збекистон республикаси олий ва
Скачать 1.93 Mb.
|
ХОРИЖИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИПСИХОДИНАМИК ЙЎНАЛИШПсиходинамик йўналишга психоаналитик назарияга ориентировка қилган психотерапия турлари киради:классик психоанализ(Фрейд), Адлернинг индивидуал психологияси, Юнгнинг аналитик психологияси, Ранкнинг иродавий терапияси, Штекелнинг фаол аналитик терапияси, Фромм-Райхманннинг интерперсонал психотерапияси, Хорнининг характерологик анализи (таҳлили), гуманистик психоанализ(Фромм), Кляйннинг эго-анализи, Салливаннинг интерперсонал психотерапияси ва б.к.лар Мазкур йўналиш асоси – З.Фрейднинг ишларидир. Фрейд биринчи бўлиб психикани инстинкт, акл ва онгнинг уриш майдони сифатида тасвирлаган. «Психодинамик» атамаси шахсни ташқил қилувчи тузилмалар орасидаги тугалланмас урушга қаратади. Психодинамик йўналиш мазмуни – шахсга ички тугалланмас тўқнашувлар натижаси сафатида, динамик конфигурацияларида кўришдир. Динамика тушунчасини одамга тадбиқи одамнинг хулқи хоҳишли ёки тўсатдан амалга ошиши мумкинлигани инкор этади. Психодинамик йўналишнинг фараз қилишича, детерменизм онгсиз психик жараёнлар билан таърифланади. Шунга биноан, шахсда англанмаган қарама-қарши мотивларни, интрапсихик можароларни асл сабабларини ҳамда мижоз муаммоларини ҳал қилувчи муҳим ечимларни мижоз томонидан англанилаши мухимлигига эьтибор берилади. З.Фрейд ўз асарларида инстинктив ҳаёт талаби ва унга қаршилик кўрсатиш натижасида юзага келадиган интрапсихик можаролар оқибатида инсонда турли касалликлар намоён бўла бошлайди. Ушбу йўналишнинг асосий томонлари: Муаммоларни юзага келишида инстинктив импулслар, уларни намоён бўлиши, трансформацияси ҳамда чегараланиши (босилиши) муҳим рол ўйнайди. Муаммонинг кучайиши ички импулслар ва ҳимоя механизмлари ўртасидаги кураш билан белгиланади. Психодинамик йўналишнинг асосий мақсади англанмаган ҳолатларни англанилишидир. Психодинамик йўналиш асосида фаолият кўрсатаётган психолог шахсни чегараланган, босилган импулслари уларга кўрсатилган қаршиликларини топишга қаратилган. Уларни фикрича, англаниш ҳосил бўлиши билан шахсда ўзгаришлар юз бера бошлайди. Психодинамик йўналишнинг асосий жараёнлари: Конфронтация – мижоз томонидан тадқиқот учун зарур бўлган психик жараёнларни аниқланиши. Аниқлик киритиш – аниқланган жараёнларни асосийларини қўшимчаларидан ажратиш. Интерпретация(изоҳлаш) – воқеаларни асосий мазмуни ёки сабабини аниқлаш. Қайта ишлаш - қайтариш ёрдамида берилган материални мижоз тушучасида интеграция қилиш. Психодинамик йўналишда асосан мустақил асоциациалар, кўчириш ва қаршилик реакцияларини таҳлили, туш кўриш таҳлили ҳамда кутилмаган хатти-ҳаракатлар таҳлилини ўз ичига олган вербал усуллардан иборат методлардан фойдаланилади. Масалан, Фрейд асосан катарсис методидан, Юнг фаол тасаввур методидан, Хорни ҳаёт йўлларини биргаликдаги таҳлили методларидан фойдаланишган булсалар, Салливан психиатрик интервью методларини қўллаган. КОГНИТИВ ХУЛ,-АТВОР ЙЎНАЛИШИМазкур йўналиш тамойилларини Д.Уотсон, Б.Скиннер ўз ишларида асослаб беришган. Бу йўналиш намоёндалари мижоз муаммоларини атроф муҳит таьсирга жавобан юзага келадиган ноадаптив хулқ-атвор шаклида кўриб чиқадилар. Демак, ноадаптив хулқ-атворни мақсадга йўналган таьсир асосида ижобий томонга ўзгартириш мумкин, деган фикрни илгари суришади. Когнитив хулқ-атворнинг асосий томонлари: Таьлим-тарбия жараёнидаги муаммолар хулқ-атвордаги муаммоларни келтириб чиқаради. Хулқ-атвор реакциялари организмни ташқи муҳит таьсирига жавобидир. Хулқ-атворни моделлаштириш психотерапевтик жараён бўлиб, унда когнитив аспект хал қилувчи ҳисобланади. Шундай қилиб, хулқ-атвор таьсир кўрсатиш обекти бўлиб намоён бўлади, яьни салбий хулқ-атвор нотўғри ўзлаштирилган хулқ-атвор кўникмаларининг маҳсулидир. Мутахасис психологик ёрдам бериш жараёнида у муаммоли деб ҳисоблаган вазиятдаги шахснинг хулқ-атвори хақидаги маьлумотларга асосланади, чунки хулқ-атвор кузатув натижасида ҳам ўзгариши мумкин деб ҳисобланади. Когнитив хулқ-атвор йўналишида қуйидаги методлар қўлланади: Ўз-ўзини назорат қилиш(чуқур релаксацияга ўргатиш, қўрқув босқичларини аниқлаш, релаксация машқлари ёрдамида хавотирлик ва қўрқув орасидаги боғлиқликларни аниқлаш, хулқ-атворни моделлаштириш ва исталган хатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш); Ўз-ўзини кузатиш(кундалик тутиш); Шартномалар тузиш(мижоз-мутахасис, мижоз-яқинлари, мижоз-ўз-ўзи билан); Уйга вазифалар(уйда бажариш учун берилган топшириқлар). Психологик ёрдамни самарадорлиги мижоз нуқтаи назарини фаоллаштиришга асосланади. Когнитив хулқ-атвор йўналишида фаолият кўрсатаётган психологнинг асосий вазифаси диагностикўқитув ҳисобланади. ГУМАНИСТИК ЙЎНАЛИШМазкур йўналиш экзистенциализмнинг фалсафий ғояларига асосланган бўлиб, вақт, ҳаёт, ўлим, озодлик, масулият, танлов ҳукуки, мулоқот, севги, ҳаёт мазмунини англаш муаммоларини ўрганишга қаратилган (М.Хайдеггер, П.Сартр, А.Камю). Инсон меҳрибон, озод бўлиши белгиланган деб қабул қилиниб, индивидуаллик интегратив яҳлитдир, деб ҳисобланади. Гуманистик йўналишнинг асосий тамойиллари: Психолог ва мижоз учрашуви икки ҳар хил кишиларнинг учрашуви. Агарда психолог мижозга ўзининг асл ҳис-туйғуларини англашга, қабул қилишга ва намоён қилишга имкон яратиб бера олса, мижоз муаммолари ўз-ўзидан ҳал бўлади. Ўз ҳаёт тарзи, фикр-мулоҳазалари, хулқ-атворини танлашга мижоз ўзи масьул. Инсон томонидан руҳий уйғунликка эришиш, яьни ҳаёт мазмунини англаш, маьнавий қадрият, эстетик ҳис-туйғуларни сифатий ўзгаришига асос бўлади. Мен – концепциясини адекват шакллантириш ўз-ўзини англаш ва шу асосида ўзини фаоллаштириш учун мухим омил ҳисобланади. Психокоррекцион ёрдам кўрсатишда мижозни ўз-ўзини англаши, шахсий уйғунлик, “мен”ни адекват интеграцияси, борлиқ чегараларини кенгайтириб бериш психологни асосий вазифаси ҳисобланади. Ушбу йўналишнинг асосий методи экзистенциал таҳлил ҳисобланиб, унда “инсон – билади – ҳис этади – истайди” формуласи инсон озод мавжудот тушунчаси асосида таҳлил қилинади. Агарда индивид келажакни тасаввур қила олмаса, ўзини салбий ҳис этиб, ички олами тораяди, ривожланиш имкониятлари сустлашиб, оқибатда неврозлар юзага кела бошлайди. Демак, ёрдам кўрсатиш вақтида шахсни руҳий оламини таҳлил қилиш асосида ўзини эркин ҳис қилишга имкон яратиб бериб, мижозни уни боғлаб турган, безовта қилаётган оқибатлардан халос қилинади. ТРАНСАКТ АНАЛИЗ |