Документ Microsoft Word (2). Умумий малумотлар ва шартлар
Скачать 70.44 Kb.
|
Курсатиладиган хизматлар рўйхати:Юк ташиш хизмати курсатиш;Изох:Корхона тез бузилувчан озик-овкат махсулотларини ва тез эрувчан музкаймок махсулотларини ташиш хизматини курсатади. Лойихани амалга оширишда олиниши зарур бўлган лицензия ёки рухсатнома тури: Корхона ушбу фаолиятни амалга ошириш учун Республикадаги амалдаги конунчиликга асосан тегишли равишда лицензияларни олгандан кейин фаолият юритиши кўзланган. Корхонанинг асосий фаолият тури курилиш ишларини бажариш учун лицензия талаб килинмайди. Юк ташиш фаолиятини бошлагандан кейин Дарётранс агентлиги Тощкент худудий бошқармасидан лицензия олиш режалаштирилган. 2. Тижорат қисм. 2.1. Маҳсулот бозорининг тадқиқоти. Махаллий бозорни тахлил килиш буйича утказилган тадкикодлар шуни курсатадики, Тошкент буйича ахолининг купчилигини ёшлар ташкил қилганлиги боис музкаймок махсулотига булган талаб юкори даражада эканлигини курсатмокда ва буларга кушимча тез бузилувчан озик-овкатларга хам бугунги кунда талаб юкори булаяпти. Булардан ташкари курилиш хизмати курсатишга талаб жуда катта булаётгани барчамизга маълум, чунки бугунги кунда шахримизда катта ободончилик ишлари олиб борилмокда. Жумладан туманларда ёш оилалар учун уй-жойлар курилиши, янги мактаб ва коллежлар курилиши, эски медицина пунктлари таъмирланиб янгилари курилаётгани буларга мисол була олади. Ушбу турдаги истеъмол товарларига булган талабни ва шахар ахолиси сонини инобатга олган холда корхоан уз фаолиятини амалга ошириб келмокда. Юкорида келтирилган истеъмол товарлари махаллий саноат корхоналаридан шартнома асосида харид килиниб, шаха марказида ва туманларда жойлашган чакана савдо тармокларига хам етказиб берилади. Бунинг учун шахар ва туманларда жойлашган тез бузилувчан озик-овкат махсулотлари ва музкаймок махсулотлари ишлаб чикариш корхона ташкилотлари билан махсулотларини сотиш буйича шартномалар тузилиши режалаштирилган. Маълумки, хозирги бозор иктисодиётига утиш шароитида Республикамизда ахолининг турмуш даражасини яхшилаш, уларга кенг имкониятлар яратиш давр талаби булиб бормокда. Корхона хам айнан давр талабига мос ва бозор шароитини урганган холда истеъмолчиларга кулайлик яратиш максадида ишлаб чикариш корхона ташкилотлари учун зарур булган юк ташиш хизмати курсатиш фаолиятини ташкил килишни уз зиммасига олган. Жамият бу борада купгина ишларини амалга оширишни режалаштирмокда. Ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш, истеъмолчиларни юкори сифатли хизмат курсатишга булган талабини кондириш, замонавий сервис сохасини ривожлантириш, замонавий технологиялар билан жихозланган холда намунали хизмат курсатиш асосий максад килиб олинган. Жамиятда курсатиладиган хизматлар бошка ташкилотларда курсатиладиган хизматларга караганда 10-15% арзон булиши билан ажралиб туради. Жамиятнинг жойлашган манзили, ишлаб чикарувчи корхоналар куплигини эътиборга олган холда курсатиладиган хизматларни сотиш самарали йулга куйиш оркали жамият фаолиятини ривожлантиришда алохида урин тутади. Мавжуд хизмат курсатиш потенциалини мавжудлиги, малакали ишчи ходимларнинг етарлилиги, мижозларнинг минтакада мавжудлиги курсатилаётган хизмат таннархини нисбатан арзон булишини таъминлайди, бу эса уз навбатида олинадиган даромаднинг юкори булишига олиб келади. Бу эса уз навбатида жамиятда курсатиладиган хизматнинг бир маромда боришини, товар айланмасини купайишини, пировардида эса олинадиган даромаднинг юкори булишини таъминлайди. Корхона курсатилган хизмат нархини шартномалар асосида пул утказиш йули билан хамда накд пул билан хисоб-китоб килиш оркали тощкентдаги мавжуд талаб ва таклифдан келиб чиккан холда нарх белгилаш оркали фаолият курсатишни кузлаган. 2.2. Маркетинг стратегиси. Маркетинг стратегияси Хозирда юк ташиш хизмати курсатиш сохаси корхоналари жуда каттик ракобат асосида янги бозор талаблари шароитида ривожланмокдалар. Улар уз олдиларига янги муаммолар ва вазифалар куймокдалар, бу хам булса ички ва ташки бозорда корхонани тугри ривожланиш статегиясини топиш ва танлаш, уни самарали ва баркарор ривожланишиши учун бозорда узининг мухим урнига эга булишни таъминлашдан иборат. Бозор шароитида корхонани тугри ривожланиш йулини танлашда маркетинг мухим ахамиятга эга. Хозирги кунда купчилик махаллий корхоналар бирон-бир махсулот ишлаб чикаришдан олдин истеъмол бозорида кандай килиб уз урнини эгаллаш хакида уйлашлари лозим. Шу сабабли улар учун маркетинг усуллардан самарали фойдаланиш учун узлари ишлаётган бозорни чукур урганишлари зарур. Бозорни урганиш ва тадбиркорларни илгор тажрибалари шуни курсатмокдаки, хизмат курсатишни ташкил килишда хамма вакт бозор конъюктурасини урганиб бориш зарур. Лойиха ташкилотчилари куйидаги тадбирларни амалга оширишни режалаштирганлар: *йирик масштабли савдолар булиб утадиган регионларда узларининг филиал хамда фирма дуконларини очиш. Улар махсулотни сотиш ва уни мижоз томонидан айтилган жойга етказиш оркали маълумолтларни туплаш ва шу оркали махсулотни бевосита утказишга эришиш. *хамкорлар излаш ва контрактлар тузиш эвазига сотиш структурасини урганиш. *максадли актив реклама компаниясини утказиш. Хозирги кунда корхона уз ишини кенгайтириши, айланма маблагни купайтириш, янгидан ишчи уринларини ташкил килиши, шунингдек хизматлар курсатиш куламини кенгайтиришга эхтиёж сезмокда. Бу эса корхонага асосий воситаларни сотиб олиш ва шу оркали ахоли ва корхоналарга юкори сифатли хизмат курсатиш фаолиятини йулга куйиш имконини беради. Бу уз навбатида курсатилаётган хизматни яхшилаш, ахолининг ушбу сохага булган эхтиёжларини кисман булсада кондириш имконини берибгина колмай, курсатилаётган хизмат таннархининг арзон булишига ва асосийси кушимча янги ишчи уринлари яратишга хизмат килади. Корхона бу борада купгина ишларини амалга оширишни режалаштирмокда. Тощкентдаги истеъмолчиларнинг эхтиёжини кондириш, курсатилаётган хизмат ва бажарилаётган ишнинг сифати ошириш билан бозор шароитида уз урнини топиш имкониятлари излаб топишни хар бир тадбиркор уз олдида максад килиб олиши керак. Хар бир тадбиркорнинг курсатаётган хизмати ва бажараётган иши канчалик арзон ва сифатли булса бу давлатимизнинг иктисодий равнакига кушган хиссаси хисобланади. Хозирги кунда иктисодиётнинг жадал суръатлар билан ривожланаётганлиги, ахоли турмуш фаровонлигини ошганлиги, янги замонавий мулкдорларнинг асосий бугини хисобланган тадбиркорлик субъектларининг купайиши ушбу махсулотлар ва хизматларга булган талабни янада оширмокда. Шу сабабли корхона ушбу эхтиёжлардан келиб чиккан холда юкоридаги курсатиладиган хизматларни арзон нархларда ва сифатли тарзда етказиб беришни ва ундан даромад олишни режалаштирмокда. |