Чирчиқ_иссиклик_энергияси_Бизнес_режа_2022йил4_8. тасдиланган Тошкент вилояти Иссилик манбаи
Скачать 0.91 Mb.
|
Корхонани ислоҳ қилиш Истиқболли ривожланиш, стратегия; Ислоҳ қилиш мақсади ва босқичлари; Ислоҳ қилишнинг 2022 йил учун режаси; “ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ” унитар корхонасининг асосий вазифаси кўп қаватли уйлар аҳолиси, ўқув муассасалари, мактабгача таълим, тиббиёт муассасалари ва бошқа истеъмолчиларни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлашдан иборат. Лойиҳанинг асосий мақсади шаҳар иссиқлик таъминоти тизимининг энергия самарадорлигини оширишдан иборат. Лойиҳани амалга ошриш Чирчик шаҳри, шу жумладан, 1, 2, 3, 4, 8, 10 кичик нохиялар ва А.Навоий, А.Темур, Ок-ковок кургонларида иссиқлик таъминоти сифатини яхшилайди, иссиқлик энергиясининг оммавий истеъмол учун узатилишини тартибга солади. Янги замонавий иссиқлик ҳимоя қопламаси материаллари, жумладан, қувурларни кўпик-полиуретан аралашмаси билан ҳимоя қопламаси билан ўрашдан олдин ишлов бериш ҳисобига иссиқлик йўқотишларини камайтириш кўзда тутилган. Иссиқлик энергиясини жўнатиш ва узатишда иссиқлик йўқотишларининг камайиши ҳисобига Чирчик “Иссиклик энергияси”ИЧК нинг кредитор ва дебитор кариздорликларининг ошиб кетишини олдини олади яни камайтирилади. Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар кўлами: реконструкция, янги қурилиш, ускуна. 1. Замонавий энерго ва ресурс тежамкор иссиқлик таъминоти тизимини яратиш (“ёпиқ” схемага ўтказилишини ҳисобга олган ҳолда), аҳоли, ижтимоий соҳа маъданият ва маиший соҳа объектларининг иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда сифатли ва узлуксиз иссиқлик энергияси узатиш. 2. Тегишли тоифаланган иссиқлик таъминоти объектларини кафолатланган электр таъминоти билан таъминлаш учун реактив қувватни компенсацияловчи ўрнатмаларни (КМР) жорий қилган ҳолда ва куч трансформаторларни алмаштириб, узатувчи электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш. 3. Чирчик “Иссиклик энергияси”ИЧК балансидаги магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш. 4. Янги замонавий иссиқлик ҳимоя қоплама материалларини жорий қилиш жумладан, қувурларни кўпик-полиуретан аралашмаси билан ҳимоя қопламаси билан ўрашдан олдин ишлов беришдан фойдаланиш. 5. Иссиқлик таъминоти тизими тежамкор ва барқарор ишлаган тақдирда аҳолини сифатли иссиқлик таъминоти билан қамраб олишга эришиш мақсадида уй ичи иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва қайта тиклаш (ИТП ускунасини ҳисобга олган ҳолда). 6. Истеъмолчиларга иссиқлик энергиясини жўнатиш ва тақсимлашнинг барча босқичларида иссиқлик энергияси сарфини ҳисобини юритиш ва назорат қилишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини (АСКУТЭ) жорий қилиш. Маълумотларни марказий йўналтириш шоҳобчасига узатган ҳолда, иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш бўйича электрон ҳисоблагичларни кўп хонадонли уйларнинг қириш қисмига ўрнатиш. 8. Марказлашган иссиқлик манбаи– Чирчик “Иссиклик энергияси”ИЧК балансидаги эскирган иссиқлик тармоқларини алмаштириш. Лойиҳа доирасида кўзда тутилган: 64,3 км узунликдаги иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш; Лойиҳани амалга ошириш жадвали Лойиҳалаштириш ва келишиш босқичлари - 2022-2023 йиллар Қурилиш давомийлиги, жами - 4 йил - Ишларни бошлашнинг тахминий вақти - жадвалга мувофиқ - Объектни ишга туширишнинг тахминий санаси - жадвалга мувофиқ Лойиҳа иштирокчилари Лойиҳа ташаббускори (буюртмачи) – Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (“Кўп хонадонли уйларни мукаммал таъмирлаш ва жорий таъмирлаш ҳамда иссиқлик объектларини қуриш бўйича инжиниринг компания” ДУК) Лойиҳанинг бошқа иштирокчилари: - Чирчик шаҳар ҳокимлиги - Чирчик “Иссиклик энергияси” ИЧК Иш ўринларини яратиш. Тўлик автоматлаштириш ва диспетчерлаштириш жорий этилиши муносабати билан айрим ишлаб чиқариш хизматчиларига (текширувчи чилангарлар, МИШ операторлари) бўлган эҳтиёж йўқолади, лекин, автоматик бошқарув тизими (АСУ)га хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали мутахассисларга бўлган талаб ортади. Лойиҳани Ўзбекистон Республикасида амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги (стратегик аҳамияти, ижтимоий-иқтисодий самарадорлиги, технологиянинг ноёблик хусусияти, илғор технологияларнинг қўлланилиши). Бозор ва маркетинг режаси Бозор таҳлили - улгуржи истеъмолчилар учун иссиклик энергияси нархи - 140 070 сўм (ҚҚСсиз); - аҳоли учун 78 650 сўм этиб белгиланиши мақсадга мувофиқлиги белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2018 йилдаги “Ёқилги-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарорининг еттинчи бандига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш белгиланган. Шу муносабат билан, иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизга ошириш мақсадга мувофиқ хисобланади. 2020 – йил мобайнида харажатлар 75 267 млн. Сўмни ташкил этди, шундан: - Табий газ – 51 783 млн сўм - Электр энергияси – 9 066 млн. Сўм - Совуқ сув –13 216 млн. сўм - Бюджетга мажбурий тўловлар – 256 млн сўм - Бошқа харажатлар – 946 млн. Сўм 2021 йил жорий этилаётган тариф бўйича: - Табий газ – 63 977 млн сўм - Электр энергияси – 11 293 млн. Сўм - Совуқ сув –16 233 млн. сўм - Бюджетга мажбурий тўловлар – 333 млн сўм - Бошқа харажатлар – 2058 млн. Сўм Маҳсулот (хизмат)нинг асосий истеъмолчилари, таркиби Ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат)ларнинг асосий истеъмолчилари кўп қаватли турар жой объектлари, Чирчиқ шаҳрингинг 100% кўп қаватли уйлари марказлашган иссиқлик таъминоти билан қамраб олинган: “ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ” ук тасарруфида 14 та марказлашган қозонхоналар мавжуд. Ушбу қозонхоналарда 44 та қозонлар ўрнатилган бўлиб бунлардан 28 таси техник соз холатда, 16 таси техник носоз холатда, қозонхоналардан чиқувчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлиги 89,264 км. Ушбу қозонхоналар 1964-1990 йиллар оралиғида қурилган ва ишга туширилган. Марказлашган иссиқлик таьминоти тизимига Чирчиқ шаҳридаги 538 та кўп қаватли уйлар (26 681 хонодон) уланган бўлиб бундан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида 415 та кўп квартирали уйларга (25 047 та хонодон) хизмат кўрсатилмоқда бундан: -172 та кўп қаватли уйлар (7 613 та хонодон) марказий иссиқлик (отопления) билан таьминланмоқда - 415 та кўп қаватли уйларга (17 434 та хонодн) марказий иссиқ сув таъминоти хизмати етказиб берилмоқда. Шуниндек марказий иссиқлик таъминоти тизимига шаҳардаги 60 та улгуржи истеъмолчилар уланган бўлиб бундан: -14 та ўрта умум таълим мактабларидан 14 та иссиқлик билан таъминланмоқда. -15 та мактабгача таълим муассасаларидан 15 та иссиқлик билан таъминланмоқда. - 8 та соғликни сақлаш муассасаларидан 8 та иссиқлик билан таъминланмоқда. - 4та ўқув муассасаларидан 4 та иссиқлик билан таъминланмоқда. -19 та бюджет ва бошқа истеьмолчилардан 19 та иссиқлик билан таъминланмоқда. 2020 -2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг жорий таьмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал бўлимлари билан тасдиқланган бунда: Қозонхоналарни жорий таьмирлаш режа – 14 амалда 14 та қозонхона жорий таьмирланди. Қозонларни жорий таьмирлаш режа – 28 та амалда 27 та қозонлар жорий таьмирланди 1 та қозон мукаммал таьмирланди. Иссиқлик тармоқларини жорий таьмирлаш режа – 75,1 км амалда 75,1 км иссиқлик тармоқлари жорий таьмирланди. Иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш режа – 2,86 км амалда 2иссиқлик тармоқларида изоляция қопламалари қайта тикланди. 2021 -2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг жорий таьмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал бўлимлари билан тасдиқланган бунда: Қозонхоналарни жорий таьмирлаш режа – 14 амалда 13 та қозонхона жорий таьмирланди. Қозонларни жорий таьмирлаш режа – 28 та амалда 25 та қозонлар жорий таьмирланди. Иссиқлик тармоқларини жорий таьмирлаш режа – 70,4 км амалда 70,4 км иссиқлик тармоқлари жорий таьмирланди. Иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш режа – 3,99 км амалда 4,5 иссиқлик тармоқларида изоляция қопламалари қайта тикланди. Рақобат Иссиқлик энергияси - узоқ масофаларга сақлаш ва ташиш шарт бўлмаган сотиладиган маҳсулотнинг ўзига хос тури. Корхона ушбу ҳудудда монопол ҳисобланади. Корхонанинг рақобатчилари мавжуд эмас. Чирчиқ шаҳри худудида иссиқлик таъминоти бўйича монопол мавқъега эга. Маркетинг режаси Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон «Коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 39-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сон «Коммунал хизматлар тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 31-модда) қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги 271-сон «Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашга босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги, 1999 йил 5 февралдаги 54-сон «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 9-модда), 2001 йил 18 апрелдаги 178-сон «Аҳолига коммунал хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 8-сон, 40-модда) ва 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон «Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ташкилотлар — табиий монопол субъектлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) томонидан коммунал хизматлар (сув таъминоти, канализация, иссиқ сув таъминоти ва марказлашган иситиш хизмати)га тарифларни шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ва рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш тартибини тартибга солувчи хужжатлар тўплами билан тариф сиёсатини юритади. SWOT-таҳлили
Энергоресурслар таъминоти ва уларнинг сарфи Корхонанинг энергоресурслар билан таъминланганлик даражаси (электр энергияси, газ, сув ва бошқа энергоресурслар), истеъмол ҳажми, қуввати ёритилади. Бунда энергоресурсларга бўлган харажат, маҳсулот (хизмат)лар таннархидаги улуши алоҳида кўрсатилиши лозим. Шунингдек, охирги энергоаудит қачон ўтказилгани, унинг натижаси, энергия сарфини камайтириш бўйича олиб борилган (режалаштирилган) ишлар, энергия тежамкор технологиялар билан таъминланганлик даражаси кўрсатилиши лозим. Корхона оғир молиявий аҳводалиги сабабли, энергоаудит ўтказиш имконияти мавжуд эмас. Кўрсаткичлар Ишлаб чиқариш режаси Хомашё захираси Ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун сарфланадиган асосий хомашё тўғрисида маълумот ёзилиши керак, бунда хомашё захиралари, улар қаердан олиниши, хомашёни тайёрлаш технологияси, импортдан олиб келинадиган хомашёлар ҳақидаги маълумотлар ёритилиши керак. Корхона томонидан фойдаланиладиган конлар (ер ости табиий бойликлари), уларнинг захираси тўғрисидаги маълумотлар алоҳида ёритилиши лозим. Иссиқлик энергияси - узоқ масофаларга сақлаш ва ташиш шарт бўлмаган сотиладиган маҳсулотнинг ўзига хос тури. Корхона ушбу ҳудудда монопол ҳисобланади. Тайёр маҳсулотнинг асосий тавсифлари Иссиқлик энергияси - иссиқлик энергетикасида энергия ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишда алоҳида ҳисобга олган ҳолда ишлатиладиган атама бўлиб, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига иссиқлик ташувчиси (иссиқ сув) орқали иккинчисининг совиши туфайли узатиладиган энергияни англатади. Иссиқлик энергиясининг ўлчов бирлиги Гигакалория (Гкал). “ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ” УК томонидан Чирчиқ шаҳридаги истеъмолчиларга йетказиб бериладиган иссиқлик энергияси қозонхоналарда ишлаб чиқарилади ва шаҳар иссиқлик таъминоти тизимига икки қувурли тизим (таъминлаш-қайтарма) орқали етказиб берилади. Иситиш воситаси иссиқ сувдир. Ҳарорат графиги 95-70 ° С. Истеъмолчилар боғлиқ бўлган очиқ схема бўйича уланади (иссиқ сув таъминоти эҳтиёжлари учун сувни олиш тўғридан-тўғри таъминот қувуридан амалга оширилади). Жорий (2 йиллик) ишлаб чиқариш ҳолати Ушбу бўлимда жорий йилдаги (кутилаётган) ва ўтган йилдаги ишлаб чиқариш қувватлари ва ишлаб чиқариш ҳажми тўғрисидаги маълумот кўрсатилади, кейинги йил режасини тузишда ҳисобга олинган кўрсаткичлар (ҳисоб-китоблар) ва уларнинг асослари тушунтирилади. |