Главная страница
Навигация по странице:

  • Индивидуал психокоррекцияни ўтказиш шартлари

  • Индивидуал психокоррекцияга кўрсатма

  • Индивидуал психокоррекцияга қарши кўрсатма

  • Индивидуал психокоррекциянинг самарадорлиги қуйидагилар билан аниқланади

  • Ишонтириш—мижознинг онгига унинг шахсий танқидий мулоҳазасига ( ўй—фикрига) мурожаат қилган холда таъсир қилиш усули.

  • Таъсир илувчи объект манти ий айта ишлаши ва уни

  • ГУРУҲИЙ ПСИХОКОРРЕКЦИЯ ХУСУСИЯТЛАРИ

  • Психокоррекцион гуруҳ фаолиятининг асосий тамоиллари

  • ПСИХОЛОГИК КОРРЕКЦИЯНИНГ

  • збекистон республикаси олий ва


    Скачать 1.93 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва
    Дата05.10.2022
    Размер1.93 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла27. Psixokorreksiya asoslari (D.M) @profayling_uz.docx
    ТипДокументы
    #715659
    страница3 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Ўзини тута билиш , хулқ- атвор- соҳаси:

    1. мижоздаги ноадекват реакцияларни коррекциялаш;

    2. хулқ – атворнинг эффектив усулларини ўзлаштириш.

    Индивидуал психокоррекцияни ўтказиш шартлари:

    1. мижознинг психологик ёрдам олиш учун ихтиерий розилиги;

    2. мижозни мутахассисга ишончи;

    3. мижозни тадқиқ қилиш жараёнида, коррекцион дастурни шакллантириш ва уни амалга оширилишида мижоз фаоллиги.

    Индивидуал психокоррекцияга кўрсатма:

    1. мижознинг хоҳиши;

    2. мижознинг муаммоли характери ( шахсий муаммоси)

    3. мижозни гуруҳда ишлашдан бош тортиши ёки баъзи сабабларга кўра гуруҳда қатнаша олмаслиги ( жисмоний ҳолати, касаллик);

    4. мижоз хавотирининг юқори даражаси; 5) кескин қайғули ҳолат.

    Индивидуал психокоррекцияга қарши кўрсатма:

    1. яққол ифодаланган қўзгалувчанлик;

    2. онгининг пастлиги;

    3. ахлок – одоб меъёрларининг пастлиги.

    Индивидуал психокоррекциянинг самарадорлиги қуйидагилар

    билан аниқланади:

    1. психологнинг шахс сифатидаги хусусиятлари (ижтимоий келиб чиқиши, жозибадорлиги, интеллектуал ривожланиши, ирода, характер хусусиятлари);

    2. мижоз ва психолог ўртасида шаклланган муносабат (ишонч, мутахассиснинг обрў қозонгани, мижозни мутахассисга тобелиги);

    3. мижозга нисбатан психолог танлаган вазиятнинг мослиги (психологнинг тутган йўли, психологни мижозга бўлган муносабатида қабул қилган бошқариш стратегияси; ушбу танлов психолог томонидан мижознинг шахсий хусусиятларини ва вазият хусусиятлари инобатга олган холда амалга оширилади.

    4. мутахассис томонидан маълумотларни шакллантириш усуллари (исботлаш даражаси, мантиқ, ҳис-туйғуларга қайта ёндашув). Шахсий психокоррекцияда техника танлови мутахассиснинг афзал кўрган, мижозни шахс сифатидаги ва унинг муаммоси хусусиятларидан келиб чиққан холда олиб борилади. Шахсий психокоррекцияда вербал таъсирнинг асосий усуллари ишонтириш ва таъсир этиш ҳисобланади.

    Ишонтириш—мижознинг онгига унинг шахсий танқидий мулоҳазасига ( ўй—фикрига) мурожаат қилган холда таъсир қилиш

    усули.

    Ишонтириш усулининг асосини танлаб олиш, таъсир мақсадига кўра факт ( ҳақиқат) ва хулосаларни мантиқий тартибга солиш ташқил қилади. Ишонтириш рационал психотерапиянинг асосини ташқил қилади. В.М.Бехтерев (1911) ишонтириш ва кўндиришни бирлаштиришни, айниқса ўз—ўзини танқид қилиши паст ривожланган мижозларда, жуда фойдали деб ҳисоблаган. Ишонтириш мутахассиснинг шахс сифатидаги обрўси билан боғлиқ. ва умуман, маслаҳатлашув жараени натижасига таъсир қилувчи, суггестив элементни ажратиб олиш мумкин эмас.

    Қайта (такрор) ишонтириш (персуазия) - аввал шаклланган жараенни қайта тиклаш. Психологик ёрдам кўрсатиш пайтида такрор ишонтириш деганда мижозни муоммонинг моҳияти ва уни ечиш усуллари ҳақидаги тасаввурини ўзгартирувчи мақсадга йўналтирилган

    ишончни шакллантириш изчиллиги кўзда тутилади.

    Таъсир этиш--- мижозни руҳий таъсир доирасига бевосита ёки билвосита мақсадли таъсир қилиш жараёнидир

    Таъсир илувчи объект манти ий айта ишлаши ва унитан идий ба о бермай абул илиш амда асаб ру ий ва соматикжараёнлар кечишига таъсир илиши махсус ишлаб чи илган маълумотлар ёрдамида амалга оширилади. Бошқа омиллар эса (мимика, ҳаракат, имо-ишора) одатда қўшимча ҳисобланади.

    Таъсир этишни бир неча туркумлари мавжуд.

    1. Таъсир этиш ва ўз-ўзига таъсир этиш .

    2. Очик ва ёпик.

    3. Алокали ва алокасиз.

    Таъсир этиш мижозга турли ҳолатларида кулланилади: уйгок холида, табий уйку холида, гипнотик уйкуда.

    Психокоррекция амалиетида таъсир этиш у ёки бу даражада мижоз билан мутахассиснинг ҳар бир учрашувида мавжуд бўлади, лекин психотерапевтик таъсирнинг алоҳида усули бўлиши ҳам мумкин.

    Мустақил психотерапевтик таъсир сифатида таъсир этиш мижоз ҳолати ва муаммосининг характерини ҳисобга олган холда ва махсус типдан фойдаланиб, аниқ формулаларни айтиш ёрдамида амалга оширилади.

    Коррекцион ишнинг эхтимолий натижалари:

    1. Мижознинг ўзини талаблари, кечинмалари, фикрларига диққатини кучайтириши.

    2. Ўз-ўзини баҳолаш ва кераклилигини ошириш.

    3. Ўз гапини бўлишга рухсат бериш (ўз-ўзини тушуниш, ўз-ўзини қабул қилиш, шакллантириш ёки орттириш)

    4. Ўз-ўзини такомиллаштиришга ҳаракат қилиш

    5. Психокоррекциянинг энг асосий натижаси мижозни ўз ҳаёти учун жавобгарлигини ва уни назорат қилишни қабул қилишдир.

    4) Психологик ўзгаришлар ўзгарувчанлигини демак, ҳар бир учрашувдан самарали натижа кутиб бўлмаслигини ёдда тутиш.

    Шахсий иммунокоррекциянинг асосий босқичлари:

    1. шартнома тузиш;

    2. мижоз муаммосини тадқиқ қилиш;

    3. муаммони ечиш йўлларини қидириш;

    4. психокоррекция дастурини ишлаб чиқиш;

    5. дастурни амалга ошириш;

    6. самарадорлигини баҳолаш;

    Шартнома тузиш. Бу босқич мижозни мутахассис томонидан маълумот беришни ўз ичига олади:

    1. коррекция мақсади ҳақида;

    2. ўзининг малака даражаси;

    3. ҳақ тўлаш

    4. психокоррекциянинг тахминий давомийлиги;

    5. мазкур ҳолатда психокоррекциянинг мақсадга мувоффиқлиги;

    6. психокоррекция жараёнида вақтинчалик ёмонлашув хавфи мавжудлиги ҳақида;

    7. сир сақлаш даражаси ҳақида.

    Сир сақлашни мутлоқ асосга кўтариш мумкин эмас, чунки бу тушунча нисбийдир, бир томондан тақдим этилаётган маълумотлар характерига боғлиқ бўлса, иккинчи томондан мижозга зиён келтирмайдиган материаллар ушбу қоидага бўйсунмайди. Қуйидаги ҳолатларда касб сирига риоя қилинмайди:

    1. мижоз ҳаётига катта хавф солинганда;

    2. мижознинг жисмоний ҳаракатлари;

    3. мижозни касалхонага ётқизиш зарур бўлганда;

    4. учинчи кишилар манфаатдорлиги (қариндошлар, яқинлари, мижознинг танишлари).

    Мижоз муаммосини тадқиқ қилиш мутахассис томонидан қуйидаги усуллардан фойдаланиш натижасида олиб борилади: суҳбат, интервью, психологик тестлар.

    Суҳбат, мутахассис томонидан мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилинганда, бутун психокоррекция жараёнини олиб боришни асосий усули ҳисобланади. Бунда «мижоз-мутахассис» мулоқоти жараёнида олинган аниқ маълумотлар асосида тадқиқотчини қизиқтираётган боғлиқлик аниқланади. Психологик (руҳий) маслаҳатлашув турли босқичларда қўлланилади. Суҳбатнинг специфик тури сифатида интервью фарқланади.

    Интервью – оғзаки сўров ёрдамида ижтимоий руҳий маълумотлар олиш усулидир. Интервьюнинг икки тури мавжуд: эркин ва стандарлаштирилган.

    Эркин интервью суҳбат мавзуси ва шаклига боғлиқ эмас ва зарур маълумот олишда мижоз билан ҳамкорлик қилишга мўлжалланган. Унинг ютуқларига мижоз ва унинг муаммолари ҳақида тўлиқ маълумот олиш имкониятини беришида, мижознинг бевосита ўзини тутиши иш доирасидаги реакцияларини мутахассис кузатиш имконига эга бўлиши, камчилигига эга – жуда катта вақт оралиғини киритиш мумкин.

    Стандартлашган интервью шаклан анкетага яқин, бироқ жавоб шакллантиришда мижознинг имкониятларига кенгроқдир.

    У муаммо тушуниш учун маслаҳатлашув жараёнини бошида жуда фойдалидир.

    Олинган маълумотлар кейинчалик аниқлаштирилади ва янги фикрларни илгари суришда фойдаланилади. Ютуқлари: маълумотлилиги, вақтни тежаш, натижаларни миқдорий акс этиш. Камчилиги: кейинчалик ҳимоя механизмларини фаоллашуви натижасида бевосита хулқ-атвор реаицияларини сусайиши, мижоз билан эмоционал алоқани йўқотиш хавфи.

    Кузатиш – мутахассис томонидан мижозни руҳий кўринишлари мақсадга йўналтирилган ва идрок қилган ҳолда қабул қилинишига мужассамлашган руҳий тадқиқотнинг эмперик усулидир. Мутахассисга мижоз ҳақида маълумот тўплаш, воқеликни аҳамиятли лаҳзаларини ажратиб олиш, унинг ҳолатидаги ўзгаришларни кузатишга имкон беради. Камчиликларига қуйидгиларни киритиш мумкин: мутахассисни, рухшунос томонидан, мижоз томонидан эмас, далилга эътиборни кучайтириш, кейинчалик унга тушунча бериш ва ўзгартириш ўрнига уни кенг ёритишга йўналтирилган ифодаланадиган субъситивлигидир.

    Руҳий тестлар – алоҳида турни бирор-бир руҳий ҳолат ёки хусусиятни ривожланиши ёки ҳолатини даражасини ўлчашнинг стандартлаштирилган усулидир. Психокоррекция доирасида тестлар мижозни муаммоси турига қараб танланади ва идеалда жараён динамикасини кузатиш учун психокоррекциянинг бошида, ўртасида, охирида қўлланилади.

    Руҳий қўллаб-қувватлаш бутун руҳий ёрдам давомида олиб борилади ва вербал (имзосиз) ҳамда новербал (имзосиз бўлмаган) босқичларда мутахассисни мижозга нисбатан интонациясини ифодаланиши билан намоён бўлади.

    Имзосиз даражага бевосаита сўзлар, сўз бирикмалари, метафоралардан мижоз ўз нутқида фойдаланиши, ҳамда ҳамдардлиги ва тушунишни яққол кўринишлари киради.

    Имзосиз бўлмаган даражага:

    1. «тана тили» (ҳолати, имо-ишора, мимика);

    2. психофизиологик реакциялар (тери қопламалари рангини, нафас олиш чуқурлиги ва тезлигини, тер ажралиш даражасини ўзгариши)

    3. товушлари характеристикаси (оҳанг, тембр, темп, интонация)

    Имзосиз бўлмаган маълумотлар асосида қилинган таҳминлар ҳақиқийлигини мижоз билан бирга қайта текшириб талаб қилинади. Бу имзосиз бўлмаган маълумотларни бир қатор омиллар ёрдамида аниқланиши билан асосланади. Масалан воқеалар контексти, мижозни шахсий хусусиятлари, яқин одамлари билан ўзаро муносабатлар хусусиятлари. Мутахассис уларнинг кўпчилиги ҳақида билмаслиги мумкин, бу эса у олаётган маълумотларга нотўғри маъно бериши ва натижада муаммони моҳияти ва унинг ечими ҳақида нотўғри тасаввурга эга бўлишига олиб келади.

    Муаммони ечиш йўлларини излаганда, ушбу муаммони пайдо бўлишига олиб келувчи ҳис-туйғу, кечинмалар, мақсад, талаблар-ҳаракатлари бошқалар реакцияси, сабаблар занжирини ажратиб олиш зарур.

    Психокоррекция дастурини шаклланиши жараёнида мижозга унинг шаклланишдаги ҳамда психокоррекция дастурини амалга оширишдаги жавобгарлиги даражасини тушунтириш, шунингдек, мижознинг имкониятларини аниқлаш керак.

    Мижознинг имкониятларини аниқлаш диалог (сўзлашув) ва эшитиш усуллари ёрдамида олиб борилади.

    Диалог (сўзлашув). Бир ёки бир неча кишини сўзлар билан алмашиниб ўзаро мулоқотда бўлишидир. Реклама кенг маънода жавоб ҳаракати, имоишора, сукут сақлаш кўринишида бўлиши ҳам мумкин. Кадимги Грецияда эса одатдаги оғзаки сузлашув ақлий мулоқатга суянар эди.

    Қулоқ солиш. Авваламбор бошқа одамни «эшитиш» ушбу вазиятда мижозни эшитишдир. Бошқача қилиб айтганда, «эшитиш» жараёнида нафақат талаффуз қилинаётган сўзларни қабул қилиш, балки уларни талаффуз қилиш оҳанги ҳам қўлланилади.

    Шундай қилиб, мижозга таъсир қилишнинг асосида олиб борилаётган ҳаракатларни меъёри ҳақида, аниқ ёш даврида мақсадли таҳмин қилиш ва билиш жараёнларини меъёрлари ҳақида назарий тасаввурлар ётади. Коррекция дастури эса шахсий ва ёш ривожланиш қонуниятлари ҳақидаги назарий маълумотларни ташҳис маълумотлари билан солиштириш асосида тузилади ҳамда мижозни имкониятларига суянган ҳолда олиб борилади.

    Дастурни амалга ошириш тузилган шартномага асосан олиб борилади. Ушбу босқичда ечимни амалга ошириш режаси аниқланади ва уни ижро этиш амалга оширилади. Зарурият туғилганда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

    Самарадорлигини баҳолаш дастурда белгиланган ва амалда эришилган мақсадларни ўзаро солиштириб олиб борилади.

    Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, психокоррекция доирасида экзистенционал феноменологик ёндашувдан фойдаланиш энг оқилона ечимдир. Чунки шахс ўзини ва ташқи оламни англаш жараёнида унга абстракт бўлиб туюлган объектив ҳақиқатга эмас, балки, субъектив ҳақиқатни белги, қиёфалари, шунингдек, улар эгаллаган маънога урғу беради.

    Берилган маъно ҳосил қилувчи тузилмалар қиёфа-белги қаторига шунингдек ташқи ва ички ўзаро муносабатларига нисбатан тузилиши натижасида ҳаёт йўлининг такрорланмас безаги тўқиладиган бўшлиқ ҳосил қилади.

    Бироқ ҳақиқий объектив ҳаёти айнан субъектив ҳаққонийликнинг ўзаро муносабати натижасида ҳосил бўлади.

    Феноменологик одам онгида объектив дунёни у кетма-кет кечираётган феноменлар (нодир ҳодисалар) орқали тасаввур қилишини ўрганиш, ХХ асрнинг бошида фалсафа тизими сифатида ишлаб чиқилди.

    Унинг асосчиси Edmund Husserl ўз олдига барча илмий тадқиқотлар учун фундаментал фалсафа ишлаб чиқишини мақсад қилиб қўйди.

    Ушбу мақсадга эришиш жараёнида табиий фанларда мавжуд бўлган ва хатолар асоси бўлган объект ва субъект орасида дуалистик парчаланишни ҳамда онг фенолинига асосланган фундаментал бирликни аниқлади.

    Кейинчалик Husserl Martin Heidegger одамзод борлиғи муаммоларига урғу берди.

    Экзистенциализм (мавжудлик) (фалсафий ҳаёти) – ХХ аср бошларида иррационализм фалсафасида йўналиш сифатида юзага келди. Ушбу йўналиш доирасида инсон мавжудлигининг (ҳаётининг асосий негизи «ҳаётда (оламда) бўлиш» ҳисобланади. Бу ерда «олам» - буюмлар олами, воситалар бирлиги «бўлмоқ» - «жалб қилинмоқ»ни билдиради, демак, «ҳаётда бўлмоқ» нафақат ҳаётда мавжудлиги, балки бу оламда мавжудликни билиб бўлмайди. Шундай қилиб, борлиқнинг асосий хусусияти «борлиқ - интилиш - олдинга» бўлган асл мавжудликнинг экзистент мавжудлик сифатида бўлишини аниқлаб, объект ва субъектнинг бир-бирига қарама-қаршилиги олиб ташланади.

    Шундай қилиб, экзистенцинал феноменологик ёндашув борлиқдаги яхлит қарашларни таҳмин қилади, унинг доирасида борлиқнинг мавжудлик муаммоларини тадқиқ қилиш ва ойдинлик киритишда қуйидаги негизларга

    риоя қилиш керак:

    1. контекстуаллик;

    2. «давр»га содиқлик;

    3. шошилинч мулоҳалардан тийилиш;

    4. тушунтириш эмас, англаш

    Берилган негизларни интенцияллик «берилганлик»ни ҳисобга олган ҳолда қўллаш керак, у олам билан онги ўртасидаги ўзаро муносабат воситаси билан амалга оширилади. Руҳшунос, экзистенционал – феноменологик йўналиши доирасида шахсни ички дунёси, ташқи олам ва ўз-ўзи билан ўзаро муносабати усулларини тадқиқ қилишда «Бу ерда ва ҳозир» вазиятга диққатни тиклайди.

    Бироқ, берилган муносабатлар, бизнинг фикримизча, мижоз вазиятининг хусусиятлари билан эмас, балки унинг оламни англаш жараёни хоссалари билан аниқланади, унинг натижаси бўлиб муаммоли вазият ҳамда унинг кейинчалик ривожланиши ёки ўзгариши ҳисобланади.

    Бошқача айтганда, мижознинг муаммосини тадқиқ қилиш чоғида, бизнинг фикримизча, мазкур пайтга эмас, англаш жараёнининг кечиш хусусиятига урғу бериш керак, чунки англаш жараёнининг йўналиши ва хусусиятлари шахсий хусусиятлар мажмуасига боғлиқдир. Ушбу хусусиятлар ўз ичига қуйилагиларни олади: ҳаёт йўлининг такрорланмаслиги; бу йўлни босиб ўтиш натижасида шаклланган дунёқараш; ўтмиш ҳозирги замон ва ҳаёлан шаклланган келажак акс эттирилган ўз-ўзини англаш ва ўз фикрлари ва кечинмаларини ҳаёлдан кечириб анализ қилиб чиқиш натижасидаги йўлнинг шахсий уйдирмалари.

    Айнан шахсий хаёлот -вақтинчалик ўзгаришларига таъсир қилишга мутахассис мижозга ёрдам бериши мумкин.

    Бизнинг тузукларимизга қиёсий тасдиқни, ҳаётий далиллар билимларини эмас, субъектнинг онгидаги тушунчаларни англашни шахсни тўғри тушуниши ва унинг хулқини башорат қилишнинг муҳимлиги ҳақида ёзган

    Rottera ва Kelleyдан танишишимиз мумкин.

    Демак, ҳаётда мавжудлик контекст муносабатлар жараёнида кечаётган, англаш жараёнига нисбатан икқиламчи муносабатда бўлган «англашни акс этиши» «кечинманинг ўзи» кабидир, унинг хусусиятлари субъектнинг шахсий хусусиятлари билан аниқланади.

    Берилган нуқтаи назардан, негиздан қандайдир объектив ҳақиқатни «Мавжуд эмаслигини» мантиқан таҳмин қилиш мумкин, чунки субъетивизм кўзгусида объектив оламни акс этиш ҳақидаги билимлар ягона объектив билим сифатида намоён бўлади. Бу ҳақда Янчук В.А. ўзининг «Ижтимоий психологияда экзистенциол феноменологик ёндашувнинг хусусиятлари муҳокамасида қуйидагиларни ёзади: «Ҳеч қайси биологик, нейропсихологик, баъзан эса руҳий чекланишлар четда қолдирилиши ёки енгиб ўтиши мумкин эмас ва улар бизнинг олам ёки ўзимиз ҳақимиздаги турли хил рефлектив тасдиқда доимо мавжуд бўлади. Бизнинг тажрибаларимизда ушбу маълумотларни (ёки интерпритация чекланишларини) ечиш ва тушунтириш, ижтимоий-маданий ва руҳий асосланган хато фикр ва хулосаларни енгишга уринишларни намоён қилувчи экзистент феноменологик ёндашувнинг энг асосий қирраларидан бирини шакллантиради.

    Ушбу йўналишда фикр юритишини давом эттириб, шахс ўзининг борлиқдаги исталган пайтида нафақат ягона балки объектив оламга нисбатан кўп қиррали ва маънодош бўлмаган субъектив кечинмалар исканжасидаги чексиз ёлғиз зотдир, деб таъкидлашимиз мумкин. Бироқ борлиқ ва берилган борлиқни англаш жараёнига насбатан шахснинг ёлғизлигини тан олган ҳолда биз, шунингдек, англаш натижасида, турган гапки, ёлғиз эмасликни тан олишимиз керак. Биз далил сифатида «турли хил» кечинмалар «бир хил кашфиётлар натижаси сифатида юзага чиқувчи моҳияти бўйича, аллақандай фарқланувчи воқеликни экс эттирадиган Фан ва санъатни мавжудлигини эсга олишимиз мумкин. Фарқланувчи воқелик, биринчи навбатда улар ташқил қилган белги ва қиёфалар ҳамда уларни англатувчи тушунчалар якдиллиги билан аниқланади. Фарқланувчи воқеликнинг мавжудлиги, шунингдек, кўринувчи фарқланувчи воқеликнинг ҳам мавжудлигини таҳмин қилади.

    Кўринишнинг юзага чиқиши қуйидагилар билан тушунтирилиши

    (асосланиши) мумкин;

    1. бир хилдаги қиёфа ва белгилар, бироқ уларга турлича маъно берилиши – кўринувчи фарқланувчи воқелик;

    2. фарқланмайдиган бошқача воқеликни кўриниши – бир хил тушунтирилувчи юзани турли хил белги ва қиёфалар. Бинобарин, эклектик танловни биз таклиф қилаётган руҳий фалсафий нуқтаи-назардан ноаниқликни қабул қилиш орқали тасаввур қилиш мумкин.

    Айнан берилган ноаниқлик, мижоз мурожаат қилаётган хавотирли лаҳзани акс эттиради. Бошқача айтганда: берилган хавотирли лаҳза «хушчақчақ ва жавобгар бўлиш ёки қурбон бўлиши орасидаги танлов муаммосини акс эттиради.

    Шундай қилиб, бизнинг ўйлашимизча экзистен танлов фикри, инсон тўлиқ эрки, кераклигини тушуниш орқали эркинликка етишишга эга эканлигида эмас, балки у аввал бошиданоқ эркин, шунингдек юзага келувчи вазиятларга нисбатан ўзининг реакциясини танлашда ҳам эркинлигидан иборатдир, уларнинг кўпчилиги ҳар бир алоҳида олинган шахснинг такрорланмас тақдир безагини ташқил қилади.

    Одамнинг тақдири ва ўзаро муносабатлари мавзуси қадимги грек илмий-фалсафий фикрида етарлича синчиклаб ишлаб чиқилган. Унинг қадрқиймати ҳамда туркуми, зарурий ва тасодифнинг айнан шаклланишини ва тасдиқланишидадир дейишимиз мумкин. Шахс ва тақдир кучлари тенглиги фикри экзистент феноменологик ёндашувда ўзининг янада тўлиқроқ аксини топди, унинг доирасида, масалан, шахсга танлов учун жавобгарлик турли вазиятларда ўзи учун танловни энг кўп миқдорий хилларини яратмоқ учун НЛП техникасидан фойдаланиш имкониятини беради. Бу муаммо «жавобгарликни қабул қилиш» учун эмас, балки энг яхши танловни амалга ошириш, бинобарин, «жавобгарлик муаммосига» эмас, «хиллар» муаммосига бориб тақалиши билан асосланади. Бироқ шахс доимо қандайдир ижтимоий шахслар қуршовида бўлганлиги боис, англаш натижасида юзага келган ўзининг чин қиёфасини топиши жуда қийиндир, чунки у деярли доимо ўзи ва берилган ижтимоий шахсни қиёфасини тушуниш билан оворадир. Шундай қилиб, экзистенциалистларнинг «озодлик англанган зарурияти» «Шиори» ушбу контекстда «Озодлик-шахсий борлиқни тушунмоқ» каби намоён бўлади. Бизнинг нуқтаи назаримизда, Франклнинг мантиқни излаш»идан жуда катта фарқ қилади, чунки аввал бошдан борлиқни мавжудлигининг далилида акс этган ҳолда мантиқ мавжуддир. Бунда урғу излашдан тушунишга кўчирилади. Борлиқни англаш берилган контекстда нодир ҳаётни ёзиш каби намоён бўлади, унинг жараёнида такрорланмас одам шахсига эга бўлинади. Ортодоксал материализм нуқтаи назаридан берилган вазият тасдиқланиши шарт. Бироқ, биз диққатни авваламбор субъект тўғрисида аниқроғи ўзини ва оламни қабул қилиши ҳақида гап кетаётганлигига беришимиз керак, бинобарин, одамнинг муаммоси объективликка билишга интилишни қониқарсизлиги билан эмас, балки билиш жараёнида яхлитликка ва автономликга эришиш билан аниқланади.

    Шундай қилиб, вазиятнинг хусусиятларидан келиб чиққан хусусият муаммони ечиш (ҳал қилиш) учун имкониятларни очиш мақсади билан бирга ҳаётий муҳим вазифа – йўлни ўз уйдирмалари билан англашни амалга ошириш шахсий маслаҳатлашув пайтидаги рухшуноснинг мақсади ҳисобланади.

    Йўлни ўз уйдирмалари билан англашни амалга ошириш учун уни яратмоқ керак. Яратиш белгилар ёрдамида амалга оширилади. Тўғрироғи, танлаётган одамнинг ички мос келувчи, белгилар қаторини тўплаш, танлашдир. Ушбу тўпламни мисоли сифатида динни олиш мумкин, чунки дунёдаги барча динлар оғзаки, шунингдек, кўриш қаторидаги белгилар тилидан фойдаланиладилар. Бироқ белгиларни бундай англанган ҳолда кўлланилиши жуда муҳим руҳий нодир ходисанинг бир қиррасигина ҳисобланади: одамнинг ўзи-ўзи билмаган ҳолда ва ички сабаб натижасида - ўзи ҳам тушунтириб бераолмайдиган тушлар белгиларни ҳосил қилади ва яратади. Шундай қилиб, тушларни келиб чиқиши шахсий хусусиятга эга бўлган воқеликнинг бир қисми сифатида характерли хусусияти эса шахсий уйдирмаларни ўзига хос бўлмаган лаҳзалар билан у ёки бу шаклда боғланиши ҳаёлий схемани нозик эстетик фикр юритиш орқали тузиш ҳисобланади.

    Кейинчалик ушбу йўналишда фикр юритилганда олам икки хил туш кўриш ва борлиқ ўзаро бир-бирига кирувчи реалликдан ташқил топган бўлиб кўринади. Фалсафа луғати маълумотларидан келиб чиққан ҳолда /63/, реалли деганда бу қуйидагиларни тушунамиз: «моддийлик, антологик борлиқ - ўзинида, яъни ўзида – борлиқ, унинг рефлекслигидан абстрактлаштирилган, реалликни билиш боғламидан ажратиладиган ва исбот талаб қилмайдиган сўнгги нарсаларга тегишли ва вақтда пайдо бўлиши мумкин ҳамда пайдо бўлган, мавжуд ва реалликка ўтувчи барча нарсалар». Бинобарин, биз учун «туш реаллик» бўлиб, тушлар пайтида пайдо бўладиган ҳодисалар, воқеалар, кечинмалар, қиёфалар хизмат эди, «борлиқни реаллиги» бўлиб эса – оламда мавжуд барча нарсалар, «оламда борлиқ», «олам» - экзистенлик тушунчасида – «борлиқни оламшумуллиги»ни ташқил қилувчи оламда одамнинг борлиғи одамзот борлиғини амалга ошишидир. Экзистенциаллик маъносида, шахсни шаклланиши ва ривожланиши, туш реаллиги ва борлиқ реаллиги ўртасида, ҳеч бири билан қарама-қаршиликка учрамай ва бирлашмай амалга ошади. Бу ҳаёт мазмуни - қиёфали синтез ҳаракатида мужассамлашган интеграл жараёндир.

    Ушбу жараённинг моҳияти – туш ва борлиқ атроф оламнинг маданий парчаланишида муаллифнинг Меники ажратиб олишдан иборатдир. Лекин бу «парчаланиш» ўз навбатида, шахсий-фалсафий ижодда туғилувчи яхлитликни мураккаб парчаланиши учун зарур бўлган шарт-шароит ҳисобланади, унда доимо қиёфа, тушунча ва ҳақиқат орасида рефлексия, танқид, шарҳ, ёруғликни инсонни ўйини кўринишидаги мавжуд ўнғайсизликнинг субъект ва объект орасидаги мос эмаслик зонаси сақланади. Экзистенциал изланиш йўлининг тушунча мантиқ шакли шахсни ижодий онги ва марказий жой, бош саҳна жуда ҳам тордир, шахс ўзининг интилишларини туш реаллигига кўчириш демакдир. У шахс яшаётган борлиқни реаллигини қайта гавдаланган, кўп қиррали кўриниш: муаллифқаҳрамон-ўқувчи ҳамда ўз ичига олади. Шундай қилиб, барча чегаралар ва шарт-шароитлар чегарасидан чиқувчи ўзининг тугалланмаган оламга олиш ҳамда кейинчалик уни рамзий тарзда парчалаб ташлаш учун, туш реаллиги борлиқ реаллигини эстетик қисми бўлиб ҳисобланади.

    Тушларни таҳлил қилиш барча тарихий метаморфозларни бош кечирган усулларидан биридир. қадимги Грецияда барча хохловчилар ўз саволларига тушлар ёрдамида жавоб олишлари мумкин бўлган махсус ибодатхоналар мавжуд бўлган. «Хабарловчи тушлар» шомонлар амалиётида жодугарликда, халқ табобатида фойдаланилган. Ушбу жараённи муҳимлигини англашни эса ғарб маданиятига Фрейднинг назарияси олиб кирди, уни ўрнини кейинчалик рухшуносликдаги туш реаллигини юнгинлаш эгаллади. Юнг тушлар реаллиги ичида ўзгартирувчи беш механизмни ажратиб кўрсатди.. Ушбу контекстда уларнинг ичида энг муҳими Юнг томонидан тақдим этилган бёшинчи механизм-драматик шакл ҳисобланади, чунки тушлар ўз табиатига кўра, нафақат адабиёт асарнинг (драма, роман) эксназиция билан, фабуланинг ривожланиши, кульминация ва лизисли классик тузилмага эга, балки драма, роман (Бахтлен) ҳам ўз-ўзига Юнг тушларга қўшиб қўйган барча механизмларни олади.

    Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, биз тушларни моҳияти бўйича адабиёт-бадиий ижод билан мос келувчи ижод ҳаракати сифатида қабул қилиниши мумкин деб ҳисоблаймиз. Унда шахс ўзини ҳар томонлама тўлиқ намоён қилади. Шу нуқтаи назардан, биз туш реаллиги ва борлиқ реаллигини «романда роман» каби адабиёт жанри қонунлари бўйича қараш қонуний бўлиб кўринади, унда туш реаллиги ва борлиқ реаллиги ягона романнинг боблари шахсни экзистенциол йўли сифатида намоён бўлади ва бизнинг фикримиз ҳаққонийдир, чунки туш реаллиги ва борлиқ реаллиги умуман абадий ижод, шунингдек, романнинг барча муҳим хоссаларига жавоб беради, унда Бахтиннинг фикрича, «авваллари уйдирмани англашга тегишли бўлган марказлашган ғояси ўрнида пайдо бўлувчи, якдилликка эссестик интилиш билан боғланиб замонавий бўлиб ўзгараётган тайёр бўлмаган ва тирик контактни бирлиги ҳисобланади. Ҳаёт йўлини «романлашни» ушбу ғояси, шунингдек, меъёрий ва шахсдан ташқари инкорни инкорлашдан, шу билан биргаликда – энди шахс онги амалга ошириш керак бўлган синтезловчи ва марказловчи имкониятларни мерос қилиб олишда намоён бўлади. Шахс, бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам қаҳрамон, ҳам томошабин (ўқувчи) сифатида чиқиб, реалликнинг барча даражаларида (туш ва борлиқ), ўзи яратаётган асарнинг (ҳаётнинг) ҳар бир лаҳзасига таъсир билдиради. Бу таъсирлар муаллифни қаҳрамонга, - қаҳрамонни – буюмга (таъсирни таъсири), муаллифга-қаҳрамоннинг бутун қисм сифатидаги алоҳида кўринишларига муаллифни қаҳрамондан акс этишига бўлинади. Барча ушбу таъсирлар муаллифни қаҳрамонга, қаҳрамонни фаол таъсир тузилмасида уни қиёфасини кўришда, уни атрофидаги мақомда, интонацияси тузилмасида, маъно лаҳзаларини танлашда унинг ортидаги асосда, ўлим ва абсолют келажак воқеаларига муносабатида акс этади.

    Шундай қилиб, реалликнинг барча босқичларида борлиқ маъносининг интонацияси – муаллиф фикрларини қаҳрамонга мос келувчи қайта ишланиши содир бўлади. Муаллифнинг онгида эса қандайдир онгни тушуниш (онг усти, онгдан ташқари), яъни қаҳрамон ва унинг оламини хажмловчи онги каби юзага чиқади, чунки муаллифнинг тасаввурида бутун асарнинг якунланишини барча лаҳзалар ҳамда ундан ташқаридагилар ҳам ўрин олади.

    Муаллифнинг ўзи эса қаҳрамоннинг ўз фикрини баён қилишида ва қаҳрамоннинг воқеаларини ахлоқий билишга қизиқишида акс этади. Муаллиф томонидан бундай қабул қилинишни баҳолаш ва тушуниш учун, қаҳрамоннинг туш реаллиги ва борлиқ реаллигидаги муҳим якунловчи, унинг онги учун транцендент ҳодисаларни танлаш ва уларни фаол бирлигини аниқлаш керак. Бундай бирликнинг тирик (жонли) гавдаланиши бўлиб, тугалланмаган ҳаёт ходисаларини ичидан ва очиқ ташувчиси сифатида қахрамонга қарши чиқувчи муаллиф ҳисобланади.

    Туш реаллигини бундай ҳолда таҳлил қилиб, биз ўз таҳлилимизни икки йўналишда ривожлантиришимиз мумкинлигини кўрамиз: биринчида - қахрамон муаллифга автобиографияланмаган, муаллифнинг унга олиб чиққан рефлексияси ҳақиқатдан ҳам уни якунлайди; муаллифнинг якунловчи рефлекссиясини, унинг сўнги шакллантирувчи таъсирини ўзлаштириб қахрамон уларни ўз кечинмалари лаҳзаларига айлантиради ва уларни енгади.

    Бундай қаҳрамон тугалланмайди, у ичидан ўзига аденват бўлмаган ҳар бир тотал таърифни кечиради, у якунланмаган яхлитликни чеклаш сифатида ўтказади ва унга ифода этиб бўлмайдидан қандайдир ички сирни қарши қуяди. Бу йўналишда туш кўришнинг ҳар бир лаҳзаси унга муаллифнинг (туш кўрувчи) реакциясига туҳфаси эканлигини, у ўзи билан буюмни, шунингдек, қаҳрамоннинг реакциясини ҳам жамлашини кўрамиз. Шу контекстда муаллиф, борлиқ реаллигида ўзимизни ўраб турган одамларни ҳар бир кўринишларига бир нодир таъсир кўрсатишимиз каби ўз қаҳрамоннинг ҳар бир тафсилотларини маълум оҳангда гапиради.

    Шундай қилиб, туш кўришда қаҳрамоннинг (туш курувчи) алоҳида кўринишларига муаллифнинг таъсири асосида шахсга яхлит каби бирлашган таъсири ётади, унинг барча алоҳида кўринишларини ушбу яхлитликни тавсифи учун аҳамиятга эга бўлган туш кўриш ва борлиқ реаллигида каби ўз ичига олади.

    Муаллиф, қаҳрамон ва томошабиндан ташқил топган барча билиш учун хизмат қиладиган ахлоқий тушунтиришлар ва баҳолар ҳамда яхлит ҳолда ва ягона конкрет қараш ҳамда ягона маъноли тугалланадиган, Юнг ажратиб кўрсатган юқори тип тўртликни мавжуд матни реаллигини беиҳтиёр тасдиқлайди. Унга кўра, тенг тартибликни ташқил қилувчи учликда доимо уларни бирлаштирувчи лекин уларнинг йиғиндиси бўлмаган, тўртинчи бирлик ёнма-ён келади. Оламни осмондаги ер, ер остига вертикал учликка бўлишда (жумладан христианликда) иштирок этмайдиган тўртинчи бирликвертикал горизонтални улайди. Бу қўллаб-қувватлайдиган «Юнгнинг фикрича, тасаввурларда тўртлик принципи бўйича ташқил қилинган туш кўришлар ва ички қиёфаларни тўртликка бўлинишида мустақил шахс қиёфаси ва унинг онгига нисбатан архетип ҳосила ҳисобланувчи одамнинг индивидуаллигини шакллантирувчи мантиқ яширинган.

    Бироқ англаш олами йўлнинг сўнги нуқтаси эмас. Йўлнинг шахсий устирмаларини яратаётиб, идрок билан бирга индивидлаш йўналиши ҳамда тушларда содир бўлаётганларни тушунтириб, нима сабабдан бу ички саёҳат уюштирилишининг аниқ тасвирини ҳосил қилади. Шундай қилиб шахсий ички муаммолардан бири «Мен Кимман?» ва «Аслида, Мен нимани ҳоҳлаяпман?»ни тушуниш муаммоси ҳисобланади, уларни ўзининг бошланишида ҳақиқий «Мен»нинг кўриниши сифатида белгилаш мумкин.

    Бошқача айтганда: янги-янги авлодларни дунёга келтириш орқали ҳаётни давом эттириб ўлимни енгиш – уруғ аймоқ учун энг асосийсидир. Шахсий тушунишнинг аниқ бир даражасига етган индивид, ҳаёт йўлида энг муҳими ўзининг туғилиши эмас, чунки ерда яшаётганлигини устидан чиқади, демак, жисмоний туғилишнинг ўзи бевосита кечинмалар объекти бўлмайди, лекин унинг онги учун асосий кечинма бўлиб, Ҳаёт (йўл) буни мантиқий англаш жараёнидаги содир бўлаётган руҳий туғилиш, уни интиҳоси учун хизмат қиладиган ҳаётни мантиқан якунловчи Йўл ва ўлим ҳисобланади. Ушбу фикрни биз тақдир ҳақидаги қадимги грек тасаввурларидан топишимиз мумкин, чунки одамнинг туғилишидан то ўлимгача бўлган оддийгина ҳаёт йўли эмас, ҳар бир одамнинг ўзиники бўлган такрорланмас, лекин шахсий қисматидадир. Шунга ўхшаш фикрларни Адлердан, унинг услубий туш кўриш ва бедор пайти билан ўзаро боғлиқлик алоқаси концепциясида топиш мумкин.

    Шундай қиёфада қаралаётган туш кўришларни бизнинг фикримизча фақатгина уларни ўз ички реаллиги нуқтаи назаридан, уларни нодир эмоционал рангларини чуқур хурмат билан, ҳимоя қилинаётган ёки матнлар каби, туш кўрувчиларга ўзининг эҳтимолий танловига имкон берган ҳолда қабул қилиш керак. Ички реаллик ва мақсадга эришишлар масофасини бундай қисқартириш шахсга ўзоқдагини ҳозирги лаҳзада ҳозирнинг ўзида яқинлаштиришга, уни англаш ва ўзгартиришга, шу билан ўтмиш ва келажакни бир бутунликга бирлаштириб ички мантиқига чиқаришга имкон беради. Герман Гессе ёзганидек: ҳар биримиз фақатгина одам, фақатгина синов, фақат қаергадир ҳаракатланаётган бир нарсамиз. Лекин у мукаммаллик бор жойга ҳаракатланиши керак. қандайдир мукаммаллик таълимотига эмас, балки ўз-ўзини мукаммаллаштиришгадир.

    Хулоса қилиб айтганда, ўзининг ноёблигини англаш жараёнида, ўзининг бошқалардан фарқланадиган экзистенциясида, шахс ўзининг саволига жавоб топиш иштиёқида ўзининг мухториятини кашф қилади дейишимиз мумкин. Бу саволни С.Л.Франк энг асосий савол каби одамзотни бутун ҳаётининг охирги мақсади деб таъриф берган: «Одам нима ўзи ва унинг ҳақиқий олий бурчи нимада?», «бироқ бу иштиёқнинг ўзи», «адабий ҳаракатлантирувчи куч» ҳисобланади, ижодий фаолликни уйғотади. «Шодлик, ҳаддан ташқари шодлик барча мавжуд ва бўладиган нарсаларни ёритувчи қўёш – ижоднинг жозибали шодлигидир! ҳаётнинг барча шодликлари ижоддадир. Севги, заковат меҳнат – буларнинг барчаси ягона алангадан чиққан портлашдир. Ижод қилиш – демак ўлимни ўлдиришдир»

    (Ромен Роллан).

    ГУРУҲИЙ ПСИХОКОРРЕКЦИЯ

    ХУСУСИЯТЛАРИ

    Гуруҳ бу ижтимоий яхлитликдан маьлум белгиларига кўра (фаолият характери, ижтимоий мавқеи, ривожланиш даражаси ва б.қ.) ажратиб олинган, чегараланган ҳажмга эга кишилар жамоасидир.

    Гуруҳлар кўпинча қуйидагича классификацияланади:

    • Ҳажмига кўра(катта, кичик, микрогуруҳлар);

    • Ижтимоий мавқеига кўра:формал – нофармал(расмий - норасмий);

    • Ўзаро боғлиқлик ҳусусиятларига кўра(реал, контактли ва шартли);

    • Ривожланиш даражасига кўра(паст даража: асоциациялар, корпорациялар, диффуз; юқори даражали: жамоалар);

    • Аҳамиятлигига кўра(референт, аьзолик гуруҳлар);

    Ажратилган белгилар ҳар бир конкрет гуруҳни фаолиятдаги мақсад ва вазифаларини ўзига хослигини белгилаб беради.

    Психокоррекцион гуруҳ - ўз-ўзини таҳлил қилиш, шахсий кўникмаларни ҳосил қилиш, шахслараро муносабатларни таҳлил қилиш мақсадида сунъий бирлашган кичик гуруҳларга айтилади. Бу ўзаро таьсир шу ерда ва ҳозир тамойили асосида гуруҳ аьзолари ўзлари билан юз бераётган жараёнларни ўрганадилар.

    Психокоррекцион гуруҳ фаолиятининг асосий тамоиллари:

    1. Маьсулиятлилик тамойили(ўзи учун ва бошқалар учун);

    2. Яқинлик ( тўла очиқликни талаб қилмасада, самимийлик, эмпатия ва сирни сақлашга асоланади);

    3. Қўллаб-қувватлаш тамойили( психолог гуруҳ аьзоларини кўллабкувватласа, гуруҳ аьзолари бир-бирларини кўллаб-кувватлайдилар);

    4. Конгруэнтлик тамойили (“шу ерда ва ҳозир” вазиятида ҳар бир гуруҳ аьзоси ўз-ўзи ва бошқалар билан якдиллиги ).

    Гуруҳий психокоррекция очиқ ва ёпиқ гуруҳларда ўтказилади. Катта гугуҳлар - 25-30 киши ва кичик гуруҳлар – 5- 8-12 кишидан иборат бўлади. Ёпиқ гуруҳларда гуруҳ аьзолари сони доимий бўлса, очиқ гуруҳларда ўзгариб туриши мумкин. Гуруҳга оғир жисмоний нуқсонларга эга бўлган, руҳий соғлиғи бузилган, гуруҳда ишлашни истамаган, яқин қариндошларни, хизмат доирасида бир-бирига тобе бўлганларни, бир-бирига ўта адоватли кишиларни қабул қилиш мумкин эмас.

    Гуруҳ қисқа муддатли(1-6 ойгача) ёки узоқ муддатли (бир неча йилгача) бўлиши мумкин.

    Машғулотларнинг қисқа ёки узунлиги коррекцион таъсирнинг мақсад ва шаклига кўра ҳар хил бўлади. Бир ҳафтада учрашув сони 2-4 та, вақт давомийлиги 20-90 минутгача бўлган ҳолда белгиланади. Марафон психокоррекцион машғулотлар ўз мақсадларидан келиб чиқган ҳолда 916-18 соат давом этиши мумкин.

    Психокоррекцион гуруҳ раҳбари олий психологик маьлумотга, ушбу йўналишда мутахасисликка, шунингдек, индивидуал-гуруҳий ишларда мижоз сифатида тажрибага эга бўлиши зарур. Ҳар бир гуруҳ юқори касбий малакаларга эга бўлиши лозим.

    ПСИХОЛОГИК КОРРЕКЦИЯНИНГ
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта