Главная страница

1_Мавзу_Микроиқтисодиётга_кириш_Иқтисодий_базис_тушунчалар (2). збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат итисодиёт университети


Скачать 1.25 Mb.
Названиезбекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат итисодиёт университети
Дата23.02.2022
Размер1.25 Mb.
Формат файлаppt
Имя файла1_Мавзу_Микроиқтисодиётга_кириш_Иқтисодий_базис_тушунчалар (2).ppt
ТипДокументы
#371022

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


“Тармоқлар иқтисодиёти” кафедраси
“МИКРОИҚТИСОДИЁТ” фани
Мавзу: Микроиқтисодиётга кириш: иқтисодий базис тушунчалар
Маърузачи: PhD, доц. Юсупов М.С.
ТОШКЕНТ-2021

РЕЖА:


1. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.
2. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар.
3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш.
4. Ресурслар ва неъматларни тақсимлашнинг бозор механизми: иқтисодий доиравий айланиш модели.

Адабиётлар:


1. Pindyck, Robert S., Daniel l. Rubinfeld. Microeconomics. Global Edition. –Copyright 2018, Pearson Education Limited 2018.
2. Campbell R. McConnel, Stanley L. Brue, Sean M. Flynn. Microeconomics: Principles, Problems and Policies. -19 th ed. – New York. The McGraw-Hill Companies, Inc., 2015. P. 604.
3. Андреу Мас-Колелл и др. Микроэкономическая теория. Учебник, 1-2 части. – М.: Дело и Сервис, 2016. - 630 стр.
4. Тарануха Ю.В. Микроэкономика. Учебник. – М.: Дело и Сервис, 2011. - 580 стр.
5. Нуриев Р.М. Курс микроэкономики: учебник/ 2-е изд. – М.: Норма, 2012. - с. 576.
6. Sаlimov B.T., Yusupov M.S., Sаlimov B.B. Mikroiqtisodiyot. Dаrslik. – T.: Innovatsion rivojlanish nashriyot-matbaa uyi, 2021. - 448 b.


Иқтисодиёт – бу чекланган ва тақчил ресурслар шароитида жамият нимани, қандай қилиб ва ким учун ишлаб чиқаришни ўрганадиган фандир (С.Фишер).
Иқтисодиёт – бу инсониятнинг нормал ҳаёт фаолияти тўғрисидаги фандир (Альфред Маршалл).
Иқтисодиёт – инсонларнинг эҳтиёжларини максимал даражада қондириш мақсадида чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш муаммоларини тадқиқ этади (Кемпбелл Макконнел, Стенли Брю).
Иқтисодиёт йирик иккита қисмга – микроиқтисодиёт ва макроиқтисодиётга бўлинади.
Микроиқтисодиёт” фанининг асосий мақсади талабаларга бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётда амал қиладиган қонуниятларни, жамиятдаги ресурслар тақчиллиги шароитида кишилар эҳтиёжини максимал қондириш йўллари тўғрисида иқтисодий билимларни ва уларни амалда тадбиқ этиш йўлларини ўргатишдан иборат.
Микроиқтисодиёт” аниқ индувидуал иқтисодий субъектларнинг ҳатти-ҳаракатини ўрганиш билан шуғулланади. Индувидуал иқтисодий субъектлар деганда фирмалар, уй хўжаликлари, тармоқлар ва бозорларни тушунамиз.


“Микроиқтисодиёт” фанининг мақсади ва вазифалари

МИКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ ОБЪЕКТЛАРИ


ИҚТИСОДИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТ


ЧЕКСИЗ ЭҲТИЁЖЛАР


ЧЕКЛАНГАН РЕСУРСЛАР


РЕСУРСЛАР ЧЕКЛАНГАНЛИГИ ШАРОИТИДА ТАНЛОВ


ИҚТИСОДИЙ ҚАРОРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


МИКРОИҚТИСОДИЁТ ПРЕДМЕТИ


Жамият ва инсонларнинг чексиз эҳтиёжларини максимал қондириш мақсадида чекланган ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш йўлларини ўрганиш


“Микроиқтисодиёт” фанининг предмети ва ўрганиш усуллари


3. ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ
Иқтисодий сиёсат иқтисодий субъектлар ҳатти-ҳаракатини ёки унинг оқибатларини тартибга солади ва уларга таъсир ўтказади


2. ТАМОЙИЛЛАР ЁКИ НАЗАРИЯ
Иқтисодий назария иқтисодий субъектлар ҳатти-ҳаракатининг умумий тамойилларини аниқлайди


ДЕДУКЦИЯ


ИНДУКЦИЯ


1. ФАКТЛАР
Тавсифий ёки эмперик иқтисодиёт муайян муаммо ёки иқтисодиётнинг маълум бир соҳасига оид фактларни йиғади ва назариянинг тўғрилигини тасдиқлаш учун фактларни гипотеза билан солиштиради.


Миқроиқтисодий таҳлил усуллари


ИҚТИСОДИЙ ВОҚЕЛИК


ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛ


ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ОМИЛ


ЎЗГАРИШЛАР


НИМА СОДИР БЎЛАДИ?
ҚАНДАЙ ТАЪСИР КЎРСАТАДИ?


НИМА ҚИЛСА ЯХШИ БЎЛАДИ?


ТУШУНТИРИШ
ПРОГНОЗЛАШ


БАҲОЛОВЧИ МУЛОҲАЗАЛАР


ПОЗИТИВ ТАҲЛИЛ


НОРМАТИВ ТАҲЛИЛ


ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТНИ ТАНЛАШ


Миқроиқтисодий таҳлил турлари

Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти.


Инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. Бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. Моддий эҳтиёжлар - шахснинг, корхоналарнинг ва жамиятнинг фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёжларни акс эттиради.
Биз моддий эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун озиқ-овқатларга, кийим-кечакларга, турли хил товарлар ва хизматларга эҳтиёж сезамиз. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. Айрим неъматларни инсониятга табиат истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини такрор ишлаб чиқариш зарур бўлади.
Бизнинг эҳтиёжларимизни қондириш учун талаб этиладиган аксарият иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш зарур бўлади. Бунинг учун эса маълум миқдордаги иқтисодий ресурслар, яъни ер, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, бошқарув малакаси, капитал, хомашё ва материаллар, ахборот талаб этилади. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш мақсадида ресурслардан фойдаланиб моддий неъматлар ишлаб чиқариш жараёнини иқтисодий тизим деб атаймиз..


Иқтисодиётнинг бош муаммоси


Иқтисодиётнинг бош муаммоси


Жамият аъзоларининг моддий эҳтиёжлари чексиз ва ресурсларимиз чекланган экан, ҳеч қачон чексиз эҳтиёжларимизни тўлиқ қондириш мумкин эмас. Шундай экан, иқтисодчилар жамият ихтиёрида мавжуд чекланган (тақчил) ресурслардан оптимал фойдаланган ҳолда чексиз эҳтиёжларини максимал даражада қондириш устида бош қотиришларига тўғри келади. Бунинг учун мавжуд ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш йўлларини излаб топиш зарур бўлади.
Иқтисодчилар “самарадорлик” тушунчасига қандай таъриф берадилар. Самарадорлик тушунчаси техник ёки технологик соҳаларда ҳам қўлланилиб, бирор бир ҳаракат ёки бажарилган ишнинг натижасини баҳолашда фойдаланилади. “Иқтисодий самарадорлик” тушунчаси “харажатлар (сарафлар) – маҳсулот” нисбатини ифодалайди. Аниқроқ қилиб айтганда, ишлаб чиқаришга сарфланган ресурслар (харажатлар) бирлигига нисбатан олинган маҳсулот, фойда кўрсаткичлари иқтисодий самарадорлик даражасини белгилаб беради.


Жамият ўзининг чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада кўпроқ фойдали товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. Бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади.
Тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. Иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. Ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ.
Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. Ишлаб чиқаришга сарфланган ҳар бир ресурс бирлиги жамият учун максимал қайтимни таъминлаши зарур. Ғалла етиштиришга қулай ерлар чорвачилик учун ишлатилмаслиги, унумдорлиги юқори ерлар эса саноат мақсадлари ёки шахсий уй-жой қуриш учун ишлатилмаслиги мақсадга мувофиқ.


ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИК


УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ


ФИРМАЛАР


РЕСУРСЛАР
БОЗОРИ


ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР БОЗОРИ


НИМА?


ҚАНДАЙҚИЛИБ?


КИМ УЧУН?


МУВОФИҚЛАШТИРИШ


НАРХ


МИҚДОР


РАЦИОНАЛ ҲАРАКАТ


НЕЪМАТЛАР БИЛАН ЭКВИВАЛЕНТ АЛМАШУВ


БОЗОР


ИҚТИСОДИЁТНИНГ УЧТА АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

2. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар


Ишлаб чиқариш имкониятларининг чекланганлиги, ишлаб чиқариш вариантларидан биттаси ёки бир нечтасини танлаб қолганларидан воз кечишни тақозо қилади. Бошқа вариантлардан воз кечиш натижасида, биз улардан олиниши мумкин бўлган фойдадан ҳам воз кечамиз, яъни бу бой берилган имкониятлар бўлиб, альтернатив харажатларни ташкил этади.
Альтернатив харажатлар - ресурслардан энг самарали фойдаланишдан воз кечиш натижасида бой берилган имкониятлар билан боғлиқ харажатларни акс эттиради. Альтернатив харажатлар - иқтисодий танлов натижасида энг яхши альтернатив вариантдан олинадиган фойдадан воз кечишни акс эттирувчи харажатлардир.
Альтернатив харажатлар ёрдамида ноёб ресурслардан фойдаланиш йўналишлари бўйича энг яхши (оптимал) тақсимлаш масаласи, яъни муайян вариантда ресурсларни сарфлашдан олинадиган фойда ва харажатларни бошқа вариантлар бўйича олинадиган фойда ва харажатлар билан солиштириш орқали ечилади (яъни альтернатив харажатларни бир-бири билан солиштириш орқали).

3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш.


Ҳар бир жамият, корхона ёки тадбиркор чекланган иқтисодий ресурсларга эга ва ҳолат унинг ишлаб чиқариш имкониятларини доимий равишда чеклаб туради. Ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд ресурслар ва технологик ривожланиш босқичида жамият ёки корхонанинг товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш қобилиятини акс эттиради. Таҳлилни соддалаштириш учун корхона фақат икки хил маҳсулот, масалан телевизор ва музлаткич ишлаб чиқаради деб фараз қиламиз. Корхона 100 млн. доллар капиталга эга. Бир дона телевизор ишлаб чиқариш харажатлари 1000 долларга, бир дона музлаткич ишлаб чиқариш харажатлари 2500 долларга тенг бўлсин.
Жадвалда чекланган 100 млн. доллар капитал (ресурс) шароитида икки турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш вариантлари келтирилган.


1


2


3


4


….


n


Телевизор


100 000


75 000


50 000


25 000


….


0


Музлаткич


0


10 000


20 000


30 000


….


40 000


4. Чекланган ресурсларни тақсимлашнинг бозор механизми. Ресурслар, товарлар ва даромадлар оқими модели.


Бозор – бу харидорлар ва сотувчилар ўзаро муносабатга киришадиган механизм бўлиб, унда келишувлар орқали ресурслар, товарлар ва хизматлар билан айрибошлаш амалга оширилади.
Бозор иқтисодиётида ҳар бир индивид ўз шахсий манфаатини кўзлаб ҳаракат қилади. Бунда фирмалар ва ресурс эгалари бўлган уй хўжаликлари энг кам харажат эвазига ўзларининг даромадларини (фойдасини) максималлаштиришга уринса, истеъмолчилар товарлар ва хизматларга сарфлаган ҳар бир сўм харажатидан олинадиган нафлиликни максималлаштиришга интиладилар.
Бозор иқтисодиётининг тарафдорлари бу механизмни ресурсларни тақсимлаш, ишлаб чиқариш барқарорлигини ва аҳоли бандлигини ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашнинг энг самарали воситаси деб баҳолайдилар. Шу туфайли бозор фаолиятига давлатнинг ҳар қандай аралашуви унинг самарадорлигига путур етказади деган фикрни илгари суришади. Буюк иқтисодчи Адам Смитнинг фикрича бозорнинг ҳар бир иштирокчиси ўз шахсий манфаатларини қондириш йўлида тинмай ҳаракат қилиб, ўзлари билмаган ҳолда жамият ва давлат манфаатларига хизмат қилади (гўё “кўринмас қўл” орқали).
Ҳар қандай иқтисодий тузумда бозорлар нарх орқали ресурсларни тақсимлашда марказий ва ҳал қилувчи аҳамият касб этади.


Бозор иқтисодиётининг асосий тамойиллари


БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ:
1. ХУСУСИЙ МУЛКЧИЛИК.
2. ТАНЛОВ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЭРКИНЛИГИ.
3. ШАХСИЙ МАНФААТ - ИҚТИСОДИЙ ҲАТТИ-ҲАРАКАТНИНГ БОШ ОМИЛИ.
4. АДОЛАТЛИ РАҚОБАТ ВА МОНОПОЛ ФАОЛИЯТНИ ЧЕКЛАШ.
5. НАРХ БОЗОРНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ АСОСИЙ МЕХАНИЗМ.
6. ИҚТИСОДИЁТГА ДАВЛАТ АРАЛАШУВИНИНГ МИНИМАЛ ЧЕКЛАНГАНЛИГИ.
ИҚТИСОДИЙ МУШОҲАДА МАФКУРАСИ:
1. ИНДИВИДУАЛ ТАНЛОВ.
2. ШАХСИЙ МАНФААТНИ ҚОНДИРИШГА УРИНИШ.
3. РАЦИОНАЛ (ОҚИЛОНА) ҲАТТИ-ҲАРАКАТ.
4. ФОЙДА ОЛИШГА ИНТИЛИШ.
5. МОСЛАШУВЧАНЛИК (ҲАМКОРЛИК).


Ресурслар, товар ва хизматлар, даромадлар ва харажатлар айланмаси (кичик доиравий айланиш) модели

Эътиборингиз учун раҳмат!



написать администратору сайта