БОШ ЭНЕРГЕТИК. Завод бош энергетиги умумий талаблар
Скачать 26.38 Kb.
|
БОШ ЭНЕРГЕТИК БЎЛИМИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ «____»___________2020й. (жорий қилинган сана) ЗАВОД БОШ ЭНЕРГЕТИГИ УМУМИЙ ТАЛАБЛАР. Завод бош энергетиги бўлимининг бош энергетиги заводнинг бош муҳандисига бевосита бўйсунади. Завод бош энергетигининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: электр ускуналарини амалдаги стандарт ҳамда сифат, экология, соғлиқни сақлаш ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш қонунларига мувофиқ эксплуатация қилиш ва уларни ўз вақтида таъмирлашни ташкил этиш, шунингдек, ишлаб чиқаришни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш ва унинг ўрнатилган меъёрлар асосида сарфланишини назорат қилиш. Завод бош энергетигига бевосита бўйсўнади: Завод бош энергетигининг ўринбосари (электр ускуналарини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича); Завод бош энергетигининг ўринбосари (иссиқлик ишлатадиган ва шамоллатиш ускуналари, сув таъминоти ва сув чиқариш тармоқлари, иссиқлик тармоқлари, газ хўжалиги объектлари бўйича). Завод бош энергетиги билан меҳнат шартномасини тузиш ёки уни бекор қилиш, завод директорининг ёзма тақдимномасига асосан, Марказий кон бошқармаси директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Завод бош энергетиги устудан методик (услубий) раҳбарликни Марказий кон бошқармаси бош энергетиги юритади. Завод бош энергетиги заводнинг электр таъмирлаш участкаси, вентиляция ва санитария техникаси ускуналарини таъмирлаш участкаси бошлиқлари ва завод бўлинмаларидаги электр хўжалиги учун жавобгар шахслар устидан методик (услубий) раҳбарликни олиб боради. Бош энергетик вақтинчалик ишда бўлмаганида, унинг мажбуриятларини завод бош энергетиги ўринбосари (электр ускуналарини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш бўйича) бажаради. МАЛАКА БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР ВА ЗАРУРИЙ БИЛИМ САВИЯСИ. Завод бош энергетиги лавозимига олий касбий (техник) маълумотга эга ва техник муҳандислик ва раҳбарлик лавозимларида ихтисослиги бўйича корхона профилига мос келадиган халқ хўжалиги йўналишларида 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга шахслар тайинланади. Завод бош энергетиги қуйидагиларни билиши шарт: завод электр ускуналарини эксплуатация қилиш ва хизмат кўрсатишда юқори органларнинг қарори, фармойиши, буйруғи ва бошқа бошқарув методик, норматив материалларни; заводнинг ривожланиш истиқболларини; завод бўлинмаларида маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик хусусиятларини; заводни электр билан таъминланиш асосий схемасини; амалдаги электр ускуналарининг тузилиш қоидаларини, истеъмолчиларнинг электр ускуналарини техник эксплуатация қилиш қоидаларини, истеъмолчиларнинг электр ускуналарини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидаларини, энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларини, энергетик тармоқлар ва иншоотлар хавфсизлиги қоидаларини, электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини, электр қурилмаларини синовдан ўтказиш норма ва қойидаларини, электр ускуналарида ишлатиладиган ҳимоя воситаларин ишлатиш ва синовдан ўтказиш, иссиқлик тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидалари, иссиқлик ишлатувчи қурилмалар ва иссиқлик тармоқларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидаларини; асосий электр қурилмаларнинг техник хусусиятларини, конструктив ўзига хосликларни, иш режимини, йиғиш усулларини, ростлаш ва созлашни; ёқилғи энергия ресурслари сарфининг меъёрларини ишлаб чиқилиш тартибини; ишлаб чиқариш экономикаси хусусиятларини; сифат, экология, соғлиқни сақлаш ва мехнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича (ИМТ) ҳужжатларини функционал вазифаси доирасида; энергетика менежменти тизими ҳужжатларини (ЭМТ) O`z DSt ISO 50001:2019; Ўзбекистон Республикиси мехнат қонунчилигини; 2-ГМЗ да иш вақтининг бирламчи табели ҳисобини юритиш бўйича йўриқномани; 2-ГМЗ да иш вақтининг бирламчи табели хисобини юритиш бўйича йўриқномани; ташкилотда қабул қилинган, амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларда кўрсатилган меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва атроф муҳит мухофазаси талабларини; меҳнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш низоми ва меҳнат мухофазаси бўйича ўқитиш ва билимларни текшириш тўғрисидаги низомни; НКМК ДК ички меҳнат тартиби қоидаларини, жамоа шартномасини; хизмат ва тижорат махфийлигини ташкил этувчи маълумотларни сақлаш, ҳамда сир тутиш тартиботи, қимматбаҳо металлар сақланиши бўйича, руҳсатномалар ва объект ички тартиботи, 2-ГМЗ га товар – хом ашë материалларини олиб кириш ва олиб чиқиш, ва корхонада қабул қилинган ахборот хавфсизлиги йўриқномалари талабларини; Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат мухофазаси тўғрисида”ги қонунини; Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш хавфсизлиги” қонунини; Ўзбекистон Республикасининг министрлар ҳузуридаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш хавфсизлиги” тўғрисидаги “Қўшимча чора – тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарорини; Марказий кон боршқармасидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаб чиқариш хавсизлиги талабларига риоя этилишининг ишлаб чиқариш назорати ташкилий низомини; НКМК объектларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини(ЁХҚ); “Наряд тизими” тўғрисидаги низомни; НКМКнинг бўлинмаларида хафвлилик даражаси юқори бўлган ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни; НКМКнинг амалдаги бўлинмалари (объектлари) территорияларида пудратчи ишларини бажарилиши тўғрисидаги низомни; электрпайвандлаш ишларида хавфсизлик ишлари қоидаларини; Ўзбекистон Республикасининг “Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунни. МАЖБУРИЯТЛАРИ. Завод бош энергетиги қуйидагиларга мажбур: Ташкил этишга: завод бўлинмаларидаги электр қурилмаларини, техник эксплуатация қилиш қоидалари ва техника хавфсизлиги қоидалари асосида эксплуатация қилиш хамда сифатли таъмирлаш, электр энергияси билан узлуксиз таъминланишини; энергетик қурилмаларнинг техник хизматини, режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш ва профилактик текширувдан ўтказиш ишларини ўз вақтида олиб борилишини; электр ва иссиқлик энергиясини тежаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш, ишлаб чиқариш маҳсулот бирлигига энергия сарфи бўйича солиштирма сарф меъёрларини туширишни; энергияни ҳисоб – китобли ва техник ҳисобга олишни; энергия хизмати ходимларини ўқитиш, йўриқнома бериш, мустақил ишлашга рухсат бериш ва вақти – вақти билан билимини синовдан ўтказишни; электр ускуналарни ёнғинга қарши анжомлар мажмуи ва ҳимоя воситалари билан жиҳозланишини; энергетик қурилмалар ишдаги носозликлар ва авария ҳолатлари бўйича, ҳамда электр токи уриши билан содир бўлган бахтсиз ходисалар устидан ўз вақтида текширув (суриштирув) ишларини олиб борилишини; зарурий низом ва йўриқномалар ишлаб чиқишда техник ҳужжатлар юритишни жорий қилинишини; юқори ташкилотларга белгиланган вақтларда ҳисоботлар тақдим қилишни; хавфли ишлаб чиқариш объектларида (ХИЧО) эксплуатация қилинадиган техник қурилмаларни ўз вақтида текширишдан ўтказишни, синовини, ускуналарни профилактик текширишни ва таъмирлашни, ўрнатилган тартибда уларни экспертизаси ўтказилишида методик раҳбарлик қилиш ва тадбирлари бажарилишини назорат қилишни. Заводни техник қайта жихозлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига комплекс – механик ва автоматлаштириш воситаларини жорий этишга, завод энергия таъминоти тизимини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқилишида, амалдаги энергия объектларини тиклаш ва янги лойиҳалаштириш техник вазифаларини тузиш ишларида режа ва таклифлар ишлаб чиқилишида иштирок этиш. Таъминлашга: 2-ГМЗ тасарруфида бўлган электр тармоғи ва ускуналарида ҳимоя воситалари ва ёнғин хафвсизлиги жиҳозларини, унинг эксплуатацияси, ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тармоқ ва ускуналарни созлаш ва синов, амалдаги электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари, истимолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилиш қоидалари, истимолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда техника хавфсизлиги қоидалари, энергетик корхоналар учун ёнғин хавфсизлиги қоидалари, техник шарт ва звод йщриыномаси талабларига мос равишда ишга соз ҳолатда сақлашни; ёқилғи энергия ресурслари сарфининг ҳисобга олишни; 2-ГМЗда энергетик менежмент тизими ишларини координациялаш; Зарафшон энергия майдони (ЗЭМ) диспетчер хизмати талабларини бажарилишини; энергия жихозларини, материалларни, эҳтиёт қисмларни олиш, ҳамда электр ва иссиқлик энергиясини заводга ажратиш учун талабнома ва унга керакли ҳисоб-китоб тузиш ишларини. Қабул қилинадиган техник қурилмаларни, ишлаб чиқариш хавфсизлиги талабларига мувофиқлик серитификати мавжудлиги назоратини. Маҳсулот бирлигида энергия сарфини камайтиришга тадбирлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этишни. Электр ускуналар ишдаги носозликларини, бахтсиз ҳодисаларни ва уларни келиб чиқиш сабабларини ва уларни бартараф этишга қабул қилинган чораларни ҳисобга олинишини ва таҳлилини. Истеъмол шартномасига мос равишда электр тармоғи ишлаш режимига амал қилиш, энергосистеманинг юқори диспетчерлик хизмати талабларига биноан энергосистеманинг максимум нагрузкаси вақтида истеъмол қувватини камайтириш; Ишлаб чиқариш режасини бажариш учун ёрдамчи қурилмалар, мосламалар, асбоблар, запасдаги эҳтиёт қисмлар, жиҳозларни бутловчи маҳсулотларни техник ҳужжатлари билан таъминлашга. Қўл остидаги ишчилар лавозим йўриқномаларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, ҳамда уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни. Иштрок этишга: Ишлаб чиқариш қувватига ва янги қурилмаларни қабул қилишда, уларни техник хавфсизлиги, меҳнат хавфсизлиги, саноат санитарияси талабларига мувофиқлигини қабул қилишда; Заводни энергетика ускуналарини техник қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига комплекс – механик ва автоматлаштириш воситаларини жорий этишга, завод энергия таъминоти тизимини қайта тиклаш ва замонавийлаштириш лойиҳаларини кўриб чиқилишида, амалдаги энергия объектларини тиклаш ва энергетик қурилмаларни эксплуатация қилишда янги лойиҳалаштириш техник вазифаларини тузиш ишларида режа ва таклифлар ишлаб чиқилишида; Авария ва бахтсиз ҳодисаларни текширишда ва бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва назорат қилишда; Таъмирлаш ишлари жараёнида, қурилмаларни синаш ва уларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштиришни жорий сифат назорати методик ва йўриқномаларни ишлаб чиқишда. Амалдаги методик тавсияларга мос равишда иш жойларини аттестацияси ўтказишда; Заводнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини мустаҳкамлаш ишчи гуруҳи ишларида; Ўрганишга: Яроқсиз ишлаб чиқариш, иш сифатини пасайтиришга олиб келадиган сабаблари уларни бартараф этишга тадбирлар ишлаб чиқиш ва йўлга қўйиш; Барча турдаги энергия сарфини анализини амалга ошириш. Энергетик ускуналарнинг ишлаш шароити, назорат ва ўлчов асбобларининг бевақт ишдан чиқиши, емирилиш сабабларини аниқлаш, уларни ишонарли ва тежамкорлигини оширишга таклиф киритиш. Назоратни амалга оширишга: Заводнинг электротехник ва электротехнологик ходимларининг ишниниг бажариш ҳажмива сифатини; ҳимоя воситалари, мосламалар ва ёнғин хафвсизлиги жиҳозларини тўлиқлиги ва ўз вақтида текширилиши, уларнинг созлиги ва нормаларга мослигини; бошқа бўлинмалар ва бегона ташкилотлар, завод ихтиёрига командировка қилинган ишчилари томонидан меҳнат мухофозаси талабларини бажарилишини; назорат-ўлчов асбобларини давлат, корхона текширишига ўз вақтида топширилишини; Давлат назорати кўрсатмаси натижаларига тадбирлар ишлаб чиқиш ва бажарилишишини ташкиллаштириш. Меҳнат хафвсизлиги ва техника хафвсизлиги бўйича электр хафвсизлиги ҳолатини яхшилиш мақсадида ойлик ва йиллик режа-тадбирлар ишлаб чиқиш. Корхона мулкини талон – тарож этилишини ва бузилишини олдини олиш тадбирларини қўллаш. Завод раҳбарларини қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариш. Корхонада амалдаги меҳнат мухофазаси, техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва атроф – муҳит мухофазаси бўйича қоидалардан эгаллаб турган лавозими талаблари доирасида шахсан ва қўл остидаги ишчиларнинг ўз билимларини текширувдан ўтказиш, ҳамда ўрнатилган тартиб ва муддатларда қайта аттестациядан ўтиш. Рахбариятга чиқариладиган ҳужжатларни (буйруқ, хат, билдирги, ҳисобот ва аналитик ёзувлар ва б.) тайëрлашда мазмуний ва услубий хатоларга йўл қўймаслик. корхонанинг амалдаги қонунчилик, норматив ва бошқарув ҳужжатлари талабларини шахсан ўзи бажариши ва қўлостидаги ишчиларнинг бажаришини ташкиллаштириш ва назорат қилиш, шулардан: Сифат, атроф – муҳит, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича интеграллаштирилган менежмент тизими (ИМТ) ҳужжатларини кон бошқармасида тасдиқланган программалар (жараёнлар) талабларига мос равишда, функционал мажбуриятлари даражасида бажариши; НКМК ДК Жамоа шартномаси; “НКМК ДК ишчилари учун ички меҳнат тартиби қоидалари” ишни меҳнат мухофазаси бўйича ташкиллаштириш, мехнат мухофозаси бўйича ўқиш ва билимини синовдан ўтказиш, меҳнат мухофазаси қоидаси, техника хафвсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин хавфсизлиги ва атроф – муҳит мухофазаси бўйича қоидалардан эгаллаб турган лавозими талаблари доирасида; хизмат ва тижорат махфийлигини ташкил этувчи маълумотларни сақлаш ҳамда сир тутиш тартиботи, қимматбаҳо металлар сақланиши бўйича, рухсатномалар ва объект ички тартиботи, 2-ГМЗ га товар – хом ашë материалларини олиб кириш ва олиб чиқиш, ва корхонада қабул килинган ахборот хавфсизлиги йўриқномалари талабларини шахсан бажариш, ташкиллаштириш ва назорат қилиш. ҲУҚУҚЛАРИ. Завод бош энергетиги қуйидаги ҳуқуқларга эга: Энергетик қурилма ва тармоқларни, меҳнат мухофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоида ва низомлари талабларидан четга чиққан ҳолда ишлар олиб борилаётганда, эксплуатация қилиш ва таъмирлашни тақиқлаш. Таъмирлаш жадваллари ва носозлик ведомостларини тасдиқлаш, ҳамда қурилманинг ҳақиқий ҳолати ва иш кўламига қараб уларга ўзгартиришлар киритиш. Маъмурият тақдимномасига, ўзининг тиришқоқлиги билан ажралиб туруви ишчиларни рағбатлантириш ва энергетик қурилмаларни эксплуатация қилиш ва таъмирлаш қоидаларин бузганлиги учун жавобгарликка тортиш таклифини киритиш. Заводнинг энергохизмати фаолиятига тегишли ҳужжатларни имзолаш. Энергия хизмати иш режасини, энергетик қурилмаларни режали – огоҳлантирувчи таъмирлаш йиллик жадвалини, амалдаги ТЭҚҚ ва ТХҚ ларга мувофиқ энергия хизмати ходимларидан иборат рўйхатини тасдиқлаш. Имзолаш: энергия қурилмаларини эксплуатация қилиш ва техника хавфсизлиги йўриқномаларини; қурилмаларни таъмирлаш бўйича носозлик ведомостларини; электр хавфсизлиги ва ёнғин хавфи, электр ускуналарини эксплуатация қилиш ҳолатлари бўйича далолатнома, кўрсатмаларни; ТЭҚҚ ва ТХҚ бўйича билимларни текшириш гувоҳномаларини; энергетик қурилмаларнинг ишлаш таҳлилини; энергия ресурслари сарфи бўйича ҳисоботларни; электр ускуналари ишлашидаги авария тафсилотлари ва носозликларидалолатномаларини; бош энергетик бўлими ходимларига меҳнат таътили бериш аризаларини; бош энергетик бўлими ходимларининг ишга яроқсизлик варақаларини. Техник хулосаларга, техник – чизмали ҳужжатларга, ҳодимларни тайёрлаш буйруқларига ижозат бериш. ЖАВОБГАРЛИК. Завод бош энергетиги қуйдагиларга жавоб беради: ўзига юклатилган мажбуриятларни талабга мос бўлмаган тарзда бажаргани учун; кўрсатилган ҳуқуқлардан нотўғри ва тўлиқсиз фойдаланганлиги учун; ўзига бўйсунувчи ишчиларнинг ўз мажбуриятларини сифатсиз бажарганликлари учун; ваколатига тааллуқли бўлган саволлар бўйича қарорлар қабул қилмаганлиги учун; ўзининг ваколати доирасидан четга чиқса. Л Й завод бош энергетигисаҳифа 6 дан |