Главная страница
Навигация по странице:

  • Нуклеин кислоталар. (4 соат)

  • Липид ва липоидлар. (4 соат)

  • Углеводлар алмашинуви. (4 соат)

  • Ёғ кислоталарнинг алмашинуви. (4 соат)

  • Модда алмашинув жараёнининг бошқарилиши. (4 соат)

  • Лаборатория машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

  • Лаборатория машғулотлар учун тавсия этиладиган ишлар рўйхати

  • Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница4 из 18
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
    Кириш. (2 соат)

    Биокимё фанининг предмети ва вазифалари. Биокимё фанининг объекти ва тадқиқот методлари. Биокимёнинг биологияга доир фанлар орасида тутган ўрни ва ривожланиш тарихи. Ҳозирги замон биокимё фанининг асосий ютуқлари. Биокимё фанининг ривожланишига Ўзбекистон олимларининг қўшган хиссалари.

    А(4-9 бетлар),(5-6 бетлар)

    Оқсиллар. (6 соат)

    Кимёвий таркиби ва вазифалари. Аминокислоталар; физик-кимёвий хоссалари, синфларга бўлиниши, алмашинадиган ва алмашинмайдиган аминокислоталар. Оқсиллар; оқсил молекуласида аминокислотанинг ўзаро боғланиш усуллари. Пептидлар ва уларнинг роли. Оқсилларнинг макромолекуляр структураси. Оқсилларнинг синфларга бўлиниши. Оқсилларнинг физик-кимёвий хоссалари. Оқсилларни ўрганишда физик-кимёвий усул ва услубиётлар.А(21-23,35-38,38-43),А(49-89)

    Ферментлар. (6 соат)

    Энзимларнинг аҳамияти. Кимёвий табиати, катализ ҳодисаси. Ферментатив реакцияларга таъсир қилувчи омиллар. Ферментлардаги марказлар. Коферментлар. Ферментларнинг таъсир қилиш юритмаси. Изоферментлар. Энзимлар номенклатураси ва синфларга бўлиниши. Ферментларнинг ҳужайрада жойланиши ва уларнинг етишмовчилиги туфайли юзага келадиган потологик жараёнлар.А(65-119),А(135-162)

    Нуклеин кислоталар. (4 соат)

    Кимёвий таркиби ва аҳамияти. Нуклеозид ва нуклеотидлар. Циклик нуклеотидлар, уларнинг биологик аҳамияти. ДНК, унинг структураси ва турлари. Чаргофф қоидаси. ДНК тузилишидаги комплементарлик тизими ва унинг биологик аҳамияти. ДНКнинг репликацияси. РНК турлари ва уларнинг биологик аҳамияти. Транскрипция жараёни. А(121-136),А(95-111)

    Углеводлар. (6 соат)

    Углеводлар ва уларнинг аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. Моно- олиго- ва полисахаридларнинг структураси ва хоссалари. Гликопротеид ва гликопептидлар. А(140-160),А(7-31)

    Липид ва липоидлар. (4 соат)

    Ёғ ва ёғсимон моддалар ва уларнинг биологик аҳамияти, синфланиши ва номенклатураси. Липид ва липоидларнинг тузилиши, ҳоссалари, табиатда тарқалиши ва ёғ кислоталари. Триглицерид, фосфолипид, цереброзид, стерин, стерид ва мумлар. Ёғда ва сувда эрувчи витаминлар. Биологик мембраналар, уларнинг функциялари. Мембраналарнинг тузилишида ёғ, оқсил ва углеводларнинг роли. Модда ва ионларнинг мембраналар орқали ташилиши.А(163-180),А(33-48)

    Биоэнергетика. (4 соат)

    Биологик оксидланиш. Нафас олиш занжири. Оксидланишли фосфорланиш ва унинг юритмаси. Фосфорланиш турлари ва улар ҳақидаги назариялар. Макроэрг бирикмаларнинг термодинамик мундарижаси. Нуклеозид фосфатлар. Креатинфосфат. Ацил коэнзим А ва унинг биологик ахамияти. Макроэрг фосфорли бирикмалар ичида АТФнинг алоҳида ва ўзига хос ўрни.А(290-313),(323-345),(346-403),А(326-363),(289-320)

    Углеводлар алмашинуви. (4 соат)

    Углеводларнинг ошқозон ва ичак йўлида алмашинуви. Углеводларнинг анэроб ва аэроб парчаланиши. Пироузум кислотасининг оксидланиши ва декарбоксилланиши. Пируватдегидрогеназа мажмуаси. Уч карбон кислоталар цикли. Гликолиз. Ачиш турлари. Полисахаридларнинг жигарда синтези. Гликогенолиз жараенининг бошқарилиши. Углеводларнинг анаэроб ва аэроб оксидланишида ҳосил бўладиган энергиянинг термодинамик ҳисоботи. Углевод алмашинувининг физиологик аспектлари.А(290-313),А(227-250)

    Ёғ кислоталарнинг алмашинуви. (4 соат)

    Ёғларни тўқималарда парчаланиши. Кнопп цикли ёки ёғларни бетта-оксидланиши. Ёғларни тўқималарда синтези. Ёғ кислоталарининг синтези. Глицерин синтези. Фосфолипидлар синтези ва парчаланиши. А(328-336),А(289-306)

    Оқсилларнинг алмашинуви. (6 соат)

    Оқсилларнинг ошқозон-ичак йўлида фермент таъсирида парчаланиши. Аминокислоталарнинг парчаланиши ва синтези. Переаминирланиш ва декарбоксилланиш жараёнлари. Аминокислоталар алмашинувида ҳосил бўладиган биологик фаол моддалар. Сийдикчилнинг синтези. Жигардаги детоксикация ва синтез жараёнлари. Оқсил ва аминокислоталар алмашинувининг патофизиологияси.А(346-403),А(326-367)

    Модда алмашинув жараёнининг бошқарилиши. (4 соат)

    Гормонлар, гормонларнинг кимёвий табиати ва физиологик роли. Стероид ва оқсил табиатли гормонларнинг таъсир қилиш механизми. Циклик нуклеотидларнинг модда алмашинувидаги роли. Нейромедиаторларнинг тузилиши ва функциялари. Оқсил, углевод, нуклеин кислота ва ёғлар алмашинуви жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги ва бу боғлиқликнинг бир меъёрда ишлаш юритмаси. А(269-276),(415-417),А(201-205),(409-415)

    Лаборатория машғулотларни

    ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар

    Мазкур курс бўйича олиб бориладиган лаборатория машғулотлар маъруза мавзулари асосида тузилган бўлиб, ўтиладиган фанни хар томонлама ўзлаштиришга ёрдам беради. Лаборатория машғулот дарсларида талаба берилган лаборатория ишларни мустақил методик кўрсатмалар асосида бажаради. Бунда биохимия фанининг бўлимлари алоҳида лаборатория ишлар билан ёритилган бўлиб, ҳар бир бўлим чуқур ўрганиб чиқилади. Жумладан оқсиллар, углеводлар липидлар, витаминлар, гормонларга хос сифат реакциялари олиб борилади. Шу билан бирга ферментатив жараёнларга хос реакциялар ўтказилади. Бундан ташқари нуклеопротеидларни ажратиш ва реакция махсулотларини текшириш ишлари олиб борилади.

    Лаборатория машғулотлар учун тавсия этиладиган ишлар рўйхати:

    Лаборатория машғулот дарсига кириш ва лаборатория машғулот техникаси билан таништириш.

    1. Оқсил ва аминокислоталарнинг ранг ҳосил қилиш реакциялари. (6 соат) [ Қ-3,29-38-бетлар ]

    2. Оқсил миқдорони биурет усули ёрдамида аниқлаш. (6 соат) [ Қ-3,29-38-бетлар ]

    3. Гельфильтрация, электрофорез ва ион-алмашинув хроматографияси усулларини ўрганиш. (6 соат) [ Қ-3,29-38-бетлар ]

    4. Ферментларнинг юқори температура таъсирида инактивацияга учраши.

    (6 соат) [ Қ-3,92-95-бетлар]

    5. Нуклеопротеидларни ачитқидан ажратиб олиш. (6 соат) [ А-3,39-бет]

    6. Липидларга хос рангли реакциялар. (6 соат) [ Қ-3,171-бет]

    7. Моносахаридларга хос сифат реакциялари. (6 соат) [ Қ-3,92-95-бетлар]

    8. Сувда эрийдиган витаминларга хос сифат реакциялари. (6 соат) [ А-3,77-бет]

    9. Қалқонсимон без препарати таркибидаги йодни аниқлаш. (6 соат) [ А-140,145-бет]

    10. Қондаги глюкоза миқдорини Хагедерон-Иенсен усули билан аниқлаш.

    (6 соат) [ Қ-3,92-95-бетлар]

    11. Сийдик таркибидаги сийдик кислотасини ажратиб олиш ва унга сифат реакцияларини ўтказиш. (4 соат) [ А-144,145-бет]

    12. Модда ва энергия алмашинуви. (4 соат) [ А-149,151-бет]
    Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

    Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

    • Лаборатория ишларига тайёргарлик; (14 соат)

    • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш; (14 соат)

    • Тарқатма материал бўйича маъруза қисмини ўзлаштириш; (7 соат)

    • Махсус адабиётлар бўйича фан бўлимларини ёки мавзулари устида ишлаш. (15 соат)

    Мустақил иш учун қуйидаги топшириқларни бажариш тавсия этилади:

    1. Ўзбекистон биокимёгар олимларининг биокимё тараққиётига қўшган ҳиссалари.

    2. Организмнинг асосий кимёвий компонентлари.

    3. Сув. Хусусиятлари ва биологик функцияси.

    4. Ноорганик ионлар, уларнинг функцияси.

    5. Ҳаётнинг молекуляр асослари.

    6. Гемоглобиннинг тузилиши ва у ёрдамида кислород ташиш механизми.

    7. Гемоглобинга оид патофизиология.

    8.Сийдик кислотаси ажралиш жараенининг патофизиологияси.

    9. Оқсиллар денатурацияси ва унинг биологик аҳамияти.

    10.Оқсилларга ингибитор ва фаоллантирувчи моддаларнинг таъсири.

    11.Рибасоманинг механо-кимёвий хусусиятлари.

    12.Ўсимлик дунёсида учрайдиган моно-, олиго- ва полисахаридлар.

    13.Эндокрин безларда ҳосил бўладиган айрим патологик ҳолатлар механизми.

    14.Витаминларнинг биокимёвий роли.

    15. Сувда ва ёғда эрийдиган витаминсимон моддалар.

    16. Гормоноидлар. Простагландинлар ва уларнинг биологик ахамияти.

    4. Рейтинг баҳолаш тизими

    4.1. Рейтинг назорати жадвали


    Назорат тури

    Рейтинг баҳолашлар

    Жами

    Саралаш бали

    1

    2

    3

    ЖН ( 40 %) шу жумладан

    16

    25

    25

    66

    36

    ЖН (лаборатория иши)

    16

    25

    25

    66

    36

    ОН (30 %)










    49

    27

    ЯН (30 %)










    49

    27

    Жами:










    164

    90
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18


    написать администратору сайта