Главная страница
Навигация по странице:

  • 6-боб. Якунловчи қоидалар

  • Психолог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

  • Босқичлар Субъектлар

  • 577 12.07.2019-Низом-қарор. Окоз 1


    Скачать 62.27 Kb.
    НазваниеОкоз 1
    Дата20.04.2023
    Размер62.27 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла577 12.07.2019-Низом-қарор.docx
    ТипДокументы
    #1076056
    страница3 из 5
    1   2   3   4   5

    5-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш тартиби

    51. Аттестация комиссиялари қароридан норози бўлган психолог кадрлар аттестация натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

    52. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин уч кун ичида психолог кадрларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири, олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда Республика ташхис маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этилади.

    53. Апелляция комиссиясининг иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.

    54. Апелляция комиссияси таркибига аттестация комиссиялари таркибидан аъзо киритилмайди.

    55. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

    56. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади.

    57. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

    58. Мурожаат этувчи психолог кадр апелляция комиссияси томонидан аризаси (шикояти) кўриб чиқилиши жараёнида иштирок этиши мумкин.

    59. Апелляция комиссияси аттестация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки уни бекор қилиб, қайта аттестация ташкил этиш ҳақида қарор чиқаради.

    60. Апелляция комиссияси қарори нусхаси мурожаат этувчи психолог кадрга ва тегишли аттестация комиссиясига апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан беш кун муддатда тақдим этилади.

    6-боб. Якунловчи қоидалар

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    61. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

    (61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    62. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

    (62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

    Умумий ўрта ва ўрта махсус давлат таълим муассасасидаги психологик хизматнинг психолог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
    1-ИЛОВА

    Психолог кадрларнинг аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш

    СХЕМАСИ

    Босқичлар




    Субъектлар




    Тадбирлар




    Бажариш муддатлари






















    1-босқич




    Ҳудудий халқ таълими бошқармалари, тегишли олий таълим муассасалари, Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари




    Кейинги йилда аттестациядан ўтиш муддати келадиган психолог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Республика ташхис марказига, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтига тақдим этади.




    Ҳар йили
    15 декабрга қадар































    2-босқич




    Республика ташхис маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Педагогик инновациялар,
    касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти




    Аттестациядан ўтиш муддати келган психолог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритади.




    Ҳар йили
    10 январга қадар































    3-босқич




    Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги




    Аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.




    Ҳар йили
    20 январга қадар































    4-босқич




    Республика ташхис маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги




    Аттестация комиссиялари таркибини тасдиқлайди.




    Ҳар йили
    25 январга қадар































    5-босқич




    Аттестация комиссиялари




    Психолог кадрларнинг фаолиятини таҳлил қилади, хорижий тиллар, компьютер техникаси ва ахборот технологияларини билиш ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларини аниқлаш юзасидан суҳбат ўтказади ва тегишли қарор қабул қилади.




    Ҳар йили

    март-июнь ойларида































    6-босқич




    Аттестация комиссиялари




    Аттестация комиссияларининг қарорига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган психолог кадрларга сертификат топширади.




    Аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой мобайнида









    1   2   3   4   5


    написать администратору сайта