Тошкент молия институти
Скачать 328.79 Kb.
|
Микроиқтисодиёт ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ«ИҚТИСОДИЁТ» КАФЕДРАСИ “МИКРОИҚТИСОДИЁТ.МАКРОИҚТИСОДИЁТ” ФАНИДАН ЁЗМА ИШ ВАРИАНТИ-29 Талаб ва таклиф функциялари Истеъмолчининг мувозанатлик шарти “Нарх-истеъмол” чизиғи 1.Талаб ва таклиф функциялариЗамонавий иқтисодий назариянинг аниқроқ бўлиши, у ўрганадиган иқтисодий жараѐнларнинг миқдорий муносабатларини ўрганиш учун математик инструментдан кенгроқ фойдаланишни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда иқтисодчилар иқтисодий жараѐнларни ўрганишда модел тушунчасидан кенг фойдаланмоқдалар. Моделдеганда, иқтисодий жараѐннинг схемаси, лойиҳаси, математик формулалар билан ифодаланиши тушунилади. Бу ерда кенгроқ ишлатиладиган моделлардан бири иқтисодий-математик моделлардир. Иқтисодий математик моделлар, иқтисодий жараѐнларнинг миқдорий муносабатларини функция, тенглама, тенгсизликлар орқали ифодалайди. Функция- бу математик тушунча бўлиб, боғлиқ ўзгарувчи билан эркин ўзгарувчилар ўртасидаги миқдорий боғлиқликни ифодалайди. Агар функция битта боғлиқ ўзгарувчи билан, битта эркин ўзгарувчи ўртасидаги боғлиқликни ифодаласа, унга бир ўзгарувчили функция дейилади ва у қуйидагича ѐзилади: y f(x) Агар функцияда эркин ўзгарувчилар сони n-та n 1 бўлса, x, x,..., x , у ҳолда nўзгарувчили функцияни оламиз: y fx1, x2 ,..., xn 1 2 n Бир ўзгарувчили функцияга мисол сифатида нархга боғлиқ бўлган талаб функциясини қараш мумкин: QD f(P) бу ерда: QD- талаб миқдори; P- бир бирлик маҳсулот нархи. Талаб функцияси маҳсулот нархи Pбўлганда, истеъмолчи қанча максимал миқдорда маҳсулот сотиб олиши мумкинлигини кўрсатади. Нарх ошганда, талаб миқдори камаяди. Масалан, ўқувчи дафтарига бўлган талаб ва дафтар нархи ўртасидаги боғлиқлик қуйидаги жадвалда берилган.
Бу жадвалдаги талаб Qбилан нарх Pўртасидаги боғлиқлик, тескари боғлиқликдир. Нима учун деганда, нарх (аргумент) ўсиши билан талаб миқдори (функция қиймати) камайиб боради. Жадвалдаги боғлиқлик график кўринишида ҳам бўлиши мумкин (8-расм): P 30 20 10 Q 6 12 18 8-расм. Талаб ва нарх ўртасидаги боғлиқлик графиги. Жадвалдаги талаб билан нарх ўртасидаги боғлиқлик аналитик, яъни функция шаклида берилганда у қуйидагича ѐзилади: QD 24 0,6 P, ѐки талаб функциясига тескари функция P 40 5 Q 3 кўринишида ѐзилади. Ушбу функциялардаги Q ва Pлардан бирига, унинг жадвалдаги қийматларини қўйсак, мос ҳолда иккинчисининг қийматини аниқлаймиз. Умуман олганда, чизиқли бир ўзгарувчили талаб функцияси қуйидагича ѐзилади: QD a b P бу ерда QD 0 ва P 0 , a ва b параметрлар статистик маълумотлар асосида ҳисобланади. Чизиқли талаб функциясининг графиги қуйидаги тартибда аниқланади. Нарх P 0 бўлганда, талаб QD a бўлади . Нарх P a b га тенг бўлганда, талаб QD 0 бўлади. Олинган қийматлар графикда ифодаланиб, талаб чизиғи графигини оламиз: талаб функцияси чизиқли бўлгани учун, нарх Pнолдан нинг қиймати ABтўғри чизиғи устида ѐтади (9-расм). P A гача ўзгарганда, талаб QD b B Q 0 a 9-расм. Чизиқли талаб графиги. Энди юқорида келтирилган талаб функцияси графигини чизамиз (10-расм). P 4 3 2 1 Q 6 1 1 2 10-расм. Талаб функциясининг графиги. P 0 бўлганда, талаб қиймати QD 24 га тенг (графикда у B нуқта билан белгиланган). Товар нархи P 40 га тенг бўлганда, талаб миқдори QD 0 га тенг бўлади (графикда бу Aнуқта). Aнуқта билан Bнуқтани туташтирувчи тўғри чизиқ берилган функция учун талаб чизиғини беради. Кўп ўзгарувчили талаб функцияси, талаб миқдорини унга таъсир қилувчи бир неча омиллар асосида аниқлайди. Мисол тариқасида нон бозори моделини қандай аниқланишини қараймиз. Маълумки, нонга бўлган талаб, ноннинг нархи Pн га ва истеъмолчининг даромади Rга боғлиқдир ва бу боғлиқлик қуйидагича ифодаланади. н QD DP, R. (1) Бу ҳолда кўп ўзгарувчили талаб функцияси икки ўзгарувчидан: нон нархи истеъмолчи даромади Rдан боғлиқ. Pн ва Нон пиширувчилар томонидан таклиф қилинадиган нон миқдори QSноннинг нархи Pн дан ва уннинг нархи Pун га боғлиқ, деб қарайлик. У ҳолда таклиф функцияси QS SP, P , (2) кўринишда ѐзилади. н ун Нон бозоридаги нонга талаб ва таклифнинг бир-бирига тенг бўлиши шарти QD QS(3) бўлади. (1), (2) ва (3) муносабатлар нон бозори моделини беради. Мисол. Нонга бўлган икки омилли талаб функцияси берилган: н QD 80 20 P 2 R Бу функция орқали берилган нон нархи ва истеъмолчи даромадида нонга талаб қанча эканлигини аниқлаш мумкин. Агар нон нархи бўлса, нонга талаб Pн =20 сўм, даромад 250 сўм QD 80 20 20 2 250 180 бўлади. Агар истеъмолчи даромади ўзгармас бўлиб, R=250 сўмга тенг бўлса, у ҳолда бир омилли нонга талаб функциясини оламиз: н QD 580 20 P, ѐки нон нархи Pн 20 бўлиб, ўзгармас бўлса, биз даромадга боғлиқ нонга талаб функциясини оламиз. QD 320 2 R. Талабга нархдан бошқа барча таъсир қилувчи омилларни ҳисобга оладиган бўлсак, кўп омилли талаб функцияси қуйидагича ѐзилади; QD fP, R, Z,W, P, P , N, B у ком бу ерда QD- талаб; R- даромад; Z- истеъмолчи диди; W- кутиш; Pу - ўрнини босувчи товарлар нархи; сони; B- бошқа омиллар. Pком - комплектга кирувчи товарлар нархи; N- харидорлар Шундай қилиб, кўп омилли талаб функцияси ѐрдамида, талаб миқдорининг унга таъсир қилувчи омиллар (ѐки бир қатор омиллар таъсири ўзгармас бўлганда қолган омиллар) таъсири бўйича ўзгариш қонуниятларини таҳлил қилиш мумкин. Талаб қонуни бўйича нархдан бошқа омиллар таъсири ўзгармаганда, нархнинг ўсиши билан талаб миқдори камайиб боради (яъни, ўсмайди). Бозор талаби чизиғини аниқлаш учун, биринчи навбатда статистик маълумотлар ва истеъмолчи диди ҳамда одатига кўра, алоҳида харидорнинг талаб функцияси аниқланди ва ундан кейин ушбу индивидуал талаб чизиқлари горизонтал қўшилади. Бир ўзгарувчили таклиф функцияси қуйидаги кўринишда ѐзилади: QS P, бу ерда QS- товарга бўлган талаб миқдори; P- битта товар нархи. Таклиф функцияси бир бирлик товар нархи Pбўлганда товар сотувчилар максимал даражада қанча миқдорда товар таклиф қилишини кўрсатади. Унинг графиги, талаб функцияси графигидай аниқланади. Масалан, чизиқли таклиф функцияси берилган бўлсин: QS a b P, бу таклиф функцияси товар нархига боғлиқ бўлиб, бу боғлиқлик мусбатдир, яъни нарх (аргумент) ўсиши таклифнинг (функциянинг) ўсишига олиб келади. Таклиф функцияси ўсувчидир. Таклиф функцияси графиги талаб функцияси графиги каби аниқланади. Таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгаришига, таклиф миқдорининг ўзгаришидейилади. Таклиф миқдорининг ўзгариши, яъни таклифнинг таклиф чизиғи бўйича ўзгариши, фақат нарх таъсири остида бўлади. Нархдан бошқа таклифга таъсир қилувчи омиллар таклиф чизиғини унга пастга ѐки чапга-юқорига силжитади. Таклиф чизиғининг ўзини ўнгга ѐки чапга силжишига таклифнингўзгаришидейилади. Таклиф миқдори нархдан ташқари бошқа омилларга ҳам боғлиқдир: Ишлаб чиқариш технологияси, (технология даражасининг ўсиши, таклиф чизиғини ўнгга силжитади, нима учун деганда, янги технология ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва ишлаб чиқарувчи берилган нархда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади); Ресурслар нархи (ресурслар нархи ошганда, ишлаб чиқариш харажатлари ошади, натижада берилган нархда ишлаб чиқарувчи камроқ маҳсулот ишлаб чиқариб, таклиф қилади, натижада таклиф чизиғи чапга силжийди, ресурслар нархи камайганда, юқоридаги ҳолатнинг акси бўлади, яъни таклиф ошади, натижада таклиф чизиғи ўнгга силжийди); Ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар сони ошганда (ишлаб чиқарувчилар сонинингошиши, умумий таклиф чизиғини ўнгга силжитади); Солиқлар ва дотациялар (солиқнинг ортиши натижасида, таклиф қилинадиган маҳсулот миқдори камаяди, шу сабабли таклиф чизиғи чапга силжийди; дотация берилганда юқоридагининг акси бўлади, яъни таклиф чизиғи ўнгга силжийди). Кўп омилли таклиф функцияси қуйидаги кўринишда бўлади: p QS P,T, P,C, D, N, B бу ерда QS- таклиф миқдори; P- товар нархи; T- технология даражаси; PP- ресурслар нархи; C - солиқ ставкаси; D - дотация миқдори; N - ишлаб чиқарувчилар сони; B - бошқа омиллар. Таклиф қонунига кўра, (нархдан бошқа омилларнинг таъсири ўзгармаса нархнинг ( P ) ўсиши билан, таклифнинг ( QS) миқдори ўсади, таклиф функцияси ўсувчидир. |