Главная страница
Навигация по странице:

  • Декани доцент Қ.Э.Шомуродов _________________________ _________________________

  • Пульпитларни девитал даволаш усуллари . К ў рсатма ва қ арш и к ў рсатмалар. Пульпитларни ташхислаш ва даволашда г

  • Ўқув машғулотининг технологик харитаси

  • Девитал ампутация усули.

  • Пульпитларни ташхислаш ва даволаш пайтидаги хато ва асортлар.

  • Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари Асосий адабиётлар

  • Йцваак. Тасдиклайман


    Скачать 97.5 Kb.
    НазваниеТасдиклайман
    АнкорЙцваак
    Дата15.10.2019
    Размер97.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла3 kurs 6 sem lecsiya_4. uzb..doc
    ТипДокументы
    #90192

    ТАСДИКЛАЙМАН”

    Терапевтик Стоматология факультети

    Декани доцент

    Қ.Э.Шомуродов

    _________________________

    _________________________

    Тошкент Давлат Стоматология Институти
    Факультет Терапевтик стоматология кафедраси


    4 - МАЪРУЗА

    3 КУРС VI СЕМЕСТР
    Мавзу: Пульпитларни девитал даволаш усуллари. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Пульпитларни ташхислаш ва даволашдаги хато ва асоратлар.

    Тошкент 2019

    Пульпитларни девитал даволаш усуллари. Кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. Пульпитларни ташхислаш ва даволашдаги хато ва асоратлар.

    Кириш маърузани укитиш технологияси

    Вақт: 80 дакика

    Талабалар сони:

    Ўқув машғулотининг шакли ва тури

    Кириш мавзу буйича визуаллашган маъруза

    Маъруза режаси

    Маърузанинг тузилиши

    Биринчи соат:

    1. девитал ампутация усули

    2. мумификация усули.

    Иккинчи соат

    1. девитал экстирпация усули

    2. пульпитларни ташхислаш ва даволаш вақтидаги хато ва асоратлари.

    Ўқув машғулоти мақсади:

    Талабаларни пульпитлар таснифи билан таништириш.

    Талабаларни ўткир ўчоқли пульпитнинг клиникаси ва қиёсий ташхиси билан таништириш.

    Педагогик вазифалар:

    1. девитал ампутация усули

    2. девитал экстирпация усули

    3. мумификация усули

    4. аралаш (комбинация) усули

    5. хато ва асоратлар.




    Ўқув фаолияти натижалари:

    Пульпитларни даволаш усулларини билиб оладилар;

    Девитал ампутацияга кўрсатма ва қарши қўрсатмаларни тушуниб оладилар;

    Усулни тўғри бажариш техникасини ўрганадилар;

    Девитал ампутацияни ижобий ва салбий томонларини билиб оладилар.


    Таълим усуллари

    Маъруза, ақлий ҳужум, намойиш, пинборд.

    Таълим шакли

    Фронтал,жамоавий

    Таълим воситалари

    Маъруза матни,компютер

    Таълим бериш шароити

    Махсус техника воситалари билан жиҳозланган, гуруҳли шаклларда ишлашга мўлжалланган хоналар .

    Мониторинг ва баҳолаш

    Оғзаки сўров.



    Ўқув машғулотининг технологик харитаси

    Иш босқичлари ва вақти(80дакика)



    Фаолият

    Таълим берувчи

    Таълим олувчилар

    1-босқич.

    Маърузага кириш

    (10 дак)





    1.1 Мавзунинг номи, мақсад ва кутилаётган натижаларни етказади. Машғулот режаси билан таништиради.

    1.2.Адабиётлар руйхатини беради
    1.3 Талабаларни аклий хужумга тортиш учун жонлантирувчи саволлар беради.Маъруза режаси ва тузилишига караб таълим жараёнини ташкил этиш буйича харакатлар татиби баён килинади.

    1.4. Маъруза талабалар фаоллигини бахолаш мезонларини эълон килади



    Тинглайдилар, ёзиб

    оладилар.
    Тинглайдилар, ёзиб

    оладилар.

    Саволларга жавоб берадилар.

    Тинглайдилар.

    2-босқич.

    Асосий

    Кисм.

    (25дакика)

    5 дакика

    (25дакика)


    (10дакика)



    2.1. Слайдларни Power point тартибида намойиш кили шва шархлаш билан мавзунинг 1 кисми буйича асосий назарий холатларни баён килади.Жалб килинувчи саволлар беради.
    Танаффус
    2.2.Слайдларни Power point тартибида намойиш кили шва шархлаш билан мавзунинг 2 кисми буйича асосий назарий холатларни баён килади.Мавзунинг хар бир кисми буйича хулоса килади;энг асосийларига эътибор каратади ва берилаётган маълумотларни дафтарга кайд килишни талаб этади
    2.3.Талабалар билан биргаликда мавзуга оид асосий тушунчаларни киритади(Пинборд)



    Саволларга жавоб берадилар
    Мухокама киладилар,аниклаштирувчи саволлар берадилар.
    Материалларни мухокама киладилар.


    Муаммони ечадилар.


    3-босқич.

    Якуний

    (10 дак)


    3.1. Хулоса:Маъруза буйича хулоса килади.

    3.2.Фаол талабалар бахоланади.

    3.3.Мустакил тайёргарлик куриш учун саволлар ва топшириклар берилади



    Тинглайдилар
    Ўз-ўзини бахолайдилар.

    Савол берадилар

    Топшириқни ёзадилар


    Девитал усул деганда пульпанинг хаётчанлигини йўқотиш демакдир. Девитал даволаш усуллари девитал ампутация ва девитал экстирпациядан иборат. Аввало, тарихга назар солсак пульпитларни даволаш қадим-қадимдан мавжуддир. 4 минг йил аввал қадимга Хитойда пульпитларни даволаш терига игна санчиш билан амалга оширилган. Кўхна Юнон, Рум ва Мисрда яллиғланган пульпанинг устига қиздирилган ёғ томизилган, ёки темир босиш йўли билан даво ўтқазилган. 1836 йилда шифокор Спунер пульпани некрозлаш мақсадида мишьяк (маргумуш) пастасини таклиф қилган. 1874 йил инглиз шифокори Витцель ампутация усулини таклиф қилган. Девитализация усули 170 йил тарихга эгадир ва пульпитни даволаш учун хозир хам қўлланилиб келмоқда. Мишьяк (маргимуш) пастаси ёки мишьякли ангидрид As O3 бириктирувчи тўқиманинг оксидланиш ферментларига таъсир этади ва пульпанинг қон томир, нервлари ва хужайравий элементларини нафас олишини бузиб, некрозга учратади. Маргумуш паста жуда кам миқдорда ишлатилади – 0,0006 – 0,0008 г, хажми жихтадан бу доза 1-чи рақамли шарсимон борни бошчасидек бўлади. Маргимуш пастанинг рецептлари:

    Rp: Ac. Arsenicose 3,0

    Thymoli

    Cocaini hydrochloridi aa 0,5

    M.f. pasta

    D.S. паста пульпанинг некротизацияси учун.
    Rp: Ac. Arsenicose 5,0

    As. Tannici 2,5

    Ol. Caryophyllori q.s.

    M.f. pasta

    D.S. пульпани секин некротизацияси учун.
    Rp: Paraformaldegidi 9,0

    Anaesthisini 1,0

    Engenoli q.s.

    M.f. pasta

    D.S. пульпани секин некротизацияси учун.
    Маргумуш пастаси пульпанинг очилган шохига бир илдизли тишга 24 соатга, кўп илдизли тишларга 48 соатга қўйилади. Ушбу муддатдан кўп вақт турган маргумуш паста периодонтни захарлайди, натижада токсик периодонтит ривожланади. Агар бемор қайта қатнов этилган вақтга келмаса ёки айрим сабабларга кўра анча вақт келолмаса, бу холда шифокор беморга тишидаги маргумуш пастани ўзи олиб ташлашини буюради. Ёки секин таъсир этувчи маргумуш пастани, ёки параформальдегид асосидаги пастани 7-15 кунга қўйиб юбориш мумкин. Девитал даволаш усули ўткир диффуз, сурункали фиброз, гипертрофик ва гангреноз пульпитларни даволашда қўллаш мумкин, айниқса анестезияни ва биологик усулни қўллашга имконият бўлмаган пайтларда девитал усул қўл келади.
    Девитал ампутация усули.

    Ушуб усул кўп илдизли тишларда, айниқса ўтиб бўлмайдиган каналлари бўлса, оғир беморларда (стационар шароитида) қўлланилади. Қарши кўрсатма бўлиб сурункали гангреноз пульпит ва пульпопериодонтит хисобланади. Биринчи қатновда сабабчи тиш сохасига махаллий анестезия усулларидан бири ўтқазилади. Сўнг кичик ёки ўртача хажмдаги шарсимон ёки фиссур бор билан кариес ковак кенг қилиб очилади. Экскаватор билан юмшаган дентин олиниб, тиш бўшлиғи бир нуқтада очилади. Пульпанинг очилган шохига зонднинг учида жуда кам миқдорда мишьяк пастаси қўйилади, хажми №1 рақамли шарсимон бор бошчасидек бўлиши лозим. Бир илдизли тишга маргумуш пастаси 24 соатга, кўп илдизли тишга – 48 соатга, параформальдегид 7-15 кунга қўйилади. Агар тиш бўшлиғи очилмаган бўлса, қўйилган маргумуш паста пульпага яхши таъсир этолмайди, ва яллиғланиш давом этаверади, натижада газ йиғилиш муносабати билан кучли оғриқ пайдо бўлади. Маргумуш пастасини устидан оғриқсизлантирувчи суюқликка намланган пахта тампони қўйилади, унинг устидан сунъий дентин ёпилади. Энг мухими пахта тампони ва вақтинча пломба пульпага босим кўрсатиш керак эмас, чунки оғриқ чақириши мумкин. Иккинчи қатнов маргумуш паста қўйилган 247-48 соатдан кейин, параформальдегиддан – 7-10 кундан сўнг вақтинча пломбани олишдан бошланади. Сўнг кариес ковак кенг қилиб очилади ва тиш бўшлиғини очиб, пульпа бўшлиғини томи олинади. Кейин ампутация амалга оширилади. Ўткир экскаватор ёки шарсимон бор билан тож пульпаси олиб ташланади. Кичик пахта тампони 3% водород пероксидида намланади ва пульпа қолдиқлари ва қон тозаланади. Илдиз пульпаси эса мумификация қилинади – резорцин-формалинли пахта тампони илдиз каналларига кириш жойига 1-2 кунга қўйилади. Ушбу усул импрегнация усули хам дейилади. Импрегнация – шимдириш маъносини англатади. Импрегнация усулини ўтқазиш натижаси бўлиб – илдиз пульпасини мумга (асептик пайга) айланиши хисобланади. Учинчи қатновда вақтинча пломба ва пахта тампони олинади, каналларнинг кириш қисмига резорцин-формалинли паста, ажратувчи таглик (фосфат-цементдан) ва доимий пломба қўйилади.
    Мумификация усули.
    1913 йилда Альбрехт бу усулга асос солган. Муаллиф 40% формалин, тўйинган резорцин эритмасига қўшиб, катализатор сифатида натрий ишқорини аралаштириб, қийшиқ ёки ёмон ўтвчи илдиз каналларини устига 1-2 кунга қўйишни тавсия қилган. А.Е. Евдокимов ушбу эритмаларига катализатор сифатида антиформинни қўшишни тавсия қилади. Ушбу усул – импрегнация ёки мумификация усули деб номланади. Мумификациянинг асосий мақсади илдиз каналларидаги пульпани мумга ёки асептик пайга айлантиришдир. Резорцин – формалин суюқлиги пахта тампонига шимдирилиб, тоза пахтага сиқилиб, ундан сўнг илдиз устига қўйиш лозим, чунки пахта тампонидаги суюқлик нафақат макро –, ва микроканалчаларга сўрилади, балки унинг ортиқчаси периодонтга салбий таъсир кўрсатади.
    Девитал экстирпация.

    Бу усул илдиз каналлари яхши ўтувчи тишларда қўлланилади. Биринчи қатновда юқорида бён этилган девитал ампутация усулини биринчи қатнови кўникмалари амалга оширилади. Иккинчи қатнов 24-48 соатдан сўнг шикоят сўрашдан ва вақтинча пломбани олишдан бошланади. Тиш бўшлиғи кенг очилиб, стерил шарсимон бор ёки ўткир экскаватор билан тож пульпаси олинади. Илдизга кириш жойини тўсиқлари хам шарсимон борда 800-1000 айл/мин тезликда олинади. Илдиз пульпаси пульпэкстрактор ёрдамида олинади. Асбоб каналга тиралгунча киритилиб, ўз ўқи атрофида соат стрелкаси бўйлаб 1-2 марта айлантирилади ва унга ўралган пульпани олиб чиқади. Кенг каналларга бир вақтнинг ўзида иккита пульпэкстракторни кирғазиш мумкин, чунки битта асбоб пульпани бутун чиқара олмайди. Сўнг дрильбор, файллар билан канал кенгайтирилади, лекин албатта илдиз узунлиги ўлчалгандан сўнг чегараловчи мослама – фиксатор билан илдиз узунлиги белгиланади. Шундан сўнг барча эндодонтик асбоблар каналга бир узунликда киритилади. Энг аниқ ўлчаш апекслокатор ёки визиограф ёрдамида амалга оширилади. Гемостаз мақсадида гемостатик губка, 5% аминокапрон кислота қўлланилади. Сўнг антисептиклар ёрдамида каналларга медикаментоз (дорили) ишлов берилади:

      • 1% хлорамин эритмаси;

      • 2-3% натрий гипохлорит эритмаси;

      • 1:1000 нисбатда эритилган этакридин лактат эритмаси;

      • 1:50000 нисбатда эритилган фуразолидин эритмаси;

      • 0,5% фурациллин эритмаси;

      • 0,01% - 0,2 хлоргексидин эритмаси;

      • протеолитик ферментлар;

      • 10-15% димексид эритмаси;

      • 0,1% декамин эритмаси;

      • 30% лизоцим эритмаси.

    Худди шу мақсадда крезофен (дексаметазон, парахлорфенол, тимол), пульпоперил (прокаин, фенол, креазот, эвгенол, хлорформ) антисептик боғлам сифатида қўлланилади. Дорили ишловдан сўнг илдиз каналлари қуритилади ва пломбаланади. Хозирда илдиз каналларини пломбалашда қуйидаги пасталар ишлатилади:

    1. Эвгенол ва рух оксид асосидаги пасталар:

    - циноксидэвгенол паста

    - герлитик (Олмония)

    - Гроссман пастаси (АҚШ)

    - эндометазон

    - эстезон

    - пропилор - Франция

    - эндомет

    - мерпазон

    - эвгедент (Россия)

    2. Гидроксид кальций асосидаги:

    - биокалекс (Франция)

    - темпканал – Са (АҚШ)

    - диакет (Олмония)

    - крезопаста (Франция)

    - паста №2

    - Apalite Root Sealer – трикальций фосфат ва йодоформли паста

    3. Қаттиқ штифтлар гуттаперчали:

    4. Эпоксид мум асосидаги:

    - Ah – 26

    - Ah – PLUS - Англия

    - эндодонт

    - интрадонт-Д Россия

    5. Резорцин – формальдегид асосида:

    - резорцин-формалин паста (ex tempore тайёрланади)

    - форедент (Чехия)

    - радикскорт (Болгария)

    - SPAD

    - биопласт

    - форфенан - Франция.
    Комбинацион усул.

    Кўп илдизли тишларда бирорта илдиз канали яхши ўтувчи бўлмаган ва облитерацияга учраган каналларда комбинацион усул қўлланилади. Бу холда яхши ўтувчи каналда экстирпация усули ўтқазилади, сўнг пломбаланади. Ёмон ўтувчи канал устига резорцин-формалин эритмага шимдирилган пахта тампони 1-2 кунга қўйилади, ёки электрофорез усули қўлланилади. Кейин тиш бўшлиғи тагига резорцин-формалин пастаси, ажратувчи таглик ва доимий пломба қўйилади.
    Пульпитларни ташхислаш ва даволаш пайтидаги

    хато ва асортлар.

    Пульпитларни ташхис қўйишда учрайдиган хатолар нотўғри анамнез йиғишдан келиб чиқиши мумкин. Албатта оғриқ характерига ахамият бериш лозим. Ташхислашда термо - , электродиагностика ва рентгенография усуллари қўл келади. Даволаш пайтидаги хатоликларга хар бир пайтда ўзига хос кўрсатмалари мавжудлигини унутишдир. Биологик усулни танлаш ва уни ўтқазиш техникасида қўпол хатоликлар хам асоратларга олиб келади. Биологик усулни қўллаш учун оғриқ давомийлиги, беморни ёши, иммунологик холати, аввал ўтқазилган муолажалар хам ахамиятли хисобланади.

    Биологик усул натижа бермайди:

      • нотўғри танланган усул бўлса;

      • дорилар нотўғри танланса;

      • бажариш техникасида хатолар.


    Витал ампутацияни ўтқазишда илдиз пульпасини некрози ва периодонтитни ривожланиши каби асоратлар қуйидаги холларда ривожланади:

      • ташхислаш нотўғри ўтқазилса;

      • бажариш техникаси бузилса;

      • оғриқсизлантириш усули тўғри бажарилмаса;

      • аллергик холат инобатга олинмаса.



    Витал экстирпация усулини ўтқазишдаги хатоликлар:

      • тиш бўшлиғини перфорацияси;

      • эндодонтик асбобни синиши;

      • диатермокоагулятор билан узоқ вақт фойдаланиш;

      • илдиз пломбаси нотўғри танланса;

      • илдиз канали сифатсиз пломбаланса;

      • пломба ашёси чўққидан кўп миқдорда чиқиши;


    Девитал ампутация усули натижасиз бўлади, агар:

      • маргумуш паста миқдори кўп, кам бўлса, ёки узоқ вақт тишда қолса;

      • яллиғланиш тож пульпасидан илдиз пульпасига тарқалиши, перидонтит ривожланишида;

      • пульпа шохи очилмасдан маргумуш пастаси қўйилса, кучли оғриқ пайдо бўлади;

      • маргумуш паста милк қирғоғига тегиб қолганда, тўқима некрози ривожланади.


    Девитал экстирпация усули натижасиз бўлади, агар:

      • токсик перидонтит ривожланса, маргумуш пастасини перидонтга бўлган диффузияси хисобига;

      • пульпани нотўлиқ некротизацияси бўлиши маргумуш пастани муддати ўтган бўлса:

    Хулоса: Пульпитларни сифатли даволаш мақсадида уларни тўғри ташхислаш ва даволаш усулини танлаш хисобланади.


    Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбалари

    Асосий адабиётлар

    1. Kamilov Kh.P., Yusupalikhodjaeva S.X., Shukurova U.A. Fakultet terapevtik stomatologiya darsligi. –Toshkent.: «Top Imaje Media»,2015.-753 bet

    2. Ризаев Ж.А. Стоматологияда қўлланилувчи дори воситалари. Тошкент., "Voris-nashriyot”- 2012.-

    3. Сафаров Т.Х., Рахмонов Х.Ш., Сафаров М.Т. Тиш тўқималарининг нокариес касалликлари. Тошкент.-2011


    Қўшимча адабиётлар

    1. Артюшкевич А.С.Заболевания периодонта- Практическое руководство-323 стр

    2. Афанасьев В.В., Барер Г.М., Ибрагимов Т.И.Стоматология. Запись и ведение истории болезни: практич. рук.-во. -М.: ФГОУ “ВУНМЦ Росздрава”,2006-320с.

    3. Бажанов Н.Н. Стоматология – Учебник для вузов- Москва, ГЭОТАР-МЕД, 2002-304 стр.

    4. Барер Г.М. Терапевтическая стоматология. Часть 2. Болезни пародонта-Учебник для Вузов. Издательство “ГЭОТАР-Медиа” 2008.-224 стр

    5. Барер Г.М., Зорян Е.В., Агапов В.С., Афанасьев В.В. и др. Рациональная фармакотерапия в стоматологии: Рук. для практикующих врачей.; — М.: Литтерра, 2006. — 568 с.

    6. Бир Р., Бауманн М., Ким С., Эндонтология / Пер. с англ. под общ. ред. проф.Т.Ф.Винофадовой. - М. : МПДпресс-информ, 2004. - 368 с, ил

    7. Булычева Т. И . Эстетика улыбки. СПб.: ООО «МЕDИ издательство», 2007. – 72 с.

    8. Боровский Е.В. Терапевтическая стоматология.-М.:Медицина,1988.-559с.

    9. Боровский Е.В. Стоматология. Руководство к практическим занятиям по стоматологии.-М.:Медицина,1987.- 528с.

    10. Боровский Е.В., Иванов В.С., Максимовский Ю.М., Максимовская Л.Н. Терапевтическая стоматология – Москва, “Медицина” 2002. — 736 с: ил.

    11. Боровский Е.В., Леоньтев В.К. Биология полости рта- Москва, Медицинская книга, Н.Новгород, Издательства НГМА-2001-304 стр. Монография

    12. Горячев Н.А. Консервативная эндодонтия: Практ. руководство.—Казань: Медицина, 2002.—140 с.

    13. Данилевский Н.Ф., Магид Е.А., Мухин Н.А., Миликевич В.Ю. Заболевания пародонта.-М.:Медицина,1993.-320с.

    14. Данилевский Н.Ф., Борисенко А.В. Заболевания пародонта. Киев: Здоровье, 464 с.- 2000

    15. Дмитриева Л.А., Максимовский Ю.М. Терапевтическая стоматология: национальное руководство.— М. : ГЭОТАР-Медиа, 2009. —912 с.

    16. Камилов Х.П., Хасанова Л.Э. и др. «Современные методы диагностики болезней пародонта» - Ташкент, 2004г

    17. Камилов Х.П., Мамедова Ф.М. "Даволаш стоматологиядан" рецептура справочниги. - 1995.

    18. Камилов Х.П.,Юсупалиходжаева С.Х., Зоиров Т. Терапевтик стоматологияда эндодонтия асослари.. Самарканд, 2013

    19. Камилов Х.П., Юсупалиходжаева С.Х., Шукурова У.А. Факультет терапевтик стоматология фанидан электрон ўқув услубий мажмуа. 4 ГБ, авторлик гувоҳномаси (№AGU 0231, 19.04.2013 йил ). Тошкент.

    20. Кузьмина Э.М. Профилактика стоматологических заболеваний. Учебное пособие. Издательство - «Тонга-Принт», 2001. 216 с.

    21. Курякина Н.В. М.Терапевтическая стоматология детского возраста.: Медицинская книга, Н.Новгород: Издательство НГМА, 2001. - 744с.:илл.

    22. Кононенко Ю.Г., Рожко Н.М., Рузин Г.П. Местное обезболивание в амбулаторной стоматологии. — 3-е издание, перераб. и доп. — Москва: - Издательство "Книга плюс", 2004.

    23. Луцкая И. К. Руководство по стоматолоrии. Изд. 2 e дополнен. и переработанное. Ростов н/Д: «Феникс», 2002. 544с.

    24. Лукиных Л.М., Шестопалова Л.В. Пульпит (клиника, диагностика, лечение) — 3-е издание, Нижний Новгород:-Изд-во:Нижегородской государственной медицинской академии. 2004-88с.

    25. Магид Е.А., Мухин Н.А. Фантомный курс терапевтической стоматологии:Атлас. -М.:Медицина,1987.-300с.

    26. Мартин Троуп, Джилберто Дебелян. Руководство по эндодонтии для стоматологов общей практики. Москва, Санкт-Петербург, Киев, Алматы, Вильнюс.-2005.-79.стр

    27. Михольченко В.Ф. Диагностика и дифференциал. диагностика кариеса зубов и его осложнений. Уч. Пособие. М., -М:АоР “НПП “Джангар”.-2006.-104с.

    28. Муравянникова Ж.Г. Основы стоматологической физиотерапии. Серия «Медицина для вас». Ростов н/Д: «Феникс», 2002. - 320 с.

    29. Николаев А.И., Цепов Л.М. Практическая терапевтическая стоматология – Москва, “Мед пресс-информ” 2004-548 стр

    30. Орехова Л.Ю. Заболевание пародонта. М: Поли Медиа Пресс, 2004. - 432 с: илл. 2004.

    31. Перова М.Д. Ткани пародонта: норма, патология, пути восстановления. M.: Триада, Лтд., 2005. 312 с, ил.

    32. Петрикас А.Ж. Пульпэктомия. Учебное пособие для стоматологов и студентов. — 2-е изд. — М.: АльфаПресс, 2006 — 300 с.: ил.

    33. Цепов Л.М., Николаев А.И., Михеева Е.А. Диагностика, лечение и профилактика заболеваний пародонта / - 3-е изд., испр. и доп. —М.: МЕДпресс-информ, 2008. — 272 с. : ил.

    34. Фалин Л.И. Гистология и эмбриология полости рта и зубов. -Государственное медицинское издательство. Медицинской литературы.-Москва-1963.-218 с.

    35. Ханс-Петер-Мюллер. Пародонтология. Пер. с нем. - Львов: ГалДент, 2004. - 256 с , 241 рис., 33 табл

    36. Хоменко Л. А., Биденко Н. В. Практическая эндодонтия. Инструменты, материалы иметоды - издание третье, дополненное, исправленное M.:Книга плюс. 2002.- 209 стр.

    37. Contemporary Esthetic Dentistry, 1st ed. ed. George A. Freedman St. Louis, Copyright 2012 by Mosby, Inc., an imprint of Elsevier Inc.

    38. Essentials of Oral Medicine. Sol Silverman. Hamilton, 2002

    39. Fundamentals of Operative Dentistry: A Contemporary Approach. ed. James B. Summitt. Chicago, 2001

    40. Rudolf Beer. Pocket Atlas of Endodontics. Stuttgart, 780 illustrations, 2006


    Интернет сайтлар:


    1. www. Ziyonet.uz

    2. www. medlibrary

    3. www. e-stomatology

    4. www. pubmed.gov

    5. www.cochrane.org

    6. http.//home.higwire.org

    7. www.scholar.google.com


    Маъруза матни кайта куриб чикилди _____________________

    Кафедра.Факултет Терапевтик стоматология кафедраси мажлисида

    Баен №


    написать администратору сайта