Русча_узб. Диссертациянинг "Тадиот натижалари ва уларнинг муокамаси"
Скачать 66.62 Kb.
|
Жадвал №4 Тадқиқот босқичларида ИБ, Р ва МПБ динамикаси (n = 36)
Эслатма:* - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,001) Жадвал №5 II -гуруҳ беморларида тадқиқот босқичларида электролитлар, қон осмолярлиги ва гематокрит кўрсаткичлари динамикаси (n = 36)
Эслатма:* - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05). 3,5% ГСЭ болюс юборилгандан кейин 20-25 дақиқада натрий ва плазма осмолярлиги (2-босқич) ҳар икки ҳолатда ҳам 5,5% га ошди (p> 0,05). Натрий ва қон осмолярлигининг максимал ўсиши 60 дақиқада қайд этилди (4 -босқич), уларнинг бошланғич қийматлари мос равишда 6,6% ва 7,1% га ошди. Бу Nа+ концентрацияси ва плазма осмолярлигининг ўртача қийматлари. Болюс дозаси 3,5% бўлган ГСЭ юборилгандан сўнг, бошланғич гипернатремия (147,5 ± 2,2 ммол/л) бўлган ушбу гуруҳнинг 9 беморида, тадқиқотнинг 2 -босқичида, плазмадаги Nа+ даражасининг 159,1 ± 2, 4 ммол/л (7,8% га) ошиши кузатилган, бу уларда соатлик сийдик чиқаришнинг 100-105 мл/соатгача ошиши билан бирга кузатилган, шу билан бир вақтда гуруҳдаги бошқа беморларда диурез 80-82 мл/соатга ошган. Бу гуруҳда ҳеч қандай ҳолатда буйрак етишмовчилиги ривожланиши қайд этилмаган. Aксинча, гипернатремиянинг буйрак компенсацияси қониқарли бўлди. Диурез 105,3 ± 12,4 мл / соатни ташкил қилди (3.16 -жадвал). Бу гуруҳда биз томонда мия ичи гипертензиясининг 216 эпизоди қайд қилинди, бу эса 3,5% ГСЭ болюс дозасини қайта юборишга олиб келди. Ўртача ҳар бир беморда ИБ нинг 6 (5-8) эпизодлари бўлган. Ушбу гуруҳда асосий (стандарт) терапия билан 3,5% ГСЭ инфузиясининг бошланиши ўртасидаги оралиқ 3,9 ± 0,4 соатни ташкил этди. 3,5% ГСЭ дозаси КИБ нинг ҳар бир эпизодида коррекция қилинди, 5 мл /кг/с дан бошланилди ва ИБ <20 мм.сим.уст даражасига етганда болюс билан якунланди. Умуман олганда гуруҳда бу доза 2,9 ± 0,12 (2,0-3,8) мл / кг ни ташкил этди (3.17-жадвал). Ушбу гуруҳнинг 7 беморида етарли даражада рефрактер бўлган ИБ қайд этилган, ва у 15% маннит билан биргаликда 3,5% ГСЭ юборилганда ҳам яхшиланмаган. Бу беморларда нейрожарроҳлик аралашуви ўтказилди (декомпрессион трепанация, тромб эвакуацияси). Ушбу гуруҳда ИБ ўртача ўлчаш кунлар сони 6.1 ± 0.3 ни ташкил этди. Беморларнинг реанимация ва интенсив терапия бўлимида бўлиш кунларининг ўртача сони 11,3 ± 0,4, клиникада эса – 18,9 ± 1,7 кунни ташкил этди. Бу гуруҳда ўлим кўрсаткичи 22,2% ни ташкил этди. Бу гуруҳдаги барча ўлган 8 беморнинг барчасида Глазго Кома Шкаласи (ГКШ) нинг паст баҳолари (4-5) ва нисбатан юқори КИБ қийматлари билан жиддийроқ бирламчи жароҳат бўлган (баландликдан йиқилиш, бошга зарба). Шундай қилиб, гиповолемия, гипо ёки плазмадаги натрийнинг нормал кўрсаткичлари билан изоляцияланган бош мия жароҳати бўлган беморларда, КИБ ва мия шишини даволаш учун 3,5% ГСЭ 210-220 мл ёки 3 мл / кг тана вазнига тавсия қилиш мумкин. III-гуруҳ беморларда тадқиқот натижалари, NaCl 7% гиперосмоляр эритмасидан фойдаланилган ҳолатда. Бош суяги ичи босими 20 мм.сим.уст дан пастга тушгунга қадар 7% гипертоник тузли эритма (ГТЭ) болюс ҳолатда дастлабки 5 мл/кг /соат (максимал дозa 5 мл / кг тана вазнига) ҳисобга кўра юборилди. Шундан сўнг, мия ичи босими яна кўтарилганда ёки 20 мм.сим.уст га етганда ва юқори рақамларда 15 дақиқа ушлаб турилганда 7% ли гипертоник тузли эритма қайта юборилди. 7% гипертоник тузли эритма дозаси 5 мл / кг тана вазнига максимал 100 мл гача (натрий юкининг 2 ммол/кг га тенг). Беморларнинг ушбу гуруҳида биз томондан мия ичи гипертензиясининг 157 эпизоди қайд қилинди, бу 7% ГТЭ ҳар бир беморга ўртача 4,5 (3-7) эпизод ва ҳар бир беморга ГТЭ билан даъво кунида 1,9 (1,6-2,2) эпизодни юборишни талаб қилди. Ушбу гуруҳда стандарт терапия ва ГТЭ инфузиясини бошлаш ўртасидаги ўртача интервал 4,5 ± 0,7 соатни ташкил этди (3-7). 7% ГТЭ дозаси ҳар бир эпизод учун 5 мл/кг /соатдан бошланиб, ИБ даражаси <20 мм.сим.уст дан ошганда ГТЭ болюси юборилган. Умуман гуруҳда бу доза 1,9 ± 0,4 мл/кг (1,5-3,1) ни ташкил этди (3.22-жадвал). ГТЭ нинг юбориш йўли муҳим аҳамиятга эга. Биз томондан ГТЭ нинг болюс юборилиши танланди, чунки у мия гемодинамикасини яхшилаб, ИБ ни тез пасайтиради. Бир неча соат давомида такрорий дозадан сўнг, ГТЭ мия гипергидратациясининг пасайишига ва ИБ нинг янада пасайишига олиб келди. Узлуксиз инфузия гипернатриемия ва гиперосмолярлик билан боғлиқ бўлиб, ушбу эритмалар мияни аста-секин сувсизлантириб, ИБ ни камайтиради. Гипертоник тузли эритма (7% NaCl) ИБ нинг сезиларли пасайишига ва инфузиядан 30, 60 ва 120 дақиқа ўтгач МПБ нинг ошишига олиб келди (3.21 -жадвал). Тадқиқот босқичларида ИБ, МПБ ва плазмадаги натрий концентрациясининг динамикаси жадвалда кўрсатилган (н = 35). Кўпгина эпизодларда (146) 7% NaCl эритмаси билан КИБ ни камайтириш ва МПБ ни ошириш мумкин бўлди. Мия ичи гипертензиясининг 11 та эпизодида уларда юқори рефрактерлик кузатилди ва уларнинг 5 тасида 7% ГТЭ нинг маннит (0,5 г / кг) ва фентанил (4-6 мл в/и) билан комбинацияси ёрдам берди. Олтита беморда краниотомия ўтказилди. КИБ нинг энг паст кўрсаткичлари инфузия тугагандан 60 дақиқа ўтгач аниқланди ва ўртача 18,7 ± 0,76 мм.сим.уст. ни ташкил қилди, бу эса дастлабки маълумотлардан 32,2% га паст (3.21 -жадвал). Жадвал №6 7% ГТЭ эритмасининг КИБ, СAҚБ, МПБ ва плазма Na + кўрсаткичига таъсири.
Эслатма: * - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05; **-P<0,01; ***-P<0,001). Гипернатремия 145 ммол / л дан ошиши биз томондан ушбу гуруҳнинг 2 беморида қайд этилди (157,6 ммол / л ва 161,2 ммол / л). Бу икки беморда азотли чиқиндилар кўпайиши билан буйрак функциясининг бузилиши қайд этилди, ва бу ҳолат буйрак учун ўрнини босувчи терапиясиз яхшиланди. Ҳеч қайси беморда ўпка шиши ёки тромбоз кузатилмади. Ушбу гуруҳда КИБ мониторинги кунларининг ўртача сони 5,3 ± 0,2 ни ташкил этди. Беморларнинг Реанимация ва Интенсив терапия бўлимида ўтказган кунлар сони ўртача 9,7 ± 0,8, клиникада эса 17,2 ± 1,4 кунни ташкил қилди. Беморларнинг бу гуруҳида ўлим 17,1% ни ташкил этди. Таъкидлаш жоизки, вафот етган 6 беморда кўз қорачиғи аномал ҳолати ва қабул қилиш вақтидаги ГКШ баллари паст бўлиши билан КИБ нинг оғирроқ шакли бўлган (4-6). IV- гуруҳ беморларда тадқиқот натижалари, Маннитнинг 15% гиперосмоляр эритмаси 3,5% NaCl эритмаси билан комбинацияда қўлланилганда. Ўртача бошланғич юрак уриш тезлиги, дақиқада 76,3 ± 2,9 (60-88), тадқиқот босқичларида деярли клиник аҳамиятли ўзгаришларга учрамади. Юрак уриш тезлигининг ошиш тенденцияси кузатилди (3.27 -жадвал). Жадвал №7 Тадқиқот босқичида IV-гуруҳ беморларида тизимли ва марказий гемодинамика кўрсаткичлари (n = 35)
Эслатма: * - тадқиқотнинг I босқичи кўрсаткичлари билан солиштирганда ишончли (*-P<0,05; **-P<0,01; ***-P<0,001). Унинг максимал қийматлари 3-босқичда қайд этилган (болюс маннит 15% + NaCl 3,5% юборилгандан 15-30 дақиқа ўтгач). Қон босими систолик (10,7%) ва нисбатан яққолроқ ошган диастолик (21,0%) компонентлар ҳисобига ошди (3.27 -жадвал). СAҚБ нинг бошланғич қийматлари 77,7 ± 3,1 (65-88) мм.сим.уст.ни ташкил қилиб, кўтарилиш тенденциясини кўрсатди. У тадқиқотнинг 4 -босқичида (болюс маннит 15% + NaCl 3,5% қўлланилгандан 60 дақиқадан кейин) максимал даражага етди ва бошланғич маълумотлардан 16,1% га ошди (p <0,05). Ушбу гуруҳнинг 8 та беморида (22,8%), препарат келиб тушишида, артериал гипотензиянинг ифодаланганлиги коррекцияни амалга ошириш учун инотроп жиҳатдан қўллаб-қувватлашни (прессорлар, гормонлар) талаб қилар эди. Пульсоксиметрия ва ИБ кўрсаткичлари ишончли асосда яхшиланиб, бу қоннинг газ таркибининг (унинг оксигенацияси) ижобий тарафга ўзгариши ва қоннинг юракка венозли қайтиб қуйилишининг ўсиши ҳақида далолат берарди, натижада бу юракнинг бир марталик қон ҳайдаш хусусияти (2 босқичда 5,1% га) ҳисобига ҳам, ЮУСнинг ошиши (1,2% га) ҳисобига ҳам юракдан қон отилиши даражасининг кўтарилишига олиб келди. УИ ва СИ нинг максимал кўрсаткичлари биз томондан тегишли равишда тадқиқотнинг 3 ва 4 босқичларида қайд этилган эди, унда улар дастлабки қийматлардан тегишли равишда 27,7% ва 36,2% га ошган эди (3.27 - жадвал). УПТҚнинг пасайиши юракнинг қон ҳайдаш хусусиятининг ошишини таъминлаб, бу болюс маннит 15% + NaCl 3,5% тадқиқотининг барча босқичларида кузатилди, статистика жиҳатидан тасдиқланмаганига қарамасдан. УПТҚнинг максимал даражада пасайиши 2 босқичдаёқ сезилган эди. У, 1256,5 дин*с*см-5 ни ташқил қилган ҳолда, УПТҚнинг ушбу муддатдаги (1300.1 дин*с*см-5) дастлабки маълумотларидан 8,5% пастроқ ҳамда тегишли катталикларидан 3,4% пастроқ эди. Буларнинг барчаси периферик қон айланишининг яхшиланганлиги тўғрисида далолат берар эди. Эслатма: тадқиқотнинг I босқичига нисбатан *- р<0,0520>20> |