ТБ пассив операциялари. Тижорат банкларининг пассив операциялари Тижорат банкларининг ресурслари дейилганда уларнинг актив операцияларни амалга оширишида фойдаланадиган з ва жалб илинган маблалар мажмуаси тушунилади. Банкларнинг пассив операциялари
Скачать 0.5 Mb.
|
Тижорат банкларининг пассив операциялари Тижорат банкларининг ресурслари дейилганда уларнинг актив операцияларни амалга оширишида фойдаланадиган ўз ва жалб қилинган маблағлар мажмуаси тушунилади. Банкларнинг пассив операциялари – бу банк ресурсларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган операциялардир. Тижорат банклари пассив операцияларининг шакллари Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш йўли билан ресурсларни йиғиш Фойда ҳисобидан ҳар хил фондларни ташкил қилиш ёки фондлар суммасини ошириш Бошқа кредиторларнинг маблағларини жалб қилиш Депозит операцияларини амалга ошириш Банкнинг ўз маблағлари Жалб қилинган маблағлар Банкнинг ўз маблағлари тижорат банклари фаолиятида муҳим аҳамият касб этиб, унинг таркибига қуйидагилар киради: устав капитали; заҳира капитали; махсус фондлар; моддий рағбатлантириш фонди; тақсимланмаган фойда; бошқа ҳар хил ташкил қилинган фондлар. Жалб қилинган маблағлар тижорат банклари кредит ресурсларининг асосий қисмини ташкил қилади. Булар: депозитлар; контокоррент счётлардаги маблағлар; Корреспондант счётлардаги маблағлар. ТБ нинг ўз функцияларини тўлақонли бажариши ва молиявий барқарорлигининг асосий шарти: БАРҚАРОР РЕСУРС МАНБАИДИР Депозитли манбалар Депозитсиз манбалар ТБ нинг ўз маблағлари Маълумки банклар иқтисодий субъект сифатида даставвал депозит сақловчи ташкилот бўлиб майдонга чиққан ва кейинчалик бундай маблағларнинг кўпайиши натижасида актив операциялар юзага келган. Шундай экан депозит амалиётисиз банклар ўзларининг бошқа асосий вазифаларини тўлақонли бажаришлари мумкин эмас. Мицек С.А. “Экономика финансовых институтов” асарида Депозит – молия кредит ёки банк муассасаларига сақлаш учун берилган қимматли қоғозлар ёки пул маблағлари тушунилади. Финансы и кредит: Учебник по ред. проф. М.В.Ромоновского, проф. Г.Н. Белоглазовой. Депозит – Мижозларнинг банкка вақтинча фойдаланиш учун берган маблағлари бўйича банк ва мижоз ўртасида вужудга келадиган муносабатларни акс эттиради. Ўзбекистон Республикаси “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни, 1-моддасида: Депозит - талаб қилиниши биланоқ ёки тўловни амалга оширувчи шахс билан тўловни олувчи шахс ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўртасида келишилган муддатда фоизлар ёки устама ҳақ тўлаган ҳолда ёхуд бундай тўловларсиз қисман ёки ҳаммасини қайтариб бериш шарти билан топшириладиган пул суммаси. Депозит турлари ва уларнинг таҳлилиЎзбекистон қонунчилигида депозитларнинг қуйидаги турлари мавжуд: Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар; Жамғарма депозитлар; Муддатли депозитлар; Депозит сертификатлари; Банклар юқорида қайд этилган депозит турларидан ташқари қонун ҳужжатларига зид бўлмаган, бошқа депозитларни қабул қилишлари мумкин. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар – бу банкни олдиндан огоҳлантир-май, мижозларларнинг хоҳлаган вақтда талаб қилиниши биланоқ бериладиган маблағларидир. Банк пластик карталаридаги маблағлар талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар ҳисобланиб, уларнинг ҳаракати алоҳида қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинади. Бу "20200-Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар" ҳисобварақларида юритилади. Талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар қуйидаги хусусиятларга эга:Депозитларнинг бу туридан хоҳлаган вақтда, хоҳлаган суммада маблағни қўйиши ёки олиши мумкин. Депозит муддати чегараланмаган. Кам миқдорда фоиз тўланади. Бу турдаги депозитлар бўйича Марказий банкка ўтказиладиган мажбурий резервлар салмоғи юқори ва бошқалар. Жамғарма депозитлар - банк депозити шартномасида белгиланган муайян мақсадга йўналтириладиган ёки бошқа шартлар асосида жалб қилинган депозитлар. Уларнинг ўзига хос томонлари сақлашнинг рағбатлантирилиши, юқори даромадлилик даражаси ва маълум давр ичида жамғарилиб борилиши кабилар ҳисобланади. Жамғарма депозитлар ҳисоби "Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси"га мувофиқ "20400-Жамғарма депозитлар" ҳисобварақларида юритилади. Муддатли депозит - Банк депозити шартномасида белгиланган муддат тугаганидан кейин қайтариш шарти билан жалб қилинган депозитлар. Муддатли депозитлар қуйидаги муддатлар бўйича таснифланади: муддати 30 кунгача бўлган депозитлар; муддати 90 кунгача бўлган депозитлар; муддати 180 кунгача бўлган депозитлар; муддати 365 кунгача бўлган депозитлар; муддати 365 кундан ортиқ бўлган депозитлар. Депозит сертификати - Банкка қўйилган депозит суммасини ва депозитчининг (сертификат сақловчининг) депозит суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз. Сертификатлар икки турда чиқарилиши мумкин: «депозит сертификатлари» — юридик шахслар учун; «омонат сертификатлари» — жисмоний шахслар учун. Тижорат банкларига депозитларни жалб қилишни кенгайтириш йўллари.Аввало, тижорат банклар учун зарур бўлган маблағлар жалб қилишда икки усулдан фойдаланилади. Улар нодепозит ва депозит усуллари орқали. Шундан: Депозит кўринишида маблағ жалб қилиш-бу депозитнинг турлари бўйича маблағлар жалб қилиш тушинилади ва бу усул кўпроқ анъанавий ҳисобланади. Нодепозит манбаларТижорат банклари хусусий капиталининг қуйидаги функциялари мавжуд: 1.Ҳимоя функцияси. 2. Оперативлик функцияси. 3. Тартибга солувчи функцияси. Банк капитали қуйидаги учта хусусиятга эга бўлиши лозим: 1) У узоқ муддатли бўлиши зарур (доимий). 2)Банк капитали мажбурий тўловларга тобе бўлмаслиги керак. 3)Банк капитали омонатчилар ва кредиторларнинг ҳуқуқий манфаатидан мустақил бўлиши лозим. Асосий капитал:Асосий капитал: Устав капиталининг тўланган қисми Эмиссион даромад Тақсимланмаган фойда Устав заҳираси Қўшимча капитал: Кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган умумий заҳира Қайта баҳолаш заҳираси Субординациялашган қарз мажбуриятлари Консолидациялашмаган шўъба корхоналарга қилинган қуйилмалар Базель андозаларига кўра асосий капитал элементлариБазель андозаларига кўра асосий капитал элементлари Устав капиталининг тўланган қисми (оддий акциялар қиймати) Соф фойда ҳисобидан шакллантирилган заҳира суммалари Муддатсиз нокумулятив имтиёзли акциялар Эмиссион даромад Ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси Халқаро Базель андозалари бўйича банкларнинг қўшимча капитали таркибиБазель андозалари бўйича банкларнинг қўшимча капитали таркиби асосий элементлари Кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳиранинг рискка тортилган активлар миқдорининг 1,25 фоизидан ошиб кетмайдиган қисми Қайта баҳолаш заҳираси. Бунда банкка тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ернинг қийматини қайта баҳолаш натижасида юзага келадиган заҳира миқдори тушунилади Субординациялашган қарз мажбуриятлари Консолидациялашган шўъба корхоналарини ташкил этиш мақсадига йўналтирилган қуйилмалар Ўзбекистон тижорат банклари капиталининг таркиби ва унинг етарлилигига қўйилган талаблар Марказий банкнинг 1998 йил 2 ноябрда тасдиқланган 420–сонли «Тижорат банклари капиталининг етарлилигига қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Низоми асосида тартибга солинади.Унга кўра, тижорат банки I даражали капитали таркиби қуйидагилардан иборат: a) тўлиқ тўланган ва муомалага чиқарилган оддий акциялар, б) нокумулятив муддатсиз имтиёзли акциялар. в) қўшимча капитал (капиталнинг ортиқча қисми) — оддий ва имтиёзли акциялар бозор нархининг уларнинг номинал қийматидан ошиб кетиши; г) тақсимланмаган фойда д) озчилик акция эгалариинг бирлашган корхоналар акциядорлик ҳисобварақларидаги улуши. е) банкнинг устав капиталидаги валюта қисмига тенг бўлган валюта активларини қайта баҳоланиш ҳисобига ташкил этилган девальвацияга захира II дaрaжaли капитал қуйидагилардан иборат:a) жорий йилдаги соф фойда; б) хатарни ҳисобга олган ҳолда активлар суммасининг 1,25 фоизи ва ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган миқдордаги умумий захира; в) ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали 100 фоизли капиталдан ошмаган миқдорда аралаш турдаги мажбуриятлар г) субординар қарз, бу банкнинг қарз мажбуриятлари шакли бўлиб, банк капиталини аниқлаш мақсадида ҳисоб-китоблардан сўнг I даражали капиталнинг 50 фоизидан ошмаслиги керак. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банклари капитали етарлилигига нисбатан белгиланган талабларнинг халқаро Базель стандартларидан фарқ қилувчи асосий жиҳатлари
Банк капиталини бошқаришнинг асосий объектлари Банк устав капиталининг барқарор даражасини таъминлаш Банк жами капиталининг етарлилигини таъминлаш Банк асосий капиталини етарлилигини таъминлаш Банк капиталидан самарали фойдаланишни таъминлаш Банк капитали таркибининг (Базел III талабларига кўра) янги кўриниши
Банк капитали етарлилиги бўйича Базель-III талабларини жорий этиш муддатлари
ТБ нинг мажбуриятлариМижозлар олдидаги мажбуриятлар Жорий депозитлар бўйича Жамғарма депозитлари бўйича Муддатли депозитлар бўйича Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича Бошқа банклар олдидаги мажбуриятлар Бошқа банкларнинг “Востро” вакиллик ҳисобварақлари бўйича Бошқа банклардан олинган кредитлар бўйича Банкнинг қимматли қоғозлари бўйича ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!! |