Бизнес режа. бизнес режа баликчилик. Тасдиклайман урвонали файзи фермер хужалиги раиси Э. Абдужабборов
Скачать 97.5 Kb.
|
« Т а с д и к л а й м а н » “Қурвонали файзи” фермер хужалиги раиси ____________ Э. Абдужабборов «___» __________2020 йил. Баликчиликка ихтисослашган”Қурвонали файзи” фермер хужалигига 1.4га ер майдони қўшиб унда балик бокишни ривожлантириш максадида тузилган Улугнор тумани 2020-йил. Мундарижа. Фермер хужалиги хакида кискача маълумот. 2. Бизнес режанинг асосий мазмуни. 3. Вазият тахлили. 4. Ташкилий режа. Ишлаб чикариш режаси. 1.Фермер хужалиги хакида кискача маълумот. Абдужабборов Элмурод Қурбонович 1972 йил 2 сентябр куни Улуғнор туман Чўлобод МФЙда туғилган. 1990-1995 йиллар Россия давлатининг Вятский давлат қишлоқ хўжалиги академиясида “Ветеринария” йўналиши бўйича ўқишни битириб келган. Диплом рақами ФВ № 057870. Собик Мирзаахмедов ширкатлар уюшмасининг чорвачилик ширкатида ветеринар вазифасида ишлаб келган. 2010 йилдан буён “Қурвонали файзи” ф\хда раис ловозимида ишлаб келмоқда. “Қурвонали файзи” ф\хлиги Улуғнор туман хокимининг 2010 йил 12 ноябр кунги №393-қ сонли қарорига асосан паррандачилик йўналишида ташкил килинган бўлиб, 2019 йил 15 феврал кунги №356-қ сонли қарори билан балиқчиликка йуналишига ўзгартирилган. Фермер хужалиги ташкил этилган буён Узбекистон Республикаси Президентининг иктисодий ислохатларини янада ривожлантириш, хусусий мулк манфаатларини химоя килиш ва хужаликликни равожлантириш тугрисидаги катор фармонларини ижросини таъминлаб ахолига юкори сифатли балик махсулотлари етказиб берилмоқда. Фермер хўжалик хисобида балик махсулотларини сотиш учун шахобча мавжуд. “Қурвонали файзи” фермер хужалиги Узбекистон Республикасининг «Хужаликлик тугрисида» ги конунлари асосида барпо этилиб, хужалик мустакил хукукий шахс булиб, Узбекистон Республикаси худуди ва Республика ташкарисидаги банкларда узининг мустакил хисоб ва валюта ракамлари очиш хукукига эга. “Қурвонали файзи” фермер хужалиги 301788940 СТИРга эга бўлиб, “Ипотека банк” АТИБ Андижон филиалида 20208000504881729001 хисоб рақами очилган. Ўз вактдида бюджет ва бюджетдан ташкари тўловлари учун хисоботлар топшириб кермоқда. 2020 йил 1 март кунига бюджет ва бюджетдан ташкари туловлардан қарзи мавжуд эмас. 2. Бизнес режанинг асосий мазмуни. Фермер хужалигининг асосий йуналишларидан бири балик махсулотлари хамда кишлок хужалиги махсулотларини етиштириш, махсулотларни кайта ишлаш, саклаш хамда бозорларда сотиш шу жумладан уз савдо шахобчалари оркали реализация килиш. Мирзаахмедов массивида жойлашган 313-контурдан 1.4 га ер майдонини “Қурвонали файзи” баликчиликка ихтисослашган фермер хужалиги қўшиб олиб ахолига юкори сифатли балик махсулоти етиштириб бериш. Фермер хужалиги ер майдонларини сув билан таъминлашни яхшилаш учун арик ва завурларни уз кучим билан тозалатиб, ажратилган ер майдони атрофидаги йул четларида ободонлаштириш ишларини олиб борилмоқда. Туман марказида ахолига доимий равишда балик махсулотлари сотадиган тургун савдо шахобчаси ташкил килиш. Орттирилган даромадлар хисобидан тумандаги кам таъминланган оилалар, бокувчисини йукотган кариялар ва ногиронлар, уруш катнашчиларига хайрия сифатидан бепул балик махсулотлари таркатишни ташкил килиш. Фермер хужалиги ишчиларига уларни хукук ва бурчларини тушунтирган холда давлат конунларда белгиланган иш хаки тулаш тартибларига амал килиб мехнатни мухофаза килиб иш шароитини яхшилайман, иш хакини уз вактида тулаб бориб мехнат унимдорлигини ошириш. Юкори сифатли балик махсулотларини етиштириш хисобига олинадигон фойдани доимо ошириб бориш. Йил давомида олинган фойда хисобидан фермер хўжалигини ривожлантириб бориб унинг сарфланиши куйидаги жадвалда аник ёритилган. 1-Жадвал.
Хужалик юкорида курсатилган 43.0 млн сумлик харажатлар ўз хисобимдан бўлиб, кул казиш ишларига, кулида бокиш учун балик уруглари, минерал хамда махаллий угитлар, ва омухта ем сотиб олиш учун сарифлайди. Сотиб олинадиган ва режага киритиладиган амалларни бажариб фойда топиш хамда ишни юргизиш асосий максад килиб олинган. 3. Вазият тахлили. Мамлакатимизда фермер хужаликларига булган эътиборни кундан кунга ортиб бориши ва бозор иктисодиёти шароити куникмаларини ахолимиз онгига сингиб бориши хар бир фукарони уз хукук ва мажбуриятларини тушина билиши, ахволни яхшилашга ташкилий ва тадбирий ишларни амалга ошириб яхши хаёт кечириш йулларини излаб топишни талаб килмокда. Президентимизнинг иктисодий ислохатларни янада ривожлантириш, хусусий мулк манфаатларини химоя килиш ва хужаликликни куллаб-кувватлаш тугрисидаги катор фармонлари хам бунга мисол була олади. Хукуматимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланиш хисобига ракобатбардош махсулот етиштиришни фермер хужалиги уз олдига максад килиб куйган. Агар режада кузланган максадлар амалга оширилса, туман хамда вилоят худудида ахолига юкори сифатли балик махсулотлари етказиб берилади. Фаолият курсатиб келаётган хужалик юритувчи субъектларни ва ахолини кишлок хужалик махсулотлари хамда шу билан бир каторда техникага булган талабни бир мунча кондириш, уларга арзон нархларда техника хизматини курсатиш билан хам фермер хужалиги хозирги давр ракобатларига бардош бера олади деб хисоблаймиз. Бунинг учун хужалик уз маблагларини кул казиш ишларига, кулда бокиш учун балик уруглари, менирал хамда махаллий угитлар ва омухта ем сотиб олиш учун сарифлайди хамда барча турдаги кишлок хужалиги корхоналари ва ташкилотлар билан шартнома асосида омухта ем ва бошка балиқ боқиш учун зарур махсулотлар олади ва етиштирган балик махсулотларини етказиб беради. Шундан хулоса килиб хужалик томонидан етиштирилган балик махсулотларига харидорлар булишига ишонч билан караш мумкин. Бундан ташкари хужалик узи етиштирган балик махсулотларини бозордаги нархлардан 5-10% арзон сотиши билан хам харидорларни узига жалб кила олади ва шу билан бирга бозордаги ракобатларга бардош беради деб хисоблаймиз. 4. Ташкилий режа. Фермер хужалиги ташкилий ишни узини-узи бошкариш асосида олиб боради. Ташкилий ишларни асосан бошлик олиб боради. Фермер хужалиги фаолияти давомида янги ишчи уринлари яратилади. Икки сменада ташкил килинади, яъний 1 кунда 20 соат иш юргизилади. Ишчиларнинг иш хаклари ва унинг таксимланиши куйидаги жадвалда аник ёритилган. 2-Жадвал
Ишлаб чикариш режаси. Бизнес режани бу кисмида махсулот етиштириш хажми, унга кетадиган харажатлар ва даромадларини куриб чикамиз. Баликларни бокиб етиштиришда харажатларни асосий кисми ем, минерал ва махаллий угитлардан иборат булганлиги учун биз ем ва угитлар микдорини аниклаб харажатларини хисоблаб чикамиз.
Юкоридаги жадвалдан куриниб турибдики хужалик бир йилда 7 ой балик бокиб етиштириш учун омухта ем хамда менирал ва махаллий угитларнинг узига 25 000 минг сум микдорида сарф харажат килиши мумкинлиги куриниб турибди. Бундан келиб чикиб айтишимиз мумкинки хужаликда 7 ой балик бокилса, 2 ой балик овлаш мавсуми бошланади колган 3 ойда эса кулни тозаланиб кегинги йилга уруг ташлаш учун тайёрланади. Куйидаги жадвалда балик етиштиргунгача буладиган умумий харажатларни куриб чикамиз ва кул қилиш харажатини 3йил давомилигига (15 000 /3 = 5 000) куийлади. 3-Жадвал
Юкоридаги жадвалдан куриниб турибдики хужалик 7 ой давомида 1 маротаба балик бокиб етиштиришга муваффак булади, натижада 61 036 минг сумлик сарф харажат килади. Даромад топиш. Биз даромадларни режалаштиришдан олдин баликларни 7 ойда ва жами семиришини аниклаб олишимиз зарур. У холда бу куйидаги булади. 4-жадвал.
Баликларнинг бокишдан олдинги уртача тирик вазни 40 граммни ташкил килса, бокувдан сунг уртача 1500 граммни ташкил килади. Юкоридаги жадвалдан куриниб турибдики хар бир кг баликнинг хозирги кундаги уртача нархини 9000 сум деб олсак, 7 ой давомида хужаликда 8500 кг балик етиштирилади. Демак : 8500 кг * 9000 сум = 76 500 минг сум. Баликларни бокиб етиштиришдан то харидор кулига етиб боргунгача буладиган айрим зарар хамда сифатсизликларни назарда тутган холда натижани 95%га хисоб китоб килишни лозим топдик. Бу куйидагича булади : 76 500,0* 95%=72 675 минг сум. Жадвалдаги маълумотлардан куриниб турибдики хужалик қўшилган 1.4 ер майдонни ўзидан бир йилда (72 675 – 61 036) 11 639 минг сум даромад қилмокда. Бу ўз навбатида мазкур фермер хўжалиги давлатимизни ижтимоий сиёсатини ривожлантишда катта хисса қўшада, яъни худуддаги кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш хамда мактаб ва мактабгача тарбия муассасаларига хомийлик қилиш имкони яратилади. “Қурвонали файзи” фермер хўжалиги раиси:- Э. Абдужабборов. |