збекистон республикаси олий ва
Скачать 1.93 Mb.
|
Коррекцион таъсир кўрсатишда касбий тайёрликнинг асосий мезонлариНазарий мезон – коррекцион ишларнинг назарий асосини билиш. Амалий мезон – аниқ корректив метод ва методикаларни билиш. Шахсий тайёрлик – психолог ўзининг шахсига доир муаммоларини ҳал қилганлиги, айниқса мижознинг муаммоларига ўхшаш. Алоҳида коррекцион ишларни юритувчи психолог, таянч фундаментал тайёрликка эга бўлиб, коррекцион таъсир эта олиш методларини билиши керак. Назарий мезон деганда қуйидагилар назарда тутилади: психологик тараққиётнинг онтогенездаги умумий қонуниятларини билиш, психологик тараққиёт даврлари хусусидаги билимларга эга бўлиш, таълим ва тараққиёт, улар ўртасидаги қиёсий ўхшашлик ва тафовутларни билиш, шахс назарияси, моделлари ва типлари хусусидаги тасаввурлар, гуруҳларнинг ижтимоийпсихологик хусусиятлари тўғрисидаги зарурий билимлар. Профессионал тайёрликга нисбатан 3 та асосий ёндашув мавжуд: 1) Бир назарияга таяниб ишлаш, бир ҳил ёндашув, 2) эклектизм – турли назарияларга ендашиш, 3) умумий ёндашув. Бир ёндашувга таяниш предметга чуқурроқ киришга, амалий ва назарий билимларга мукаммал эга бўлиш имконини бериш билан бирга, айнан ўша ёндашувга хос баъзи бир чекловларни қўйиши мумкин. Эклектизм – бунда психолог турли назарий ва амалий билимлардан фойдаланади. Бундай мутахассиснинг иши самарали бўлиши мумкин (айниқса бошланғич босқичда), лекин вақт ўтиб таянч билимлари камлик қилгани боис қийинчиликларга дуч келади. Умумий «континуал» ёндашув – бу профессионал ёндашув бўлиб, бунда мутахассис бир назарияга ёндашиб уни мукаммал ўрганади, профессионал фундаментга эга бўлгач, таянч назария чегарасидан ташқарига чиқа бошлайди, бундай профессионал бирон бир назариянинг концептуал тасаввурларидан фойдаланган ҳолда, техника ва амалий ёндашувни бошқа назариялардан олиши мумкин. Тайёрликнинг амалий компоненти. Тайёрликнинг амалий компонентининг моҳияти аниқ коррекцион метод ва методикаларни эгаллашдан иборат. Конкрет метод ва методикаларни чуқур ўзлаштириш шахснинг касбга доир деформациясини олдини олишга ёрдам беради. Бундай шахсга доир деформацияларга “куйиб адо бўлиш” синдромини киритиш мумкин. “Куйиб адо бўлиш” синдроми ўз ишида хусусий, шахсга доир заҳиралардан фойдаланувчи турли тоифалардаги мутахассисларда учрайди. У касбдаги зўриқиш сабабли юзага келиб, эмоционал, жисмоний ва когнитив ҳолсизлик билан ҳарактерлидир. Бундай синдромни вужудга келишига: мутахассиснинг шахсий ечилмай қолган муаммолари; ҳамкасблари томонидан кам қўллабқувватланган холда улар томонидан юқори талаблар қўйилиши; мотивацияси паст гуруҳлар билан ишлаш оқибатлари; иш самарадорлигининг пастлиги; турғунлик; профессионал билимларининг ошкор бўлишидан қўрқиш; иш тажрибасини ўргатиш ва тарғиб этишга йўл қўйилмаслиги кабилар сабабчи бўлиши мумкин. Ҳар бир психологда касбий салоҳиятини тиклаш ва ривожлантиришда гоҳо онгли, гоҳо онгсиз қўллайдиган, умумий ва махсус усуллар туркуми бўлиши мумкин. Умумийларига: ўз ҳис-туйғуларини эркин ифода этиш имконияти киради. Зотан психологлар ўз мижозларидан салбий ҳиссиётларни ўзлаштиришлари мумкин, “дард босиши”, улар эса йиғилиб қолиш хусусиятига эгадирлар. Айнан шунинг учун ҳам психологлар ўз ҳиссиётларини баъзи-баъзида ташқарига эркин чиқариб туришлари муҳимдир. фақатгина ўз хоҳиш-истакларини бажариш имконияти. Зеро, кўплаб психологлар “бўлиши керак”, “шарт” деган тушунчалар оламида яшайдилар. Бундай истакларнинг асосий қисмини ёлғиз қолиш хоҳиши ташкил қилади. Шахсий тайёрликнинг мавжуд эмаслиги коррекцион ишларда психологик тўсиққа айланиши мумкин. Агар психологни ёшликда қаттиқ уришган ёки жазолашган бўлса, у шахсиятга тегиш каби камситилишни бошидан кечирган бўлса – унда мижозни камситмаслик каби коррекцион қоидага бўйсунмаслиги мумкин. Катталар бу қоидани нотўғри деб билмасликлари мумкин. Масалан: мени ҳам ёшликда уришишган, жазолашган, лекин мен яхши инсон бўлдим деб ҳисоблашишлари мумкин. Бу ҳолатда психолог ва мижоз ўртасида психологик резонанс пайдо бўлади. Психокоррекцион дастурлар тузишнинг асосий мезонлари. Психологик коррекция дастурларини тузишда қуйидаги асосий принципларга таяниш зарур: Коррекцион, профилактик ва ривожлантирувчи масалалар тизимлилиги принципи Коррекция ва психологик диагностиканинг бирлиги принципи Каузал кўринишдаги коррекциянинг устиворлиги. Коррекциянинг фаолиятга доирлиги принципи Мижознинг ёшга доир психологик ва индивидуал хусусиятларини инобатга олиш принципи. Психологик таъсир кўрсатиш методларининг комплекслилиги принципи 7. Коррекцияга мижознинг ижтимоий муҳитидаги яқин кишиларни жалб этиш принципи Психик жараёнлар тузилмасининг турли даражаларига таяниш принципи Дастурлаштирилган таълим бериш принципи Мураккабликка тадрижий ўтиш принципи Берилаетган материалнинг ҳажми ва мураккаблилик даражасини ҳисобга олиш принципи Материалнинг эмоционал мураккаблигини инобатга олиш принципи. Бу принцип ҳар қандай коррекцион ишда 3 кўринишдаги масала мавжудлигини таъкидлайди, яъни 1) коррекцион, 2) профилактик ва 3) ривожлантирувчи. Бунда бола шахсининг ҳар томонлама ривожланишидаги боғлиқлик ва нотекислик борлигини англатади. Тушунарлироқ айтадиган бўлсак, ҳар қайси бола ривожланишнинг турли босқичларида бўлади, яъни: жуда юқори поғона - ривожланиш нормада, паст поғона – ривожланишда психик қийинчиликлар борлигини англатади. Бунда нотекис ривожланиш қонунияти келиб чиқади. Шахсга доир тараққиётнинг айрим жиҳатларини сустлашуви бола интеллекти ривожини ортда қолиши ёки бошқа қийинчиликларни келтириб чиқаради. Масалан: билиш ва ўқиш мотивларининг суст ривожланганлигини пировард натижасида боладаги мантиқий операционал интеллект ортда қолади. Шунинг учун коррекцион ривожлантирувчи программалар масала ва мақсадини аниқлаганда ҳозирги кундаги актуал муаммолар билан чекланмай ривожланишнинг яқин прогнозларидан ҳам фойдаланиш керак. Болага ўтказиладиган ҳар қандай психологик таъсир фақатгина ортда қолган босқични коррекция қилишгагина қаратилган бўлмай, ортда қолишни олдини олишга, уйғун ривожланишга йўл очишга қаратилган бўлиши лозим. Хулоса қилиб айтганда, коррекцион ривожлантирувчи дастур 3 та вазифани бажариши лозим: Коррекцион бузилиш ва ортда қолишни тузатиш. Профилактик – бузилиш ва ортда қолишни олдиндан аниқлаш. Ривожлантирувчи – тараққиёт мазмунини бойитиш, оптималлаштиришга қаратилганлик. Шу 3 та дастурларнинг биргаликда олиб борилиши кутилган натижаларни бериши мумкин. Бу принцип амалий психолог иши сифатидаги мижозни ривожлантириш ва унга психологик ёрдам бериш алоҳида, яхлит жараён эканини акс эттиради. Йўналишига қараб коррекциянинг икки тоифаси фарқланади: симптоматик ва каузал. Симптоматик коррекция мазкур тараққиёт қийинчиликларининг ташқи аломатларини бартараф этишга қаратилса, каузал тоифадаги коррекция мазкур муаммоларни вужудга келтираётган сабабларни йўқ қилишга қаратилади. Иккинчи тоифадаги коррекция ўз устиворлигини йўқотмаслиги лозим. Мазкур принципнинг назарий асослари А.Н.Леонтьев, Д.Б.Эльконин асарларида ишлаб чиқилган. Унинг диққат марказида боланинг психик тараққиётида фаолиятнинг алоҳида ўрни мавжудлиги туради. Мижознинг психологик ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш принципини мижознинг психик ва шахс ривожланишининг норматив тараққиётига ижобий таъсир этади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, мижоз хусусиятларини ҳисобга олиш, уни ўз йўлини ўзи белгилашига йўл очади. Методлардан комплекс таъсир этиш принципи коррекцион таъсир кўрсатиш программаларини тузишда амалиетчи-психолог турли методлар ва техникалардан фойдаланиши лозимлигини эътироф этади. Кўпгина чет эл психологлари томонидан тадбиқ этилган методлар психоанализ, бихевиоризм, гуманистик психология, гештальтпсихология каби илмий мактабларнинг назарий негизларини очиб беради. Лекин ҳеч қайси методика ва техника биттагина назарияга боғланган эмас. Бу принципда мижознинг психик тараққиёти унинг атрофидагиларнинг роли билан белгиланиши мумкинлигини эътироф этади. Бола ўз ёнидаги катталар билан алоқадор холда, биргаликдаги фаолияти орқали баҳоланади. Зотан бола теварак-атрофдагилардан ажралган ҳолда эмас, балки улар билан биргаликда ривожланади. Коррекцион дастурларни тузишда яхши тараққий этган психик процессларга суяниш ва уларни активлаштирувчи методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Аввал психолог билан биргаликда, кейинчалик мустақил равишда бажариш орқали зарурий малакаларни шакллантирувчи бир қатор изчил муолажалардан иборат дастурлар яхши самара беради. Бу принципда коррекцион ишлар тадрижийлиги назарда тутилган. Мазкур принцип мижознинг ўзи бажараётган ишидан завқлана олишига ва коррекцион ишга унинг қизиқишини орттиришга ёрдам беради. Коррекцион дастурни амалга оширишда яъни материалнинг янги ҳажмини беришдан олдин у ёки бу кўникма ва малакаларни нисбатан шаклланганлигига эътибор бериш лозим. Утказилаётган ўйинлар, машғулотлар, таклиф этилаётган материал яхши эмоционал фонни вужудга келишига ёрдам бериши керак. Коррекцион машқлар ижобий эмоционал фон билан якун топиши мақсадга мувофиқдир. Коррекцион дастурлар турлари. Коррекцион таъсир этишдан аввал аниқ коррекцион таъсир этиш моделини тузиш лозим: умумий, типик (одатий), индивидуал. Коррекциянинг умумий модели – бу ҳар бир шахс тараққиёти бир бутун олинган шартлар тармоғидир, дейди. У инсоннинг теварак-атроф, уни ўраб турувчи дунё ҳақидаги фаразларини чуқурроқ, ҳаққоний, кенгроқ бўлишига, инсонлар ҳақида, улар орасидаги муносабат, жамиятдаги ўзгаришлар, уларнинг фаолиятларини анализ қила олиш, кузата олишига шароит яратади. Коррекциянинг бу моделида мижознинг соғлиғи, машғулотнинг вақти аниқ белгилаб олинади. Коррекциянинг типик (одатий) модели – амалий ҳаракатларни уюштиришнинг турли негизларига асосланади; ҳаракатларнинг турли компонентларини ўзлаштиришга ва турли ҳаракатларни тадрижий равишда шакллантиришга қаратилган. Коррекциянинг индивидуал формаси ўз ичига мижознинг ўзига хос бўлган индивидуал томонларини ҳисобга олади – унинг қизиқишлари, психик тараққиёти, ўргана олиш қобилиятлари каби. Стандартлаштирилган ва эркин коррекцион дастурлар мавжуд: Стандартлаштирилган дастурда коррекциянинг ҳар бир босқичида материаллар, қатнашчиларга қўйиладиган талаблар аниқ белгиланган бўлади.. Коррекцион ишни бошлашдан аввал психолог материал берилишида мижознинг кучи ва идрокини ҳисобга олган бўлиши керак. Эркин дастур – бунда психолог дастурни ўзи тузади. Мақсад ва вазифаларининг босқичларини, бир босқичдан иккинчи босқичга ўтишини ўзи белгилайди. Марказлаштирилган таъсир комплекс психокоррекцион блоклардан иборат. Ҳар бир блок аниқ метод ва усуллардан ташкил топган. Булар: Диагностик блок Белгиловчи блок Коррекцион блок Коррекцион таъсирнинг эффективлилигини баҳоловчи блок. 1) Мақсади: шахс ривожланишининг дифференциал диагностикаси, ҳавфли факторларни аниқлаш, психокоррекцион дастурларнинг умумий шакли. Мақсад: ўзига бўлган ишончни, мулоқотга киришишга иштиёқни уйғотиш, қўрқувни камайтириш ва ўз ҳаётига ўзгаришлар киритишга хоҳиш уйғотиш. Мақсад: мижоз тараққиётини оптималлаштириш ва гармонизациялаш, салбий тараққиёт фазасидан ижобийсига ўтиш, ўзи ва дунё билан ҳамоҳанг фаолият ўрната олишга ўрганиш. Мақсад: реакцияларнинг динамикаси ва психологик мазмунига баҳо бера олиш ўз-ўзига берган баҳони барқарорлаштириш. Психокоррекцион дастурларни тузишга қўйиладиган талаблар: Психокоррекцион дастурларни тузишда қуйидаги ҳолатларни ҳисобга олиш зарур: коррекцион ишнинг аниқ мақсадини белгилаш. коррекцион ишнинг мақсадини конкретлаштиришга ёрдам берадиган вазифаларни аниқлаш. Ишни ўтказиш тактика ва стратегиясини танлаш (индивидуал, гуруҳий ёки аралаш) Методика ва техникани ишлаб чиқиш. Коррекцион ишга кетадиган умумий вақтни аниқлаш. Учрашув кунларини белгилаб олиш. Вақтини аниқлаш (бошида 10-15 минут, охирида 1,5-2 соат) Коррекцион дастурни ишлаб чиқиш ва мазмун моҳиятини белгилаб олиш. Коррекцион ишда яқин қариндошлар қатнашувини таъминлаш. Коррекцион дастурни бошлашда динамика ва ўзгартиришлар бўлиши ёки бўлмаслигини белгилаш. Коррекцион тадбир сўнгида коррекцион дастурнинг самаралилиги, мақсад ва вазифаларининг бажарилганлигига баҳо берувчи хулоса ҳисобот тайёрланади. Психокоррекцион тадбирларнинг самаралилигини баҳолаш қуйидаги мезон бўйича аниқланади: А) ривожланишдаги қийинчиликнинг ечилиши, барҳам топиши. Б) мақсад ва вазифаларнинг белгиланиши, коррекцион эффективлиги узоқ муддатдан сўнг, иш охирида аниқланади. Коррекцион дастур муаммонинг бутунлай ҳал бўлишини олдига мақсад қилиб қўймайди, балки самарали иш олиб боришда муаммоларнинг йўқолиши ва ечилишига ҳар томондан баҳо берилаётганига ҳам қаралади. Масалан: мижоз учун дастурда иштирок этаётган вақтда унинг эмоционал ҳолатининг яхшиланиши, ижобий ҳис қилиши билан белгиланади. Психолог учун коррекцион дастур ташкил этилиши, мажбуриятни ҳис этиши олдига қўйилган вазифани бажарилиши билан аниқланади. Мижознинг яқинлари учун эса, мижозда пайдо бўлган муаммонинг қай тарзда ижобий ҳал этилганлиги билан аниқланади. Коррекцион дастурларнинг ижобий таъсир доираси унинг интенсивлигидадир. Коррекцион машғулотлар 1-1,5 соатдан ошмаслиги, олиб борилаётган ўйиннинг маъно жиҳатдан ўйланганлиги билан ҳам боғлиқ. Машғулотлар тугагандан кейин ҳам иложи борича мижознинг тараққий этиши билан қизиқиб бориш мулоқотни йўқотмаслик 1,2 ойда 1 маротаба учраши лозим. Коррекцион дастурлар қанча эрта аниқланиб иш бошланса, шунча тез самара беради. Психокоррекция самаралилигини аниқловчи омиллар. Мижознинг кутган натижаси. Мижозни мавжуд бўлган муаммоларидан халос бўлиши. Мижоз муаммосининг ҳарактери. Мижознинг биргаликдаги фаолиятга тайёргарлиги. Коррекцион тадбирни ўтказаётган психологнинг кутган натижаси. Психологнинг шахсий ва профессионал тайёрлиги. Психокоррекциянинг самараси конкрет метод ва таъсир этувчи хусусиятдан аниқланади. Психокоррекцион ёрдамнинг самаралилигига баҳо бериш борган сари актуаллашмоқда. Бу психологнинг таъсир эта олиши ва коррекцион ишнинг сифатлилигидандир. Ишнинг самаралилигини баҳолашда аниқ методни белгилаб олиш зарур. Коррекцион ишда маълум бир методни олдиндан танлаш қийин, чунки иш фаолиятида психологлар турли методлардан фойдаланадилар. Ҳатто бир метод ҳар хил мутахассисда ҳар хил натижа беради. Ишнинг баҳосини бу методдан хабари бўлмаган эксперт бериши зарур. Психологнинг тарбиявий-таълимий сифатини ҳисобга олиш керак. Психологнинг касбига бўлган қизиқишини ҳисобга олиш зарур. Гуруҳий коррекцион ишда психологнинг профессионал бўлиши катта аҳамиятга эга. Психокоррекцион ишларда мижоз психологик таъсиридан сўнг қуйидагиларга қараб баҳоланади: Ички кечинмаларнинг субъектив моҳиятининг ўзгарганлиги. Таъсир этгандан сўнг мижознинг ижобий томонга ўзгариши. Психологик таъсир самарасини белгилашда психофизиологик методлардан фойдаланиш мумкин. Улар инсоннинг вегетатив-соматик физиологик ва психик функцияларини баҳолайди. Психокоррекцион таъсирнинг самаралилиги критерийси ҳар бир шахсдаги салбий ўзгаришларни айнан уни ўзига хос эканлигини ҳамда танланган психокоррекцион методлар таъсири шу ўзгаришларга қаратилганлигини ҳисобга олиш билан боғлиқдир. Индивидуал психологик коррекция хусусиятлари ПСИХОЛОГИК коррекция, юқорида таъкидлаганимиздек, мижознинг қабул қилинган меъёрларга мос келмайдиган психологик ривожланиш хусусиятларини «тўғрилашга», қаратилган мутахассис фаолиятини акс эттиради. Г.С.Абрамова фикрича, шахсий психологик коррекция -- одамнинг ички дунёсини дискрет тавсифига (психологнинг) асосли таьсир қилишидир. Одам – «Ердаги жонли эволюциянинг сўнгги поғонасидир», ижтимоий – тарихий фаолият субъектидир. Шахс - ижтимоий ривожланиш феномени, онг ва тушунчага эга аниқ тирик одам. Шахсга доир ривожланиш - ижтимоийлашув ва тарбия натижасида одамзотнинг ижтимоий хусусияти сифатидаги шахснинг шаклланиш жараенидир. Табиатан берилган анатомик-физиологик негизга эга бўлган бола ижтимоийлашув жараёнида шахс сифатида шаклланар экан- инсониятнинг ютуқларини ўзлаштириб олам билан ўзаро таъсирга киришади. Ушбу жараенда юзага келган қобилият ва вазифалар шахс сифатлари каби шаклланган одам сифатларини такрор ишлаб чикаради Индивид - (индивидуум ) - Инсон зотига тааллуқли алоҳида бирликдир; қурол, рамзлардан фойдаланувчи ва улар орқали шахсий феъл—атвори ва психик жараенларга эга бўлувчи, табиий (биологик) чегарадан ташқарига чиқувчи ижтимоий мавжудот. Ушбу тушунча билан индивидуаллик тушунчаси чамбарчас боғлиқдир, у бошқа одамлардан ижтимоий жиҳатлари билан аҳамиятли фарқланадиган одамдир. Индивиднинг шахси ва ўзига хос руҳияти, унинг такрорланмаслиги. Ёш — шахсий ривожланишнинг вақтинчалик хусусиятларини белгилаш учун хизмат қиладиган туркум. Психологияда ёшнинг хронологик тушунчалари муҳокама қилинади, хронологик ёш –«паспортда белгиланган ёшдир», психологик ёш -- «хронологик ёшдан фарқли равишда» – бу организм шаклланиш қонуниятлари; яшаш, ўқиш ва тарбияланиш шароитларини асослайдиган ҳамда муайян—тарихий келиб чиқишга эга, онтогенетик ривожланишнинг ўзига хос, аниқ сифат тушунчасини билдиради. Ёш инкирози - кескин психологик ўзгаришлар билан характерланадиган онтогенезни алоҳида, нисбатан узоқ давом этмайдиган даврларидир. Асабий ва жароҳатли характерга эга тангликлардан фарқли равишда шахс ривожланишининг изчиллик қонуниятларига бўйсунади. Cтресс - турли хил экстремал таъсирлар --- стрессорларга жавобан юзага келувчи, кенг доирадаги ҳолатларни белгиловчи ҳолат. Фрустрация – маълум мақсад йўлидаги мавжуд мавҳум тўсиқларни пайдо бўлишига нисбатан ҳосил бўладиган муваффакиятсизликни бошдан кечирувчи руҳий ҳолат, Психокоррекциянинг асосий мақсади мижознинг ёш ва тур хусусиятларидан, унинг субъектив воқелигидан келиб чиқиб шахсига доир ресурсларини фаоллаштирувчи ва меъерга мос келувчи ҳолатга олиб келишдир. Психокоррекцияловчи таъсирнинг асосий қуроли сифатида психолог илгари сурилади, коррекцион жараен психолог - мижоз жуфтлигида кечади. Мазкур жараённи акс эттирувчи тўртта асосий стратегия мавжуд:. вазиятни ўзгартириш; вазиятни ўзгартириш учун ўзни ўзгартириш; вазиятдан чиқиб кетиш; мазкур вазиятда хаётининг янги жиҳатларига эътибор бериш. Психокоррекциянинг сўнги вазифалари учта асосий соҳалардаги исталган ўзгаришларга эришишдир: когнитив; эмоционал; (ҳис- туйғу). ўзини тута билиш. Шахсий психокоррекциянинг хусусиятларини ҳисобга олиб мазкур учта алоҳида соҳаларнинг ҳар бирида аниқ вазифаларни қўйиш мумкин. Когнитив соҳа: ўз хулқ – атвори, муносабати, рекцияси сабабини англаш; ҳис-туйғу ва хулқ – атвор стереотипларни англаш; психологик омиллар ва соматик бузилишлар орасидаги боғлиқликни англаш; можаролар ва руҳий жароҳатловчи вазиятларни келиб чиқишида ўзининг роли ва жавобгарлигини ҳис қилиши; муносабат усулларини, ўзининг муносабати шаклланиши шароитларини англаши. Эмоционал соҳада: мижознинг мутахассис томонидан эмоционал қўллаб— қувватланиши; мижоз ўз туйғуларини англаши ва юзага чиқариши; ўзига нисбатан янада самимий муносабатни шакллантириш; бошдан ўтказиш ва эмоционал муносабатлар усулларини ўзгартириш; |