Главная страница
Навигация по странице:

  • 9 Жадвал 4 гуруҳнинг беморларида тадқиқот босқичларидаги эдектролитлар ва қоннинг осмолярлиги ҳамда гематокритнинг динамикаси (n=35)

  • ХУЛОСАЛАР Фалсафа фанлари доктори (PhD) номзодлик диссертацияси бўйича "Бош мия жароҳати бўлган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий хусусиятлари"

  • Русча_узб. Диссертациянинг "Тадиот натижалари ва уларнинг муокамаси"


    Скачать 66.62 Kb.
    НазваниеДиссертациянинг "Тадиот натижалари ва уларнинг муокамаси"
    Дата07.05.2022
    Размер66.62 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаРусча_узб.docx
    ТипДиссертация
    #515881
    страница3 из 3
    1   2   3

    3.5. Расм. Тадқиқот босқичлари давомида P%, ИБ ва МПБ динамикаси (n=35)

    Келтирилган маълумотлар аниқ равишда маннит 15% + NaCl 3,5% нинг показатели ИБ ва мияда қон айланишига бўлган ижобий таъсиридан далолат бермоқда.

    Болюс маннит 15% + NaCl 3,5% киритилганидан сўнг 20-25 дақиқада ИБ 20 мим.сим.уст. пастга камайиб (2 босқич), ўртача 18,1±0,72 мим.сим.уст. га етди, ва бунда дастлабки маълумотларга нисбатан 33,2% (р<0.05) га камайди. ИБнинг максимал даражада пасайиши тадқиқотнинг 3 босқичида кузатилиб (30 дақиқадан сўнг), бунда 17,2±0,68 мим.сим.уст. ташкил қилган ҳолда, у дастлабки маълумотлардан 36,5% (р<0.05) га паст эди. Киритилгандан сўнг 60 дақиқадан бошлаб ва 120 дақиқагача унинг кўтарилишга тенденцияси кузатилган эди, шунга қарамай 20 мим.сим.уст. кўрсаткичидан паст турар эди. ИБнинг пасайиши МПБнинг ошишига сабабчи бўлди. Шундай қилиб, 2 босқичдаёқ у дастлабки маълумотлардан 29,0% (P<0.05) га юқори эди. МПБнинг ушбу гуруҳдаги максимал кўрсаткичларини биз 4 босқичда (болюс киритилганидан сўнг) қайд этган бўлиб, бунда у 71,8 мим.сим.уст. ташкил қилган ҳолда, тадқиқотнинг 1 босқичига нисбатан 41,9% га юқори эди (3.5 расм).

    Қуйидаги жадвал болюс маннит 15% + NaCl 3,5% киритилганидан сўнг тадқиқот босқичларида электролитлар динамикасини, плазма осмолярлигини намойиш қилади (3.28 - жадвал).


    9 Жадвал
    4 гуруҳнинг беморларида тадқиқот босқичларидаги эдектролитлар ва қоннинг осмолярлиги ҳамда гематокритнинг динамикаси (n=35)


    Кўрсаткичлар

    Тадқиқот босқичлари

    I

    II

    III

    IV

    V

    Плазма Na+ си ммоль/л

    134,4±5,4

    141,1±5,8

    142,4±5,9

    139,6±5,7

    139,2±5,6

    Плазма осмолярлиги, мОсм/л

    268,8±10,7

    282,6±11,3

    284,8±11,6

    280,2±10,8

    278,4±10,6

    Гематокрит, %

    40,8±1,7

    37,3±1,5

    35,2±1,4*

    34,6±1,3*

    35,9±1,4*


    Изоҳ: *- тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05)
    Болюс маннит 15% + NaCl 3,5% киритилганидан кейин 20-25 дақиқада плазманинг натрий ва осмолярлик қийматлари (2 босқич) тегишли равишда 4,9% ва 5,1% га ошди (p>0.05). Қоннинг натрий ва осмолярлик даражасининг максимал ошиши 30 дақиқада (3 босқич) кузатилиб, уларнинг дастабки қийматларидан иккала ҳолатда 5,9% га ошди.

    Плазманинг Na+ концентрацияси ва осмолярлигининг ўртача қилиб келтирилган қийматлари ана шундан иборат. Ушбу гуруҳнинг дастлабки гипернатриемия (149,3±4,5 ммоль/л) мавжуд бўлган 7 беморида, болюс маннит 15% + NaCl 3,5% киритилганидан сўнг, тадқиқотнинг 2 босқичидаёқ плазма Na+ даражасининг 157,2±2,3 ммоль/л (5.3% га) ошиши кузатилган (3.28 - жадвал). Маннитолнинг осмодиуретик таъсири уларда соатбай диурезнинг 110-120 мл/соатгача ошиши билан кузатилди, бунда бутун гуруҳ бўйлаб эса диурез 92-95 мл/соатгача ошди. Ушбу гуруҳдаги биронта ҳолатда ҳам биз жигар етишмовчилиги ривожланишини кузатмадик. Аксинча, гипернатриемиянинг жигар компенсацияси қониқарли эди. Диурез 100,2±10,8 мл/с ташкил қилди.

    Биз томондан ушбу гуруҳда мия ички гипертензиясининг 195 эпизоди қайд этилган бўлиб, улар болюс маннит 15% + NaCl 3,5% чиқарилишини талаб қиларди. Ўртача олганда, ҳар битта беморга МИГнинг 5 (4-7) эпизоди тўғри келар эди.

    Ушбу гуруҳда базавий (стандарт) терапия билан маннит 15% + NaCl 3,5% инфузиясининг ўртасидаги ўртача интервал 4,4±0,5 соатни ташкил қилди. Маннит 15% + NaCl 3,5% дозаси МИГнинг ҳар бир эпизодида 5 мл/кг/соатдан бошлаб тўғирланиб, болюс ҳолатда киритишни МИГ <20 мим.сим.уст. даражасида якунланган эди. Умуман олганда, гуруҳ бўйича ушбу доза 3,5±0,2 мл/кг ни ташкил қилди.

    Ушбу гуруҳнинг 5 та беморида етарли даражада рефрактерли МИГ белгиланган бўлиб, у 15% маннит билан комбинацияда 3.5% ГТЭ қисқартирилмаган эди. Ушбу беморларга нейрохирургик аралашишлар амалга оширилди (декомпрес­сион трепанация, қуйилган қон эвакуацияси).

    Ушбу гуруҳда МИГни ўлчаш кунларининг ўртача миқдори 5,4±0,2 ни ташкил қилди.

    Ушбу гуруҳдаги беморларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиш кунларининг ўртача сони 10,8±0,6 ни, клиникада эса – 18,1±1,9 суткани ташкил қилди.

    Ушбу гуруҳда ўлим ҳолати 17,1% ни ташкил қилди. Гуруҳдаги 4 та вафот этган беморда кўпроқ даражада жиддий дастлабки жароҳат (баландликдан йиқилиш, бошга зарбалар тушиши) мавжуд бўлиб, ГКШ бўйича пастроқ баллар (4-5) ва МИГнинг юқори кўрсаткичларига эга эди. Ушбу гуруҳдаги битта беморнинг вафот этиши ЎИМ билан боғлиқ эди. Яна битта беморнинг – ўпкалар абсцесси ва сепсис билан.

    ХУЛОСАЛАР

    Фалсафа фанлари доктори (PhD) номзодлик диссертацияси бўйича "Бош мия жароҳати бўлган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий хусусиятлари" мавзусида олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар келтирилган.

    1. Гипертоник NaCl тузли эритмалари 15% маннит билан солиштирилганда, айланиб юрувчи плазма ҳажмини ошириш орқали МИГ га яққол ва узоқ муддатли таъсир кўрсатади ва бошқа даволаш усулларига (маннит, диуретиклар) чидамли бўлган МИГ да самарали бўлади.

    2. ГТЭ ни болюс йўли билан юбориш МИГ нинг кунлик эпизодларининг камайишига олиб келади, бу беморларнинг Реанимация ва Интенсив терапия бўлимида қолиш муддатини 15% бўлган маннит эритмасига нисбатан 23,0% га камайишига олиб келади.

    3. ГТЭ NaCl Бош мия жароҳати бўлган беморлар томонидан яхши ва хавфсиз қабул қилинади, плазмадаги Nа консентрацияси ва қон осмолярлиги мос равишда 155 ммол / Л ва 320 мОсм / Л дан ошмаган ҳолатда.

    4. ГТЭ NaCl кичик дозасини такроран юбориш МИГ ни камайтириш давомийлигини 5-6 соатгача узайтиради.

    5. ГТЭ NaCl Бош мия жароҳатида миянинг иккиламчи шикастланиши билан боғлиқ гиповолемия хавфини камайтиради, бу гематокрит кўрсаткичлар қониқарли (34-36%) бўлганда юрак бир марталик ва бир дақиқалик ишининг ошиши, ҳамда МВБ ошиши билан тасдиқланади.

    6. 15% маннит эритмасининг 4,1 ± 0,3 мл / кг тезликда болюсли инфузияси МИГ нинг дастлабки даражадан 31,8% га пасайишига олиб келади ва амалда 120 минутгача шу қийматларда қолади. МИГ нинг юқоридаги кўрсаткичда пасайиши МПБ нинг 30-дақиқада 32,8% га ошишига ёрдам беради.

    7. 3,5% ГТЭ NaCl нинг 3 мл/кг ҳисобда болюс инфузияси бош мия жароҳати бўлган беморларда КИБ <20 мм.сим.уст га камайтиришда ва МПБ нинг оширишда самарали бўлди, у инфузия тугагандан 18-20 дақиқа ўтгач кузатилди ва камида 120 дақиқа давом этди.

    8. Изоляцияланган бош мия жароҳати бўлган беморларда гипо- ёки нормонатриемия ва нормал плазма осмолярлиги билан МИГ ни даволашда бошланғич 3,5% ГСЭ NaCl дан фойдаланиш уларнинг чегаравий қийматларга (155 ммол / л ва 320 мОсм / л) қадар ошишига олиб келмайди, беморлар томонидан яхши қабул қилинади, шунингдек самарали ва хавфсиз ҳисобланади.

    9. 7% ГТЭ NaCl нинг 1,9 мл / кг тана вазнига нисбатан болюс инфузияси КИБ ни оптимал назорат қилиш имконини беради ва постинфузион юкламани 27,4% га камайтиради.

    10. Комбинацияланган 15% маннит ва 3,5% ГСЭ NaCl эритмасининг 3,5 ± 0,2 мл / кг тана вазнига нисбатан болюс инфузияси тез (20-25 дақиқа) ва узоқ (> 120 дақиқа) муддатга МИГ нинг пасайишига (бошланғичга нисбатан 36,5% га) ва МПБ нинг сезиларли (41,8%) ўсишига олиб келади.

    11. Бош мия жароҳатини комплекс даволаш жараёнида МИГ эпизодларининг энг кам миқдори 7% ГТЭ NaCl (157) дан фойдаланилганда кузатилади, энг кўп - болюсли 15% маннит эритмаси қўлланилган гуруҳда (221), бу эса ГСЭ NaCl билан индукцияланганда МИГ нинг узоқроқ муддатга пасайишини кўрсатади.

    12. Глазго кома шкаласи бўйича онгни тиклашда энг яхши натижалар 7% ГТЭ NaCl ва маннитнинг 3,5% ГТЭ NaCl билан комбинациясида қайд этилган. Уларнинг баллари ўсиши дастлабки маълумотларга нисбатан мос равишда 43,8% ва 35,5% ни ташкил этди.

    13. Ўлимнинг энг паст фоизи 7% ГТЭ NaCl ва 15% маннитнинг 3,5% ГТЭ NaCl билан комбинацияси бўлган гуруҳларда қайд этилди, бу 17,1% (ҳар икки гуруҳда) ташкил қилди, энг юқори кўрсаткич (23,3%) – маннит қўлланилган гуруҳда кузатилди.
    1   2   3


    написать администратору сайта