Главная страница
Навигация по странице:

  • – Такрорланадиган - Такрорланмайдиган

  • ТАСОДИФИЙ – ОДДИЙ;

  • выборка презентация. выборка и корреляция. Выборочное наблюдение, методология его проведения. Статистическое изучение взаимосвязи социальноэкономических явлений


    Скачать 1.25 Mb.
    НазваниеВыборочное наблюдение, методология его проведения. Статистическое изучение взаимосвязи социальноэкономических явлений
    Анкорвыборка презентация
    Дата02.10.2021
    Размер1.25 Mb.
    Формат файлаppt
    Имя файлавыборка и корреляция.ppt
    ТипДокументы
    #240366

    Выборочное наблюдение, методология его проведения. Статистическое изучение взаимосвязи социально-экономических явлений.


    Ўрганиладиган тўпламдан етарли миқдорда бирликлар махсус йўллар билан танланиб, улар устида ўтказилган кузатиш маълумотлари асосида бошланғич тўплам ҳақида қониқарли ахборот олиш имконини берадиган усул ТАНЛАНМА КУЗАТИШ деб аталади.

    Танланма текшириш қуйидаги мақсадларни кўзлайди:


    вақт ва маблағни тежаш.;
    текшириш жараёнида сифати бузиладиган ёки фойдаланиш учун бутунлай яроқсиз шаклга келадиган предметлар (тўплам бирликлари) сонини қисқартириш;
    кузатиш объектини кенгроқ ва тўлароқ ўрганиш, бу ҳолда бевосита текшириладиган тўплам ҳажми қисқариши ҳисобига кузатиш дастурини объектларнинг янги муҳим белгилари билан бойитиш ва ҳар бир бирлик ҳақида тўла ва батафсилроқ маълумотлар тўплаш имконияти туғилади;
    ёппасига кузатиш натижаларини назорат қилиш.



    Тадқиқ этиладиган тўплам – бош тўплам деб айтилади;
    Бош тўпламдан танлаб олинган бирликлар – танланма деб юритилади .

    Танланма кузатиш мақсади:


    Танланма тўплам кўрсаткичлари асосида бош тўплам параметрларини аниқлаш.

    Танлаш икки схема асосида амалга оширилади:


    – Такрорланадиган
    - Такрорланмайдиган


    ТАНЛАНМА ХАТОЛИКЛАРИ:
    ЎРТАЧА (СТАНДАРТ);
    ЙЎЛ ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХАТОЛИК.

    ТАНЛАНМА КУЗАТИШНИНГ ҚУЙИДАГИ КЎРИНИШЛАРИ МАВЖУД :


    ТАСОДИФИЙ – ОДДИЙ;
    МЕХАНИК (СИСТЕМАТИЛИ);
    ТИПИК (ҚИСМЛАРГА АЖРАТИЛГАН);
    СЕРИЯЛИ.

    ОДДИЙ ТАСОДИФИЙ ТАНЛАШ


    Ушбу усулнинг ўзига хос хусусияти шундаги, тўплам бирликларининг жойлашуви, белгилари қийматларидан қатъий назар тўплам ҳеч қандай гуруҳларга, серияларга ажратилмаган холда ундан танланма учун бирликлар оддий тасодифий шаклда танланади.

    Оддий тасодифий танлашда ўртача хатолик формуласи:


    бунда:


    ўртача квадратик тафовут;


    танланма бирликлари сони.


    Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоликни аниқлаш формуласи:


    Ва бунда берилган эҳтимоллик даражасидан келиб чиқиб, бош тўпламнинг ўртачаси қуйидагича ифодаланади:

    МЕХАНИК ТАНЛАШ.


    Ушбу танланма кузатишда бош тўпламдан бирликлар олдиндан белгиланган танлаш фоизи асосида тенг интерваллар орқали танланади. Ҳамда механик танлашнинг ўртача хатолиги, унинг бирликлари сони худди оддий тасодифий танлашнинг такрорланмайдиган схемадагиси каби ҳисоблаб топилади.

    ТИПИК ТАНЛАШ.


    Ушбу танланма кузатишдан бош тўплам бирликлари бир неча йирик типик гуруҳларга бирлаштирилган пайтда фойдаланилади. Ҳамда танланмага бирликларни танлаш ушбу гурухлар ҳажмига пропорционал равишда танланади.

    СЕРИЯЛИ ТАНЛАШ.


    Агар ўрганилаётган тўплам унча катта катта бўлмаган тенг серияларга бўлинган бўлса серияли танлаш амалга оширилади.
    Бунда танлаш бирлиги бўлиб сериялар ҳисобланади. Сериялар механик ёки оддий тасодифий усулда танлаб олинади ҳамда сериялардаги барча бирликлар ўрганилади. Серияли танлашнинг ўртача хатосини аниқлашда гуруҳлараро дисперсия қўлланилади.

    Ошибки выборки


    Средняя ошибка выборки
    Предельная ошибка выборки

    Значения коэффициентов доверия в зависимости от вероятности

    Пределы генеральной средней


    статистиканинг асосий вазифаси оммавий ижтимоий ҳодисалар ўртасидаги алоқадорликни аниқлашдан иборат.
    Умуман оммавий ижтимоий ходисалар ўртасида 2 хил боғлиқлик мавжуд:
    ФУНКЦИОНАЛ
    СТОХАСТИК

    БОҒЛАНИШЛАР:


    Агар боғланиш хар доим эмас, куп маротаба кузатишлар натижасида мос тушадиган бўлса, бундай боғланиш стохастик боғланиш ҳисобланади


    Омилли белгининг ҳар бир қийматига натижавий белгининг битта ва фақат битта қиймати тўғри келадиган боғланишга функционал боғланиш деб айтилади.


    Корреляцион боғланишнинг характерли хусусияти шундан иборатки, бунда омилларнинг тўлиқ сони номаълумдир. Шунинг учун бундай боғланишлар тўлиқсиз ҳисобланади ва уларни формулалар орқали тақрибан ифодалаш мумкин, холос.
    Корреляция сўзи лотинча correlation сўзидан олинган бўлиб, ўзаро муносабат, мувофиқлик, боғлиқлик деган луғавий маънога эга. Бу атамани статистика фанига инглиз биологи ва статисти Френсис Галто ХIХ аср охирида киритган.


    Боғланиш ўзгариш йўналишларига қараб тўғри ёки тескари бўлади. Агар белгининг ортиши (ёки камайиши) билан натижавий белги ҳам ортиб (ёки камайиб) борса, улар ўртасидаги боғланиш тўғри (тескари) боғланиш дейилади.


    Аналитик ифодаларнинг кўринишига қараб боғланишлар тўғри чизиқли ёки эгри чизиқли бўлиши мумкин.


    Корреляцион боғланишларни ўрганишда икки тоифадаги масалалар кўндаланг бўлади. Улардан бири ўрганилаётган ҳодисалар (белгилар) орасида қанчалик зич (яъни кучли ёки кучсиз) боғланиш мавжудлигини баҳолашдан иборат. Бу корреляцион таҳлил деб аталувчи усулнинг вазифаси ҳисобланади.
    Корреляцион таҳлил корреляция коэффициентларини аниқлаш ва уларнинг муҳимлигини, ишончлилигини баҳолашга асосланади.


    Тўғри чизиқли боғланишнинг зичлик даражаси корреляция коэффициенти билан баҳоланади:


    Корреляцион боғланишни текширишда кўзланадиган иккинчи вазифа бир ҳодисанинг ўзгаришига қараб, иккинчи ҳодиса қанча миқдорда ўзгаришини аниқлашдан иборат. Афсуски, корреляцион таҳлил усули - корреляция коэффициентлари бу ҳақида фикр юритиш имконини бермайди. Регрессион таҳлил деб номланувчи бошқа усул мазкур мақсад учун хизмат қилади.



    написать администратору сайта