+Истеъмолчилар_хулқ_атвори_Фан_дас+Истеъмолчилар_хулқ_атвори_202. збекистон республикаси олий ва рта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат итисодиёт университети
Скачать 41.65 Kb.
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ХУЛҚ АТВОРИ ФАН ДАСТУРИ
Тошкент – 2021 Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 202_йил__ ________даги ____ -сонли баённомаси билан маъқулланган. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 202_йил__ ________даги ____ -сонли буйруғи билан маъқулланган фан дастурларини таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдиқлашга розилик берилган. Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар:
Тақризчилар:
Фан дастури Тошкент давлат иқтисодиёт университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (202__ йил “___” ______________ даги “___” -сонли баённома). I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни Ушбу фан жамиятнинг иқтисодий негизи, унинг таркибий қисмлари, умумиқтисодий қонунлар ва категориялар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг моҳияти, ижтимоий-иқтисодий тизимлар ва уларнинг амал қилиш қонуниятлари, иқтисодий ўсиш каби масалаларни қамраб олади. Жамиятда мавжуд иқтисодий қонунларни билиш ва уларнинг амал қилишига онгли муносабатда бўлишда, мамлакатни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилиш жараёнларининг моҳиятини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. “Истеъмолчилар хулқ-атвори” фани танлов фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3-курсда ўқитилиши режалаштирилган. “Истеъмолчилар хулқ-атвори” фани ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига киради ва бакалавриатнинг “Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)” таълим йўналишида ўқитилади. Мазкур фан бошқа маркетинг фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади. II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганишнинг назарий асосларини, истеъмолчилар хулқ-атворининг асосий тушунчалари ва категорияларини, психологиясини, истеъмол бозорлари ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишни ўргатиш ҳамда уларни амалиётда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилишдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларни назарий билимлар, амалий кўникмалалар, иқтисодий ҳодиса ва жараёнларга услубий ёндашув ҳамда илмий дунёқарашини шакллантириш вазифаларини бажаради. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба: истемолчилар хулқ-атворининг назарий асослари, истемолчилар томонидан эҳтиёжларни англаш ва излаш, харид қилиш ва қарор қабул қилиш жараёни, истеъмол, эҳтиёжларни қондирилиши, фойдаланилган маҳсулотлардан озод бўлиш жараёни, истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш яъни консьюмеризм ҳаракати, ўзаро биргаликда ҳаракат қилиш маркетинги ҳақида тасаввурга эга бўлиши; глобаллашув жараёнида истеъмолчи хулқ-атворидаги назарий ўзгаришларни, чакана савдо ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатларни билиши ва улардан фойдалана олиши; талаба истеъмол сегментларини таҳлилни амалга ошириш, истеъмолчилар томонидан товарларни харид қилиш олдидан вариантларни баҳолашга, харид қилиш қарорини қабул қилишга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак. III.Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари) 1-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворида маркетинг тадқиқотлари босқичлари “Истеъмолчилар хулқ-атвори” фанининг объекти ва предмети. “Истеъмолчилар хулқ-атвори” тушунчаси. Истеъмолчиларни ўрганиш. Харидорлар ва истеъмолчилар. Истеъмолчилар хулқ-атвори. Истеъмолчилар хулқ-атвори эволюцияси. Истеъмолчилар хулқ-атворида маркетинг тадқиқотлари. Истеъмолчилар хулқ-атворида маркетинг тадқиқотлари босқичлари. 2-мавзу. Истеъмолчилар хулқ –атвори назарияси Маркетинг ва эҳтиёжларни қондирилиши. Эҳтиёжни ривожданишини аниқловчи омиллар. Англанган эҳтиёжлар. Талаб ва эҳтиёжни боғлиқлиги. Истеъмолчилар хулқ-атвори назарияси. Бозор тушунчаси ва унинг моҳияти. Қиймат қонуни.Талаб ва таклиф қонуни. Талаб ва таклифни ўзаро таъсири. Бозорни сегментлаш. Товарни позициялаштириш. “Чуқурча”ни аниқлаш стратегияси. 3-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворида психологик омиллар Мотивация. Якка истеъмолчилар мотивацияси. Саноат харидорлари мотивацияси. Англаш ва ҳис этиш. Ўзлаштириш ва ўрганиш. Ишонтириш ва фикрлаш, муносабат. Истеъмолчилар хулқ атворида психологик омилларни таҳлил этиш 4-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворини ижтимоий таснифлаш Ижтимоий ҳолат ва маркетинг. Ижтимоий синф концепцияси. Хорижий мамлакатларда ижтимоий тузилмалар. Ўрта синф ҳақида. Истеъмолчилар хулқ атворига таъсир этувчи ташқи омиллар. Бозорларнинг глобаллашуви. Маркетингга глобал ёндашув. Маданият концепцияси. 5-мавзу. Уй хўжалиги ва оиланинг истеъмолчилик хулқ атвори Уй хўжалиги ва оила. Уй хўжалиги ва оилга таъсир этувчи омиллар. Маҳсулотни ким сотиб олади ва истеъмол қилади. Оиланинг ҳаётийлик цикли. Уй хўжалиги ва оиланинг ўлчами. Уй хўжалиги ва оиланинг тузилишини ўзгариши. Уй хўжалиги ва оиланинг хулқ атвори. 6-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворида гуруҳлар ва гуруҳли коммуникациялар Референт гуруҳларнинг истеъмолчилар хулқ атворига таъсири. Машҳурларнинг иштироки ва бошқа референт гуруҳларнинг рекламадаги иштироки. Истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганишда гуруҳли коммуникациялар ва улардан фойдаланиш. 7-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворида инновациялар диффузияси Инновациялар ва янги товарлар. Инновациялар турлари. Инновацияларга таъсир этувчи омиллар. Диффузия жараёни. Диффузия жараёни омиллари тезлиги. Инновациялар диффузиясида истеъмолчилар турлари. Истеъмолчилар хулқ-атворида инновациялар диффузияси самарадорлиги. 8-мавзу. Турмуш тарзи концепцияси ва уни баҳолаш Турмуш тарзи ва унга таъсир этувчи омиллар. Турмуш тарзини тавсифловчи омиллар. Истеъмолчиларнинг ҳаёт тарзи типологияси. Истеъмолчиларнинг ҳаёт тарзи бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси. Турмуш тарзи концепцияси ва унинг мазмуни. Турмуш тарзи концепциясини баҳолаш. 9-мавзу. Истеъмолчилар ресурслари Иқтисодий ресурслар. Иш кучи. Меҳнат унумдорлиги. Когнитив ресурслар. Вақтинчалик ресурслар. Истеъмолчиларга таъсир этувчи ресурслар. Истеъмолчилар ресурсларини оптималлаштириш ва уларни баҳолаш. 10-мавзу. Иррационал истеъмолчилик хулқ-атвори Иррационал хулқ атвори механизми. Ваҳима. Иррационал истеъмолчилик хулқ атворига таъсир этувчи омиллар. Иррационал хулқ атворининг ўзига хос хусусиятлари. Иррационал истеъмолчилик хулқ-атвори моделлари. 11-мавзу. Харидорнинг хулқ-атвори моделлари Харидорларнинг хулқ атвор модели. Харидорларни қарор қабул қилиш жараёни. Харидорларни қарор қабул қилиш жараёни моделларининг ўзига хос хусусиятлари. Танлашни амалга оширишда харидор хулқ атвори. Товар танловидан кейинги харидорлик хулқ атвори. Товар танловигача бўлган харидорлик хулқ атвори. 12-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш усуллари Истеъмолчилар хулқ атворини ўрганиш усуллари. Истеъмолчилар хулқ атворини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари. Истеъмолчиларни кутишни қондириш даражаси. Сўровлар ёрдамида истеъмолчиларни қондириш даражасини ўлчаш. Кўп омилли моделлар ёрдамида истеъмолчилар муносабатини ўрганиш. Келажакдаги истеъмолчилар. Келажакдаги истеъмолчиларни хулқ атворини ўрганиш усуллари. 13-мавзу. Истеъмолчилар хулқ-атворида консьюмеризм Истеъмолчилар ҳаракатининг қисқача тарихи. Кооператив ҳаракатлар. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Шахсий ҳаётга таъсир этмаслик ҳуқуқлари. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш. Истеъмолчилар хулқ-атворида консьюмеризм. Энвиронментализм ҳаракати ва унинг ўзига хос хусусиятлари. IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: 1. Истеъмолчилар хулқ-атворида маркетинг тадқиқотлари босқичлари 2. Истеъмолчилар хулқ –атвори назарияси 3. Истеъмолчилар хулқ-атворида психологик омиллар 4. Истеъмолчилар хулқ-атворини ижтимоий таснифлаш 5. Уй хўжалиги ва оиланинг истеъмолчилик хулқ атвори 6. Истеъмолчилар хулқ-атворида гуруҳлар ва гуруҳли коммуникациялар 7. Истеъмолчилар хулқ-атворида инновациялар диффузияси 8. Турмуш тарзи концепцияси ва уни баҳолаш 9. Истеъмолчилар ресурслари 10. Иррационал истеъмолчилик хулқ-атвори 11. Харидорнинг хулқ-атвори моделлари 12. Истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш усуллари 13. Истеъмолчилар хулқ-атворида консьюмеризм Амалий машғулотлар мультимедиа қурулмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академ. гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилиши лозим. Машғулотлар фаол ва интерфактив усуллар ёрдамида ўтилиши, мос равишда муносиб педагогик ва ахборот технологиялар қўлланилиши мақсадга мувофиқ. V.Фан бўйича курс иши (лойиҳаси) Ўқув режада ушбу фандан курс иши тайёрлаш режалаштирилмаган VI.Мустақил таълим ва мустақил ишлар Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар: Истеъмолчиларни хулқ-атворини ўрганиш усуллари Истеъмолчиларни хулқ-атворини ўрганишнинг асосий босқичлари. Бозорни ўрганиш – истеъмолчиларни хулқ-атворини ўрган иш омили сифатида. Истеъмолчиларни хулқ-атворига таъсир этувчи омиллар. Маркетинг ва эҳтиёжларни қондирилиши. Мотивация назарияси Истеъмолчиларни эҳтиёжларини ўрганиш. Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари. Рақобат курашининг шакллари ва усуллари. Фирманинг бозор таклифини дифференциациялаш. Дифференцияциялаш воситалари ва уларнинг мазмуни. Позициялаштириш жараёни ва қайта позициялаш. Товар бозорини танлаш. Истеъмол бозорини танлаш. Мақсадли бозорни танлаш. Бозор таклифини позиялаштириш. Мустақил ўзлаштириладиган мавзулар бўйича талабалар томонидан рефератлар тайёрлаш ва уни тақдимот қилиш тавсия этилади. VII. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари** Асосий адабиётлар Sangeeta Sahney. Consumer Behaviour. Oxford University Press,UK. 2017.- 586. Меликян, О. М. Поведение потребителей : учебник / О. М. Меликян. - 5-е изд., стер. - Москва : Издательско-торговая корпорация «Дашков и К°», 2020. — 278 с. Сафаров Б.Ж. - Истеъмолчилар хулқ-атвори. Ўқув қўлланма – Т.: Иқтисодиёт , 2019.163 б. Котлер, Ф. Основы маркетинга. 5-е изд. / Ф. Котлер, А. Гари. - М.: Вильямс, 2016. - 752 c. Ergashxodjaeva Sh.DJ., Qosimova M.S., Yusupov M.A. - Marketing. - Т.: «IQTISODIYOT», 2018. – 376 b. Қўшимча адабиётлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи. // Халқ сўзи газетаси. 2020 йил 23 январь, № 17 (7519) Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2017. – 48 б Gary Armstrong, Philip Kotler. Principles of Marketing. 2016, Paperback: 720 pages, Pearson Алешина, И. В. Поведение потребителей : учебник. —М.: Экономистъ, 2016. -525 с. Калюжнова, Н. Я. Современные модели маркетинга : учебное пособие для вузов / Н. Я. Калюжнова, Ю. Е. Кошурникова ; под общей редакцией Н. Я. Калюжновой. – 2-е изд., испр. и доп. – Москва : Издательство Юрайт, 2021. – 170 с. Карасев, А. П. Маркетинговые исследования и ситуационный анализ : учебник и практикум для вузов / А. П. Карасев. – 2-е изд., перераб. и доп. – Москва : Издательство Юрайт, 2021. – 315 с. Карпова, С. В. Маркетинговый анализ. Теория и практика : учебное пособие для вузов / С. В. Карпова, С. В. Мхитарян, В. Н. Русин ; под общей редакцией С. В. Карповой. – Москва : Издательство Юрайт, 2021. – 181 с. Интернет сайтлари 1. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳокимияти портали www.uza.uz – Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий сайти www.cer.uz – Иқтисодий тадқиқотлар Марказининг расмий сайти www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси |