Главная страница
Навигация по странице:

  • Хизмат курсатишни ташкил килишни асосий максади: щахардаги

  • Документ Microsoft Word (2). Умумий малумотлар ва шартлар


    Скачать 70.44 Kb.
    НазваниеУмумий малумотлар ва шартлар
    Дата22.02.2023
    Размер70.44 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаДокумент Microsoft Word (2).docx
    ТипДокументы
    #951142
    страница1 из 9
      1   2   3   4   5   6   7   8   9


    Умумий малумотлар ва шартлар.
    Хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида Республикамиз хукумати томонидан ишлаб чикариш ва хизмат курсатиш сохасини хар томонлама куллаб-кувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиб беришга алохида эътибор каратилмокда.

    Тадбиркорлик субъектларининг ялпи ички махсулотдаги улушини ошириш, улар томонидан ишлаб чикарилаётган махсулотларнинг ракобатбардошлигини таъминлаш учун хукуматимиз томонидан салмокли имтиёзлар хамда молиявий кумаклар берилмокда. Шу сабабли ушбу имкониятлардан фойдаланган холда тадбиркорлик субъектлари уз фаолиятларини ривожлантириш оркали жамият ва халк манфаатларини кузлаб харакат килмокдалар. Хозирги кунда махсулот ишлаб чикариш хамда хизматлар курсатиш канчалик унумли ва арзон булса, корхона, ташкилот хамда ахолини ушбу махсулот ва хизматларга булган талабини кондириш шунча яхши булади. «_______» маъсулияти чекланган жамияти узининг Низомидан келиб чиккан холда айнан давр талабига мос ва бозор шароитини урганган холда вилоят ахолисини халк истеъмоли учун мухим булган хар хил турдаги тайёр тез бузилувчан махсулотларни шахар ва шахар атрофига етказиб бериш яъни юк ташиш хизмати курсатиш оркали даромад топишни уз зиммасига олган. Корхона бу борада купгина ишларни амалга оширишни режалаштирмокда. Жумладан инвестор маблаги эвазига сотиб олинадиган ISUZU Рефрезератор автомашинаси ёрдамида тез бузилувчан тайёр махсулотларни ахолига етказиб бериш замонавий сервис хизматлари курсатиш натижасида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан уз фаолиятини ривожлантиришга эришишни таъминлашга каратилган. Бозорни арзон махсулотлар билан таъминлаш, ахоли эхтиёжини кондириш ва ишлаб чикарилган махсулотлар, шунингдек курсатилган хизматлар билан бозор шароитида уз урнини топиш имкониятларини излаб топишни хар бир тадбиркор уз олдига максад килиб олиши керак. Хар бир тадбиркорнинг махсулоти хамда курсатаётган хизмати канчалик арзон ва сифатли булса хамда бу махсулот билан бозорга чикса, махсулотини реализациясидан даромад олиб узининг ва жамоасининг ижтимоий-иктисодий эхтиёжларини кондира олса, бу ёш давлатимизнинг равнакига кушган хиссаси хисобланади.

    Лойиханинг асосий максади узининг хизмат курсатиш сифатини яхшилаш, инвестор маблаги эвазига сотиб олинадиган ISUZU Рефрезератор автомашинаси эвазига юк ташиш фаолиятини ривожлантириш, курсатилаётган хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, корхонанинг моддий-техника базасини яхшилаш, шунингдек янги турдаги замонавий усулда хизмат курсатишни ташкил килиш натижасида асосий воситалардан окилона фойдаланиш, истеъмолчиларни ушбу турдаги хизмат курсатиш фаолиятига булган талабини кондириш оркали пировард натижада даромад олиш хамда ундан самарали фойдаланиш хисобланади.
    Хизмат курсатишни ташкил килишни асосий максади: щахардаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шугулланувчи корхона ташкилотларни тез бузилувчан ёки тез эрувчан (музқаймоқ ва бошқалар) махсулотларини шахар ва шахар атрофидаги дукон ва савдо шахобчаларига етказиб бериш яъни юк ташиш хизматига булган эхтиёжини кондиришдан иборат.
    Ушбу лойихани самарали амалга ошиши натижасида вилоят туманлар ахолисини зарур булган музкаймок ва бошқа тез бузилувчан махсулотлари билан таъминлаш имкониятлари яратиладиган замон талабларига жавоб берадиган юкори эффектли хизмат курсатиш ташкил килинади.

    Юк ташиш хизмати кўрсатиш бозорини анализ килиш натижасида корхона ташкилотлар сонини усишини эътиборга олган холда сифатли ушбу хизмат турига булган талаб катталигини курсатди. Кам транспорт харажатлари, ишчи кучи ва энергия таъминоти, шунингдек замонавий хизмат курсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш имкониятларини хисобга олиш натижасида махсулот сифатли ва арзон булиши кузланган.

    Лойиханинг асосий максади:






    Утказилган хисоб китоблар шуни курсатадики, лойиха иктисодий самарали хамда жалб килинган лизинг ресурсларини кайтарилишини таъминлайди.
    Ушбу инвестир маблагини хизмат курсатишга йуналтирган холда Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ички бозорни халк истеъмоли товарлари билан тулдириш ва махаллий ишлаб чикарувчиларни куллаб-кувватлаш чора–тадбирлари тугрисида»ги 2009 йил № 134-сон йигилиш баенида белгиланган карорларни хамда “Сервис сохасини ривожлантириш” борасида чикарилаётган карор ва фармонлар ижросини бажарилишини таъминлаш юзасидан Тощкент Щахри корхона ташкилотларини юк ташиш хизматига булган талабни кондириш максадида фойдалинилади.
    Махаллий бозорни маркетинг тахлили шуни курсатадики, щахарнинг худудларида фаолият курсатаетган корхона ташкилотларда ушбу хизмат турига булган талаб юкорилигини курсатмокда.


      1   2   3   4   5   6   7   8   9


    написать администратору сайта