Главная страница
Навигация по странице:

  • Д.А. Махмудова

  • Н. С. Сафаев Тақризчилар: Психология фанлари номзоди, доцент Ф.И.Хайдаров Психология фанлари номзоди, доцент С.Х.Жалилова

  • Д.А.Нуркелдиева МУНДАРИЖА

  • Фан фидоийси бўлган Отам Ахмаджон Махмудовнинг ёрқин хотирасига бағишлайман. КИРИШ

  • Психокоррекцион фаолиятнинг асосий тамойиллари, мақсад ва вазифалари. Психокоррекцион фаолият тамойиллари

  • Коррекция ва психологик диагностика бирлиги

  • Ривожланиш нормативлиги тамойили.

  • Коррекциянинг «юқоридан қуйига» тамойили.

  • Коррекциянинг «қуйидан юқорига» тамойили.

  • Психологик фаолият ривожланишининг тизимлилиги тамойили.

  • Коррекциянинг фаолиятга доир принципи.

  • Коррекцион ишнинг мақсад ва вазифалари.

  • збекистон республикаси олий ва


    Скачать 1.93 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва
    Дата05.10.2022
    Размер1.93 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла27. Psixokorreksiya asoslari (D.M) @profayling_uz.docx
    ТипДокументы
    #715659
    страница1 из 11
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА


    ЎРТА МАХСУС ТАЬЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    Fargona Profayling Maktabining electron kutubxonasi

    https://t.me/profayling_uz

    Д.А. Махмудова


    ПСИХОКОРРЕКЦИЯ АСОСЛАРИ




    Тошкент

    АННОТАЦИЯ

    «Психокоррекция асослари» ўқув қўлланмаси умум методологик асосда ёзилган мазкур курснинг тимзимли баёнидир.

    Олий ўқув юртининг психология факультети талабалари, амалий психологлар ҳамда бошқа ёрдамчи касб эгалари учун мўлжалланган. Мазкур ўқув қўлланмада психокоррекциянинг асоий моделлари, унинг турлари, мақсади ва вазифалари баен қилинган. Назарий усуллар таҳлили маълум методикалар ва усуллар тасвири билан бирга ёритиб берилган. Қўлланма психология факультети талабалари, амалий психологлар ва ижтимоий хизмат ходимларига мўлжалланган.

    Масъул мухаррир: Психология фанлари доктори, профессор Н. С. Сафаев

    Тақризчилар: Психология фанлари номзоди, доцент Ф.И.Хайдаров

    Психология фанлари номзоди, доцент С.Х.Жалилова

    Педагогика фанлари номзоди, доцент Д.А.Нуркелдиева

    МУНДАРИЖА

    Кириш

    Психокоррекцион фаолиятнинг асосий тамойиллари............. .. 6 Психологик коррекциянинг мақсад ва вазифалари.................. ..10

    Коррекцион таьсир қилишда касбий тайёрликнинг асосий

    мезонлари............................................................................... 12

    Психологик коррекция дастурларини тузишнинг асосий

    мезонлари.......................................................................................... 15

    Индивидуал психокоррекция хусусиятлари.............................. 22 Гуруҳий психокоррекция хусусиятлари..................................... .43 Психологик коррекциянинг ҳорижий йўналишлари................. 45 Амалий коррекция методлари:

    Психогимнастика.............................................................................. 68

    Библиотерапия............................................................................. 75

    Рақс терапияси............................................................................ 84

    Мусиқатерапия.............................................................................. 88

    Психокоррекцион машғулотлардан намуналар....................... 91

    Адабиётлар рўйхати................................................................... 132

    Фан фидоийси бўлган Отам

    Ахмаджон Махмудовнинг ёрқин хотирасига бағишлайман.

    КИРИШ

    Ижтимоий амалиёт ва психологларни тайёрлаш жараёнининг турли соҳаларидаги фаолиятни психокоррекцион ишларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Шу сабабдан, мазкур ўқув қўлланмани тайёрлаш эҳтиёжи юзага келди.

    Мазкур ўқув қўлланма психокоррекциянинг асосий назарий ҳамда амалий муаммоларини тизимли равишда баён этади.

    Ўқув қўлланманинг асосий мақсади - психологик ёрдам усулларини ўрганувчиларнинг касбий малакаларини мукаммаллаштиришлари ҳамда мазкур психологик ёрдам ҳақидаги тасаввурнинг назарий-методологик базасини шакллантиришдан иборат.

    Амалий психолог ўз касбий салоҳиятини тўлиқ юзага келтириши учун шахсий имкониятларини ишга сола билиши зарур.

    Психологларга, ижтимоий соҳа ходимларига ҳамда барча психологик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчиларга таклиф қилинувчи ушбу ўқув қўлланма турли амалий вазифаларни ечишга кўмаклашувчи психокоррекция асослари бўйича зарур билимларни бериши мумкин.

    Психокоррекцион фаолиятнинг асосий

    тамойиллари, мақсад ва вазифалари.

    Психокоррекцион фаолият тамойиллари.

    Психокоррекцион фаолиятнинг асосий тамойиллари қуйидагилардан

    иборат:

    1. Коррекция ва психологик диагностика бирлиги.

    2. Ривожланиш нормативлиги.

    3. «Юқоридан қуйига» принципи асосидаги коррекция.

    4. «Қуйидан юқорига» принципи асосидаги коррекция.

    5. Психик фаолиятнинг тизимли тараққиёти.

    6. Фаолиятга доир коррекция.



    1. Коррекция ва психологик диагностика бирлиги тамойили психологик амалиётнинг ўзига хос феномени сифатида психологик ёрдам кўрсатиш жараёни яхлитлиги, мужассамлашганлигини акс эттиради. И.В. Дубровина, Д.Б. Эльконин ва бошқаларнинг асарларида батафсил ёритиб берилган мазкур тамойил бутун коррекцион фаолиятнинг негизи деб эътироф этилади, зотан коррекцион фаолият самарадорлигининг тўқсон фоизи аввал амалга оширилган психологик диагностика жараёнининг чуқурлиги, жиддийлиги билан белгиланади.

    Юқорида зикр этилган тамойил икки йўналишда амалга оширилади. Биринчидан, коррекцион муолажаларни психологик диагностика изланишлари билан уйғунлигини таъминлаш, унинг асосида бирламчи хулоса тузиш ва коррекцион-ривожлантирув ишнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш зарур.

    Коррекцион иш самараси фақатгина дастлабки пухта психологик диагностика ишлари билан белгиланади. Шу билан бирга «..энг аниқ, чуқур ташҳис маълумотлари агар улар жиддий ўйланган психологик-педагогик коррекцион тадбирлар тизими билан уйғунлаштирилмаса маънисиз бўлиб қолиши мумкин» (Д.Б. Эльконин, 1989).

    Иккинчидан, психологнинг коррекцион-ривожлантирув фаолияти мижознинг коррекцион ишлар жараёнидаги кечинмалари ва ҳис-туйғулари, эмоционал ҳолати динамикаси, фаолияти, феъл-атвори, шахс ўзгариши динамикасининг доимий назоратини талаб этади. Ушбу назорат программаси вазифаларга зарурий ўзгартиришлар киритишни, мижозга психологик таъсир кўрсатиш услублари ва воситаларини вақтида янгилаш имконини беради.

    1. Ривожланиш нормативлиги тамойили. Ривожланиш нормативлиги деганда онтогенетик тараққиётнинг ёш босқичлари, уларнинг бир бирларининг ўрнини изчил эгаллашлари жараёни назарда тутилади.

    «Психологик ёш» Л.С.Выготский томонидан киритилган тушунчадир. Бу «шахс тузилишини, унинг фаолиятини шундай янги тоифасики, у боланинг онгини, муҳитга бўлган муносабати, унинг ички ва ташқи оламини, айни вақтдаги ривожланишини асослаб, аниқлаб берадиган психик ва ижтимоий ўзгаришлардир.» (Л.С.Выготский, 1984, с.248).

    Шундай қилиб, боланинг ривожланиш даражасини ёш меъёрларига мос келишини баҳолашда ва коррекцион мақсадларни белгилашда қуйидаги ҳарактеристикаларни инобатга олиш зарур:

      1. Ижтимоий вазият (ахволнинг) хусусиятларини (масалан, тарбиявий еки таълимий идоранинг турини, боланинг мулоқот доираси, катталар,

    оила аъзоларини ҳисобга олгандаги ўзгариши ва ҳ.к.).

      1. Ривожланишнинг айнан шу ёш босқичидаги янги психологик ҳосилаларнинг шаклланганлик даражасини.

      2. Боланинг етакчи фаолиятини ривожланиш даражаси, унинг оптималлашувини.

    1. Коррекциянинг «юқоридан қуйига» тамойили.

    Л.С.Выготский томонидан илгари сурилган ушбу тамойил коррекцион иш йўналишини очиб беради. Психологнинг диққат марказида ривожланишнинг эртанги куни туради, коррекцион фаолиятнинг асосий мазмуни: мижоз

    «тараққиётининг истиқболли ҳудуди»ни яратишдир (бундай мижозлар Л.С.Выготскийда болалар эди). «Юқоридан қуйига» тамойилига биноан коррекция илгарилаб борувчи ҳарактерга эга бўлиб, у янги психологик ҳосилаларни ўз вақтида шакллантиришга йўналтирилган психологик фаолият сифатида тузилади.



    1. Коррекциянинг «қуйидан юқорига» тамойили.

    Ушбу тамойил амалга оширилаётганда коррекцион ишнинг асосий мазмуни сифатида мавжуд психологик қобилиятлар заҳирасини ишга солиш назарда тутилади. Бу тамойил, асосан, бихевиористик ёндашув тарафдорлари томонидан амалга оширилади. Уларнинг нуқтаи-назарига кўра хулқ-атвор коррекцияси, ижтимоий маъқулланган хулқни мустаҳкамлаш ва ижтимоий номаъқул феъл-атворни тормозлаш мақсадида, аввалдан мавжуд бўлган хулқий андозаларни (хоҳ ижобий бўлсин, хоҳ салбий) кучайтириш орқали амалга оширилиши лозим.

    Шундай қилиб, «қуйидан юқорига» коррекцион тамойилнинг асосий вазифаси хулқ-атворнинг берилган моделини турли йўллар билан аниқлаш ва зудлик билан мустаҳкамлашдан иборат. Коррекция марказида - хулқнинг мураккаблашуви ва модификациялашуви, хулқий репретуарда мужассам реакциялар комбинацияси сифатида тушуниладиган психик ривожланишнинг мавжуд даражаси туради.



    1. Психологик фаолият ривожланишининг тизимлилиги тамойили. Бу тамойил коррекцион ишда ривожлантирув ва профилактик вазифаларни ҳисобга олиш заруриятини туғдиради. Мазкур вазифалар тизимлилиги шахс турли жиҳтларининг ўзаро боғлиқлигини ва уларнинг ривожланиши гетерохронлигини (бирдай эмаслиги) акс эттиради. Шахс ривожланишининг ҳамма аспектлари психика тузилишининг тизимлилиги туфайли ўзаробоғлик. Коррекцион ривожлантирув фаолиятнинг мақсад ва вазифаларини белгилашда фақатгина бугунги кунда долзарб бўлган муаммолар билан чекланмасдан кейинги ривожланишни ҳам ҳисобга олиш керак. Вақтида кўрилган превентив чоралар ривожланишдаги турли оғишларнинг олдини олади.

    Коррекцион ишнинг стратегиясини аниқлашда ривожланишнинг тизимлилик принципи «юқоридан қуйига» коррекцион принцип билан узвий боғлиқ эканлигини кўрамиз: текширув пайтига бола эришган тараққиёт даражасининг тизимли таҳлили тараққиётнинг истиқболли ҳудудини белгиловчи, алоҳида ривожланиш босқичларида шаклланган психик фаолият кўринишларининг мавжуд иерархиясини акс эттирувчи тараққиётнинг марказий чегараси нуқтаи назаридан амалга оширилади.



    1. Коррекциянинг фаолиятга доир принципи. Ушбу принцип коррекцион уринишларнинг татбиқ предметини, мақсадга эришиш усуллари ва воситаларини танлашни, коррекцион ишни ўтказиш тактикасини, қўйилган мақсадларни амалга ошириш йўллари ва усулларини белгилайди.

    Коррекцион-ривожлантирув таъсирнинг асосий усули сифатида мижознинг актив фаолиятини ташкиллаштириш унинг моҳиятидир. Шахс ривожланишида ижобий ўзгаришлар учун зарур бўлган асос яратилади.

    Мазкур принципга кўра коррекцион ишнинг асосий йўналиши бўлиб мижозда предметли фаолиятнинг турли жабҳаларига: шахслараро муносабатлар, пировардида, тараққиётнинг ижтимоий вазиятига доир, хусусий йўналишнинг умумлашган услубларини мақсадга мувофиқ равишда шакллантириш илгари сурилади.

    Болалар билан бўлган коррекцион ишда «етакчи фаолият» тушунчаси ишлатилади. Мактабгача ва бошланғич мактаб ёшида бундай фаолият ўйин, ўсмирлик ешида- мулоқот ва ҳамкорликдаги фаолиятдир.

    Коррекциянинг фаолиятга доир принципи: биринчидан, коррекцион уринишларнинг тадбиқ предметини аниқлаб берса, иккинчидан, хусусий йўналишларнинг умумлашган усулларини шакллантириш йўли билан ёшга хос фаолият кўринишларини уюштириш орқали коррекцион методларни белгилайди.

    Коррекцион ишнинг мақсад ва вазифалари.

    Психокоррекцион тадбирлар ривожланишдаги оғишларни тўғрилашга йўналтирилган. Шу туфайли бир қатор долзарб саволлар пайдо бўлади:

    • Ривожланишдаги оғишлар деганда нимани тушуниш керак?

    • Психологик коррекцияни амалга оширишга доир қандай кўрсатмалар мавжуд?

    • Коррекцион масалаларнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш масъулиятини ким ўз бўйнига олади ва қарор қабул қилади?

    • Коррекция самарадорлигини ким ва нимага асосланиб баҳолайди? Коррекцион иш амалиетида ривожланишдаги қийинчиликлар сабабларини тушунтирувчи турли моделлар мавжуд.

    Биологик модель- оғишларнинг келиб чиқишини органик етилиш темпининг секинлашуви билан изоҳлайди.

    Тиббий модель-ривожланишдаги оғиш, қийинчиликлар ва муаммоларни аномал ривожланиш соҳасига олиб чиқади.

    Интеракционистик модель – тараққиёт муаммоларини вужудга келишидашахс ва муҳит ўртасидаги ўзаро таъсирларнинг бузилиши, хусусан, боланинг сенсор ва ижтимоий депривацияси оқибатларини алоҳида қайд этиб ўтади.

    Педагогик модель-оғишларнинг сабабини педагогик ва ижтимоий қаровсизликда кўради.

    Фаолиятга доир модель – етакчифаолият кўриниши ва мазкур ёш босқичи учун одатий фаолият турларини шаклланмаганлигини диққат марказига қўяди.

    Коррекцион иш мақсадларининг қўйилиши психик ривожланишнинг назарий модели билан узвий боғлиқ.

    Коррекцион мақсадларни қўйиш соҳасида учта асосий йўналиш фарқланади:

    1. Ривожланишнинг ижтимоий ҳолатини оптималлаштириш.

    2. Боланинг етакчи фаолият турларини ривожлантириш.

    3. Ешга доир психологик ҳосилаларни шакллантириш.

    Чет эл психологиясида бола ривожланишидаги қийинчиликлар шахснинг ички структураси бузилганда (З.Фрейд, М.Клайн ва ҳ.к.) ёки муҳит бузилганлигида, еки иккала сабаб бирлашганда юзага келади, деб ҳисоблашади.

    Пировардида, таъсир кўрсатишнинг мақсади шахс уйғунлиги ва психодинамик кучлар балансини тиклашдан иборат, деб тушунилади. Коррекцион ишнинг техникаси ва усулларининг танланиши унинг мақсадлари билан белгиланади.

    Мақсадларни конкретлаштиришда қуйидаги қоидаларни ҳисобга олиш

    лозим:

    1.Коррекция мақсадлари негатив эмас, позитив шаклда тузилиши керак. Мақсадлар инкор сўзлари билан тузилмаслиги шарт, уларнинг таъқиқловчи ҳарактерга эга бўлиши мижознинг ривожланиш имкониятларини, ташаббусларини чегаралаб қўйиши мумкин.

    Коррекция мақсадларини аниқлашнинг негатив шакли бартараф этилиши лозим бўлган хулқ-атвор хусусиятлар тавсифидан иборат.

    Коррекцион муддаоларнинг позитив шакли мижозда шаклланиши керак бўлган хусусиятларни ўз ичига олади.

    1. Коррекция мақсадлари реал тузилиши керак. Агар мақсадлар реал ҳолатдан узоқ бўлса, унда психокоррекцион дастур фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.

    2. Умумий мақсадлар қўйилганда, шахс тараққиётининг яқин ва олис истиқболини ҳисобга олиниши керак. Шахснинг, нафақат коррекция тугаган вақтидаги кўрсаткичларини, балки кейинроқ рўй берадиган ривожланиш босқичларидаги ўзгаришларни ҳам камраб олиши керак.

    3. Коррекцион ишнинг самараси анча узок вақт давомида намоен бўлишини ёдда тутиш лозим. Коррекцион иш жараенида, унинг якунланишида; ва, ниҳоят, таҳминан ярим йил ўтгандан кейин, коррекцион ишнинг муваффақиятли еки муваффақиятсизлиги ҳақида гапириш мумкин.


      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта