portal.guldu.uz-БИОКИМЁ (1). Учебнометодический комплекс по "Биохимия" подгатовленной на основе современной педтехнологии. Настоя щ ий комплекс подготовлен
Скачать 4.32 Mb.
|
КУЗГИ СЕМЕСТР
Эслатма: 1 семестрда ўқитиладиган “Биохимия”фанининг ўқув ҳажми 164 соатни ташкил этиб 1 семестр мобайнида ўтилади. Ўқув ҳажми 164 соатни ташкил этади, фан коэффиценти эса 1.64 бўлади. Фан бўйича ўзлаштиришни аниқлашда талаба тўплаган бали 1.64 га кўпайтирилади ва бутунгача яхлитлаб олинади. ЖНни баҳолаш мезонлари Биохимия фани бўйича жорий баҳолаш талабанинг лаборатория машғулотларидаги ўзлаштиришини аниқлаш учун қўлланилади. ЖН ҳар бир лаборатория машғулотларида сўров ўтказиш, савол ва жавоб, ва ҳимоя қилиш каби шаклларда амалга оширилади. ЖН ҳар бир лаборатория машғулотларида сўров яъни коллоквиум ўтказиш, лаборатория ишларини бажариш, савол ва жавоб, суҳбат, ҳамда ҳисобот топширишкаби шаклларда амалга оширилади. Талабага ЖН да бутун баллар қўйилади. Талабанинг лаборатория машғулотларини ўзлаштириш даражаси қуйидаги мезон асосида аниқланади
4.3. ОНни баҳолаш Оралиқ назорат “Биохимия” фанининг бир неча мавзуларини қамраб олган бўлими бўйича, тегишли назарий ва лаборатория машғулотлар ўтиб бўлингандан сўнг ёзма равишда амалга оширилади. Бундан мақсад талабаларнинг тегишли саволларни билиши ёки муаммоларни ечиш кўникмалари ва малакалари аниқланади. Ўкув йилининг 1-семестрда 2-та ОН ўтказиш режалаштирилган бўлиб 10 баллдан иборат. ОН назорат ишлари ёзма иш ва тест усилида ўтказилиши назарда тутилган, ёзма иш ва тест соволлари ишчи ўқув дастур асосида тайёрланади. ОН га ажратилган баллдан 55% дан паст балл тўплаган талаба ўзлаштирмаган ҳисобланади. ОН ни ўзлаштирмаган талабаларга қайта топшириш имконияти берилади. ОН бўйича олинадиган тестлар кафедра мудири раҳбарлигида ташкил этилади ва кафедрада ўқув йилининг охиригача сақланади. 4.4. ЯНни баҳолаш Якуний назорат “Биохимия” фанининг барча мавзуларини қамраб олган бўлиб, назарий ва лаборатория машғулотлар ўтиб бўлингандан сўнг ёзма равишда амалга оширилади. Бундан мақсад талабаларнинг фан бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари, яъни билим даражаси ёки муаммоларни ечиш кўникмалари ва малакалари аниқланади. ЯН назорат ишлари тест усулида ҳам ўтказилиши назарда тутилган, тест соволлари ишчи ўқув дастури асосида тайёрланади. ОН ва ЖНларга ажратилган баллдан 55% дан паст балл тўплаган талаба ўзлаштирмаган ҳисобланади ва ЯНга киритилмайди. ЯНни ўзлаштирмаган талабаларга қайта топшириш имконияти берилади. ЯН бўйича олинадиган ёзма иш вариантлари кафедра мудири раҳбарлигида тузилади ва деканатларга топширилади. Тест усулида ЯН ни баҳолаш мезонлари: ЯН ёзма иш шаклида ўтказилади ва талабанинг жавоблари 30 баллик тизимда баҳоланади. Бунда ёзма ишдаги 3 та назарий саволларга 10 баллдан, жами назарий саволга 30 баллдан баҳоланиб талабанинг ЯН да тўплаган баллари аниқланади. 5.1. АСОСИЙ АДАБИЁТЛАР
Қўшимча адабиётлар:
|