Главная страница
Навигация по странице:

  • Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

  • Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

  • Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

  • Модда алмашинув жараёнининг бош қ арилиши

  • Лаборатория машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

  • Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида ўқув режага мос ва лаборатория имкониятларидан келиб чиқиб, ўтказилади. Муста қ ил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

  • Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида ўқув режага мос равишда ўтказилади.

  • Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалари рўйҳати Асосий

  • Интернет ресурслари www.ziyonet.uz www. maik.ru, www. pedagog.uz ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

  • Биокимё” фани бўйича -5140100 - Биология ишчи ўқув дастури

  • Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари.

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница2 из 18
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18

    Фаннинг мақсади организмда кечадиган ҳаётий жараёнларни кимёвий мушоҳада қилиб замонавий физик-кимёвий усуллар билан тадқиқ қилиш услубиётини ўргатишдан иборат.


    Биокимё фани умумий биология, органик кимё ва физика фанларининг ғояларига асосланиб, уларнинг услубиёти асосида ва халқ ҳўжалигининг умумбиологик муаммолари ва тиббиётнинг айрим сохаларига тегишли масалаларни ечишда илмий изланиш йўлларини ўргатади.

    Биокимё фани тирик ҳужайрани молекуляр даражада ўрганиб, умумий биологик муаммоларни макромолекулалар ва ҳужайра асосида тафаккур қила олишни талабадан талаб қилади. Кўрсатилган фикр асосида мазкур соҳа биология бир бутун фан эканлигини ва ҳар бир тирик организмдаги кимёвий жараёнлар бир хил содир бўлишини исботловчи кимёвий йўналиш эканлигини талабаларга сингдиришдан иборат. Шу билан бирга ҳозирги замон биокимё фанининг ютуқларини тушунтириб бериш ва метадологик аспектларини ёритишдан иборат.

    Ушбу фанни чуқур ўзлаштиришда назарий билимлар билан амалий машғулотлар уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади.

    Амалий машғулотлар ўсимлик, микроорганизм ва ҳайвон тўқималарига оид бўлган намуналарда амалга оширилиб, дарс давомида асосий мавзулар бўйича семинар машғулотлардан, ЭҲМ ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади.
    Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
    Биокимё ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

      • Биокимё фанининг асосларини мукаммал билишлари, хужайранинг биоорганик моддалари ва уларнинг шакллари, хужайра метаболизми жараенларининг механизмини ва умумбиологик муаммоларни макромолекулалар даражасида мушохада қила олиш, кўрсатилган фикр асосида мазкур соҳа биология бир бутун фан эканлигини ва ҳар бир тирик организмдаги кимёвий жараёнлар бир хил содир бўлишини исботловчи физик-кимёвий йўналиш эканини билиши керак;

    - талаба организмда борадиган жараёнларниунг умумий қонуниятларини билиши, тирик организмгадаги тўқима ва органларида амалга ошадиган биокимёвий жараёнларнинг турли-туманлиги ва уларни ўрганишда қўлланиладиган биология мутахассислигига оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши керак;

    - талаба лабораторияда тажрибалар қўйиш; турли организмлардан керакли органларни ажратиб олиш технологияси; оқсилларни аниқлаш услубларини, углеводларни аниқлаш методларини, ёғларга хос сифат реакцияларини, витамин ва гормонларни аниқлашни, нуклеин кислоталарини гидролиз қилишни ва ажратиб олинган митохондрияларда оксидланишли фосфорланишни полярографик усул бўйича аниқлаш; оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг фаоллигини аниқлаш; оксидланишли –фосфорланишни ўрганиш учун турли хил нафас олиш ингибиторларини қўллаш малакаларига эга бўлиш керак.


    Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
    Биокимё фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 4 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, биометрия, физика, анорганик ва аналитик кимё, органик кимё ва физик ва коллоид кимё), умумкасбий (ботаника, зоология, тупроқшунослик ва ўсимликшунослик асослари) фанларидан етарли билим ва кўникмамаларга эга бўлишлик талаб этилади.
    Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

    Биокимё асосан тиббиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шундай экан тиббиётдаги ташхиз қўйиш масаласи ҳам биокимё билан узвий боғлиқ. Бу сохада биокимёвий кўрсаткичларни билиш зарур масала ҳисобланади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғинидир.
    Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва

    педагогик технологиялар
    Талабаларнинг Биокимё фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Кластер”, “Бумеранг”, тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиалар ёрдамида олиб борилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.
    Асосий қисм
    Кириш


    Биокимё фанининг предмети ва вазифалари. Биокимё фанининг объекти ва тадқиқот методлари. Биокимёнинг биологияга доир фанлар орасида тутган ўрни ва ривожланиш тарихи. Ҳозирги замон биокимё фанининг асосий ютуқлари. Биокимё фанининг ривожланишига Ўзбекистон олимларининг қўшган хиссалари.


    Оқсиллар
    Кимёвий таркиби ва вазифалари. Аминокислоталар; физик-кимёвий хоссалари, синфларга бўлиниши, алмашинадиган ва алмашинмайдиган аминокислоталар. Оқсиллар; оқсил молекуласида аминокислотанинг ўзаро боғланиш усуллари. Пептидлар ва уларнинг роли. Оқсилларнинг макромолекуляр структураси. Оқсилларнинг синфларга бўлиниши. Оқсилларнинг физик-кимёвий хоссалари. Оқсилларни ўрганишда физик-кимёвий усул ва услубиётлар.

    Ферментлар
    Энзимларнинг аҳамияти. Кимёвий табиати, катализ ҳодисаси. Ферментатив реакцияларга таъсир қилувчи омиллар. Ферментлардаги марказлар. Коферментлар. Ферментларнинг таъсир қилиш юритмаси. Изоферментлар. Энзимлар номенклатураси ва синфларга бўлиниши. Ферментларнинг ҳужайрада жойланиши ва уларнинг етишмовчилиги туфайли юзага келадиган потологик жараёнлар.

    Нуклеин кислоталар
    Кимёвий таркиби ва аҳамияти. Нуклеозид ва нуклеотидлар. Циклик нуклеотидлар, уларнинг биологик аҳамияти. ДНК, унинг структураси ва турлари. Чаргофф қоидаси. ДНК тузилишидаги комплементарлик тизими ва унинг биологик аҳамияти. ДНКнинг репликацияси. РНК турлари ва уларнинг биологик аҳамияти. Транскрипция жараёни.

    Углеводлар
    Углеводлар ва уларнинг аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. Моно-, олиго- ва полисахаридларнинг структураси ва хоссалари. Гликопротеид ва гликопептидлар.

    Липид ва липоидлар

    Ёғ ва ёғсимон моддалар ва уларнинг биологик аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. Липид ва липоидларнинг тузилиши, ҳоссалари, табиатда тарқалиши ва ёғ кислоталари. Триглицерид, фосфолипид, цереброзид, стерин, стерид ва мумлар. Ёғда ва сувда эрувчи витаминлар. Биологик мембраналар, уларнинг функциялари. Мембраналарнинг тузилишида ёғ, оқсил ва углеводларнинг роли. Модда ва ионларнинг мембраналар орқали ташилиши.

    Биоэнергетика

    Биологик оксидланиш. Нафас олиш занжири. Оксидланишли фосфорланиш ва унинг юритмаси. Фосфорланиш турлари ва улар ҳақидаги назариялар. Макроэрг бирикмаларнинг термодинамик мундарижаси. Нуклеозид фосфатлар. Креатинфосфат. Ацил коэнзим А ва унинг биологик ахамияти. Макроэрг фосфорли бирикмалар ичида АТФнинг алоҳида ва ўзига хос ўрни.

    Углеводлар алмашинуви

    Углеводларнинг ошқозон ва ичак йўлида алмашинуви. Углеводларнинг анэроб ва аэроб парчаланиши. Пироузум кислотасининг оксидланиши ва декарбоксилланиши. Пируватдегидрогеназа мажмуаси. Уч карбон кислоталар цикли. Гликолиз. Ачиш турлари. Полисахаридларнинг жигарда синтези. Гликогенолиз жараенининг бошқарилиши. Углеводларнинг анаэроб ва аэроб оксидланишида ҳосил бўладиган энергиянинг термодинамик ҳисоботи. Углевод алмашинувининг физиологик аспектлари.

    Ёғ кислоталарнинг алмашинуви

    Ёғларни тўқималарда парчаланиши. Кнопп цикли ёки ёғларни бетта-оксидланиши. Ёғларни тўқималарда синтези. Ёғ кислоталарининг синтези. Глицерин синтези. Фосфолипидлар синтези ва парчаланиши.

    Оқсилларнинг алмашинуви
    Оқсилларнинг ошқозон-ичак йўлида фермент таъсирида парчаланиши. Аминокислоталарнинг парчаланиши ва синтези. Переаминирланиш ва декарбоксилланиш жараёнлари. Аминокислоталар алмашинувида ҳосил бўладиган биологик фаол моддалар. Сийдикчилнинг синтези. Жигардаги детоксикация ва синтез жараёнлари. Оқсил ва аминокислоталар алмашинувининг патофизиологияси.

    Модда алмашинув жараёнининг бошқарилиши
    Гормонлар, гормонларнинг кимёвий табиати ва физиологик роли. Стероид ва оқсил табиатли гормонларнинг таъсир қилиш механизми. Циклик нуклеотидларнинг модда алмашинувидаги роли. Нейромедиаторларнинг тузилиши ва функциялари. Оқсил, углевод, нуклеин кислота ва ёғлар алмашинуви жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва бу боғлиқликнинг бир меъёрда ишлаш юритмаси.

    Лаборатория машғулотларни

    ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар
    Мазкур курс бўйича олиб бориладиган лаборатория машғулотлар маъруза мавзулари асосида тузилган бўлиб, ўтиладиган фанни хар томонлама ўзлаштиришга ёрдам беради. Лаборатория машғулот дарсларида талаба берилган лаборатория ишларни мустақил методик кўрсатмалар асосида бажаради. Бунда биохимия фанининг бўлимлари алоҳида лаборатория ишлар билан ёритилган бўлиб, ҳар бир бўлим чуқур ўрганиб чиқилади. Жумладан оқсиллар, углеводлар липидлар, витаминлар, гормонларга хос сифат реакциялари олиб борилади. Шу билан бирга ферментатив жараёнларга хос реакциялар ўтказилади. Бундан ташқари нуклеопротеидларни ажратиш ва реакция махсулотларини текшириш ишлари олиб борилади.

    Лаборатория машғулотлар учун тавсия этиладиган ишлар рўйхати:

    1. Лаборатория машғулот дарсига кириш ва лаборатория машғулот техникаси билан таништириш.

    2.Оқсил ва аминокислоталарнинг ранг ҳосил қилиш реакциялари.

    3.Оқсилларни чўктириш реакциялари.

    4.Оқсилларни диализ қилиш ва изоэлектрик нуқтасини аниқлаш.

    5.Қоғоз хромотографияси усули билан аминокислоталарни ажратиш.

    6.Оқсил миқдорони биурет усули ёрдамида аниқлаш.

    7.Оқсил миқдорини Лоури усули билан аниқлаш.

    8.Гельфильтрация, электрофорез ва ион-алмашинув хроматографияси усулларини ўрганиш.

    9.Нуклеопротеидларни ачитқидан ажратиб олиш

    10.Нуклеопротеидларни гидролизи.

    11.Нуклеопротеидлар гидролизи махсулотларини аниқлаш.

    12.Ферментларнинг юқори температура таъсирида инактивацияга учраши. Ферментларнинг спецификлиги.

    13.Сўлакдаги амилаза ферментининг активлигига рН-нинг таъсири.

    14.Сўлак амилазаси активлигига активаторлар ва ингибиторнинг таъсири.

    15.Каталаза ферментининг активлигини аниқлаш.

    16.Моносахаридларга хос сифат реакциялари.

    17.Дисахаридларга хос сифат реакциялари.

    18.Полисахаридларга хос сифат реакциялари.

    19.Қондаги глюкоза миқдорини Хагедерон-Иенсен усули билан аниқлаш.

    20.Липидларга хос рангли реакциялар.

    21.Ўт кислоталарига сифат реакцияси.

    22.Товуқ тухуми сариғидан лецитин ва кефалинни ажратиб олиш.

    23.Сувда эрийдиган витаминларга хос сифат реакциялари.

    24.Ёғда эрийдиган витаминларга хос сифат реакциялари.

    25.Қалқонсимон без препарати таркибидаги йодни аниқлаш.

    26.Қон зардоби таркибидаги умумий билурибин миқдорини Нендрашик ва Клегорин усули орқали аниқлаш.

    27.Қон зардоби таркибидаги темирни аниқлаш.

    28.Сийдик таркибидаги сийдик кислотасини ажратиб олиш ва унга сифат реакцияларини ўтказиш.

    29.Ўт кислоталарини ошқозон ости безининг липаза ферменти активлигига таъсири.

    30.Қон зардоби таркибидаги холестеринни аниқлаш.

    31.Қон зардоби ва сийдикда сийдикчилни аниқлаш.

    Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида ўқув режага мос ва лаборатория имкониятларидан келиб чиқиб, ўтказилади.
    Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

    Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

    • Лаборатория ишларига тайёргарлик;

    • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

    • Тарқатма материал бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш;

    • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимларини ёки мавзулари устида ишлаш.

    Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

    1. Ўзбекистон биокимёгар олимларининг биокимё тараққиётига қўшган ҳиссалари.

    2. Организмнинг асосий кимёвий компонентлари.

    3. Сув. Хусусиятлари ва биологик функцияси.

    4. Ноорганик ионлар, уларнинг функцияси.

    5. Ҳаётнинг молекуляр асослари.

    6. Гемоглобиннинг тузилиши ва у ёрдамида кислород ташиш механизми.

    7. Гемоглобинга оид патофизиология.

    8.Сийдик кислотаси ажралиш жараенининг патофизиологияси.

    9. Оқсиллар денатурацияси ва унинг биологик аҳамияти.

    10.Оқсилларга ингибитор ва фаоллантирувчи моддаларнинг таъсири.

    11.Рибасоманинг механо-кимёвий хусусиятлари.

    12.Ўсимлик дунёсида учрайдиган моно-, олиго- ва полисахаридлар.

    13.Эндокрин безларда ҳосил бўладиган айрим патологик ҳолатлар механизми.

    14.Витаминларнинг биокимёвий роли.

    15. Сувда ва ёғда эрийдиган витаминсимон моддалар.

    16. Гормоноидлар. Простагландинлар ва уларнинг биологик ахамияти.

    Изоҳ: Фан ишчи дастурини шакллантириш жараёнида ўқув режага мос равишда ўтказилади.

    Дастурнинг информацион - услубий таъминоти

    Дастурдаги мавзуларни ўтишда таълимнинг замонавий методларидан кенг фойдаланиш, ўқув жараёнини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш самарали натижа беради. Бу борада замонавий педагогик технологияларнинг “Муаммоли таълим” технологиясининг “Мунозарали дарс” методидан фойдаланиш назарда тутилади.
    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалари рўйҳати

    Асосий

    1.Тўрақулов Ё.Ҳ. Биокимё. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., ФЛИНТА, 1999.

    4.Валихонов М.Н.. Биокимё. Тошкент. Университет, 2009.

    5.Кнорре Д.Г., Мызина С.Д. Биологическая химия. Москва. «Высшая школа» 2000.

    6. Березов Т. Биологическая химия. М. 2000.

    7. Кольман Я. Рём К. Наглядная биохимия. М., 2000

    Қўшимча

    8. Северин Е.С. Биохимия. М., ГЕОТАР-МЕД, 2004.

    9. Игамназаров Р.П., Абдуллаева М.М., Умарова Г.Б.. Биокимёвий тадқиқот услублари. Тошкент. 2003й.

    10. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 2004.

    11. Игамназаров Р.П., Абдуллаева М.М. Биокимёдан кичик амалий

    машғулотлар. Тошкент. 2007 йил.

    12. Олий таълим жараёнида замонавий педагогик технология асосида ўқув фаолиятини ташкил этиш услуб ва воситалари. Тошкент Давлат Техника университети. Тошкент. 2007 йил.

    13. Фандан ЎУМ. Т.2010

    Интернет ресурслари


    1. www.ziyonet.uz

    2. www. maik.ru, www. pedagog.uz


    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ГУЛИСТОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

    УМУМИЙ БИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ

    ТАСДИҚЛАЙМАН”

    ГулДУ ректори

    проф. А.Эминов

    ________________

    «___» ________2013 й.
    Биокимё”

    фани бўйича

    -5140100 - Биология

    ишчи ўқув дастури
    Умумий ўқув соати – 164

    Шу жумладан:

    Маъруза – 46

    Лаборатория машғулоти – 68

    Мустақил таълим соати – 50

    ГУЛИСТОН – 2013 й.

    Фаннинг ишчи ўқув дастури намунавий ўқув дастури ва ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилди.

    Тузувчилар: З.Абдикулов – ГулДУ Табиатшунослик факультети Умумий биология кафедраси мудири, биология фанлари номзоди, __________ (имзо)


    Тақризчи: Ҳ.Қўшиев – ГулДУ Табиатшунослик факультети декани,

    биология фанлари доктори , __________ (имзо)
    Фаннинг ишчи ўқув дастури “Умумий биология” кафедрасининг 2013 йил “___” _________ даги ___ - сонли мажлисида кўриб чиқилиб, факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия қилинди.
    Кафедра мудири: Абдикулов З.У.
    Фаннинг ишчи ўқув дастури “Табиатшунослик” факультети Илмий-услубий Кенгашининг 2013 йил “___” _______ даги “____” - сонли мажлисида тасдиқланди.

    Факультет Илмий-услубий

    Кенгаши раиси: Ҳ.Қўшиев

    Келишилди:

    Ўқув ишлари бўйича проректор Н.Баракаев

    Кириш

    Ушбу дастур “Биокимё” фани предмети, тарихи, мақсади ва вазифалари; Фаннинг тадқиқот услублари, биокимёнинг биология фанлари билан ўзаро боғлиқлиги; ҳозирги замон биокимёнинг асосий методологик аспектлари; фаннинг ишлаб чиқаришдаги муаммоларни ечишдаги ўрни; фаннинг назорат турлари ва баҳолаш мезонлари; биокимёнинг биологиядан мутахассис тайёрлашдаги ўрни каби масалаларни қамрайди.

    Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18


    написать администратору сайта