Главная страница
Навигация по странице:

  • Психокорректорнинг ўз-ўзини тайёрлаш

  • Библиотерапия ва унинг жанрларининг имкониятларини билиш

  • Рўйхат тузиш

  • Келишмовчиликларни ҳал қилиш.

  • Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили.

  • Рақс терапияси қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган

  • МУСИҚАТЕРАПИЯ

  • Мусиқатерапиянинг 4та асосий йўналиши бор

  • збекистон республикаси олий ва


    Скачать 1.93 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва
    Дата05.10.2022
    Размер1.93 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла27. Psixokorreksiya asoslari (D.M) @profayling_uz.docx
    ТипДокументы
    #715659
    страница9 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    БИБЛИОТЕРАПИЯ


    В.М.Мясищевнинг ёзиши бўйича – “ Библиотерапия услуби ўзида китобшунослик, психология, психотерапия, психокоррекциянинг мураккаб қўшилмасини мужассам этади”.

    Библиотерапия- мижозга махсус йўналиш бериш, йўналтирувчи таъсир этиб, махсус танланган адабиётни ўқитиб, руҳий ҳолатини нормаллаштириш ёки оптимизациялашга қаратилади.

    Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг оддий ўқишдан фарқи унинг у ёки бу руҳий жараён, ҳолат, шахс хусусиятларига йўналтирилганлиги:

    ўзгарган- уларнинг нормаллашуви; нормал- уларни босиқлик, вазминлаштириш учун.

    Коррекция (йўналтирилган) ўқишнинг таъсири шундаки, у ёки бу образлар ва улар билан боғлиқ ҳиссиётлар, қизиқиш, хоҳиш-истак, фикрлар китоб орқали қабул қилиниб, ўз образ ва фикрларининг камчилигини тўлдиради, хавотирли фикр ва ҳиссиётларни ўзгартиради ёки янги оқим, янги мақсад сари йўналтиради. Шундай қилиб, мижознинг ҳиссиёт таъсирини кучайтириш ёки бўшаштиришга таъсир этиб, руҳий мувозанатни тиклашга қаратилади.


    Библиотерапия услублари


    Библиотерапия услубини бир неча босқичга бўлиш мумкин:

    1. Психокорректорнинг ўз-ўзини тайёрлаш.

    Унинг ичига ўзининг шахсий библиотерапевтик рецептурасини тайёрлаш, яъни адабиётлар рўйхати ва китоблар билан махсус коррекцион нуқтаи назар билан танишув. Бошланишда 2-3 та ном билан бир неча жанр олинади.

    Вақт ўтиши билан жанр ва китоблар миқдорини ошириш билан рецептурани кенгайтириш тавсия этилади.Ўзи учун баъзи боблар, бўлимлар ва умуман китоб учун кўчирмалар билан қўшиб, тақриз ёзиб бориш зарур, ҳамда унда, айниқса, кўзга ташланган, ёрқин мавзулар, фикрлар, бобнинг ўй ва ташвишлари, муаллифнинг шахсий хусусиятлари қисқача ёзиб борилади.

    Бошланишда бу библиотерапевтга тегишли матнларга этибор қаратишга ёрдам беради. Бунинг учун алоҳида кутубхоналарда кўпроқ китоблар бўлиши зарур ва мижознинг ўзида бу китоб бўлмаганда уни осон топсин. Бундан ташқари мижозга китоб бетларининг четларида белгилар қўйишга руҳсат берилиши керак, бу мижозга ташҳис қўйишни осонлаштиради.

    1. Библиотерапия ва унинг жанрларининг имкониятларини билиш.

    Мижоз билан навбатдаги суҳбатда унга қатор саволлар берилади. Масалан “ Ўзингизга ёққан 5 та китоб номини айтинг.”, “ Қайси китоблар ҳаётингизда кўпроқ таассурот қолдиради? Нима учун?”, “Қайсилари сиз-га кўпроқ таъсир қилади?”, “ Қайси муаллифлар сизга кўпроқ ўхшайди?”, “Қайси асар персонажлари сизга кўпроқ ўхшайди?”.

    1. Рўйхат тузиш.

    Кейинги босқичда адабиётлар рўйхати тузилади: катта ва кичик рўйхатлар. Библиотерапия услуби қўшимча услуб сифатида қўлланса ҳам, бундай рўйхатларнинг мавжудлиги бошқа таъсир услубларини йўналтириш имкониятини беради.

    4.Ўқиш тизимини ишлаб чиқиш.

    Китоблар миқдори, устувор йўналишлар ва жанрлар аниқланади. Мижозга библиотерапия мақсадида китоб тавсия қилинганида А.М.Миллернинг кўрсатиши бўйича учта қуйидаги принципни ҳисобга

    олиш керак:

      • баён этилаётган асарнинг тушунарлилиги (таклиф қилинган китоб мураккаблиги даражаси);

      • китоб қаҳрамони мижозга мос(тушунарли) бўлиши;

      • китобнинг мазмун ҳолати мижознинг ҳозирги ҳолатига максимал ўхшашлиги.

    Охирги принципни ҳисобга олиш шахсий ва одамлараро психологик қарама- қаршиликлар мавжудлигида зарур.

    Библиотерапия жараёнида мижоз ўқувчилик кундалигини ёзиб боради. Кундаликдаги ёзувларни таҳлил қилиш, кўпинча бадиий асарнинг субъектив қабул қилиниш жараёнини очиб беради, бу актив бир томонлама фаолиятни қабул қилиниши ва самарали коррекция жараёнига баҳо бериш ва ташҳис қўйишга ишлатилиши мумкин.

    Библиотерапияни асосий услуб сифатида ишлатилса, ўқиш маълум кетма-кетликда,мавзуда, ўқиб чиқилганлар таҳлил этилиб борилади. Кўпроқ диққат ва эътибор биографик, дунёқарашлар ва махсус адабиётга қаратилади.

    Библиотерапия ёрдамчи услуб сифатида ишлатилиши мумкин у коррекцион тадбирларда кичикроқ вазифанибажариб, тор йўналишдаги вазифани бажаради: бола ва ота-она муносабатлари ва ундаги эмоционал стресс ҳолатларни бартараф этиш учун.

    Библиотерапиянинг ютуғи шундаки, таъсир воситаларининг хилмахиллиги ва бойлигидадир, таъсир кучи, ўзоқ давомийлиги, қайтарилувчанлиги, интимлиги ва х.к.

    Библиотерапия болалар ва катталарга шахсий ва эмоционал таснифларда тавсия этилади, ҳамда индивидуал ва гуруҳларда ишлатилиши мумкин. Библиотерапиянинг гуруҳ кўринишдагисида психокоррекция гуруҳнинг талаблридан ташқари гуруҳ аъзолари ўқувчилик қизиқишлари ва кўп ўқиганлиги ҳисобга олинади.

    5-8 мижоздан иборат гуруҳ йиғилади. Ҳажми катта бўлмаган асарлар танланади ва гуруҳ машғулотлари пайтида ўқилади. Сўнг мутоолалар ўтқазилиб гуруҳда ўзаро муносабатлар структураси аниқланади, гуруҳ аъзоларининг бадиий адабиёт ўқилишига муносабати аниқланади. Кам китоб ўқийдиганларда ўқишга қизиқиш уйғонади. Одамлар персонажларга ўз муносабатларини билдириб, қатор муаммоларга ўз фикрини билдирадилар. Бу эса уларга ўз муаммолари ҳақида восита ёрдамида гапириш имконини беради.

    Библиотерапиянинг яна бир имконияти баҳслар учун қўшимча материал бериши мумкин. Библиотерапия қўшимча ёрдамчи ташҳис қўйиш услуби ҳам бўлиши мумкин.

    Библиотерапияда психокоррекцион жараёнларни шартли равишда специфик ва носпецификка бўлиш мумкин. Носпецифик жараёнлар ўзининг бутун шахс ва конкрет ўзгаришларга шахс орқали таъсир этиш универсал услубиётини, яъни кенг қамровлиги билан характерланади. Бу хотиржам бўлиш; ҳузурланиш, хурсанд бўлиш; ўзига ишонч ҳосил қилиш, ўз имкониятларига ишониш, ўзидан қаноатланиш; етарли даражада умумий психологик (руҳий фаоллик).

    1.Хотиржамлик: Мижозни махсус танлаб олинган публистик, бадиий адабиётлар хотиржам қилиши мумукин, бундай адабиётларни ўқиш мижозни хотиржам, босиқ қилади.

    2.Ҳузурланиш: Ҳаёт муаммолари кўп бўлган одамлар дунёдан ўз муаммолари билан чегараланиб қолган бўлиб, бу дунёдан роҳатланиш, ҳузур олишдан тўсилиб қолади. Яхши китоб ўқиш, айниқса, бу китоб етарли даражада мураккаб ёки динамик (ривожланувчи сюжетли) бўлса, мижозга зарур бўлган қўшимча ҳузурни бағишлайди.

    3.Ўзига ишонч ҳосил қилиш: Ўз имкониятларига ишонч ҳосил қилиш, мижоз биография, автобиография, эсдаликлар, буюк инсонлар хатлари ва китобларини ўқиганда, оғир тақдирли образлар қийинчиликларини енгиб чиқиши ҳақида ўқиганда пайдо бўлади.

    4.Кўпчилик адабий жанрлар юқори даражали руҳий фаолликни пайдо қилиши мумкин, у нормал, ҳимоявий руҳий реакцияларни келтириб чиқаради ва негатив ҳолатни йўқ қилиб, одамни шикастловчи ҳаяжонни босади.

    Библиотерапиянинг бу туридан мижоз билан ишланаётганда бошқа услубга қўшимча сифатида фойдаланиши мумкин. Одатда носпецифик библиотерапия ўз ичига аниқлаб олинган, яхши таниш, оддий, муаммони аниқ тушунадиган китоблар рўйхатини қамрайди.

    Асарлардан бадиий адабиёт ва публистик китоблар олиниб, улар эзгулик билан йўғрилган, саҳоват, олийжаноблик ва зиёлиликни ўз ичига олувчи бўлиши керак.

    Мижозларга таъсир самарали бўлиши учун китобнинг бобларига, бутун китобга қисқача тақриз ёзиш, китоб ёки бобнинг мазмун моҳиятини кўрсатиш тавсия этилади .

    Мижоз муаммоларига қараб, психолог мижозга аниқ китоблар рўйхатини беради ёки унинг диққатини адабиётининг бирор соҳасига қаратади.

    Специфик коррекцион жараёнлар махсус тор йўналишдаги, шахс ёки аниқ руҳий жараён, аниқ ҳиссиёт, фаолият, ўйлашга қаратилади. Бу- назорат, эмоционал ишлов, машқ қилиш, зиддиятларни ҳал қилишдир.

    Назорат. Руҳий жараёнлар устидан назорат уларни қайтариш йўли билан кучайтириш, воқеаларни қайта кўриб чиқиш ёки таҳлил қилиб сустлаштириш, бошқа воқеаларни ёдга олиб, уни четлаштириш, эмоциялар билан, шахсга таъсир этишни оддий ҳаяжон ёки кучли ҳиссиёт орқали амалга оширилади.

    Назоратни бир неча босқичга бўлиш мумкин.

    -ўз аҳволини тушуниш, унга гетеро- ва аутопсихоген факторлар ёрдамида таъсир этиш;

    -ўз аҳволини ривожлантиришда ўз шахсининг ролини тушуниб етиш; -ҳаётий зарур муаммоларга шахснинг ҳақиқий муносабатини англаш.

    Қаҳрамонлари ёрқин, бошқалардан фарқланувчи инсонлар ҳақида китоблар ўқилганда, улар ностандарт фожиавий ҳолатда бўлганларида, мижоз қаҳрамонлар ҳис-ҳаяжонини ўзиники билан қиёслайди. Шахсият хусусиятларини, ўз хатоларини тушуниши, ўз ҳаётига бегона кўз билан қараши мумкин. Адабиёт мижозга ҳатто энг тажрибали руҳшунос бера олмайиган имкониятларни- чуқур, шошмасдан, интим шароитни билиш, тушуниш, таҳлил қилишни ўрганиш, бундан келиб чиқадики, ўз эмоционал муносабати ва реакциясини назорат қилиш имкониятини беради.

    Эмоционал ишлов бериш. Асосий вазифаси- инсонга шахсий эмоцияларни юзага чиқариш, психолог ва коррекция ёрдамида бошқа одамлар эмоциялари билан қиёслашга ёрдам беради. Бу эса мижозга аниқ реакция ва ҳаракат қилишга ёрдам беради Ўта кучли, кучсиз ёки ўзгарган эмоционал реакциядан ҳалос бўлишга ёрдам беради.

    Машқлар: Ҳаёлан альтернатив (муқобил) (асардаги қатнашувчиларга нисбатан) диалогларни, хулқини, ўз хусуиятларини (тажриба етишмаслиги, уятчанлик ва х.к.) ҳисобга олинган ҳолда мижоз хаяжонланишнинг муқобил турлари ҳақида билим олади.

    Бу ҳолатда уни ҳеч ким қораламайди, у баҳолаш жараёнидан ҳоли бўлади.

    Келишмовчиликларни ҳал қилиш. Бу конкрет ҳаётий воқеликка ишлатиладиган ўзига хос назорат синтези бўлиб, эмоционал ишловни ва машқларни ишга солиш билимидир. Сюжети жиҳатидан мижоз ҳаёт сюжетига мос келадиган китобларни ўқиш ўша ҳолатдан чиқиш йўлларини кўра олишга ва уларга эмоционал таъсир этишга ёрдам беради, ҳамда эмоционал конфликтни бартараф этади.

    Библиотерапиянинг бу тури ўта шиддатли бўлиб, психологнинг фаол бошқарувини талаб қилади. Амалда бу қуйидагича бўлади: психолог, мижозга мос келувчи, унинг муаммоларига тўғри келадиган, мақсади ва шахсий хусуиятига мутаносиб бўлган; қийинчиликларни англаб етадиган, муаммолар сабаби, дисгармония келиб чиқиши моҳиятини англай оладиган ва х.к. адабиётлар рўйхатини тузади.

    Мижоз китоб ўқишдан олдин йўриқнома билан танишади: берилган рўйхатга биноан нималарга диққат эътиборни қаратиш, нималарни қолдириб кетиш, ўқилгандан нималарни ўз тажрибаси билан қиёслаш керак ва нималарни амалиётида дарҳол текшириш керак.

    Мижоз китобни ўқиб чиққанидан кейин, суҳбат ўтказилади: “Нималарни билиш, айниқса, қизиқарли бўлди?”, “Бундан қандай фойда келиб чиқди?”, “Нима эҳтиёткорлик ва икқиланиш уйғотди?”, “Алоҳида персонажларга муносабатингиз қандай?”.

    __________________________________________________________

    * Эмоция- индивиднинг ҳаяжонини рангдор субъектив реакцияси, ўз ҳаракатлари ёки таъсир этувчининг унга муносабати.

    Библиотерапияда ишлатиш мумкинлиги нуқтаи назаридан адабий жанрлар таҳлили.

    Махсус адабиёт медицина (тиббиёт)дан, психология, психотерапия, педагогика ва х.к. биринчи даражали аҳамият касб этувчи бўлиб, мижозга хотиржамлик, назорат жараёнларини мувофиқлаштириш билимларини беради. Бу китоблар обрўси бошқа жанрлардан олдин туришни тақазо этади. Шунинг учун библиотерапия рецептлари орасида бу асарлар кўп сонли бўлиши мақсадга мувофиқдир.

    Ушбу адабиётларнинг асосий вазифаси мижозга тўғри йўналиш, келажакка ишонч берувчи билимларни етказиш, ўзи ҳақида нотўғри тушунчаларни йўқ қилиб, мавжуд нуқсонларни енгиш жараёнида умумий фаолликни кучайтириш имконини беради.

    Илмий-оммабоп адабиёт. Махсус адабиёт бажарадиган вазифани бажаради, аммо етарли билими, етарлича маданий- таълимот даражаси бўлмаган ўқувчиларга мўлжалланган. Унинг вазифаси мижоз ўзида ҳис қилаётган муаммолар ҳақида, мураккаб илмий соҳалар ҳақида умумий тафсилот олади. Фалсафий адабиёт. Унинг вазифаси мижозга ўзи ҳақида тўлиқ, кенг қамровли маълумот бериш, бошқалар ҳақида, умуман дунё ҳақида тушунча беришга ёрдам беради. Ташқи реал дунё ички субъектив дунё орасидаги маълум бир конфликтлар фарқининг мавжудлигини тушиниш бўлиши мумкин ва бўлиши керак, ҳамда мавжудликни тушунтиради.

    Буни тушунтириш мижозга хотиржамлик ва қониқиш ҳиссини беради. Фалсафий адабиёт бўлимига адабий танқидчилик, публицистика, адабиёт тарихи, фалсафа тарихи ва х.к.лар киради.

    Биографик ва автобиографик адабиётлар.

    Уларда тасвирланган ёрқин шахслар, уларнинг улкан муваффақиятлари ва ҳаётий қийинчиликлари мижозга ўзини тезроқ ва яҳшироқ тушунишга ёрдам беради. Бунда идентификация (қиёслаш) услубидан фойдаланилади. Кўпинча улар беллетристика* адабиётидан кучлироқ таъсир этади, чунки реал факт, реал воқеалар қаламга олинади. Энг самарали асарлар қисқа, ёрқин биографиялар бўлиб,50-70 бетни ташқил этиш керак. Ҳужжатли адабиёт ўзининг фактографик характери ва кичрайтирилган бадиий ижод самараси бўлгани учун кўпчиликка кучли таъсир этади.

    Мумтоз (классик) адабиёт. Турлича таъсир эта оладиган катта имкониятларга эга бўлган адабиёт бўлиб, амалиёта уни ишлатиш мураккаблиги билан ажралиб туради. Катта бўлмаган асарлардан фойдаланиш тавсия этилади,аммо энг таниқлиларидан фойдаланишдан чекланиш керак, улар билан баъзи қийинчиликлар боғлиқ(мактабда ўрганилган ва х.к.), ўқишга мажбур бўлинган.

    Кулгили ва хажвий адабиётлар. Мижозни ҳаётга кенг ва объектив қарашга ўргатади. Кулги моҳияти ҳар қандай ҳолатнинг кулгили томонларини топиб уларни ўзгартириш. Хажв мижозга турли қийин ҳолатларда ўзини эркин намоён қилишга имкон беради, ўзига ишонч ҳосил қилиш, муомала техникасини ўргатади, актуал (долзарб) бўлган ижобий имкониятларни сақлайди.

    –––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

    * беллетристика- ўқилиши енгил бўлган насрий саргузашт асар.

    Афористик* адабиёт. Унда мужассам бўлган ёрқин образлар, чарҳланган фикрлар, бир-бирига зид ғоялар, лекин доимо мустаҳкам мантиқ мижоз дунё қарашининг чегараларини кенгайтиради. Бундан адабиёт ҳам ўзлаштирилади, руҳий фаолиятни тартибга солишга динамикага ёрдам беради.

    Бундай адабиётни ўқиб борадиган мижоз ҳар-хил тўсиқ ва чеклашларга хотиржам муносабат билдиришга одатланади, қарама-қаршиликларни осон енгади, инсон сўз жавоҳирлари билан танишади.

    Фольклор** ва эртак китоблар. Фольклорда бутун миллат, халқ, авлодлар дунёқараши йиғилган бўлади. Кўп асрлик ҳаётдаги оғзаки ижод жараёнида фольклор асарлари махсус синов-синоатлардан муваффақиятли ўтган. Инсонларнинг руҳий ҳолатларига мос бўлган, кўпчилик талабини қондирган эртак, миф, достонлар ва х.к.авлоддан-авлодга ўтиб борган. Саҳийлик, ҳақиқат, одиллик, соддалик идеалларининг мавжудлиги улкан психотерапевтик тўлқин олиб келади.

    Болалар билан специфик иш олиб боришда қўлланилади, уларнинг қийинчиликларини сезиши, ота-оналар билан муомалани йўлга қўйиш, ҳамда аёллар терапиясида самара беради.

    Илмий фантастик адабиёт.Ушбу адабиётнинг бошқалардан фарқи оддий, кундалик воқеликдан ташқарига чиқа олишидир. Одамнинг баъзи хусусиятларини жуда кенгайтириб, муносабат ва ҳолатларини таранг қилиб, фантастик адабиёт уларни яхшироқ тушуниш ҳолатини, сезгиларнинг чегарасини аниқлайди. Мижознинг фаоллиги ва хаёлотни тартибга келтиради.

    Детектив ва саргузашт адабиёт. Детектив ва саргузашт адабиётлар ўз қатор хусусиятларига биноан библиотерапияда алоҳида ўрин тутади. Улар оммавий ўқишга осон, ўта тушунарлилиги ҳаётий муаммоларни умумлаштириб, осон етказади.

    Мижоз - бу ўлжа, унинг учун кундалик ҳолатлар тугуни мавжуд.

    Детектив асарларда диққат- эътибор негатив ҳиссиётларга қаратилади, интуиция*** машқ қилинади. Доимо ҳаяжон ва қизиқишда ушлаб туришга катта эътибор қаратилади. Детектив асар ўқувчини хавф- ҳатарга ундайди, аналитик фикр юритишга, топқирликка ундайди, уни реал ҳолатдан чиқа- риб, фантастик ҳолатга етаклайди ва у ерда ҳимоялаб боради.

    Драматургия. Пьесани ўқиётганда кўпинча, китобдан фарқли ўлароқ ўзини ижрочи шахс билан қиёслашга тўғри келади.

    Пьеса мижозни диалогга, муомала қоидаларига, айниқса, шахсий муомала қийинчиликларини сезадиганларга ўргатади.Пьеса мижозга ижод эркинлигини беради, ҳаёлот ривожига эрк беради.

    Педагогик адабиёт. Махсус илмий адабиётлар билан биргаликда ота-оналар, педагоглар ҳамда улардан авлодга кичик бўлганлар билан муомала муаммоси вужудга келадиган одамлар коррекциясини шакллантириш учун фойдаланилади.

    ––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––––

    *Афоризм- доноларнинг улкан маъно англатувчи нафис, мантиқли ибора. **Фолклор- халқ оғзаки ижоди(достон, топишмоқ, халқ қўшиқлари, тез айтишлар).

    ***Интуиция-ички ҳиссиёт, ички сезги (олтинчи сезги) .

    Юридик адабиётлар. Мижозга нотўғри аҳлоқнинг кўпгина кўринишларининг сабабларини билиш имконини беради. Унинг ўз хулқи ва атрофдагиларнинг ноҳақлигини тушуниш имконини беради.

    Йўналтирувчи соҳа адабиёти.Диагностика жараёнида у ёки бу сабабларга кўра мижозда катта таъсурот қолдирган китоблар аниқланади. Мижоз ўз психологи билан уларнинг кучли таъсирини таҳлил қилар экан, ўз муаммолари сабабини тушуниб етиши мумкин. РАҚС ТЕРАПИЯСИ

    Рақс терапияси, эмоционал номутаносиблиги мавжуд бўлган, муомала қилмаслик, ўзаро муомала муаммоси бўлган одамлар учун қўлланилади. Бу услубни қўллаш психологдан чуқур тайёргарликни талаб қилади, чунки бундай таъсирда кучли эмоциялар уйғониши мумкин, бу эса ҳал этилишни талаб этади. Рақс ҳаракатлари жисмоний контакт ва шиддатли ўзаро муомала билан кучли ҳиссиёт уйғониши мумкин.

    Рақс терапиясининг мақсади ўз танасини сезишни ривожлантириш, тана позитив образини яратиш, муомала одатларини ривожлантириш, сезгиларни тадқиқ этиш ва гуруҳ тажрибасини ортириш. Рақс терапияси ривожланиши тарихида К.Рудестам қатор ҳал қилувчи фактларни алоҳида кўрсатиб ўтади. Биринчиси иккинчи жаҳон уруши майдонларидан қайтган ветеранларнинг жисмоний ва руҳий реабилитацияси билан боғлиқ. Рақс терапияси ногиронларни ҳаётга қайтаришнинг ёрдамчи услуби бўлиб қолди. Уларнинг кўпчилиги гапира олмас эди, ёки уларга қаттиқ таъсир этишга истаклари йўқ эди. Рақс хоналаридаги машғулотлардан сўнг, улар енгиллик ва руҳий гармония ҳис қилганини айтишган.

    Рақс терапиясининг оммавийлашуви кучайишиниг яна бир сабаби 60- йилларда пайдо бўлган одамлар муносабати тренинг ҳаракати бўлиб, у янги экспериментал тадқиқотларни амалга оширишга замин бўлди. Бунда гуруҳлар билан ишлаш, шахсни ривожланириш, қатновчиларга ижобий самарасини берди. Ниҳоят янги рақс терапияси дастурларига қизиқиш новербал коммуникациялар тадқиқотлари томонидан кучайтирилди, айниқса инсон танасининг коммуникатив функциялари таҳлили катта ҳисса қўшди. Рақс терапияси асосан гуруҳ билан ишланганда қўлланилади.

    Рақс терапиясининг асосий вазифаси тартибсиз ҳаракатларни амалга оширишдир. Рақс терапияси ҳаракатнинг маъно акс эттириши, эркинликка чорлайди, Ҳаракатчанликни ривожлантиради, жисмоний ва руҳий даражада кучни мустаҳкамлайди. Тана ва онг ягона бутунликни ташқил этади. Асосий йўналиш қуйидагича талқин этилади: ҳаракат шахс ҳусусиятини акс эттиради. Ҳар қандай эмоционал силжишда одам ўзини ҳис этиши ўзгаради, хоҳ у руҳий, хоҳ у жисмоний бўлсин, шунга биноан бизнинг ҳаракатларимиз тийнати (характери) ўзгаради.

    Рақс терапияси қуйидаги вазифаларни бажаришга қаратилган:

    1. Гуруҳ аъзоларининг ўз таналарини сезиш ва уни ишлатиш имкониятини чуқурлаштириш. Бу қатнашчиларнинг жисмоний ва эмоционал аҳволини фақат яхшиламасдан кўпчилик учун яхшигина кўнгил очиш ҳам.

    Биринчи машғулот бошидан психолог қатнашчиларни назорат қилиб, ҳар бирининг ҳаракат репертуарини кучли ва саёз томонларини ўрганади, сўнг қандай ҳаракат қайси мижозга тўғри келишини аниқлайди.

    1. Ўз қадрини кучайтириш ҳиссиёти гуруҳ аъзоларида ўз танасининг позитив образини яратиш билан ҳосил қилинади. Жиддий ўзгаришлари мавжуд бўлган мижозлар ўз танаси билан атроф муҳит орасида чегара тортилганда, қийинчилик, ноқулайлик сезишлари мумкин. Бундай гуруҳларда рақс терапиясиининг мақсади қатнашчиларнинг мутаносиб тана образини яратишдир. Ракс ўз танасини кўркам, ёқимли қилиш имконини беради, бу эса ” МЕН ” образини янада позитивлаштиради.

    2. Ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш- бу қатнашчиларнинг тегишли ёқимли тажрибаларини ҳосил қилиш йўли билан амалга оширилади. Рақс ҳакатлари атрофдагилар билан ижтимоий нормал ахлоқ муносабатларини ўрнатишда нисбатан ҳавфсиз восита ҳисобланади. Рақс терапияси ижодий ҳамкорлик учун шароит яратиб беради, сўзлашувда ҳосил бўладиган тўсиқларни енгишга шароит яратади.

    3. Ўз ҳиссиётлари билан мулоқот қилиш учун гуруҳ аъзоларига ёрдам. Бу ҳис билан ҳаракат ўртасида боғланиш ҳосил қилиш билан амалга оширилади. Мижоз садолар остидаги рақс ҳаракатларига ижодий ёндошса, рақс экспрессивлик ҳосил қилиб, яширинган ҳиссиётни юзага чиқаради ва руҳий сиқилиш манбаи бўлган яширин конфликтларни татқиқ этиш имконини беради. Бунда “катарсис” психодинамик тушунчаси рақсга тааллуқли бўлади, чунки унинг ҳаракатлари яширин ҳисларни озодликка чиқаради, бу эса тўғридан-тўғри коррекцион маънога эга. Рақс ҳаракатлари тебраниш ва чўзилишни ўз ичига олса, фақат экспрессив бўлмай, жисмоний сиқилишнинг олдини олади.

    4. “Сеҳрли ҳалқа” яратиш. Гуруҳларда шуғулланиш қатнашчиларнинг ҳамкорликда ишлаши назарда тутилади. Бу ўйинлар, имо-ишоралар билан эксперимент, ҳатти- ҳаракат ва бошқа новербал мулоқат шаклларидир. Бунинг барчаси бутунлигича қатнашчиларнинг гуруҳ тажрибасини орттириш имконини беради, барча комплекслар онгсиз равишда берк, барқарор мажмуа-“сеҳрли ҳалқа ” пайдо қилади. Юқорида айтилганлардан ташқари қуйидаги ишлар амалга оширилади.

      • ҳаракат фаоллигини ошириш; коммуникатив треннинг ва ижтимоий терапевтик муомалани ошириш;

      • мижоз аҳлоқий стереотипини таҳлил қилиш, уни ўз-ўзини тушуниш диагностик материалини олиш;

      • мижознинг эркинлик ҳиссини ошириш, ривожнинг аутентик йўлларини қидириш.

    Рақс терапиясининг махсус машқлари ўз ичида эркин тебраниш, доимий тетиклик ва танани назорат қилувчи ҳаракатлар, эркин ва назоратли нафас олиш даври билан боғлиқ алмашувчи ҳаракатлар, хона ичида аниқ белгиланган йўналишда ҳаракатни назарда тутади.

    Биринчи босқичда, бир неча дақиқани банд қилади, рақс терапияси машғулотлари даставвал баданни қиздириб, барча қатнашчи ўз танасини, мусиқачи созинии созлагани каби ишлашига ҳозирлайди.

    Бошланғич машқлар жисмоний(қизиб олиш), руҳий (ҳиссиётларни солиштириш ) ва ижтимоий таснифга эга.

    Улардан бир тури турли куйлар (пупури) аралашмаси остида бетартиб эркин ҳолдаги ҳаракатлар. Бундаги машқлар силкиниш, тортишиш, тебраниш, чапак чалиш, майда тўлқинли тебранишлар бўлиб, кафт ва билаклардан бошланиб, тирсак, елка, кўкрак қафасига қадар боради. Машқлар бутун гуруҳ яхшигина қизиб олгунига қадар давом этади.

    Иккинчи босқичда умум гуруҳ мавзуи ишлаб чиқилади. Масалан, учрашув ва ҳайрлашув мавзуси ишлаб чиқилади. Ҳаракат даражасида алоҳида тана аъзолари “учршуви” ва ҳайрлашиши мумкин. Қўл кафти ва тирсаклар “учрашиши ва шу он “Ҳайрлашиши” ёки, “учрашиши” ва “уришишга киришиши” ёки “қучоқлашиши” мумкин. Гуруҳнинг аъзолари орасидаги ўзаро ҳаракатларида кафт тирсак билан учрашиши ва х.к. бўлиши мумкин.

    Сўнги босқичда мавзу бутун гуруҳга ажратилган майдондан фойдаланиб ишлаб чиқилади, бунда ҳаракат тезлиги ва кетма-кетлиги ўзгартириб турилиши мумкин. Раҳбар қатнашчилар ҳаракати характерини тушунтириб беради ёки кўрсатиб беради.

    Ҳаракат рўйхатини кенгайтиришда гуруҳ аъзоларига ёрдам ва ҳаракат таҳлилини ташҳислаш учун Р.Лобанов томонидан ишлаб чиқилган “Ҳаракат шакли таҳлили тизими” дан фойдаланилади.

    Р.Лобан(1960) ҳаракат ташҳиси ва таҳлили таърифи тизимини ишлаб чиқди, у “ҳаракат тизими ” ёки “ҳаракат шакли” номи билан таниқли бўлиб, динамик ва фазовий ҳаракатлар йўналишини махсус белгиларига асосланган.

    Лобанов бўйича ҳаракат динамикаси тўрт ўлчам билан белгиланади:

    1. фазо.

    2. куч.

    3. вақт.

    4. оқим.

    Ҳар бир ўлчам икки қутбга эга: фазо, у тўғри ёки кўп нуқтал кучбақувват ва енгил, вақт- тез ва сокин; оқим- эркин ёки чекланган булади. МУСИҚАТЕРАПИЯ.

    Мусиқатерапияда даволовчи метод мусиқа орқали бўлади. Мусиқа билан даволаш ҳиссиётларни пасайишида, қўрқувда, тил билан бўлган муоммаларда,тарбиянинг бузилиши каби нуксонларда ёрдам беради.

    Иккинчи жахон уришидан сунг 2та мустақил оким ажралиб чикди:Америка ва швед мактаблари.

    Америка мусиқатерапияси 2 томонлама даволовчи таъсирлари бўлган услубдир. Бу: мослаштирувчи ва муозанатга келтирувчидир.

    Мусиқанинг нафакат ҳиссиётларнинг зурикишини нормаллаштиради, балки хирсий мувозанат учун ҳам асосий жой эгаллайди.

    Швед мактаби-рухшиносликнинг энг чукур катламида жойлашган бўлиб, мусиқатерапияни даволаш жаройонида энг асосий уринга куяди. Альтшулер даволашда шундай терапевтик ёндошишга асос солдики, бу ерда музика беморларнинг жисмоний ҳолатига ҳам катта ўзгартириш кирита оларкан. У бу принципни музикатерапиянинг ўз принципи деб аталади. Беморнинг ахволига караб турли тонусдаги мусиқалар танланган. Депрессия (тушкунлик)даги беморлар учун осуда мусиқа танланса, уларни хайожонлантириш учун баланд, тез темпдаги мусиқа танланган. Мусиқатерапияда –етакчи ролни мусиқани тугри танлашни билиш туради 1916-йил В. М Бехтерев шундай деб ёзган эди: Мусикий асар, инсонларнинг ҳолатига караб, уларда турлича таассурот колдиради, айримлари тиникиб, дам олишга сабаб булса, айримлари нафакат ёкмайди балки асабига тегади. Бу инсон рухиятига боғлиқдир. Юрак уриши ва нафас олиш темпи мусиқа охангига караб ўзгаради. Жангу-жадаллар, маршлар вақтида тез жарангдор, катьий мусиқалар инсонларни шижоъат билан ишга киришишларига сабаб бўлган марш ритмлари инсонларни тетиклаштиради.

    Валъс-эса сокинлантирувчи ҳолатга олиб келади.

    Мусиқа асбоблари ичида етакчи уринни-орган тутади. Унинг аниқ, жарангдор ва давомли оханглари кўпчиликга яхши таъсир ўтказади. Юрак-қон томирлари системаси мусиқага жуда тез мослашади. Бу пайтда пульс пасаяди, юрак кискариши тезлашади, кон босими пасайиб, кон томирлари кенгаяр экан. Инсон ёкимли мусиқа таъсирида нафакат тебрана бошлайди, қайта уни биргаликда такрорлай бошлайди,

    Мусиқатерапиянинг турли аспектларига багишланган адабий таҳлиллар

    Л.С.Брусиловский(1971) В.Ю.Завьялов(1995) К.Швабе(1974) ва бошқаларнинг асарларида ёритилган.

    Мусиқатерапиянинг 4та асосий йўналиши бор:

    1. Психотерапияда эмоционал фаоллашуви.

    2. Шахслараро мулокат малакаларини ривожлантириш.

    3. Психовегетатив жараёнларга тугри ёндашиш таъсири.

    4. Эстетик талабларнинг кучайиши-катарсис-эмоционал ҳолатини тартибга солувчи шароит.-шахсий кечинмаларни тушинишини енгиллаштириш;

    -ҳаётий муаммоларни конфронтация қилиш; -жамиятдаги фаолликнинг ошиши.

    Мижозларнинг фаолилигига караб, мусиқатерапия жараёнидаги даражалар фаол ва суст бўлади.

    Фаол даражада-мижоз нафакат эшитади,хатто ўзи ҳам бунда иштирок этади;Суст даражада- мижоз факат эшитади.

    Фаол мусиқатерапияда мусиқа асбобларини чалиш якка ва гуруҳ тартибида бўлиши мумкин. Мусиқани яхши эслаб колиш ёки тушиниши учун ,ундаги кайфиятлар,образлар,жараён ҳақида маьлумот бериш етарлидир.

    -Алока багловчи психатерапия мижоз ва психолог орасини якинлаштиради,бунда мусиқани биргаликда тинглашади ва шу асосда мижозда ишонч хисси хосил килинади

    2.Реактив психатерапия-катарсисни забт этишга йуналтирилган. Бу даволаш усулларида гурухда мусиқа тингланади,кейин шахсий ҳолатлар,таасуротлар,фикрлар,фантазиялар мухокама қилинади. Битта машғулот 5-10 минутлик мусика эшитишидан иборат булади.

    1-асар сокин, бушаштирувчи мусика булиб, гурух аъзоларини кайфиятини яхшилашга, алока урнатишга, гурухдаги иклимни яхшилашга йуналтирилган булиши лозим

    2-асар-асосий огирликни билдирувчи.зурикишли мусиқадир.

    Бу асар мижозни ўйлантиришга, фикрлашга мажбур қилиши шарт. Бу асар кўпрок анализга сабаб бўлиши керак.

    3-асар- зўрикишни ечиб, осойишталикни қайтаришга хизмат қилиши керак, ёки бўлмаса айримлардаги тушкинликни кўтарувчи восита бўлиши керак. Гуруҳда ишлаш жараёнлари кўпгина қўшимча вазифалардан иборатдир:

    1.Мижоз бошқаларга қараб кимга бу асар қандай таъсир қилаётганлигини англай олиши керак.

    2.Эшиттирилган асарлардан қайсилари гурухнинг қайси аъзосига мос келади. Мусикий асарларнинг ижро этилиши, ишончга асосланган мухитни келтириб чикаради.

    Мусиқатерапиянинг фаол варианти учун қўнгироқчалар, барабан, цимбале танланади. Мижоз ўзи ва шериги учун асбоб танлайди ва ўртада мусиқий диалог бошланади.

    Гуруҳлардаги суст мусиқатерапия мунтазам холда хафтада 2марта (6-8 киши орасида) ўтказилади,бунда классик мусиқа тингланади. Бундан мақсад - мижоз кайфиятини ўзгартириш,кечинмалардан чалғитиш, диққатни чалғитишдан иборатдир.


    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта