Главная страница
Навигация по странице:

  • Manbalar . Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда , мутафаккирлар ва

  • Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади.

  • Абдуманноб РАХИМОВ

  • лл. Referat mavzu Ozbekistonda inson huquqlari va erkinliklari kafolatining yaratilishi


    Скачать 34.11 Kb.
    НазваниеReferat mavzu Ozbekistonda inson huquqlari va erkinliklari kafolatining yaratilishi
    Дата10.03.2021
    Размер34.11 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаREFERAT.docx
    ТипДокументы
    #183462
    страница1 из 2
      1   2



    REFERAT

    MAVZU: « O’zbekistonda inson huquqlari va erkinliklari kafolatining yaratilishi »

    Bajardi: Saidova.N.H

    Tekshirdi: Rajabov.O.I

    REJA:

    KIRISH

    INSON HUQUQLARI VA ERKINLIKLARI – OLIY QADRIYAT

    1.1. Inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilish zarurati.

    1.2. Demokratik jamiyat qurishda inson huquqlari va erkinliklarini kafolatlashning o’rni .

    INSON HUQUQLARI VA ERKINLIKLARINI KAFOLATLASHDA MUSTAQILLIK OMILI

    2.1 Inson huquqlari boyicha O’zbekiston Respublikasida amalga oshirilgan ishlar.

    2.2. O’zbekistonda inson huquqlari va erkinliklari boyicha tashkilotlar faoliyati

    Manbalar .

    Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади.
    Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.
    Шавкат Мирзиёев
    Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади. 
    Биринчи босқич, 1789 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз Декларациясидан бошланиб то биринчи жаҳон урушига қадар даврни ўз ичига олади. Инсон ҳуқуқлари қонунчилиги биринчи босқичида шахс эркинлиги ва фуқаролар тенглиги; шахс дахлсизлиги, хусусий мулк, сайлов ҳуқуқларига оид масалалар асосий ўрин эгаллаган.
    Инсон ҳуқуқларининг иккинчи босқичи XX асрнинг 1 ярмини ўз ичига олади. Бунда инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи; дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи қонунчиликни асосий мавзуси бўлган.
    XX асрнинг 2 ярми Инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг учинчи босқич даври ҳисобланади. Бу даврда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид яратилган қонунлар инсон ҳуқуқлари қонунчилигининг “янги авлод” даври деб номланади. Учинчи босқич қонунчилиги марказида инсонларни тинч яшаш ҳуқуқи; соф ва тоза атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи; ахборот олиш ҳуқуқига катта эътибор қаратилган.
    Мантиқан кетма-кетликдан келиб чиқилса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини учинчи босқичида яратилган Конституциялар қаторидан ўрин олган. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, биз юқорида айтиб ўтган инсон ҳуқуқларининг барчаси Конституциямизда ўз аксини топган десак, муболаға бўлмайди.
    Жумладан конституциянинг II-бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланади. Ушбу бўлим 7 бобдан иборат бўлиб, унда Умумий қоидалар; Фуқаролик; Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар; Сиёсий ҳуқуқлар; Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари; ва Фуқароларнинг бурчлари белгилаб берилган.
    Шу ўринда нима учун фуқароларнинг бурчлари ҳам инсон ҳуқуқлари қаторида эътироф этилмоқда, деган савол туғилиши табиий. Ўзи бундай саволни бериш тўғрими? Бизнингча тўғри. Чунки, фуқаро ўз бурчини бажариш орқали бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади.
    Масалан, ёшлар ватан олдидаги йигитлик бурчини бажарар экан, мамлакатимиз сарҳадларини ҳимоя қилади. Шунинг баробарида, бошқа фуқароларнинг тинч яшаш ҳуқуқини таъминлашда иштирок этади.
    Шу ўринда Конституциямиз нормаларидан кўпчиликнинг хабардорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини халқаро ҳужжатларга қиёслаш орқали очиб беришга ҳаракат қилсак.
    Маълумки, Инсон ҳуқуқларига оид БМТ томонидан 70 га яқин, Европа Кенгаши Бош ассамблеяси томонидан 160 дан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 70 дан ортиқ, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан 30 дан ортиқ халқаро конвенциялар, декларациялар, пактлар қабул қилинган. Маълумотларда келтирилишича ҳозирги пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича 400 га яқин халқаро ҳужжатлар мавжуд.
    Мен эътиборингизни барчага яхши маълум бўлган БМТ Бош Ассамблеясининг резолюция билан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”га қаратсам.
    Нимага? Чунки, “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” образли айтганда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзагини ташкил этади.
    Қолаверса, бутун дунёда инсон ҳуқуқларига тааллуқли бўлган қонунлар ҳужжатлари “илдизи” мана шу БМТнинг асосий ҳужжатидан “озиқланади”.
    “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” Муқаддимасида “Инсоният оиласининг ҳамма аъзоларига хос қадр-қиммат ва уларнинг тенг, ажралмас ҳуқуқларини тан олиш эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик асоси эканлигини эътиборга олиб; инсон ҳуқуқларини менсимаслик ва уни поймол этиш инсоният виждони қийналадиган ваҳшиёна ишлар содир этилишига олиб келганини, кишилар сўз эркинлиги ва эътиқод эркинлигига эга бўладиган ҳамда қўрқув ва муҳтожликдан ҳоли шароитда яшайдиган дунёни яратиш инсонларнинг эзгу интилишидир деб эълон қилинганлигини эътиборга олиб; инсон охирги чора сифатида зулм ва истибдодга қарши исён кўтаришга мажбур бўлишининг олдини олиш мақсадида инсон ҳуқуқлари қонун кучи билан ҳимоя этилиши зарур эканлигини эътиборга олиб; халқлар ўртасида дўстона муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашиш зарурлигини эътиборга олиб; Бирлашган Миллатлар халқлари инсоннинг асосий ҳуқуқларига, шахснинг қадр-қимматига, эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилигига, ўз эътиқодларини Низомда тасдиқлаганликлари ҳамда янада кенгроқ эркинликда ижтимоий тараққиёт ва турмуш шароитларини яхшилашга кўмаклашишга аҳд қилганликларини эътиборга олиб; аъзо бўлган давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ялпи ҳурмат қилиш ва унга риоя қилишга кўмаклашиш мажбуриятини олганлигини эътиборга олиб; мазкур ҳуқуқлар ва эркинликларнинг характерини ялпи тушуниш ушбу мажбуриятларнинг тўлиқ адо этилиши учун катта аҳамиятга эга бўлишини эътиборга олиб;
    Бош Ассамблея мазкур Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясини барча халқлар ва барча давлатлар бажаришга интилиши лозим бўлган вазифа сифатида эълон қилар экан, бундан муддао шуки, ҳар бир инсон ва жамиятнинг ҳар бир ташкилоти доимо ушбу Декларацияни назарда тутган ҳолда маърифат ва таълим йўли билан бу ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳурмат қилинишига кўмаклашиши, миллий ва халқаро тараққийпарвар тадбирлар орқали ҳам унинг бажарилиши таъминланишига, Ташкилотга аъзо бўлган давлатлар халқлари ўртасида ва ушбу давлатларнинг юрисдикциясидаги ҳудудларда яшаётган халқлар ўртасида ялписига ва самарали тан олинишига интилишлари зарур” деб ҳисоблайди.
    Жами 30 моддадан иборат бўлган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг моддаларини ўқиймиз. Шу нарсага ишончим комилки, улар Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги нормалар билан эгизак. Ишонмасангиз, ўзингиз кўринг.
    Масалан: “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 3-моддаси. “Ҳар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эгадир”.
    Энди Ўзбекистон Республикаси Конституциясини 24-моддасини ўқиймиз: “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир.”
    Декларациянинг 5-моддаси: “Ҳеч ким қийноққа ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни хўрловчи муомала ва жазога дучор этилмаслиги керак.”
    Бунга ҳамоҳанг бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26-моддасининг иккинчи қисмини ўқиймиз. “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас.”
    Ёки, Декларациянинг 9-моддаси, “Ҳеч ким асоссиз қамалиши, ушланиши ёки қувғин қилиниши мумкин эмас.
    Айнан шу қоида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25-моддасида акс этган. Унда жумладан шундай дейилади: “Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас.”
    Кўриб турганингиздек, мамлакатимиз Конституцияси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари борасида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг асосий ғояси ва қоидаларини ўзида акс эттирган.
    Қолаверса, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясида бир-бирига икки томчидек ўхшаш бўлган инсон ҳуқуқларига оид қоидаларни кўплаб келтириш мумкин. Гап уларни қиёслашда эмас, балки дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилган инсон ҳуқуқларига оид қоидаларни миллий қонунларимизда мустаҳкамланганлигини айтмоқчимиз холос.
    Мақсадимиз эса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларини ҳаётга татбиқ этиш баробарида БМТ га аъзо бўлишда ўз зиммамизга олган мажбуриятларни бажариш кераклигини яна бир карра эсимизга солиш.
    Хулоса ўрнида шуни айтмоқчимиз. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг II боби, 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
    Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва Қонунлар билан ҳимоя қилинади” дейилган.
    Демак, том маънодаги демократик давлат деганда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши тушунилади.
    Абдуманноб РАХИМОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди котибиятининг мудири,

    юридик фанлари номзоди

    Mavzuning dolzarbligi. Inson huquqlari muammosi hozirgi zamonning eng dolzarb muammolaridan biri bo’lib, davlatning demokratik taraqqiyotini ko’rsatuvchi muhim mezon bo’lib xizmat qiladi. Inson huquqlari va erkinliklari g’oyasi asrlar davomida shakllanib, rivojlanib kelmoqda. Bu g’oya rivojiga ko’plab mutafakkirlar o’z hissalarini qo’shganlar. Shu ma’noda ham inson huquq va erkinliklari butun insoniyat umumiy ma’naviyhuquqiy merosining ajralmas tarkibiy qismi va qadriyatidir. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov ta’kidlaganidek: “Inson huquqlari va demokratiya O’zbekistonning milliy va davlat manfaatlariga, xalqning erksevar milliy tafakkur tarzi va ruhiyatiga to’la mos keladi”1 . Davlat mustaqilligiga erishish O’zbekistonda iqtisodiy va ijtimoiy taraqqiyot, siyosiy, madaniy va ma'naviy yangilanishning ulkan istiqbollarini ochib berdi. O’zbekiston Respublikasida rivojlangan fuqarolik jamiyatini shakillantirish, huquqiy davlat qurishning asosini respublikaning o’ziga hos xususiyatlari, xalq an'analarini hisobga olish va o’z rivojlanish yo’liga qat'iy va izchil amal qilish tashkil etadi. Inson huquqlarini himoya qilish mustaqillikning asosiy qomusi bo’lmish Konstitutsiyaning bosh g’oyasi, O’zbekiston Respublikasi ijtimoiy-siyosiy tizimini tubdan isloh qilishning asosiy yo’nalishi va yakuniy maqsadidir. Inson huquqlari va erkinliklari himoya qilishda yangi davr boshlandi. Birlashgan Millatlar Tashkiloti 1995-2004-yillarni kurramizda "Inson huquqlari bo’yicha ta'lim o’n yilligi" deb e'lon qildi. O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisning 1996-yil avgust oyida bo’lib o’tgan oltinchi sessiyasida respublika Prezidenti I. A. Karimov "Hozirgi bosqichda demokratik islohotlarni chuqurlashtirishning muhim vazifalari" mavzuida ma'ruza qilib, demokratik islohotlarni chuqurlashtirishning muhim va ajralmas qismi bu inson huquqlari va erkinliklari ekanligini ta'kidladi. Shuningdek, inson huquqlari huquqiy davlat va fuqarolik jamiyatining asosiy boyligi bo’lib, unga bundan keyin ham katta e'tibor berish huquq va erkinliklarga rioya etilishi ustidan doimiy nazoratni kuchaytirish, buning uchun nazorat olib boruvchi tuzilmalar tizimini takomillashtirib, bu borada xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni yahshilash alohida ko’rsatib o’tildi1 . Mamlakatimiz mustaqillikka erishgandan buyon o’tgan qisqa muddat ichida taraqqiyot sari, demokratik huquqiy davlat qurish yo’lida dadil qadamlar qo’yilmoqda. Barcha sohalarda islohotlar chuqur ildiz otmoqda. Taraqqiyotning bu bosqichda qonunchilik va qabul qilingan qonun hujjatlari ijrosi nazoratini yanada takomillashtirish katta ahamiyat kasb etmoqda. Bugungi kunga kelib mamlakatimizda qonunlarni tayyorlash va qabul qilish, ularni hayotga to’la tadbiq etish, amalga oshirilayotgan islohotlar jarayonini huquqiy ta'minlashning samarali tizimi yaratilgan bo’lib, u o’zining ijobiy natijalarini bermoqda. Oliy Majlis tomonidan qabul qilingan qonunlar inson manfaatlariga xizmat qilmoqda. Ayni paytda, mamlakatimizda inson manfaatlarini yanada to’laroq ta'minlash va samarali kafolatlash yo’lida yangi qonun hujjatlarini tayyorlashni yanada takomillashtirish vazifasi dolzarb bo’lib turibdi. O’zbekistonda inson huquq va erkinliklari Konstitutsiya, milliy qonunchilik hamda umum e’tirof etilgan xalqaro-huquqiy normalar bilan himoya qilinadi va kafolatlanadi.

    . INSON HUQUQLARI VA ERKINLIKLARI – OLIY QADRIYAT

    1.1. Inson huquqlari va erkinliklarini himoya qilish zarurati Inson huquqlari va erkinliklari – oliy qadriyat Inson huquqlari insoniyat mavjudligining va birgalikda yashashining asosidir. Inson huquqlari barcha uchun umumiy, ajralmas va o’zaro bog’liqdir. Aynan inson huquqlari bizni odam qiladi. Inson huquqlari mavjud barcha dinlar va madaniyatlarga xos bo’lgan va tinchlik va taraqqiyot asos bo’lgan o’zaro kelishuvchanlik an’anasini o’zida mujassamlashtirgandir. Inson huquqlari hech bir madaniyat uchun begona emas va barcha xalqlar uchun tabiiydir. Kelishuvchanlik va bag’rikenglik doimo davlat boshqaruvi va inson axloqining intilish tamoyillari bo’lib kelgan. Inson huquqlari xususida gap borganida, har qanday huquq nazarda tutilavermaydi. Zotan, har bir kishi ko’ngli tusagan taomni iste’mol qilish yoki o’zi kiyimni kiyish kabi huquqlarga ham ega. Lekin bunday huquqlar normativ jihatdan tartibga solinmaydi. Bunga hojat ham yo’q. Chunki bular jamiyatning milliy-madaniy va ma’naviy qoidalari, an’analari, odat normalari bilan tartibga solinadi. Hozirgi kunda ana shu tamoyillar inson huquqlari deb atalmoqda. Inson huquqlari tushunchasi xususida shuni ta’kidlash joizki, bu ibora ob’ektiv va sub’ektiv ma’noda qo’llaniladi. Ob’ektiv ma’noda, inson huquqlari bu shaxsning huquqiy maqomini belgilovchi, jamiyatda davlat va shaxs o’rtasidagi o’zaro munosabatlarning tartibga soluvchi xalqaro va milliy huquqiy normalar tizimidir. Sub’ektiv ma’noda, esa inson huquqlari bu huquqiy normalarda mustahkamlangan,

    muayyan shaxsga tegishli bo’lgan va davlat tomonidan himoya qilinadigan yurish-turish va hatti-harakatlar imkoniyati yoki vakolatlar tizimidir1 . Inson huquqlari tushunchasi va unga bo’lgan e’tibor B. Spinoza va T.Gobbs asarlarida, ularning o’sha davrga xos siyosiy falsafasida chuqur iz qoldirgan. Bu J.Lokk, Sh.L.Monteske, J.J.Russo va G.V.Gegel asarlarida1 yanada rivojlantirildi.

    Qadimgi yunon faylasufi Arastuning “inson – ijtimoiy mavjudot” degan fikri inson huquqlari nuqtai nazaridan o’ziga xos ahamiyatga ega. Inson ijtimoiy mavjudod sifatida o’z mohiyatini jamiyat tarkibida namoyon qilishi mumkin. “Har qanday huquq, shu jumladan inson huquqlari kishining biologik mohiyati bilan emas, balki uning ijtimoiy mohiyati, muayyan jamiyat a’zosi ekanligidan kelib chiqadi. Demak, jamiyatdan tashqarida, boshqa kishilar bilan biron-bir ijtimoiy munosabatlarga kirishmaydigan odamning huquq va erkinliklari to’g’risida gapirishning o’zi o’rinsizdir. Inson huquqlari falsafasining asosi – bu shaxs qadr-qimmatidir. Tabiiy huquq ta’limoti asoschilaridan biri, frаnsuz mutafakkiri J.J.Russoning fikricha, inson qadr-qimmati uning mohiyatidir, o’z erkinligidan voz kechish-insonning o’z qadr - qimmatidan, huquqlaridan, majburiyatlaridan voz kechish demakdir. Bu inson tabiatiga ziddir2 . Inson qadr-qimmati uning huquq va erkinliklari hamda majburiyatlarining manbai hisoblanadi. Holbuki, yetarli huquq va erkinliklarga hamda muayyan majburiyatlarga ega bo’libgina inson shaxs sifatida o’z imkoniyatlarini namoyon qila oladi. Bu o’z navbatida insoniyat taraqqiyotiga yo’l ochib beradi. Inson huquqlari – moddiy va ma’naviy ne’mat, shart-sharoitlar tizimidir, bularsiz inson normal hayotiy faoliyatini yo’lga qo’yishi, fazilat va xususiyatlari rivojlanishiga erishish, “fuqarolik manfaatlari”ni amalga oshirish mumkin emas. Fuqarolik manfaatlari, deb men hayot, erkinlik, sog’liqni va jismoniy azobuqubatlarning yo’qligi hamda pul, yer, turar-joy, uy anjomlari va boshqa moddiy ne’matlarga ega bo’lishni tushunaman, - deb yozgan edi J.Lokk3 . “Inson huquqlar” – quloqqa hush yoqadigan bu ibora XX asrning so’nggi choragida dunyo xalqlarining so’z qutisida eng iste’molbop kalomga aylandi va butun siyosatchilar va arboblarning tili uchida turadi. Salohiyatli davlat arbobining tilida bu so’zlar odamlarning qutlug’ niyatlarini ifoda etsa, o’zini “oppozitsiya” ataydigan siyosatbozlar ularni notoza siyosiy “qimorbozlik”larida “ko’p zo’r”

    (“kozir”) qartaga aylantirib olmoqchi bo’ladilar1 . AQSH, Rossiya kabi ulkan davlatlarning ayrim arboblari esa yangi mustaqil davlatlarning irodali rahbarlarini o’z yo’rig’lariga yurgizish maqsadida “Inson huquqlari”ni zohiriy va botiniy intilishlariga niqob qilib kiydirishmoqchi bo’ladilar. “Inson huquqlarini poymol qilgan”likda, “rusiyzabon aholini kamsitish”da ayblayotib, ular faqat insonning siyosiy huquqlarini nazarda tutadilar, holbuki insonning yashash, nasl qoldirish, mehnat qilish kabi odamiy, ijtimoiy-iqtisodiy, fuqaroviy, madaniy huquqlari ham bor2 . Har bir inson millati, irqi, ijtimoiy ahvolidan qat’iy nazar, boshqa insonga teng ekani kabi boyligi, harbiy qudrati, aholisi-hududiy kengligidan qat’iy nazar, jahon hamjamiyati qoshida har bir mamlakat boshqa mamlakat bilan teng huquqlidir. Ulkan davlatlar huquqi ko’p bo’lishi mumkin emas, mas’uliyati esa ko’p bo’lmog’i kerak. “Inson huquqlariga haqiqiy kuch bag’ishlovchi narsa ularning umumiyligidir. U har qanday chegaralarni kesib o’tadi, har qanday to’siqlarni bartaraf etadi, har qanday kuchni mavh etadi. Inson huquqlari uchun kurash hamma vaqt va hamma yerda yakkahokimlik va adolatsizlikning barcha shakllariga: qullik, mustamlakachilik, aparteidaga qarshi kurash bo’lib kelgan. Bugungi kunda uning dolzarbligi kamaygan yoki mohiyati o’zgargan emas”3 . Inson huquqlarini himoya qilish zarurati shunday vaqtda yuzaga keldiki inson, uning qadr-qimmati, shani, or-nomusi, g’ururi va eng muhimi uning hayoti hech qanday ahamiyat kasb etmay qolgan davr edi. Misol tariqasida shuni aytish mumkinki, Buyuk Britaniya, Chor Rossiyasi, Fransiya va boshqa davlatlarning mustamlakachilik siyosati yoki butun dunyo ommasini larzaga solgan ikki birbiridan katta jahon urushlari. Ana shu davrda insonning qadri bir chaqalik qiymatga ega emas edi. Birgina ikkinchi jahon urushi davrini misol qilib olaylik, fashistlar germaniyasi tomonidan qanchadan-qancha odamlar turli xil juda jirkanch yo’llar orqali shavqatsizlik bilan o’ldirib yuborildi. Ular ustida turli xil tajribalar o’tkazildi, vaholanki, bunday jirkanch ishlarni inson bolasi qilganligiga ishonish qiyindir. Inson huquqlari himoyasi tarixan katta yo’lni bosib o’tdi. Inson huquqlari va erkinliklari tizimi o’z yaralish ibtidosi va rivojlanish mantiqiga ega.
      1   2


    написать администратору сайта