Главная страница
Навигация по странице:

  • Қаттиқ ёқилғи Табиий ёқилғи.

  • Органи к ёқилғи Табиий Сунъий

  • Органик ёили ва унинг таснифи. Режа Органик ёили ва унинг таснифи


    Скачать 208.42 Kb.
    НазваниеОрганик ёили ва унинг таснифи. Режа Органик ёили ва унинг таснифи
    Дата13.02.2022
    Размер208.42 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла2_5195431357387379742.docx
    ТипДокументы
    #360521
    страница1 из 5
      1   2   3   4   5

    Органик ёқилғи ва унинг таснифи.
    Режа:

    1. Органик ёқилғи ва унинг таснифи

    2. Қаттиқ ёқилғи хақида тушунча ва унинг турлари

    3. Ўзбекистонда қазиб олинадиган кўмирларнинг тавсифлари
    «Ёқилғи» тушунчаси ўзидан энергия чиқариши (у ёки бу ўзгаришлар натижасида) ва ундан техник фойдаланиш мумкин бўлган моддаларга айтилади. Ҳозирги вақтда, энергиянинг ҳосил бўлишига қараб, ёқилғилар икки катта гуруҳга бўлинади: ядровий ўзгаришлар натижасида энергия ҳосил бўлувчи ядро ёқилғи ва ёқилғи таркибидаги ёнувчи элементларнинг оксидланилишида ҳосил бўладиган энергия ҳосил қилувчи органик ёқилғилар. Органик ёқилғи энергиясининг иссиқликка ўзгариши ёқилғининг ёниши натижасида рўй беради.

    Ёниш – ёқилғи билан оксидловчилар ўртасида ўзаро кечадиган мураккаб физик-кимёвий жараён бўлиб, бу жараён нурли ва иссиқлик энергиясининг шиддатли ажралиши билан давом этади.

    Иссиқлик-технологик жараёнларда оксидловчи сифатида ҳаводан фойдаланилади ва у кўпгина ҳолларда кислород билан бойитилади.

    Органик ёқилғиларнинг турли хусусиятлари уларнинг классификацияларида акс этган. Ёқилғилар агрегат ҳолати ва қазиб чиқариш усули ҳамда олиниши бўйича умумий классификацияланади.

    Ҳамма турдаги ёқилғилар (ўтиндан ташқари) деярли тикланмайдиган қазиб олинадиган ёқилғилардир. Улар асосан, шаклланиш шароити ва геологик ёши билангина фарқ қилади.

    Қазиб олинадиган қаттиқ ёқилғиларнинг генетик асосини миллион йиллар аввал яшаб ўтган турли ўсимликлар ва микроорганизмлар ташкил этади, уларнинг органик массаси чекланган ҳаво кирадиган жойларда турли ҳарорат ҳамда босимлар остида бўлиниб янги моддалар ҳосил бўлиши натижасида ҳосил бўлган. Бу ўзгаришлар натижасида органик масса таркибида углерод миқдори ошиб ва таркибидаги кислород, водород ва азот камайиб борган. Ташқи шароитлар таъсирида турли жадаллик билан кечувчи бу жараён органик массанинг кўмирлашиш деб аталади.

    Кўмирлашиш кечиши давомида қазиб олинувчи ёқилғиларнигнг зич углерод бирикмали қатламлари юзага келади. Қаттиқ ёқилғи шаклланишида, юқори ўсимликлар ва микроорганизмлар таркибида бўлган углеводлар, лигнинлар, парафинлар, смолалар, оқсиллар ва бир қанча моддалар иштирок этади. Лигнин биокимёвий жараёнлар кечиши давомида юқори ўсимликларнинг хужайралари орасидаги бўшлиқларни тўлдириши вақтида лигнинлиларга айланади, сўнгра гумусли кислотага ўзгаради ва лигнинларни юзага келшига сабаб бўлади ва улар энди гумусли лигнинлар дейилади, органик масса таркибида таркибида водород миқдори камлиги уларнинг асосий хусусиятидир. Гумусли қаттиқ ёқилғиларга торф, тош ва қўнғир кўмирлар киради.

    Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг яна бир тури, бир хужайрали организмларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади, улар сув қатламлари остида чириган ботқоқ кўринишга келади ва бу кўмирлашишнинг бошланғич (торфли) босқичи. Бундай усулда ҳосил бўлган кўмирлар сапропелли кўмирлар дейилади ва ёқилғининг органик массасида водород миқдори кўплиги билан ажралиб туради.

    Кўмирлашишнинг биринчи босқичида ёқилғи шаклланишининг барча усулларида ҳам органик масса торфга ўзгаради, у геологик ёши жуда ёш бўлган ва таркибидаги кислород, водород ва азот моддалари миқдорлари кўмирларникидагига нисбатан кўп бўлган қазиб олинувчи ёқилғидир.

    Торф массасининг кейинги ўзгаришлари натижасида қўнғир ва тош кўмир ҳамда антрацит ҳосил бўлади. Антрацит бу ёқиилғиларнинг ичида кўмирлашишнинг энг охирги босқичи маҳсулидир.

    Қазиб олинувчи қаттиқ ёқилғиларга ёнувчи сланецлар ҳам киради, улар келиб чиқиши сапропель бўлган нефтга ўҳшашорганик моддага шимдирилган қаттиқ оҳакли ёки тупроқли жинсдир.

    Нефт ва табиий ёнувчи газлар ҳам узоқ давом этган ўсимликлар ва хайвонлар қолдиқларининг алоҳида геологик шароитларда ўзгариши натижасида турли суюқ ва газсимон углеводородли бирикмаларнингн ҳосил бўлиши билан изоҳланади.

    Сунъий ёқилғиларнинг турлари хилма-хил бўлиб (2.3 – жадвал), улар табиий ёқилғиларни қайта ишлаб сифатларини ошириш мақсадида, ёки улар асосида янги турдаги ёқилғи ҳосил қилиш мақсадида ҳамда турли ишлаб чиқаришдаги иссиқлик-технологик чиқиндилар асосида ишлаб чиқарилади.

    Органик ёқилғиларнинг қўлланилиш турига қараб бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин:

    1. Энергетика ёқилғиси – иссиқлик ва электр энергия олиш учун фойдаланиладиган.

    2. Саноат ёқилғиси – юқори ҳароратли иссиқлик-технологик қурилма ва тизимларнинг асосий энергия манбаи.

    Қаттиқ ёқилғи
    Табиий ёқилғи.Табиий қаттиқ ёқилғига торф, қўнғир кўмир, тош кўмир, чалаантрацит ва антрацит, сланецлар киради.Сунъий қаттиқ ёқилғиларнинг асосий турларига, табиий ёқилғиларни термокимёвий қайта ишлаб ҳосил қилинган қуйидаги ёқилғилар киради: кокс, чалакокс, писта кўмир.Баъзида сунъий қаттиқ ёқилғиларга механик қайта ишланганқуйидаги табиий ёқилғилар ҳам киради – кўмир кукуни, торфдан ҳамда қўнғир кўмирдан ва тош кўмирдан тайёрланган брикетлар.

    Табиий қаттиқ ёқилғиларнинг баъзи ўртача тавсифлари 2.4 – жадвалда келтирилган.
    2.3-жадвал

    Органик ёқилғиларнинг умумий классификацияси


    Органик ёқилғи

    Табиий

    Сунъий

    Қаттиқ

    Ўтин, торф, қўнғир ва тош кўмирлар, чалаантрацитлар ва антрацитлар, ёнувчи сланецлар.

    Чалакокс, кокс, писта кўмир, брикетлар

    Суюқ

    Нефть

    Нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари: бензин, лигроин, керосин, газойль, соляр мойи, мазут. Қаттиқ ёқилғини қайта ишлаш маҳсулотлари: смолалар

    Газсимон

    Газ конларининг табиий гази, шунчаки йўл-йўлакай олинадиган газлар

    Технологик жараёнларнинг чиқинди газлари: кокс, домна, нефтекорхоналари гази ва б.

    Махсус қурилмаларда олинадиган газлар: генератор гази (сувли, ҳаволи, аралашган), ер остида кўмирни газлаштиришдан олинадиган газ ва б.
      1   2   3   4   5


    написать администратору сайта