Чирчиқ_иссиклик_энергияси_Бизнес_режа_2022йил4_8. тасдиланган Тошкент вилояти Иссилик манбаи
Скачать 0.91 Mb.
|
«ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ » УК (ташкилот номи) 2022 йил учун Б И З Н Е С Р Е Ж А С И
М У Н Д А Р И Ж А Корхона тўғрисида умумий маълумот Корхона реквизитлари (умумий маълумотлар, корхона паспорти); Корхона тарихи, охирги йилларда эришган ютуқлари; Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати; Корхона ташкилий ва ижро этувчи аппарати бошқаруви тузилмаси, тармоқ корхоналари тўғрисида маълумот; Кадрлар сиёсати, ишчи-ходимлар, жумладан, корхона бошқарув ва ижроия органи аъзолари тўғрисида маълумот, ижтимоий ҳимоя; Корхонанинг бозордаги ўрни ва аҳамияти, шу жумладан халқаро бозордаги мақеи; Корхонада жорий этилган сифатни бошқариш тизими Корхонани ислоҳ қилиш Истиқболли ривожланиш стратегияси; Ислоҳ қилиш мақсади ва босқичлари; Ислоҳ қилишнинг 2022 йил учун режаси; Бозор ва маркетинг режаси Бозор таҳлили Маҳсулот (хизмат)нинг асосий истеъмолчилари, таркиби Рақобат Маркетинг режаси SWOT-таҳлили Энерго ресурслар таъминоти ва уларнинг сарфи Кўрсаткичлар Ишлаб чиқариш режаси Хомашё захираси; Тайёр маҳсулотнинг асосий тавсифлари Жорий (2 йиллик) ишлаб чиқариш ҳолати Ишлаб чиқариш ва сотиш режаси Молиявий режа Жорий (2 йиллик) молиявий кўрсаткичлар Молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар режаси (бюджети) Даромадлар шаклланишининг асосий манбаи (нархлар прогнози) Харажатлар ва таннархни оптималлаштириш. Пул оқимлари прогнози Молиявий барқарорлик, ликвидлилик ва тўлов қобилияти, қарздорлик (ички ва ташқи), кредитлар юки Давлат бюджетига тўловлар прогнози Молиявий кўрсаткичларнинг ўхшаш корхоналар билан солиштирилиши (бенчмаркинг) Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) Иш хақи тўлаш тизими Ташқи иқтисодий фаолият режаси (экспорт ва импорт) Маҳаллийлаштириш Инвестиция лойиҳалари Бизнес рискларни (таваккалчиликларни) бошқариш Экология ва атроф муҳитга таъсири Иловалар Маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) ҳажми Таннархни камайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режа-жадвали 2022 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг асосий кўрсаткичлари Кутилаётган бухгатерия баланси (чораклар кесимида) Кутилаётган молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (ўсиб борувчи тартибда чораклар кесимида) Даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджети) Самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари Корхона тўғрисида умумий маълумот Корхона реквизитлари (умумий маълумотлар, корхона паспорти) Корхона реквизитлари: Корхонанинг тўлиқ ва қисқартирилган номи: «ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ» УК унитар корхонаси Ташкилий-ҳуқуқий шакли: давлат, хозрасчет Фаолият тури: Иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ва сотиш Тармоқ: 89,3 км Юридик манзили: Тошкент вилояти, Чирчик шахри Ёшлик кўчаси, 4 а уй СТИР: 206982494 Ҳисоб рақами ва хизмат кўрсатувчи банки: х.р.20210000604739989001, Чирчик АТИБ "Ипотека Банк, МФО:00478, ИНН:206982494 Корхона тўғрисида маълумот, корхона паспорти Ушбу бўлимда корхона тўғрисидаги асосий маълумотлар, жумладан, фаолият йўналишари, мақсади, умумий ҳолати, корхона фаолиятини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар ва бошқалар ёритилади. Шунингдек, корхонанинг паспорти кўрсатилади: умумий ер майдони- 6.4106 га бино-иншоотлар майдони- 711,93м.кв. ишлаб чиқариш майдони-8 075,3 кв.м. инфратузилмаси-0 ишчилар сони-240 ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури- иссиклик куввати асосий хомашёси- табий газ, электроэнергия ва сув экспорт қилинадиган маҳсулотлар ва давлатлар-0 бошқа маълумотлар. Юқоридаги маълумотлар жадвал шаклида кўрсатилса, мақсадга мувофиқ.
Корхона тарихи, охирги йилларда эришган ютуқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 12.04.2019 йилдаги 306-сон қарорига асосан 175 та уй (10 238) хонодонларга хизмат кўрсатувчи “Юбилейная” қозонхонаси модернизация ва реконструкция қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2021 йилдаги ПҚ-5118 сонли қарорига асосан “8-кичик нохия”, “Оқ-қовоқ”, “Рудаки”, “Туғруқхона” қозонхоналари модернизация ва реконструкция қилинмоқда. Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш ҳолати “ЧИРЧИҚ ИССИҚЛИК ЭНЕРГИЯСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ” ук тасарруфида 14 та марказлашган қозонхоналар мавжуд. Ушбу қозонхоналарда 44 та қозонлар ўрнатилган бўлиб бунлардан 28 таси техник соз холатда, 16 таси техник носоз холатда, қозонхоналардан чиқувчи иссиқлик тармоқларининг умумий узунлиги 89,264 км. Ушбу қозонхоналар 1964-1990 йиллар оралиғида қурилган ва ишга туширилган. Марказлашган иссиқлик таьминоти тизимига Чирчиқ шаҳридаги 538 та кўп қаватли уйлар (26 681 хонодон) уланган бўлиб бундан 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумида 415 та кўп квартирали уйларга (25 047 та хонодон) хизмат кўрсатилмоқда бундан: -172 та кўп қаватли уйлар (7 613 та хонодон) марказий иссиқлик (отопления) билан таьминланмоқда - 415 та кўп қаватли уйларга (17 434 та хонодн) марказий иссиқ сув таъминоти хизмати етказиб берилмоқда. Шуниндек марказий иссиқлик таъминоти тизимига шаҳардаги 60 та улгуржи истеъмолчилар уланган бўлиб бундан: -14 та ўрта умум таълим мактабларидан 14 та иссиқлик билан таъминланмоқда. -15 та мактабгача таълим муассасаларидан 15 та иссиқлик билан таъминланмоқда. - 8 та соғликни сақлаш муассасаларидан 8 та иссиқлик билан таъминланмоқда. - 4та ўқув муассасаларидан 4 та иссиқлик билан таъминланмоқда. -19 та бюджет ва бошқа истеьмолчилардан 19 та иссиқлик билан таъминланмоқда. 2020 -2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг жорий таьмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал бўлимлари билан тасдиқланган бунда: Қозонхоналарни жорий таьмирлаш режа – 14 амалда 14 та қозонхона жорий таьмирланди. Қозонларни жорий таьмирлаш режа – 28 та амалда 27 та қозонлар жорий таьмирланди 1 та қозон мукаммал таьмирланди. Иссиқлик тармоқларини жорий таьмирлаш режа – 75,1 км амалда 75,1 км иссиқлик тармоқлари жорий таьмирланди. Иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш режа – 2,86 км амалда 2иссиқлик тармоқларида изоляция қопламалари қайта тикланди. 2021 -2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида куз-қиш мавсуми якунлангандан сўнг жорий таьмирлаш ишлари бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, Уй-жой коммунал бўлимлари билан тасдиқланган бунда: Қозонхоналарни жорий таьмирлаш режа – 14 амалда 13 та қозонхона жорий таьмирланди. Қозонларни жорий таьмирлаш режа – 28 та амалда 25 та қозонлар жорий таьмирланди. Иссиқлик тармоқларини жорий таьмирлаш режа – 70,4 км амалда 70,4 км иссиқлик тармоқлари жорий таьмирланди. Иссиқлик қопламаларини қайта тиклаш режа – 3,99 км амалда 4,5 иссиқлик тармоқларида изоляция қопламалари қайта тикланди. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118 сонли қарорига асосан Чирчиқ шаҳридаги 4 та марказий қозонхоналарда “8-кичик ноҳия” қозонхонасида 3 та буғ қозонларини сув иситиш қозонларига алмаштириш, 7,1 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш, “Рудаки” қозонхонасида 2 та буғ қозонларини сув иситиш қозонларига алмаштириш, 7,3 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш, “Оқ-қовоқ” қозонхонасида 3 та қозонларни алмаштириш 1,5 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш, “Туғруқхона” қозонхонасида 1 та қозон алмаштириш, 1 км иссиқлик тармоқларини алмаштириш ишлари белгиланган. Бугунги кунда юқорида кўрсатилган 4 та қозонхоналар бўйича нухсон далолатномалар, техник топшириқлар ишлаб чиқилиб буюртмачи “Кўп хонодонли уйларни сақлаш ва иссиқлик таьминоти обьектларини қуриш Республика Инжиниринг”ДУК тақдим қилинган, хозирда “ТЕПЛОЭЛЕКТРОЛОЙИХА” МЧЖ институти томонидан лойиха смета хужжатларини ишлаб чиқиш ишлари якунланмоқда, “8-кичик ноҳия” ва “Рудаки” қозонхоналари бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан “Инжиниринг”ДУК компанияси томонидан танлов савдолари ўтказилиб қурувчи ташкилотлар танлаб олинган. Кўп қаватли уйларнинг бир қисми ва айрим хонадонлар иссиқлик таъминоти хизматларидан бош тортганлигига қарамасдан, корхона тўлиқ ҳажмда тармоқларни ишлатиш ҳаражатларини сарфлашига тўғри келмоқда, лекин кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар амалдаги тарифга мувофиқ барча харажатларни қопламаяпти. Айрим кўп қаватли уйларнинг уй ичи тақсимлаш ускуналари авария ҳолатида, иссиқлик ҳимоя қопламалри бузилган, очиб ёпиш мосламалари носоз ҳолатда ёки мавжуд эмас, шу сабабли уй ичи тармоқларидаги иссиқлик энергиясини йўқотиш миқдори тарифга киритилган меъёрлардан ошиб кетмоқда. Ширкатлар томонидан истеъмолчилар номидан тузилган шартномалар мавжуд эмас. Умумуй иссиқлик ҳисоблагичлари мавжуд эмас. |