Главная страница
Навигация по странице:

  • Даромад

  • Алмашиш

  • Тошкент молия институти


    Скачать 328.79 Kb.
    НазваниеТошкент молия институти
    Дата27.12.2022
    Размер328.79 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла12.docx
    ТипДокументы
    #865922
    страница3 из 3
    1   2   3

    Даромад ва алмаштириш самаралари. «Даромад-истеъмол» чизиғини таҳлил қилганимизда, даромад ўзгаришини ( нархлар ўзгарганда) истеъмолга таъсирини ўрганган эдик. «Нарх-истеъмол» чизиғи орқали нархларнинг ўзгаришини бир неъмат билан бошқа бир неъматни нисбий алмаштиришга таъсири ўрганилади. Энди биз X1 неъматга бўлган талабни ўзгаришининг қанча қисми нарх билан боғлиқ ва қанча қисми даромад билан боғлиқлигини кўриб чиқамиз (35-расм). Нархнинг ҳар қандай ўзгариши, биринчидан: реал даромадни оширади, натижада бефарқлик эгри чизиғи силжийди ва истеъмолчи сотиб олиши мумкин бўлган неъматлар таркибини ўзгартиради; иккинчидан - нархлар нисбатини ўзгартиради ва бир неъмат (Б) билан бошқа неъмат (А) алмаштирилади.

    Неъматлар мажмуасига (А ва Б неъматлар) бўлган талаб ўзгаришининг қанча қисми реал даромад таъсири ва қанча қисми нархнинг пасайиши билан боғлиқ эканлигини аниқламоқчимиз. 35-расмда бюджет чизиғининг бошланғич ҳолати БА ва А неъмат нархи пасайгандан кейинги ҳолати БА келтирилган. Бошланғич бюджет чизиғида U1 бефарқлик эгри чизиғига мос келувчи оптимал мажмуа E1 нуқта билан ифодаланган.

    X2

    Бнеъмат

    Б

    Б Б1

    Б3 Б

    2



    A1 A2
    A A3
    A A

    Анеъмат




      1. расм. Нормал товарлар учун даромад самараси.


    E1 нуқтада истеъмолчи Б неъматдан Б1 миқдорда, Aнеъматдан A1 миқдорда сотиб олади. Aнеъматнинг нархи тушгандан кейин, янги оптимал мажмуа БА бюджет чизиғи билан U2 бефарқлик эгри чизиқлари кесишган E3 нуқтага ўтади. E3 нуқтада истеъмолчи Б3 миқдорда Б неъматдан ва A3 миқдорда Aтовардан сотиб олади.

    Демак, A неъмат нархининг пасайиши истеъмолчининг реал даромадини,

    унинг товар сотиб олиш имкониятини оширади, яъни унинг ўз эҳтиѐжини қондириш даражасини оширади. Бу ерда Aнеъматни истеъмол қилиш ҳажмининг умумий ўзгариши (унинг нархи тушиши ҳисобидан) расмда A1 A3 билан белгиланган. Истеъмолчи бошида 0A1 миқдорда Aнеъматдан сотиб олади, нарх ўзгаргандан кейин

    сотиб олиш ҳажми 0A3

    қисқарди.

    га ўзгаради. Бтоварни сотиб олиш ҳажми 0Б1 дан 0Б3 га

    Aнеъмат истеъмолининг умумий ўзгариши A1 A3 га умумий самара дейилади. Энди умумий самарани даромад самарасига ва алмаштириш самарасига қандай ажралишни кўрамиз.

    Даромад самарасини аниқлаш учун БА бюджет чизиғига параллел қилиб БА бюджет чизиғини U1 бефарқлик эгри чизиғига уринадиган қилиб ўтказамиз ва бу урилган нуқтани E2 деб белгилаймиз. E2 нуқтага мос келувчи оптимал мажмуадаги Aнеъмат миқдори A2 га тенг ва у A1 A3 умумий самарани икки қисмга ажратади: A1 A2 ва A2 A3 . A2 A3 ўзгаришга даромадсамарасидейилади ва A1 A2 ўзгаришга - алмаштиришсамарасидейилади.

    Даромад самараси - бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга

    олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизиғидан бошқа бюджет чизиғига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради.

    Алмашиш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмашиш самараси A неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча Aнеъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи U1 бўйича бўлади.

    Бозор шароитида даромад самараси ва алмаштириш самарасини ажратилиши, товарларга нарх белгилашдаги қонуниятларни яхшироқ тушунишга ѐрдам беради. Биз даромад ва алмаштириш самараларини нормал товарлар учун кўриб чиқдик. Паст категорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самаралари ўз хусусиятларига эга.





    1   2   3


    написать администратору сайта