Главная страница
Навигация по странице:

  • Катта

  • Силашлар ва зарбалар”

  • Негатив

  • Шартсиз

  • Трансакция”лар

  • Тақиқлар ва эрта ечимлар”

  • Мен муваффақиятли – сен муваффақиятли”

  • Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли эмас”

  • Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли”.

  • Мен муваффақиятли – сен муваффақиятли эмас”.

  • Трансакт анализ қуйидагиларни ўз ичига олади

  • Контаминациялар

  • Коррекция мақсади. Асосий мақсади

  • Якуний мақсад

  • Мижозга қўйиладиган талаб ва умидлар

  • Оилавий моделяциялаш техникаси

  • збекистон республикаси олий ва


    Скачать 1.93 Mb.
    Названиезбекистон республикаси олий ва
    Дата05.10.2022
    Размер1.93 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла27. Psixokorreksiya asoslari (D.M) @profayling_uz.docx
    ТипДокументы
    #715659
    страница5 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Э.Берннинг трансакт анализи




    Э.Берн илдизи психоанализга тақалувчи таниқли коцепцияни яратди. Бироқ Э.Берн концепцияси шахсни ўзи билан ва бошқалар билан муносабатини дастурловчи хулқ-атвор когнитив схемаларини аниқлаш ва белгилашга ургу қилувчи ҳам психодинамик, ҳам бихевиориал ёндашувлар, ғоялар ва тушунчаларни ўзида мужассам этган.

    Замонавий трансакт анализ – шахс назариясини, коммуникациялар назариясини, болалар ривожланиш назариясини ўз ичига олади. Амалиётда у алоҳида одамлар билан ишлашдан ташқари эр-хотин, оилалар ва турли гуруҳларни коррекциялаш тизимини ташкил этади.

    Берн бўйича шахс тузилиши(структураси) уч “Мен” ёки “Эгохолатлар”нинг мавжудлиги билан характерланади: “Ота ёки она”,

    «Фарзанд», “Катта”.

    Ота ёки она” – шартлар, талаб ва тақиқларнинг интериоризациялашган рационал меьёрлари билан намоён бўлувчи “Эго-холат”. “Ота ёки она” – бу болаликда ота-онадан ёки бошқа обрўли шахслардан олинган маьлумот бўлиб, ўз ичига хулқ-атвор қоидаларини, ижтимоий меьёрларни, у ёки бу вазиятда амалга ошириш мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган меьёр ва тақиқлардир. Ота-она таьсири икки йўналишда амалга ошади: биринчиси, “Мендек қил” шиори остида олиб борилувчи бевосита ёки тўғридан-тўғри таьсир, иккинчиси, “Мендек эмас, мен айтганимдек қил” шиори билан амалга оширилувси билвосита таьсир.

    “Ота ёки она” назорат қилувчи (тақиқлар, санкциялар) ёки ғамхўрлик қилувчи (маслаҳат, қўллаб-қувватлаш) бўлиши мумкин. “Ота ёки она”га “Мумкин”, “Мажбур”, “Ҳеч қачон”, “Демак. Эслаб қол”, “Қандай беманилик”, “Бечора” каби директив жумлалар хос.

    «Фарзанд» - одамдаги мазкур эмотив асос икки шаклда намоён бўлади.

    1. “Табиий бола” – болага хос бўлган барча импулслар: ишонувчилилик, бевоситалик, тўғрилик, қизиқувчанликни ўз ичига олади; булар одамга муносабатлардаги ўзига хос мафтункорлик ва илиқлиликни бахш этади. Шу билан бирга у инжиқ, тез хафа бўлади, эгоцентрик, ўжар ва агрессивдир.

    2. “Адаптацияланган бола” – ота-она умид ва талабларига мос келувчи хулқ-атворни назарда тутади. “Адаптацияланган бола”га юқори конформлик, ўзига ишочсизлик, уятчалик, тортинчоқлик хос. “Адаптацияланган бола” қаторига ота-онасига қарши чиқувчи “қўзғалончи” болалар ҳам мансуб.

    «Фарзанд»га “Мен хоҳлайман”, “Мен қўрқаман”, “Мен ёмон кўраман”, “Мени ишим йўқ” каби жумлалар хос.

    Катта (улғайган) “Мен - холати” – одамни ўз тажрибасига таянган ҳолда борлиқни объектив баҳолаш ва шу асосда мустақил, вазиятга мос келувчи қарорлар қабул қилиш қобилияти. Улғайганлик холати бутун хаёт давомида ривожланиш имкониятига эга. “Катта”нинг луғати реалликга бўлган беасос мулоҳазалардан ҳоли равишда қурилган бўлиб, объектив ва субъетив реалликни объектив равишда ўлчаш, баҳолаш ва ифода эта олиш иконини берувчи тушунчалардан иборат. “Катталик, улғайганлик” холати устун одамлар объектив рационал бўлиб, энг мувофиқ адаптив хулқ-атворни амалга ошириш имкониятига эгалар.

    Агар “Улғайганлик” холати блакировкаланган бўлиб, фаолият кўрсатмаса, бундай одам ўтмишда яшайди, у ўзгарувчан дунёни англай олмайди ва унинг хулқи “Фарзанд” ва “Ота-она” – хаёт концепцияси бўлса, “Фарзанд” – хис-туйғулар асосидаги хаёт концепциясидир, “Улғайганлик” – эса маълумот йиғиш ва уни тахлил этишга қаратилган тафаккур асосидаги хаёт концепциясидир. Бернда “Катта”, “Ота-она” ва “Фарзанд” орасидаги қози ролини ўйнайди. У “Ота-она” ва “Фарзанд”да ёзилган маълумотни тахлил этган ҳолда мазкур вазиятда қандай хулқ-атвор мувофиқлигини, қайси стреотиплардан воз кечиб, қайсиларини қолдириш кераклигини танлайди. Шу сабабли коррекция доимий “Улғайган, катта” хулқ-атворни шакллантиришга қаратилган бўлиб, унинг мақсади “Доимо катта (бўлади)”.

    Бернга мулоқот давомида одамлар орасида юзага келувчи воқеаларни ифодаловчи махсус терминалогия хос.

    Ўйин” – хулқ-атворнинг фиксацияланган ва англаб бўлмайдиган стреотипи бўлиб, бунда шахс манипулятив хулқ ёрдамида яқинлик (яъни тўлақонли контактлар)дан қочишга интилади. Яқинлик – фойда олишни мустасно этувчи, эксплуатациясиз, ўйиндан озод бўлган хис-туйғу билан чин кўнгилли алмашинуви. Ўйин тушунчасига заифлик, хийла, жавоб, зарба, рағбатлантириш каби доимий хатти-харакат маълум хис-туйғулар билан бирга амалга оширилиб, кўпгина ўйин ҳатти-ҳарактлари хис-туйғулар олиш учун бажарилади. Ўйиннинг хар бир хатти-ҳаракти синаш билан бирга амалга оширилиб, улар ўйин бошқа зарбаларга нисбатан кўпроқ бўлади. Ўйин қанчалик чуқурлашса, силаш ва зарба интенсивлиги шунчалик ошиб, ўйин охирига келиб максимумга етади.

    Ўйиннинг уч даражаси ажралади: ўйиннинг 1- даражаси жамиятда қабул қилинган бўлиб, улар яширинмайди ва оғир оқибатига олиб келмайди, ўйиннинг 2-даражаси яширинилади, жамият томонидан маъқулланмайди ва тўғирлаб бўлмайдиган деб номлаб бўлмайдиган зарарларга олиб келади; ўйиннинг 3-даражаси яширинилади, қораланади, мағлуб бўлгани учун тўғирлаб бўлмас зарарларга олиб келади. Ўйинларни одам ўзи билан ўзи, кўпгина икки ўйинлар орасида (бунда ҳар бир ўйинни бир неча ролларни ижро этиши мумкин) ва баъзида эса кўпгина бирор ташкилот билан ўйин ташкил этиши мумкин.

    Психологик ўйин бирин-кетин давом этувчи яширин мотивацияга эга, аниқ ва маълум натижали трансакция сериясидан иборат. Ютуқ сифатида ўйинчи онгсиз равишда интилувчи бирор-бир эмоционал холат акс эттирилади.

    Силашлар ва зарбалар” – ижобий ёки салбий хис-туйғуларни алмашинишига йўналтирилган ўзаро муносабатлар. Сийпалашлар қуйидагича бўлиши мумкин:

    Позитив: “Сиз менга ёқасиз”, “Сиз жуда гўзалсиз”.

    Негатив: “Сиз менга ёқмайсиз”, “Бугун сизнинг ахволингиз яхши эмас”.

    Шартли (одам ҳозир бажараётган ишга қаратилади ва натижаларни акс эттиради): “Сиз бу ишни яхши бажардингиз”, “Агар ...., сен менга кўпроқ ёқардинг”.

    Шартсиз (одам ким эканлиги билан боғлиқ):

    “Сиз юқори даражали мутахассиссиз”, “Мен сиз қандай бўлсангиз, шундайлигича қабул қиламан”.

    Қалбаки (ташқаридан позитивга ўхшайди, лекин, ҳақиқатда зарба бўлади): “Ақлсиз одамга ўхшасангиз ҳам, албатта, мен айтган гапларни тушундингиз”, “Одатда, костюмлар сизда қопдек осилиб турса ҳам, бу костюм сизга жуда ярашибди”.

    Одамларнинг ҳар қайси муносабати силаш ва зарбаларни ўз ичига олган бўлиб, улар одамнинг ўзини баҳолашга катта таъсир этувчи одамнинг силаш ва зарба банкини ташкил этади. Ҳар бир одам силашга муҳтождирлар, мазкур эҳтиёж ўсмирларда, болалар ва қарияларда ўткир намоён бўлади.

    Силаш ва зарбалар тескари боғлиқликка эга бўлиб, одам қанчалик кўп позитив сийпалашларни қабул қилса, шунчалик кам зарба беради; аксинча, қанчалик кўп зарба олса, шунчалик кам сийпалаш беради.

    Трансакция”лар – у ёки бу ролли (“катта”, “Ота ёки она”, “фарзанд”) позициясидан бошқа одам билан амалга оширилувчи барча муносабатлар. Қўшимча, қарама-қарши ва яширин трансакциялар- ўзаро таъсирга киришувчи одамлар ниятига мос келади ҳамда инсонлар орасидаги соғлом муносабатларга киритилади. Бундай муносабатлар зиддиятсиз бўлади ҳамда чегараланмаган вақтгача давом этиши мумкин. Қарама-қарши трансакциялар ўзаро ҳақорат, ўткир репликлар билан бошланиб, эшикни тарақлатиб ёпиш (чиқиб кетиш) билан якунланади. Бу ҳолда стимулга ноўрин “эга холатн”ни фаоллаштирувчи реакция брилади.

    Яширин трансакциялар икки ва ундан ортиқ “эга холат”ларни ўз ичига олиб, улардаги маълумот ижтимоий жиҳатдан меъёрий стимулга ниқобланади, бироқ жавоб реакцияси психологик ўйин мазмунини ташкил этувчи яширин маълумот эффектидан кутилади.

    Ундириш” – хулқ-атвор усули бўлиб, у ёрдамида одамлар одатий установкаларни реализациялаб, ўзида салбий хис-туйғуларни чақиришдан ва ўз ҳулқ-атвори билан уларни тинчлантириш зарурлигини талаб этишади. Ундириш бу, одатда ўйин якунида ўйин ташаббускор (инициатор)и эга бўладиган бирор “совға”, “интилиш мазмуни”дир. Масалан, мижозни атрофдагилар томонидан эмоционал ва психологик қўллай олишга йўналтирилган кўп сонли шикоятлари.

    Тақиқлар ва эрта ечимлар” – болаликда ота-онадан болаларга “фарзанд”, “эго-холати”и орқали берилувчи ҳабарни ифодаловчи таянч тушунчалардан бири бу тақиқларни хулқ-атворининг мустаҳкамматрицалари билан таққослша мумкин. Мазкур ҳабарномага жавоб сифатида бола “эрта ечимлар” деб аталувчи қарорга келади, яъни хулқ-атвор формулалари тақиқлардан келиб чиқади.

    Хаётий сценарий” – бу шахс ўйнаши мажбур бўлган ва спектакльни эслатувчи хаётий режа. У ўз ичига қуйидагиларни олади:

    • ота-онадан бериладиган маълумот (ижтимоий меъёрлар, тақиқлар, хулқ-атвор қоидалари). Болалар ота-онадан умум хаётий режа ҳамда одам хаётининг турли томонлари (касбий сценарий, эрга тегишуйланиш сценарийси, таълимий, диний ва ҳ.к.)га оид вербал сценарийли ҳабарлар олишади. Шу билан бирга ота-она сценарийлари конструктив, деструктив ва нопродуктив бўлишлари мумкин.

    • Эрта ечимлар (ота-она тақиқларига жавоблар);

    • Эрта ечимларни амалга оширувчи ўйинлар;

    • Эрта ечимларни оқловчи ундиришлар;

    • Ҳаёт пьесаси якунини тахминлари ва ундан кутилувчи натижалар.

    “Психологик позиция ёки асосий ҳаётий установка” – ўзи, аҳамиятга эга бошқа (шахс)лар атроф олам ҳақидаги таянч базали тасаввурлар йиғиндиси бўлиб, одамнинг асосий қарор (ечим)лари ва хулқ-атворига асос яратади.

    Қуйидаги асосий позициялар фарқланади:

    1. “Мен муваффақиятли – сен мувоффақиятли”.

    2. “Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли эмас”.

    3. “Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли”.

    4. “Мен муваффақиятли – сен муваффақиятли эмас”.



    1. Мен муваффақиятли – сен муваффақиятли” – бу тўлиқ мазмунлик ва бошқаларни қабул қилиш позицияси. Одам ўзини ва ўз атрофини эсон-омон, маъқул деб топади. Бу омадли, соғлом шахс позициясидир. Бундай одам атрофдагилар билан яхши муносабатда бўлади, бошқа одамларга яхши қабул қилинади, меҳрибон, ишончга эришувчан дунёда яшай олади, ички томондан озод, зиддиятлардан қочади, ўзи билан ёки атрофдагилар билан курашишга вақт сарфламайди. Бундай позицияли инсон ҳар бир одамнинг ҳаёти уни бахтли яшаб ўтишга молик деб ҳисоблайди.

    2. Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли эмас”: Агар инсон эътибор, ғамхўрлик билан ўралган бўлиб, бирор бир воқеаҳодиса таъсирида унга бўлган муносабат радикал равишда ўзгарса, у ўзини муваффақиятли эмасдек хис эта бошлайди. Атроф ҳам негатив тарзда идрок этилади.

    Бу ҳаёт маъно-мазмунсиздек ва идрок этилувчи умидсизлик позициясидир. Мазкур позиция эътибордан ҳоли қаровсиз, атрофдагилари бепарво бўлган болага ёки катта айрилишни бошидан кечирган ва атрофдагилари ундан юз ўгирган, қўллаб-қувватлашдан махрум бўлган пайтда у ўзини тиклаш учун ресурсларга эга бўлмаган катта ёшлиларда юзага келиши мумкин. “Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли эмас” установкасига эга кўпчилик одамлар ҳаётини катта қисмини наркологик, психиатрик ва соматик стационарларда, озодликдан маҳрум этиш жойларида ўтказишади. Улар учун ўзини ўзи барбод этувчи хулқ-атвор асосида юзага келувчи соғлиқ-саломатлик бузилишлари хос (хаддан ортиқ чакиш, алкоголь ва гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш). Бундай установкали инсон унинг ва бошқа одамларнинг ҳаёти ҳеч нарса деб ҳисоблашади.

    1. Мен муваффақиятли эмас– сен муваффақиятли”. Бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисалар оғирлиги билан юкланган ва уларнинг айбини ўзига олувчи ўзи “Мен” ини негатив образига эга одам. У ўзига етарлича ишонмайди, омадга даъво қилмайди, ўз меҳнатини паст баҳолайди, ташаббус ва маъсулиятни бўйнига олишдан бош тортади. У ўзини унга катта, кучли, омадли фигуралар бўлиб кўринувчи атрофдагилардан тўлиқ тобе ва боғлиқ деб билади. Бундай позицияга эга одам ўз ҳаётини атрофдаги, омадли, кучли одамлар ҳаётидан анча паст баҳолайди.

    2. Мен муваффақиятли – сен муваффақиятли эмас”. Бу такаббурона афзаллик сидир. Мазкур фиксацияланган эмоционал установка эрта болаликда ҳам, ундан катта ёшда ҳам шаклланиши мумкин. Болаликда мазкур установка икки механизм асосида шаклланиши мумкин. Биринчи холатда, оила болани оиланинг бошқа аъзолари ва атрофдагилардан устунлигини турли йўллар билан кўрсатиб беради. Бундай бола узи ҳурмат-иззатда, атрофдагиларни эса камситиш иклимида ўсади. Установка ривожланишининг бошқа механизми бола доимий равишда соғлиғи ва ҳаёти учун хавфли бўлган шароитларда бўлганда юзага келиб, бунда бола навбатдаги хақоратдан сўнг бола уни хафа қилганлардан ёки уни ҳимоя қилмаганлардан озод бўлиши учун “Мен муваффақиятли – сен эса муваффақиятли эмас” деган хулосага келади. Мазкур установкани одамлар ўз хаётини юқори баҳолаб, бошқа одамлар ҳаётини қадрламайди.



    Трансакт анализ қуйидагиларни ўз ичига олади:

        • Тизимли тахлил – шахс тизими тахлили.

        • Трансакциялар анализи – одамлар орасидаги вербал ва новербал ўзаро таъсир (муносабат)лар.

        • Ютуқга – хохланган натижага олиб келувчи яширин трансакциялар, психологик ўйинлар анализи.

        • Инсон ўзи ҳохламаган ҳолда риоя қилувчи сценарий индивидуал

    хаётий сценарий анализи (скрипт - анализ).

    Коррекцион таъсир асосида ролли ўйинлар техникаси ёрдамида ўзаро таъсир (муносабат)ларни демонстрациялашни назарда тутувчи “эго-позиция (холат)лар”ни тизимли тахлили ётади.

    Бунда икки муаммо (бошқалардан) яққол ажралиб туради:

      1. Контаминациялар, яъни икки турли хил “эго-холатларни” аралашуви.

      2. Ажралишлар, яъни “эго-холатлар”ни бир-биридан кескин ажралиб, чегараланиб қолиши.

    Трансакт анализда очиқ коммунмкация (алоқа) тамоили қўлланилади, тушунарли сўзлар билан суҳбатлашишади (мижоз трансакт анализга оид адабиётлар ўқиши мумкин).

    Коррекция мақсади.

    Асосий мақсади – мижозга ўз ўйинларини, ҳаётий сценарийни, “эгохолатлар”ини англашга ва (зарурият бўлганда) ҳаёт қуриш хулқ-атворига оид янги қарорлар қабул қилишга ёрдам бериш. Коррекция мазмуни – инсоннинг бўйнига қўйилган хулқ-атвор дастурларидан озод этиш ҳамда уни тўлақонли муносабатлар ва яқинликка қобилиятли, мустақил, спонтан бўлишига ёрдам беришдан иборат.

    Шу билан бирга мижоз томонидан мустақиллик ва автаномликка эришиши, мажбурият (зўрлаш)лардан озод бўлиши, самимият ва яқинликка ижозат берувчи, ўйиндан ҳоли бўлган ҳақиқий муносабатларга киришиши ҳам коррекция мақсадига киради.

    Якуний мақсад – шахс автаномиясига эришиш, хулқ, ҳатти-харакат ва хис-туйғулари маъсулиятини қабул қилишдан иборат.

    Психолог позицияси. Психологнинг асосий вазифаси – зарурий инсайтни таъминлаш. Шу асосида унинг позициясига қўйиладиган асосий талаблар: ҳамкорлик, мижозни қабул қилиш, Психолог ва эксперт позицияларини ўзаро бирлаштиришдан иборат. Бунда психолог мижознинг “Катта”, “эго-холати”га мурожаат қилиб, “Фарзанд”нинг инжиқликларига эрк бермайди ва мижоздаги ғазабланган “Ота-она”ни тинчлантирмайди.

    Психологнинг (мижоз билан) суҳбатда мижозга тушунарли бўлмаган терминологиядан хаддан ортиқ фойдаланиши, уни муаммоларни ўз бедадлик (ишончсизлик)ларидан ҳимояланишга интилиши деб ҳисобланиши мумкин.

    Мижозга қўйиладиган талаб ва умидлар (натижалр). Трансакт анализдаги ишнинг асосий шарти шартнома тузишдан иборат. Шартномада мижоз ўзини олдига қўювчи мақсадлар: мазкур мақсадларга эришиш йўллари; ўзаро ҳамкорона таъсир бўйича психолог таклифлари, мижоз бажариши зарур бўлган талабалар рўйхати ҳақида аниқ келишиб олинади.

    Мижоз белгиланган мақсадга эришиш учун ўзининг қайси қарашларини, хис-туйғуларини, хулқ-атвор стреотипларини ўзгартириши кераклигини ҳал қилади. Эрта ечим қарорларни қайтадан кўриб чиқгандан сўнг, мижоз автономияга эришиш учун йўлида фикрлашни, хулқ-атворли ва хистуйғуларини ўзгартиради. Шартноманинг мавжудлиги иккала томон (психолог ва мижоз)нинг ўзаро маъсулиятини тақазо этади.

    УСУЛЛАР


    1. Оилавий моделяциялаш техникаси - психодрама ва “эгохолатлар”нинг эллементларини тизимли тахлилини ўз ичига олади. Гуруҳий ўзаро таъсир иштирокчилари ўз оиласи модели билан трансакцияларни қайта ифодалайди. Мижознинг психологик ўйинлари ва ундиришлари анализи ритуаллар, вақт структуралашувчи анализи, мулоқатдаги позиция ва ниҳоят, сценарий анализи амалга оширилади.

    2. Трансакт анализ. Гуруҳли иш турларида ўта самарали бўлиб, қисқа вақтли психокоррекцион ишга мўлжалланган. Трансакт анализ мижозга хулқатворни англамаган схема ва шаблонлари чегарасидан чиқиб, хулқ-атворнинг ўзга когнитив структурасини олган ҳолда ихтиёрий, мустақил хулқ-атворга эришиш имконини беради.


    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта