+2 курс учун Амалиёт дастури шакли. збекистон темир йллари АЖ ТОШКЕНТ темир йл муандислари институти
Скачать 100.5 Kb.
|
“Ўзбекистон ТЕМИР ЙЎЛЛАРи” АЖ ТОШКЕНТ ТЕМИР ЙЎЛ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ “ТасдиҚлаЙМАН” “Рўйхатга олинди” Ўқув ишлари бўйича проректор №____________ Гуламов А.А. ______________ “ ___ ” ______ 2020 йил “____”____________ 2020 й. Бакалавриат таълим йўналиши талабаларининг технологик амалиёт дастури (масофавий таълим) Билим соҳаси: 300000- Ишлаб чиқариш ва техник соҳа Таълим соҳаси: 310000 - Муҳандислик иши Таълим йуналиши: 5310700-Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси (темир йўл транспортда) Тошкент – 2020 Технологик амалиёт дастури институт Илмий-услубий кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган (20___ йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома). Технологик амалиёт
Тузувчилар: Бердиев У.Т. – кафедра мудири, т.ф.н. профессор _______________Инсапов Д.М.– катта ўқитувчи_________________________ (Ф.И.Ш. лавозими, илмий даражаси ва илмий унвони) Технологик амалиётнинг ишчи дастури ЭЛЕКТРОМЕХАНИКА факультети Илмий-услубий кенгашида кўриб чиқилган (20___ йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома) ва факультет Илмий Кенгашида тавсия қилинган (20___ йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома). Электромеханика факультети Илмий Кенгаш раиси Д.О. Раджибаев Электромеханика факультети Илмий-услубий Кенгаши раиси А.Х. Суллиев «Электр транспорти ва юқори тезликдаги электр ҳаракат таркиби» кафедрасида кўриб чиқилган ва факультет «Электромеханика» Илмий-услубий Кенгашига тавсия қилинган (20___ йил “___“ ________ даги “_____” - сонли баённома). Электр транспорти ва юқори тезликдаги электр ҳаракат таркиби кафедраси мудири У.Т.Бердиев 1. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан каби инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича бир қатор қарорларнинг қабул қилиниши замонавий техника ва технологияларга асосланган электрлаштиришни ривожлантириш учун кучли туртки бўлди. Бу ўз навбатида темир йўл транспорти юқори тезликли магистралларни электрлаштириш ва унда электр ҳаракат таркибларини қўллаш бўйича малакали кадрларга бўлган талабни кучайтиради. Электрлаштириш мамлакат темир йўл транспортини тубдан қайта қуришнинг асоси ҳисобланади. Темир йўл тармоқларини электр тортишга ўтказиш темир йўллардан фойдаланиш ишларини сифат жиҳатдан яхшилаш, электровоз ва электр поездлардан самарали фойдаланиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш учун малакали кадрларга эҳтиёж ортади. Талабалар томонидан «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ локомотив деполари ва таъмирлаш заводларида республикада мавжуд электр транспортларини эксплуатация қилиш, уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлаш жараёнларини ўрганиш, минтақавий темир йўл узелларининг, турли станцияларнинг тузилишини, техникавий таъминланганлиги ва технологик жараёнларини ўрганиш, ташиш жараёнини бошқаришни ташкил этиш, замонавий техникавий воситалар билан танишиш ва ўрганиш, таъмирлаш корхоналарининг иқтисодий ва эксплуатацион кўрсаткичларини ўрганиш, темир йўлда фойдаланиладиган ҳисоблаш техникаси, темир йўл транспорти ва техник воситаларидан фойдаланиш даражасини кўтариш бўйича ишлаб чиқилган ташкилий ва илмий-техникавий ҳамда ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ўрганиш, уларни амалда қўллай олиш билим ва кўникмаларини эгаллаш талаб этилади. 2. Технологик амалиёт мақсади Малакавий амалиёт «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ нинг илғор корхоналарида, локомотив деполарида, таъмирлаш корхоналарида, минтақавий темир йўл узелларида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, уларнинг техник жиҳозланиши, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш технологиялари, янги техник воситалар, транспорт сервиси, иқтисодий ва фойдаланиш кўрсаткичлари, транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги масалалари бўйича ташкилий ва илмий – техник тадбирлар, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни масофадан туриб ўрганиш, локомотив деполарида, таъмирлаш корхоналарида ишлаш кўникмаларини масофадан урганиш учун мўлжалланган. 3. Технологик амалиёт вазифалари Темир йўл транспортида электр ҳаракат таркибининг асосий деталларига ишлов беришнинг технологик жараёнлари, темир йўл транспортида электр ҳаракат таркиби қурилмаларини тайёрлашнинг асосий босқичлари, ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари, темир йўл транспортида электр ҳаракат таркибини ишлаб чиқарувчи корхона бўлимларининг хусусиятлари билан танишиш. 4. Технологик амалиёти даврида амалиётчи талабаларга қўйиладиган талаблар Амалиётни ўтаётган вақтда талабалар вазифалари: Амалиёт режасида кўрсатилган амалларни бажариш; масофадан ўқитиш қоидаларига риоя қилиш; техника, электр ва меҳнат хавфсизлиги қоидаларини; заводда, депо ва бўлимдаги махсус ва умумий шарт-шароитларни ўрганиш. амалиёт кундалигини сурункали олиб бориш, унга керакли ёзувлар, эскизлар ва бошқа материалларни тўла киритиб бориш. 5. Амалиётчи талабанинг объектларда бажарадиган ишлари мазмуни:
Амалиёт раҳбари ҳар куни талабаларни гурухингизда масофадан туриб TELEGRAM канали орқали цех ва бўлимларда ишларни ташкил қилиш, таъмирлаш технологияси жараёни билан таништириб боради. Цех ва бўлимлар ишлари билан танишув муддати кунига 2-3 соатдан кам бўлмаслиги керак. 6. Технологик амалиётни ўташ тартиби Амалиётни ўтишнинг қуйидаги тартиби белгиланади: техника ҳавфсизлиги бўйича йўриқномалар, корхона ва унинг тарихини билан умумий танишув – 1-ҳафта; Корхона ташкилий тизими, унинг иқтисодий кўрсаткичлари, ишлаб чиқарувчи маҳсулотлари техник кўрсаткичлари билан танишув – 2- ҳафта; Асосий бўлимлар (механика, электр машина, электр аппарат ва бошқалар) иш фаолияти билан танишув – 3- ҳафта; Бош конструктор, технолог, меҳнатни илмий ташкил этиш, техник назорат бўлимлари, экспериментал цех, завод лабораторияси ишлари билан танишув – 4-ҳафта; Шахсий топшириқни ва амалиёт бўйича ҳисоботни расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш – 4- ҳафта. Амалиёт раҳбари ҳар куни талабаларни гурухингизда масофадан туриб TELEGRAM канали орқали цех ва бўлимларда ишларни ташкил қилиш, таъмирлаш технологияси жараёни билан таништириб боради. Цех ва бўлимлар ишлари билан танишув муддати кунига 2-3 соатдан кам бўлмаслиги керак. 7. Технологик амалиёт бўйича ҳисоботни тайёрлаш ва ҳисоботни ҳимоя қилиш тартиби Амалиёт даврида талаба ҳар кунги қилинган ишлар бўйича кундалик дафтарни тўлғазиб боради. Амалиёт якунида талаба дастур бажарилгани ҳақида ҳисобот топширади. Амалиёт бўйича ҳисобот корхона ва олий ўқув юртидан тайинланган раҳбарлар томонидан қабул қилинади. Баъзи холларда ҳисобот кейинги семестр биринчи ҳафтаси мобайнида камида икки кишидан иборат комиссия томонидан институтда қабул қилиниши мумкин. Ҳисобот билан раҳбарга амалиёт кундалиги ҳам топширилади. Ҳисобот ва кундаликни топширмаслик, масофавий ўқишда қатнашмаслик, меҳнат интизомини бузиш холатларига йўл қўйган талаба амалиётни таътил вақтида қайтадан ўтайди. Ишлаб чиқариш томонидан тайинланган раҳбар томонидан амалиётчи талаба томонидан ички тартиб қоидалари бузилган ҳолда керакли чоралар кўрилиб, институт ректорига хабар қилинади. Ректор ушбу талабанинг олий ўқув юртида қолиши масаласини кўриб чиқади. Стипендияга тайинлаш амалиёт бўйича ҳисобот топширилгандан сўнг амалга оширилади. 8. Технологик амалиёт давридаги амалиётчи талабанинг ишларини баҳолаш мезонлари
9. Асосий адабиётлар рўйхати 1.Механическая часть тягового подвижного состава. Под редакцией И.В. Бирюкова. М. Транспорт, 1992. 2.Техник фойдаланиш қоидалари. Т. 2012 й 3. Insapov D. M., Kamalov I.S. Elektr transportlari mexanik qismi tuzilishi va dinamika asoslari. 5310700 – “ Elektr texnikasi, elektr mexanikasi va elektr texnologiyalari” ta’lim yo`nalishi talabalari uchun darslik. Toshkent, 2014.-344 с. 4. Elektr transporti harakat tarkibini loyihalashtirish. (Xromova G.A., Fayziboyev Sh.S., Kamolov I.S., Insapov D.M. Preprint) TTYMI, 2009.-144 bet. 5. Электроподвижной состав с электрическим торможением: Учебное пособие для вузов ж.-д. транспорта/ Жуликов В.Н., Иньков Ю.М., Козлов Л.Г. и др.– М.:«Учебно-методический центр по образованию на железнодорожном транспорте», 2008.-412 с. 6. Петропавлов Ю.П. Технология ремонта электроподвижного состава. М.: Маршрут, 2006. – 431 с. 7. Южаков Б.Г. “Электрический привод и преобразователи подвижного состава”, М-2007 г. 8. У.Т. Бердиев ва бошқалар. Электр транспорти электр ва электрон ускуналари. Дарслик. “Шамс-Аса”, 2014-йил – 196 – бет. 9.Мажидов С.М. Электр машиналари ва юритмалари.- Тошкент.: Ўқитувчи, 2002. -358 б. 10.”Ўзбекистон” туридаги электровозлар ва “Афросиёб” электр поездлари туғрисида мавжуд электрон маълумотлар. 11.Захарченко Д.Д. «Тяговые электрические аппараты» М., Транспорт, 1991г. 12. Динамика ва ЭТҲТ чидамлигини ошириш усуллари. // Марузалар маътни. – Муалифлар: Хромова Г.А., Файзибаев Ш.С., Хромов С.А. Препринт, ТашИИТ, 2004. – 47 с. 13. Захарченко Д.Д. «Тяговые электрические машины» М.: Транспорт, 1991г. 342с Интернет сайтлари 1. railway.uz/gazhk/7489 ( локомотивное депо "Узбекистон") 2. railway.uz/trz или tash-trz.uz ("O'ZTEMIRYO'LMASHTA'MIR.") 3. Интернет-бот, www-бот (Дистанционное обучение РЖУ Ташкент, Локомотивное хозяйство) 1. www.Ziyonet.uz - ахборот таълим тармоғи 2. www. GDM-online.ru - ЖДМ-online • Информационная служба журнала <Железные дороги мира> 3. www. miit-inf.ru - Московский институт инженеров железнодорожного транспорта (МИИТ) 4. www. rgotupc.ru - Российский государственный открытый технический университет путей сообщения (РГОТУПС) 5. youtube kanali, temir yo'l korxonalari haqidagi videolar |