Главная страница
Навигация по странице:

  • 1. Обследование области головы и шеи

  • 2. Пальпация образований на коже и слизистой оболочке

  • БИЛЕТ. 1. чпжб анкилози этиологияси ва патогенези


    Скачать 61.92 Kb.
    Название1. чпжб анкилози этиологияси ва патогенези
    Дата11.04.2021
    Размер61.92 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаБИЛЕТ.docx
    ТипДокументы
    #193603
    страница1 из 3
      1   2   3

    1.БИЛЕТ

    1.ЧПЖБ Анкилози этиологияси ва патогенези.

    Чакка пастки жағ бўғими анкилози бўғим юзаларини фиброз тортма ёки суяк ҳосил қилиб битиб кетиши билан характерланадиган касаллик ҳисобланади. Анкилоз натижасида жағларни жипслашуви кузатилиб, бўғим ҳаракатининг сезиларли даражада чегараланганлиги ёки тўлиқ ҳаракатсизлиги кузатилади Касаллик кўпинча ёшлик ва ўсмирлик даврларида ривожланади. Унинг сабабларига турли шикастланишлар, туғилгандаги травматик жароҳатлар, бўғим ўсиғи ёнидаги яллиғланиш касалликларини (отит, мастоидит, пастки жағ ўсиғининг остеомиелити) киритиш мумкин. Патологик жараён натижасида (артрит, травма) бўғим юзаларидаги юмшоқ тўқималар жароҳатланиб, тоғай юзалари хиралашади ва мениск толаларга парчаланади. Бўғим капсуласи буришади. Синовиал парда ўзгаради. Тоғай аста-секин йўқолади. Иккала бўғим юзалари қаттиқ чандиқли бириктирувчи тўқимага айланади (фиброз анкилоз), сўнг у суяклашиб, суякли анкилоз ривожланади. Фиброз анкилоз юз скелетининг ривожланиши тугалланган даврда ривожланади. Касалликнинг ривожланиш даврида оғиз очилиши чегараланади. Пастки жағни ҳаракатланиш амплитудаси аста-секин қисқаради. Касалликнинг кечки даврларида бу ҳаракатлар фақат горизонтал йўналишдагина сақланиши мумкин. Пальпацияда бўғим бошчаларини кўп ёки кам миқдорда ҳаракатчанлиги аниқланади. Рентгенологик текширувда фиброз анкилоз бўғим ёриғининг нотекислиги билан характерланади ва унда фиброз тортмалар пайдо бўлиши сабабли яхши кўринмайди.

    ЧПЖБ анкилози билан касалланган беморларни даволаш ниҳоятда қийин ортодонтик усуллардан фойдаланилади. Фиброз анкилозни даволашда фиброз тортмаларни узиш (редрессация) амалиёти амалга оширилади.Операция умумий ёки маҳаллий оғриқсизлантириш остида олиб борилади.Оғизкенгайтиргич курак тишлар соҳасига ўрнатилиб оғиз секинлик билан очиб борилади.Оғиз очилгач премоляр тишлар соҳасига жағни иккала томонида ҳам оғизкенгайтиргич ўрнатилади.Марказий курак тишлари оралиғидаги масофа 2 смга етгач, оғиз кенгайтиргич фақат беморни касал тарафида қолдириб оғизни катта очиш давом эттирилади. Марказий курак тишлар орасидаги масофа 3- 3,5 см га етгач, моляр тишлар оралиғига 48 соат муддатга тез қотувчи пластмассадан пона ясалиб, ўрнатиб қўйилади.Операциядан кейинги даврда оғриқ бўлишини ҳисобга олиб, оғриқ қолдирувчи дори воситалари буюрилади. Операциядан 2-3 кун ўтгач даволаш гимнастикаси буюрилади. Бу даврда ортодонтик аппаратларни қўллаш даволаш жараёнида яънада яхши самара беради. Суякли ва турғун фиброз анкилозда фақат хирургик усуллар қўлланилади.Хирургик усуллар қўлланилганда сохта бўғим ҳосил қилинади. Бунинг натижасида пастки жағни функцияси, ўлчами, анатомик шакли ва тишлар нисбати тикланади.Суякли анкилозда бажариладиган ҳар қандай операцияларда остеотомияни иложи борича жағ шохини юқорироқ қисмидан ўтказиш керак бўлади. Қайтадан анкилоз ҳосил бўлишини олдини олиш учун остеотомиядан сўнг фрагментлар орасига қўйиш учун турли хил аутопластик материалларни ишлатиш мумкин. Бу материалларга озиқлантирувчи оёқчали чайнов мушаклари, ёғ клетчаткаси, тоғай, сон кенг фасцияси, суяк усти пардаси ва бошқа тўқималар киради. Бу усуллар кам қўлланилиб, фақат сохта бўғим ҳосил бўлишида иштирок этгани билан жағ деформацияларини бартараф эта олмайди.

    2.Онкологик ехтиёткорлик тушунчасининг маъноси.

    Статистика маълумотларига кўра юз-жағ ва бўйин соҳаларининг ўсмалари барча юз-жағ хирургияси касалликларининг 13% ини ташкил қилади. Юз-жағ соҳаси ва оғиз бўшлиғи ўсмаларини гистологик келиб чиқиши жиҳатидан ҳар хил турлари фарқланади. Шу ўринда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг онкологик касалликлар номларини стандартлаштириш мақсадида ўсмаларнинг халқаро гистологик таснифини (ЎХГТ) тузганлиги ва бу тасниф, ҳар 10 йилда қайта кўриб чиқилиб, зарурият туғилган ҳолатларда унга қисман ўзгартириш ёки тўлдириш киритилишини эслатиб ўтиш керак бўлади. ЎХГТнинг 1995 йилги нашрида одонтоген гуруҳга кирувчи ва сўлак безлари ўсмаларига тааллуқли қўшимчалар киритилган. ЎХГТ ўзида онкология соҳасидаги илмий ва амалий ютуқларни акс эттиради. Шуни таъкидлаш керакки, ўсмаларнинг клиник турларини аниқлаш уларнинг морфологиясини билишга асосланади.Чунки, касалликнинг моҳиятини тушуниб етиш касалликни ташхислаш ва даволашда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

    ЎХГТ 3 та принцип асосида қурилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

    – ўсмаларнинг анатомик жойлашган ўрни,

    – ўсмаларнинг гистологик тури,

    – ўсмаларнинг клиник кечиши (хавфли ёки хавфсиз).

    Ўсма жараёнларининг жойлашувига боғлиқ ҳолда алоҳида тасниф туркумлари мавжудки, шулардан 3 таси юз-жағ соҳасини ўсмаларига бағишланган бўлиб, улар органга хос ўсмалар деб аталади. Масалан, одонтоген, сўлак безлари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларини ана шундай ўсмалар сирасига киритиш мумкин. Қолган органга хос бўлмаган ўсмалар тананинг бошқа қисмларида жойлашган ўсмаларга мос равишда ривожланади. Ўсмаларнинг гистологик белгилари унинг гистогенезига асосланган. Барча ўсмалар: ҳақиқий ўсмалар, ўсмасимон ҳосилалар ва кисталарга бўлинади. Бундан ташқари, тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати соҳаларидаги ўсма туркумларида, уларнинг ўсма олди ҳолатлари ҳам фарқланади. Ўсма - неоплазма («неос»- янги, «плазма»- ҳосила) ёки бластома деб юритилиб, хавфли ҳамда хавфсиз ўсма жараёнларини билдиради. Аниқроқ қилиб айтганда, «рак» атамаси (лат. канцер) эпителиал тўқимадан ривожланадиган ўсмаларга хос бўлиб, «саркома» эса - бириктирувчи тўқимадан ҳосил бўладиган ўсмаларга нисбатан қўлланилади. Мезодерманинг қайси тўқимасидан ривожланишига қараб, саркомаларнинг остеосаркома, миосаркома, фибросаркома ва бошқа турлари фарқланади. Агар ўсма ҳам эпителиал, ҳам бириктирувчи тўқималардан ривожланса, карциносаркома дейилади. Ўсма ёки ҳосила атамаси аномал массага эга бўлиб, уни келтириб чиқарган ташқи ёки ички омилларнинг таъсири тўхтагандан кейин ҳам тўқималарнинг керагидан ортиқ ўсиш ҳолатига нисбатан ишлатилади. Академик Н.Н. Блохин (1971)нинг таърифига кўра, «ўсма касалликлари» патологиянинг алоҳида кўринишида намоён бўлиб, табиатда кенг тарқалган ва тўхтатиб бўлмайдиган ҳамда касалланиш ўчоғидаги нисбатан мустақил ўсиш хусусиятига эга бўлган ҳужайраларнинг атипик бўлиниши билан характерланади. Ўсмаларнинг этиологияси ва патогенези. Ўсмаларнинг ривожланиши билан боғлиқ бир неча назариялар бор ва улар асосан қуйидагилардан иборат:

    1) Таъсирланиш назарияси (Вирхов, 1863): ўсмалар узоқ муддатли сурункали

    таъсирланишдан келиб чиқади (механик, кимёвий, термик, эндокрин, нейроген

    ва бошқалар).

    2) Конгеймнинг эмбрионал ривожланиш назарияси: ўсмалар эмбрионал

    ҳужайралардан ички ёки ташқи таъсирловчи омиллар натижасида ривожланади.

    3) Юқумли-вирусли-генетик назария. Бу назария олим ва клиницистлар

    томонидан босқичма-босқич ривожлантирилди ва ҳозирги кунда ўсмаларни

    этиологияси ва патогенези борасидаги асосий назариялардан бири бўлиб

    ҳисобланади.

    Ўсмани келтириб чиқарувчи вирусларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд

    бўлиб, улар қуйидаги 2 гуруҳга бўлинади:

    1) РНК тутувчи.

    2) ДНК тутувчи.

    Онковирусларнинг хусусиятлари:

    1) Улар кўпаювчи ҳужайранинг ўсишини стимуллайди.

    2) Баъзи тўқималарга, масалан, эпителийга нисбатан тропизм хусусиятига

    эга.

    3) Латент ҳолатда ҳам хавфли ўсмаларни ривожлантирувчи канцероген

    моддалар билан биргаликда, яъни синергик таъсир кўрсатади.

    4) Ҳужайра ичига киргач, унинг генетик хоссаларини ўзгартириб, онкогенлик

    хусусиятини намоён қилади.

    Канцероген моддалар. Хавфли ўсмаларни чақириш хусусиятига эга бўлган кимёвий, физик ва биологик моддалар канцерогенлар деб аталади.

    - Кимёвий канцерогенларга: органик (полициклик углеводлар) ва ноорганик моддалар (мишьяк, хлоратлар), шунингдек, эндоген моддалар (ўт кислоталари, гормонлар) киради.

    -Физик канцерогенларга: барча ионланувчи ва ультрабинафша нурлар

    (масалан, қуёш радиацияси), сурункали ёки бир мартали жароҳатланиш (куйиш,

    музлаш, шикастлар) киради.

    -Биологик канцерогенларга турли вируслар киради.

    Канцероген моддалар ҳайвон ёки одам организмида хавфли ёки хавфсиз ўсмаларни маълум латент даврлардан сўнг ривожланишига олиб келиб, уларнинг давомийлиги моддаларнинг кимёвий тузилиши, организмга кириши, организмнинг сезгирлиги ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Канцероген моддаларнинг таъсирлаш механизми ҳали етарлича ўрганилмаган, лекин улар оқсилларга бирикиб, модда алмашинуви жараёнини бузади, деган тахминлар бор. Асосан, РНК ва ДНК структуралари бузилади. Эндоген (организмда ишлаб чиқарилувчи) омиллар канцероген стероид гормонлар, «Д» гуруҳ витаминлари, ўт кислоталари- тузилиши жиҳатидан полициклик углеводларга яқинлиги сабабли ўсмаларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Организмда циркуляция қилувчи гормонлар битта умумий хусусиятга эга бўлиб, улар барча тўқималарда пролифератив реакцияларни келтириб чиқариши мумкин: масалан, ички органлар ва сут бези ўсмаларида эндокрин органларнинг турли морфологик ўзгаришлари кузатилади. Ва бу ҳолат тўқима ички алмашинувининг бузилишига сабаб бўлиб, регенератив жараённинг кучайишини стимуллайди ва, ўз навбатида, ўсма ҳосил бўлишига олиб келади.

    3.Юз-жаг ва буйин сохаларини текшириш.

    1. Обследование области головы и шеи

    План обследования пациента

    – опрос: выяснение жалоб на момент обращения (сбор анамнеза заболевания, определение общего состояния пациента, сбор анамнеза жизни)

    – осмотр наружных покровов челюстно-лицевой области и шеи;

    – обследование челюстно-лицевой области ( оценка состояния жевательной и мимической мускулатуры, оценка чувствительности (болевой, температурной, тактильной и т. д.) в соответствии с зонами иннервации ветвей тройничного нерва);

    – пальпация (нужно пальпировать все рельефы челюстно-лицевой области и шеи, обращая внимание на симметричность, болезненность, размеры; следует обследовать регионарные лимфатические узлы)

    – осмотр полости рта (оценка степени открывания рта, осмотр преддверия полости рта и выводных протоков слюнных желез, запись зубной формулы, оценка состояния зубов и периодонта, осмотр слизистой оболочки щек, языка, подъязычной области и неба)

    – оценку функции языкоглоточного и блуждающего нервов.

    – обследование движений шеи и поворачиваний головы

    2.БИЛЕТ

    1.ЧПЖБ Анкилози клиникаси.

    ЧПЖБ анкилози бир томонлама ёки икки томонлама ҳамда тўлиқ ва қисман бўлиши мумкин. Қисман суякли анкилозда бўғим бошчасининг юза қисмлари ва бўғим тоғайининг қолдиқлари сақланади. Тўлиқ суякли анкилозда эса пастки жағ ҳаракатсизлиги ривожланади. Юз пастки қисмининг деформацияси бўғим ичидаги суякли битишишга ва кўпинча бўғим ўсиғи ҳамда ёноқ ёйининг бирлашиб кетишига боғлиқ бўлади. Ҳосил бўладиган конгломерат пастки жағ шохининг юқори қисмидан бошланиб, ярим ойсимон чуқурчани ва тожсимон ўсиқни ўз ичига олиш баробарида, катта деформацияни юзага келтиради. Жағ деформациясининг қай даражада ривожланганлиги анкилознинг ривожланиш даврига боғлиқ бўлади. Бир томонлама анкилозда юз ўрта чизиғи шикастланган томонга қараб силжийди. Бунинг натижасида соғ томонда пастки жағ танаси бўйлаб тўқималарнинг юпқалашиши, шикастланган томонда эса пастки жағ танаси ва шохининг калталашиши ҳисобига юмшоқ тўқималарни қалинлашиши кузатилади. Пальпацияда шикастланган бўғим ҳаракатсиз, соғ бўғимда эса ҳаракат чегараланган бўлади.

    Тишлар қаторида кўплаб патологик жараёнлар (кариес ва унинг асоратлари, гингивит, пародонтит, пародонтоз ва бошқалар) ва кесишган тишлаш нисбати кузатилади Икки томонлама анкилозда пастки жағ танаси ва ўсиқлари калталиги ҳисобига даҳан қисмини кескин калталиги аниқланади. Юқори жағнинг олд қисми пастки жағ устида осилиб қолганга ўхшаб кўринади. Тишлар нисбати бузилади. Кўпинча пастки жағнинг олдинги тишлари танглай шиллиқ қаватига тегиб туриб, уларнинг дистопияси кузатилади (фронтал тишларнинг елпиғичсимон жойлашиши). Премоляр ва моляр тишлар тил томонга қараб сурилган, тил илдизи орқага силжиган, талаффуз тушунарсиз, нафас ритми ва чуқурлиги бузилган бўлиб, уйқу кучли хуррак билан кечади. Овқат истеъмол қилиш қийинлашган. Оғиз бўшлиғи санациясига имкон йўқ. Рентген текширувида тўлиқ суякли анкилозда пастки жағ шохи ва бўғим ўсиғи калталиги аниқланади, охиргиси суяк ҳосиласи кўринишида чакка суягининг бўғим чуқурчаси билан бирикади. Бўғим ёриғи аниқланмайди. Жағ бурчаги деформацияси аниқланади. Агар жараёнга тожсимон ўсиқ қўшилса, у бўғим ўсиғи билан биргаликда яхлит суяк ҳосил қилади. Нотўлиқ суяк анкилозида бўғимнинг оз ёки кўп қисмида бўғим бошчасининг қисман сақланганлиги аниқланади.

    2.Рак олди тушунчасининг таърифи.

    Ўсма олди – дистрофик, қаттиқ, лекин ҳали ўсмага айланмаган чидамли пролиферат. Маълум босқичларда жараён орқага қайтадиган, ўз вақтида ва рационал даволаш эса қайтмас ўсма олди касаллигини тузалишга олиб келади. «Ўсма олди» тушунчасини фанга илк бор дерматолог олим В. Дюбрей (1896) олиб кирган. Ўсма олди ҳолатининг клиник кўриниши, одатда, турлича бўлади. Ўсма олди ҳолатининг диагностикаси ва уни даволаш ўсма ривожланишининг олдини олиш ва уни эрта босқичларида аниқлаш воситаси ҳисобланади. Тери ва юздаги ўсма олди ҳолатининг ривожланишига турли нохуш омиллар, шунингдек, метеорологик (совуқ, қуёш, шамол), касбга оид салбий ҳолатлар олиб келади. Қайд этилган омилларнинг узоқ вақт давомида таъсир кўрсатиши эпителийда кератинланиш жараёнининг бузилишига олиб келади ва ўсма олди учун хос бўлган гиперкератоз, дискератоз кўринишида намоён бўлади. Аммо ўсма олдини таърифлашда биз, айни пайтда, қисман А. Л. Машкиллейсон (1970) таснифини ҳам қўллаймиз. Ўсма олди ҳолатининг икки хил кўриниши, яъни облигат ва факультатив шаклининг фарқланиши шартли ҳисобланади ва ҳозирги адабиётларда қўлланилмайди. Чунки бу борада соҳа мутахассислари орасида собитлашиб қолган фикр шундан иборатки, облигат ўсма олди эртами ёки кечми, барибир ўсмага ўтади, факультатив тури эса камдан - кам ҳоллардагина ўсмага трансформацияланади. Аммо сўнгги йиллардаги электрон микроскоп орқали замонавий усуллардан фойдаланилган патоморфологик текширувлар кам эҳтимолли ўсиш билан кечадиган факультатив жараёнлар (оддий лейкоплакия) нинг эрта босқичларида базал мембрана зарарланиши мумкинлигини кўрсатди. Ўсма олди ҳолати, асосан, етук ёшдаги беморларда, кўпроқ эркакларда

    ривожланади. Одатда, жараён ўчоқли характерга эга. Консерватив даволашдан сўнг ўсма олди ҳолати кўпгина ҳолларда рецидив беради. Гистологик нуқтаи назардан, ўсма олди ҳолати эпителиал ҳужайралар етилиш жараёнининг бузилиши бўлиб, базал ҳужайраларнинг қутблашуви ва улар орасидаги контактнинг йўқотилиши, ядровий гиперхроматоз, атипик мугузланиш, ҳужайра ва ядро ўлчами ҳамда улар шаклининг тартибсизлиги, сони, тури ва жойлашуви бўйича митозлар мавжуд бўлишини ўз ичига олади. Ўсма олди ҳолатида эпителий ости тўқималарининг инвазияси ўзига хос жиҳат ҳисобланади. Қайд этилган гистологик ўзгаришларнинг кўпчилиги ва ҳаммасига эга бўлганида ўсма олди интраэпителиал карцинома (carcinoma in situ) сифатида баҳоланади. Терининг ўсма олди ҳолатларига: Боуэн касаллиги, пигментли ксеродерма, актиник кератоз, радиацион дерматоз, ўсма олди меланози, Гетчинсон меланотик доғлари ва бошқалар киради. Қайд этилган ўсма олди ҳолатларидан ташқари, баъзи патологик ҳолатлар «фонли» (яъни бошқа касалликлар билан биргаликда кечадиган) касалликлар ҳисобланиб, улар асосида ўсма ривожланади. Уларга сурункали оқма, ёрилиш, трофик яра, дерматоз, сил югуриги (волчанка) дан сўнгги чандиқлар, термик ҳамда кимёвий куйиш ва бошқаларни киритиш мумкин.

    3.Тери ва шиллик каваттаги хосилаларни палпациялаш.

    2. Пальпация образований на коже и слизистой оболочке

    Методика выполнения:

    - Пальпация переходной складки верхнего и нижнего сводов преддверия полости рта, альвеолярного

    отростка, ретромолярной области, подъязычной области, языка

    - Оценка наличия болезненности при пальпации

    - Оценка плотности и однородности образования

    - Проверка наличия симптома флюктуации

    3.Билет.

    1.ЧПЖБ Анкилозини даволаш (Г.П.Ионнадис буйича артропластика)

    Фиброз анкилозни даволашда фиброз тортмаларни узиш (редрессация) амалиёти амалга оширилади.Операция умумий ёки маҳаллий оғриқсизлантириш остида олиб борилади.Оғизкенгайтиргич курак тишлар соҳасига ўрнатилиб оғиз секинлик билан очиб борилади.Оғиз очилгач премоляр тишлар соҳасига жағни иккала томонида ҳам оғизкенгайтиргич ўрнатилади.Марказий курак тишлари оралиғидаги масофа 2 смга етгач, оғиз кенгайтиргич фақат беморни касал тарафида қолдириб оғизни катта очиш давом эттирилади. Марказий курак тишлар орасидаги масофа 3- 3,5 см га етгач, моляр тишлар оралиғига 48 соат муддатга тез қотувчи пластмассадан пона ясалиб, ўрнатиб қўйилади.Операциядан кейинги даврда оғриқ бўлишини ҳисобга олиб, оғриқ қолдирувчи дори воситалари буюрилади. Операциядан 2-3 кун ўтгач даволаш гимнастикаси буюрилади. Бу даврда ортодонтик аппаратларни қўллаш даволаш жараёнида яънада яхши самара беради. Суякли ва турғун фиброз анкилозда фақат хирургик усуллар қўлланилади.Хирургик усуллар қўлланилганда сохта бўғим ҳосил қилинади. Бунинг натижасида пастки жағни функцияси, ўлчами, анатомик шакли ва тишлар нисбати тикланади.Суякли анкилозда бажариладиган ҳар қандай операцияларда остеотомияни иложи борича жағ шохини юқорироқ қисмидан ўтказиш керак бўлади. Қайтадан анкилоз ҳосил бўлишини олдини олиш учун остеотомиядан сўнг фрагментлар орасига қўйиш учун турли хил аутопластик материалларни ишлатиш мумкин. Бу материалларга озиқлантирувчи оёқчали чайнов мушаклари, ёғ клетчаткаси, тоғай, сон кенг фасцияси, суяк усти пардаси ва бошқа тўқималар киради. Бу усуллар кам қўлланилиб, фақат сохта бўғим ҳосил бўлишида иштирок этгани билан жағ деформацияларини бартараф эта олмайди. Анкилозни хирургик даволашда трансплантантларни қўллаш нафақат пастки жағ функциясини, балки унинг анатомик шаклини ҳам тиклайди. Трансплантантлар сифатида лиофилизирланган, формалинланган, музлатилган ва нурлантирилган аллотрансплантантни ва аутосуякларни(ковурга,метатарзал суяк ва бошкалар) қўллаш хирургик даволашда яхши натижа беради. Шунинг билан бирга аутотрансплантантларни қўллаш беморларга қўшимча жароҳат етказса, аллотрансплантантлардан фойдаланиш қўшимча махсус лабораториялар бўлишини талаб қилади. Охирги йилларда анкилозни даволашда организм учун индифферент бўлган биоматериал ва имплантантларни қўллаш усуллари ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилган. Кўп йиллик амалий тажрибалар шуни кўрсатадики, анкилозни даволашда оптимал натижа олиш учун уни эртароқ бир қатор мутахассислар (юз-жағ хирурги, ортодонт, отоларинголог, терапевт ва бошқалар) иштирокида комплекс тарзда олиб бориш керак.
      1   2   3


    написать администратору сайта