Главная страница

portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


Скачать 4.32 Mb.
НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
Дата24.12.2022
Размер4.32 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
ТипУчебно-методический комплекс
#862262
страница1 из 18
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

З. АБДИКУЛОВ

БИОКИМЁ

фанидан ўқув-услубий мажмуа


ГУЛИСТОН-2013

Аннотация

Абдикулов З. Биокимё фанидан ўқув услубий мажмуа.

Ушбу мажмуа тўплами амалдаги дастурлар асосида тайёрланиб, 5140100-биология таълим йўналишида таълим олаётган талабаларга мўлжалланган. Унда замонавий педтехнология тизимига суянган ҳолда ўқитувчи ва идентив ўқув мақсадлари, мавзу бўйича кўриб чиқилиши зарур муаммолар, назорат саволлари, талабалар мустақил бажариши зарур боғлган топшириқлар келтирилган.

Ҳар бир мавзу охирида фанда ечимини кутаётган илмий муаммолар рўййхати келтирилган.

Ўқув-услубий мажмуа Гулистон давлат университети Илмий-услубий кенгаши томонидан 2013 йил 23 июл 10 баённомасига кўра нашрга тавсия этилган.

Тақризчилар: Биол.фан.док.,проф. М. Валихонов

Биол.фан.док.,проф. З. Тилябоев

Аннотация

Абдикулов З. Учебно-методический комплекс по “Биохимия” подгатовленной на основе современной педтехнологии.

Настоящий комплекс подготовлен на основании действуюшей программы, предназначенной для студентов, обучающих по 5140100-биология. В нем приведен цель и задачи преподователя по освещению темы, идентивные учебные цели, а также самостоятельные задание для студентов. В конце каждой темы приведена список научных проблем, которые ждут свои решения.

Рецензенты: Доктор биол.наук, проф. М. Валихонов

Доктор биол.наук, проф. З. Тилябоев

Annotation

Abdikulov Z. Teaching-methodic complex on “Biochemstri” which prepared on basis of modern pedtechnology.

This elaboration has been prepared basing on practical programms, for 5140100-biology. There are given the aims of teacher and identive training aims, problems of subject which necessary to discuss tests, tasks students intermediate work on the basis of modern pedtechnology.

At the end of each theme there are given the lists of scientific problems which are necessary to be solved.


Reviewer: Dоc.of biоl.science.,prоf M. Valixonov

Doc.of biol.science.,prof. Z. Tilyaboev

.
Абдикулов Зафар Умирбоевич

1980 йил Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган. 1998-2002 йй. - Гулистон давлат университети Табиатшунослик факультети талабаси бўлган. 2002-2004 йй. – Ўзбекистон миллий университети магистранти. 2005-2008 йй. – ЎзРФА Биоорганик кимё нститути аспиранти. 2009-2012 йй. - Гулистон давлат университети “Умумий биология” кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2012 й.- х.в - Гулистон давлат университетининг «Умумий биология» кафедраси мудири. 20 дан ортиқ илмий мақолалар муалифи.

Сўз боши


Биокимё тирик организмларнинг молекуляр тузилиши, ўсиши ва ривожланишида асосий рол ўйновчи молекуляр жараёнларни ва молекулаларни ўрганади. Лекин бу ўринда шуни айтиш жоизки, биокимё материя ҳаракатининг кимёвий шакли қонуниятларини эмас, биологик шакли қонуниятларини ўрганади.

Биокимё тарихининг дастлабки босқичлари органик кимё тарихига мос тушади. XIX асрнинг ўрталарига қадар бу йўналишдаги фанга ҳайвонот дунёси моддаларини ўрганадиган фан деб қараб келинди. Кейинчалик синтетик кимёнинг ривожланиши билан органик кимёнинг аник йўли аниқланиб олиндики, тирик организмларнинг молекуляр тузилиш даражалари ва хусусиятларини тадқиқ қилиш биокимёга таъаллуқли эканлиги равшан бўлди.

Биокимё уч улчовли фан бўлиб, ўрганадиган объектни фазода тадқиқ қилади ва ҳар бир тадқиқ қилинган объектнинг функция­си унинг структурасига боғлиқлигини ифодалайди. Бу фан тадқиқотла­рининг асосий вазифаси ҳам биомолекулаларнинг ва бошқа компонент­ларнинг тузилиши билан функцияси орасидаги боғланишни аниқлашдир. Бу ўринда биокимё молекуляр биология, кимё, генетика, микробиология, вирусология, цитология каби фанларнинг маълумотларига асосланади ва шунинг учун бу фанга "комплекс фан" сифатида қаралади.

Биокимё ғоялари биологиянинг барча соҳаларига те­гишли ва у бу комплексда кичик бир шахобча бўлиб қолмай, балки жон­ли табиатни ўрганишнинг янги юксак поғонасидир. Бу фан эволюцион жараёнининг молекуляр механизмини очиб беради ва барча тирик орга­низмларнинг ривожланиш феноменини ҳам биомолекулаларнинг ўзаро муносабати асосида ифодалайди.

Ушбу ўқув услубий мажмуа Ё.Х.Турақуловнинг «Биокимё», А.Я.Николаевнинг «Биологик кимё», А.Ленинджернинг «Основы биохимии», Страйрнинг «Биохимия» ва бошқа дарслик ва қўлланмалар ҳамда илмий асарлар маълумотларига асосланиб ёзилган бўлиб, айрим маълумот ва тушунчалар кайд этилган адабиётлардан тўлалигича олинган. Мавжуд маълумотлар ўқувчига тўлиқроқ етиб бориши учун мажмуа замонавий, илғор педагогик технологиялар усулларидан фойдаланган ҳолда 2 та модул шаклида тайёрланди. Биринчи модулда ўқувчи тирик организмларнинг энг муҳим ҳаётий биомолекулалари оқсиллар, ферментлар, нуклеин кислоталар ва карбонсувларнинг молекуляр тузилиши организмда бажарадиган функциялари ҳақида маълумотлар берилган. Ҳар бир мавзуда кўриладиган саволлар, ўқувчи ўзлаштириши керак бўлган маълумотлар алоҳида қайд этилган. Ҳар бир мавзу баёнида мавзуга оид муаммолар ва уларнинг ечимларига оид адабиётлар маълумотлари ва усуллари берилганки, бу тингловчи ва ўқувчилар учун муаммони ечимини топишга бўлган фикрлаш қобилияти ва дунё қарашини кенгайтиришга ҳамда изланувчанликка ундайди.

Мавзуларга оид реакциялар, расм ва схемаларни «Биокимёвий жараёнларнинг схематик тасвирлари» номли ўқув услубий қўлланмада беришни лозим топдиқ

Мажмуада(модулда)ги мавжуд камчилик ва хатолар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирган мутахассисларга ва ўқувчиларга ўз миннатдорчилигиизни билдираиз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида

НИЗОМ

афедрасиологияларирилган фикрлар, ОЎМТВнинг "и Ислом каримовнинг режасига муофиқ ишлаб чиқилди.қонунларда белгилангандир. Гулистон-2013

Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат
қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида
Н И З О М

(Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

  • Топшириққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган.)

  • Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизимини тартибга солади.


Ушбу низом қуйидаги 6 та бўлимдан иборат:

  • I. Умумий қоидалар

  • II. Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби

  • Баҳолаш тартиби ва мезонлари

  • IV. Назорат турларини ўтказиш муддати

  • V. Рейтинг натижаларини қайд қилиш ва таҳлил этиш тартиби

  • VI. Якуний қоидалар


I. Умумий қоидаларга киритилган ўзгартиришлар

  • 2-банд:

  • д) талабалар билимини холис ва адолатли баҳолаш ҳамда унинг натижаларини вақтида маълум қилиш;

  • ж) ўқув жараёнининг ташкилий ишларини компьютерлаштиришга шароит яратиш.

  • 3. Фанлар бўйича талабалар билимини семестрда баҳолаб бориш рейтинг назорати жадваллари ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.



II. Назорат турлари ва уни амалга ошириш тартиби


  • 4. Назорат турлари, уни ўтказиш тартиби ва мезонлари кафедра мудири тавсияси билан олий таълим муассасасининг (факультет) ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот турлари билан биргаликда кўрсатилади.

  • 5. Рейтинг назорати жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларнинг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.

  • 6. Талабаларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади:

  • – талабанинг фан мавзулари бўйича билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. ЖН фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, семинар, лаборатория ва амалий машғулотларда оғзаки сўров, тест ўтказиш, суҳбат, назорат иши, коллоквиум, текшириш ва шу каби бошқа шаклларда ўтказилиши мумкин;

Оралиқ назорат

  • – семестр давомида ўқув дастурининг тегишли (фаннинг бир неча мавзуларини ўз ичига олган) бўлими тугаллангандан кейин талабанинг билим ва амалий кўникма даражасини аниқлаш ва баҳолаш усули. Оралиқ назоратнинг сони (бир семестрда мартадан кўп ўтказилмаслиги лозим) ва шакли (ёзма, оғзаки, тест ва ҳоказо) ўқув фанига ажратилган умумий соатлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

Якуний назорат

– семестр якунида муайян фан бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни талабалар томонидан ўзлаштириш даражасини баҳолаш усули. Якуний назорат асосан таянч тушунча ва ибораларга асосланган “Ёзма иш” шаклида ўтказилади.

  • Таълим йўналиши ва мутахассисликлари айрим фанларининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда факультет Илмий кенгаши қарори асосида кўпи билан фанлардан якуний назоратлар бошқа шаклларда (оғзаки, тест ва ҳоказо) ўтказилиши мумкин.

  • 7. Оралиқ назоратни ўтказиш жараёни кафедра мудири томонидан тузилган комиссия иштирокида даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, оралиқ назорат натижалари бекор қилинади ҳамда оралиқ назорат қайта ўтказилади.

8. Олий таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи билан ички назорат ва мониторинг бўлими раҳбарлигида тузилган комиссия иштирокида якуний назоратни ўтказиш жараёни даврий равишда ўрганиб борилади ва уни ўтказиш тартиблари бузилган ҳолларда, якуний назорат натижалари бекор қилинади ҳамда якуний назорат қайта ўтказилади.

III. Баҳолаш тартиби ва мезонлари
10. Талабаларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида талабанинг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.

  • 11. Ҳар бир фан бўйича талабанинг семестр давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичи 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади.

  • Ушбу 100 балл назорат турлари бўйича қуйидагича тақсимланади:

  • якуний назоратга – балл;

  • жорий ва оралиқ назоратларга –балл (фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 70 балл кафедра томонидан жорий ва оралиқ назоратларга тақсимланади).

  • 13. Талабанинг рейтинг дафтарчасига алоҳида қайд қилинадиган курс иши (лойиҳаси, ҳисоб-график ишлари), малакавий амалиёт, фан (фанлараро) бўйича якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий иши ва магистратура талабаларининг илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлари, магистрлик диссертацияси бўйича ўзлаштириш даражаси – 100 баллик тизимда баҳоланади

  • 14. Талабанинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичини назорат қилишда қуйидаги намунавий мезонлар тавсия этилади:

  • а) учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • хулоса ва қарор қабул қилиш;

  • ижодий фикрлай олиш;

  • мустақил мушоҳада юрита олиш;

  • олган билимларини амалда қўллай олиш;

  • моҳиятини тушуниш;

  • билиш, айтиб бериш;

  • тасаввурга эга бўлиш.

  • б) учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • мустақил мушоҳада юрита олиш;

  • олган билимларини амалда қўллай олиш;

  • моҳиятини тушуниш;

  • билиш, айтиб бериш;

  • тасаввурга эга бўлиш.

  • в) учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим:

  • моҳиятини тушуниш;

  • билиш, айтиб бериш;

  • тасаввурга эга бўлиш.

  • г) қуйидаги ҳолларда талабанинг билим даражаси билан баҳоланиши мумкин:

  • аниқ тасаввурга эга бўлмаслик;

  • билмаслик.

  • 15. Намунавий мезонлар асосида муайян фандан жорий ва оралиқ назоратлар бўйича аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқланади ва талабаларга эълон қилинади.

  • 16. Намунавий мезонларга мувофиқ мутахассислик фанлар бўйича таянч олий таълим муассасалари томонидан якуний назорат учун баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, олий таълим муассасаси Илмий-услубий кенгаши томонидан тасдиқланади ва турдош олий таълим муассасаларига етказилади.

  • 17. Талабаларнинг ўқув фани бўйича мустақил иши жорий, оралиқ ва якуний назоратлар жараёнида тегишли топшириқларни бажариши ва унга ажратилган баллардан келиб чиққан ҳолда баҳоланади.

  • 18. Талабанинг фан бўйича бир семестрдаги рейтинги қуйидагича аниқланади:



Rf =

  • бу ерда:

  • V– семестрда фанга ажратилган умумий ўқув юкламаси (соатларда);

  • –фан бўйича ўзлаштириш даражаси (балларда).

  • 19. Фан бўйича жорий ва оралиқ назоратларга ажратилган умумий балнинг саралаш балл ҳисобланиб, ушбу фоиздан кам балл тўплаган талабалар якуний назоратга киритилмайди.

  • Жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича 55 ва ундан юқори бални тўплаган талаба фанни ўзлаштирган деб ҳисобланади ва ушбу фан бўйича якуний назоратга кирмаслигига йўл қўйилади.

20. Талабанинг семестр давомида фан бўйича тўплаган умумий бали ҳар бир назорат туридан белгиланган қоидаларга мувофиқ тўплаган баллари йиғиндисига тенг.

IV. Назорат турларини ўтказиш муддати

  • 21. Оралиқ ва якуний назорат турлари календарь тематик режага мувофиқ деканат томонидан тузилган рейтинг назорат жадваллари асосида ўтказилади. Якуний назорат семестрнинг охирги мобайнида ўтказилади.

  • 22. Талаба фан бўйича курс лойиҳаси (иши)ни ушбу фан бўйича тўплаган баллари умумлаштирилишига қадар топшириши шарт.

  • 23. Жорий ва оралиқ назоратларда саралаш баллидан кам балл тўплаган ва узрли сабабларга кўра назоратларда қатнаша олмаган талабага қайта топшириш учун, навбатдаги шу назорат туригача, сўнгги жорий ва оралиқ назоратлар учун якуний назоратгача бўлган муддат берилади.

  • Касаллиги сабабли дарсларга қатнашмаган ҳамда белгиланган муддатларда жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшира олмаган талабаларга факультет декани фармойиши асосида, ўқишни бошлаганидан сўнг муддатда топширишга рухсат берилади.

  • 24. Талабанинг семестрда жорий ва оралиқ назорат турлари бўйича тўпланган баллари ушбу назорат турлари умумий балининг 55 фоизидан кам бўлса ёки семестр якунида жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича тўпланган баллари йиғиндиси 55 балдан кам бўлса, у ҳисобланади.

  • Академик қарздор талабаларга семестр тугаганидан кейин қайта ўзлаштириш учун муддат берилади. Шу муддат давомида фанни ўзлаштира олмаган талаба, факультет декани тавсиясига кўра белгиланган тартибда ректорнинг буйруғи билан талабалар сафидан четлаштирилади.

  • 25. Талаба назорат натижаларидан норози бўлса, фан бўйича назорат тури натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб мобайнида факультет деканига ариза билан мурожаат этиши мумкин. Бундай ҳолда факультет деканининг тақдимномасига кўра ректор буйруғи билан 3 (уч) аъзодан кам бўлмаган таркибда апелляция комиссияси ташкил этилади.

  • Апелляция комиссияси талабаларнинг аризаларини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулосасини билдиради.

  • 26. Баҳолашнинг ўрнатилган талаблар асосида белгиланган муддатларда ўтказилиши ҳамда расмийлаштирилиши факультет декани, кафедра мудири, ўқув бўлими ҳамда ички назорат ва мониторинг бўлими томонидан назорат қилинади.


V. Рейтинг натижаларини қайд қилиш ва таҳлил этиш тартиби


  • 27. Талабанинг фан бўйича назорат турларида тўплаган баллари семестр якунида рейтинг қайдномасига бутун сонлар билан қайд қилинади. Рейтинг дафтарчасининг “Ўқув режасида ажратилган соат” устунига семестр учун фанга ажратилган умумий ўқув юклама соатлари, “Фандан олинган баҳо” устунига эса 100 баллик тизимдаги ўзлаштириши қўйилади.

  • Талабанинг саралаш балидан паст бўлган ўзлаштириши рейтинг дафтарчасига қайд этилмайди.

  • 28. Ҳар бир фан бўйича ўтказиладиган назорат турларининг натижалари гуруҳ журнали ҳамда қайдномада қайд этилади ва шу куннинг ўзида (назорат тури ёзма иш шаклида ўтказилган бўлса, муддат ичида) талабалар эътиборига етказилади.

  • 29. Якуний назорат натижаларига кўра фан ўқитувчиси талабаларнинг фан бўйича рейтингини аниқлайди ҳамда рейтинг дафтарча ва қайдноманинг тегишли қисмини тўлдиради.

  • 30. Талабанинг рейтинги унинг билими, кўникмаси ва малакалари даражасини белгилайди. Талабанинг семестр (курс) бўйича умумий рейтинги барча фанлардан тўпланган рейтинг баллари йиғиндиси орқали аниқланади.

  • 31. Талабалар умумий рейтинги ҳар бир семестр ва ўқув йили якунлангандан сўнг эълон қилинади.

  • 32. Диплом иловаси ёки академик маълумотномани деканат томонидан расмийлаштиришда фан бир неча семестр давом этган бўлса, рейтинглар йиғиндиси олинади.

  • Талабага имтиёзли диплом белгилашда унинг ҳар бир семестр якунидаги фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи ҳисобга олинади.

  • 33. Талабаларнинг назорат турлари бўйича эришган натижалари кафедралар, деканатлар ва ўқув-методик бўлинмаларида компьютер хотирасига киритилиб, мунтазам равишда таҳлил қилиб борилади.

  • 34. Жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари кафедра йиғилишлари, факультет ва олий таълим муассасаси Илмий кенгашларида мунтазам равишда муҳокама этиб борилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

VI. Якуний қоидалар

  • 35. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест баҳолари ва рейтинг балларининг холислигини текширишни ташкил этади ва назорат қилади.

  • 36. Ушбу Низомда белгиланган масалалар бўйича келиб чиққан низолар қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.

  • 37. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акциядорлик компанияси, Давлат солиқ қўмитаси ва Навоий кон-металлургия комбинати билан келишилган.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


Талабаларнинг фанлардан қолдирган

дарсларини қайта ўзлаштириши тўғрисида

НИЗОМ

Гулистон-2013

Талабаларнинг фанлардан қолдирган дарсларини

қайта ўзлаштириши тўғрисида

НИЗОМ
1. Умумий ҳолатлар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги “ОТМга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 118-сонли Қарорининг 30-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 1999 йил 29 мартдаги 99-сонли “Олий ўқув юртларида ўқув ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида"ги буйруғи, "Олий ўқув юртининг факултети тўғрисида Низом", 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруқ билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисида Низом"нинг 2, 23, 24, 25, 26, 33, 34-бандлари, "Талаба мустақил ишини ташкил килиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом" ҳамда 2010 йил 29 августдаги "ОТМнинг кафедра ва деканатлари иш юритувида бўлган асосий ҳужжатларни соддалаштириш тўғрисида"ги 340-сонли буйруғи талаблари асосида талабаларнинг сабабсиз дарс қолдиришлари олдини олиш ва фанлардан қолдирган дарсларини қайта ўзлаштириши тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг мақсади талабаларда касбий малакаларни мустаҳкамлаш жараёнида фанлардан билим олиш самарадорлигини янада ошириш ҳамда ўқув ва меҳнат интизомини яхшилашга қаратилган.

3. Мазкур Низом:

- фан ўқитувчиси, гуруҳ мураббийси, кафедра мудири ва факултет деканининг талабалар томонидан ўқув фанларидан сабабсиз дарс қолдирилишини камайтириш ва қайта ўзлаштиришни ташкил қилиш бўйича ҳуқуқ ва масъулиятларини белгилаш;

- қайта ўзлаштиришнинг ўз вақтида бўлишини таъминлаш;

- фанлардан қолдирилган дарсларни қайта ўзлаштиришда ҳозирги кунгача шаклланиб қолган эски (семестр якунида қайта ўзлаштириш каби) салбий услублардан воз кечиш, талаба ва фан ўқитувчисининг мазкур жараёнга масъулият билан ёндашиши ҳамда қайта ўзлаштириш жараёнида илғор инновацион услуб ва тажрибаларидан фойдаланиш каби асосий вазифаларнинг бажарилишини кўзда тутади.
II. Фанлардан қолдирилган дарсларнинг қайта

ўзлаштирилишини қайд қилиш тартиби
4. Ўқув фанларидан қолдирилган дарслар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 29 августдаги 340-сонли буйруғи асосида юритиладиган академик гуруҳ журналига “й” ёки “нб” белгиларини қўйиш орқали қайд қилинади. Узрли сабаб билан қолдирилган дарс доирага олинади (одатда қора ёки кўк сиёҳда). Сабабнинг узрлилиги деканат маълумотномаси асосида белгиланади.

5. "Ўқитувчи журнали" ва "Гуруҳ журнали"даги “й” ёки “нб” белгилари қайта топширилган дарс мавзуси мос санада қизил сиёҳ билан (иккинчи) доирага олинади.

6. Ўқув фанларидан қолдирилган дарслар ва уларни қайта ўзлаштириш "Ўқитувчи журнали" ва "Гуруҳ журнали"да бир хил кўринишда қайд қилинади. Бу борадаги маълумотларнинг аниқлигига ўқитувчи масъулдир.

7. Дарсдан сўнг фан ўқитувчиси кафедрада юритиладиган махсус журналга дарс қолдирган талабалар ва фан мавзуси бўйича тегишли маълумотларни ўрнатилган тартибда қайд этади ва бу тўғрисида талабани огоҳлантиради.

Қайта ўзлаштиришдан сўнг ўқитувчи томонидан талабанинг дафтарига ва кафедрада жорий қилинган махсус журналга дарснинг қайта ўзлаштирилганлиги қайд қилинади.

8. Қолдирилган дарсларни тўлиқ ўзлаштирмаган талабалар фанни ўзлаштириш бўйича юқори баллга даъвогарлик қила олмайди.
III. Қолдирилган дарсларни қайта топшириш ва қабул қилиш тартиби
9. Қолдирилган дарсларни (маъруза, амалий, семинар, лаборатория) қайта топшириш учун талаба мавзу бўйича ўқув материалини тегишли турдаги машғулот дафтарига тайёрлаб келади ва ўқитувчининг қисқа суҳбатидан ўтади.

10. Қолдирилган лаборатория машғулотларини қайта топшириш учун талаба ўқитувчига коллоквиумни топшириб, лаборант назорати остида ишни бажаради ва ҳисоботни расмийлаштириб ўқитувчига топширади.

11. Қайта топширишлар Вазирликнинг 340-сонли буйруғи иловасининг 11-шакли ("Рейтинг қайдномаси") бўйича белгиланган 3 та муддат ичида қабул қилинади. Муддат ўтганидан сўнг деканат рухсати билан қабул қилинади.

12. Қолдирилган дарсларни қабул қилиш, рейтинг кўрсаткичларини баҳолаш юкламаси ҳисобидан амалга оширилади.

13. Қайта топширишни ўз вақтида бажармаган ва фанни ўзлаштирмаган талабага семестр якунида қолдирган дарсларини қайта топширишига рухсат берилмайди.

14. Қолдирилган дарсларни узрли сабаб билан (касаллик маьлумотномаси ТМК тасдиғи билан ёки касаллик тарихидан кўчирма) ўзлаштира олмаган талабаларга ўрнатилган тартибда деканат томонидан қайта топшириш ташкил этилади.

IV. Дарсларнинг қолдирилишини камайтириш ва қайта ўзлаштирилишини

ташкил қилиш бўйича белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар
16. Талаба фанлардан қолдирилган дарсларга ва уларни белгиланган муддатларда ўзлаштиришга шахсан жавобгар ҳисобланади.

17. Дарсдаги давомат ҳамда қолдирилган дарсларнинг ўзлаштирилиши учун фан ўқитувчиси ҳамда гуруҳ мураббийси масъул ҳисобланади.

18. Гуруҳ мураббийси гуруҳ талабаларининг фанлардан қолдирган дарслари сабаблари ва уларни қайта ўзлаштирилиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши, гуруҳнинг ҳар бир мажлисида ва ахборот таълим-тарбия соатида талабаларнинг давомати ҳамда фанлардан қайта ўзлаштиришларни муҳокама қилиб, тегишли чоралар кўриши ва сабабсиз дарс қолдирилмаслигини ҳамда фанлардан қолдирилган дарсларни ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаши зарур.

19. Кафедра мудири қайта топширишларни қабул қилиш жадвалига мувофиқ профессор-ўқитувчилар фаолиятининг ташкил этилишини назорат қилади ва фанлар бўйича қайта ўзлаштириш натижаларини ҳар ойда бир марта кафедра мажлисларида муҳокамадан ўтказиб, дарс қолдирган талабалар ва уларнинг қайта топширишлари натижалари юзасидан деканатга маълумотнома тақдим этади.

20. Талабаларнинг давомати учун масъулият Вазирлик томонидан тасдиқланган "Олий ўқув юртининг факултети тўғрисида Низом"нинг 6-бандига асосан факултет декани зиммасига юклатилади. Декан сабабсиз кўп дарс қолдирган талабалар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши, фан ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийларининг фаолиятини узлуксиз назорат қилиб бориши ва талабаларнинг сабабсиз дарс қолдирмаслиги учун кескин чоралар кўриши лозим.

Фан ўқитувчиси тақдим этган билдиришномага мувофиқ 3 маротабадан кўп дарс қолдирган ёки қўпол тарзда университет ички тартиб-қоидаларини бузиб, дарсга халақит берган талабанинг дарс қолдириш сабаблари ўрганилиб, чора кўрилганидан кейин факультет деканининг рухсати билан талаба дарсга киритилади.

21. Талабаларнинг ўқув фанларидан дарс қолдириш ҳолати бўйича факультет деканлари томонидан тақдим этилган маълумотлар маъмурият йиғилишларида муҳокама қилиб борилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

23. Ушбу Низомга ўзгартириш киритиш университет Илмий Кенгаши қарори асосида амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 августдаги 286-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талабаларнинг фанлардан қолдирган дарсларини қайта ўзлаштириши тўғрисида НИЗОМ”и асосида тайёрланган “Гулистон давлат университети талабаларининг фанлардан қолдирган дарсларини қайта ўзлаштириши тўғрисида Низом” Гулистон давлат университетининг 2013 йил 25 январдаги Илмий Кенгашнинг 5-сонли мажлисида муҳокама этилиб, университетнинг 2013 йил __январдаги __ -сонли буйруғи билан қайта тасдиқланган.


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Гулистон Давлат университети


Талабаларнинг фанлардан мустақил

ишларини ташкил этиш, назорат қилиш

ва баҳолаш тартиби тўғрисида

Низом

Гулистон-2013 йил

Гулистон давлат университетида талабалар мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Низом

I. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 16-августдаги "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 343-сон қарори, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005-йил 21-февралдаги “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тўғрисида”ги 34-сонли буйруғи, 2009 йил 14 августдаги 286-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома” асосида талабалар томонидан фанларни ўзлаштириш сифатини яхшилаш ҳамда талабаларда мустақил фикрлаш, ахборот манбаларидан олинган маълумотларни таҳлил этиш, хулосалаш, татбиқ этишга йўналтирилган кўникма ва малакаларни ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартибини белгилайди.

1.2. Фанлардан мустақил ишлар намунавий ва ишчи ўқув режалари асосида муайян фанни тўла ўзлаштириш учун белгиланган ўқув ишлари ҳажмининг бир қисми сифатида, ўқитувчи назорати остида талабанинг фан учун тутган умумий дафтарига (маъруза, амалий, семинар, лаборатория) фанлар кесимида келтирилган мустақил таълим мавзулари мустақил тарзда бажарилади. Мустақил иш мавзуларини бажаришда асосан фаннинг ишчи дастурида келтирилган асосий, қўшимча адабиётлардан, университет АРМи манбаларидан ҳамда Интернет тармоғида мавжуд материаллардан, кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ЎУМ, ўқув-услубий қўлланма ва кўрсатма, маъруза матнлари, шунингдек бошқа манбалардан фойдаланилади.

1.3. Талабаларнинг мустақил ишларни бажариш бўйича тўплаган рейтинг баллари ўқув семестри давомида ҳар бир фан бўйича аудитория ўқув ишларига берилган рейтинг баллари билан биргаликда академик гуруҳларнинг рейтинг қайдномасида қайд этилади.

П. Талабалар мустақил ишининг мақсад ва вазифалари

2.1. Талаба мустақил ишининг асосий мақсади - талабаларда, фан ўқитувчисининг раҳбарлиги ва назорати остида, муайян фан бўйича маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория машғулотларидан берилган ўқув топшириқларини мустақил равишда бажариш жараёнида зарур билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат.

2.2. Талаба мустақил ишининг вазифалари:

  • фанлардан маъруза (амалий лаборатория) машғулотларида берилган билимларни мустақил тарзда пухта, мукаммал ўзлаштириш кўникмаларига эга бўлиш;

  • тавсия этилган адабиётларни университет АРМида ва интернет сайтларидан топиш, мавзуларни ўрганиш жараёнида керакли маълумотларни излаб йиғиш, қулай усуллари ва воситаларини аниқлаш;

  • ўқув ва илмий адабиётлар, илмий, илмий-методик журналлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш, электрон ўқув адабиётлар ва маълумотлар банкидан фойдалана олиш ва зарур маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш;

  • интернет тармоғининг тавсия этилган сайтларидан мақсадли фойдаланишга ўргатиш;

  • ўқув машғулотларида берилган топшириқларнинг рационал ечимини топиш ва таҳлил этиш;

  • фанлардан мустақил иш топшириқларни, ҳисоб чизма ишларини, курс иши ва курс лойиҳаларини бажаришда тизимли ва ижодий ёндошишга ўргатиш;

  • мустақил иш топшириқларини бажариш жараёнида ишлаб чиқилган ечим, лойиҳа ёки ғояларни асослаш ва мутахассислар жамоасида ҳимоя қилиш;

  • фан бўйича талабанинг мустақил фикрлаш, билим, кўникма ва тасаввур оламини ҳамда муаммоларни мустақил ҳал қила олиш қобилиятини шакллантиришдан иборат.


III. Талаба мустақил ишинниг ташкилий шакллари
3.1. Талаба мустақил ишини ташкил этишда муайян фан(курс)нинг хусусиятларини, шунингдек, ҳар бир талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

• Ўқув-услубий мажмуалар асосида маъруза мавзулари материалларини мустақил ўзлаштириш;

• семинар ва амалий машғулотлар бўйича уйга берилган топшириқларни бажариш;

• лаборатория ишларини бажаришга тайёргарлик кўриш ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш;

• Техникавий, табиий фанлар бўйича хисоб-график ишларни бажариш;

• курс иши (лойиҳаси)ни мустақил бажариш;

• илмий мақола, Республика ва халқаро миқёсидаги анжуманларга маъруза тезисларини тайёрлаш.

Фаннинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, кафедра йиғилиши қарорига кўра фанлардан талаба мустақил ишларини ташкил этишда бошқа шакллардан ҳам фойдаланилиши мумкин.

3.2. Ўқув фанлари бўйича намунавий ва ишчи дастурларда талаба мустақил ишининг шакли, мазмуни ва ҳажми ҳамда баҳолаш мезони кўрсатилади;

3.3. Кафедралар томонидан талаба мустақил иши учун ажратилган вақт бюджетига мос равишда ҳар бир фан бўйича мустақил ишнинг ташкилий шакллари, топшириқлар ишлаб чиқилади ва кафедра йиғилишида муҳокама этилиб, факультет ўқув-услубий кенгашида тасдиқланади. Кафедранинг рейтинг ойнасида ҳар бир фан бўйича мустақил таълим мавзулари таништириш учун эълон қилинади.

3.4. Кафедра томонидан мустақил ишларни бажариш бўйича фанлардан талабаларга зарурий методик қўлланма, кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади.
IV. Фанлардан ўқув машғулотлари бўйича топшириқлари

4.1. Фанлар бўйича маъруза (амалий, семинар, лаборатория) машғулотларидан мустақил иш топшириқлари кафедраларнинг етакчи профессор–ўқитувчилари (профессор, доцентлар), фан ўқитувчиси билан биргаликда ишлаб чиқилади, кафедра йиғилишида муҳокамадан ўтказилади ва тегиши қарор билан тасдиқланади.

4.2. Фанлардан мустақил иш топшириқлари фан бўйича ишчи дастурга мос ҳолда мавзулар келтирилади ва мустақил иш топшириқларини бажариш муддатлари кўрсатилади.

4.3. Фаннинг ишчи ўқув дастурига киритилган ва маъруза шаклида ўрганиши белгиланган мавзуларни тўлалигича мустақил иш сифатида бажарилишига рухсат этилмайди.

4.4. Амалий, (семинар) машғулотлар бўйича аудиторияда бажарилган топшириқларга мазмунан ўхшаш, мураккаблиги мос келувчи топшириқлар мустақил тарзда уйда ишлашга тавсия этилади.

4.5. Лаборатория ишида назарий тайёргалик кўриш, натижалар олиш, таҳлил этиш ҳамда ўлчаш хатоликларини аниқлаш мустақил иш топшириғи ҳисобланади, лекин лаборатория иши бажарилиб, тўла топширгандан сўнг ҳисобга олинади.

4.6. Кафедралар томонидан фанлардан мустақил иш топшириқларини бажариш учун зарур бўлган ўқув адабиётлари, методик адабиётлар, методик тавсиялар, кўрсатмалар, интернет сайтлари ва ҳ.к.лар аниқ кўрсатилади. Мустақил ишларни бажариш жараёнида фан ўқитувчиси томонидан талабаларнинг талаблари асосида консультациялар уюштирилади.

4.7. Талабалар томонидан курс иши (лойиҳа) ларини тайёрлаш жараёнида зарур ҳолларда марказий АКМ, АРМлардан коллежлар, лицейларнинг АРМларидан, интернет тармоқларидан фойдаланишга амалий имкониятлар яратиб берилади.
V. Талабалар томонидан мустақил ишларни расмийлаштириш топшириш тартиби

5.1. Фанлардан мустақил ишлар бўйича тайёрланган материаллар талабанинг фан бўйича тутган маъруза ва амалий (семинар) машғулотлари дафтарига ёзилади, ўқитувчи томонидан кўриб чиқилади ва қисқа оғзаки сўров орқали баҳоланади.

Лаборатория машғулотларида мустақил иш топшириқларини бажариш натижалари ҳам лаборатория дафтарига ёзилади. Талаба ҳар бир лаборатория иши бўйича коллоквиум топширганидан сўнг лаборатория ишини бажаришга рухсат этилади ва ишни тўла топширгандан сўнг баҳоланади.

5.2. Ҳисоб-чизма ишларини ҳамда курс иши ёки курс лойиҳаси ишларини мустақил бажариш натижалари белгиланган тартибда ёзилади ва ҳимоя қилинади, баҳоланади.

5.3. Кафедралар томонидан фанлардан маъруза, амалий (семинар) ва лаборатория машғулотлари бўйича мустақил иш топшириш графиги семестр бошланишида кафедранинг рейтинглар ойнасига осиб қўйилади.

5.4. Фанлардан ўқув машғулотлари кесимида мустақил иш топшириқларини график асосида машғулот дафтарига қайт этиб бажариш ва муддатида топшириш масъулияти талабага, назорати фан ўқитувчиси зиммасига юклатилади. Белгиланган муддатда топширилмаган мустақил иш топшириқлари факультет деканатининг рухсатномаси асосида ЖНдан кейинги ЖНга қадар, ОНдан кейинги ОНга қадар муддатларда топширишга рухсат этилади.

VI. Талабалар мустақил ишларини бажарилишини назорат қилиш ва баҳолаш

6.1. Фанлардан талабалар мустақил ишларининг бажарилиши фан ўқитувчиси томонидан назорат қилинади. Фан ўқитувчиси мустақил иш топшириқларини муддатида бажармаган ва топширмаган талабалар тўғрисида кафедра йиғилишида ахборот беради. Кафедранинг йиғилиш қарорига асосан деканатларга ўзлаштирмаган талабалар тўғрисида маълумот берилади.

6.2. Фанлардан талабалар мустақил ишларининг бажарилиши кафедра йиғилишларида ҳар ойда бир марта, факультет кенгашида семестр давомида камида уч марта муҳокама этилади.

6.3. Фанлардан талабаларнинг мустақил ишлари ўқув режада фан бўйича ажратилган соатлар ҳисобидан ишлаб чиқилган рейтинг ишланмага кўра рейтинг жадвалида қайд этилган бўлиб, ЖН ва ОН учун ажратилган балларга қўшиб баҳоланади.

6.4. Фанлардан ЖН ва ОН ҳамда мустақил иш топшириқларини бажариш бўйича тўпланган баллари кафедранинг рейтинг ойнасида ёритиб борилади.

6.5. Фанлардан талабалар мустақил ишларини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари кафедралар томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли тартибда тасдиқланади.

Мустақил ишларни баҳолаш мезонлари талабаларга ўқув семестри бошланишида эълон қилинади.

Ҳар бир мустақил ишнинг мавзусига баллар ажратиш, фаннинг рейтинг ишланмасига асосланилган ҳолда фан ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда кафедра йиғилишида муҳокама этилиб, кафедра мудири томонидан тасдиқлашга тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2005 йил 21 февралдаги “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби хақидаги намунавий низом тўғрисида”ги 34-сонли буйруғи, 2009 йил 14 августдаги 286-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Талабалар мустақил ишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича йўриқнома”си асосида тузатишлар киритилган “Гулистон давлат университети талабаларининг мустақил ишларини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолаш тартиби тўғрисида Низом” Гулистон давлат университетининг 2013 йил 25 январдаги Илмий Кенгашнинг 5-сонли мажлисида муҳокама этилиб, университетнинг 2013 йил __ январдаги _____ -сонли буйруғи билан қайта тасдиқланган.




Кириш

Ушбу дастур “Биокимё” фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари; Фаннинг тадқиқот услублари, биокимёнинг биология фанлари билан ўзаро боғлиқлиги; ҳозирги замон биокимёнинг асосий методологик аспектлари; фаннинг ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ечишдаги ўрни; фаннинг назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; биокимёнинг биологиядан мутахассис тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18


написать администратору сайта