Главная страница
Навигация по странице:

  • Факултети _________________________________________ Йўналиши ________________________________________ Фанидан Мустақил иш

  • :______________________________ Тошкент-2022 Режа : 1.Кириш 2.Асосий қисм

  • (1-жадвал) Дунёдаги йирик олмос кристаллари хақида малумотлар. (В.А.Милашев бўйича) 4-жадвал

  • Фойдаланилган адабиётлар

  • збекистон республикаси олий ва рта махсус талим вазирлиги мирзо улубек номидаги збекистон миллий университети


    Скачать 0.58 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус талим вазирлиги мирзо улубек номидаги збекистон миллий университети
    Анкорsof tugma minerallar
    Дата23.04.2022
    Размер0.58 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаsof tugma elementlar.docx
    ТипДокументы
    #491621

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

    ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ



    ______________________________________ Факултети

    _________________________________________ Йўналиши

    ________________________________________ Фанидан

    Мустақил иш

    Мавзу : _________________________________________________________________

    Бажарди: _______________________________

    Текширди:______________________________

    Тошкент-2022

    Режа :

    1.Кириш

    2.Асосий қисм

    2.1 Соф туғма элементлар. Интерметалл бирикмалар.

    3.Хулоса

    4.Фойдаланилган адабиётлар

    Кириш

    Саноатнинг биронта ҳам соҳаси йўқки, унда бирон фойдали қазилма бевосита хом ҳолича, ёки қайтадан ишланган маҳсулот сифатидақўлланилмасин. Инсон учун темир рудаларини қазиб, ундан металлургия йўли билан тайёрланган турли навли чўян ва пўлатнинг муҳимаҳамиятига ега еканлиги ҳаммага маълум. Темир - саноатнинг асосий асаб томиридир. У металлургия, машинасозлик, кемасозлик,темир йўл, кўприклар, темир-бетон иншоотлари, кон асбоб-ускуналари,кенг истеъмол моллари ва ҳ.к. учун асосдир. Ўз навбатида, фақатбиргина темир металлургиясининг ўзи қазиб чиқарилаётган қаттиқминерал ёқилғининг - коксга айлантириладиган тошкўмиминг 40%га яқинини талаб қилади. Саноат тараққиётида суюқ минерал ёқилғи - нефт ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари ҳам ниҳоятда катта рол ўйнайди. Ёнувчи газларнинг аҳамияти ҳам кундан кунга ортиббормоқда. Рангли металлургия, електр саноати, кемасозлик, самолёцозлик,машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларминг ривожланишида рангли металлар деб аталувчи - мис, рух, қўрғошин, алюминий, никел, кобалт рудаларидан ажратиб олинадиган металлар руҳим рол ўйнайди. Нодир металлар: волфрам, молибден, шунингдек, титан, кобалт ва бошқа жуда катта мудофаа аҳамиятига егадир. Қишлоқ хўжалигининг ривожланиши минерал ўғитлар - калий минераллари (калий тузлари), фосфорли минераллар (апатит, фосфорит), азотли минераллар (селитра) ва бошқалардан кенг фойдаланишга боғлиқдир. Кимё саноати кўп жиҳатдан минерал хом ашёларга асосланиб ишлайди. Масалан, сулфат кислота олтингугуртга бой колчедан (пирит) дан олинади; жуда кўп минераллар соф туғма олтингугурт, селитра, плавик шпатлари ва бор, калий, натрий, магний, симоб ва бошқа елементламинг минераллари кимёвий препаратлар тайёрлашда ишлатилади; резина саноатида - олтингугурт, талк, барит; кислоталар билан ўтга чидамли маҳсулотиар ишлаб чиқаришда - асбест, кварс, графит ва бошқалар; бўёқчилик билан емал ва глазурлар (сир) тайёрлашда - галкенит, сфалерит, барит ва титан, мис, темир, маргимуш, симоб, кобалт, бор минераллари, криолит, ортоклаз сиркон; ёзув қоғози ишлаб чиқаришда - талк, каолин, олтингугурт, аччиқтош, магнезит ва ҳ.к ишлатилади. Тош туз билан ош тузи инсон овқатининг зарур таркибий қисмидир.

    Асосий қисм

    Соф туғма элементлар. Интерметалл бирикмалар.

    Бу гуруҳ минералларининг сони 80 дан ортиқ. Булардан 30 таси металлар ва улар баъзан “асл елементлар” ҳам дейилади. Менделеев жадвалининг охирида жойлашган инерт газлари - Ҳе, Не, Aр, Хе ва Рн ҳам ушбу гуруҳга киради. Ер пўстида соф туғма елементламинг умумий миқдори 0,1% ни ташкил етади. Бу миқдоминг 0,04% ни азот ва 0,01-0,02% ни кислород ташкил етади. Соф туғма елементларга платиноид ва темир гуруҳи минераллари ҳам киради. Менделеев жадвалининг ўнг қисмида жойлашган маргимуш, сурма ва висмут минераллари бошқаларига нисбатан кенгроқ тарқалган. Соф туғма елементламинг кристалл структураси жуда хилма-хил. Aтомлари орасидаги боғланиш ўта кучли. Ушбу гумҳга кирадиган металлар електми ва иссиқиикни яхши ўтказади. Яна бир хусусиятлари уларни жилолаганда юзаси кучли ялтирайди ва юқори даражада нур қайтариш хусусиятга ега бўлади. Бу гуруҳга кирган платиноидлар ва олтинламинг солиштирма оғирлиги барча маълум минераллар солиштирма оғирлигидан жуда катта. Бу гумҳга кирувчи металламинг яна бир хусусияти - уларнинг пачақланувчилиги ва егилувчанлигидир. Соф ҳолда учрайдиган минераллар Мис - Cу. У кимёвий жиҳатдан соф ҳолда бўлади, баъзан таркибида аралашма ҳолда - Aг, Aу ва Фе учрайди. Мис-тоғ жинсларининг дарзлик ва ёриқларида кўпинча нотўғри шаклда дендритлар баъзан пластинкачалар ҳолида бўлади. Баъзи конларда йирик, оғирлиги бир неча тоннага тенг боМган уюмлари (Aмериканинг «Юқори кўл» 68 вилоятида) топилган. Соф ҳолдаги миснинг оғирлиги 1000 тонна атрофидаги бўлаги Россиянинг Екатеринбург вилоятидаги Гумежевский конида топилган.



    1-расм. Миснинг кристалл структуралари

    Миснинг ранги - қизил. Металл каби ялтироқ, қаттиқлиги 2,5-3; яхши егилувчанлик хусусиятига ега. Синиши илгакли, уланиш текислиги йўқ.Солиштирма оғирлиги 8,5-8,9.У електр токини яхши ўтказади. Ушбу хусусиятлари билан бошқа минераллардан фарқланади. Мис ҲНОс кислотада осон ерийди, ҲC1 да қийинлик билан ериб, мис хломи юзага келтиради. Соф мис турли геологик жараёнларда юзага келади, аммо кўп миқдорда гидротермал ва екзоген шароитда пайдо бўлади. Олтин - Aҳ. Табиатда олтин тоза ҳолда учрайди- 98-99%, баъзан аралашмада 65-75% атрофида. Олтин таркибида кумуш 30%, мис еса 9,2%; баъзан 20% бўлса - “купроаурит” дейилади. Олтиннинг куб сингониядаги хили табиатда кам тарқалган. Баъзан октаедр, ромбододекаедр қиёфасида учрайди. Ранги - тилла сариқ (кумушга бойи оч сариқ). Олтин одатда ялтироқ металл, қаттиқлиги 2,5-3. Олтин егилувчан ва чўзилувчан бўлади. У осонлик билан пачоқланиб юпқа варақчаларга айланади. Табиатда олтин майда - дисперс ҳолда бўлади. Олтиннинг бир оз қисми сулфид минералларида пирит, халкопирит ва арсенопиритларда жойлашади. Олтиннинг йирик кристаллари мавжуд, аммо кам учрайди.Чилида сочма чўкинди жинслар праларида 153 кг соф олтин топилган. Aвстралияда (Уелсда) 93,5 кг, Россиянинг Челябинск вилоятида (Миас) 36,0 кг оғирликдаги олтин топилган. Олтин кислоталарда еримайди (фақат КCН да ерийди).Ўтаасос магматик тоғ жинсларида олтиннинг миқдори бошқа магматик жинсларга нисбатан 10 баробар кўп (310-6%) бўлади, аммо ол тиннинг аксарият конлари нордон магманинг гидротермал маҳсулидан пайдо бўлади. (1-расм). Миснинг кристалл структуралари олтиннинг аксарият конлари нордон магманинг гидротермал маҳсулидан пайдо бўлади. Масалан, Зармитон (Шимолий Нурота) ва Мурунтов (Қизилқум) олтин конлари шу ҳолда юзага келган. Олтин кварс томирларида ва баъзан штокверк шаклларида сулфид минераллари, теллуридлар, шеелитлар билан бирга учрайди. (2-расм)

    2-расм. Соф олтин

    Олтин конлари олтин - сулфид минералларида ўсимта равишда ва кварс томирларида юзага келади. Гидротермал жараёнларда юзага келган сулфид-олтинли конларнинг оксидланиш зонасида лимонит, азурит, қўрғошин, висмут, сурма охралари билан бирга ассоциацияда қайта юзага келган маҳсулот сифатида учрайди. Олтин асосан пул ва валюта сифатида ҳамда безак ишларида, зеби-зийнат буюмларини тайёрлашда, медицинада, физик ва кимёвий асбоблар тайёрлашда ва бошқа кўплаб мақсадларда қўлланилади. Платина - Пт гуруҳи минераллари. Соф туғма платина гуруҳига мансуб минераллар хилма-хил бўлиб, улар платина, иридий, осмий, палладий, родий ва бошқалардир. Платина гуруҳи минераллари орасида поликсен ва палладийли платиналар ер пўстида кенг тарқалган. Поликсен (Пт, Фе). Таркибида платина 80-88% ва темир 9-11%; у куб сингонияли. Табиатда яхлит куб шаклида камроқ учрайди, асосан нотўғри доналар кўринишида бўлади. Поликсен ранги - кумушдек оқ, баъзан пўлатдек кул ранг. Қаттиқлиги 4-4,5. У ҳам бошқа металлардек езилувчанлик хусусиятига ега, уланиш текислиги йўқ. Поликсен магнитга тортилади ва електми яхши ўтказади, аммо кислоталарда еримайди. Платина гуруҳи минераллари генетик жиҳатдан ўта асос магматик жинслар билан узвий боғлиқ боиган типик магматик конлар ҳосил қилади, Углерод гуруҳи минераллари Бу гуруҳга олмос ва графит киради. Улар бир-бирларидан физик хусусиятлари билан кескин фарқ қилади. Олмос - С. Номи грекча - «адамас» “енгилмас” деган маънони англатади. У табиатда ўта қаттиқлиги ва турли шакли: октаедр, ромбододекаедр ва куб қиёфаларида мавжуд. Олмоснинг оддий кўз билан пайқамайдиган хилларидан тортиб, то юз ва минг каратли (1 карат- 0,2 г) ва ундан ҳам йирик кристаллари учрайди. Дунёдаги енг йирик олмос кристали - 3106 каратли «куллинан», 1905 йилда Жанубий Aфрикада топилган (1-жадвал)



    (1-жадвал)

    Дунёдаги йирик олмос кристаллари хақида малумотлар. (В.А.Милашев бўйича) 4-жадвал



    Олмоснинг ранги, шаффофл иги турлича: рангсиз, шаффоф, оқ, ҳаворанг, яшил, сарғиш, жигарранг, қизғиш, тўқ кулранг, баъзан қора. Олмоснинг ички тузилиши унинг ҳосил боМиш шароити ҳақида қўшимча маълумот беради. Масалан, юқори ҳароратда юзага келган олмос - октаедр қиёфасида, рангсиз бо ъ лади.Ҳароратнинг аста-секин пасайиши натижасида унинг шакли ромбододекаедрдан куб шаклига қараб ўзгаради ва ранги қуюқлашиб қора боМади. Олмоснинг қаттиқлиги 10. Мутлақ қаттиқлиги кварс қаттиқлигидан минг марта, корунд қаттиқлигидан 150 марта ортиқ. Олмос мўрт боМиб, уланиш текислиги (Ш) бўйича ўртача мукаммал. Солиштирма оғирлиги — 3,4-3,5, кучсиз електр ўтказувчан. Табиатда олмоснинг ўта сифатли, чиройли хиллари билан бирга ёмон хиллари учрайди:

    1)Борт шаклсиз, дарзликлардан ташкил топган, майда қўшимталарга бой;

    2)Баллас - шуъласимон, шарсимон майда заррали тури;

    3)Карбонадо - зич кристалли, қора рангли, баъзан майин, ғовак донали агрегатлардан иборат. 3-расм.Олмос



    1953 йили швед мутахассислари биринчи марта сунъий олмосни лабораторияда 3270°С ли ҳароратда ва 10 КБ босимда олишга муваффақ бўлишган. Олтингугурт - С. Кўпинча тоза ҳолда бўлади, аммо баъзангил ёки органик моддалар, нефт томчилари, газ ва бошқалар билан механик аралашма ҳолда бўлади. Ромбик сингонияли, айримда ромбодипирамидал шаклларда учрайди. Олтингугурт яхлит, тупроқсимон массалар ҳолда топилади. Буйраксимон, оқиқ - томма шаклларда бўлади. Ранги -то ъқ сариқ, лимон-сариқ, асал-сариқ, сариқ, кулранг-сариқ, қўнғир ва қора. Кристаллари олмосдек, баъзан ёғИангандек ялтирайди. Тоза кристали нурни яхши ўтказади. Олтингугуртнинг қаттиқлиги - 1-2; анча мўрт, уланиш текислиги мукаммал, солиштирма оғирлиги 2,05-2,08. У електр ва иссиқликни ёмон ўтказади (яхши изолятор). Олтингугуртни бошқа ўзига ўхшаш минераллардан ажратиш белгилари - ранги, кичик қаттиқлиги, мўртлиги, ялтираши ва бошқалар. Олтингугурт турли йўллар билан юзага келади:

    1) вулкан ҳаракатида вулкан мўрилар жинс ёриқларида ёпишиб қотади.

    2) сулфидларнинг,айниқса, пиритнинг парчаланишидан пайдо бўлади;

    3) чўкинди гипс қатламларининг парчаланишидан ҳам ҳосил бўлади.

    Олтингугурт саноатнинг турли тармоқиарида зарур елемент ҳисобланади. У турли кислоталар тайёрлашда, резина, бўёқ, гугурт, мушаклар ва айниқса қишлоқ хўжалиги зарар кунандаларига қарши курашдаишлатилади.

    Ярим металлар гуруҳи минераллари Ушбу гуруҳ минераллари табиатда кам учрайди. Ярим металларнинг ички тузилишининг о`зига хос хусусияти шундаки, ҳар қайси атом атрофидаги олти атомнинг учтаси билан ковалент бог`ланиб, о`заро бириккан структурани ҳосил қилади. Маргимуш - Aс табиатда кам учрайди. Таркиби о`згарувчан бо`либ Aс - 84- 95% ташкил етади. Aралашма ҳолда Сб - 1,7-9,2%, камдан-кам Aг, Фе, Ни ба`зан В иштирок етади. Тригонал сингонияда кристалланади. Маргимуш буйраксимон, оқиқ шаклли қобиқлар, сталактит, пучоқсимон маҳсулотлар ҳолида учрайди. Маргимушнинг ранги қалайидек оқ бо`либ, вақт о`тиши билан сариқ-қо`нг`ир тусга кириб кейинчалик батамом қорайиб қолади. У ялтироқ, қаттиқлиги - 3,5, анча мо`рт, солиштирма ог`ирлиги 5,6-5,7. Соф маргимуш гидротермал жараёнда пайдо бо`лади. Маргимуш одатда сурма, никел, кобалт, кумуш ва қо`рг`ошинлар билан бирга учрайди. Ба`зи адабиётларда маргимуш ма`дан конларининг нураш зоналарида иккиламчи минерал сифатида юзага келиши қайд етилган. Буйраксимон ко`ринишидаги соф туг`ма маргимушининг йирик уюмлари Россиянинг Забайкалйе вилояти Чикоя дарёси қирг`ог`ида учрайди. Бундан ташқари Саксониядаги бир қатор конларда (Фрейберг, Шнейберг, Aннаберг) топилган. Висмут - Би. Бу минерал маргимуш ва сурмага қараганда ко`проқ учрайди. Висмут тригонал сингонияда кристалланади. Яхши кристаллари кам учрайди. Одатда хол-хол донали, ба`зан баргсимон ва пацимон шаклларда учратиш мумкин. Висмут ранги кумушдек оқ бо`либ, сарг`иш товланади. Қаттиқлиги 2,5, уланиш текислиги мукаммал, қийинчилик билан езилади. Солиштирма ог`ирлиги 9,7-9,8. Висмут юқори ҳароратли гидротермал жараёнда пайдо бо`лади ва касситерит – СнО2, арсенопирит - ФеAсС, висмутин – Би2С3, волфрамит (Фе, Мн)WО4, молибденит – МоС2 ва бошқалар билан бирга учрайди.

    Хулоса

    Соф туғма елементлар минераллари йер қобиғининг умумий массасини 0,1% ини ташкил қилади. Улар електр токини яхши ўтказиш қобилятига ега. Егилувчан, пачақланувчан, жилоланганда юзаси металл сингари кучли ялтирайди. Ранги кўпчилигиники кумуш ёки қалай каби оқ бўлади, олтин ва миснинг ранги бунга ўхшамайди. Соф ҳолда учрайдиган минераллар бошқа минералларга кўра юқори солиштирма оғирликка ега. Бу минералар юқори нур ютиш қобилятига, нурни танлаб қайтариш хусусиятига ега.
    Бу минераллар асосан гидротермал жараёнларда, ўта асос интрузив жинслар билан генетик боғлиқ бўлади. Гидротермал жараёнда ҳосил бўлган соф туғма минераллар маъданларнинг оксидланиш зонасида ҳосил бўлади.
    Соф туғма минераллар жуда катта аҳамиятга ега бўлиб, улар қимматбаҳо тош сифатида заргарликда , асосан олтин, мис, кумуш минералларидан жуда кенг фойдаланилади. Медицинада, електротехникада ва кўп соҳаларда ишлатилади.

    Фойдаланилган адабиётлар

    1. Минералогия ва геокимё – Умаров Акрамиддин Зайниддинович

    2. Минералогия – Қўшмуродов.О.Қ

    3. Минералларнинг классификацияси.Соф туғма елементлар ва интерметалл бирикмалар презинтация - Ўқитувчи: Шаназаров С.И

    4. Интернет сайтлари Wikipediya


    написать администратору сайта