Главная страница
Навигация по странице:

  • Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

  • Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий

  • 8-мавзу: Гармонлар Фанни ўқитиш технологияси: “Гармонлар ” мавзусидаги маруза машғулотининг технологик харитаси

  • Амалга оширувчи шахс, ва қ т 1 Тайёрлов бос қ ичи

  • 1.3. Асосий тушунчалар

  • 1.5. Метод ва усуллар

  • Ўқитувчи, 15 минут 3 Гуруҳда ишлаш босқичи

  • Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар

  • 1- савол бўйича дарс мақсади

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница13 из 18
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

    В3 витамин – пантотенат кислота. Бу епишкок, оч сарик рангли егсимон суюклик:

    CH3

    H
    O – CH2 – C – CHOH – CO – NH – CH2 - COOH


    CH3

    ,-диокси, , -детилмой -аланин колдиги

    кислота колдиги

    Пантотенат кислота

    Бу кислота киздиришга, ишкорлар ва кислоталар таъсирига чидамсиз, оптик активликка эга.

    В3 витаминнинг асосий биологик функцияси кофермент – А нинг таркибига кириб оқсил, углевод ва еглар метаболизмида, стероид гармонлар биосинтезида иштирок этишдир.

    В3 гиповитаминоз даврида одамнинг иштахаси йуқолади, озиб кетади, тури касаллигига йуликади. Еш организм усишдан тухтайди. У барча ўсимлик ва микроорганизмларда (жумладан ичак флорасида) синтезланади. Одамнинг унга бўлган суткалик талаби 10 – 25 мг. Ўсимликларнинг яшил кисмларида, жигарда, тухум саригида, шунингдек сутда пантотенат кислота кўп бўлади.

    РР витамин – никотинат кислота химиявий табиатига кура никотинат кислота ва унинг амиди хисобаланади.

    Булар кристалл тузилишга эга, сувда қийин эрийди. Ташки таъсирларга анча чидамли.Бу витамин етишмаса, тери кассалиги- пиллагра ( pellagra –италянча гадир-будир тери дегани) келиб чикади. Preventive pellagra – пиллагранинг олдини олувчи деган сузларнинг бош харфлари олиниб, РР витамин деб аталади. РР витаминнинг асосий биологик функцияси декитрогеназаларда коферментлик вазифасини бажаришдир, яъни унинг хосилалари – НАД ва НАДФ оксидланиш кайтарилиш реакцияларида водород ва электрон ташиш функциясини бажаради. Демак, бу витамин етишмаса, биринчи навбатда углеводлар, аминакислоталар ва липидлар оксидланиши бузилади, кайтарилишга алокадор бўлган биосинтетик реакциялар издан чикади. РР авитаминоз- пеллагра «уч Д» касаллиги, яъни дерматит ( тери яллигланиши), деаррея ( ич кетиш) ва деменция ( акл пасайиши) билан характерланади. Шунингдек, бунда огиз бушлигининг яллигланиши, юрак кон томир системасининг фаолияти бузилиши ва хакозолар кузатилади. Бу касаллик макажухори унини кўп истеъмол қиладиган халкларда кўп учрайди. Чунки унинг таркибида организмида некотенат кислота ва уни амиди ситезланиши учун хом ашё хисобланган трибтофан кам бўлади. Бундан ташкари маккажухори донида некотинат кислотанинг антагонисти – перидин -3- сульфокислота бўлади.

    Одамнинг бу витаминга бўлган талаби 15-25 мг. У жигарда, буйракда ва бугдойда энг кўп булиши аниқланган.

    В6 авитаминознинг белгиси дермотит, себорея хисобланади. Бунда одамнинг иштахаси йуколиб, кунгил айнийди. Болаларда оек, кул фалажи ҳам кузатилади. Одамнинг бу витаминга бўлган суткалик талаби 1,5-2мг. У бугдой муртагида, нухот ва ловияда, гушт махсулотларида энг кўп булиши аниқланган.

    В12 витамин – кобаламин. В12 витамин группасига таркиби ва тузилиши жихатидан кисман фарк қиладиган, лекин биологик активлиги ухшаш бўлган бир неча хил моддалар киради. Уларнинг молекуласи асосини 4 та пирол ва халка ва 5,6 деметил бензимидазол ташкил этади. Молекуласи марказида Со жойлашган.

    Бу витамин таркибида цианид иони бўлганлиги учун цианкобаламин деб аталади. У кизил рангли кристалл модда, хидсиз, мазасиз, сувда ва спиртда яхши эрийди. Унинг бошқа хосилаларидан, масалан, оксикобаламин таркибида цианид группа урнида гидроқсил группа саклайди. Шу уринда 5-дезоксиаденозил группа сакловчи вакили дезоксиаденозилкобаламин (ДА – кобаламин) мухим ферментатив реакцияларда коферментлик функциясини бажаради.

    В12 витамин факат микрорганизмлар томонидан синтезланади. Унинг етишмаслиги ичакда сурилиш процесси бузилгандагина келиб чикади. Бу холат одамда ошкозон шираси таркибида махсус мукопротеид – Кастлининг ички фактори етишмаганда содир бўлади. Витаминнинг узи эса Кастлнинг ташки фактори хисобланади. В12 авитаминознинг асосий белгиси хавфли анимия хисобланади. Кобламиннинг аосий физиологик функцияларидан бири эритроцитлар шаклланишида иштирок этишидир. Шунинг учун ҳам авитаминоз даврида хавфли камконлик касаллиги келиб чикади. Бу касаллик нерв системаси бузилиши ва ошкозон шираси таркибидаги кислота микдори кескин пасайии билан кечади. Агар у уз вактида даволанмаса, емон окибатларга олиб келиши мумкин.

    Одамнинг В12 витаминга бўлган суткалик талаби жуда оз бўлиб, 2,5 – 5 мкг. ни ташкил этади. Бу витамин корамол жигари ва буйрагида, шунингдек, балик махсулотларида бўлади.

    В15 витамин – пангомат кислота. Пангомат кислота узига хос хидли, бироз ачик мазали, ок кукун ҳолдаги модда.

    Пангомат кислотанинг таркиби метил группага бой бўлганилиги учун у метил группалар ташилишида мухим роль уйнаса керак, деб тахмин килинади. В15 витамин ўсимлик махсулотларида, айникса, уларнинг уругида кўп бўлади. Шунинг учун одамда унга хос авитаминоз кузатилган эмас. Лекин унинг препаратлари юрак томир. Тери касалликларини даволашда, шунингдек, хроник гепатитда кўп ишлатилади.

    Вс витамин – фолат кислота. Фолат кислота сарик рангли кристалл модда, сувда ёмон эрийди. Унинг таркиби птеридин, аминобинзоат ва глутамат кислота колдикларидан иборат, шунинг учун у птероилглутамат кислота деб ҳам аталади.

    Бу кислота нейтрал шароитда киздиришга чидамли, нур таъсирида таркибий кисмларга парчаланиб кетади. Унинг бир неча хил вакиллари аниқланган бўлиб, улар таркибидаги глутамат кислота колдигининг сони билан фаркланади. Унинг кайтарилган куриниши тетрагидрофолат кислота (Н4 Ф) нинг асосий биолгик функцияси бир углеродли группаларнинг кучиши билан борадиган реакцияларда кофермент сифатида иштирок этишидир. У ўсимликларда, микроорганизмларда, жумладан, ичак микрофлораси томомнидан синтезланади. Бу витамин етишмаганда, одамда камконлик елиб чикади. Унга бўлган суткалик талаб 2 – 3 мг. атрофида. У жигарда, буйракда, ўсимликларнинг яшил кисмларида кўп булиши аниқланган.

    урилмайди.

    С витамин – аскорбат кислота. С витамин – нордон мазали, рангсиз кристалл модда. У сувда эрийдиган витаминлар ичида киздиришга энг чидамсизи хисобланадаи. Овкат тайерлаш процессида унинг кўп кисми кислорол иштирокида парчаланиб кетади. Шунингдек, у огир металлар – темир, мис, кумуш ва бошқалар тузи иштирокида осон оксидланиб парчаланиши тезлашади.

    Аскорбат кислота химиявий таркибига кура, дегитогулон кислотанинг такони хисобланади. У организмда оксидланган ва кайтарилган холатда учрайди, сувли мухитда киздирилса дегитогулон кислотага айланади.

    С витамин гиповитаминозида кон томирлари, айникса капилярлар ўтказувчанлиги бузилиб, тери остида кон куйилиши, милкдан кон кетиши кузатилади, бу касаллик цинга еки скорбут касаллиги деб аталади. Одам цинга билан касалланганда гиалуронат кислота ва мкахсусоқсил – коллаген биосинтези ҳам бузилади. Бу, уз вактида, суяклар тўқимасининг шикастланишига тишлар мурт бўлиб, тезда тушиб кетишига сабаб бўлади.

    С витамин одам организмида синтезланмайди, шунидек. Бошқа витамиларга запас ҳолда сакланмайди. Шунинг учун ҳам унга бўлган суткалик эхтиёж катта 50 – 100 мг. У наъматакда, калампир, кук пиёз, укропда, токнинг еш баргларида, райхон ва бошқаларда энг кўп бўлади.

    Р витамин – рутин. Р витамин группасига бир катор биологик актив моддалар – биофлавиноилар киради. Уларнинг тузилиши бир-бирига якин бўлиб, молекулалари асосини флавон халкаси ташкил этади. Улардан энг юқори активликка эга бўлган рутин хисобланади.

    Р витамин организмда оксидланиш – кайтарилиш процессларида, жумладан аскорбат кислота, адреналинлар оксидланиши ва кайтаришида иштирок этади. Шунингдек, у гиалуронидаза ферменти ингибитори хисобланади. Агар бу витамин етарли бўлса, кон томирларининг ўтказувчанлиги бир меъерда бўлади, яъни улар деворларидаги гиалуронат кислота парчаланмасдан сакланади. Агар витамин микдори кам бўлса, гиалуронидаза актив бўлиб, уни парчалаб ташлайди, натижада кон томирларининг ўтказувчанлиги узгариб кон куйилиш кузатилади. Одамнинг Р витаминга бўлган суткалик эхтиежи аниқ булгиланган эмас. У ўсимлик махсулотларида доим С витамин билан учрайди.

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Сувда ва ёғда эрийдиган витаминларни санаб беринг.

    1.2. Организда В гуруҳи витаминларининг ролини айтинг.

    Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

    1. Витаминларнинг тирик организмларда парчаланиш йўлларини ўрганиш.

    2. Витаминларнинг тирик организмлардаги биологик аҳамиятини ўраниш.

    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;

    8-мавзу: Гармонлар
    Фанни ўқитиш технологияси:

    Гармонлар ” мавзусидаги маруза машғулотининг технологик харитаси




    Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

    Амалга оширувчи шахс, вақт

    1

    Тайёрлов босқичи

    1.1.Дарс мақсади: Гармонлар ва уларнинг турлари ҳақида маълумот бериш.

    1.2.Идентив ўқув мақсадлари.

    1.2.1. Гармонлар ҳақида тушунча беради.

    1.2.2. Оқсил табиатли гармонлар тўғрисида маълумот беради.

    1.2.3. Аминокислота ва стероид гармонлар ҳақида маълумот беради..

    1.3. Асосий тушунчалар: гармон, гипоталамус, гипофиз, эпифиз, саматотроп, адренекартикотроп, лютинловчи, окцитоцин, возопрецин, адреналин, инсулин, гликоген.

    1.4. Дарс шакли: гуруҳ ва микрогуруҳларда ишлаш, ҳикоя қилиш

    1.5. Метод ва усуллар: Кузатиш, суҳбат, презентациядан фойдаланиш.

    1.6.Керакли жиҳозлар: кўргазмали плакатлар, расмлар.

    Ўқитувчи

    2

    Ўқув машғулотини ташкил қилиш босқичи:

    2.1. Мавзу эълон қилинади.

    2.2. Маъруза бошланади, асосий қисмлари баён қилинади.

    Ўқитувчи,

    15 минут

    3


    Гуруҳда ишлаш босқичи:

    3.1. Талабаларга муаммоли савол беради.

    3.2. Талабалар фикри эшитилади, бошқа талабалар баҳсга чақирилади.

    3.3. Умумий хулосалар чиқарилади.

    3.4. Умумий хулосага келинади

    Ўқитувчи-талаба

    40 минут

    4

    Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:

    4.1. Гармонлар ўрганилиш тарихини тушинтириб беринг ?

    • Оқсил табиатли гармонларни айтиб беринг?

    • Аминокислота табиатли гармонларни тушинтиринг?

    • Гармонларнинг синфларга бўлинишини изоҳлаб беринг?

    4.2.Энг фаол талабалар (баҳолаш мезони асосида) баҳоланади.

    Ўқитувчи

    15минут

    5

    Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:

    5.1 Талабалар билими тахлил қиллинади.

    5.2.Мустақил иш топшириқлари берилади.

    5.3.Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришар киритади.

    Ўқитувчи

    10 минут



    Асосий саволлар:

    1. Гармонлар ҳақида тушунча ва оқсил табиатли гармонлар.

    2. Аминокислота табиатли гармонлар.

    3. Стероид табиатли гармонлар.


    Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: гармон, гипоталамус, гипофиз, эпифиз, саматотроп, адренекартикотроп, лютинловчи, окцитоцин, возопрецин, адреналин, инсулин, гликоген.

    Мавзуга оид муаммолар:

    1. Гармонларнинг тирик организмларда ишлаш механизмини ўрганиш.

    2. Гармонлар натижасида вужудга келадиган касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш.

    1- савол бўйича дарс мақсади: Гармонлар ҳақида тушунча ва оқсил табиатли гармонлар.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Гармонлар аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Гипоталамус гармонларни айтиб бера олади.

    1.3 Оқсил табиатли гармонлар фунциясини изоҳлаб беради.

    Биринчи савол баёни:

    Гормонлар эндокрин безларда ишлаб чиқариладиган, тўқима, органлар ва бутун организмда бораднган моддалар алмашинув процесслари ва функционал ҳолати бошқарилишида муҳим роль ўйнайдиган, юқори биологик активликка эга бўлган органиқ мод-далардир. Ҳозирги вақтда гормонлар ҳақидаги таълимот мустақил фанига айлзнган. Бу фан гормонларнинг химнявий табиатини, структураси билан функқияси орасидаги боғлиқ-ЛИК.НИ, таъсир механизми ҳамда эндокрин безларнинг физиологияси ва патологиясини ўрганади.

    Эндокринология фанининг келиб чиқиши 1849 йилда Аддисон томонидан бронза касаллигининг очилиши бнлан боғлиқ. Ички секрекия безлари тўғрисидаги тушунчани фанга биринчи. марта Клод Берпар киритган. Ичкн секреция безлари маҳсулотини гормонлар деб (юнонча Иогтао — қўзғотаман, уйғотаман деган маънони англатадя) аташни биринчи марта 1905 йилда Бейлис ва Стар-лннглар такллф этишган.

    Гормонлар одамлар ва ҳайвонларнинг махсус оргапларида — ички секреция безларида ишлаб чиқарилиб, бевосита қон оқи-мига қуйилади. Ошқозон ости бези, қалқонсимон без, буйрак усти безлари, жиисий безлар (уруғдон ва тухумдонлар) , паратиреоид бсзлар ва гипофиз энғ муҳнм ички секреция безлари ҳнсобланади. Лекин кейинги йиллардаги текширншларда бош мия қисмлари, айниқса гипоталамус ҳам юқори гормонал активликка эга бўлган моддалар ишлаб чиқариши в.а улар ҳам қон орқали бутун танага тарқалиши аниқланмоқда. Улар фақат ички секреция безлари фаолиятини бошқармасдан, бошқа орган ва тўқималарга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.

    Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, организмдаги гормонал бошқарув эволюцион нуқтаи «азардан қараганда қаднмги бўлиб, у ҳали нерв системаси шаклланмасдан олдин ҳам мавжуд бўлган. Лекии гормонал бошқарув, бошқа барча ҳаётий процесслар син-гари, ҳамма вақт нерв системаси импульслари назоратида бў-лади.

    Ҳозирги вақтда деярли ҳамма гормонлариинг химиявий тузи-лиши аниқланган бўлишига қарамасдан, уларнинг номенклату-раси ва класснфикациясининг умумий принциплари ишлаб чиқилмаган. Қуйида гормонларнинг молекуляр табиатига кўра классификацияси келтирилган.

    1. Оқсил ва пептид табиатли гормонлар. Бу группага гипота-ламус гормонлари (тиролиберин, люлиберин, соматостатин ва бошқалар), гипофиз гормонлари (ўсув гормони, фолликулаларни стимулловчи гормон, лютеинловчи гормон, пролактюн, тиреотроп гормони, адренокортикотроп гормони, гонадотроп гормони, мелано-троп гормони, вазопрессин, окситоцин), ошқозон ости безининг гормонлари (инсулин, глюкагон), қалқонсимон олди безнинг гор-мони (паратгормои), қалқонсимон без гормони (кальцитоцин) кирадн.

    2. Аминокислоталар характеридаги гормонлар. Буларга буй-рак усти безининг мағиз қисми гормонлари (адреналин ва норад-реналин) ва қалқонсимон без гормонлари (тироксин ва трийод-тиронин) киради.

    3. Стероид гормонлар. Буларга буйрак усти безн пўст қисми-нинг гормонлари, ҳашаротларнинг ва жиисий без гормонлари ки-ради.

    4. Гормоноид моддалар.

    5. Фитогормонлар.
    ОҚСИЛ ВА ПЕПТИД ТАБИАТЛИ ГОРМОНЛАР
    Ички секреция безлари томонидан синтезланадиган моддалар-нинг кўпчилигинн оқсил ва пептид табиатли моддалар ташкил қилади. Булар ичида яҳии вақтларда очилган гипоталамус гор-монлари муҳим ўрнк тутади. Чунки марказий нерв системасининг юқори бўлимлари билан эндокрин аппаратининг ўзаро алоҳаси гипоталамус орқали амалга ошади.
    Гипоталамус гормонлари
    Гипоталамус гормонлари бутун организм, орган ва тўқима-ларнвнг биологик функциялари гуморал бошқарилишини амалга" оширувчи физиологик системада калит вазифасини ўтайди. Ҳо-зирги вақтда гипоталамусда 10 га яқин гормональ фактор аниқланган бўлиб, тоза ҳолда қуйидаги 3 та гормон ажратиб олинган ва уларнинг структураси аниқланпан.

    Тиролиберин — гигюфиздан тиреотроп гормони ажралишинв таъминловчи гормон, таркиби жиҳатдан трипептид бўлиб, қуйида-гича тузилган:

    Ушбу формуладан кўриниб турибдики, эрклн аминогруппа йўц, глутамат кислотанинг эркин амшюгруппаси •у-карбоқсил ҳи-собига ички амид ҳосил қилиб, циклик структурага айлаиган. С-учки карбоқсил группа амид шаклига ўтган.

    Люлиберин — гипофиздан лютеинловчи гормоннинг ажралиши-ни таъминловчи фактор бўлиб, тузилиши жиҳатидан декапептид ҳисоблаюади. Бу пептид ҳам N ва С томонларининг ҳолатига кў-ра тиролиберинни эслатади, яъни М-учки томонда пироглутамат кнслота, С-учки томонда глицинамид шаклида жойлашган:

    пиро-глу-гкс-три-сер-тир-лей-арг-про-гли-1ЧН2

    Соматост^тин соматотропин гормони ажралишини тўхтатиб туриш вазифасини бажаради. Бу гормон тузилиши жиҳатдап цик-лик тетрадекапептид бўлиб, 3 ва 14 ҳолатдаги цистеин ҳолдиғи ҳисобига дисульфид боғ ҳосил қилиб циклик шаклга ўтади:


    Бу гормоп аввало пироглутамат кислота тутмаслиги билан, иккинчидан, эркин амин ва карбоқсил группа тутиши, дисульфид кўприкчаси борлиги билан юқоридаги иккала пептиддан фарқ қи-лади. Гипоталамусдан ташҳари, соматостатин бош миянинг бошқа қисмларида, ошқозон ости бези ва ичак ҳужайраларида ҳам то-пилган. Бу гормоннинг таъсир доираси жуда кенгбўлиб, у Лангер-ганс оролчалари ва аденогипофиз ҳужайра элементларига бево-сита таъсир этиши аниқланган.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18


    написать администратору сайта