Главная страница
Навигация по странице:

  • 5 - тажриба иши СТАНДАРТ ДИАФРАГМА ОРҚАЛИ ҲАВО САРФИНИ АНИҚЛАШ Ишнинг мақсади

  • 6 - тажриба иши НАМ ҲАВОНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ Ишнинг мақсади

  • НАМ ҲАВОНИНГ ЭНТАЛЬПИЯСИ

  • ҲАВОНИНГ НАМЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ УСЛУБИ ВА ТАРТИБИ

  • ҲАВОНИНГ НАМЛАНИШ ЖАРАЁНИ

  • 7 - тажриба иши СУВ БУҒИНИ ТОРАЮВЧАН СОПЛОДАН АДИАБАТИК ОҚИБ ЧИҚИШ ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШ Ишнинг мақсади

  • Таълим вазирлиги энергетика


    Скачать 3.97 Mb.
    НазваниеТаълим вазирлиги энергетика
    Дата06.06.2022
    Размер3.97 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаissiqlik_texnikasi.doc
    ТипДокументы
    #572511
    страница3 из 3
    1   2   3

    II. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИНИНГ БАЁНИ
    Ҳар хил босимда қайнаш ҳароратларини аниқлаш бир неча усуллар билан олиб борилади. Ушбу ишда ацетон гази қайнаганда унинг босими билан ҳарорати орасидаги боғланишни аниқлаш усули келтирилган, унинг қурилмаси 2.3-расмда келтирилган.

    Т ермостат – бу узоқ вақт давомида ҳароратни бир хил ушлаб туриш учун мўлжалланган қурилмадир. Термостатни ичига трансформатор мойи солиниб, унинг ичига назорат термометри, аралаштиргич, контактли термометр ҳамда ичига ацетон гази тўлдирилган Бурдон трубкаси солинади.




    2.3- расм.

    1-термостат; 2-термостат қопқоғи; 3- трансформатор мойи; 4-Бурдон найчаси; 5-манометр ўқи; 6-манометр шкаласи; 7- манометр стрелкаси; 8-назорат термометри; 9-аралаштиргич; 10-двигатель; 11-қўшимча иситгич,12- асосий иситгич.

    Термостатнинг ичидаги мой асосий ва қўшимча иситгичлар билан иситилади. Термостат ичидаги контактли термометрнинг (унинг тузилиши билан бевосита биринчи ишни ўтилганда танишилган) шишали найчасимон учига кичик найча ўрнатилган бўлиб, унга бир учи капиллярга кирадиган мениск ўрнатилган, унинг винти буралганда найча винт бўйича туширилади ёки кўтарилади ва капиллярдаги қўзғалувчан менискни юрғазади. Шунинг учун ҳам унинг учини иситгичнинг релесига улаб қўйилади. Бизга керак бўлган ҳарорат ҳосил бўлганда, уни назорат термометри орқали аниқлаб оламиз. Бу қурилмада аралаштиргич термостатни ҳамма томонидан ҳароратни бир хил ушлаб туриш учун хизмат қилади.
    III. ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ УСУЛИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШ

    1. Контактли термометрда керакли ҳароратни ўрнатиш ва термостатдаги иккита иситгични улаш.

    2. Ҳароратларнинг ўзгариши 50800С да бўлади, чунки ацетон газининг қайнаши ва буғланиши шу ҳароратлар оралиғида ( 760 мм сим.уст.) 56,60С ни ташкил этади; 800С ҳарорат эса тўйинган буғнинг босимига тўғри келади.

    3. Иситгичнинг ўчирилишини тасдиқлаш (тавсифли овоз бўйича), назорат термометри бўйича ҳароратни ёзиш.

    4. Манометр шкаласи бўйича ортиқча босимни ёзиб олиш.

    5. Барометр ёрдамида атмосфера босими қийматини ёзиб олиш.

    6. Барча кўрсаткичларни кузатишлар жадвалига ёзиш (2.1-жадвал).

    2.1-жадвал

    Асбоблар кўрсатиши ва тажриба натижалари



    t, 0С

    Рорт , кг/см2

    Ратм,

    мм сим.уст.

    Рмут ,

    атм.

    1













    2













    3













    4













    7. Мутлақ босимни ҳисоблаш:

    Рмут,атм= (2.1)

    8. Олинган қийматларнинг Р-t диаграммада масштаб ёрдамида босим ва ҳарорат орасидаги боғланиш чизиғини ҳосил қилиш.




    P

    Р = f(t)


    t

    9. Тажриба орқали олинган маълумотлар ва берилган бизга маълум бўлган қийматларни солиштириш натижасида тажриба хатолигини аниқлаш.

     = (2.2)

    Иш юзасидан ёзилган ҳисоботда ишнинг қисқа баёни, тажриба чизмаси, тажриба натижалари ёзилган жадвал, ҳисоблар бўлиши керак.
    5 - тажриба иши
    СТАНДАРТ ДИАФРАГМА ОРҚАЛИ ҲАВО САРФИНИ АНИҚЛАШ
    Ишнинг мақсади: Қувур бўйлаб харакатланаётган моддаларнинг сарфини аниқлашнинг бир тури билан танишиш ва шу бўйича тасаввурга эга бўлиш ҳамда тажриба ўтказиш ва ҳисоблашдан иборат.

    I. НАЗАРИЙ ҚИСМ
    Суюқлик, газ ва буғларнинг сарфини аниқлашнинг ва кенг тарқалган ва ўрганилган усулларидан бири бўлиб, дроссель қурилмаларда босим ўзгариши бўйича сарфни аниқлаш усули ҳисобланади. Суюқлик, газ ва буғларнинг сарфини аниқлаш босимнинг ўзгаришига асосланган дроссель - стандарт диафрагмалар, Вентури қувурлари, сопло қурилмалари ёрдамида олиб борилади.

    Улар қувурларда ўрнатилиб, у ерда маҳаллий торайиш ҳосил қилади, бунинг оқибатида модданинг тезлиги торайган кесимдан ўтишда дроссель қурилмасидан олдинги тезликка нисбатан ошади.

    Торайган кесимда тезликнинг ва кинетик энергиянинг ошиши шу кесимда оқимнинг потенциал энергияси камайишига олиб келади. Торайган кесимда статик босим дроссель қурилмасигача бўлган босимдан кам бўлади.

    Дроссель қурилмалардан модданинг оқиб ўтишида оқим тезлиги ва сарфига боғлиқ бўлган босимлар фарқи ҳосил бўлади.

    Дроссель қурилмасидаги босимлар фарқи дифференциал манометр ёрдамида ўлчанади ва модданинг сарфланиши қиймати босимлар фарқи орқали ҳисоблаш йўли билан аниқланади.

    Энг содда тузилишга эга бўлган дроссель қурилмаларидан бири стандарт диафрагмадир. Бу диафрагмани қувур ичига осон ўрнатиш мумкин. Стандарт диафрагма доиравий тешикли юпқа дискдан иборат ва унинг маркази қувур кесимининг маркази билан мос келади. Диафрагма тешиги оқим кириши томонида цилиндрик, чиқишида конуссимон кенгаювчи шаклда ясалган.

    Диафрагмадан олдинги ва кейинги статик босимларни олиш учун ҳалқавий камералар ўрнатилган.

    Қувурлардаги халқавий камерали диафрагманинг чизмаси 4.1- расмда кўрсатилган.

    Оқиб ўтган модданинг сарфи қуйидаги ифодадан аниқланади:

    G = 0,004   Kt d2 (4.1)

    бу ифодада  – сарфий коэффициент, тажриба йўли билан

    аниқланади; (1-илова);

     – муҳитнинг иссиқликдан кенгайишини характер-лайдиган тузатма коэффициенти (4.1-илова);

    Кt – диафрагма ва қувур кўндаланг кесимининг ис-сиқликдан кенгайишини характерлайдиган тузатма коэффициенти (агар ўлчанаётганда модданинг ҳарорати 1000С дан ошмаса К=1 бўлади)

    d – диафрагма тешигининг диаметри, мм;

    р – оқиб ўтувчи жисмнинг диафрагмагача ва ундан кейинги босимлар фарқи, Н/м2

     – дроссель қурилмасидан оқиб ўтувчи модданинг зичлиги, кг/м3.

    Бу ишни бажаришда нам ҳавонинг зичлигини ҳам аниқлаш зарур, у қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:

     = кг/м3 (4.2)

    бу ерда Рмут – нам ҳавонинг мутлақ босими, Н/м2 ;

    Т – ҳавонинг мутлақ ҳарорати, К;

    Рm – нам ҳавонинг ҳароратидаги тўйинган сув буғининг босими;

     – ҳавонинг нисбий намлиги.
    II. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИНИНГ БАЁНИ
    Ҳаво вентилятор ёрдамида қувур (1) бўйлаб ҳаракатланади (4.1-расм). Статик босимни ўлчаш учун ҳалқавий камерали (3) диафрагма (2) шу қувурга ўрнатилган. Ҳалқавий камералардаги диафрагмадан олдин ва кейин босимлар фарқи U-симон дифференциал манометр (4) билан ўлчанади. Диафрагмадан олдинги ортиқча босим Рорт U-симон манометр (5) билан ўлчанади.

    Ўзгармас ток двигатели ёрдамида вентилятор ҳаракатга келтирилади. Вентиляторнинг айланишлар сонини ўзгартириш натижасида ҳавонинг сарфи ўзгариши содир бўлади.



    4.1-расм.

    III. ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ УСЛУБИ ВА ТАРТИБИ
    Вентиляторнинг двигатели ишга туширилади. Унинг айланишлар сони тахометр билан ўлчанади. Реостат ёрдамида двигателнинг айланишлар сони ўзгартирилади ва у иш давомида 3 маротаба ўзгартилади.

    Ҳар бир ҳолат учун Рорт, Р ва ундан ташқари барометрик босимни (Р - мм сим.уст.), ҳавонинг ҳароратини (t,0С) ва психрометр билан нисбий намлик (, %) ни аниқлаймиз. Охирги учта катталик ҳамма ҳолатлар учун бир хил бўлиб қолади.
    Асбоблар кўрсатиши ва тажриба натижалари жадвали

    №/№

    n айл/мин

    Рорт мм сув уст.

    Рорт Н/м2

    Рбар мм сим. уст.

    Рбар

    Н/м2

    Рмут

    Н/м2

    Р

    мм сув уст.

    Р
    Н/м2

    Т,
    К

    G

    кг/ соат





































































































    V. ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
    Рбар, , t катталиклари ҳамма ҳолатлар учун ўзгармас бўлади. Рорт , Рбар қийматлари бўйича Рмут ни қиймати Н/м2 да топилади.

    Рмут = Рортбер
    Сарфий коэффициент  ни аниқлаш учун (4.1-иловадан) қуйидаги катталик керак бўлади.

    m=

    Бунда d = 57,55 – диафрагма тешигининг диаметри, мм;

    Д = 100 – қувур диаметри, мм.

     катталиги 4.2-иловадан аниқланади. 4.3-иловадан Рн нинг қиймати ҳавонинг ҳарорати бўйича аниқланади ва 4.2-иловадан ҳаво зичлиги  ни ҳисоблаймиз.

    Кейин ифодадан ҳавонинг сарфини ҳисоблаб топамиз. G нинг учта ҳолат учун қийматини ҳисоблаб бўлгач, вентилятор сарфи G ва вентилятор айланишлар сони n га боғлиқлик графигини қурамиз.

    4.1-илова

    Стандарт диафрагма учун сарфий коэффициент - 




    Д=50 мм


    Д=100 мм


    Д=200 мм


    Д=300 мм

    0,05

    0,613

    0,609

    0,604

    0,601

    0,10

    0,616

    0,612

    0,607

    0,604

    0,20

    0,629

    0,624

    0,618

    0,615

    0,30

    0,649

    0,643

    0,637

    0,634

    0,40

    0,676

    0,669

    0,663

    0,660

    0,50

    0,713

    0,706

    0699

    0,695

    0,60

    0,761

    0,752

    0,744

    0,740

    0,65

    0,791

    0,782

    0,773

    0,768

    0,7

    0,827

    0,817

    0,808

    0,802



    4.2-илова

    Ўлчанаётган муҳитнинг иссиқликдан кенгайиш коэффициенти



    m=




    0,05



    0,4



    0,7

    0,02

    0,994

    0,993

    0,990

    0,06

    0,981

    0,978

    0,972

    0,10

    0,968

    0,963

    0,955



    4.3-илова

    Сув буғи тўйиниш босимининг ҳароратга боғлиқлиги


    t,0C

    Рм, Н/м2

    10

    1228

    15

    1704

    20

    2337

    25

    3166

    30

    4241

    35

    5622

    40

    7375

    1 мм сим.уст. = 133,3 Н/м2

    1 мм сув уст. = 9,8 Н/м2
    Иш юзасидан ёзилган ҳисоботда ишнинг қисқа баёни, тажриба чизмаси, тажриба натижалари ёзилган жадвал, ҳисоблар бўлиши керак.

    6 - тажриба иши
    НАМ ҲАВОНИНГ ПАРАМЕТРЛАРИНИ АНИҚЛАШ

    Ишнинг мақсади:

    1. Тажриба ўтказиш бўйича малака орттириш ва h-d диаграммадан мисоллар ечишда фойдаланиш.

    2. Тажриба натижаларининг таҳлили.

    3. Хулосалар.

    I. НАЗАРИЙ ҚИСМ

    Жуда кўп технологик жараёнларда ишчи жисм сифатида ҳаво қўлланилади (материалларни қуритиш ва намлашда, пневмотранспортда, механизмларнинг пневматик узатмаларида ва ҳоказо). Жараёнларнинг ҳисоботи учун шу ишчи жисмнинг хусусиятлари ва параметрларини билиш зарур. Атмосфера ҳавосида ҳар доим намлик бўлади. Атмосфера ҳавоси қуруқ ҳаво ва сув буғининг аралашмасидан иборат.

    Ўзининг физик хусусиятлари бўйича нам ҳаво идеал газдан унча фарқ қилмайди. Бунинг сабаби шундаки, ҳаводаги намлик буғ ҳолатида бўлиб, у унча катта бўлмаган парциал босимга эга (бир неча мм сим.уст.). Ундан ташқари, нам ҳаводаги жараёнлар кўпинча атмосфера босимига яқин босимларда кечади. Шу сабабларга кўра нам ҳавога идеал газ қонунларини қўллаш мумкин.

    Ҳавода сув буғи ўта қизиган ёки тўйинган бўлиши мумкин. Бу шароитда ҳавонинг берилган ҳароратида буғнинг ҳолати унинг парциал босими билан белгиланади.

    Ҳавонинг намлиги ҳаводаги сув буғининг миқдори билан ифодаланади.

    Нам ҳаво таркибидаги сув буғининг массасини шу нам ҳаво ҳажмига нисбати унинг мутлақ намлиги б деб аталади.

    Ҳавонинг нам сақлами (d) деб, нам ҳаводаги 1 кг қуруқ ҳавога нисбатан олинган сув буғининг массасига айтилади. Нисбий намлик () деб, тўйинган ҳавонинг ҳақиқий мутлақ намлигини (б) мазкур t даги тўйинган ҳавонинг мутлақ намлигига ( ) нисбати айтилади.

    (5.1)

    бу ерда: Рб – сув буғининг парциал босими;

    Рҳ – нам ҳаводаги тўйинган буғнинг парциал

    босими.

    Ҳавонинг нисбий намлиги ни аниқлаш учун ҳар хил усуллар ва ўлчаш асбоблари қўлланилади. Шу усуллардан бири психрометрик усул бўлиб, у бир хил иккита симобли термометрларнинг кўрсатишлари фарқига асосланган, бу ерда битта термометрнинг термобаллони сув билан ҳўлланиб турилади. Шу асосда қурилган асбоблар – психрометрлар деб аталади. Ҳавонинг нисбий намлиги =0 дан (қуруқ ҳаво ) = 1 (ҳаво намлик билан тўйинган) оралиғида ўзгариши мумкун.

    Ўзгармас босимда тўйинган нам ҳавониннг (0< =1) келтириш мумкин. Бунинг учун тўйинган нам ҳавонинг ҳарорат таркибидаги буғнинг парциал босимига тўғри келувчи қуруқ тўйинган буғнинг ҳароратига тенглашиши керак. Бу ҳароратни шудринг нуқтаси ҳарорати tш деб аталади. Нам ҳавони совитиш давом эттирилса, ундан намлик шудринг ёки туман кўринишида ажрала бошлайди.

    Нам ҳавонинг асосий параметрларини қуйидаги тенгламалардан аниқланади:

    Нам ҳавонинг газ доимийси

    (5.2)

    бу ерда: Рб = ∙Р, / мм сим.уст./

    Рб – нам ҳаво таркибидаги буғнинг парциал босими;

    Р, – аралашма босими ( нам ҳавонинг босими ), /мм сим.уст./.

    Нам ҳавонинг зичлиги:

    (5.3)

    бу ерда: Т – нам ҳавонинг мутлақ ҳарорати, /К/.

    (5.3) тенгламадан келиб чиқадики, ҳавонинг намлиги қанча кўп бўлса, яъни ҳаводаги сув буғининг парциал босими катта бўлса, ҳаво зичлиги шунча кам бўлади.
    НАМ ҲАВОНИНГ ЭНТАЛЬПИЯСИ

    h = t + d(2501+1,93t), [ ] (5.4)

    ёки

    h = 0,24 t + d(597+0,46t), [ ] (5.5)

    (5.4) ва (5.5) тенгламалардан нам ҳавонинг энтальпияси босимга боғлиқ эмаслиги келиб чиқади ва бу табиий, чунки аралашма компонентларини биз идеал газлар деб ҳисоблаймиз.

    Тенглама (5.4) ва (5.5) даги катталик h 1 кг қуруқ ҳаво учун ёки (1 + d) (кг) нам ҳаво учун келтирилган.

    Нам ҳавонинг параметрларини 1918 йилда проф. Рамзин томонидан таклиф қилинган h-d диаграмма ёрдамида график йўли билан аниқланади.

    Бу диаграммада ордината ўқи бўйича нам ҳавонинг энтальпияси h (кЖ/кг), абсцисса ўқи бўйича эса – нам сақлами d (г/кг) келтирилган. h-d диаграммасидаги ҳар ҳил чизиқлар қулайроқ жойлашиши учун ордината ўқи вертикал, абсцисса ўқи унга нисбатан 1350 га тенг бўлган бурчак остида ўтказилган.

    Диаграммада кўрсатилган чизиқлар: ўзгармас энтальпия (h=const) чизиқлари (ордината ўқи билан 450бурчак ҳосил қилинган тўғри чизиқлар), ўзгармас нам сақлами (d=const) чизиқлари, нам ҳавонинг ўзгармас ҳарорати (t=const) чизиқлари; ҳавонинг нисбий намлиги ( =const) чизиқлари.

    О датда h-d диаграмма ўзгармас барометрик босим учун қурилиб, унинг ёрдамида маълум t ва бўйича h ҳамда d ни аниқлаш мумкин. d бўйича сув буғининг парциал босими Рб ни диафрагмадан t – шудринг нуқтасини аниқлаш мумкин, бунинг учун ҳаво ҳолатини тавсифлайдиган нуқтадан =100% чизиғи билан кесишадиган вертикал чизиқ ўтказиш лозим ва шу нуқтадан ўтган изотерма шудринг ҳароратини кўрсатади.

    Нам ҳавонинг иситиш (совитиш) жараёнларини ўзгармас нам сақламида (d=const) содир бўлади. h-d диаграммада бу жараён вертикал тўғри чизиқ билан тасвирланган. Нам ҳавонинг совитиш жараёни фақат ҳавонинг бутунлай тўйинишигача, яъни =100% гача бўлади. Ҳавони янада совитиш ундан намликнинг шудринг (конденсат) сифатида тушишига олиб келади.

    Конденсация жараёнини =100% чизиғи бўйича боради, ҳавонинг нам сақлами эса d1 дан d2 гача камаяди деб ҳисоблаш мумкин. Конденсация натижасида ҳосил бўлган сув миқдори ҳавонинг нам сақлами фарқига d1- d2 (г/кг) га тенг бўлади.

    Техникада нам ҳавонинг h-d диаграммаси кенг қўлланилади. Унинг ёрдамида бирон бир жисмни қуритиш жараёнини ҳисоблаш осондир. Қуритиш учун фойдаланилган ҳаво материалдаги намни буғлатади ва ўзи намланади. Қуритиш жараёни учун фақат тўйинмаган ҳаво зарур ва унинг бошланғич нам сақлами қанча кам бўлса шунча яхши.

    Ҳавонинг Р=const даги нам билан тўйиниш идеал жараёни деб шундай жараёнга айтиладики, унда ҳавонинг иссиқлиги фақат қуритилаётган материаллардан намни буғлатишга сарф бўлиб, атроф муҳитга сарф бўладиган иссиқлик йўқотиш ва суюқликни қиздиришга сарф қилинган иссиқлик ҳисобига олинмайди. Буғланишга сарфланган иссиқлик эса буғ билан яна ҳавога қайтади, яъни жараёнда иссиқликнинг умумий баланси нолга тенг бўлади

    Намликни буғлатиш жараёнида ҳавонинг намлиги ортиб боради, лекин қуруқ ҳавонинг миқдори ўзгармайди. Унда нам ҳаво таркибидаги 1 кг қуруқ ҳавога нисбатан олинадиган нам ҳавонинг энтальпияси ўзгармайди. Шунинг учун ҳавонинг намланиш жараёни ўзгармас энтальпияда содир бўлади дейиш мумкин ва бу жараён h-d диаграммада ордината ўқига 450 бурчакда бўлган тўғри чизиқ сифатида тасвирланади.

    II. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИНИНГ БАЁНИ

    5.1-расмда тажриба қурилмасининг принципиал чизмаси кўрсатилган.

    Қурилмада ҳавонинг қизиш ва намланиш жараёнларини тадқиқ қилиш мумкин. Қурилма аэродинамик қувур I, вентилятор 2 ва электр двигатель 3 дан иборат. Аэродинамик қувур ичида калорифер (электр иситгич) 4, намлаш камераси 7, психрометр 5 ва термометр 6 жойлашган. Электр иситгич 4 автотрансформатор 10 орқали 220 вольтли ўзгарувчан ток манбаига уланган. Занжирдаги ток кучи амперметр 9, кучланиш - вольтметр 8 ёрдамида ўлчанади.



    Намлаш камераси 7 қалин симдан ясалган рамкадан иборат бўлиб, намлик алмашув юзасини ошириш учун махсус мато билан ўралган.

    Н амлаш камерасини аэродинамик қувурдан чиқариб олиш мумкин. Ундан қувурдаги тешикни махсус қопқоқ билан беркитилиб, болтлар билан маҳкамланади.

    Психрометр 5 ҳавонинг аэродинамик қувурга киришдаги ҳарорат t1 ни ва нисбий намлик 1ни аниқлаш учун керак (бу ерда қайси бир жараён - ҳавонинг қизитилиши ёки намланишига қараб калорифер 4 ёки намлаш камераси 7 олдида ўлчовлар ўтказилади).

    Термометр 6 ҳавонинг ҳарорати t2 ни ўлчаш учун, яъни калорифер 4 дан кейин (ҳавонинг қиздириш жараёнида) ёки намлаш камераси 7 дан кейин (намланиш жараёнида) ишлатилади.
    III. ҲАВОНИ ҚИЗДИРИШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ УСЛУБИ ВА ТАРТИБИ
    1. Аэродинамик қувур 1 дан намланиш камера 7 ни олиб, тешикни қопқоқ билан ёпиш керак.

    2. Вентилятор 2 ни электр мотори 3 ни ишлатиб, хона ҳавосини аэродинамик қувур 1га сўриш жараённи бошлайди. Ҳаво қувур бўйича оқади, ундан кейин атроф-муҳитга чиқиб кетади. Берилган (ўзгармас) тезликда ҳаракатланаётган ҳаво кетма-кет психрометр 5, калорифер 4 ва термометр 6 лардан ўтади.

    3. Калорифер 4 (электр иситгич ) ўзгарувчан электр манбаига уланиб, калорифердан ўтаётган ток кучи (амперметр 9 бўйича) ҳамда кучланиш (вольтеметр 8 бўйича) ростланади. Бутун тажриба жараёнида амперметр 8 ва вольтметр 9 кўрсатишлари ўзгармаслиги керак.

    4. 15 минут ўтгандан кейин барқарор ҳолат бўлади Шу дақиқадан бошлаб, психрометр 5 ва термометр 6 ларнинг кўрсатмалари ўзгармайди. Психрометр 5, термометр 6 ва вольтметр 8 ларнинг кўрсаткичлари биринчи бор ёзиб олинади.

    10 минутдан кейин ҳамма асбобларнинг кўрсатмаларини ўлчаб, 1-жадвалга ёзилади.

    5. Электр иситгич ўчирилади ва қурилмалардан 5-10 минут мобайнида ҳаво ҳайдалади.

    6. Иккинчи ўлчов натижаларидан фойдаланиб, ҳароратлар психрометрик фарқини t = tk-tхўл [0C] топиш ва психрометрик жадвал бўйича ҳавонинг калорифер олдидаги нисбий намлиги ни аниқлаш керак

    7. 1 ва t1=tk [0C] бўлган ҳолда, h-d диаграммада 1-нуқта белгиланади. Бу нуқта нам ҳавонинг калориферга киришдан олдинги ҳолатини кўрсатади ва ҳавонинг параметрлари h1 ,d1, 1,,Pб1 ни аниқлайди. h-d диаграммада 1-нуқтадан t2=const чизиғигача вертикал тўғри чизиқ 1-2 ўтказамиз (5.2-расм), кесишув нуқтаси – 2-аатхрометр 5, калорифер 4 ва тануқта бўлади. 2-нуқта калорифердан чиқаётган нам ҳавонинг ҳолатини кўрсатади ва ҳавонинг параметрлари h2 ,d2, 42,,Pб2 ни аниқлайди. Кўриниб турибдики, d1=d2=const.

    8. h-d диаграммада 1-нуқтадан бу нуқта нам ҳавонинг ҳавонинг калориферга киришдан олдинги ҳолатини кўрсатади ва ҳавонинг h, d, p параметрларини аниқлайди.

    5.1-жадвал

    Ҳисоб

    Психрометр(5)

    Термометр(6)

    Калорифер (4)

    tk,, 0C

    tхўл,, 0C

    t2, 0C

    I, A

    U, B

    Биринчи
    Иккинчи












    ҲАВОНИНГ НАМЛАНИШ ЖАРАЁНИНИ ТАЖРИБА ЎТКАЗИШ УСЛУБИ ВА ТАРТИБИ


    1. Намлаш камераси 7 ни сув билан яхшилаб ҳўллаб, кейин аэродинамик қувур 1 га ўрнатилади.

    2. Вентилятор 2 нинг электр мотори 3 ишга туширилади.

    3. 15 минутдан кейин барқарор ҳолат ҳосил бўлади. Шу дақиқадан бошлаб, психрометр 5 ва термометр 6 кўрсатмалари ўзгармайди. Психрометр ва термометр кўрсатмаларини биринчи бор ёзиб қўйиш керак. 10 минутдан кейин яна бир бор ҳамма асбобларнинг кўрсатмалари 2-жадвалга ёзилади.

    4. Электр мотори 3 ни электр манбаидан ўчириб, аэродинамик қувурдан намлаш камераси 7 ни олиш керак.

    5. И ккинчи ўлчов натижаларидан фойдаланиб, ҳароратлар психрометрик фарқини t = tk-tн [0С] топиш ва психрометрик жадвал бўйича намлаш камераси 7 олдидаги ҳавонинг нисбий намлиги 1 [%] ни аниқлаш керак.

    6. 1ва t=tқ [0С] бўйича h-d диаграммада 1-нуқтани (5.3-расм) белгилаш керак, бу нуқта нам ҳавонинг намлаш камераси 7 олдидаги ҳолатини кўрсатади ва ҳаво параметрлари h,d,Рбг аниқланади.

    7. h-d диаграммада 1-нуқтадан ордината ўқига нисбатан 450 бурчакда изотерма t2=const чизиғига тўғри чизиқ 1-2 ўтказамиз (3-расм), кесишув нуқтаси - 2 намланган ҳаво ҳолатини кўрсатади ва ҳавонинг параметри h2, d2, 42, Рб2 ларни аниқлайди. Кўриниб турибдики h2=h1=const.

    IV. ҲИСОБЛАШ

    1. Ҳўл термометр (tx) ва ҳароратлар психрометрик фарқи t=tk-tн бўйича жадвалдан ҳавонинг нисбий намлиги 1ни калориферга киришда (ҳавони қизитиш жараёнида) ҳамда намлаш камерасига киришда (ҳавони намлаш жараёнида) аниқлаш керак.

    2. h-d диаграмма бўйича нам ҳавонинг калорифердан олдинги ва кейинги (ҳавони қизитиш жараёни, 5.2-расм) ҳамда намлаш камерасидан олдинги ва кейинги (ҳавони намлаш жараёни, 5.3-расм) параметрларни аниқлаш керак.

    3. Ифодалар (2) ва (3) бўйича нам ҳавонинг газ доимийси R ва зичлиги ни I-нуқта (қиздириш жараёни) ҳамда 2-нуқта (намлаш жараёни) ҳисоблаб чиқиш керак.

    5. Қиздириш ва намлаш жараёнларида нам ҳаво ҳолатининг ўзгаришини таҳлил қилиб чиқинг ва хулосалар чиқаринг.
    5.2- жадвал

    Ҳисоб

    Психрометр(5)

    Термометр (6)

    Калорифер (4)

    tk,, 0C

    tхўл,, 0C

    t2, 0C

    I, A

    U, B

    Биринчи
    Иккинчи













    h, кЖ/кг


    5.2-расм

    5.3-расм

    h, кЖ/кг


    ҲАВОНИНГ ҚИЗИШ ЖАРАЁНИ

    5.3-жадвал

    Нуқталар №

    ,

    %

    t,

    0C

    d,

    г/кг

    Pá,

    мм сим.уст.

    R,

    Ж/кг∙К

    ,

    кг/м3

    h,

    кЖ/кг

    1






















    2

















    ҲАВОНИНГ НАМЛАНИШ ЖАРАЁНИ

    5.4-жадвал

    Нуқталар №

    ,

    %

    t,

    0C

    d,

    г/кг

    Pá,

    мм сим.уст.

    R,

    Ж/кг∙К

    ,

    кг/м3

    h,

    кЖ/кг

    1






















    2

















    Иш юзасидан ёзилган ҳисоботда ишнинг қисқа баёни, тажриба чизмаси, тажриба натижалари ёзилган жадвал, ҳисоблар бўлиши керак.

    7 - тажриба иши
    СУВ БУҒИНИ ТОРАЮВЧАН СОПЛОДАН АДИАБАТИК ОҚИБ ЧИҚИШ ЖАРАЁНИНИ ТЕКШИРИШ
    Ишнинг мақсади:

    1. Техникавий термодинамиканинг “буғ ва газларнинг оқиши” бўлимидаги билимни мустаҳкамлаш;

    2. Тораювчи соплодан оқиб чиқаётган сув буғини соплодан ташқаридаги босимга боғлиқлигини текшириш. Соплодан оқиб чиқиш тезлиги коэффициенти  ва сарфланиш коэффициенти  аниқлаш;

    3. Сув буғини h-S диаграммасидан фойдаланишни ўрганиш.


    I. НАЗАРИЙ ҚИСМ

    Сопло – бу кичик канал бўлиб, ундан чиқишда ҳаракат тезлиги ортиб, унинг босими камаяди.

    Тораювчан соплодан адиабатик оқиб чиқаётган газ ёки буғнинг тезлигини оқим учун термодинамиканинг I қонуни ифодасидан фойдаланиб, қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

    W2= 44,72 м/с (6.1)

    бу ерда: h1, h2 – газ ёки буғнинг соплонинг кириш ва чиқиш кесимидаги энтальпиялари, кЖ/кг.

    Б у тенгламани қўллаш ҳисобни соддалаштиради: h-S диаграммадан фойдаланиб (h1 ва h2) катталикларни аниқлаб оламиз (бу ерда ва кейинчалик сув буғининг оқиши тўғрисида гапирилади, шуни ҳисобга олиш керакки, барча кўрилаётган қонуниятлар газ ва буғлар оқими учун умумийдир).


    h1


    h2Ќ


    h2

    6.1-расм

    Соплодан 1 сек вақт ичида ўтаётган буғ сарфи “m” ни қуйидаги ифода орқали ҳисоблаш мумкин:
    m = кг/сек (6.2)

    бу ерда: – cоплонинг чиқишдаги кесим юзаси, м2;

    2 – чиқиш кесимининг солиштирма ҳажми, м3/кг.

    h2, 2 катталикларни топиш учун буғни соплодан чиқиш кесимидаги мутлақ босим Р2 ни билиш керак. У оқиб чиқаётган муҳитнинг мутлақ босими РМ га тенг ва юқори бўлиши мумкин. Агар ишлаётган тораювчан соплода РМ Р1 дан бирмунча кичик бўлса, унда Р2ўр бўлади. Рўр камайиши (яъни = ) катталигини камайиши) W2 ва m нинг ортишига олиб келади. РМ қийматини аниқлашда (Р2М тенгликни тўғри деб ҳисоблаб) оқим тезлиги товуш тезлиги а га етади, яъни соплодан чиқиш кесимида Р2 ва Т2 катталикларга эга бўлган товуш тезлигига тенглашади.

    Бу ҳолда оқиш тезлиги критик тезлик деб аталади W2=WКР=а. Чиқиш кесимидаги шу тезликка тўғри келувчи катталиклар критик босим ва критик ҳарорат дейилади. Р2КР , Т2КР . Бундай ҳолда тораювчан соплодан оқиб чиқаётган буғнинг сарфи – m ҳам максимал қийматга эга бўлади, m=mmax.

    Соплодан ташқаридаги босим РМ нинг камайиши чиқиш кесимидаги босимни ўзгартирмайди. Р2КР  РМ. Соплодан кейин буғ босими кичик бўлган муҳитга чиққанда тез кенгаяди ва оқимнинг кинетик энергияси заррачаларнинг тартибсиз ҳаракатига айланади. Бунда Р2 нинг ўзгармаслиги буғ сарфининг қуйидаги m=mmax тенглигига боғлиқлигини кузатиш мумкин, нисбат босимнинг критик нисбати бўлиб, мазкур газнинг адиабата кўрсаткичи к га боғлиқдир. Масалан, 3 атомли газлар учун К = 1,29 ва кр = 0,546, бунда Ркр=кр ∙ Р1= 0,546∙Р1. Шундай қилиб ўзгармас мутлақ босим Р1 да тораювчи соплода учта иш ҳолати бўлиши мумкин:

    1. кр , w2wкр, mm max , Р2 = Рўр Ркр

    2. =кр , w2= wкр, m=mmax , Р2 = Рўр = Р кр

    3. кр , w2= wкр, m=mmax , Р2= Ркр Ркр

    Адиабатик оқиб чиқишнинг жараёни ишқаланиш билан бўлиб, 6.1-расмдаги 1-2 ҳақиқий жараённи ўзгармас қилиб қўяди.

    Шунинг учун оқиб чиқиш тезлиги ҳар доим назарийсидан

    кичик:

    W2= 44,72 , м/с (6.3)

    Бу ерда ишлатилган (ҳақиқий) иссиқлик йўқолиши (h) кўрилади.

    Оқиб чиқиш тезлигининг назарийсига нисбати соплонинг тезлик коэффициенти дейилади:

     = (6.4)

    Соплонинг ФИК

    t = = 2 (6.5)

    Буғнинг ҳақиқий сарфининг назарий сарфига нисбати сарфланиш коэффициенти дейилади:

     = (6.6)

    , t ва  катталиклари соплонинг тузилишига ва сиртининг тозалик даражасига боғлиқ.
    III. ТАЖРИБА ҚУРИЛМАСИНИНГ БАЁНИ
    Тажриба қурилмаси 6.2-расмда тасвирланган бўлиб, қозондан келадиган сув буғида ишлайди, қозондан ортиқча босими 2  6 кг∙к/см2 бўлган нам буғ ҳолда тушади. Буғ ўтказувчи қувур 2 да ўрнатилган электр иситгич (буғ иситгич) 1 ёрдамида, буғни қуритиш ва берилган ҳароратгача ўта қиздириш мумкин (электр иситгич қуввати ЛАТР 14 ёрдамида ўзгартирилади, ток кучи ва кучланиш амперметр ва вольтметр билан текшириб турилади.



    6.2-расм.
    Буғ биринчи ўлчаш камераси 4га келиб тушади, у ерда соплога киришдан олдинги буғнинг параметрлари - ортиқча босим Рорт ва ҳарорати t1 ўлчанади. Босим манометр 5 билан, ҳарорат эса хромель–копель терможуфт 6 билан ўлчанади. Терможуфт милливольтметр 7 га уланган терможуфтнинг иссиқ учи ўлчаш камерасида, совуқ учи асбобнинг ичида жойлашган ва ҳароратга тузатма киритиш кераклигини кўрсатади (яъни атроф- муҳитнинг ҳароратини). Шунинг учун милливольтметр яқинида симобли термометр 15 ўрнатилган, унинг кўрсатишини милливольтметр кўрсатишига қўшиш керак бўлади. Келаётган буғнинг босимини юқори вентил 3 билан созлаш мумкин. Оқиб чиқиш жараёни чиқиш кесими f2=8,0410-6 м2 га эга бўлган тораювчан сопло 8 орқали соплодан кейинги камера 9 гача содир бўлади, буғнинг босими иккинчи манометр 10 билан ўлчанади. Соплодан ўтган буғнинг тезлиги катта бўлгани учун оқиб чиқиш жараёни адиабатик жараёнга яқин. Сопло кейинги камерадан буғ қувур орқали совитгич 12 га келади, у ерда совуқ водопровод суви ёрдамида конденсатга айланади. Конденсат қувурдан оқиб, конденсат йиғувчи идиш 13 га тушади. Камерада оқиб чиқиш содир бўлганда пастки жўмрак 11 ёрдамида буғнинг ўтиш кесимини ўзгартириб, ҳар хил босим Рорт ни ўрнатиш мумкин.

    Қурилманинг ҳамма элементлари атроф-муҳитга иссиқликнинг йўқолишини камайтириш учун иссиқлиқ изоляцияланган, бу эса оқиб чиқишнинг адиабатик жараёнининг амалга ошишига олиб келади.

    III. ТАЖРИБАНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ВА УСУЛИ
    Қурилмага буғ қозонидан буғ берилгандан кейин (биринчи камерага ўрнатилган манометр бирор ортиқча босим кўрсатганда) совитувчи совуқ сув юбориладиган жўмрак очилади. ЛАТР ёрдамида электр қизитгичга кучланиш берамиз, бунда амперметр кўрсатгичи 3 А га тенг бўлиши керак.

    Тажрибани барқарор шароит ўрнатилгандан кейин бошлаш керак, бу дегани t ҳарорат, ундан ташқари манометрдаги РОРТ1 ва РОРТ,М босимлар ҳам вақт ўтиши билан ўзгармасдан туриши керак.

    Тажрибада совитгичдан оқиб чиқаётган суюқлик (сув) миқдори, буғнинг соплога киришдаги қийматлари ва соплодан кейинги босими ўлчанади. Ўлчашлар босимлар нисбати турли шароитларда олинади, катта қиймати 1 да, кичик қиймати 0 гача ўлчанади.

    Биринчи ўлчашни биринчи камерада буғ ҳарорати 140-1600С ларга етганда бошлаш мумкин. РОРТ ва РОРТ,М босимлар ўзгармаслиги керак. Совитгичдан оқиб чиқаётган суюқлик учун ўлчагич идиш қўйилади ва оқиб чиқиш вақти белгиланади ва шу вақтдан бошлаб ҳарорат t ва соплодан олдинги РОРТ1 ва кейинги РОРТ,М босимлар ўлчанади. Бу ўлчашлар ҳар бир минутда амалга оширилади ва ёзиб борилади. Суюқлик йиғиш тўхтатилиб (ўлчовли идишни олиб), вақт  ва йиғилган суюқлик миқдори М ўлчанади ва жадвалга ёзилади.

    Тажриба шароитини ўзгартириб, тажрибани давом эттирамиз, бунда соплодан кейинги РОРТ,М босимини олдингига нисбатан 0,5 ат га камайтирамиз, яъни пастки жўмракни соат милига тескари бураб босимни пасайтирамиз. Р1 босим ўзгармасдан доимий бўлиб туриши керак, ҳамда ЛАТР ёрдамида электр қизитгич ростлаб турилади (t ҳарорат ўзгармаслиги учун).

    Барқарор шароит ўрнатилгандан кейин, иккинчи тажриба натижалари олинади: РОРТ ва РОРТ,М , t1 , m2 , 2 ).

    Учинчи тажриба яна сопло ташқарисидаги босимни 0,5 ат камайтириш билан олдинги тажриба каби амалга оширилади.
    6.1-жадвал



    t1

    С

    Pор 1
    кг∙к/

    см2

    Pор ўр
    кг∙к/

    см2


    м

    М

    кг

    Рб

    бар

    Рўр

    бар

    t1 ўр

    oC

    =

    mА=

    ,

    кг/сек

    1































    2































    3
































    IY. НАТИЖАЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
    Босимлар нисбати  = ни аниқлашда ва бошқа нати-жаларни ҳисоблашда мутлақ босимни билиш керак бўлади.

    Бу босим қуйидаги ифода билан аниқланади:

    Р = бар (6.7)

    бу ерда Рбар – барометрик босим ( мм сим.уст.)

    Рорт – манометрларда ўлчанувчи буғнинг босими, кг∙к/см2 .

    (6.7) ифодадаги Рорт га тажрибалар бўйича ўртача қиймати олинади. Олинган натижалар бўйича m=f() график чизилади.

    (6.2) ифода орқали сув буғининг назарий сарфи m ни   КР ва   КР бўлган ҳолда аниқланади ва тажрибада олинган натижалар билан солиштириб, (6.6) ифода орқали  сарфий коэффициенти топилади. Ҳисоблашда h-S диаграммадан фойдаланилади.

    Олинган бирор тажриба учун W2X ҳақиқий оқиб чиқиш тезлигини аниқлаш мумкин.

    W2X = , м/с . (6.8)

    Оқиб чиқиш тезлиги (6.3) ва (6.8) ифодалари орқали ҳисобланганда бир хил, яъни бир-бирига тенг чиқиши керак.

    h2 ва h қийматлари h-s диаграммадан фойдаланиб топилади (6.1-расм).

    Р2 ўзгармас босим чизиғидаги 2g нуқта номаълум, бу нуқтани шундай олиш керакки, бунда W2X оқиб чиқиш тезликлари (6.3) ва (6.8) ифодалар билан бир хил чиқиши керак. Шунинг учун 2ҳ нуқтани бир неча марта танлаб ҳисоблаш керак.

    Оқиб чиқишнинг ҳақиқий тезлиги топилгандан кейин соплонинг тезлик коэффициенти (6.4) ифодадан 2 шароит КР ва КР учун топилади. КР шароит учун W2X ҳисоблашда Р2кр=КР –Р1 деб олинади, бунда h-S диаграммадан фойдаланиш қулайдир.

    Иш юзасидан ёзилган ҳисоботда ишнинг қисқа баёни, тажриба чизмаси, тажриба натижалари ёзилган жадвал, ҳисоблар бўлиши керак.


    АДАБИЁТЛАР




    1. Теплотехника. / Под ред. В.Н.Луканина. - М.: Высшая школа, 2000

    2. В.П.Исаченко, В.А.Осипова, А.С.Сукомел. Теплопередача. Энергия.; М. 1975.

    3. Ляшков В.И. Теоретические основы теплотехники. –М.:Машиностроение –1, 2002

    4. Баскаков А.П. Теплотехника. – М.:Энергоатомиздат , 1999

    5. http://dhes.ime.mrsu.ru/studies/tot/tot_lit.htm

    6. http://rbip.bookchamber.ru/description.aspx?product_no=854

    1. http://www.books.rosteplo.ru/show_book.php?isbn=5-7046-0512-

    5&catid=2

    8. http://energy-mgn.nm.ru/progr36.htm

    1   2   3


    написать администратору сайта