Главная страница
Навигация по странице:

  • Жумаева

  • Жаҳон

  • ИҚТИСОД

  • Международные экономические


    Скачать 42.59 Kb.
    НазваниеМеждународные экономические
    Дата31.01.2022
    Размер42.59 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаminta-alar-i-tisodiyotiga-investitsiyalarni-zhalb-ilish-va-ulard.docx
    ТипДокументы
    #347348


    ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР / МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ОТНОШЕНИЯ






    Жумаева С.К.

    Бухоро муҳандислик технология институти “Менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси, Жумаева Ш.С.

    Бухоро муҳандислик технология институти

    талабаси
    МИНТАҚАЛАР ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ
    Жаҳонтажрибасинингкўрсатишича,ишлабчиқарувчикучларниҳудудийжойлаштиришваминтақаларниижтимоий-иқтисодийривожлантиришбўйичакўпмам-лакатлардатурлиёндашувлармавжуд,бироқуларбир-биридандеярлифарққилмайди.Тўғридан-тўғрихорижийинвестицияларнижалбқилишнингмақбулмеханизиминиизлабтопишданисбатанқисқадаврмобайнидаиқтисодийривожланишдаулканнатижаларгаэришганривожланаёт-ганваўтишиқтисодиётигаэгабўлганмамлакатлартаж-рибасиалоҳидадиққатгасазовордир.Жаҳоннингривож-лангандавлатлариданфарқлиравишда,бумамлакатлартажрибасишунисибиланқизиқишуйғотадики,улараввал-даривожланишдаражасибўйичаЎзбекистонгаяқинбўлганҳолдаинвестициясиёсатиниамалгаоширишоқибатидакаттанатижаларгаэришдилар.


    Қатор давлатларда минтақавий иқтисодий сиёсатни амалга ошириш мақсадлари қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга қаратилган:

    • ривожланиш жиҳатидан орқада қолаётган минтақаларда иқтисодий ўсишни таъминлаш;

    • марказий ҳокимият органлари вазифала- рининг катта қисмини маҳаллий бошқарув ти- зими зиммасига юклаш;

    • йирик шаҳарларда саноат ишлаб чиқаришнинг тўпланишини чеклаш;

    • янги ўзлаштирилган ҳудудларда иш- лаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришни рағбатлантириш.

    Минтақавий инвестиция сиёсатини амал- га оширишнинг энг оммавий услублари-

    дан бири бўлиб ҳудудларни ривожлантириш жамғармаларини ташкил этиш ҳисобланади. Масалан, 1975 йилда Европа Иттифоқи қошида ҳудудий мувофиқлаштириш жимғармаси ташкил этилган. Бошқа қатор мамлакатларда ҳам айрим ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммола- рини ҳал этиш мақсадида махсус жамғармалар (Италияда давлат субсидияси ҳисобига фаолият олиб борадиган ва жанубий ҳудудлар инфрату- зилмаларини ривожлантиришга йўналтирилган “Жанубий хазина”; Болгарияда баъзи ҳудудлар ривожланишини жадаллаштириш давлат дасту- рини амалга ошириш бўйича жамғарма, Венг- рияда учта мақсадли жамғармани бирлашти- рувчи ҳудудларни ривожлантириш марказий жамғармаси ва бошқалар) тузилган.

    Кўплаб хорижий мамлакатлар минтақавий сиёсатининг муҳим хусусияти шундан иборат- ки, уларда йирик маъмурий-ҳудудий бирликлар бўлибгуберниялар, штатлар, провинцияларэмас, балки шаҳарлар ва муниципалитетлар ҳудудий мувофиқлаштириш маконлари ҳисобланади. Бу- ларга, жумладан, Францияда кам ривожланган Жануби-Ғарб минтақасининг 9 та агломерация- си ва 17 та шаҳар, Испанияда 10 та “ривожланиш марказлари” ва 2 та “саноатни рағбатлантириш марказлари”, Японияда 10 та “саноатни ривож- лантиришнинг алоҳида туманлари” ва 6 та “янги саноат шаҳарлари”, Италияда 12 та “саноатни ривожлантириш ареаллари” ва 26 та “индус- триализация ядролари”, Германияда 300 та “муҳим аҳоли пунктлари“ ва бошқаларни мисол қилиб келтириш мумкин.1

    Нидерландия ва Бельгиянинг бу соҳадаги тажрибаси айниқса диққатга сазовордир. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, минтақалардаги шаҳарлар ва қишлоқлар ривожланишини ре- жалаштириш бўйича қонун биринчи марта 1915 йилда Бельгияда қабул қилинган.

    Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида минта- қавий инвестиция сиёсати ҳар бир ҳудуднинг ички имкониятлари ва шарт-шароитларидан келиб чиққан ҳолда турлича қўлланилиши мум- кин.

    Хитой Халқ Республикасининг иқтисодий ри- вожланиш модели ва хорижий инвестицияларни жалб этиш тажрибаси Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этади. Бу Хитойнинг ижтимоий- иқтисодий тараққиётидаги хусусиятлар ундаги демократик вазиятнинг ўзига хослиги, қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги юқори аҳамияти, қайта ишлаш саноатининг кам тараққий этган- лиги, унинг аграр-индустриал мамлакат экан- лиги каби ўзига хос ижтимоий шарт-шароитлар билан тафсифланади.

    Бу мамлакатнинг хорижий инвестициялар- ни жалб қилишда эришган ютуқлари эса кўп жиҳатдан унинг минтақаларидаги қулай инве- стиция муҳитининг яратилганлигига боғлиқ. Хи- тойда ишчи кучи қийматининг арзонлиги, ердан фойдаланиш, ишлаб чиқаришга киритилган ка- питал учун кенг кўламли имтиёзлар, ижтимоий- маиший инфратузилманинг ривожланганлиги

    лар ичида хорижий инвесторлар учун капитал киритиш объектига айланишига олиб келди.

    Хитойда шаклланган бож белгилаш тартиби, ривожланган ташқи иқтисодий алоқалар ва ва- люта қонунчилиги хорижий инвестициялар ки- риб келишига қулай имкониятлар яратди.

    Хитойнинг минтақалар иқтисодиётига хо- рижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати йиллар давомида такомиллашиб келмоқда. Бу сиёсатнинг ривожланиш жараёнини шартли ра- вишда уч босқичга ажратиш мумкин.2

    Биринчи босқич, 1979–1982 йилларни ўз ичига қамраб олади. Бу босқичда Хитойда “очиқ эшиклар” сиёсати шаклланди. 1980 йилларнинг бошида маҳаллий ҳукуматларга хорижий ин- вестицияларни жалб этиш бўйича қарорларни қабул қилиш ҳуқуқи берилди. Бу даврда хори- жий инвесторларга катта имтиёзлар берилди.

    Иккинчи босқич, 1983–1991 йилларни ўз ичига олади. Бу даврда хорижий инвестиция- ларни жалб этиш сиёсати такомиллаштирилди. Мамлакатда қабул қилинган қонунлар ва меъё- рий ҳужжатларда асосан хорижий инвестиция- лар иштирокидаги корхоналарга катта имтиёз- лар берилди. Улар учун даромад солиғининг ставкаси 33 фоизгача камайтирилди. Ваҳоланки, бу даврда маҳаллий корхоналар учун даромад солиғи 55 фоизни ташкил қилар эди. Агар хори- жий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз фаолиятларини махсус иқтисодий зоналарда амалга ошираётган бўлсалар, улар учун бу став- ка яна ҳам камроқ миқдорда, яъни 15 фоиз да- ражасида белгиланган эди.

    Учинчи босқич, 1992 йилдан ҳозирги кунга

    қадар давом этмоқда. Хорижий инвестициялар- ни иқтисодиётнинг улар учун ёпиқ бўлган молия, суғурта ва бошқа соҳаларга ҳам жалб этилиши айнан 1992 йилдан кейин бошланди. Бундай самарали ислоҳотлар натижасида Хитой XXI аср бошида хорижий инвестициялар учун энг жозибали мамлакатлардан бирига айланди. Ривожланган мамлакатлар орасида Япония- нинг бу соҳадаги тажрибаси алоҳида афзаллик- ларга эга. Аниқ мақсадга йўналтирилган узоқ муддатли минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг изчил амалга оширилиши натижасида Япония тарихан қисқа

    ва бошқа ҳолатлар бу мамлакатнинг сўнгги йил-

    2 Рустамова Д.Д. Иқтисодиёни эркинлаштириш шарои-



    1 Ишмуҳамедов А.Э., Раҳимова М.Р., Ишмуҳамедова Л.А. Минтақавий иқтисодиёт. Дарслик. Т.: ТДИУ. 2007.

    –165–166-б.

    тида хорижий инвестицияларни жалб этишнинг наза- рий асослари ва устувор йўналишлари: Иқт. фанлари номзоди... дисс. Т., 2006. –45–46-б.

    давр ичида дунёдаги энг тараққий этган мамла- катлар қаторига қўшилди.

    Япониянинг минтақавий инвестиция сиёсати ер ва табиий ресурсларнинг чекланганлигини, кишилар фаолиятини табиий шароитларга мос- лаштириш заруриятини, мамлакатнинг турли ҳудудлари аҳолисининг турмуш даражасидаги фарқларни камайтириш талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

    Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожла- нишининг ҳар бир босқичида минтақавий ин- вестиция дастурларини ишлаб чиқиш жамият ва давлат олдида турган мақсадлар ва вазифа- лардан, уларнинг миқёси ва амалга ошириш имкониятларидан келиб чиқиб белгиланади. Японияда инвестициялар ва ишлаб чиқариш қувватларини кам ривожланган минтақаларга жалб этишнинг тез мослашувчан ва қулай усул- лари қўлланилади.

    Самарали инвестиция сиёсати, аввало, те- гишли равишда ҳозирги замоннинг ички ва ташқи талабларига жавоб бериши керак. Бу та- лабларнинг энг катта миқёсдагиси, шубҳасиз, глобализациядир.

    ХХ асрнинг 80–90 йилларида товарлар ва мо- лия бозорлари, меҳнат бозорлари, ривожланиш институтлари, ишлаб чиқариш ва логистика ти- зимлари, савдо тизимлари (УСТ, 1995 йил), ин- теллектуал мулк ҳуқуқларининг (интеллектуал мулкни сотиш жиҳатлари ҳуқуқи бўйича битим TRIPS, 1995 йил) глобаллашуви содир бўлди.

    Глобаллашувнинг муҳим натижаси бўлиб жаҳон иқтисодиётидаги “тектаник” силжишлар ҳисобланади. Бу силжишларнинг моҳиятида Хитой ва Ҳиндистоннинг бу жараёнларга ўз таъсирларини тобора ошириб боришлари ёта- ди. Иқтисодий ўсиш юқори суръатларининг узоқ давр давом этиши, ҳарбий имкониятлар- нинг кенгайиб бориши, юқори технологиялар- ни фаол жорий қилиб бориш, аҳоли сонининг жадал ўсиши каби омиллар бу мамлакатлар иқтисодий ва сиёсий қудратининг шиддат билан ошиб боришига имконият яратмоқда.

    Хитойда инвестиция сиёсати ислоҳотлари ва бозор механизмлари иқтисодий ривожла- нишнинг турли босқичларида амалга оширил- ди, иқтисодиётнинг “қизиб” кетиши босқичида эса тартибга солишнинг маъмурий методлари- дан кўпроқ фойдаланилди. Хитой “иқтисодий тараққиёти” бир қанча таянч омилларга асос- ланади: қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш,

    солиқларни камайтириш, давлат харажатлари- ни қисқартириш, эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этиш (экспортни эркинлаштириш). Хи- той маъмурияти ҳали жаҳон иқтисодий амалиё- тида кузатилмаган солиқ сиёсатини, яъни солиқ ставкасини 1979 йилда ЯИМга нисбатан 30,4

    фоиздан 1996 йилда 10,3 фоизгача камайтириш- ни амалга оширди. Бу салбий макроиқтисодий оқибатларга олиб келмади, чунки шу вақтнинг ўзида барча давлат харажатлари 36,4 фоиздан 13,1 фоизгача қисқариб борди.1

    Хитой инвестиция сиёсатининг воситалари- дан бири – бу инвестицияларга солиқлардир. Бу восита орқали ҳукумат капитал қурилишнинг меъёрдан ортиқ ўсиб боришига қарши кураш- ди. Бироқ агар корхоналар технологик модер- низациялаш учун ички бозордан жиҳозларни сотиб оладиган бўлса, улар ялпи фойдадан тўланадиган солиқнинг 40 фоизигача озод бўлиш имтиёзидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.

    Бу мамлакатда ХХ асрнинг 90-йиллари охир- ларида, ЯИМнинг ўсиш суръатлари тушиб кет- ганида ҳукумат давлат ғазначилик мажбури- ятларини эмиссия қилиш орқали инвестиция фаоллигини рағбатлантиришга киришди. 1998– 2002 йиллар мобайнида мазкур восита ёрдами- да 80,5 млрд. АҚШ доллари жалб қилиниб, бу маблағлар ирригация иншоотлари, автомобиль йўллари, аэропортлар, дон сақлаш омборла- рини қуришга, ўрмонларни яратиш ва қисман давлат корхоналарини модернизациялашга сарфланди.

    Ҳиндистон инвестиция сиёсатининг самара- дорлиги ҳақида глобал рақобатбардошликнинг 4,1 га тенг бўлган юқори индекси (Миср, Хорва- тия ва Чехия даражаси), ва, шунингдек, сўнгги йилларда тайёр маҳсулотларнинг 3/4 қисмини ташкил этувчи экспорт таркибининг яхшилани- ши далолат беради.

    Иқтисодий ва инвестициявий фаолликнинг қатор кўрсаткичлари бўйича Ҳиндистон дунё- нинг ривожланаётган давлатлари орасида етак- чи ўринлардан бирини эгаллайди. ЯИМнинг ўртача ўсиш суръатлари 2000–2004 йилларда (жаҳондаги ривожланаётган давлатлар бўйича ўртача кўрсаткич 4,5 фоизга нисбатан) 5,7 фоиз-





    1 Механизм инвестиций: международный опыт в кон- тексте Узбекистана// Экономическое обозрение. Т., 2007, №7. –С. 16.

    ни, ялпи инвестициялар эса (5,2 фоизга нисба- тан) 7,7 фоизни ташкил этди.

    Динамик иқтисодий ривожланишнинг омил- ларидан бири, аввало, иқтисодиётни ривожлан- тиришнинг ички манбаларини фаоллаштиришга қаратилган пухта ўйланган инвестиция сиёсати ҳисобланади. Бу ҳақда ялпи ички жамғармалар (охирги 5 йил давомида ЯИМга нисбатан 21,6 фоиз), ялпи инвестицияларнинг баҳоланиши (22,5 фоиз) далолат беради. Бу кўрсаткичлар жаҳондаги ривожланаётган давлатлар бўйича, мос равишда, 18,6 ва 20,9 фоизни ташкил этади.1

    Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ин- вестициялашда қуйидаги соҳалар устувор деб белгиланади: саноатнинг хом ашё ишлаб чиқармайдиган тармоқлари; нобанк молия хиз- матлари; озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш; инфратузилма автомагистраллар, бандаргоҳлар, электроэнергетика объектла- ри, оммавий тезюрар транспорт тизимларини қуриш; фуқаролар авиацияси, тиббиёт ва фар- мацевтика; меҳмонхона бизнеси ва туризм; электрон жиҳозлар ва дастурий таъминот; нефт- ни қайта ишлаш хусусий корхоналари; минерал хом ашёни қидириш ва қазиб олиш; маслаҳат хизматлари ва бошқалар.

    Кичик тадбиркорлик учун акционерлик капи- талига хорижий инвестициялар ҳажми бўйича махсус чекловлар амал қилади. Бу сектор корхо- налари устав капиталида хорижий иштирокнинг

    24 фоизгача ҳажмда бўлишига рухсат берил- ган. Хорижликларнинг иштироки бу даражадан ошиб кетган ҳолда корхона маҳсулотнинг 50 фоизини мажбурий экспорт қилишни кўзловчи ишлаб чиқариш лицензиясини олиши керак бўлади.

    Ҳиндистон инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича кўплаб мамлакатлар билан халқаро ва икки томонлама битимлар тузган. Бу битимлар инвестицияларнинг эркин ҳаракат қилиши ва қайтарилиши имконини беради; миллийлаштиришга, агар улар мам- лакат миллий манфаатларига зид келмаса, йўл қўймайди.

    Чили минтақада ва унинг ташқарисида ин- вестициялар учун “платформа” сифатида ўзини намоён этади. “Платформа” ғояси Чилининг Хо-

    1 Механизм инвестиций: Международный опыт в кон- тексте Узбекистана // Экономическое обозрение. Т., 2007, №7. –С. 16.

    рижий инвестициялар бўйича қўмитаси томо- нидан 2002 йилда таклиф қилиниб, шу пайтдан бошлаб ҳаётга тадбиқ этиб келинмоқда.

    Чили миллий иқтисодий рақобатбардош- ликни ошириш бўйича ютуқларга эришган мам- лакат ҳисобланади. Глобал рақобатбардошлик индекси бўйича (4,9) мамлакат 2006 йилда жаҳоннинг ривожланаётган давлатлари ораси- да юқори (Малайзиядан юқори ва Исроилдан бироз пастроқ) ўринни эгаллади ва барча Ло- тин Америкаси мамлакатларидан ўзиб кетди.

    Ижобий халқаро рейтинглар, инвестициявий муҳитнинг қулайлиги даражасининг юқори рей- тинги, фаол ташқи сиёсат ва ҳукуматнинг хўжалик ҳаётини эркинлаштириш йўлини танлаши ташқи инвесторларда ижобий фикр уйғотмоқда.

    Бу мамлакатда хорижий инвесторларнинг фаолиятини тартибга солишда 1947 йилдан бери қўлланиб келинаётган хорижий инвестор- лар тўғрисидаги Декрет-қонун асос бўлиб хиз- мат қилади. У хорижий капитални ҳимоя қилиш кафолатлари бўйича дунёда энг такомиллашган ҳужжатлардан биридир. Декрет-қонунга асосан, инвесторларга миллий режим тақдим этилган, қўлга киритилган фойдани репатриация қилиш ҳуқуқлари, 2000 йилдан бошлаб эса асосий ка- питал бўйича чекловлар мавжуд эмас. Хори- жий инвесторларнинг кўпчилиги ушбу ҳужжат меъёрлари асосида ишлашни афзал кўрадилар: 1974–2004 йилларда унинг доирасида Чилида 80 фоиздан ортиқ инвестициялар амалга оши- рилди. Декрет-қонун талабларига биноан, ҳар қандай хорижлик юридик ва жисмоний шахс- лар, ва шунингдек, чет элда яшовчи чилилик фуқаролар мамлакат ҳудудида инвестициялар- ни амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.

    Лотин Америкасининг кўпгина мамлакат- ларидан фарқли равишда, Чилида хорижий ва хусусий инвестициялаш учун барча соҳалар тақдим этилган. Фақатгина ҳаво транспорти ва оммавий ахборот воситалари бундан мустасно- дир.

    Таиландда қулай инвестиция муҳитини яра- тиш учун иқтисодиётни эркинлаштириш (банк сектори ва ташқи савдо режимига эътибор қаратиш), макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, инвестиция устуворликлари, ху- сусийлаштириш соҳасида шаффофликни таъ- минлаш, имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

    Бу мамлакатда сўнгги йилларда кўрилган чоралар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция- ларни жалб қилиш соҳаларини кенгайтириш, инвестициявий тартибларни, солиқ ундириш фактлари ва усулларини, турли рағбатлар ва преференцияларни тақдим этиш жараёнлари- ни соддалаштириш имконини беради. Бу би- лан бир вақтда хорижий инвесторлар мулкини ҳимоя қилишни кафолатловчи, олинадиган фой- дани репатриация қилиш, мамлакатнинг ижо- бий имиджини яратувчи қонуний меъёрларни такомиллаштириш бўйича ишлар (кўргазмалар ташкил қилиш, инвесторлар ва журналистлар- ни таклиф қилиш, инвесторлар учун махсус нашрлар), миллий кенгашнинг инвестициялар бўйича хорижий офисларининг очилиши, мил- лий устуворликнинг оммавий муҳокама эти- лиши ва эълон қилиниши каби ишлар амалга оширилди. Масалан, 2002 йилда кўргазмалар уюштиришда асосий эътибор ҳозирги замон агротехника технологиялари, кийимлар, зар- гарлик буюмлари, автомобиллар, янги туристик технологияларига қаратилди.

    Натижада ҳозирги вақтда Таиланд кўпгина ривожланаётган мамлакатлардан иқтисодиётни эркинлаштириш даражаси бўйича илгарилаб кетди (иқтисодий эркинлик индекси 2000–2004 йилларда ривожланаётган мамлакатлар катего- рияси учун 57,5 фоизга нисбатан 66,6 фоизни, макроиқтисодий барқарорлик индекси ЯИМ дефлятори 8,2 фоизга нисбатан 1,8 фоизни, иқтисодиётни модернизациялаш индекси 48,6 фоизга нисбатан 97,7 фоизни ташкил этди).1

    Таиланд мисоли банк секторининг инвести- ция сиёсати самарадорлигини оширишдаги муҳим аҳамиятини таъкидлайди. Ҳаттоки, ри- вожланаётган мамлакатлар шароитида банк сектори бир вақтнинг ўзида аҳоли ва тадбир- корлик соҳаси даромадларининг бир қисмини жалб қилиш, бу билан макроиқтисодий барқарорлик даражасини мустаҳкамлаш ва ин- вестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодий фаол аҳоли қатламларини ва хусусий бизнесни жалб қилиш орқали жамғармаларнинг юқори дара- жасини таъминлаши мумкин.

    Турли мамлакатлар (Хитой, Ҳиндистон, Чили) инвестиция сиёсатидаги фарқлар ва ўзига хос хусусиятларга қарамай, бу давлатларнинг инвес-





    1 Механизм инвестиций: международный опыт в кон- тексте Узбекистана // Экономическое обозрение. Ташкент, 2007, №7. С.17.

    тиция стратегияси ва механизмларида умумий томонлар мавжуд. Булар қуйидагилардир:

    1. Самарали инвестиция сиёсатини таш- кил қилишда (айниқса унинг шаклланиши босқичларида) давлатнинг роли юқоридир. Бунда давлатнинг функциялари фақат қулай инвестиция муҳитини шакллантириш, хори- жий инвестицияларни жалб қилиш, инфра- тузилма тармоқларини ривожлантириш, за- рур меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш ва унга риоя қилиш мониторингини амалга ошириш билан чекланмайди. Бу йўналишда инсон ва ижтимоий капитални ривожлантириш, дав- лат институтлари институтционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг янги иннова- цион секторларини ривожлантиришга инве- стицияларни кўпайтириш каби масалаларни ҳал қилиш муҳим бўлиб ҳисобланади. Шу би- лан бирга, эркинлаштириш жараёнларининг чуқурлашиб бориши билан инвестициялаш жа- раёнларини давлат томондан тўғридан-тўғри тартибга солиш миқёслари қисқариб бора- ди, билвосита воситалар орқали инвестиция оқимларини рағбатлантириш функциялари эса муҳим аҳамият касб эта бошлайди.

    2. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар- нинг кириб келишини рағбатлантирувчи қулай ва мустаҳкам инвестиция муҳити. Бу ҳолат жамғармалар даражасининг ЯИМга нисбатан

    20 фоиздан кам бўлмаслигини, ва шунингдек, инвестициялар ўсиш суръатларининг ЯИМ ўсиш суръатларидан юқори (2–4 пункт) бўлишини таъминлайди. Охирги кўрсаткич устун дара- жада хусусий инвестициялар ҳисобига амал- га оширилади. Бунда хусусий секторга катта ҳажмдаги кредитлар ажратилиши (Таиланд, Ҳиндистон), ижтимоий-иқтисодий муаммолар- ни ҳал қилишда эркин бозор кучлари билан давлат фаол ролининг уйғунлашуви (инфля- циянинг паст даражасини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликка қарши ку- рашиш ва ҳ.к.) муҳим аҳамият касб этади.

    1. Банк сектори ва молия бозорининг барқарор ривожланиши. Жаҳоннинг кўпгина рақобатбардош ривожланаётган мамлакат- ларида монетизация даражаси 50 фоиздан ортиқни ташкил этади. Фақат шундай ҳолдагина аҳоли ва тадбиркорларнинг бўш маблағларини ишга солиш, инвестиция ресурсларидан фойда- ланиш самарадорлигини ошириш, фаол инфля-

    цияга қарши сиёсатни олиб бориш учун шарт- шароитлар яратилади.

    1. Инвестиция сиёсатининг тизимлилиги ва бир бутунлиги. Маълумки, инвестиция сиёсати мамлакат иқтисодий ривожланиш стратегияси- нинг асосий таркибий қисмларидан бири бўлиб ҳисобланади (масалан, Ҳиндистоннинг янги са- ноат сиёсати, Таиланднинг саноат сиёсати, Чи- лининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш сиёсати) ва умуммиллий манфаатларга асос- ланади. Жумладан, Хитой инвестиция сиёсати циклларга қарши тартибга солиш, барқарор ривожланишни таъминлаш, эришилган юқори ўсиш суръатларини сақлаб туришнинг (Хитой иқтисодиётининг циклик ривожланиши хусу- сиятини ҳисобга олган ҳолда) фаол воситаси бўлиб ҳисобланади.

    2. Инвестиция сиёсатига масъул бўлган дав- лат институтлари фаолияти сифатини оши- риш. Бу мустақил экспертларни (таниқли олимлар ва обрўли тадбиркорлар) давлат ре- сурсларини тақсимловчи бошқарув кенгаш- лари ва тузилмалар таркибига жалб қилиш орқали амалга оширилади. Мазкур ресурслар у ёки бу инвестиция лойиҳаларини давлат то- монидан қўллаб-қувватлаш сифатида хусу- сий инвестицион-инновацион фондларнинг бошланғич капиталини шакллантириш учун тақдим этилган. Ана шу мақсадда давлат ҳукумат билан шартнома бўйича ишловчи хусусий кам фойда олувчи корпорациялар хизматидан фой- даланган. Бу давлатларда инвестиция имтиёзла- ри ва преференцияларини бериш ишларининг шаффофлиги муҳим роль ўйнайди.

    3. Юқори технологияларни ривожланти- ришга капитал оқимларини йўналтириш. Бун- да кўпгина ривожланаётган мамлакатлар ри- вожланган мамлакатлар билан улар ўртасидаги иқтисодий ривожланиш суръатларидаги фарқни тезроқ бартараф этиш имконини берувчи ри-

    вожланишнинг “қувиб етиш” стратегиялари- дан фойдаланганлар. Бунда хусусий-давлат ҳамкорлиги, давлат ва бизнес ўртасидаги риск- ни тақсимлаш, маркетинг тадқиқотларига кета- диган харажатларни давлат томонидан бирлаш- тириб молиялаштириш, ходимларни ўқитиш, янги маҳсулотни сертификатлашга кўмаклашиш асосий механизм бўлиб ҳисобланади.

    1. Инсон ва ижтимоий капитални ошириш- ни инвестициялашга устуворлик бериш. Фан сиғимкорлигига эга бўлган иқтисодиётни тез- корлик билан яратиш шароитида рақобат- бардошликнинг ўсишини таъминлаш зарурия- ти ривожланаётган мамлакатларнинг инсон ва ижтимоий капиталга кенг миқёсдаги инвес- тицияларни жалб қилиш кўринишидаги ўзига хос устуворлигини келтириб чиқаради. Таълим соҳасига эътибор, ривожланган мамлакатларга “ақлларнинг оқиб ўтиши”ни камайтириш бўйича кўрилган жиддий чоралар ривожланаётган мам- лакатларнинг иқтисодий ўсиш истиқболларини баҳолашнинг энг муҳим мезонига айланди.

    Хорижий мамлакатлар тажрибасининг кўр- сатишича, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишда нафақат инвестицион рағбатлар, балки сармояларни олға юргазиш (investment promouting) стратегияси ҳам муҳим аҳамиятга эга. Саноати ривожланган ва ривожланаёт- ган 50 та мамлакат тажрибаларига асосланган тадқиқотларнинг далолат беришича, сармоя- ларни олға юргазишга сарфланган ҳар бир дол- лар миллий иқтисодиётга тўрт долларлик са- мара бериши мумкин. У ёки бу секторга аниқ йўналтирилган, муайян потенциал инвесторга мўлжаллаб ишлаб чиқилган ва фаол маркетинг стратегиясига эга бўлган инвестициялар энг са- марали ҳисобланади.



    Адабиёт:

      1. Ишмуҳамедов А.Э., Раҳимова М.Р., Ишмуҳамедова Л.А. Минтақавий иқтисодиёт. Дарслик. ТДИУ, 2007. –359-бет.

      2. Рустамова Д.Д. Иқтисодиёни эркинлаштириш шароитида хорижий инвестиция- ларни жалб этишнинг назарий асослари ва устувор йўналишлари: Иқт.фанлари ном- зоди... дисс. Т., 2006. –45-46-б.

      3. Механизм инвестиций: международный опыт в контексте Узбекистана // Эконо- мическое обозрение. Т., 2007, №7. –С. 16.


    ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2013, 8




    написать администратору сайта