portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
Скачать 4.32 Mb.
|
Фаннинг мақсади организмда кечадиган ҳаётий жараёнларни кимёвий мушоҳада қилиб замонавий физик-кимёвий усуллар билан тадқиқ қилиш услубиётини ўргатишдан иборат.Биокимё фани умумий биология, органик кимё ва физика фанларининг ғояларига асосланиб, уларнинг услубиёти асосида ва халқ ҳўжалигининг умумбиологик муаммолари ва тиббиётнинг айрим сохаларига тегишли масалаларни ечишда илмий изланиш йўлларини ўргатади. Биокимё фани тирик ҳужайрани молекуляр даражада ўрганиб, умумий биологик муаммоларни макромолекулалар ва ҳужайра асосида тафаккур қила олишни талабадан талаб қилади. Кўрсатилган фикр асосида мазкур соҳа биология бир бутун фан эканлигини ва ҳар бир тирик организмдаги кимёвий жараёнлар бир хил содир бўлишини исботловчи кимёвий йўналиш эканлигини талабаларга сингдиришдан иборат. Шу билан бирга ҳозирги замон биокимё фанининг ютуқларини тушунтириб бериш ва метадологик аспектларини ёритишдан иборат. Ушбу фанни чуқур ўзлаштиришда назарий билимлар билан амалий машғулотлар уйғунлаштирилган ҳолда амалга оширилади. Амалий машғулотлар ўсимлик, микроорганизм ва ҳайвон тўқималарига оид бўлган намуналарда амалга оширилиб, дарс давомида асосий мавзулар бўйича семинар машғулотлардан, ЭҲМ ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади. Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар Биокимё ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр: Биокимё фанининг асосларини мукаммал билишлари, хужайранинг биоорганик моддалари ва уларнинг шакллари, хужайра метаболизми жараенларининг механизмини ва умумбиологик муаммоларни макромолекулалар даражасида мушохада қила олиш, кўрсатилган фикр асосида мазкур соҳа биология бир бутун фан эканлигини ва ҳар бир тирик организмдаги кимёвий жараёнлар бир хил содир бўлишини исботловчи физик-кимёвий йўналиш эканини билиши керак; - талаба организмда борадиган жараёнларниунг умумий қонуниятларини билиши, тирик организмгадаги тўқима ва органларида амалга ошадиган биокимёвий жараёнларнинг турли-туманлиги ва уларни ўрганишда қўлланиладиган биология мутахассислигига оид замонавий тадқиқот услубларини билиши ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиши керак; - талаба лабораторияда тажрибалар қўйиш; турли организмлардан керакли органларни ажратиб олиш технологияси; оқсилларни аниқлаш услубларини, углеводларни аниқлаш методларини, ёғларга хос сифат реакцияларини, витамин ва гормонларни аниқлашни, нуклеин кислоталарини гидролиз қилишни ва ажратиб олинган митохондрияларда оксидланишли фосфорланишни полярографик усул бўйича аниқлаш; оксидланиш-қайтарилиш ферментларининг фаоллигини аниқлаш; оксидланишли –фосфорланишни ўрганиш учун турли хил нафас олиш ингибиторларини қўллаш малакаларига эга бўлиш керак. Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги Биокимё фани асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, 4 семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, биометрия, физика, анорганик ва аналитик кимё, органик кимё ва физик ва коллоид кимё), умумкасбий (ботаника, зоология, тупроқшунослик ва ўсимликшунослик асослари) фанларидан етарли билим ва кўникмамаларга эга бўлишлик талаб этилади. Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни Биокимё асосан тиббиётнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шундай экан тиббиётдаги ташхиз қўйиш масаласи ҳам биокимё билан узвий боғлиқ. Бу сохада биокимёвий кўрсаткичларни билиш зарур масала ҳисобланади. Шунинг учун ушбу фан асосий ихтисослик фани ҳисобланиб, ишлаб чиқариш технологик тизимининг ажралмас бўғинидир. Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар Талабаларнинг Биокимё фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик услублар – “Кластер”, “Бумеранг”, тарзида ўтиш ҳам кўзда тутилгандир. Маълумотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиалар ёрдамида олиб борилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади. Фандан ўтиладиган мавзулар ва улар бўйича машғулот турларига ажратилган соатларнинг тақсимоти
Асосий қисм Ўқув машғулотларининг мазмуни Маъруза машғулотларининг мазмуни |