Органик ёили ва унинг таснифи. Режа Органик ёили ва унинг таснифи
Скачать 208.42 Kb.
|
Торф барча қазиб олинадиган ёқилғилардан энг ёши бўлиб, унингг таркиби илк ўсимлик массаси таркибига энг яқинидир. Торфлар ажралиш даражасига кўра толали, ерли, қатламли турларга бўлинади. Санаб чиқилган торфларнинг ичида қатламлиси энг яхшиси ҳисобланади, чунки унда илк ўсимликларнинг қолдиқлари учрамайди. Торфлар жойлашган жойи бўйича пастки ва устки, олиниш усули бўйича бўлакли ва фрезерли турларга бўлинади. МДҲ давлатларида энг кўп тарқалган торфни қазиб олиш усули, бу фрезер усули бўлиб, бунда торфли майдонларнинг юқори қуриган қисми махсус фрезер машиналари ёрдамида майдаланади, торфнинг майда бўлакчалари ўша жойнинг ўзида яхшилаб қуритилади, сўнгра йиғиштириб олинади ва истеъмолчиларга жўнатилади. Бўлакли торфни олиш энг машаққатли бўлиши билан бир қаторда кам иш унумддорликка эга бўлган ишдир. Қазиб олинадиган торфнинг асосий қисми электр станцияларда ёқилади. Маълум қисми газлаштиришда ва маиший истеъмол учун ишлатилади, қолган қисмидан эса ўғит сифатида фойдаланилади. Ер остида ётган табиий торфнинг намлиги жуда юқори бўлади. Ҳаволи-қуруқ торфнинг намлиги 30 дан 40%гача бўлади. Таркиби ва қазиб олиш усулига қараб торфнинг ёниш иссиқлиги катта оралиқда ўзгаради. Торф осон оксидланади ва ўз-ўзидан ёниб кетади. Торфнинг катта заҳиралари Россияда, Белорусь Республикасида ва Болтиқ бўйи давлатларида жойлашган. Қўнғир кўмир ўзининг кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хусусиятлари бўйича торф билан тош кўмир ўртасидаги оралиқ ўринни эгаллайди. Қўнғир кўмир нам, кулсиз массали ва унинг ёниш иссиқлиги юқори бўлиб кДж/кг оралиқда бўлади. Қўнғир кўмирнинг характерли хусусиятлари – таркибида углерод миқдори юқори, кислород эса кам миқдорда бўлади, торфникига нисбатан ёниш маҳсулотларининг атрофга учиб чиқувчи миқдори кам; кокснинг шаклланиши ёмон; ғоваклик даражаси юқори, шу сабабли ҳам намлик даражаси юқори; тез оксидланади ва ўз-ўзидан ёниб кетиш хусусияти бор; куллик ва намликнинг юқори бўлиши сабабли ишчи массасининг ёниш иссиқлиги паст; механик мустаҳкамлиги паст. Турли конлардан қазиб олинадиган қўнғир кўмирларнинг ишчи массасидаги ташқи баласт (куллик ва намлик) миқдорининг катта оралиқда ўзгариши сабабли, бу кўмирларнинг ишчи массаларига ҳисобланган ёниш иссиқлиги ҳақиқий қийматларидан ҳам катта фарқ қилади (2.4 – жадвалга қаранг). WИ қийматига қараб қўнғир кўмирлар уч гуруҳга бўлинади: Б1- WP>40% бўлган; Б2 - WP=30-40% бўлган ва Б3- WP<30% бўлган. Қазиб олинаётган бўлакларининг катталигига қараб қўнғир кўмирлар уч классга бўлиниши қабул қилинган: йирик (К) – бўлак ўлчамлари 50-100 мм бўлган; майда (М) - 0-50 мм бўлган ва оддий (Р) - 0-100 мм бўлган. Кўмирларни саралаштиришда мос белгилашлар қўлланилади (масалан, БК – йирик қўнғир кўмир). Ўзбекистонда қунғир кўмир Ангрен ҳудудиги конлардан қазиб олинади ва унинг развкдка қилинган заҳиралаи 1853 млн.тоннадан ошиқ [4,14]. Ўзбекистонда қазиб олинаётган кўмирларнинг тавсифлари 2.5 – жадвалда келтирилган. Тош кўмир нам, кулсиз массали ва унинг ёниш иссиқлиги юқори бўлиб кДж/кг оралиқда бўлади ва учувчи ёниш маҳсулотлари 9% дан юқори эмас. Тош кўмирларнинг зичлиги қўнғир кўмирникига нисбатан юқори ва механик мустаҳкам, учувчи ёниш маҳсулотлари камлиги ва ишчи куллиги ҳамда намлиги паст. Тош кўмирнинг ёнувчи массасида углерод миқдори кўп ва кислород миқдори эса кам. Тош кўмирнинг асосий хусусиятларидван бири, ундан кокс қолдиғи олиниши мумкинлиги. 2.4-жадвал Табиий қаттиқ ёқилғиларнинг тавсифлари
|