни орасида чайнов тишларнинг йукотилиши биринчи уринни эгаллайди. Бундан ташкари чукур тишлов, кисман тишсизлик, патологик едирилиш ва врач ортопед стоматолог томонидан куйилган сифатсиз протезлар хам ЧПЖБ элементларига босимнинг нотугри таркалишига олиб келади. Бунинг натижасида ЧПЖБда компенсатор мослашиши бошланади ва куп утмасдан бугим элементларига дистрафик узгаришалар, бугим диски юпкаланиб, бугим бошчасида деформация (шаклининг бузилиши), кузатилади. ЧПЖБ нинг унг ёки чап томонидан ассиметрик харакати, огиз очилиши кийинлашуви, айникса эрталабки огиз очиш (стартовый боль). ЧПЖБда огрик ва гирчиллаш (хруст), кулокда шовкин эшитилади. Касалликни кайталаниши нам, совук об-хавода, шамоллаганда, узок вакт сузлашиш ва каттик овкатларни чайнаш натижасида келиб чикади. Пальпация килинганда огрик факатгина кайталаниш боскичида кузатилади.

    Анкилоз: Бу пастки жагнинг харакатининг чегараланиши ва деформацияси билан борадиган касаллик хисобланади. Анкилоз паски жагнинг усишига таъсир килиши сабабли шу томонга усиш оркага колади ва юзда деформация кузатилади. Анкилозланган бугимда пастки жагнинг шохи ва танаси усмай колади яъни калталанади, энгак ён ва оркага силжийди (касал томонга). Бундай куриниш бри томонлама ЧПЖБ нинг анкилозида учрайди. Икки томонлама анкилозда хар икки томонда жаг усмай колиши кузатилади. Энгак оркага сурилган булади, бундай деформация куш тумшуги номи Билан юритилади. Пастки жаг танаси ва шохи калталаниши натижасида тиш катори деформацияси ва тишлов бузилиши кузатилади. Пастки жагнинг олдинги тишлари олд томонга энгашиб таркалади ва юкори жаг тишларнинг танглай юзасига бориб тегади. Бундай куриниш очик тишловга ухшайди. Овкат чайнаш ва нутк бузилади, милклар шишиб жуда куп караш пайдо булади. Айрим холларда ва стоматитлар. Микрогинея сабабли тил оркага жойлашган булади, бу эса беморга чалканча ётишга халакит беради ва каттик хуррак отишга сабаб булади.

    Пастги жагнинг чикиши.

    Чикишдеб – патки жагни патологик холатига айтилади. Бунда бугим бошчаси, бугим думбогини устига чикади ёки думбогнинг олодинги юзасига жойлашади.

    Клиника. Уткир чикишларда огиз очилиб колади, нутк бузилади ва огиздан куп сулак ажралади. Патки жагни оркага олиш ёки ёпишга харакат килганда кучли огрик пайдо булади. Бир томонлама чикишда пастки жаг ассиметрик жойлашади. Бугим палпация килинганда бармок кириб кетади, бу эса бугим чукурчаси бушлигидан далолат беради. Бемор ташки курилганда ёнок ёйи ости буртиб чикканлиги кузатилади. Рентгенологик текширилганда бугим бошчаси бугим чукурчаси олдида жойлашган булади.

    Одатий чикиш – бу бугим бошчасини хаддан ташкари жуда куп маротаба чикишига айтилади. Купинча беморларнинг узи жагини жойига жойлаштиражи. Хаар галл бу холатни кайталаниши беморни психикасига жуда ёмон салбий таъсир килади.

    Этиология ва патогенез – бугим бошини чикиши сабаблари ва кечиши хар хил булади; жарохат, бугимдаги яллигланиш дистрофик жараёнлар, юз-жаг сохаси, асаб-мушак бузилишлари, ЧПЖБ ривожланиш аномалиялари.

    Одатий чикишгнинг асосий патогенези; мушак бойлам апаратини ва бугим капсуласини хаддан ташкари чузилиши, капсула ичидаги дискли шакли улчами ва структурасини узгариши, бугимдаги суяк элементларини дефармацияси. Бундай узгаришлардан асосан олд чикиш кузатилади. Чикишлар асосан эснаш, бакириш, лукмани тишлаш пайтида, стоматологик муолажа пайтида колиб олишда, тиш тортиш пайтида трахея интубатциясида бир Суз билан огизни катта очиш натижасида чикиш келиб чикади.

    Пастки жаг харакатларини моделда текшириш турли хил артикуляторлар ёрдамга амалга оширилади. Куйидаги артикуляторлар тафовут килинади.

    - ярим анотамик, ярим бошкарувчан, бошкарувчан ёйли ва ёйсиз турлари. Моделларни рамалар орасига жойлаштириш балнсир ёки юз ёйи ёрдамида амалга оширилади. Бунда моделлар артикуляторни худи ЧПЖБ га ухшаган штифт укича юз ёйи ёрдамида мослаштириб жойлаштирилади.

    Бугим боши ва тиш каппалари орасидаги масофа артикулятордаги масофа билан мос келиши керак. Юз юйё урта сагитал ва аклюзион юзаларга мулжаллаб мослаштирилади (Франкфурт горизонтали – арбитани пастки киргогидан, ташкил этувчи йулининг ёкори киргогигача булган) чизик.

    Куйидаги нокулай вазиятлар – ён тишларни узайиши, юз –кала суягини урта чизикга нисбатан сурилиш холатларида балансир ёрдамида моделларни урнатиш имкониятини бермайди, юз ёйи эса моделларни ортикуляторга аник жойлаштириш имкониятини яратади.

    Юз ёйининг таркибий кисмлари: кулоксимон канотлар жойлаштирилган ён ричаглар; юкори жаг тишларига термопластик масса ёрдамида урнатиладиган тишлов вилкаси; бурун таянчи; арбитал стрелка; бошнинг уртача чизигини аниклайдиган курсаткич.

    Юз ёйи ёрдамида моделларни артикуляторга жойлаштириш куйидагича амалга оширилади. Тишлов вилкасини термопластик масса ёки махсус мум ёрдамида юкори жаг тишларига урнатиш; ен ричагларни урнатиш ташкил этувчи йулига кулок учун махсус канотларини урнатиш.

    Бурун таянчини урнатиш; Орбитал стрелкани орбитани пастки киргоги буйлаб мослаштириш ён ричагларни тишлов вилкаси Билан каттикмахкамлаш кулок канотларини ташки эшитув йулидан бушатиб чикариш,бурун таянчини бушатиш,юз ёйини тишлов вилкаси билан биргаликда огиздан чикариб олиш,юз ёйини тишлов вилкаси билан биргаликда артикуляторга урнатиш,юкори жаг моделини тишлов вилкаси колипига урнатиш ва артикуляторни юкори рамасига гипслаш,пастки жаг моделини тишлов блоклари ёрдамида юкори жаг моделларига мослаштириш ва пастки рамага гипслаш

    Беморларни текшириш пайтида тиш каторлари ва оклюзион муносабатларни бахолаш учун диагностик моделлардан фойдаланамиз. Тиш каторлари муносабатини,марказий окклюзия холатида беморни тишлатиб аниклашимиз мумкин. Нормал физологик тишловларда

    2-томонлама симметрик, фиссур думбок жипслашув кузатиладиган марказий тишлар сохасида эса симметрик кесув думбок контакти кузатилади.(курак ва козик тишлар).

    Бундай нормал жипслашув парадонт тукимасини зурикишдан химоялайди, чайнов босимини тиш уки-буйлаб таркатади.

    Тиш оклюзион юзаси таркибига киради-тиш думбоги(думбок асоси,чуккиси,думбок киялиги),тиш киргоги,думбоклар орасидаги энг чукур фиссурадан иборат.Думбокларнинг мезиал ва дистал юзаларида кичик болишлар хосил килади,бу эса онтогонист думбоклар учун сирпаниш юзасини хосил килади.Окклюзион контактларни тугри коррекция килиш учун оклюзион контактларни хам огиз бушлигига хам диагностик модел урнатишни артикуляторда муайян.талабларига риоя килган хамда урнатиб чикилади.

    Оклюзион контакт нукталарини аниклаш мумли оклюзиограмма ёки нусха кучириш, когозда амалга оширилади. Юкори ёки паски жаг тиш каторларига юмшатилган мум пластинкаси куйилиб тиш лаб огизни очиш буюрилади, тешилган мум урни калам билан белгиланиб, мум огиздан олинади ва белгиланган жой чархланиб пасайтиририлади.

    Марказий жипслашиши оклюзиограммасини тайёрлаш учун юкори жагни ён тишлар сохасига мум куйилади ва чап кулни катта бармоги ёрдамида пастки жагни олдинги тишлар сохасидан ушланади ва дистал томонга силжитади (пассив силжиш).Пастки жагни актив силжиши беморни узи томонидан амалга оширилади. Беморни горизонтал холатда утказиш чайнов мушакларини бушашига ва пастки жагни марказий окклюзия холатида ёпилишига олиб келади. Нормал окклюзиограммада бутун тиш каторлари буйлаб мумдаги контакт нукталари таркалган булади.

    Вактдан олдинги контакт нукталарини аниклаш учун;дастлаб марказий окклюзия ва марказий жипслашув холатда,кейин икки ён оклюзияда (ишчи ва ёрдамчи соха),сунгра олд оклюзияда текшириб чархлаб ташлаймиз. Чархлашда:ён оклюзияда (ишчи соха)энг камида 3-4 та примоляр ва моляр тишларнинг лунж думбоги контактда олд оклюзияда олдинги тишларнинг энг куп максимал контакти,марказий оклюзияда эса икки томонлама энг куп фиссура –думбок контакти юкори жаг танглай ва пастки жаг лунж думбоглари марказий окклюзия стобиллиги ва баландлигини таминлашини сабабли бу думбок устидан чархлаш тавсия этилмайди,юкори жаг лунж пастки жаг тил думбоги ва тилни тишлашдан мухофаза килганлиги сабабли чархлаш максадга мувофик эмас.Чархлаш пайтида думбок киялигидан,едирилмаган сохалардан чархланиб,уткир кирралари текисланиб фиссуралар чукурланади.Хаддан ортик тишлар чархланишини олдини олиш максадида муолажалар асосида режа амалга оширилиши шарт.Суперконтактни бартараф этиш учун чархлаш усули максадга мувофик,ёки окклюзияни коррекция килишни бошка усулидан фойдаланиш кераклигини аниклаш керак.

    Дженкильсон узининг ортогнатик тишлов учун ён жипслашув вактидаги тишларни контакт юзаси муносабатини схематик равишда синфларга булиб чиккан.

    1-синф-Пастки жаг тишларнинг вестибуляр юзаси(моляр,премоляр ва олд тишлар)

    1а-синф –Юкори жагнинг антогонист юзалари.

    2-синф-Юкори жаг моляр ва премоляр тишларнинг орал юзалари.

    2а-синф - Пастки жаг онтогонист тишларнинг тил думбоги киялигини ички юзаси(марказий эгатга нисбатдан)

    3-синф - Юкори жаг танглай думбогини ички киялиги.

    3а-синфПастки жаг онтогонист тишларни лунж думбогини ички киялиги.

    Пастки жагни марказий окклюзиядан ён окклюзия холатига силжитган пайтимизда ишчи томонда 1 ва 2-синф окклюзион юзаларида ёрдамчи томонда эса 3-3а-синф окклюзион юзасидан контакт нукталари булади.

    Ортогонтик тишлов учун чархлаш биринчи булиб ён окклюзияда Джинкельсон усули буйича амалга оширилди. Чархлаш даставвал ишчи томондан 1 ва 2-синф юзаларига олиб борилади (пастки ён тишлар лунж думбоги ташки киёси ва юкори ён тишлар лунж думбогини ички кисми,юкори ён тишлар танглай думбогини ташки кияси,пастки жаг ён тишларнинг думбогини ички кияси).

    Мувозанатлаштирувчи томон чархланиши 3-синф юзаларида олиб борилади (пастки ён тишлар лунж думбогининг ички кияси ва юкори ён тишлар танглай думбогини ички кияси)

    Сунгра ён тишларни окклюзия контактлари пастки жагни олдинги харакати пайтидаги холатда текширилади, бунда ён тишлар думбогини олдинги киясидан юкори ён тишлар думбогини дистал киясидан чархланади. Олд окклюзияда чархлаш куйидагича: Юкори олдинги тишларнинг кесув ва танглай юзалари, пастки оллдинги тишлар кесувчи ва дахлиз юзалари (марказий окклюзия холатидаги контакт саклаган холатда) чархланади. Пастки жагни дистал томонга харакати пайтида юкори ён тишларнинг олдинги киясида пастки ён тишларнинг дистал кияларида суперконтакт аникланади.

    Аномалик тишлов турларида марказий олд, ён окклюзияда атипик контакт нукталари кузатилади. Шу сабабли бундай тишларни чархлашда индивидуал ёндашиш лозим.

    Тишларни танлаб чархлаш куйидаги максадлар учун амалга оширилади.

    1. Пародонтни травматик зурикишини олдини олиш учун ва функционал босимни тулик тиш каторларига таркатиш учун.

    2. Тиш каттик тукимаси ва пульпани жарохатини олдини олиш.

    3. Босимни бутун тиш ёйи буйлаб таркатиш.

    4. Чайнов мушакларини патологик активлигини бартараф этиш.

    5. Мувозанатлаштирувчи ва ута мувозанатлаштирувчи супер контактларни олидини олиш.

    6. Доимий мустахкам марказий окклюзияни хосил килиш.

    7. Ортопедик даволашдан олдин нотугри окклюзияни бартараф этиш.

    8. Ортодонтик даволашдан сунг функционал окклюзияни хосил килиш.

    9. Сут тишлар, алмашинув, доимий тишлов даврларда чайнов мушаклари ва ЧПЖБ касалликлар келиб чикишини одини олиш.

    10. Тулик тишсизликда протезлашда мустахкам окклюзияни яратиш ва ён тишларда думбок ёпишини саклаб колиш (лунжни тишламаслик сабабида).

    Тишларни танлаб чархлашда турли хил асоратлар келиб чикиши мумкин.

    1. Тишловни пасайиши.

    2. Ортодонтик усулда тишларни куп сурилиши.

    3. Тиш каттик тукимасини сезувчанлигини ошиши.

    4. Тиш думбокларини хаддан ортик чархлашдан сунг келиб чикадиган пародонт зурикиши.

    5. Бир гурух тишларни окклюзион контактдан бушатиб, бошка гурух тишларни зурикиши.

    Тишларни танлаб чархлаш хафтада 1 марта 3-4 катновда амалга оширилади. Хар бир муолажадан сунг тишларни натрий фтор ёки фторлак ёрдамида копланади. Мободо тиш ва тиш каторлари мунособатини тугрлаш учун тишларнинг анотомик шаклини тиклаш керак булса терапевтик ёки ортопедик усуллардан фойдаланамиз. Жб касалликларин даволашда ишлатиладиган ортопедик аппарат ва протезлар турлари.

    Функционал окклюзияни бузилиши билан борадиган ЧПЖБ касалликларини комплекс даволаш куйидагиларни уз ичига олади.

    -огиз бушлиги санацияси

    - огиздаги мавжуд булган протезларни коррекция килиш

    - тишларни танлаб чархлаш

    - ортопедик ва ортодонтик даволаш

    - физиотерапия ва миогимнастика

    ЧПЖБ касалликларини ортопедик даволашга куйидаги холатлар курсатма булиши мумкин.

    Тиш каторларини бутунлигини бузилиши, окклюзион мунособатини бузилиши, тишловни пасайиши заминида кечадиган юз жаг системаси фаолияти бузилишлари (дисфункциялар) холатларида кулланилади. Шундай килиб ортопедик даволаш ЧПЖБ дисфункциясига олиб келадиган ва таъсир килаётган патоген факторларни бартараф этиш ва мухофаза килишга каратилган ортопедик даволаш доимий ва вактинчалик даволаш аппаратлари куйиш билан амалга оширилади. Вактинчалик даволаш аппаратларига окклюзион шиналар, пласмасса копламалар, иммедиант протезлар. Доимий даволаш протезлари олиб куйиладиган ва олиб куйилмайдиган. Окклюзион шиналар – даволовчи профилактик аппратлар (юкори ва пастки тиш каторларига урнатилган).

    Бундай даволовчи шиналар мушак бугим дисфункциясида, чикиш олди ва одатий чикишда диск силжиши, стоматоневролог симптомларни бартараф этиш учун бугим боши холатини нормаллаштиради ва окклюзия баландлигини тиклайди. Бундан ташкари окклюзион шиналар ишлатилади:

    -мушак тонусларини пасайтиришга кумакчи ёрдам сифатида

    -тишларни гичирлаш, тишлрни эзиш (босим) огрик симптомларни бартараф этиш.

    -ЧПЖБ уткир яллигланиш касалликларида огрикларни пасайтириш максадида.

    -Кушимча диагностик усул максадида

    Бунлан ташкари бундай аппаратлар бир нечта камчиликларга эга.

    - тишлов баландлигини узгартиради.

    - узок муддат такилиши натижасида пародонтни функционал зурикиши ва таянч тишларнинг кимирлашига олиб келади.

    - огиз бушлиги гигиенасига тускинлик килади

    - тишларнинг холатини узгартириши мумкин

    - таъм билиш рецепторларига, эстетикага ва товуш хосил булишига салбий таъсир килиш мумкин

    - психоэмоционал узгаришларга олиб келиши мумкин

    Окклюзион шиналар 3 та гурухга булинади:

    -чайнов тишларни юзаларини ёпиш даражасига караб

    -тайёрланадиган хом ашёсига караб

    -кайси максадларда тавсия килинишига караб:

    1-гурух. Чайнов тишларни юзаларини коплаш даражасига караб

    1. Барча тишларни ёпувчи шиналар (мичмган шмнаси)

    2. Жагларни ёпганда алохида гурух тишларла контакт хосил киладиган шиналар.

    2 гурух. Тайёрланадиган хом ашёларга караб

    1. Пластмассали

    2. Металдан

    3. Комбинациялаштирилган

    3-гурух. Тавсия килинишига караб

    1. Окклюзия баландлигини тиклаш максадида.

    2. Бугим бошини бугим чукурчасига тугри марказлаштирадиган (репозия) шиналар.

    3. Релаксация килинадиган шиналар. (чайнов мушакларини бушаштирадиган) ЧПЖБ ва чайнов мушакларига тушадиган патологик таъсирларни бартараф киладиган шиналар.

    4. Стабилизациялаштирилган шиналар. Бруксизм, чайнов мушаклари сохасидаги огрикни каттиклашишлар, бугим дискининг олдинга силжишида ва ЧПЖБ артрозларида бугим тукималарига босимни камайтириш максадида.

    Шиналар ёрдамида даволашдан кейинги самараси булиш максадида пастки жаг харакатини, бугим шовкуни, ЧПЖБ жойлашиш холатини, пайпаслаб ва чайнов мушаклари ЭМГси ёрдамида текширилади.

    Кисман иккиламчи тишсизликда ЧПЖБ касалликларини олдини олиш максадида, вактинчалик пластмассали куприксимон протезлар (каппалар) дан фойдаланамиз. Пародонт касалликлари окибатида куп тишлар олинган булса тезкор протезлаш усули яъни иммедиант – протезлардан фойдаланамиз. Жагларни очувчи ва марказлаштирувчи шиналарни беморлар 3-6 ой, ярим холатларда 1 йилгача такиб юрадилар (фаолият бузилиш белгиларини йукотгунга кадар). ЧПЖБ дисфункция киясини даволаш, уни келтириб чикарадиган сабабларни бартараф килишга каратилиши керак. Ю.А.Петрососов бундай касалликларни даволашда олинмайдиган ажратувчи шиналарни 4-6 ой мобайнида физиотерапевтик муолажалар билан биргаликда олиб боришни таклиф килади. Унинг фикрича бугим дисфункцияси морфологик узгаришлар натижасида келиб чикади. Аммо бошка авторлар фикрича огиз очишни чегараловчи шиналар факат ЧПЖБ чикишларида кулланилиши керак. ЧПЖБ касалликларини даволашни келтириб чикарадиган сабабларни бартараф этишга каратилиши керак. Вактинчалик шиналар ижобий Самара берганда, доимий протезлашга утамиз ва диагностик даволашни биринчи боскичини ижобий натижалари куйидагилардан билиб олишимиз мумкин.

    -огрик йуколиши

    -огизни меъёрий очилиши

    -ЧПЖБ харакатини тулик тикланиши.

    -пастки жаг харакатини бир меъёрда булиши

    -чайнов мушаклари фаолиятини мувозанатга келиши, (ЭМГ курсатгичларига караб)

    - бугим бошчасини бугим чукурчасига хар икки томонда бир хил жойлашиши.

    ЧПЖБ даволовчи протезларни конструкцияси касалликни келиб чикишига караб танланади. Даволаш ишлари анъанавий усулларда: олинмайдиган ва олинадиган протезлар билан жагларни ажратувчи ва фиксация килувчи каппалар куйиш билан олиб борилади.

    ЧПЖБ касалликларини даволашда ишлатиладиган коплама ва куприксимон протезларни тайёрлашни узига хос томони: - бунда нафакат марказий окклюзия балки ён ва олд окклюзияларда шакллантирилган думбогларимиз максимал контактда булиши керак. Думбокларни шакллантирш факатгина артикуляторга олиб бориши шарт. ЧПЖБ касалликлари ва таркок патологик едирилишни даволаагнда тишлов баландлиги ва марказий окклюзия холатига бугим боши жойлашувига эътибор берамиз.

    Тишлов баландлиги 3-4 мм га пасайган холатларда куйма коплама ёки штампли калпок килиб устига куйма окклюзион накладка куямиз. Агар патологик едирилиш оз микдорда (2 мм гача) булса ва альвеоляр усикни компенсатор усиши кузатилса бунда ён тишларга чархланмасдан штампли коплама билан коплаймиз.

    Иккиламчи тулик тишсизликда бугим симптомларини куйидаги холларда кузатилади.

    - тайёрланган проотезларимизга тишлов паст ёки баланд булганда.

    Пастки жагни олд ва ён харакатларида протез ва сунъий тишларни меъёрий окклюзион контактларни булмаслиги, пластмассали сунъий тишларни едирилганида, стабилизациянинг етарли булмагани холатларида. Шу сабабли тишлов баландлиги ва марказий окклюзияни аниклаётган пайтимизда бугим элементлари холатини кушимча ренгелогик текширган холда, тишлов болишларини мослаштирган холда олиб борамиз.


    написать администратору сайта