|
Окоз 09. 00. 00. 00 Тадбиркорлик ва хжалик фаолияти 09. 16. 00. 00 Алоа 09. 16. 12. 00 Космик фаолият тсз
[ОКОЗ: 1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.12.00 Космик фаолият]
[ТСЗ: 1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингҚарориКосмик тармоқни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Космик мониторинг ишларини амалга ошириш ва давлат бошқаруви органларини космик суратлар билан таъминлаш, шунингдек, космик технологияларни қўллаш орқали ижтимоий-иқтисодий, илм-фан, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида космик фаолият натижаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида:1. Белгилаб қўйилсинки, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (кейинги ўринда — «Ўзбеккосмос» агентлиги) Ўзбекистоннинг космик фаолиятини тартибга солиш, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни белгилаш ҳамда космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.2. Давлат космик мониторингини амалга ошириш доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаш;давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; тегишли вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни тайёрлаш;соҳаларда вазирлик ва идоралар томонидан космик технологияларни қўллаш даражасини мониторинг қилиш ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш.3. Қуйидагилар2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 1-иловага мувофиқ;2023-2024 йилларга мўлжалланган давлат космик мониторингини амалга ошириш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.«Ўзбеккосмос» агентлиги 2024 йил 1 декабрга қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар, мазкур қарорда белгиланган вазифалар бўйича эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар, шунингдек, тегишли давр учун космик технологиялар тараққиётининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб 2025-2026 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси»ни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.Молия вазирлиги 2-иловадаги чора-тадбирларни 2023-2024 йилларда амалга ошириш учун зарур бўладиган маблағлар Давлат бюджетидан «Ўзбеккосмос» агентлигига ажратилишини таъминласин.4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарори доирасида:вазирлик, идора ва ташкилотлар «Ўзбеккосмос» агентлигининг сўровномасига асосан зарур маълумотларни ўз вақтида ва сифатли тақдим этади;тегишли соҳаларда масъул бўлган вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари тасдиқланган йўналишлар доирасида амалга оширилаётган барча тадбирларнинг сифатли бажарилиши юзасидан шахсан масъул ҳисобланади.5. «Ўзбеккосмос» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда давлат космик мониторингини амалга ошириш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда:Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотлари (вектор ва атрибутив параметрларига ўзгартиришларсиз) асл ҳолида ўрнатилган тартибда «Ўзбеккосмос» агентлигига мунтазам равишда тақдим этиб борилишини;давлат космик мониторинг тизими орқали ер ости бойликларини қазиб олиш, сув ресурсларини муҳофаза этиш, ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш, маиший чиқиндиларни йиғиш ва реализация қилиш йўналишларида (давлат ер ва кадастр назорати соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бундан мустасно) аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган маъмурий жарималарнинг 10 фоизини Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасига йўналтиришни назарда тутсин.6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳар йили 20 июлга қадар келгуси йил учун космик хизматларга бўлган йиллик эҳтиёж ҳажми, даврийлиги ва уларни етказиб бериш муддатлари тўғрисидаги маълумотларни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этади;вазирлик ва идораларнинг талабига кўра «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан амалга ошириладиган келгуси йил учун космик хизматлар ҳажми ва турлари ҳар йили 1 октябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;космик хизматлар харажатларининг бир қисми «Ўзбеккосмос» агентлиги харажатлар сметасида ажратилган бюджет маблағлари, қолган қисми Молия вазирлиги маблағлари таркибида назарда тутилади ҳамда ушбу маблағ кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида қайта тақсимланади.7. «Ўзбеккосмос» агентлигига:космик технологияларни жорий этиш тизимини молиялаштириш учун харажатлар бўйича таклифларни шакллантириш ҳамда заруратга кўра хорижий қарз, грантлар ва бошқа маблағларни жалб этиш;Космик тармоқни ривожлантириш жамғармасининг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳамда уларни тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Кадастр агентлиги ва «Ўзбеккосмос» агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 февралга қадар давлат космик мониторинги ўтказиладиган соҳаларга оид давлат кадастрлари маълумотларини «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали тақдим этиш бўйича ўзаро интеграция қилишни таъминласин.9. «Ўзбеккосмос» агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш мақсадида:Глобал сунъий йўлдошли навигация (GNSS) тизимлари операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;Халқаро астронавтика федерациясига (IAF) аъзо бўлиш;халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш;фавқулодда вазиятлар юзага келганда сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида хорижий сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш чораларини кўрсин.10. Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда 2023 йил якунига қадар қишлоқ ва сув хўжалиги, экология, телекоммуникация, геология-қидирув, картография, гидрометеорология, сейсмология ва шаҳарсозлик соҳаларининг самарадорлигини оширишда ерни масофадан туриб зондлаш, йўлдош алоқа, навигация тизимларини қўллаш масалаларининг илмий ва инновацион ечимига қаратилган амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантирсин.Бунда, илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқариш фаолиятига самарали жорий этиш мақсадида танлов эълон қилиш учун тақдим этиладиган лойиҳа мавзулари ва улардан кутилаётган натижалар «Ўзбеккосмос» агентлиги билан келишилади.11. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси оммавий ахборот воситаларида мазкур қарордан кўзланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, Дастур ва «Йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнини ёритиш бўйича мақола ва мавзули теледастурларни ташкил этсин.12. «Ўзбеккосмос» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори вазифасини бажарувчиси Ш.М. Кадиров белгилансин.Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВТошкент ш.,2022 йил 23 ноябрь,ПҚ-429-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 ноябрдаги ПҚ-429-сон қарорига 1-ИЛОВА 2022 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг космик тармоғини янада ривожлантириш бўйича«йўл харитаси» Т/р
| Тадбирлар номи
| Амалга ошириш механизми
| Муддати
| Молиялаштириш манбалари
| Масъул ижрочилар
| I. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ва такомиллаштириш
| 1.
| Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини юритиш ва унинг натижаларини тақдим этиш тартибини белгиловчи низомни ишлаб чиқиш.
| 1. Космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
| 2022 йил декабрь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш. Шерматов)
| 2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
| 2023 йил январь
| 3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.
| 2023 йил февраль
| 4. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2023 йил апрель
| 2.
| Ўзбекистон Республикасининг космик соҳа фаолиятини тартибга солувчи Ерни масофадан зондлаш тартибини ишлаб чиқиш.
| 1. Ерни масофадан зондлаш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
| 2022 йил декабрь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Кадастр агентлиги
(Ф. Пулатов),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Мудофаа вазирлиги
(Б. Курбанов)
| 2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
| 2023 йил январь
| 3. Ҳужжат лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.
| 2023 йил февраль
| 4. Ҳужжат лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2023 йил апрель
| 3.
| «Космик фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
| 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассислари, шу жумладан хорижий экспертлардан иборат бўлган таркибда ишчи гуруҳ тузиш.
| 2023 йил январь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Кадастр агентлиги
(Ф. Пулатов),
Мудофаа вазирлиги
(Б. Курбанов),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(А. Кулдашев)
| 2. Давлат бошқаруви органлари ваколатлари такрорланишининг олдини олиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларини, шу жумладан хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш.
| 2023 йил март
| 3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.
| 2023 йил август
| 4. Қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2023 йил октябрь
| 4.
| Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган сунъий йўлдош орқали ишловчи мобил қурилмалар ва терминалларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.
| 1. Халқаро тажрибани ўрганиш.
| 2023 йил июль
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Давлат божхона қўмитаси
(А. Мавлонов)
| 2. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.
| 2023 йил декабрь
| 3. Ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2024 йил январь
| II. Ер усти космик инфратузилмани яратиш ва ривожлантириш
| 5.
| Вазирлик ва идораларга юклатилган вазифалар ижроси самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида уларнинг космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш ва ушбу эҳтиёжларга мувофиқ космик маълумотлар билан таъминлаш.
| 1. Манфаатдор вазирлик ва идораларга улардаги космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича сўровнома юбориш.
| Ҳар йили май ойига қадар
| «Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Молия вазирлиги
(Т. Ишметов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар
| 2. Космик суратлар ва космик суратларни қайта ишлаш натижаларига бўлган эҳтиёжни «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этиш.
| Ҳар йили июль ойига қадар
| 3. Вазирлик ва идораларни улардаги эҳтиёжларга асосан космик суратлар ва уларни қайта ишлаш натижалари билан таъминлаш.
| Келишилган муддатларда
| 6.
| Космик аппаратларни лойиҳалаш ва уларнинг айрим қисмларини ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш.
| 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
| 2023 йил март
| «Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш. Шерматов)
| 2. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш масаласи юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.
| 2023 йил июль
| 3. Космик аппаратларни лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш комплексини молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
| 2023 йил декабрь
| 7.
| Ўзбекистон Республикаси космик тармоғини ривожлантириш ҳамда илмий-тадқиқот ва илмий-амалий фаолиятни амалга ошириш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги тизимида Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш.
| 1. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.
| 2024 йил январь
| «Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари кредитлари
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ахборот технологиялари вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(А. Тошкулов),
Фанлар академияси
(Б. Юлдашев)
| 2. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
| 2024 йил июнь
| 3. Амалий космик тадқиқотлар ва технологиялар илмий-ишлаб чиқариш миллий марказини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
| 2024 йил июль
| III. Космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва тижорий космик фаолиятни ривожлантириш
| 8.
| «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни космик соҳага оид халқаро конференция ва кўргазмаларга юбориш.
| 1. Жаҳон космик саноатининг долзарб тенденцияларини доимий равишда ўрганиш, дунёда ўтказилаётган конференция ва тадбирлар рўйхатини шакллантириш.
| Ҳар йили декабрь ойида
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ташқи ишлар вазирлиги
(В. Норов)
| 2. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг малакасини ошириш мақсадида уларни халқаро конференция ва тадбирларга юбориш масаласини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш.
| Ҳар йили январь ойида
| 3. Ходимларни космик соҳадаги хорижий экспертлар иштирокидаги семинарлар, маслаҳат учрашувларига юбориш юзасидан ташкилий масалаларни ўрнатилган тартибда келишиш ва ташкиллаштириш.
| Алоҳида график асосида
| 9.
| Ўзбекистон Республикасида космик соҳадаги хорижий экспертлар, компаниялар, агентликлар ҳамда тегишли давлат орган ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари иштирокида космик технологияларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳаларга таъсирига бағишланган халқаро конференция ташкиллаштириш.
| 1. Конференцияни ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.
| 2023 йил январь
| «Ўзбеккосмос» агентлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар,
хорижий ташкилотларнинг беғараз кўмак маблағлари
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ташқи ишлар вазирлиги
(В. Норов)
| 2. Конференцияни ўтказиш юзасидан пухта ишланган ташкилий масалалар бўйича таклиф тайёрлаш ва келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
| 2023 йил май
| 10.
| Фавқулодда вазиятлар юзага келганда, сунъий йўлдош аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш маълумотларини тезкор қабул қилиш мақсадида ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош хорижий операторлари билан келишув, меморандум, битим ва шартномалар тузиш.
| 1. Масофадан зондлаш ёрдамида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича муваффақиятли хорижий тажрибани ўрганиш.
| 2023 йил январь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ташқи ишлар вазирлиги
(В. Норов),
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
(А. Кулдашев)
| 2. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан алоқа ўрнатиш.
| 2023 йил июнь
| 3. Ерни масофадан зондлаш сунъий йўлдош операторлари билан келишув, меморандум, битим, шартномалар тузиш.
| 2023 йил декабрь
| 11.
| Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар билан космик соҳага хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш.
| 1. Халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар, компаниялар ва банклар, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлар, бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
| 2023 йил декабрь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ташқи ишлар вазирлиги
(В. Норов)
| 2. Доимий равишда музокаралар ўтказиш ва ишчи алоқаларни ривожлантириш.
| Доимий
| 12.
| БМТ Бош Ассамблеясининг 1966 йил 19 декабрдаги 22- (ХХII) резолюцияси билан қабул қилинган Космосни, шу жумладан Ойни ва бошқа самовий жисмларни тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти тамойиллари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш.
| 1. Шартномани ўрганиб чиқиш ва таҳлилий маълумотлар тайёрлаш.
| 2023 йил январь
| -
| «Ўзбеккосмос» агентлиги
(Ш. Кадиров),
Ташқи ишлар вазирлиги
(В. Норов)
| 2. Шартномани ратификация қилиш бўйича Қонун лойиҳасини тегишли вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи органлар билан келишиш.
| 2023 йил август
| 3. Қонун лойиҳасини Вазирлик Маҳкамасига киритиш.
| 2023 йил ноябрь
| 4. Шартнома ратификация қилинганлиги тўғрисида БМТга нота киритиш.
| 2024 йил июль
| |
|
|