Органик ёили ва унинг таснифи. Режа Органик ёили ва унинг таснифи
Скачать 208.42 Kb.
|
Газсимон ёқилғи (табиий ёки сунъий) ёнувчи ва ёнмайдиган индивидуал газларнинг ҳамда сув буғларининг физик аралашмасидан иборат бўлади. Индивидуал ёнувчи газларга углерод оксиди СО, водород Н2, метан СН4, олтингугуртли водородH2S, турли чекланган ва чекланмаган углеводородлар СmНn киради. Ёнмайдиган газларга углероднинг икки оксиди СО2, олтингугуртли газSO2, азот N2, кислород О2киради. Газсимон ёқилғининг таркибий тузилиши ташкил этувчи газларнинг фоизли улуши билан аниқланади ва умумий ҳолда қуруқ ёқилғи учун қуйидагича ифодаланади СО + Н2 + СН4+ СmНn + H2S + СО2 + N2 + О2 = 100% (3.8) Газсимон ёқилғининг намлиги dТ, 1м3 ҳажмдаги нормал ҳолатга келтирилган, яъни ҳарорати 273 ° К ( 0°С) ва босими 0,1013 МПа ( 760 мм.симоб устуни) қуруқ газда мавжуд бўлган сув буғларининг миқдори билан аниқланади. Газсимон ёқилғи таркибида бошқа қўшимчаларнинг бўлиши (кўмир ва минералларнинг кукуни, смоланинг буғи ва ҳ.к.) ва уларнинг улуши, сув буғларнинг улуши қандай ифодаланса худди шундай ифодаланади. Баъзи ҳолларда ёқилғидан фойдаланиладиган қурилмаларда газсимон ёқилғиларнинг аралашмалари (кокс ва домна печлари гази, табиий ва кокс гази ва ҳ.к.) ёқилади. Икки газсимон ёқилғи аралашмалари таркиби, берилган ҳажмий фоизли улушлари n ва n2=1-n1 бўйича, қаттиқ ёқилғилар аралашманики каби силжитиш формулалари билан аниқланади. Масалан, СН4АР=n1CH4’+(1-n1)CH4’’ Н2АР=n1CH2’+(1-n1)H2’’ бу ерда - CH4’, CH4’’, СН4СМ, Н2СМ, CH2’, H2’’ – мос равишда биринчи ва иккинчи газсимон ёқилғилардаги ҳамда уларнинг аралашмаларидаги метан, водород контцентрациялари, %. Мавзу. Газли ёқилғи Газли ёқилғи хақида тушунча ва унинг турлари Табиий газли ёқилғи Сунъий газли ёқилғилар. Газ ёқилғиларнинг классификацияси. Энергетикада, саноат иссиқлик-технолгияда, коммунал-маиший мақсадларда катта миқдорда табиий газ, газ-конденсат ва нефт-газ конларидан олинадиган ёнувчи табиий газлар ҳамда қаттиқ ва суюқ ёқилғиларни қайта ишлаб олинадиган ёки турли ишлаб чиқаришларнинг технологик чиқиндилари бўлган сунъий газлардан фойдаланилади. Газли ёқилғиларнинг классификацияси 2.11 – жадвалда келтирилган. 2.11 – жадвалда баъзи газли ёқилғиларнинг ўртача таркиби келтирилган. Табиий газли ёқилғи. Табиий газлар тоза газли ва газ-конденсатли конлардан олинадиган ҳамда неф-газ конларидан олинадиган иккиламчи газларга бўлинади. Табиий газларнинг асосий ёнувчи компоненти метан бўлиб, кўпгина табиий газларда унинг улуши 80-98% ни ташкил этади.Бошқа ёнувчи компоненти бўлиб эса метан қаторидаги оғирроқ бўлган углеводородлар ҳисобланади. Баъзи тоза газ конларидан олинадиган табиий газларда углеводородлар деярли учрамайди. Углеводородларнинг максимал миқдори иккиламчи газларга тўғри келади ва унинг миқдори баъзида 35% гача етади. Табиий газларнинг мутлоқ қисмида водород учрамайди ва баъзи бир газ коларида олинадиган табиий газларда оз миқдорда учрайди ва унинг миқдори 1,1% дан ошмайди. Углерод оксиди СО ва кислород табиий газларда мутлақо учрамайди. Баъзи газ конларидан олинадиган табиий газлардаги олтингугурт миқдори 5% гача етиши мумкин. Олтингугурт ва унинг ёниш маҳсулотлари юқори токсик бирикмалар бўлгани ҳамда шунингдек юқори коррозион активликка эга бўлгани сабали ҳам газ конларнинг ўзидаги бирламчи қайта ишлаш қурилмаларида табиий газ олтингугуртдан яхшилаб тозаланади. Шунинг учун ҳам газ узатувчи қувурларда узавтилаётган табиий газ таркибида олтингугурт деярли бўлмайди. Кўпгина газ конларидан олинаётган табиий газнинг ёниш иссиқлиги QCH 34,75 дан 38,10 МДж/м3 гача бўлади, қуруқ иккиламчи газники эса 38,0 дан 46,9 МДж/м3 гача бўлади. Табиий газнинг ёнмайдиган (балласт) қисмини асосан углерод икки оксид СO2 ва азот N2 ташкил этади. Табиий газлар юқори сифатли ва арзон ёқилғи бўлиб, юқори ёниш иссиқлигига ва иссиқлик ишлаб чиқарувчанлик (2030-20500С) хусусиятига эга ва шунинг учун ҳам уни узоқ масофаларга магистрал газ узатувчи қувурлар билан транспортировка қилиш мақсадга мувофиқдир. Табиий газларнинг асосий истеъмолчилари саноат печлари, қуритувчи қурилмалар ва шунингдек бошқа турдаги ёқилғиларни ишлатиш маълум ноқулайликлар туғдирадиган ёки технологик жараёндан келиб чиққан ҳолда мумкин бўлмаган қурилмалардир. Бу газларнинг аксарият кўп миқдори коммунал-маиший мақсадлар учун фойдаланилади. Сунъий газли ёқилғилар. Махсус қурилмаларда олинадиган сунъий газларнинг таркиби ва хусусиятлари, қайта ишланаётган ёқилғининг турига, қайта ишлаш технологик жараёнига ва шарт-шароитларига боғлиқ. Ишлаб чиқаришнинг иккиламчи маҳсулотлари бўлмиш сунъий газларнинг таркиби ва хусусиятлари эса, ишлаб чиқариш технолгиясига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Сунъий ёнувчи газлар орасида генератор газлари деб аталувчи газлар бўлиб, улар табиий ёки қаттиқ ёқилғиларни газлаштириш натижасида ҳосил қилинади. 2.1 – расм. Газ ёқилғиларнинг классификацияси Газлаштириш жараёнининг асоси, қаттиқ ёқилғининг кимёвий боғланган энергиясини газлаштириш (асосан СО ва Н2) газсимон маҳсулотларининг кимёвий иссиқлигига ўзгартиришдан иборат. Ёқилғи бўлаклари қатламларига турли оксидловчиларни юбрилганида қуйидаги реакциялар кечади (МДж/кмоль даги реакцияларнинг иссиқлик эффектлари): Худди шундай реакциялар кўмир кукуни машъаласида ҳам кечади. (2.1) ва (2.2) реакциялар ёқилғини кислород билан газлаштиршда, (2.3) ва (2.4) реакциялар эса сувли буғ билан кечади. Бу реакциялар билан параллел равишда (2.5) ва (2.6) реакциялар ҳам кечади ва бу реакциялар генератор газини углнрод ва водород оксидлари билан бойишини билдиради. 2.11-жадвал Баъзи газли ёқилғиларниг ўртача таркиби
|