Главная страница
Навигация по странице:

  • 2- савол бўйича дарс мақсади

  • Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

  • Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати: Асосий

  • 10-мавзу: Липидлар алмашинуви Фанни ўқитиш технологияси: “Липидлар алмашинуви ” мавзусидаги маруза машғулотининг технологик харитаси

  • 1.3. Асосий тушунчалар

  • 1.5. Метод ва усуллар

  • Ўқитувчи, 15 минут 3 Гуруҳда ишлаш босқичи

  • Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар

  • 1- савол бўйича дарс мақсади

  • Иккинчи асосий масала баёни.

  • portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен


    Скачать 4.32 Mb.
    НазваниеУчебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
    Дата24.12.2022
    Размер4.32 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаportal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1).doc
    ТипУчебно-методический комплекс
    #862262
    страница16 из 18
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Моддалар алмашинуви изоҳлаб беринг.

    1.2. Ассимляция ва диссимляция жараёнини тушинтиринг.
    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;

    2- савол бўйича дарс мақсади: Организмда энергия алмашинуви ҳақида маълумот беради.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Моддалар алмашинуви аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Ассимляция жараёнини айтиб бера олади.

    1.3 Диссимляция жараёнини изоҳлаб беради.

    Иккинчи савол баёни:

    Тирик системаларда энергия алмашинувини термодинамиканинг биология татбики билан шугулланадиган биоэнергетика фани узгаради. Бу соха биофизиканинг бир булими бўлганидан бу ерда биз факат биохимия учун зарур бўлган бир катор асосий тушунчаларни курамиз. Одам организмда озик моддаларнинг парчаланишидан хосил бўладиган ана шундай охирги махсулотлар углерод диоксиди ва сувдир. Термодинамика А халотдан Б холатга утишида кандай шу бажарилади ва қанча микдорда энергия сарф бўлади, деган саволга жавоб беради. Жараёнларнинг кмкмий энергетик балансини тузишда Гесс конуни мухил роль уйнайди. Бу конунга кура, химиявий жараённинг иссиклик эффекти оралик боскичларга боглик эмас, у факат системанинг дастлабки ва охирги холати билан белгиланади. М-н ёг ёки углевод Каломеирик бомбада ёнганда ҳам, организимда аста –секин оксидланганида ҳам охирги махсулот CО2 ва Н2О дир. Энергиянинг ҳамма турлари бир-бирига эквивалент нисбатдан ота олади, лекин энергия турларидан бири болган иссиклик бошқа шакилларги тула ота олмайди. Маълумки хар кандай энергиянинг бир шаклдан иккинчи шаклга утиши маълум бехуда йукотишлар билан кузатилади.

    Энергиянинг бир кисми иссикликга айланиб таркалиб кетади ва ундан фойдаланиб булмайди. Бу ходисани анализ килиш куйидаги мухли хулосага олиб келди системанинг умумий энергияси бир хил эмас, унинг бир кисми фойдали иш килиши мумкин, у эркин энергия деб аталиб ва G харфи билан ифодаланади. Иккинчи кисми эса айни шароитда ишга ва энергиянинг бошқа шакилларга ота олмайди, у боғланган энергия деб аталади. Ёпик системада эркин энергия уз-узича минимумга интилади, яни иссиклик иссикрок жисимдан совукрагига утади. Хужайрада энергиянинг ажратилишда ва уни истимол килиниши билан кечадиган жараёнларинг озаро уланиши юксак энергияли фосфат бирикмалар оркали бажарилади. Бу системада марказий уринда аденазин трифосфат АТФ туради. Хужайрада катабалик жараёнлар натижасида ажраладиган энергиянинг бир кисми эркин энергиянинг сарфланиши талаб қиладиган реакция аденозин дифосфат (АДФ) ва анорганиқ фосфат (АФ) дан АТФ синтезланиши учун ушлаб олинади.

    Энергия АТФ нинг энергияга бой богларида сакланади, сунгра АТФ, АДФ ва анорганиқ фосфатга парчаланиб узидаги энергиянинг кўп кисмни энергия талаб қиладиган жараёнларга узатади. Шундан килиб, АТФ энергияни ушловчи, саклавчи ва тошувчи молекула сифатида хужарайра энергетикаси узига хос функцияни бажаради АТФ 1929 йил бир вактда немис олими Ломан ва америка олимлари Фиске ва Суббаровлар томонидан склет мускулларида кашф этилган эди. Аввало АТФ факат мускул кискаришида мухим роль уйнайди деб хисобланади деб хисобланди, аммо кейинрок унинг организмларнинг ҳамма типлари – хайвон, ўсимлик бактериреон хужайраларида учраши, хужара жараёнлари хар хил шаклларида катнашиши аниқланди. 1941 йил Фриц Лепиан бу кузатувларини универсал аҳамиятга молик эканлигига ишониб, умумлаштирувчи консцепцияни таклиф килди. Бу консцепцияга биноан АТФ хужайрада химиявий энергиянининг ташишда асосий ва универсал ролни уйнайди. Шунинг билан Лепиан биринчи бўлиб хужайрада АТП цикли мавжуд эканлигини тахмин этди. Фосфат бирикмаларнинг юксак энергетик ва паст энергетик группалари бор. Бу иккинчи группага кирадиган бирикмалар орасидаги фарк факат фосфат боги гидролизи эркин энергиясининг катталигидадир. Энергига бой бог устида сузлаганда у айни химиявий богни тутувчи бирикмаларнинг эркин энергиясининг улар узилгандан сунг хосил бўлган бирикмаларнинг эркин энергиясининг орасидаги фарк сифатида таърифланади. Факат гидролиз система эркин энергиясининг узгариши 21 кж/моль ёки 5 к/кал моль дан кам булмаса у макроэргик бог каторига киради.

    Хужайра энергетикаси марказий урнини АТФ, АДФ ва АМФ дан ташкил топган аденингнуклеотидлар системаси ҳамда анорганиқ фосфат эгалайди. АТФ териодинамик бекарор молекула бўлгани туфайли осонлик билан гидролизланиб АДФ ва АМФ хосил қилади манашу жараёнда ажраладиган энергияси хужайранинг энергетик эхтиёжлариниг коплашга сарф бўлади. Энергияга бой бирикмалар каторига яна бошқа нуклеотидтрифосфатлар УТФ, ГТФ, ЦТФ, ТТФ, креотинфосфат, пирофосфат, баъзи тиоэфирлар фосфинолпируват, 1,3-бифоефоглицерат, карбонат фосфатва бошқа бир катор бирикмалар киради. Бошқа барча фосфат бирикмалар паст энергияли фосфатлар бўлиб, улар гидролизланганда эркин энергиянинг узгариш бир неча марта кичик. АТФ стандарт шароитда гидролизлаганда (АТФ К Н2О АДФ К аФ) эркин энергияни узгариши (-АG) 30,4 кж/моль га тенг. Фихологик шароитда АG 50 га якин, чунки хужайрада бошлангич моддалар ва уларнинг махсулотлари, магний ионлари концентрацияси бошқача, бундан ташкари рН киймати ҳам четланиши мумкин. АТФ молекуласида иккита фосфот боги: охирги (терминал) ва уртадаги прифосфат блглар микроэргик, рибозанинг 5-углероди билан кушилган биринчи боги оддий пастэргик бог. Шунинг учун АТФ нинг фосфат богларидан энергия ажралишининг икки варианти мавжуд: асосий варианти-охирги фосфатнинг ажралиши (АТФ К Н2О АДФ К Н3РО4) ва бошқа варианти АТФ дан пирофосфатнинг ажралиши: АТФКН2О АМФКН4РО7. Бу реакциялардан хужайра биохимиявий жараёнларда кашрок фойдаланади. Электронларнинг ташиши ва оксидланиш билан кечадиган фосфорланиш хужайранинг Нафас олиши кульминациясидир, у ми тахондрияларнинг ички менбранасида утади Нафас занжири простетик группалари билан мустахкам боглик электронларни, бириктириш ва кайтиб бериш кобилиятига эга катор оқсилларидан ташкил топган. Бу оқсиллар бирин-кетин шундай тартибда жойлашадики, уларнинг хар бири олдингисидан электронларни кабул килиб кейингисига узата олади. Бундай ташувчилар занжирига кирган электиронлар энергияга бой бўлади, аммо бир ташувчидан иккинчисига утиш жараёнидаги харакатида улар уз энергияларини йукададилар. Энергиянинг кўп кисми нафас занжирининг маълум участкаларида АТФ шаклида ушланади. Оксидланиш жараёнида нафас занжирининг учта участкасида АДФ ва АФ дан АТФ синтезланади, бу участкалар фосфорланиш нукталари деб аталади.

    Эукариотик хужайраларда пироват ва бошқа хужайра ёнигилари, асосан уч карбон кислоталар оркали оксидланиши, бу жараённи таъминлайдиган махсус демдрогеназаларнинг деярли ҳаммаси митохондияларнинг ички компартаментларида уларнинг матриксида жойлашган. Ички митохондриал мембранада нафас занжирини ташкил қиладиган электрон ташувчилар ва АДФ ҳамда АФ дан АТФ молекуласини синтез қиладиган ферментлар жойлашган. Электронларни ташиш занжирида кайтарилган эквивалентларни бириктириб олиш ва кайтадан юбориш кобилиятига эга группаларнинг сони жуда кўп, улар 15 та дан кам эмас. Улар маълум тартибда бирин-кетин келадиган участкага булинадилар. Хар бир участка узини махсус компонентларига эга ва узига хос функцияни бажаради. Занжир таркибига доимо оқсил билан боғланган электиронлар ташишга мулжалаган бир неча хил химиявий группалар киради. Улар каторига турли дигедрогеназалар таркибида ишлайдиган никотинамидденин нуклеотид (НАД, НАДН-дегидрогеназа) билан боғланган.

    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Организмда эенргия турлари ҳақида маълумот беринг.

    1.2. Организмда энергия апмашинуви йўлларини изоҳлаб беринг.

    Мавзу бўйича ечимини кутаётган илмий муаммолар.

    1. Моддалар алмашинувининг биологик аҳамиятини ўрганиш.

    2. Организмда энергия алмашинувининг биологик ролини ўрганиш.
    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;

    10-мавзу: Липидлар алмашинуви
    Фанни ўқитиш технологияси:

    Липидлар алмашинуви ” мавзусидаги маруза машғулотининг технологик харитаси




    Босқичлар ва бажариладиган иш мазмуни

    Амалга оширувчи шахс, вақт

    1

    Тайёрлов босқичи

    1.1.Дарс мақсади: Липидлар алмашинуви ҳақида маълумот бериш.

    1.2.Идентив ўқув мақсадлари.

    1.2.1. Липидлар алмашинуви ҳақида тушунча беради.

    1.2.2. Ёғ кислоталари алмашинуви тўғрисида маълумот беради.

    1.2.3. Фосфолипидлар алмашинуви ҳақида маълумот беради..

    1.3. Асосий тушунчалар: липид, ёғ кислота, простогландин, ошқазон, ичак, ингичка ичак, модда, энергия.

    1.4. Дарс шакли: гуруҳ ва микрогуруҳларда ишлаш, ҳикоя қилиш

    1.5. Метод ва усуллар: Кузатиш, суҳбат, презентациядан фойдаланиш.

    1.6.Керакли жиҳозлар: кўргазмали плакатлар, расмлар.

    Ўқитувчи

    2

    Ўқув машғулотини ташкил қилиш босқичи:

    2.1. Мавзу эълон қилинади.

    2.2. Маъруза бошланади, асосий қисмлари баён қилинади.

    Ўқитувчи,

    15 минут

    3


    Гуруҳда ишлаш босқичи:

    3.1. Талабаларга муаммоли савол беради.

    3.2. Талабалар фикри эшитилади, бошқа талабалар баҳсга чақирилади.

    3.3. Умумий хулосалар чиқарилади.

    3.4. Умумий хулосага келинади

    Ўқитувчи-талаба

    40 минут

    4

    Мустаҳкамлаш ва баҳолаш босқичи:

    4.1. Липидлар алмашинуви ҳақида маълумот беринг ?

    • Ёғлар алмашинуви жараёни тушинтириб беринг?

    • Ёғ кислоталари жараёнини тушинтириб беринг?

    • Организмда ёғ алмашинувини изоҳлаб беринг?

    4.2.Энг фаол талабалар (баҳолаш мезони асосида) баҳоланади.

    Ўқитувчи

    15минут

    5

    Ўқув машғулотини якунлаш босқичи:

    5.1 Талабалар билими тахлил қиллинади.

    5.2.Мустақил иш топшириқлари берилади.

    5.3.Ўқитувчи ўз фаолиятини тахлил қилади ва тегишли ўзгартиришар киритади.

    Ўқитувчи

    10 минут



    Асосий саволлар:

    1. Липидлар алмашинуви хакида умумий маълумот.

    1. Ёғ кислоталар алмашинуви ва унинг аҳамияти.

    Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар: липид, ёғ кислота, простогландин, ошқазон, ичак, ингичка ичак, модда, энергия .

    Мавзуга оид муаммолар:

    1. Липидлар алмашинувининг биологик аҳамиятини ўрганиш.

    2. Ёғ кислоталар алмашинувининг биологик ролини ўрганиш.

    1- савол бўйича дарс мақсади: Липидлар алмашинуви ҳақида умумий маълумот беради.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Липидлар алмашинуви аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Ёғ кислота алмашинуви жараёнини айтиб бера олади.

    Биринчи савол баёни: Одам организми липидлари тузилиши жихатидан ҳам, тирик организмлар бажарадиган функциялар жихатидан ҳам бир-биридан анча фарк килувчи бирикмалардир. Липидлар мавзуи буйича олинган маълумотлар гарчи такрор бўлсада куйида липидларнинг энг мухим группалари хакида эслатмалар берилади.

    1. Ёг кислоталари тузилиши жихатидан энг содда липидлар. Улар организмда асосан бошқа липидлар парчаланиши ёки синтезда хосил бўладиган оралик махсулотлардир.

    2. Ёглар. (триацилглециринлар) Асосан резерв энергетик материал вазифасини бажаради, овкат липидлари асосан ёглардан иборатдир.

    3. Фосфолипидлар билан гликолипидлар(мураккаб липидлар) хужайра мембраналарининг энг мухим таркибий кисмларидир.

    4. Стероидлар: буларнинг ҳаммадан кўп таркалган таркиби холестерин. У хужайра мембраналари таркибига структура элементи бўлиб киради, шунингдек бошқа бир қанча бошқа стероидлар- ут кислоталари, стероид горионлар, витамин Д3 утмишдоши бўлиб хизмат қилади.

    5. Простогландинлар беш углеродли халкали бўлган ёг кислота улушлари. Идора этувчи, яъни регулятор вазифасини бажаради. Хар хил жинсда бўлган мана шу моддалар асосан узларининг умумий хоссаларига караб бутун молекуласи ёки молекуласининг кўпгина кисмининг гидрофоб булишига караб липидлар синфига бирлаштирилади. Липидлар метаболизми ва вазифасининг бир қанча хусусиятлари уларнинг гидрофоблигидан келиб чиккан.

    Ёг босиши, ут-тош касаллиги метоболик ацидос, артеросклероз сингари бир қанча патологик холатлар липидлар алмашинувининг издан чикишига боглик бўлади.

    Липидлар, яъни ёглар ҳамда ёгсимон моддалар хайвон ва одам организмига озука моддалар билан киради. Организм тўқималарида ҳам доим маълум микдорда липид бўлиб улар ёг деполарида захира модда сифатида кўп тутилади, кам микдорда хужайра структурасига киради. Ўсимликларда липидлар углеродлардан синтезланиб асосан мева ва донларда, айникса мойли уруглардан кўп йигилган бўлади. Бинобарин захира ёгни структура ёгидан фарклашимиз керак.

    Хайвон организмида захира ёки харакатчан ёг, тери ости каватида, чарвида, ички паренхима аъзолар атрофида тупланади. Ёг деполари деб аталган бу тўқимада, жигарда тупланган захира ёгининг микдори овкатланиш шароитига караб жуда ҳам узгариб туради. Ёглар бошқа моддаларга караганда С2 ва Н2 бой бўлганлиги учун бир грамм ёгдаги ёкилги материали бир грамм углеводдаги ёки оқсилдагига караганда анча кўп бўлади.

    Бир грамм оқсил 5700 кал.

    Бир грамм углерод 4200 кал.

    Бир грамм ёг 9300 кал иссиглик беради.

    Ёглар таркибида Н2 атомлари кўп бўлганидан улар ёнганда сув ҳам икки марта ортик хосил бўлади.

    Бир грамм ёг ёнганда 1,07 грамм Н2О

    Бир грамм углерод ёнганда 0,55 грамм Н2О

    Бир грамм оқсил ёнганда 0,42 грамм Н2О хосил бўлади.

    Фандан бизга шу нарса маълумки, организмлар нокулай шароитда қолганда ҳам уларнинг тўқима ва хужайраларидаги липидлар сони доимо тургунлигича қолади.
    Муҳокама учун саволлар:

    1.1 Липидлар алмашинуви ҳақида маълумот беринг.

    1.2. Ёғ кислоталари алмашинуви йўлларини изоҳлаб беринг.
    Фойдаланилган дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйхати:

    Асосий:

    1.Тўрақулов Ё.Х. Биохимия. Тошкент. «Ўзбекистон», 1996.

    2.Ленинжер А. Основы биохимии. 3-жилдли, М., Мир, 1984.

    3.Филипович Ю. Основы биохимии. М., Высшая школа, 1985.

    4.Қосимов А. ва бошқалар. Биохимия. Тошкент. Ўқитувчи, 1987.
    Қўшимча

    1. Николаев А.Н., Султанов Р.Г. «Биохимиядан амалий машғулот». Т. 1989.

    2. Алейникова Т.Л. «Руководство к практическим занятиям по биохимии». М. 1987.

    3. Шапиро Д.К. «Практикум по биологической химии», М., Высшая школа. 1976.

    4 . www. Referat. Ru;
    1- савол бўйича дарс мақсади: Ёғ кислоталар алмашинуви ҳақида умумий маълумот беради.

    Идентив ўқув мақсадлари.

    1.1 Ёғ кислоталар алмашинуви аҳамиятини тушинтириб бера олади.

    1.2 Ёғ кислота алмашинуви жараёнини айтиб бера олади.
    Иккинчи асосий масала баёни.

    Одам липидларида жуда ҳам турли туман ёг кислоталари бўлади. Масалан: туйинган ёг кислоталари-мой палмитинат, стеаринат, бегенат ва лигноцеринат кислота; туйинмаган ёг кислоталар-олеинат, линолат, арахидонат ва нервонат кислота. Организмдаги ёг кислоталарнинг жуда кўпчилигида углерод атомлари жуфт сонда бўлади. Турли липидлар группаларининг ёг кислота таркиби турличадир. Одам ёг тўқимасининг триацилглециринларда олиинат ва пальмитинат, линолат кислоталар кўп микдорда бўлади.

    Пальмитинат кислота – 20 % олеинат кислота 55 % линолат кислота 10 % стеоринат 5 %.

    Бу ёг кислоталари бошқа липидларда ҳам кўпгина бўлади. Лекин хужайра мембраналари гликолипидлар билан фосфолипидларнинг ёг кислота таркиби турли-тумандир.

    Нерв хужайраларнинг мураккаб липидларида характерли ёг кислоталари кўп топилган. Организмда ёг кислоталарининг манбаси ёглар ва углеродлардан синтезланадиган ёг кислоталари хизмат қилади. Ёг ислоталари асосан уч йуналшда сарфланади.

    1. резерв ёглар таркибига кушалади.

    2. Мураккаб липидлар таркибига кушилади.

    3. Углевод диоксиди ва сувгача оксидланиб энергиясидан АТФ синтези учун фойдаланади.

    Тўқималарда ёг кислоталари кичик концентрацияларда бўлади, чунки улар бошқа липидлар синтези ва парчаланишида оралик махсулотлар бўлиб хизмат қилади. Конда ёг тўқимаси триацилглицеринлари гидролизида хосил бўладиган ёг кислоталари айланиб юради. Ёг кислоталарининг барча узгаришлари ацил – Ко А хосил булишидан бошланади, ёг кислоталари оксидланганда ҳам синтезланганда ҳам оралик махсулот сифатида ацетил – Ко А мухим рол уйнайди. Ёг кислоталари метаболизми бошқа барча липидлар метаболизми билан махкам боғланган. Ёг кислоталари алмашинувининг асосий йуллари куйидаги схемада курсатилган:


    Овкат липидлари


    Ёг кислоталари

    Ёг тўқимасидаги тўқималар структура

    резерв ёглар липидлари
    ацил – Ко А
    в- оксидланиш ёг кислоталар синтези

    ацетил – Ко А
    глюкоза
    цитрат цикли стероидлар





    Ёг кислоталарнинг асосий узгариш йуллари

    Ёг кислоталарининг оксидланиши.

    Ёг кислоталари катаболизмини 3 га ажратса бўлади:

    1. β – оксидланиш – ёг кислоталари учун узига хос оксидланиш йули бўлиб, ёг кислота молекуласининг бир неча ацетил – Ко А молекуласига айланиши билан поёнига етади.

    2. Цитрат цикли, бунда ацетил колдиклари оксидланади.

    3. Митохондрия нафас занжири

    - оксидланишида ёг кислотанинг β-холатидаги – СН2 группаси – С – группасига кадар оксидланади.

    |

    О Бунда 2 та боскич:

    Ацетилдегидрогеназа иштирокида ва β- оксиацетилдегидрогеназа иштирокида дегидроланиш бўлиб утади. Сунгра тиолаза ферменти таъсирида – кетоацил – КоА ацетил – КОА билан ацил КА га парчаланади. Шу жараённинг кўп кайта такрорланиши ёг кислотанинг ацетил-КА гача батамом парчаланишига олиб келади. Масалан, таркибида 16 та углерод атоми бўладиган пальмитинат кислота 7 та – оксидланиш цикли мобайнида 8 та ацетил – КА молекуласига айланади. Пальмитил – КА оксидланишнинг йигиндиси натижасини куйидагича тасвирлаш мумкин:

    СН3-(СН2)14-СО- SКоАК7О2К7Н2ОК7НАДКК7НS КоА →8СН3-СО-SKоАК7О2 Н2 К7(НАД НКНК)

    β- оксидланишда иштирок этадиган ферментларнинг ҳаммаси митохондрия парда бўлади. Митохндрийлар мембранаси ёг кислоталарни ўтказмайди. β– оксидланиш йули билан ёг кислоталаридан фойдаланиш кўпгина тўқималарга хос, уларга склет мускуллари, юрак мускулларини мисол килиб олиш мумкин.

    Ёг кислоталар биосинтези.

    Ёг кислоталар биосинтези мураккаб йул билан фаол маланат кислота иштирокида утиб, бу жараёнда реакцияни бошқарилиши махсус ферментлар иштирокида боради. Ёг кислоталар биосинтези йулининг куйидаги хусусиятлариникуриб чикамиз.

    1. синтез цитозолда утади.

    2. Ёг кислоталар парчаланишининг оралик махсулотлари коэнзин А (КоА) билан боғлангандир.

    3. Ёг кислота синтезининг кўпчилик ферментлари олий организмларда ёг кислоталари синтетазаси деб аталган мультифермент комплекси шаклида бўлади.

    4. Ёг кислоталари синтезида кайтарувчи НАДФН иштирок этади.

    5. Усаётган ёг кислота занжири ацел КоА дан келиб чикадиган углерод атомли компонентларни бирин-кетин кушилишини оркали узаяди.

    Ёг кислоталари ацетил–КоА дан синтезланади. β- оксидланишининг ҳамма реакциялари кайтар булишига карамай, асосий синтез жойи, митохондрияларда бўлиб утадиган β–оксидланишдан фарк килиб, цитозолдир. Бунда ацетил – КоА нинг кўп кисми аввал ацетил - КоА карбонеилаза таъсирида малонин – КоА га айланади:

    СН3– С – SКоА КСО2 КАТФ→ НООС–СН2–С-SКоА КАДФКН 3РО4

    Ёг кислоталари синтезида пальмитилсинтетаза асосий ролни уйнайди. Пальмитилсинтетаза талайгина функцияларни адо этиб борадиган оқсилдир, у бир қанча реакцияларни катализлайди, шу реакцияларининг йигиндиси куйидагича:

    Ацетил - КоА К 7 малонил - Ко А К14 (НАДФНКНК)→ пальмитил-Е К 7СО К SНSКоА К14 НАДФ К 7Н2О

    Пальмитилсинтетаза молекуласи бир-бирига ухшаш 2 та суббирликдан иборат бўлиб, у пальмитилсинтетаза каталитик активликка эгадир, шунга кура ацетил колдиги билан молонил колдиги пантотенаж кислота SH- группасига олиб утилади, ацетил колдиги эса малонил колдигидан СООН группаси урнига утади, ҳамда у СО2 куринишида ажраб чикади. Сунгра β– карбонил группалари кайтарилиб Н2О ажрайди.

    Мой кислоталар (тугрироги бутирил - Е) хосил бўлганидан кейин ферментнинг эркин SH – группасига малонил - КоА дан янги малонил колдиги билан алмашади. Натижада Sли кислота хосил бўлади, сунгра цикл яна давом этади, циклнинг 7 даврасидан кейин пальмитил – Е юзага келади. Пальмитил – Е пальмитидеацилаза иштирокида гидралитик йул билан паьмитинат кислота ва ферментга парчаланади.

    Демак,пальмитат пальмитинсинтетаза таъсирида хосил бўладиган асосий махсулотдир, бошқа ёг кислоталари ҳам юқоридаги каби усулларда хосил бўлади.

    Турли хайвон ва ўсимлик тўқималаридан ажратиб олинган табиий ёглар ва мойлар совунлаш йули билан анализ килинганда уларнинг таркибида С4 дан С26 гача углерод атомига эга бўлган туйинган, туйинмаган тугри занжирли органиқ ёг кислоталари топилган. Куйида айрим ёг кислоталари ва уларнинг манбалари берилган.


    Туйинган ёг кислоталар

    манбалари

    1) мой кислота-(СН3 (СН3)2 СООН )

    Сариёг, сут ёги

    2) капронат кислота- (СН3(СН2)4 СООН)

    Кокос мойи

    3) лауринат кислота- (СН3 (СН2)10 СООН)

    Дафна мойи

    Туйинмаган ёг кислоталар

    Манбалари

    1) кротонат кислота- (СН3СНкСНСООН)

    Кротон мойи

    2) омат кислота-(СН3(СН2) СНкСН (СН2)7 СООН

    Хайвон, ўсимлик ва бактерия ёги

    3) линолат кислота (СН3(СН2)3 СН2 СНкСН2 (СН2)7 СООН

    Ўсимлик мойлари


    Табиий ёглар ёг кислоталарнинг таркиби жихатидан бир-биридан фарк қиладиган триацилгглицеринлар аралашмасидир. Ёглар одатда аралаш, яъни 1 та молекуласида хар хил ёг кислоталари колдиклари бўладиган триацилглицеринлар топилади, масалан, 1-олеин - 2 пальмитил - 3 стеарилглицерин, 1,3-диолеин-2-пальмитилглицерин ва бошқалар. Одам триацилглицеринларида туйинмаган ёг кислоталари кўп бўлади, шу сабабдан одам ёгининг суюкланиш температураси паст – 10- 15о С дир. Шундай килиб хужайраларда ёг суюк холатда бўлади.

    Ёглар сувда эримайди, алмашинувининг бир қанча хусусиятлари, жумладан кон ҳамдалимфа билан ташиш учун махсус зарурлиги шунингдек хужайраларда худди гликоген сингари тупланиб бориш мумкинлиги ёгларнинг сувдаь эримаслиги билан богликдир. Ёгларнинг биологик функцияси ҳам гликоген функциясига ухшаб кетади. – шу иккала модда энергетик материал ташиб бориш шакллари бўлиб хизмат қилади.

    Ёгларнинг хазм булиши.

    Ёглар одамнинг асосий озик моддаларнинг бир группасидир. Ёгларда бўлган суткалик эхтиёж 50-100 г ни ташкил қилади. Ёглар энергия бўлган организм эхтиёжининг 50 % гача бўлган кисмини таъминлаб беради.

    Ун икки бармокли ичакли ичакка ёгларни хазм килиш учун зарур бўлган ут ва меъда ости бези шираси тушиб туради. Унда триацилглицеринлардаги мураккаб эфир богини гидролизловчи липаза бўлади. Ёглар сув мухитида эримайдиган, липаза эса ёгларда эримайдиган бўлгани учун гидролиз ходисаси шу фазалар ажратиб турадиган юзалардагина бўлиб утади ва хазм тезлиги шу юза сатхига боглик бўлади. Ут таркибида конюгацияланган ёг кислоталари жумладан гликохолат ва тауроколат кислоталар бўлади.

    Гликохолат кислота.

    Утда бошқа ут кислоталари ҳам бор. Ут кислоталари амфифил хоссаларга эгадир. Ёг сув булиниб турадиган юзада улар шу тарика бўладики, гидрофоб циклик кисми ёгга гидрофил ёг занжири эса сув фазасига ботиб туради, шунинг натижасида тургун эмульция хосил бўлади. Ёгларнинг эмулцияланиши фазалари булиниб турадиган юзани кенгайтиради. Липаза мицеллалар юзасига адцорбцияланади, ёг ҳам шу ерда гидролизланади. Утда ҳам липазани активлаштириб тургун холга едтирувчи модда бор. Унинг табиати аниқ эмас. Липаза РН нинг оптимуми ут иштирокида 8 дан 6 гача сурилади, яъни ёглик овкат истеъмол килингандан кейин ичакнинг юқори булимида РН кийматигача етиб қолади. Липаза таъсири остида ёг кислоталар триацилглицериндан бирига-бир, аввал α– углеродли атомларидан β– углеродли атомлардан ажралиб чика бошлайди: ёг кислоталари диацилглицеринлар ва ноноацилглицеринлар ҳам эмулцияловчи таъсирга эгадир. Хазм давомида хосил бўлган махсулотларнинг ҳаммаси хужайраларга сурилиши мумкин. Лекин парчаланган ёглар ҳам жуда оз микдорда сура олади, бирок триацилглицеринларнинг кўп кисми моноацилглицеринларгача парчаланади, сурибил утадиган барча махсулотларнинг тахминан ¾ кисми шулар улушига тугри келади. Сурилиш ҳам ут кислоталари иштирокида бўлади: ут кислоталари ва ёг кислоталари ҳамда моноацилглицеринлар билан ичак шиллик пардаси хужайраларига утадиган мециллаларни хосил қилади. Ичак шиллик пардаси хужайраларида ут кислоталари конга кон билан эса жигарга утади ва ут хосил булишида яна иштирок этади. Ут кислоталарининг бир кисми сурилмайди ва чикинди билан чикариб ташланади. Глицерин сувда эрийдиган модда бўлганлигидан ут иштирокисиз сурилади. Ут хосил булиши ёки ут ажралиб чикиши бузилган пайтда ёгларнинг хазм булиши ва гидролиз махсулотлари сурилиши шароитлари ёмонлашади ва ёгларнинг анчагина кисми чикинди билан бирга чикиб туради. Бунда ёгда эрийдиган витаминлар ҳам сурилмайдики, бу нарса гипивитаминоз бошланишига олиб келади.

    Ёгларнинг ичак хужайраларида кайтадан синтезланиши (ресинтези)

    Хазм давомида хосил бўлган махсулотларнинг кўп кисми ичак хужайраларида яна триацилглицеринларга айланади. Ёг кислоталари ацил- КоА хосил қилади. Кейин эса ацил колдиклари трансацилазалар иштирокида моноацилглицеринга утади.

    Углеводлардан ёглар хосил булиши овкат билан бирга кирадиган углеводларнинг бир кисми айникса углеводлар микдори жигар ва мускуллардаги гликоген запасларни аслига келтириш учун керагидан ортикча бўлса организмда ёгларга айланади. Бунда глюкоза ҳамда ацил – КоА асосий манба хисобланади. Углеводлардан ёглар синтезланиши жигарда ҳаммадан актив тарзда утади, ёг тўқимасида буни акси камрок активлик билан боради.

    Ёгларнинг тупланиши ва сарфланиши.

    Ёглар ёг тўқимасининг ихтисосланган алохида хужайраларида аденоцит (линоцитларда) тупланиб боради. Ёг тўқимаси массасининг 90 % га якини ёглар улушига тугри келади. Ёг хужайраси хажмининг кўп кисмини юпка цитоплазма катлами билан уралиб турадиган ёг томчиси ташкил этади. Ёг хужайраларида ядроси, митохондриялар ва бошқа хужайра структуралари бўлади. Ёг тўқимасида ёг иккита манба хисобига тупланиб боради: монопротеинлардан келади ва ёг хужайраларининг узида глюкозадан хосил бўлади. Линопротеинларнинг ёки линопротоинлаза таъсирида ёг тўқимаси капиллярларида парчаланади. Ёг кислоталари ёг хужайраларига утиб бу хужайраларда яна триацилглицеринлар таркибига кушилиб кетади: бунда ёг хужайраларда глюкозадан хосил бўлган α– глицирофосфатдан фойдаланади.

    Деполарда тупланиб турган ёглар ёг хужайралардаги липазалар таъсирида ёг кислоталари холида глицеринларгача гидоролизланиши йули билан сафарбар бўлади. Ёг кислоталари конга тушиб бу ерда албумин билан ноковалент бирикмалар хосил қилади ва шу шаклда кон узани буйлаб ташиб борилади. Глицерин эриган холатда ташилади ва асосан жигарда ушланиб қолади. Жигарда глицерин α– гликофосфатга айланади, гликонеогенез реакциясига киришиши ёки гликолиз реакциялари билан катоболизм умумий йули билан реакциялар оркали оксидланиши мумкин. Куйида ёгларни ташиб бериш ва узгаришининг умумлаштирилган схемаси курсатилган.
    Ёг босиши, семизлик. Овкат билан кирадиган ва жигарда синтезланадиган ёгларнинг кўп кисми ёг тўқимасида тупланиб бориш боскичидан утади. Асосан углеводли овкат билан овкатланилганда ёг запаслари жигарда углеводлардан ёглар синтезланиши хисобига хосил бўлади. Эти уртамиёна, нормал бўлган одамда ёглар тана массасининг тахминан 15 % ни ташкил қилади. Бутунлай очлик пайтида бу запас 5-7 хафта давомида сарфланади, яъни у гликоген запасларидан анча кўпрок вактга етади. Соглом одам нормал овкатланиб юрганида организмдаги ёг микдори узгармайди. Лекин ана шундай шароитларда ҳам ёг тўқимасидан ёглар тинмай янгиланиб туради. Натижада ёг тўқимаси ёглари бир неча кун ичида батамом янгиланиб олади. Узок очлик вактида ва мунтазам жисмоний нагрузкалар вактида ёглар сафарбар булишининг тезлиги тупланиб боришнинг тезлигидан катта бўлади ва тупланиб турган ёг камайиб боради.

    Аксинча, сарфланиш тезлиги мудом тупланиб бориш тезлигидан кам бўлса, у вактда одам семириб уни ёг боса бошлайди. Ёг босишнинг ҳаммадан кура кўп учрайдиган сабаби истеъмолчидаги истеъмол килинадиган овкат микдори билан организм сарфларининг бир-бирига тугри келмай колишидир. Одам хаддан кўп овкат ейдиган махалда, гиподинамия пайтда ва айникса ана шу иккала омил бирга кушилганда шу хилдаги номувофиклик юзага келади.

    Овкат истеъмоли билан энергия сарфининг бир-бирига нечоглик аниқ мос келиши лозимлиги мана бундай хисобдан куриниб турибди: хар куни атиги 3 г ортикча овкат истеъмол килинганда 10 йил мобайнида тахминан 10 кг атрофида ортикча тана массаси тупланиб қолган булар эди. Очлик, иштаха ва тулик хиссига алокадор механизмларнинг узи ана шундай аниқликни таъминлаб бериши амри махол.

    Одам овкат истеъмол ва катболизмини идора этишида эндокрин системаси катнашади, шу муносабат билан семириш, ёг босиши талайгина эндокрин касалликларнинг характерли белгисидар.

    Шу жумладан организмдаги холестерин концентрациясининг доим узгармас бир даражада сакланиб бориши лозим. Бунда бир томондан овкат билан холестерин тушиб туриши ва организмдаги синтези уртасидаги мувозанат, иккинчи томондан ут кислоталари ҳамда холестериннинг чикариб ташланиши уртасидаги мувозанат бузиладиган бўлса, уҳолда тўқима ҳамда кондаги холестерин концентрацияси узгариб қолади. Бунинг энг жиддий окибатлари кондаги холестерин концентрациясининг кутарилишига боглик, бунда атеросклероз ва ут-тош касалликлари билан огриб колиш эхтимоли бор.
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18


    написать администратору сайта