Главная страница
Навигация по странице:

  • Аминокислоталарнинг ичак флораси таъсирида парчаланиши

  • Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий

  • 3- савол бўйича дарс мақсади

  • Информацион услубий таъминот Асосий адабиётлар

  • Қўшимча адабиётлар

  • Глоссарий Биокимё

  • Протеин

  • Пептид

  • Субстрат

  • Крахмал

  • Глицерин

  • Фосфолипид

  • Ретинол

  • Филлохинон

  • Рибофлавин

  • Гармон

  • Саматотроп

  • Катаболизм

  • БИОКИМЁ ФАНИДАН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА З.У. АБДИКУЛОВ Гулистон – 2013Маъсул муҳаррир

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница18 из 18
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

    Мочевина ҳосил бўлиши (уреогенез). Турли организмлар амин-ли азотни бнр-биридан фарқ қиладиган ҳар хил лроцессларда ташқарига чиқаради. Одам ва сут эмизувчн ҳайвонлар аммиакни мочевина сифатида чиқарса, балиқлар диффузия процесси орқали бевосита ташқи муҳитга чиқаради.

    1932 йили Кребс билан Генеселей Варбург аппаратида турли аминокислоталар ёрдамида жигар кесмаларини инкубация қил-ганларида жуда оз миқдорда аммиак ҳоснл бўлишини кузатган-лар. Бироқ инкубақия муҳитига орнитнн, цитруллин ёки аргинин қўшилганда, аммиакнинг ҳосил бўлиши ошганлигн аниқ кўрсатил-ган. Шунга асосланиб, улар юқоридаги учта аминокислоталар уреогенезда бевоснта иштирок этади, деган хулосага келганлар.

    Кенинчалик радиоактив С1402 срдамида бу процесснинг қуйндаги мураккаб босқичлари аннқланган:

    Дастлаб аммиак, СО2 дан АТФ иштирокида карбамоилфоефат ҳо-сил бўлэди. Бу реакция зндергоник бўлиб, энергия талаб қилиш бн-лан боради:

    Бу реакция карбамоилфосфатсинтетаза ферменти иштирокида ва албатта ^-ацетилглютамат эффектори иштирокида борадн. Бироқ эф-фекторнинг таъ1Лр механизми ҳозиргача аниқ эмас. Карбамоилфос-фат орнитин-транскарбамоилтрансфераза ферменти иштирокида орни-тин билан реакцияга киришиб, цитруллин ва анорганик фосфат ҳосил цилади:


    Цитруллин аспартат кислота ва АТФ билан реакциягя киришиб аргитшсукцннат кислота ҳосил қилади. Бу реакцияда аргшшнсукци-натсинтетаза ферменти иштирок этади:

    Аргияинсукцинатаза ферменти таъсирида аргининсукцинат кислота аргшвш ва фумарат кнслотага ларчаланади:


    Бундан ташқари, кўриниб турибднки, аспартат кислота дезаминла-нишга учраб фумарат кислотага айланади. Аргинин аргина,за фермен-ти таъсирида орнитин ва буйрак орқали чикарилиб юбориладиган мо-чевинага парчаланади:


    Мочевина ҳосил қилувчи система орнитин цикли дейилади.


    Фумарат кислота осонлик билан оксалоацетат кислотага (256-бетга қаранг) айланади. Бу маҳсулот эса қайта аминланнш реакцияси (333-бетга қаранг) ёрдамида воситали дезаминланиш реакциялари орқали бошқа аминокислоталар аминогруппаси ҳисо-бига аспарагинат кислотага айланади ва мочевина синтезига ула-нади. Шу реакциялар натижасида тўқималарда заҳарли маҳсулот эркин аммиакнинг концентрацияси минимал даражада сақлаб ту-рилади.

    Мочевина синтеэида иштирок этаднган асосий ферментларнинг ҳаммаси (масалан, глутаматтрансаминаза, глутамат-аспартаттран-саминаза, карбамоилфосфатсинтетаза ва бошқалар) жигар ҳужай-ралари митохондриясида жойлашган. Бу эса мочевина синтезини ҳужайралардаги бошқа метаболитик цикллар (ҳужайра энергети-каси, аминокислоталарнинг дезаминланиши) билан узвий алоқа-снпи таъминлайди.

    Аминокислоталарнинг ичак флораси таъсирида парчаланиши
    Ошқозон-ичак йўлида асосан патоген бўлмаган бактериялар таъсирида аминокислоталар қисман парчаланади. Шуни таъкид-лаш керакки, бундай микроорганизмлар ингичка ичакнинг пастки қисмида ва йўғон ичакда кўп микдорда бўлиб, турли овқат модда-ларнинг 1бузилишида муҳим роль ўйнайди. Утхўр ҳайвонлар орга-низмида озиқнинг кўп қисми шу йўл билан ҳазм бўлади.

    Оқсил моддаларининг ҳазм қилинншида ичакдаги микроорга-низмларнинг роли унча катта эмас, чунки ошқозон-ичак йўлида уларни парчаловчи барча протеолитик ферментлар бўлади. Бироқ оддий оқсилларнинг парчаланишидан ҳосил бўладяган аминокис-лоталарнинг асосий қисми ичак деворлари орқали сўрилишга улгу-ради, оз қисми эса ичак микрофлораси таъсирига дучор бўлиб парчаланади. Оқсилларнинг чириш йўли билан парчаланишидан одднй маҳсулотлар — водород сульфид, аммиак, водород ичак газлари сифатида ажралади.

    Оқсиллар, аввало, тегишли ферментлар таъсирида аминокис-лоталарга парчаланади, сўнгра улар оралиқ моддалар алмаши-нувида дезаминланиш ва декарбоксилланиш реакқиялари туфай-ли ўзгаришларга учрайди. Декарбоксилланиш натижасида баъзй бир аминокислоталарнинг парчаланншидан оз миқдордаги

    аминлар ҳосил бўлади.

    Циклик амипокислоталардан тирозин ва триптофаннинг пар-чаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотлар оқсил чиришидаги ти-пик хусусиятдир:



    Тирозин ва триптофаннинг парчаланишидан хосил бўладнган крезол, фенол, индол, скатол ва бошқалар заҳарлн моддалар ҳи-собланади. Улар ичак орқали қонга сўрилнб, жигарга келадн, у ерда сульфат ва глюкуронат кислоталар ёрдамида заҳарсизлантирилади ва қўш (коньюгирланган) кнслоталар сифатида сийдик билан ташқарига чиқарилади:

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Аминокислоталарнинг ошқозон ичак йўлида алмашинуви ҳақида маълумот беринг.

    1.2. Аминокислоталарнинг жигирда алмашинуви йўлларини изоҳлаб беринг.

    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;
    3- савол бўйича дарс мақсади: Аминокислоталар ҳосил бўлиши ҳақида умумий маълумот беради.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Аминокислоталар ҳосил бўлиш аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Аминокислоталарнинг ҳосил бўлиш жараёнини айтиб бера олади.

    Учинчи савол баёни:
    Аминокнслоталар биосинтези ва эркин азотнинг ўзлаштирилиши
    Турли организмлар у ёки бу аминокислоталарни синтез қили-шиға ва бунинг учун азот формаларини ишлатишига қараб бир-биридан тубдан фарқ қилади. Умуртқали ҳайвонлар ҳамма амино-кислоталарни синтез қилиш қобилиятига эга эмас. Масалан, оқ сичқон оҳсил биосинтезн учун зарур бўладиган 20 та аминокисло-тадан фақат тўққизтасини синтез цила олади, шунинг учун алма-шинмайдиган бошқа аминокислоталарни у озиқ манбаларидан олишга мажбур. Умуртқали ҳайвонлар алмашинадиган аминокис-лоталар биосинтези учун нитритлар, нитратлар ва молскуляр шаклдаги азотдан эмас, балки аммоний бирикмаларидан фойда-ланади.

    Бу соҳада ўсимликлар оқсил синтези учун керакли барча аминокислоталарни синтез қилиш қобилияти бўйича бошқа орга-низмлардан фарк қилади. Улар ўзи учун керакли оцсилларнн сянтезлаши учун азот манбаи сифатида аммонийдан ҳам, нитрат-лардан ҳам фойдаланиши мумкин. Айниқса, дуккакдош ўсимлик-лар илдизидаги тугунэкларда жойлашган симбиоз ҳолда яшайдн-ган бактериялар атмосферадагя молекуляр азотни тўплаб, аммиакка айлантиради, бу эса ўз навбатида аминокислоталар синтезида сарфланади.

    Микроорганизмлар аминокислоталарни синтез қилиш қобилия-тига кўра бир-биридан тубдан фарқ цилади. Масалан, Ьеисопоз1ос тезеп^егоИез ўсиши учуп зарур бўлган 16 та аминокислотани синтез қилиш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун яшаётган му-ҳитга тайёр аминокислоталар қўшилмаса, у ўсмайди. Бу организм органик моддалар парчаланишидан ҳосил бўладиган тайёр амино-кислоталар мавжуд бўлган муҳитда яхши ўсиши мумкин. Бошқа бактериялардан Е. соП ўзига керакли ҳамма аминокислоталарни аммиакдан ҳосил қилиши мумкин.

    Бироқ кўпчилик микроорганизмлар азотнинг қайтарилган (аммиак) формасига муҳтож бўлади, кўпчилик бактериялар ва замбуруғлар юксак ўсимликлар сингари нитрит ва нитратлардан фойдаланиши мумкин.

    Оқснл таркибида учрайдиган аминокислоталардзн ҳар бири-нинг биосинтези кўп босқичли мураккаб фермонтатив процесслар-дап иборат. Шундай қилиб, юцорида айтилганлардаи кўримиб турибдики, молскуляр азотни унча кўп бўлмаган организмлар ўзлаштирар экан. Шунинг учун кўпчилик организмларнинг мета-болизм процессида азотнвнг кайтарилган шаклини қатъий тежаб ншлатишга интилииш характерли хусусият дсб цараладн. Қуйида фақат айрим аминокислоталарнинг янгидан ҳосвл бўлиш мсха-ннзми устида тўхталиб ўтамиз.

    Табиатда амннокислоталар биосинтези уч хил йўл билан амал-га ошади:

    а) кетокислоталарнинг ҳайтарилиш йўли билан аминланиши;

    б) тўйинмагэн кислоталарнинг бевосита аминланиши;

    в) кетокислоталарнинг қайта аминланишн.

    Глутамат кислота, глутамнн. Бир-бирига як;ин бўлган бу икка-ла аминокислотанинг биосинтези барча хаёт формалари учун бир хил бўлиб, улар парчаланишидан а-кетоглутарат ҳосил бўла-ди. Глутамат кислота Ь-глутаматдегидрогеназа ферменти иштиро-кида аммиак ва а-кетоглутарат кислотадан ҳосил бўлади:








    Шу нарсанн таъкидлаш керакки, табиатда фақат аланнн, глутамат, аспартат амннокислоталар кетокнслоталарнинг бевосита аминланиш реакциялари орқали хрсил бўлади. Қолган аминокис-лоталар кетокислоталар иштирокида қайта аминланиш реакция-си ва бир аминокислотанинг иккинчисига айланиши йўли билан ҳосил бўлади.

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Оқсилларнинг ошқозон ичак йўлида алмашинуви ҳақида маълумот беринг.

    1.2. Оқсилларнинг жигирда алмашинуви йўлларини изоҳлаб беринг.

    Мавзуга оид муаммолар:

    1. Оқсиллар алмашинувининг биологик аҳамиятини ўрганиш.

    2. Аминокислоталар алмашинувининг биологик ролини ўрганиш.
    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;

    Назорат саволлари

    1. Биокимё фанига таъриф беринг.

    2. Биокимё фанининг ўрганиш объектларини санаб беринг.

    3. Биокимё фанинг ривожланишига ҳисса қўшган олимларнинг ишларини айтиб беринг.

    4. Оқсилларнининг таркиби, тушлиши ва фунциясини изоҳлаб беринг.

    5. Аминокимлоталар ҳавида маълумот беринг.

    6. Аминокислоталарнинг хоссларини изоҳлаб беринг.

    7. Оддий ва мураккаб оқсиллар фарқини тушинтиринг.

    8. Оқсилларни ажртиб олиш усуллари нимадан иборат.

    9. Ферментларининг организмдаги аҳамиятини тушинтиринг.

    10. Ферментлар актив маркази нимадан иборат.

    11. Ферментлар қандай синфларга бўлиниди.

    12. Нуклеин кислотлар ўрганилиш тарихини айтиб беринг.

    13. Нуклеин кислоталар таркиби ва тузилишини изоҳлаб беринг.

    14. ДНК нинг тузилиши ва функциясини тушинтиринг.

    15. РНК нинг қандай турлари мавжуд ва улар қандай вазифани бажаради.

    16. Углеводлари таркиби ва аҳамиятини тушинтиринг.

    17. Моносахаридлар тузилишини изоҳлаб беринг.

    18. Полисахаридлар қандай тузилган.

    19. Липидларнинг организмдаги ролини тушинтиринг.

    20. Липидлар қандай синфларга бўлинади.

    21. Ёғ ва мойлар тузилишидаги фарқларини изоҳлаб беринг.

    22. Ёғ кислотлари қандай тузилишга эга.

    23. Мумлар қандай моддалардан ташкил топган.

    24. Мураккаб липидлар қандай тузилган.

    25. Витаминларнинг очилиш тарихини изоҳлаб беринг.

    26. Сувда эрийдиган витаминларга қандай витаминлар киради.

    27. Ёғда эрийдиган витаминларга қандай витаминлар киради.

    28. Гармонларнинг организмда ишлаш механизмини тушинтириб беринг.

    29. Оқсил табиатли гармонларга қандай гармонлар киради.

    30. Аминокислота характеридаги гармонларни айтиб беринг.

    31. Стероид гармонларини айтиб беринг.

    32. Моддалар алмашунувини тушинтириб беринг.

    33. Ассимляция ва диссимляция нима.

    34. Организда энергия алмашинув йўлларини тушинтиринг.

    35. Организмда липидлар алмашинуви қандай амалга ошади.


    Информацион услубий таъминот
    Асосий адабиётлар:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча адабиётлар:

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;


    Глоссарий

    Биокимё - тирик организмларни ташкил қиладиган моддаларни ва уларнинг алмашинуви ва ҳосил бўлишини ўрганадиган фан.

    Оқсил - тухум оқи сўзидан келиб чиққан содда атама бўлиб, организмнинг яшиши учун муҳим ўрин тутади.

    Протеин - оқсил ва протеин сўзлари адабиётларда синонимлар сифатида ишлатилади.

    Аминокислота - оқсилларни ташкил қиладиган органиқ кислоталардир.

    Денатурация - оқсилларнинг табиий натив ҳолатини йўқотиши.

    Пептид - таркибида 50 дан кам аминокислота тутувчи моддлар пептидлар дейилади.

    Фермент - оқсил моддалари бўлиб, организмда кечадиган кимёвий реакцияларни тезлаштирувчи биологик катализаторлардир.

    Субстрат - фермент таъсир қилувчи модда.

    Кофермент - ферментларнинг оқсил бўлмаган қисми.

    Апофермент - ферментнинг оқсил қисми.

    Нуклеотид - азот асоси, углевод компоненти ва фосфат кислота қолдиғидан ташкил топган бирикма.

    ДНК - нуклеин кислота ҳисобланиб қўш занжирли тузлишга эга бўлган ва ирсий ахборотни организда сақлайдиган ва наслдан наслга ўрказувчи модда.

    РНК - нуклеин кислота бўлиб, унинг асосан учта тури мавжуд: тРНК, иРНК ва рРНК. Уччаласи ҳам оқсил биосинтезида иштирок этади.

    АТФ - организмдаги энергия манбаи.

    Глюкоза - ширин таъмга эга бўлган алдоза моносахарид.

    Фруктоза - ширин таъмга эга бўлган кетоза моносахарид.

    Крахмал - ўсимликларда заҳира сифатида тўпланадиган полисахарид.

    Гликоген - одам ва ҳайвонларда тўпланадиган полисахарид.

    Липид - ёғ деган маънони англатиб, ўсимлик ва ҳайвонот оламида кенг тарқалган.

    Глицерин - ёғлар ва мойлар таркибига кирадиган уч атомли спирт

    Мумлар - ёғсимон моддалар бўлиб, ўсимликларнинг барги, новдаси, гулбарглари, мева пўсти ва ҳайвонлари териси устини қоплаб турадиган модда.

    Фосфолипид - таркибида фасфот кислота қолдиғи тутувчи мураккаб липид.

    Витамин - ҳаёт амини деган маънони англатиб, таркибида азот тутувчи кимёвий моддалар гуруҳи ҳисобланади. У кундалик озиқ моддалар таркибида етишмаса ёки ошиб кетса турли хил касалликлар келиб чиқади.

    Ретинол - А витамини, организмда кўриш қобилятида муҳим рол ўйновчи модда.

    Кальциферол - Д витамини бўлиб, етишмаслиги оқибатида рахит касаллиги келиб чиқади.

    Филлохинон - К витамини бўлиб, организмда қон ивишида фаол иштирок этади.

    Тиамин - В1 витамини бўлиб, етишмаслиги оқибатида бери бери касаллиги юзага келади.

    Рибофлавин - В2 витамин бўлиб, етишмаслиги оқибатида ёш организмлар ўсишдан тўхтайди.

    Аскорбат кислота - С витамини бўлиб, етишмаслигидан цинга касаллиги юзага келади.

    Гармон - тебратаман, қўзғатамин деган маънони англатиб, ички секреция безларидан ишлаб чиқариладиган суюқлик.

    Инсулин - ошқозон ости безидан ишлаб чиқариладиган гармон.

    Саматотроп - гипофизнинг олд бўлагидан ишлаб чиқарилувчи гармон.

    Анаболизм - кичик молекулали моддалардан йирик молекулали моддаларнинг ҳосил бўлиш жараёни.

    Катаболизм - йирик молекулали моддалардан кичик молекулали моддаларнинг ҳосил бўлиш жараёни.

    Мундарижа

    Ўқув услубий мажмуа ҳақида тақриз­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ ........................................................................................ 2

    Муаллифлар ҳақида маълумот .................................................................. .................................3

    Сўз боши.........................................................................................................................................4

    Фан бўйича меъёрий ҳужжатдлар................................................................................................5

    Биокимё фанинг турлари, ўрганиш объектлари ва тарихи......................................................40

    Оқсиллар тузилиши, функцияси, хоссалари ва классификацияси..........................................44

    Ферментлар тузилиши, функцияси, хоссалари ва классификацияси.....................................61

    Нуклеин кислоталар тарихи, тузилиши, таркиби ва турлари..................................................68

    Углеводлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари...................................................73

    Липидлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари......................................................77

    Витаминлар..................................................................................................................................83

    Гармонлар.....................................................................................................................................91

    Моддалар ва энергия алмашинуви.............................................................................................93

    Липидлар алмашинуви..............................................................................................................110

    Оқсиллар алмашинуви..............................................................................................................118

    Назарот саволлари.....................................................................................................................138

    Информацион услубий таъминот.............................................................................................139

    Глоссарий...................................................................................................................................140

    БИОКИМЁ ФАНИДАН ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА
    З.У. АБДИКУЛОВ

    Гулистон – 2013


    Маъсул муҳаррир: биология фанлари доктори, Ҳ.Қўшиев

    Тақризчи: биология фанлари доктори, профессор З.Тилябоев

    Компютерда саҳифаловчи: Ю.Ашурохунова
    Босишга рухсат этилди ___.07 .2013. Қоғоз бичими 60x84.

    Times New Roman гарнитураси. Нашр б.т. 33.3

    707000, Гулистон шаҳри, 4-мавзе,

    Гулистон давлат университети,

    Тел: + 998672254042

    Факс.: +998672250275

    www.guldu.uz



    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18


    написать администратору сайта