portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
Скачать 4.32 Mb.
|
Муҳокама учун саволлар: 1.1 Мураккаб липидлар ва оддий липидлартузилишини фарқларини айтиб беринг. 1.2. Биомембрана қандай тузилган мавжуд . Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар. 1. Липидларнинг тирик организмларда парчаланиш йўлларини ўрганиш. 2. Липидларнинг тирик организмлардаги биологик аҳамиятини ўраниш. Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий: 1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996. 2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984. 3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985. 4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987. Қўшимча 1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989. 2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987. 3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976. 4 . www. Referat. Ru; 7-мавзу: Витаминлар . Фанни ўқитиш технологияси: “ Витаминлар ” мавзусидаги маруза машғулотининг технологик харитаси
Асосий саволлар: Витаминлар ўрганилиш тарихи ва ёғда эрийдиган витаминлар. Сувда эрийдиган витаминлар. Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: витамин, ретинол, ретинал, тиамин, филлохинон, рибофлавин, пантотенат кислота, фолат кислота, коболамин. Мавзуга оид муаммолар: 1. Витаминларнинг тирик организмларда парчаланиш йўлларини ўрганиш. 2. Витаминларнинг тирик организмлардаги биологик аҳамиятини ўраниш. 1- савол бўйича дарс мақсади: Витаминлар ўрганилиш тарихи ва ёғда эрийдиган витаминлар ҳақида маълумот бериш. Идентив ўқув мақсадлари. 1.1 Витаминларнинг аҳамиятини тушинтириб бера олади. 1.2 Ёғда эрийдиган витаминларни айтиб бера олади. 1.3 Витаминлар тузилишини изоҳлаб беради. Биринчи савол баёни: Витаминлар барча тирик организмларнинг хаёт фаолияти бир меъёрда кечиши учун зарур бўлган биологик актив моддалардир. Уларнинг номи ҳам ана шундан келиб чиккан (vitos – лотинча хаёт демакдир). Улар хужайраларда жуда кўп микдорда бўлади. Лекин кўпчилиги коферментлар сифатида мухим биохимиявий реакцияларда бевосита иштирок этади. Айримлари нерв импульслари утишида, куриш акти содир булишида ва бошқа физиологик процессларда мухим роль уйнайди. Витаминлар тузилиши ва таркиби жихатидан бир-биридан маълум даражада фарк қиладиган, нисбатан кичик молекуляр массага эга бўлган органиқ моддалардир. Улар асосан ўсимликларда ва микроорганизмларда синтезланади. Хозиггача 30 га якин витаминлар, витамин активлигига эга бўлган моддалар урганилган. Улар дастлаб лотин алифбесининг бош харфлари билан ифодаланган. Кейинчалик улар химиявий табиатига ва физиологик таъсирига караб ҳам номлана бошлаган. Лекин адабиетларда уларни бош харф билан ифодалаш ҳам сакланиб қолган. Масалан, D витамин – кальцифероль антирахитик витамин, А втамин – ретинол куриш витамин ва хоказо номланади. Одам организми зарур микдордаги витаминни овкат билан олади. Унга бўлган талаб одамнинг ешига, вазнига, жисмоний мехнат даражасига ва бошқа физиологик холатларига караб узгариб туради. Шунингдек, организм касаллик даврида анчагина кўп микдорда витамин талаб қилади. Агар одам организмида бирор витамин етишмаса, у еки бу хилдаги касаллик келиб чикади. Бундай касалликлар гиповитаминоз, авитаминоз деб номланади. Лекин турмушда авитаминоз жуда кам учрайди. Айрим холларда бир неча витамин етишмаслигидан поливитаминоз еки уларнинг кўп микдорда истеъмол килинишидан гипервитаминоз касаллиги ҳам келиб чикади. Витамин табиатига эга бўлган айрим моддалар таркиби ва тузилиши жихатидан бир-биридан маълум даражада фарк қилади, лекин уларнинг биологик таъсири бир хил, албатта, активлиги хар хил бўлади. Бундай ходиса витамерия деб, ухшаш таъсирга эга бўлган моддалар витамерлар деб номланади. Масалан, D витаминнинг 5 та витамери – D2, D4, D3, D5 ва D6; А витаминнинг 2 та витамери – А1 ва А2 бор ва хоказо. Лекин В группа витаминлар бунга кирмайди. Витаминлар, одатда,эрувчанлигига караб икки группага булинади. Булар егда эрийдиган ва сувда эрийдиган витаминлардир. ЁГДА ЭРИЙДИГАН ВИТАМИНЛАР. Ёгда эрийдиган витаминларга А, D, К, Е ва F витаминлар группаси киради. Улар ёгда ва органиқ этувчиларда яхши эрийди. Бу группа витаминларнинг энг мухим биологик хусусиятларидан бири организмда запас ҳолда тупланишидир. Шунинг учун организм маълум вакт зарур микдордаги витаминни истеъмол килмаса ҳам авитаминоз сезилмайди. Лекин улардан айримларининг организмга кўп микдорда кириб колиши тездан хар бир витаминга хос гипервитаминозни келтириб чикаради. Ёгда эрийдиган витаминлар физиологик процессларда жуда мухим роль уйнайди. Лекин кўпчилигининг моддалар алмашинуви процессларида иштирок этиш механизмини яхши урганилмаган. Бу витаминларнинг ҳаммаси таркибида кушбог тутади. Шунга мувофик, оксидланиш-кайтарилиш реакцияларида иштирок этиши мумкин. А витамин химиявий жихатдан туйинмаган циклик бир атомли бирламчи спиртдир. Унинг изомерларидан ташкари, 2 та физиологик актив витамер – А1 ва А2 маълум. А витаминнинг таркиби ион халка, иккита изопрен колдик ва бирламчи спирт группадан ташкил топган. А1 ва А2 витаминлар оч сарик рангли кристалл моддалар бўлиб, сувда эримайди. Лекин ёгда ва органиқ эритувчиларда яхши эрийди. Улар таркибида кушбог бўлганлиги учун одатдаги шароитда анча бекарор, осон оксидланади. А витамин факат хайвонлар тўқимасида учрайди. Лекин у ўсимликлардаги провитамин – каротинлардан синтезланади. Каротинларнинг , ва - шакллари маълум бўлиб, улардан -каротин биологик жихатдан аҳамиятли. Унинг бир молекуласи гидролизга учраганда, 2 молекула А1 витамин, яъни ретинол хосил бўлади. А витамин етишмаганда организмлар, кўпинча эндигина ривожланаетган еш организм усишдан тухтайди, уларнинг вазни камаяди. Тери ва шилимшик пардалар куриб, эпителийнинг юза катламлари кучиб тушади, натижада унинг ўтказувчанлиги кучайиб, организмни юкумли касалликларга берилувчанлиги ортади. Шунингдек А витамин куриш актининг амалга амалга ошишида ҳам мухим роль уйнайди. D витамин – эргокальцифероль, холикальцифероль. Бу антирахитик витамин. Унинг бир неча витамери маълум бўлиб, уардан D2 ва D3 юқори биологик активликка эга. Улар химиявий таркиби жихатдан стерилларнинг хосилаладир. D2 ва D3 витаимнлар тоза ҳолда кристалл модда бўлиб, 115-116 градусда суюкланади, сувда эриймайди. Лекин ацетон, спирт, бензол, хлороформ каби органиқ эритувчиларда яхши эрийди. Улар одатдаги шароитда анча бекарор бўлиб, оксидловчилар ва минерал кислоталар таъсирида тезда парчаланиб кетади. Организмда D витамин етишмаса, биринчи навбатда кальций ва фосфор алмашинуви бузилади. Натижада суюк тўқимасида кальций фосфат хосил булиш процесси бузилиб, рахит касаллиги келиб чикади. Бунда суяклар нихоятда юмшок бўлиб, хатто гавда оғирлигини кутара олмайди. Рахит билан касалланган болаларда дастлабки тишлар чикиши, айникса дентининг ривожланиши кечикади. Шунингдек, у ички секреция безларининг идора этилишида холистирин алмашинувида мухим роль уйнайди. D маълум микдорда организмга овкат билан тушади. У айникса балик махсулотларида, сарегда, тухум саригида кўп бўлади. Бирок организмда унинг асосий кисми куешни ультрабинафша нурлари таъсирида стеролларнинг хосилаларидан вужудга келади. D витамин куешнинг ультрабинафша таъсирида эргостеринда, D3 7- дегидрохолистериндан хосил бўлади. Одам бахорда ва кузда серкуеш хавода узок вакт бўлганда унга эхтиеж сезилмаслигини боиси ҳам худда мана шунда. Унинг мухим хусусиятларидан яна бири жигар ва ег тўқимасида запас ҳолда тупланишидир. Ундан организм зарур вактда истаганича фойдалана олади. Кейинги вакт абу витамин препаратлари рахитга карши эхтиет чора сифатида, айрим холларда меъда ва ун икки бармок ичак яраларида, жигар касалликларида кенг кулланилмокда. Е витамин – токоферол кўпайиш витамин, у химиявий табиатига кура, узун ен занжир тутувчи циклик спирт бўлиб, одатдаги шароитда рангсиз, мойсимон суюклик. Органиқ эритувчиларда яхши эрийди, химиявий таъсирларга нисбатан баркарор бўлса ҳам ультрабинафша нурлар таъсирида тез парчаланиб кетади. Табиий манбалардан Е витамин активлигига эга бўлган бир неча хил моддалар олинган. Е витамин биринчи навбатда организм кўпайишида мухим аҳамиятга эга. Бу витамин етишмаса хайвонлар насл колдира олмайди. Дастлаб сперматозоидларнинг шакли узгариб, хивчини йуколиб, харакатсиз бўлиб қолади. Кейинчалик витамин етишмаслик давом этаверса, улар умуман хосил булмайди. Ургочи хайвонларда тухум урчиса ҳам эмбриогенез издан чикади. Хомила ривожланиши охиригача етмайди. Хатто у сурилиб кетиши ҳам мумкин. Уни кўпайиш витамини деб аташ ҳам ана шундай келиб чиккан. Ўсимликларда Е витамин гул чангдонининг ривожланишини таъминлайди. Е витамин мускул тўқимаси ривожланишини ва фаолият курсатишида ҳам алохида аҳамиятга эга. Гиповитаминоз даврида ундаги кискариш оқсили – миозиннинг микдори камайиб боради, кретатин синтези бузилади. Шунингдек, Е витамин организмда кечадиган оксидлаш процессларида , минерал моддалар алмашинувида (айникса Ка ва Р) А витамин синтезида ва бошқаларда ҳам иштирок этади. У табиий моддалар ичида кучли антиоксидан хисобланади, айни кушбогига эга бўлган моддаларни оксидланишдан саклайди. Лекин унинг биологик процессларда иштирок этиш механизми яхши урганилган эмас. К витаминининг асосий физиологик активлиги кон ивишини бошқаришдан иборат. Унинг микдори ҳам бўлганда, конда протронбин ва шунга ухшаш оқсилларнинг микдори камайиб кетади, яъни уларнинг жигардаги биосинтези бузилади. Шунинг учун ҳам гиповитаминоз даврида коннинг ивиши секинлашади, айрим холларда тери остида, мускулларда кон куйилиши (геморагия) кузатилади. У фосфаттарнсферазалар активлигини кучайтиришда, айрим анаболитик процессларда, биологик оксидланишда ҳам мухим роль уйнайди. К витамин водород ва электрон ташишда Е витамин билан урин алмаштириши мумкин. Кейинги вактадаги текширишлар бу витамин мембраналар фаолиятида ҳам иштирок этишини курсатмокда. Одамнинг К витаминга бўлган эхтиежи кисман ичак флораси ердамида таъминланади. Бу витаминнинг ичакдан сурилиш бузилгандагина К авитаминоз кузатилади. Ўсимликларнинг яшил кисмларида, помидорда, жигарда К витамин кўп бўлади. Муҳокама учун саволлар: 1.1 Витаминларнинг ўрганилиш тарихини изоҳлаб беринг 1.2. Сувда эрийдиган витаминларнинг аҳамиятини айтиб беринг. Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий: 1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996. 2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984. 3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985. 4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987. Қўшимча 1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989. 2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987. 3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976. 4 . www. Referat. Ru; 2- савол бўйича дарс мақсади: Сувда эрийдиган витаминлар ҳақида маълумот бериш. Идентив ўқув мақсадлари. 1.1 Сувда витаминларнинг аҳамиятини тушинтириб бера олади. 1.2 Сувда эрийдиган витаминларни айтиб бера олади. 1.3 Витаминлар тузилишини изоҳлаб беради. Биринчи савол баёни: СУВДА ЭРИЙДИГАН ВИТАМИНЛАР. Сувда эрийдиган витаминларга В группа витаминлар (В2, В2, В3 ва хоказолар), биотин, холин, Р, С витамин ва бошқалар киради. Уларнинг таркиби, тузилиши ва таъсир этиши егда эрийдиган витаминларникига нисбатан анча яхши урганилган. Улар асосан коферментлар сифатида метаболитик процессларда иштирок этади. Уларнинг айримлариа мос келадиган коферментлар куйидаги жадвалда берилган: Сувда эрийдиган витаминлар ва уларга мос келадиган коферментлар.
Булар организмда етишмаса, икки компонентли ферментлар активлиги тамоман сусайиб, айримлари мутлако сезилмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам бу витаминларга хос авитаминозлар моддалар алмашинувида чукур узгаришлар келтириб чикаради. Агар улар уз вактида даволанмаса, емон окибатларга олиб келади. Мева-сабзавотлар ва бошқа ўсимликлар витаминларнинг асосий манбаи хисобаланади. В1 витамин – тиамин ок кристалл модда, химиявий табиатига кура пиримидиннинг тиазоли хосиласидир. У киздиришга (120 гача) чидамли, кислотали мухитда баркарор. Лекин нейтрал ва ишкорий мухитда, шунингдек, оксидловчилар таъсирида осон парчаланиб кетади. Тиамин биологик функцияси энг яхши урганилган витаминлардан биридир. Одам организмида бу витамин етишмаганда келиб чикадиган асосий касаллик бери-бери (полиневрит) деб аталади. Тиаминнинг фосфорли хосиласи бўлган тиаминпирофсфат (ТПФ) кофермент сиФатида декарбоқсиланиш реакцияларида иштирок этади. Бундай реакциялар механизми тулик урганилган. Гиповитаминоз даврида биринчи навбатда пироузум кислотаси (пируват) оксидланишли декарбоқсилланиши издан чикади, бу уз навбатида углеводлар, аминокислоталар ва липидлар метаболизмининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам организм тиамин билан қанчалик таъминланганлигини кондаги пируват микдоридан билиш мумкин. Айни витамин етишмаса конда пируват микдори ортиб кетади. Бу эса тўқималарга, марказий ва периферик нерв системасига захардек таъсир этади ва нихоят бери-бери касаллигини келитириб чикаради. Касаллик эндигина ривожлана бошлаганда, одамнинг иштахаси йуколиб , озиб кетади. Сунг нерв касаллиги аломатлари бошланади. Терининг сезувчанлиги камайиб, юрак фаолияти бузилади. Агар бу уз вактида даволанмаса, нерв палажининг огир куринишлари бошланади. Тиамин ўсимликларда ва микроорганизмларда синтезланади. Одамнинг В1 витаминга бўлган суткалик талаби 2 – 3 мг. Бу витамин бугдой унида, тозаланмаган гуручда, еренгокда, картошкада, айникса ачиткиларда кўп бўлади. В2 витамин – рибофлавин тук сарик рангли кристалл модда. Ишкорий мухитда бекарор, тезда парчаланиб кетади. У химиявий табиатига кура изоаллоксазиннинг рибитолли хосиласидир. В2 витаминнинг фосфорли бирикмалари оксидланиш-кайтарилиш реакцияларини катализловчи флавинли ферментларда коферментлик вазифасини бажаради. Флавинмононуклеотид (ФМН) ва флавинадениндинуклеотид (ФАД) хакидаги маълумот кейинрок берилган. У шундай килиб углевод, липид ва еглар метаболизмида кенг иштирок этади. У гемоглобин биосинтезда, куз гавхарининг равшан булишида катнашади. Рибофлавин барча хайвон махсулотларида (айникса жигарда, буйракда ва юракда мускулларида), мева ва сабзавотларда кенг таркалган. Шунингдек, одам ва хайвонлар ичагининг микрофлорасида ҳам синтезланиб туради. Шунинг учун В2 авитаминоз кам учрайди. Лекин организмга узок вакт витаминган бой махсулотлар кирмаса еки унинг ичакда сурилиши бузилса, авитаминоз келиб чикади. Одамнинг В2 витаминга бўлган суткалик талаби 3 – 4 мг. Организмда бу витамин етишмаса, шиллик кавтлар, биринчи навбатда, огиз бушлиги яллигланади, лаб бичилади. Куз тез чарчайдиган бўлиб қолади. Кейинчалик мугуз пардаси яллигланади, катаракта (куз гавхарини яллигланиши) ривожланади. Бу уз вактида даволанмаса, огир окибатларга олиб келади. |