Тиббиёт тарихи. Тиббиёт тарихи фани ва уни бошқа тиббий фанлар. Маърузанинг максади
Скачать 464.5 Kb.
|
Тиббиёт тарихи фани ва уни бошқа тиббий фанлар қаторида тутган ўрни. Инсонийлик жамиятида тиббиётни ривожланиши ва янги даволаш усулларини ишлаб чиқилишиМаърузанинг максади:Тиббиёт тарихи фани тиббиётнинг ривожланиш йулларини чукур урганади, унинг эришган ютукларини тугри англашда талабаларга дастур булиб хизмат килади.У тиббиётнинг тараккиёт конунларини очади ва шунга асосан унинг келгусидаги йуналиш йулларини курсатиб беради. Тиббиёт тарихи фани талабаларнинг касбий эстетик, маънавий, гоявий ва маданий жихатдан малакали шифокорлар булиб шаклланишида хизмат килади. Кутилаётган натижалар:Маъруза талабалар онгида тиббиёт тарихини урганишда манбаълардан фойдаланиш, тиббиётни келиб чикиш назариялари, биринчи тиббий муолажалар ишлаб чикилиши, тиббиётни ривожланишини ижтимоий иктисодий хаёт билан богликлиги, олимларнинг касаллик сабабини ва даволаш ишларини ишлаб чикишларидаги ролини, тиббиётни ривожланишида ижтимоий шарт-шароитларни ахамияти хакидаги тушунчаларни шакллантириш. Режа:1.Тиббиёт тарихининг максади ва вазифалари. 2. Тиббиёт тарихининг булимлари. Тиббиёт тарихи фан сифатида, унинг максади ва вазифалариТиббиёт тарихи – бу фаннинг пайдо булиши, ривожланиши ва замонавий холати. Тиббиёт тарихи булимлари умумий хусусий Тиббиёт тарихи нимани урганади?Тиббиётнинг тарихий ривожланиш йуллари ва унинг хозирги кунгача етган даражаси хакида умумлаштирувчи тушунча беради, тиббиётнинг тараккиёт конунларини очади ва шунга асосан унинг келгусида йуналиш йулларини курсатиб беради. I. Умумий тиббиёт тарихиТиббиётнинг ривожланиш асосий масалалари; Хар хил боскичларида узига хос хусусиятлари; Инсониятни хар бир боскичларида тиббиёт сохасида мухим кашфиётлар ва ютуклари; Тиббиёт ривожланишида файласуфларнинг кушган хиссаси. II. Хусусий тиббиёт тарихиТиббиётни айрим сохаларнинг пайдо булиши ва ривожланиши ( терапия, жаррохлик, педиатрия). Тиббиётнинг ривожланиш боскичларида табибларнинг-олимларнинг фаолияти ва хиссаси. Тиббиёт тарихи булимлари:Умумий ва хусусий кисмларга булинади. Умумий тиббиёт тарихи тиббиётни бир бутун тулалигича урганади, унинг тараккиёт конунларини кашф этади, тиббиётнинг кишилик жамияти ривожланишининг хар бир давридаги узига хос хусусиятларини аниклайди. Тиббиёт тарихи фанининг вазифалари: Тиббиёт тарихи дарсини укитишдан максад, тиббиётнинг дастлабки пайдо булишидан бошлаб то бизнинг кунимизгача босиб утган йулини тугри тахлил кила билишимизни ва бу сохада аник фикр юритишни талабаларга ургатишдир. Тиббиёт тарихи фани улкамизнинг бой тиббиёт тарихига эга эканлигини курсатиб, талабаларга бу тарихга нисбатдан фахрланиш ва кизикиш туйгусини уйготади. Тиббиёт тарихи фанининг асосий вазифалардан яна бири, талабаларга бизнинг мамлакатимизда ва жахон микёсида тиббиётнинг кандай келиб чиккани ва ривожланганини хронологик равишда таништиришдан иборат. Шунингдек тиббиёт тарихи хакида мавжуд булган турли хил фикрлар ва назариялар тахлил килинади, уларга бахо берилади. Тиббиёт тарихи фанининг яна бир вазифаси жахонда тиббий фанларнинг ривожланишида мамлакатимиз олимларининг кушган хиссасини курсатиб беришдир.
Тиббий билимлар каторида тиббиёт тарихи фани алохида урин эгаллайди. Бу фан тиббиётнинг тарихий ривожланиш йулини хар тарафлама чукур ва кенг урганади. Тиббиёт тарихи фани тиббиёт хакида умумлаштирувчи тушунча беради. Айрим тиббий билимлар эса уз сохаси буйича тор маънодаги тушунчани беради. Бундай билимларни урганиш натижасида тиббиётнинг умумий мохиятини ва унинг ривожланиш конуниятларини очиб булмайди. Тиббиёт тарихи фани эса уни очиб беради. Тиббиёт тарихи фани бошка тиббий билимлардан методологик жихатдан хам фарк килади. Айрим тиббий билимлар, масалан, анатомия, физиология ва клиник фанлар асосан, лаборатория усуллари, хар хил курол асбоблар ёрдамида текшириш ишлари олиб боради. Тиббиёт тарихи фани эса ходисаларнинг мохиятига чукур фалсафий жихатдан ёндашади. Шундай килиб, тиббиёт тарихи фани бошка тиббий билимлар каторида масалани камраб олади, уни хар тарафлама урганиш ва методология жихатидан хам етакчи урин эгаллайди. Тиббиёт тарихини урганишда кулланиладиган усулларитарихий; археологик; аналитик; антропологик; фалсафий; статистик; тахлилий ва умумлаштириш; бошка усуллар. Жахон тарихининг боскичлари
Позвонок первобытного человека с разрастанием костной ткани вокруг острия бронзовой стрелы, оставшейся после заживления раны. Из коллекции Т.Мейер—Штейнега Левая бедренная кость питекантропа с выраженными патологическими изменениями костной ткани (экзостоз). Абсолютный возраст около 700 тыс. лет. Обнаружена Е.Dubois (о. Ява, 1892) Ибтидоий жамоа даврида тиббиётни ривожланишини урганиш манбаларииАрхеологик топилмалар (мехнат куроллари, маиший хизмат воситалари, уй-жой колдиклари, кабрлар, тасвирий санъат куроллари, тангалар, медаллар ва б.). Халк огзаки ижодий намуналари (афсоналар, эртаклар, айтишувлар, кушиклар, маколлар, хикматлар ва б.) Этнографик маълумотлари (маросимлар, кинна солиш ва б.). Кадимги кулёзмалар. Кадимги тиббиётнинг турлариТотемизм- аник бир хайвон ёки усимлик турлари билан инсоният уртасидаги алокадорлигига ишониш; Фетишизм- жонсиз нарсаларга (тумор, амулет) хаддан зиёд ишониш ; Анимизм- табиатни жонлантиришига ишониш (хар хил рухларнинг мавжудлигига) . Адабиётлар руйхати1. А.А.Кодиров Тиббиёт тарихи дарслиги. Ибн Сино нашриёти, Тошкент, 1993, 272 бет. 2. А.А.Кодиров «История медицины Узбекистана» изд. Ибн Сина, Ташкент, 1994, 44 стр. 3. А.А.Кодиров. Узбекистон тиббиёти тарихи дарслиги. Ибн Сино нашриёти, Тошкент, 2001, 175 бет. 4.Бородулин Ф.Р. История медицины. Сборник лекций. Москва, Медицина», 1961., 270 с. 5. П.Е.Заблудовский. История медицины. Москва, «Медицина» 1981, 261 стр. Дополнительная литература. 6. А.А.Кодиров. Урта Осиёда медицинани пайдо булиши, Ибн Сино нашриёти, Тошкент, 1990. 63 бет. 7. А.А. Кодиров Абу Али ибн Сино хаёт ива унинг тиббий фикрлари. Ибн. Сино нашриёти Тошкент, 1995, 44 бет. 8. Захириддин Мухаммад Бобур «Бобурном а» «Юлдузча» нашриёти. Тошкент 1989, 56 бет. 9. Амир Темур. «Темур тузуклари». Тошкент 1996 й. 18 ст. 8. А. Навоий «Махбуб ул- кулуб чулпон» нашрияти Тошкент 1989, 56 бет. 10. А.Навоий. «Махбуб ул-кулуб». «Чулпон» нашриёти, 1983, 110 ст. 11. Н.М. Махмудова. История развития внутренней медцины в Узбекистане. Из-во «Фан», 1969, 269 с. 12. Тош Дав МИ альманахи. 60 йил. (1920-1980), Тошкент, 1980, 285 ст. 13. Интернет маълумотларини куйидаги сайтлардан олинади: http : // www. med –centr.info/ http : // www. medicinform.net / history/ |