Главная страница
Навигация по странице:

  • Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

  • Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий

  • 6-мавзу: Липидлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари. Фанни ўқитиш технологияси

  • 1.3. Асосий тушунчалар

  • 1.5. Метод ва усуллар

  • Ўқитувчи, 15 минут 3 Гуруҳда ишлаш босқичи

  • Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар

  • 1- савол бўйича дарс мақсади

  • 2- савол бўйича дарс мақсади

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница11 из 18
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18

    Иккинчи асосий савол баёни


    Дисахаридлар. Дисахаридлар иккита моносахарид молекуласидан бир молекула сув ажралиб чикиши натижасида хосил бўлади. Биологик нуктаи назардан аҳамиятли бўлган дисахаридлар иккита гексоза колдигидан иборат:

    C6H12O6 + C6H12O6 + H2O + C12H22O11

    Факат гексозалардан таркиб топган, яъни C12H22O11 умумий формулага эга дисахаридларнинг ҳам турли типлари мавжуд. Улар кўп жихатдан бир-биридан фаркланиши мумкин: а) дисахарид молекуласини ташкил килувчи моносахарид колдикларига караб; б) моносахаридлар халкасининг типига караб; в) гликозид богини характерига караб фарк қилади.

    Полисахаридлар. Полисахаридларнинг хили жуда кўп бўлиб, уларнинг кўпчилиги моносахарид колдикларидан ташкил топгандир.

    Полисахаридларнинг вакиллари бир бири биридан тузилиши билан фарк қилади. Аввало улар таркибига кирадиган мономерлар бир хил булиш булмаслигига караб икки синфга булиниши мумкин. Уларнинг биринчи синфи гомополисахаридлар деб аталиб, таркибидаги барча колдиклар (мономерлар) идентик, тула бир хил бўлади. Иккинчи синф – гетерополисахаридлар турли колдиклардан ташкил топганлар. Бундай гетерополимерлар одатда такрорланадиган икки хил мономерлардан тузилгани учун информация ташувчи молекула бўлиб хисобланмайдилар. Полисахаридлар яна мономер орасидаги гликозид богларнинг табиатига ва колдикларининг бирин кетин келишига караб ҳам фаркланадилар.

    Полисахаридларнинг бир гурухи ўсимлик ва хайвонлар организмида структура элементи вазифасини бажаради, уларнинг скелетини тузишда катнашиб, механиқ мустахкамликни таъминлайди. Бу гурухга ўсимликлардаги клетчатка, хашаротлардаги хитин моддаси киради. Иккинчи гурухи озик материали бўлиб, ўсимлик ва хайвонларда моносахаридларнинг метаболик резерви ролини уйнайди. Булар ўсимликларда асасан, крахмал ва инулин, хайвонларда эса гликогендан иборат. Полисахаридларнинг бу икки катта гурухидан ташкари улардан анча фарк қиладиган асосан, бактерия ва замбуругларда учрайдиган бошқа полисахаридалр ҳам мавжуд. Улар асосан гетерополисахаридлар синфига тааллуклидир.

    Мукополисахаридлар. Хайвон углеводлари орасида структура полисахаридлари каторига мукополисахаридлар, уларнинг уронат кислоталари ва аминокандлардан иборат вакиллари киради. Мукополисахарид тўқималар таркибида эркин ҳолда ва оқсил билан мукопептид комплекс шаклида учрайди. Хозирги вактда яхши урганилган мукополисахаридларнинг энг мухим структура элементи Д-глюкуронат кислотаси бўлганлигидан улар нордон мукополисахаридлар деб аталади. Уларнинг асосий вакиллари гиалуронат кислота, хондриотин сульфат кислота ва гепариндир.

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Полисахаридлар ва дисахаридларни тузилишини фарқларини айтиб беринг.

    1.2. Полисахаридларнинг қандай турлари мавжуд .

    Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

    1. Углеводларнинг тирик организмларда парчаланиш йўлларини ўрганиш.

    2. Полисахаридларнинг тирик организмлардаги биологик аҳамиятини ўраниш.

    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;

    6-мавзу: Липидлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари.
    Фанни ўқитиш технологияси:

    Липидлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари” мавзусидаги маъруза машғулотининг технологик харитаси




    Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

    Амалга оширувчи шахс, вақт

    1

    Тайёрлов босқичи

    1.1.Дарс мақсади: Липидлар функцияси, тузилиши, хоссалари ва синфлари ҳақида маълумот бериш.

    1.2.Идентив ўқув мақсадлари.

    1.2.1. Липидлар функциясини изоҳлаб беради тузилиши.

    1.2.2. Липидлар тузилиши ва таркибини тушинтиради.

    1.2.3. Липидларнинг синфларга бўлинишини изоҳлаб беради.

    1.3. Асосий тушунчалар: липид, ёғ, мой, триглициридлар, пальмитат, олеинат, стерианат, арахидонат, фосфолипид, биомембрана.

    1.4. Дарс шакли: гуруҳ ва микрогуруҳларда ишлаш, ҳикоя қилиш

    1.5. Метод ва усуллар: Кузатиш, суҳбат, презентациядан фойдаланиш.

    1.6.Керакли жиҳозлар: кўргазмали плакатлар, расмлар.

    Ўқитувчи

    2

    Ўқув машғулотини ташкил қилиш босқичи:

    2.1. Мавзу эълон қилинади.

    2.2. Маъруза бошланади, асосий қисмлари баён қилинади.

    Ўқитувчи,

    15 минут

    3


    Гуруҳда ишлаш босқичи:

    3.1. Талабаларга муаммоли савол беради.

    3.2. Талабалар фикри эшитилади, бошқа талабалар баҳсга чақирилади.

    3.3. Умумий хулосалар чиқарилади.

    3.4. Умумий хулосага келинади

    Ўқитувчи-талаба

    40 минут

    4

    Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:

    4.1. Лпидларнинг баологик аҳамиятини тушинтириб беринг ?

    • Липидларнинг функциясини айтиб беринг?

    • Липидлар таркиби ва тузилишини тушинтиринг?

    • Липидларнинг синфларга бўлинишини изоҳлаб беринг?

    4.2.Энг фаол талабалар (баҳолаш мезони асосида) баҳоланади.

    Ўқитувчи

    15минут

    5

    Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:

    5.1 Талабалар билими тахлил қиллинади.

    5.2.Мустақил иш топшириқлари берилади.

    5.3.Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришар киритади.

    Ўқитувчи

    10 минут



    Асосий саволлар:

    1. Липидларнинг таркиби, тузилиши, хоссалари. Мумлар.

    2. Липидларнинг биомембранани тузилишидаги роли


    Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: Липид, ёғ, мой, триглициридлар, пальмитат, олеинат, стерианат, арахидонат, фосфолипид, биомембрана.

    Мавзуга оид муаммолар:

    1. Липидларнинг тирик организмларда парчаланиш йўлларини ўрганиш.

    2. Липидларнинг тирик организмлардаги биологик аҳамиятини ўраниш.

    1- савол бўйича дарс мақсади: Углеводлар функцияси, тузилиши ва моносахаридлар ҳақида маълумот бериш.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Липидларнинг аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Липидларнинг функцияси ва тузилишини айтиб бера олади.

    1.3 Мумлар тузилишини изоҳлаб беради.

    Биринчи савол баёни:

    Липидлар ўсимлик ва хайвонот оламида кенг таркалган моддаларнинг асосий группаларидан бири. Липидлар синфига тегишли бирикмаларнинг асосий умумий хусусияти шуки, улар кутубланмаган эритувчиларда яхши эриб, сувда деярли эримайди, сув молекулалари билан боғланмайди. Шунинг учун улар гидрофоб – сувдан куркадиган моддалар каторига киради. Оқсиллар ва углеводлар эса сувда эрийди ва сув молекулалари билан боғланади. Улар гидрофиль – сувсевар моддалардир.

    Липидлар асосан куйдаги биологик функцияларни бажарадилар: 1) улар мембраналарнинг ажралмас компоненти; 2) углевод ва энергиянинг асосий эхтиёт шакли 3) организмда хужайра (шакли) структурали ва аъзоларининг термик, электрик ва механиқ таъсирлардан курикловчи тусик сифатида хизмат қиладилар ва бошқалар.

    Содда липидлар каторига ёглар, мойлар ва мумлар киради. Улар липидларнинг энг кўп таркалган ва содда вакилларидир. Ёглар ва мойлар химиявий тузилишига кура, уч атомли спирт глицерин билан турли ёг кислоталарнинг бирикишидан хосил бўлган мураккаб эфирлардир. Липидларнинг каттик консистекцияли вакиллари ёг деб, суюк консистицияли вакиллари эса мой деб юритилади. Мумлар юқори молекулали ёг кислоталари юқори молекуляр бир атомли спирт билан хосил килган мураккаб эфирлардир.

    Мураккаб липидлар группаси бир-биридан анча фаркли кўп компонентли, гетероген бирикмаларни уз доирасида бирлаштиради. Мураккаб липидларнинг энг мухум катта группаси фосфолепидлар таркибида мураккаб эфир шаклида бириккан ёг кислоталардан ташкари, азот тутувчи компонент ва фосфат кислота мавжуд. Уларнинг структураси фосфаацилглицеринларнинг азот асосларидан холин ёки пефалин билан боғланишидан хосил бўлади. Таркибида азот сифатида сфенгозин сакловчи сфинголипидлар фосфолипидлар группага якиндир.

    Мураккаб липидларнинг яна бир типи таркибида углевод компоненти тутувчи гликолипидлар – цереброзидлар ва ганглиозидлар группасидир. Ёглар, мумлар, фосфолипидлар ва сфинголипидларнинг мураккаб эфири боглари ишкор таъсирида осонлик билан гидролизланганидан улар липидларнинг совунланувчилар группасини ташкил қилади, лекин липидлар каторига совунланмайдиган бир неча хил бошқа органиқ бирикмаларнинг катта гурухлари ҳам киради. Улар орасида энг мухумлари кўп халкали спиртлар – стеринлар ва уларга якин бирикмалар – стреридлар, хлорофилл, каротин ва картинаидлар деб аталадиган ўсимлик пегментлари, А, Д, Е ва К витаминлардир. Липидларнинг кўплари кон плазмасида оқсил билан боғланган комплекс – липопротинлар шаклида бўлади. Бу комплексларнинг холестерин ва фосфолипидлар ташкил қилади.

    Одам организмида тана массасининг 10-20% ни ёг ташкил қилади. Ёгни шартли равишда 2 турга булиш мумкин протоплазматик ва резерв ёг. Протоплазматик барча орган ва тўқималарининг таркибига киради. У организмдаги умумий ёгнинг тахминан 25% ни ташкил қилади ва бутун хаёт мабойнида амалий жихатдан доимий микдорда қолади. Резерв ёг организмида закас бўлиб тупланади ва унинг микдори.

    Организмда липидларнинг биологик аҳамияти катта улар барча орган ва тўқималарда топилган. Мияда липидлар органнинг ярим оғирлигини, жигарда 5% арофидагисини ташкил қилади. Лекин уларнинг энг кўп микдори ёг туикмаларида бўлади. липидлар хужайра мембранасининг тузилишида ва кўпгина синтетик процессларда иштирок этади.

    Ёглар организм учун зарур бўлган барча энергиянинг 25-30% ни таъминлайди. 1 г ёгнинг парчаланишида 38, 9 кДж энергия ажралиб чикади.

    Ёглар запас озик моддалар функциясини бажаради ва улар овкат билан етарликирмаганидан организмда сарфланади. Тери ости клечаткаси, буйрак олди капсуласи, ичак туткич ёг депосидир.

    Ундан ташкари, липидлар терморегуляция процессларида иштирок этади, терини куриб колишдан саклайди, органларни чайкалишлардан химоя қилади, организмда эндоген сувнинг потенциал резерви бўлиб хизмат қилади ва нихоят бу туйинмаган ёг кислоталарнинг манбаидир.

    Юқорида айтилган организмни ёглар билан аптимал таъминланиши талаб қилади. Улардан 25-30% ни ўсимлик ёглари ташкил килиш керак. Ёгларнинг асосий хусусиятларидан бири уларнинг совунланишидир.

    СН2 – О – С – R




    O CH2OH

    CH – O – C – R + 3 КОН CHOH + R COOK

    CH2OH

    O

    CH2 – O – C – R
    O

    Триглицерид глицерин совун

    Турли ёг ва мойларнинг таркиби, яъни уларнинг таркибидаги триглицеридларнинг бир-бирига нисбати аниқ белгиланган эмас. Глицеридларнинг структура анализи уларнинг молекуласидаги кислота колдикларнинг бир гидроқсилдан иккинчисига кучиши туфайли ҳам қийинлашади. Турли ёгларни аниқ характерлайдиган бир катор сонлар ёг константалари дейилади. Куйида келтирилган ёг константалари ёг ва мойларнинг амалий аҳамиятга эга бир катор физик – химиявий хоссаларини таърифлайди.

    Совунланиш сони – 1 г ёгдан ажраладиган ва нейтраллаш учун сарф бўладиган коннинг миллиграмм микдори бу сон ёгларнинг ишкор гидролизида хосил бўладиган ёг кислоталар микдорини курсатади. совунланиш сони триглицерид таркибидаги ёг кислоталари занжирининг узунлигига ҳамда молекуляр оғирлигига боглик.

    Кислота сони – 5 г глицеридлар аралашмасидаги эркин ёг кислоталарини 6нейтраллаш учун сарф бўладиган 0, 1 н коннинг мл сони бўлиб, ёглар таркибидаги эркин ёг кислоталар микдорини билдиради.

    Ёглар таркибида куш бог тутган ёг кислоталарнинг борлиги сабабли, маълум шароитда улар водород бириктириб гидрогенланишини ва кислород иштирокида оксидланишини кутиш мумкин. Катализаторлар иштирокида ёглар таркибидаги туйинмаган ёг кислоталар гидрогенланиб туйинган ёг кислоталарига айланади. Ёг таркибидаги ёг кислоталарнинг оксидланиши уларнинг бузилишига тахирланишига сабаб бўлади.

    Липидларнинг тузилишига кура кутубланмаган бирикма эканлиги алохида аҳамиятга эга. Уларнинг физик химиявий хоссалари, сувда мутлоко эримасликларини ва поляр эритувчиларда эриши липид молекуласини кутубланмаганлигига боглик. Ёг кислоталарнинг угливодород занжирида мавжуд бўлган кўп сонли С – С ва С – Н СООН группанинг булишига карамай, бутун молекулага сезиларли даражада кутубсизлик табиатини бахш этади. Мана шундай хусусиятига эга бўлган ёг кислота сув юзасида ёки сув билан органиқ эритувчи орасида узига хос хусусиятга эга бўлади. Сувга кушилган мой тезда сув сатхи буйлаб таркалиб, бир молекулали кават хосил қилади.

    Мумлар бир атомли юқори спиртлар биланюқори молекуляр ёг кислоталарнинг мураккаб эфирларидан иборат катта группани моддаларини бирлаштиради. Мумларга холестерин эфирларнинг хар хил юқори ёг кислоталари билан аралашмасидан иборат бўлган мономер вакил бўлади. мумлар таркибида уч атомли спирт – глицерин урнига узун занжирли спирт тутиши билан ёглардан фаркланади. Мумлар таркибида кўп учрайдиган спиртлар: цетил спирт (С16Н33ОН), церил спирт (С26Н53ОН) ва мирицил спирт (С30Н61ОН) дир. Мумлар саноатда турли сурма дорилар, лаб буёклар, шам тайёрлаш учун, шунингдек, махсулотларни ялтиратувчи моддалар сифатида ишлатилади.

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Ёғлар билан мойлар тузилишидаги фарқларини айтиб беринг.

    1.2. Мумларнинг қандай турлари мавжуд .

    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;
    2- савол бўйича дарс мақсади: Липидларнинг биомембранани тузилишидаги роли

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Гликолипидлар аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Липидларнинг мембранадиги функцияси ва тузилишини айтиб бера олади.

    1.3 Биомембрананинг тузилишини изоҳлаб беради.

    Иккинчи савол баёни:

    Энергетик материал тарикасида фойдаланадиган ёглар ва ёг кислоталардан фарк килиб, мураккаб липидлар пластик функцияларни бажариб беради ва асосан биологик мембраналарнинг структура таркибий кисмлари сифатида ишлатилади. Мураккаб липидларнинг барчасида ёг кислоталари колдиги бўлади. Спиртли кисми глицерин, сфенгозен, инозетдан иборат булиши мумкин. Уларнинг таркибига караб 3 синфга булиш мумкин: 1. фосфоацилглицеринлар 2. сфенголипидлар 3. гликолипидлар.

    Фосфоацилглицерин ва сфенголипидлар таркибида фосфот кислота колдиклари бўлганидан улар фосфолипидлар ёки фосфотетлар деб аталади. Фосфолипидларнинг организм учун биологик аҳамияти катта. Улар биологик мембраналарнинг асосини ташкил қилади, мия тўқималари таркибида, нервларда, жигар, юракда улар кўп бўлади; улар оқсил биосинтези процессларида иштирок этади.

    Мураккаб липидларнинг иккинчи асосий ва синфи. Уларнинг таркибида глицерин булмай, кутубланган компонент сифатида катнашади. Сфингозинлар аминоспиртлар оиласини ташкил килиб, хайвон ва ўсимлик хужайраларида уларнинг бир катор бошқа вакиллари дигидросфенгозин ва унинг (хужайраларида) турт-акси хосиласи ҳам учрайди.

    Гликолипидлар – углевод ва липидларнинг мураккаб вакилидир. Улар таркибига фосфот кислота кирмайди ва улар электр зарядини ташимайдилар. Улар мия тўқимаси ва нерв толаларининг таркибига киради. Улар орасида сфенгозин, лигноцерат кислота ва галактозадан тузилган бирикмалар – церброзидлар фаркланади. Цереброзидларнинг кутубланган боши бир ёки бир қанча канд молекуласи колдикларидан тузилган. Глеколипидларнинг углевод компонентлари сфатида, кўпинча, галактоза ва уининг хосилаларини учратиш мумкин. улар молекуласининг худди анашу углевод кисми кутубланган бўлиб, гидрофил хусусиятига эга. ёг кислота ва сфенгозиннинг углеводород занжири эса кутубланган бўлиб, гидрофобдир. Шунинг учун булар ҳам молекуласининг конофармацияси буйича фосфолипидларга ухшаш. (глеколи) Айрий тўқималарда сфингозен углеводсиз ёг кислотали эфир ҳолда ҳам учраши аниқланган. Улар церометлар деб аталади. Шунингдек баъзи цереброзидлар сульфоэфирлар ҳолда ҳам учрайди, бунда сульфат кислота колдиги галактозани 2 – углерод атомига боғланган бўлади. таркибида 2-3-4 моносахарид Д-галактоза, Д-глюкоза ёки N – ацетил Д- галактозамин колдиклари саклайдиган янада мураккаброк цереброзидлар учрайди. Улар асосан хужайра мембранасининг ташки каватида жойлашадилар ва хужайра сатхини мухум компоненти сифатида ташки мухитдаги турли молекула ва хужайра мунасабатларида катнашади. Гликолипидларнингмураккаб структурали вакиллари ҳам бор. Улардан бири ганлиозидлардир. Улар углеводларга жуда бойлиги билан бошқалардан фарк қилади. Ганлиозидлар, одатда хужайра мембранасининг, айникса нерв хужайраларининг ташки кисмида учрайди. Ганлиозидлар углевод компонентлари Д-глюкоза, Д-галактоза, N-ацитилглюкозамин, N ацитилгалактозамин кислота тутади.

    Гликосфенголипидлар хужайра мембранасининг тузилишида мухум урин эгаллайди. Улар мембрананинг каттик булишини таъминлашда ва бир катор мембрана функцияларини бажаришда катнашади. Гликолипидлар хужайранинг аниген маркерларининг шакилланишида ташкаридан келадиган кимёвий сегналларни кабул килишда ва уларни кайта ишлашда, хужайраларнинг узаро алокаларида мембрана ўтказувчанлигини бажаришда, ферментлари фаолиятини аниқлашда хал килувчи уринни эгаллайдилар.

    Липидларнинг биологик мембрананинг тузилишидаги иштироки.

    Барча хужайраларнинг ички сохаси башки мухитдан хужайра мембранаси деб аталадиган сатх оркали ажратилган эукариот хужайраларнинг ички сохаси мембраналар ёрдамида бир нечта хужайраларга булинган. Ядро, метохондрия, хлоропласт, мезонхима ва бошқа хужайра органилалари, хужайрадан паст системалар, голджи аппарати ва эндоплазматик ретикулум мембранали билан уралганлар ёки узлари мембранадан ташкил топганлар. Ташки ёки плазматик мембрана ва хужайра органеллаларининг мембраналари эркин ҳолда ажратилиб, уларнинг молекуляр таркиби ҳам урганилган. Барча мембраналарда кутубланган липидлар мавжуд бўлиб, мембрананинг типига караб, унинг 2-80% ни ташкил қилади. Мембраналар таркибидага анча кам микдорда глекопротенлар ва глеколипидлар шаклида углеводлар ҳам киради. Мембранада молекулаларнинг жойлашиш кўп йиллардан бери хар томонлама урганилиб, унинг ультраструктураси хакида бир катор самарали гоялар таклиф этилган. Умумий кабул килинган фикрга биноан биомембраналарнинг липидлари кушкаватли структура хосил килиб жойлашган. Хар бир айрим каватда мураккаб липидлар ва баъзан холестерин шундай таризда жойлашганки, унинг кутубланмаган гидрофоб думлари, гидрофил кутубли учлари узаро зич кантактда бўладилар. Барча мунасабатлар факатгина ноковолент табиатга эга кушкават хосил бўлганда икки моно каватнинг гидрофоб думлари бир бирига караган ҳолда жойлашадилар. Натижада ички кутубланмаган соха ва 2 та кутубланган ташки сатхга эга кушкаватли структура тузилади.

    Фосфолипидлар ва глеколипидлар молекулаларини характерли хусусияти уларнинг амфифиллигидадир: молекуласини бир учи гидрофоб, иккинчи учи гидрофил бўлади. молекуласини гидрофоб учини ёг кислаталари ва сингозиннинг углеводородли радикаллари ташкил этади, бу учи молекула буйининг каттагина кисмини – ¾ гача борадиган кисмини эгаллайди. Гликолипидлар молекулаларининг гиофил учи углевод кисмидан, фосфолипидлар молекулаларининг гидрофил учи холин, этаналамин ёки серини бириктириб олган фосфот колдигидан хосил бўлган. Лаборатория 2 каватли мембраналар сунъий йул билан тайёрланади. Бундай структура катта сатхга эга бўлганда мембраналарда кечадиган электр ходисаларни, унинг электр ўтказувчанлигини урганиш учун анча кулай. Жуда кўп тадкикотлар куш мембрананинг ионлар ва аксари кутубланган молекулаларни ўтказиш кобиляти жуда паст эканлигини курсатади. Бу коида факат сув учун истеснодир, унинг молекуласи мембрана оркали хар икки томонга утаоладилар. Мембраналарнинг тузилиши ва функциясини таъминлашда липидларнинг катта бўлса ҳам мембрана жараёнларининг аксариятларида уларнинг таркибидаги оқсиллар етакчи рол уйнайди мембрана липидлари айрим тусикларни хосил килиб, ўтказувчанликини чегаралайдилар, ажратилган булимчалар – кампартамендларни яратадилар, оқсиллар эса транспорт, алока урнатиш, энергияни узгаритириш функцияларини бажарадилар бу узига хос жараёнларни амалга ошириш мембранада жойлашган ферментлар транспорт каналлари, ионларни концентрация градентига карши утк азувчи насослар иши билан боглик. Оқсиллар кисман ёки бутунлай мембраналарга ботиб турган ёки мембрана юзасида жойлашган булиши мумкин.
    1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   18


    написать администратору сайта