Главная страница
Навигация по странице:

  • Биринчи босқич

  • Иккинчи босқич

  • Учинчи босқич

  • Тўртинчи босқич

  • Бешинчи босқич – эксклюзив, портлаш. Мижоз устидан қалбакиликни ташлаб, ўз

  • Асосий мақсад

  • Психолог позицияси

  • Мижозга қўйиладиган талаблар ва кутиладиган натижалар.

  • збекистон республикаси олий ва


    Скачать 1.93 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва
    Дата05.10.2022
    Размер1.93 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла27. Psixokorreksiya asoslari (D.M) @profayling_uz.docx
    ТипДокументы
    #715659
    страница6 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Ф.Перлзнинг гештальттерапияси


    Америкалик психолог Ф.Перлз томонидан гештальтпсихология, экзистенциализм, психоанализ ғоялари таъсирида яратилган метод амалиётда катта муваффақиятга эришди. Ф.Перлз томонидан гештальтпсихологияда идрок сферасига қўйилган фигура (шакл) юзага келиш қонуниятини инсон хулқ-атвори мотивацияси соҳасига кўчирди. У эҳтиёжларни юзага келиши ва қондирилишини гештальтлар шаклланиш ва якунланиш ритми сифатида кўриб чиқган. Перлз бўйича, мотивацион сфера организмнинг ўзини регуляция қилиш тамойили асосида ўз функциясини бажаради.

    Инсон ўзи ва уни ўраб турган атроф-олам билан мувозанатда бўлади. Ўз эҳтиёжларини, мойилликларини реализациялаш – уйғун, соғлом шахсга эришиш йўлидир. Ўз эҳтиёжларини қондиришга, сурункали тарзда тўсқинлик қилувчи, ўз “Мен”ини реализациясидан бош тортган инсон вақт қадриятларга амал қила бошлайди, бу эса ўз навбатида организмнинг ўзини регуляциялаш жараёнини бузилишига олиб келади. Гештальттерапияга мувофиқ организм бир бутун деб кўриб чиқилади ва хулқ-атворнинг ҳар қайси аспектида инсоннинг бутун ҳаёти намоёни бўлиши мумкин деб хисобланади. Организм-муҳит, инсон эса кенг “дала”нинг бир бўлагидир. Соғлом шахсда муҳит билан чегара харакатчан бўлиб, аниқ бир эҳтиёжнинг пайдо бўлиши муҳит билан “контакт” (алоқа)ни талаб этади ва гештальтни шакллантиради, эҳтиёжни қондириш эса гештальтни якунлайди ва муҳитдан “четланишини” талаб этади. Невротик шахсда “контакт” ва “четлашиш” жараёнлари қаттиқ бузилган бўлиб, эҳтиёжларни адекват қондирилишини таъминлайди.

    Ф.Перлз шахсий ўсиш – ўзини регуляциялашга ҳамда ички дунё ва муҳит ўртасидаги мувозанатни координациялашга имкон берувчи ўзини англаш зоналарини кенгайиш жараёни деб ҳисоблаган. У англашни уч зонасини ажратиб кўрсатади:

    1. Ички – баданимизда амалга ошувчи ҳодиса ва жараёнлар.

    2. Ташқи – онгда акс этувчи ташқи воқеа-ҳодисалар.

    3. Ўрта – фантазиялар, эътиқодлар, муносабатлар.

    Неврозда биринчи иккита гештальттерапияда ўзини регуляция қилиш жараёнининг бузилишини беш механизми фарқланади:

    1. Интроекция

    2. Проекция

    3. Ретрофлексия

    4. Дефлексия

    5. Конфлуенция

    Интроекцияда инсон бошқа одамларнинг ҳиссиётлари нуқтаи назарлари, эътиқод, баҳо, меъёр ва хулқ-атвор намуналарини ўзлаштиради, улар ўз навбатида шахсий тажриба билан тўқнашиб, шахсни ассимиляция қилмайди. Мазкур ноасмиляциялашган тажриба-интроет – инсон шахснинг ёт қилиш ҳисобланади. Эрта интроектлар қаторига бола томонидан танқидий фикрлашсиз ўзлаштириб олинадиган ота-она насихатлари ҳисобланади. Вақт ўтиши билан интроектлар ва ўз шахсий эътиқодларни фарқлаш мураккаблашади.

    “У ундан талаб этилгандек фикрлайди”.

    Проекция – интеграциянинг тўлиқ аксидир. Проекцияда инсон унинг “Мен-концепция”сига мувофиқ бўлган ўзига хос сифатларни четлаштиради. Проекция натижасида юзага келган “тешик”лар интроектлар билан тўлдирилади. “У бошқаларга уларни айблаётган нарсаларни қилади”.

    Ретрофлексия-ўзига буриш – маълум бир эҳтиёжлар ижтимоий муҳит тўсқинлиги сабабли қондира олинмаганлиги натижасида, ташқи муҳитда манипуляциялашга мўлжалланган. Энергияни ўзига йўналтириш ҳолларида кузатилади ва қондирилмаган эҳтиёж ёки якунланмаган гештальт сифатида кўпгина агрессив хиссиётлар каби намоён бўлади. “У бошқаларга қилмоқчи бўлганларни ўзича қилади”. “Мен” ва бошқалар орасидаги зиддият ички шахсий зиддият ички шахсий зиддиятга айланади. Нутқда “Мен”... қилишга ўзимни мажбурлашим керак” каби жумлалар мавжудлиги рефрофлексия кўрсатгичи ҳисобланади.

    Дефлексия – реал контакт (алоқа)дан қочиш. Дефлексияга эга инсон бошқа одамлар, муаммо ва вазиятлар билан бевосита алоқадан бош тортади. Дефлексия кўп гапириш, ритуаллик, хулқ-атвор, зиддиятли вазиятларни “текислаш” тенденцияси шаклида намоён бўлади.

    Конфлуэнция (ёки қўшиш) – “Мен” ва атроф олам ўртасидаги чегарани намоён бўлади. Бундай мижозлар қийинчилик билан ўз фикр, туйғу ва хохишларини бошқаларникидан фарқлай оладилар. Конфлуэнция ўзида бир қатор ҳимоя механизмларини мужассам этиб, ундан фойдаланишда индивид ўзининг асл “Мен”идан воз кечади.

    Юқорида санаб ўтилган механизмлар таъсирида шахс бир бутунлиги бузилади, у фрагментлар, алоҳида бўлакларга бўлинган ҳолда бўлади. Кўпинча бундай фрагментлар сифатида дихотомиялар: актив-пассив, қарамлик-алоҳидалик, рационаллик-эмоционалик ва х.казолар намоён бўлади.

    Гештальткоррекцияда “тугалланмаган иш” тушунчаси асосий ва марказий тушунчалардан бири ҳисобланади. “Тугалланмаган иш” – бу жавобсиз қолган хис-туйғулар реалликни, бўлиб ўтаётганларни актуал тарзда англашга тўсқинлик қилиш ҳодисасидир.

    Перлз бўйича, “Тугалланмаган иш”нинг кўп учрайдиган ва энг оғир турларидан бири хафагарчилик бўлиб, у коммуникация (алоқа)лар ҳақиқийлигини бузади.

    Тугалланмаганларни якунига етказиш, эмоционал тўсиқлардан озод этиш – гештальткоррекциясининг муҳим қисмларидан бири.

    Яна бир муҳим терминлардан бири “қочиш, бош тортиш”дир. Мазкур тушунча ёрдамида иқрордан бош тортиш ҳамда тугалланмаган иш билан боғлиқ ёқимсиз кечинмаларни қабул қилиш билан алоқадор хулқ-атвор хусусиятлари акс этади. Гештальттерапия шахсий интеграциясига эришишда тўхтатилган хис-туйғуларни ифолашни, улар билан конфронтицияга киришишни ҳамда уларни қайта кўриб (ишлаб) чиқишни рағбатлантиради. Ҳақиқий индивидуалликни очиш йўлида гештальткоррекцион жараёни мижоз Ф.Перлз томонидан невроз босқичлари деб аталувчи беш босқичдан ўтади.

    Биринчи босқич – сохта муносабатлар, ўйинлар ва роллар боқичи. Бу қалбаки ролли хулқ-атвор, одатий стреотиплар, роллар қатламидир. Неротик шахс бошқа одамлар орзу-умидлари асосида яшаб, ўз “Мен”ини реализациялашдан бош тортди. Натижада инсон ўз мақсад ва эҳтиёжларини қондиришдан қочади, фрустрация, умидсизлик хис этади, ҳаёт маъносини йўқотади.

    Иккинчи босқич – фобик босқич – қалбаки хулқ-атвор ва манипуляцияни англаш билан боғлиқ. Бироқ, мижоз самимият қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тасаввур қилганда, уни қўрқув хисси босади. Инсон ҳақиқий ўзлигини кўрсатишдан қўрқади ва ўз оғир кечинмаларига дуч келишдан қўрқади.

    Учинчи босқич – берклик ва умидсизлик босқичи. Бу босқич инсон нима қилишни, қаерга ҳаракат қилишни билмаслиги билан ҳарактерланади. У ташқаридан бериладиган қўллашни йўқотилгани учун қайғуради, лекин ўз ичига таянч нуқтани топишга тайёр эмас ва ҳеч қандай истаги ҳам йўқ. Натижада инсон беркликдан чиқиб кетишдан қўрқган ҳолда кво-статусини сақлайди. Бу пайт ўз ночорлиги ачиниш билан характерланади.

    Тўртинчи босқич – имплозия, инсон ўзини ўзи чегаралагани ва ўз “Мен”ини босганлигини тўлиқ англагани билан шартланган ички умидсизлик, ўзидан нафратланиш холати. Бу босқичда мижоз ўлимдан қўрқишни хис этиши мумкин. Бу пайт катта миқдордаги энергияни жалб этиши ва инсоннинг ички кучларини ўзаро кураши билан характерланади. Бунинг натижасида юзага келган босим, мижозни йўқ қилишга қодирдек кузатилади. Инсон умидсизликка тушган ҳолда қатъийлик билан қарор қабул қилишга уриниш ва бу ишни уддасидан чиқишга интилади. Бу ўз “Мен”ига йўл очиш қатламидир.

    Бешинчи босқич – эксклюзив, портлаш. Мижоз устидан қалбакиликни ташлаб, ўз “Мен”и асосида яшашни бошлайди. Мазкур босқичга етганлик ўз хиссиётларини ифодалаш ва бошдан кечириш қобилиятига эга аутентик шахс шаклланганлигидан далолат беради. Демак, гештальткоррекция – бу шахсни озод ва мустақил этишга йўналтирилган ёндашувлардир.

    Коррекция мақсадлари. Гешталькоррекция мақсади мижоз шахсини ўсиш, қадр-қиммат ва улғайишга эришиш ҳамда тўлиқ интеграциясига имкон бериш йўлида блокировкаларни ечиш, инсонда мавжуд табиий потенциал ресурсларни фаоллаштиришдан иборат.

    Асосий мақсад – инсонга унинг потенциалини тўлиқ реалиациялашга кўмаклашиш. Бу мақсад бир неча ёрдамчи мақсадларга тафовутланади:

    • ўзини англашни фаоллигини таъминлаш;

    • локус назоратини ичкарига кўчиши;

    • мустақилликни ва ўз ўзини рағбатлантириш;

    • ўсишга тўсқинлик қилувчи психологик блокларни аниқлаш ва бартараф этиш.

    Психолог позицияси – гештальткоррекцияда психолог мижознинг бир

    бутун гештальт шахсига интеграцияланган катализатор, ёрдамчи, ҳамкор сифатида кўриб чиқилади. Психолог мижознинг шахсий хиссиётларига бевосита аралашувни олдини олишга ҳамда мазкур хис-туйғуларни ифодалашни осонлаштиришга урунади.

    Мижоз билан ўзаро таъсирининг асосий мақсади – мижоз шахсий ўсишини таъминлашга олиб келувчи ички шахсий резервларни фаоллаштириш.

    Мижозга қўйиладиган талаблар ва кутиладиган натижалар. Гештальткоррекцияда мижозга ўз хулқ-атвори ва ҳаёти схемасини англаш асосида позиция(холат)лари интерпретациялаш ҳуқуқини ўз ичига олувчи фаол рол берилади. Мижоз рационалиациялашдан кечинмаларни бошдан кечиришга ўтиши кутилади. Мазкур жараёнда мижознинг ўз хиссиётларни вербалиациясидан кўра, уни мазкур жараёнга, актуал бошдан кечиришга тайёрлиги муҳим аҳамият касб этади.


    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта