Главная страница
Навигация по странице:

  • 1 жадвал Тадқиқот босқичларида 1 -гуруҳдаги беморларда тизимли ва марказий гемодинамика кўрсаткичларининг динамикаси

  • Расм №1. Тадқиқот босқичларида М-эхопулсация (Р), ИБ ва МПБ динамикаси.

  • 15% ли маннит болюсидан сўнг қоннинг биокимёвий параметрлари динамикаси (инфузиядан 2 соат олдин ва кейин) ( n = 30)

  • Жадвал №3 Тадқиқот босқичида II -гуруҳ беморларида тизимли ва марказий гемодинамика кўрсаткичлари ( n = 36)

  • Русча_узб. Диссертациянинг "Тадиот натижалари ва уларнинг муокамаси"


    Скачать 66.62 Kb.
    НазваниеДиссертациянинг "Тадиот натижалари ва уларнинг муокамаси"
    Дата07.05.2022
    Размер66.62 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаРусча_узб.docx
    ТипДиссертация
    #515881
    страница1 из 3
      1   2   3

    Диссертациянинг "Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси" деб номланган учинчи бобида бош мия шикастланиши билан оғриган беморларнинг клиник-лаборатория маълумотлари ва кўрсаткичлари келтирилган.

    Ўз тадқиқотларимизда биз интракраниал босимига (ИБ) таъсирини ҳисобга олган ҳолда гиперосмоляр терапияни танладик ва баҳоладик, дозалаш учун осмоляр ёки ҳажмли кўрсаткичлардан фойдаланмадик. Биз ИБ <20 мм.сим.уст. дан камайишига олиб келувчи гиперосмоляр эритмалар (ГСЭ) ва маннитнинг умумий дозаларини ҳисоблаб чиқдик ва уларни тегишли гуруҳларда таққосладик.

    Инъекция йўли билан юборилган ГСЭ ва маннит ҳажмига келсак, бу муаммога олиб келмади, чунки ГСЭ ва маннит айланиб юрувчи қон ҳажмига акс таъсир кўрсатади: ГСЭ унинг кўпайишига олиб келади, маннит эса диурезни ошириши туфайли айланиб юрувчи қон ҳажмини камайтиради, мияга таъсир этган ҳолда.

    Шуни таъкидлаш керакки, биз маннит ва ГСЭ ни болюс ҳолатда юбордик, бир томондан уларни таққослашни тасодифийлигини таъминлаш учун, бошқа томондан маннитни узлуксиз юборилганда унинг самарадорлиги чекланганлиги қайд этилган, ҳамда унинг мия паренхимасида тўпланиши кучаяди, бу эса мия шишини кучайтириши ва узайтириши мумкин. [12; 1543-1549-бетлар].

    Гиперосмоляр терапияни амалга оширишда биз қон зардобидаги осмолярлик ва натрийнинг чегаравий қийматларини ҳисобга олдик. Зардобдаги натрий даражаси 155 мэкв /л ва осмолярлиги 320 мосм /л, одатда бу кўрсатилган эритмалар юбориладиган хавфсиз юқори чегара ҳисобланади [64; 1438-1439-бетлар].

    Шунга асосланган ҳолда, биз плазмадаги натрий даражаси > 142 ммол/л дан юқори бўлган беморларга жуда эҳтиёткор бўлдик.
    15% Маннитол олган I -гуруҳ беморларида ўтказилган тадқиқот натижалари
    ТТA нейрожарроҳлик, анестезиология ва реанимация бўлимларида 3 йил давомида (2017-19 йиллар) ўтказилган ушбу тадқиқотга жами 30 та бемор киритилди. Ушбу гуруҳдаги барча зарарланган беморлар учун вазофаол ёрдам, гликемия ва гипертермияни даъволаш учун асосий терапия усуллари II бобда тасвирланган. Имконият бўлганда беморларда КИБ субарахноид лумбар пункция билан манометрия (10 та бемор) ва М-эхо-пулсограмма функцияли Комплексмед 1.2 қурилмаси (барча беморлар учун, қайта-қайта) орқали назоратга олинди.

    Ўртача юрак уриш тезлиги ўртача бир дақиқада 70,1 ± 2,8 (катта миқёсда дақиқада 56-87). 15% маннитнинг болюс дозаси 1 г / кг тана вазнига юборилгандан кейин клиник жиҳатдан муҳим ўзгаришлар кузатилмади. Юрак уриш тезлигининг бироз ошишига мойиллик кузатилди, яъни 120 дақиқада бошланғич кўрсаткичларга қараганда 5% га тезлашди (p> 0,05). Худди шундай натижалар СAҚБ (Систолик артериал қон босими) кўрсаткичларида ҳам кузатилган. СAҚБ нинг максимал ўсиши, дастлабки қийматларга нисбатан, маннит инфузияси тугагандан 30 дақиқа ўтгач (9,9%) қайд этилган. СAҚБ 120 дақиқага келиб ўртача 83,6 ± 3,5 мм.сим.уст бўлган ва дастлабки қийматлардан 8,1% га ошган.

    Марказий веноз босим (МВБ) кўрсаткичлари ва пулсоксиметрия маълумотларининг тадқиқотнинг 30 дақиқасидан бошлаб (III босқич) яхшиланганлиги ишончли (p <0,01) бошланғич маълумотлар бўлиб, улар қоннинг яхши веноз қайтишини кўрсатади.

    Энг катта ўзгаришлар марказий гемодинамика кўрсаткичлари бўйича қайд этилди. Юракнинг бир марталик ва бир дақиқалик маҳсулдорлиги 30-дақиқадан бошлаб статистик жиҳатдан сезиларли даражада ошди ва 120 дақиқадан сўнг юрак уриш индекси (ЮУИ) ва юрак индекси (ЮИ) бошланғич қийматларга нисбатан, мос равишда 55,2% ва 50,2% га ошди (Р <0,05).

    Кўрсатилган артериал қон босими (АҚБ), систолик қон босими (САҚБ), юрак уриши индекси (ЮУИ), юрак индексидаги (ЮИ) бу ўзгаришлар паст қон босим тизимида қаршилик юқори бўлган томирлар тонусининг сезиларли пасайиши фонида содир бўлди, бу эса микроциркуляциянинг яхшиланганлигини кўрсатади (3.5 -жадвал ва 3.1 -расм). Шундай қилиб, дастлаб ўртача 1374,2±56,4 дин×с×см-5 бўлган умумий периферик томир қаршилиги (УПТҚ), 60 ва 120 дақиқадан сўнг ушбу кўрсаткичлардан 32,3% ва 32,5% га паст бўлган (1-расм).

    1 жадвал
    Тадқиқот босқичларида 1 -гуруҳдаги беморларда тизимли ва марказий гемодинамика кўрсаткичларининг динамикаси


    Кўрсаткичлар

    Тадқиқот босқичлари

    I

    II

    III

    IV

    V

    ЮУС, дақ. да

    70,1±2,8

    71,4±3,1

    72,5±3,2

    72,9±3,0

    63,6±2,6

    AҚБ, систолик

    мм.сим.уст

    109,7±4,5

    112,2±4,5

    118,6±4,9

    117,2±4,8

    118,1±4,7

    AҚБ, диастолик

    мм.сим.уст

    61,1±2,4

    64,0±2,6

    68,3±2,8*

    67,1±2,7

    66,4±2,6

    СAҚБ, мм.сим.уст

    77,3 ±3,1

    79,7±3,3

    85,0±3,5

    83,8±3,4

    83,6±3,5

    МВБ, см.сув.уст.

    6,1±0,25

    6,7±0,28

    7,7±0,32**

    8,4±0,35***

    9,0±0,38***

    SpO2, %

    93,4±3,8

    97,3±4,1

    98,4±4,3

    98,7±3,9

    98,4±3,8

    Юрак уриши индекси, мл/м2

    33,3±1,4

    44,1±1,8***

    49,9±2,1***

    52,4±2,2***

    51,7±2,0***

    Юрак индекси, л/м2

    2,53±0,11

    3,15±0,13**

    3,62±0,15***

    3,80±0,16***

    3,80±0,15***

    УПТҚ, дин*с*см-5

    1374,2±56,4

    1285,6±52,8

    989,8±40,6***

    931,1±37,4***

    928,0±36,7***


    Эслатма: * - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05; **-P<0,01; ***-P<0,001)

    УПТҚ ҳам ўзгаришларга дуч келди. Тадқиқотнинг III босқичидаёқ (30 дақиқадан сўнг) у дастлабки маълумотларга нисбатан 28% га (p <0.001) сезиларли даражада камайди.

    15% ли маннитнинг болюсли инфузиясидан сўнг, ИБ 30 дақиқада максимал 31,8% га камайди ва тадқиқотнинг 120 дақиқасигача ушбу кўрсаткичда қолди (п <0.05). ИБ даги бу пасайиши мия перфузион босими (МПБ) га ижобий таъсир кўрсатди, ушбу кўрсаткич 30-дақиқада ўртача 66,3 ± 2,4 мм.сим.уст ни ташкил қилди, бу эса бошланғич қийматлардан статистик жиҳатдан 21,9% (p <0,05) га сезиларли юқори (1-расмга қаранг) Тадқиқотнинг V босқичигача ИБ ва М- эхопулсациялари (P) бошланғич қийматлардан 30.3% ва 52.9% (p <0.01) га паст бўб турди ва МПБ эса бу босқичда бошланғич қийматлардан 29.2% га (р<0,001) юқори ҳолатда турди.


    Эслатма: * - тадқиқотнинг I-босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (**-P<0,01; ***-P<0,001)
    Расм №1. Тадқиқот босқичларида М-эхопулсация (Р), ИБ ва МПБ динамикаси.

    МПБ нинг максимал кўтарилиши тадқиқотнинг 120 дақиқасида дастлабки қийматларга нисбатан 29,2% га ошгани қайд этилди. Буларнинг барчаси мия перфузияси яхшиланганлигини кўрсатди. Бунга кўрсатилган вақт ичида 35-37% га етган гематокрит кўрсаткичлари ёрдам берди.

    15% ли маннит болюсидан сўнг қоннинг биокимёвий параметрлари динамикаси (инфузиядан 2 соат олдин ва кейин) (n = 30)
    Жад.№2


    Гематокрит, %

    Олдин

    41,2±1,7 (27-48)

    Кейин

    36,1±1,5 (32-43)

    Р

    <0,05

    Плазмадаги Натрий, ммоль/л

    Олдин

    136,8±5,6 (123-142)

    Кейин

    135,2±5,3 (124-144)

    Р

    >0,05

    Плазма осмолярлиги, мОсм/л

    Олдин

    260,7±10,6 (254-270)

    Кейин

    271,1±11,2 (260-279)

    Р

    >0,05


    Тақдим этилган маълумотлардан маълум бўладики, маннит гемодилюцияга олиб келади, бунинг натижасида эса Ht кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган (12,4%). Қондаги натрий концентрациясига келсак, у деярли ҳеч қандай ўзгаришларга учрамаган. Плазма осмолярлиги маннит инфузиясидан кейин 10 мОсм/л га ошган бўлсада, бу статистик жиҳатдан аҳамиятли эмас.

    Беморларнинг ушбу гуруҳида (I) олинган максимал ва минимал ИБ қийматлари ўртача 27,4 ± 1,1 мм.сим.уст ва 18,7 ± 0,74 мм.сим.уст ни ташкил қилди.

    Бу гуруҳда осмотерапиянинг ўртача давомийлиги 6,3 ± 1,2 кун (5-8 кун) ни ташкил қилди.

    Даволаш мақсадимизга эришганимиздан сўнг (ИБ ни 20 мм.сим.уст дан паст) ва 2 соат давомида, сўнгра ҳар 4-5 соатда босқичма-босқич кузатиш. Маннит таъсирида ИБ нинг пасайиши диурезнинг 110-140 мл / соатгача (121,1 ± 9,0 мл) ошиши билан кечди. Диурезнинг энг юқори ошиши 30-60 дақиқада кузатилди.

    Бу гуруҳдаги (23,3%) 7 беморда (3 субдурал гематома ва қон кетиш, 4 эпидурал гематома) тромб эвакуацияси билан краниотомия ўтказилди (16,6%). Ушбу беморлар учун маннит билан осмотерапияси самарасиз бўлиб чиқди, яъни болюс билан юборилган маннитга нисбатан рефрактерлик аниқланди, 20 мм.сим.уст дан пасаймади ва МПБ кўтарилди.

    Бу гуруҳдаги беморларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиш муддати ўртача 12,6 ± 0,9 кунни ташкил этди. Клиникада даъволаниш муддати - 19,4 ± 2,1 кун. Касалхонада ўлим кўрсаткичи 23,3% ни ташкил этди (7 бемор).

    Бизнинг тадқиқотимизда 4,1 ± 0,3 мл / кг дозада 15% маннит эритмаси болюс юборилгандан 30 дақиқа сўнг ИБ ни <20 мм.сим.уст га камайтирди. Унинг таъсири 2 соатдан кўпроқ давом этди. Ушбу маълумотлар адабиётда келтирилган маълумотларга мос келади.

    II-гуруҳ беморларда тадқиқот натижалари, 3,5% NaCl гиперосмоляр эритмасидан фойдаланилганда.
    ТТA нейрожарроҳлик, анестезиология ва реанимация бўлимларида 3 йил давомида (2017-19 йиллар) ўтказилган ушбу тадқиқотга жами 36 та бемор киритилди.

    Бу гуруҳдаги барча беморларга ИБ ни пасайтириш учун 3,5% NaCl эритмаси инфузияси юборилган. Ушбу тадқиқотда биз кўрсатилган ГСЭ нинг интракраниал гипертензия алоҳида эпизодларига, шунингдек, мия ичи гипертензияси (МИГ) пикларининг пасайиш вақти ва давомийлигига таъсири, ҳамда бу эритманинг ИБ <20 мм.сим.уст га камaйтирувчи дозасини ўрганиб чиқдик.

    Ўртача юрак уриш тезлиги, бир дақиқада 76,4 ± 2,9 (56-89) ташкил этиб, тадқиқотнинг барча босқичлари давомида амалда клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзгаришларга учрамади. Фақат юрак уриш тезлигининг бироз ошишига мойиллик кузатилди. Унинг максимал қийматлари 3-босқичда қайд этилган (3,5% ГСЭ болюс юборилгандан 15-30 дақиқа ўтгач (бошланғич кўрсаткичдан 3,5% юқори). Қон босими систолик (9,8%) ва диастолик (16,8%) ҳисобига деярли бир хил даражада ошган. Иккала ҳолатда ҳам фарқ ишончли бўлмаган (p> 0,05) (3 -жадвал).

    Жадвал №3
    Тадқиқот босқичида II-гуруҳ беморларида тизимли ва марказий гемодинамика кўрсаткичлари (n = 36)


    Кўрсаткичлар

    Тадқиқот босқичлари

    I

    II

    III

    IV

    V

    ЮУС, дақ. да

    76,4±2,9

    78,3±3,2

    79,1±3,3

    78,2±3,2

    77,9±3,0

    AҚБ, Систолик

    мм.сим.уст

    110,5±4,4

    114,2±4,5

    119,3±4,9

    121,4±5,1

    120,7±4,8

    AҚБ,Диастолик

    мм.сим.уст

    62,5±2,5

    66,1±2,7

    71,2±2,9*

    73,0±3,1*

    72,2±2,8*

    СAҚБ, мм.сим.уст

    78,5±3,2

    82,1±3,4

    87,2±3,6

    89,1±3,7*

    88,3±3,4*

    МВБ, см.сув.уст.

    5,3±0,22

    7,4±0,31***

    7,9±0,33***

    8,2±0,35***

    8,6±0,36***

    SpO2, %

    93,6±3,8

    98,4±3,9

    98,7±4,0

    98,9±4,1

    98,1±3,8

    Юрак уриши индекси, мл/м2

    34,0±1,4

    37,2±1,5

    39,1±1,6*

    38,9±1,8*

    37,4±1,5

    Юрак индекси, л/м2

    2,59±0,11

    2,91±0,12*

    3,09±0,13*

    3,04±0,12*

    2,91±0,11*

    УПТҚ, дин*с*см-5

    1373,3±56,3

    1253,4±49,7

    1254,6±52,3

    1303,1±54,2

    1350,6±55,4


    Эслатма:* - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05; ***-P<0,001)
    СAҚБ нинг дастлабки кўрсаткичлари 78,5 ± 3,2 (62-84) мм.сим.уст. ни ташкил қилиб, кўтарилишга мойиллик кўрсатди. У тадқиқотнинг 4 -босқичида (3,5% ГСЭ болюс юборилгандан 60 дақиқа ўтгач) максимал даражага етди ва дастлабки маълумотлардан 13,5% га ошди (p <0,05) (3.14 -жадвал ва 3.3 -расм). Ушбу гуруҳнинг 9 беморида (25%), қабул қилинган вақтда, артериал гипотензия кузатилгани сабабли, унинг коррекцияси учун инотропик ёрдам (прессорлар, гормонлар) зарур бўлди. Пулс оксиметрия ва МВБ кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланди, PCO2= 37,1 ± 1,4 мм.сим.уст. ни ташкил қилди, бу эса қоннинг газ таркиби яхшиланганлиги (кислород билан тўйиниш) ва юракка веноз қон қайтишини кўпайганини кўрсатади, бу эса ўз навбатида юракнинг бир марталик самарадорлиги (2-босқичда 9,4% га) ва юрак уриш тезлигининг ошиши (2,4%га) туфайли юрак қон ҳайдаш ҳажмининг ошишига олиб келди. Юрак уриш индекси ва юрак индексининг максимал қийматлари, уларнинг бошланғич қийматларидан мос равишда 15 ва 19,3% га ошиши биз томонидан тадқиқотнинг 3 -босқичида қайд этилди.

    Юрак насос кўрсаткичларининг ошиши тизимли томирлар қаршилигининг пасайиши билан мос келди, бу статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлмасада, 3,5% ГСЭ болюси билан давом этган тадқиқотнинг барча босқичларида кузатилган. УПТҚ нинг максимал пасайиши 2 -босқичда (ГСЭ юборилгандан кейин) қайд этилган. У 1253,4 дин*с*см-5 ни ташкил этиб, дастлабки маълумотларга қараганда 8,8% ва УПТҚ нинг ушбу босқичдаги бўлиши керак бўлган қийматлардан 3,6% га паст эди (1300,1 дин*с*см-5). Буларнинг барчаси периферик қон айланишининг яхшиланганлигидан далолат берди.

    Тақдим этилган маълумотлар 3,5% ГСЭ нинг ИБ ва мия қон айланишига ижобий таъсири борлигини кўрсатади. 3,5% ГСЭ болюс юборилгандан 20-25 дақиқа ўтгач, КИБ 20 мм.сим.уст дан пастроқ кўрсаткичга (2-босқич) камайди, ва ўртача 19,7 мм.сим.уст га етди, яъни дастлабки маълумотларга нисбатан 26,3% га камайди (p <0,05). КИБ нинг максимал пасайиши тадқиқотнинг 3 -босқичида (30 дақиқадан сўнг) қайд этилди, бу босқичда у 18,9 ± 0,73 мм сим.уст. ни ташкил этиб, дастлабки қийматлардан 29,3% га (p <0,05) пастроқ бўлди. Юборилгандан 60 дақиқа ва 120 дақиқа ўтгач у кўтарилишга мойиллик кўрсатди, лекин 20 мм.сим.уст. дан пастроқ даражада қолди.

    ИБ нинг пасайиши МПБ нинг ўсишига олиб келди. Шундай қилиб, 2 -босқичда у дастлабки қийматлардан 20,4% га ошди (p <0,05). Биз ушбу гуруҳда МПБ нинг максимал қийматларини 4 -босқичда (болюс киритилгандан 60 дақиқа ўтгач) қайд қилдик, бу босқичда у 69.7 мм.сим.уст. ни ташкил қилиб, тадқиқотнинг I-босқичига қараганда 34.5% юқори бўлди (3.15 -жадвал). 3,5 % ГСЭ болюс юборилгандан 20-25 дақиқа ўтгач, М-эхо пулсация, ўртача 32,3 ± 1,3% ни ташкил этиб пасайди (2-босқич), бу дастлабки маълумотларга нисбатан 48,3% га кам (p <0,05). М-эхо пулсациянинг максимал пасайиши тадқиқотнинг 3-босқичида қайд этилди (30 дақиқадан сўнг), бу босқичда у 29,3 ± 1,1% мм.сим.уст. ни ташкил этиб, бошланғич кўрсаткичларга нисбатан 53,1% га (p <0,05) паст эди.
      1   2   3


    написать администратору сайта